Ogoh.uz | Rasmiy kanal
10.2K subscribers
18K photos
2.19K videos
27 files
22.7K links
Ogoh.uz – ахборот-таҳлилий порталининг расмий канали!

✔️ Энг янги хабарлар ва ахборотлар;
✔️ Қизиқарли видеоматериаллар;
✔️ Долзарб мавзулар таҳлили.

⚡️Янгиликларнинг live тасмаси – @ogohlive
📬 Мурожаат қилинг: @Ogohga_yoz_bot
Download Telegram
⚡️Сурхондарёда президент совғаси деб берилган уй кредитли бўлиб чиқибди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида биринчи гуруҳ ногирони Шаҳноза Гулбоевага 2018 йил президент совғаси сифатида топширилган уй кейинчалик ипотека кредити асосида расмийлаштирилгани маълум бўлди.

Оиланинг айтишича, уй учун тўловлар нафақадан ушлаб қолинмоқда. Мазкур уй “Бизнесни ривожлантириш банки” орқали 137,4 миллион сўм кредит эвазига харид қилинган. Ҳозирги кунда қарздорлик қарийб 170 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Қумқўрғон тумани ҳокимлигига кўра, кредит тўловларини қоплаш учун ҳомийлар бириктирилган бўлиб, қарзнинг бир қисми тўлаб берилган.

Ҳокимлик вакиллари уйларнинг президент совғаси сифатида расмий берилган-берилмагани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасликларини билдирган.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
Кредит чеклист.xlsx
12 KB
Энди кредит шартномаси расмийлаштирилишидан олдин чеклист тўлдирилади

Яъни кредит олишдан олдин шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиққанлигини тасдиқлаб, имзолайди.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
“Инсоний биродарлик учун амалда ишлайдиган қонунлар керак” — Саида Мирзиёева

Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофотининг ҳайъат аъзоси Саида Мирзиёева мукофотнинг Абу-Дабидаги форумида нутқ сўзлади. У инсоний биродарликни мустаҳкамлашда аёллар етакчилигининг ўрни катталиги, етакчи аёллар етишиб чиқиши учун эса оилавий зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. Бу эса, ўз навбатида, амалда ишлайдиган қонунлар ва халқчил судлар бўлишини тақозо қилади.

Батафсил: https://ogoh.uz/86670/

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
👍2610🔥8🎉1
Айрим элчихоналарда маданият ва туризм бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган Президент фармони қабул қилинди.

30 январь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан маданият ва туризм соҳаларидаги алоқаларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига (ПФ–15-сон) мувофиқ, айрим давлатлардаги Ўзбекистон элчихоналарининг штат жадвалига маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади.

Мазкур лавозим хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг маданият ва туризм соҳаларидаги ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилмоқда.

Маслаҳатчини лавозимга тайинлаш ва ундан озод этиш Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғининг тақдимномасига асосан ташқи ишлар вазири томонидан амалга оширилади.

Қайд этилишича, маслаҳатчи тегишли давлатдаги дипломатик ваколатхона раҳбарига бўйсунади ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашади. Шу билан бирга, у Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғига ҳисобдор бўлади.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
⚡️Коррупцияга оид жиноятлар сони ошмоқдами ёки "қўлга тушганлар" кўпайяптими?

Ўзбекистонда 2025 йилда коррупцияга оид жиноятлар сони 2024 йилга нисбатан кескин ошган. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда 459 та коррупция жинояти аниқланган бўлиб, бу олдинги йилга нисбатан 60,4 фоизга кўп.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши йиғилишида Тошкент шаҳар прокурори Анвар Ўрмонов айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, мазкур жиноятлар бўйича 674 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Бу кўрсаткич ҳам 2024 йилга нисбатан 2025 йилда 95,3 фоизга ошган.

Коррупция жиноятлари натижасида аниқланган молиявий зарар миқдори 658,8 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 551 фоизга кўп. Шундан 270,5 миллиард сўм маблағ ундириб олинган, яъни ундирилган зарар ҳажми 503 фоизга ошган.

Суд қарорларига асосан, коррупция билан боғлиқ ишлар бўйича 431 нафар шахсга нисбатан жазо чоралари қўлланган.

Энг кўп коррупция ҳолатлари турли давлат ва нодавлат ташкилотларида қайд этилган. Хусусан, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, таълим, банк, кадастр, солиқ, бандлик ва ёшлар соҳаларида, шунингдек, ҳоким ёрдамчилари ҳамда суд идоралари фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

Ушбу соҳалар орасида энг юқори кўрсаткич бошқа ташкилотлар ҳиссасига тўғри келиб, 311 та ҳолатни ташкил этган. Қолган соҳаларда эса коррупция ҳолатлари 3 тадан 30 тагача оралиқда қайд этилган.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
⚡️Қуёшда саккиз бор чақнаш содир бўлди

4 февраль куни охиргидан олдинги қувват синфига (М) мансуб саккизта қуёш чақнаши қайд этилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Амалий геофизика институти хабар берди.

Ҳозирги кунга қадар саккизта М синфидаги қуёш чақнаши қайд этилди. Биринчиси, М2.0 чақнаши Москва вақти билан соат 01:50 да содир бўлди.

“4 февраль куни Москва вақти билан соат 05:39 да 4366 қуёш доғлари гуруҳидаги (Н13Е05) рентген диапазонида 24 дақиқа давом этган М4.9 чақнаши қайд этилди”, дейилади хабарда.

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг интенсивлигига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал синф, А0.0, Ер орбитасида квадрат метрга 10 нановатт нурланиш интенсивлигига мос келади. Кейинги ҳарфга ўтаётганда, қувват ўн баравар ошади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг отилиши билан бирга келади, уларнинг булутлари Ерга етганда магнит бўронларини қўзғатиши мумкин.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
Алиментдан қочган сомсапаз Фарҳод бозорида ушланди

Фарзандлари таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган қарздор А.С.га нисбатан муқаддам қидирув эълон қилинган эди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, қидирув Бюронинг Бахмал тумани бўлими томонидан эълон қилинган. Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги шахс А.С.нинг Тошкент шаҳри Фарҳод бозори ҳудудида сомса тайёрлаб сотиш билан шуғулланаётгани аниқланган.

Тадбир давомида у бозор ҳудудидаги ошхоналардан бирида топилиб, кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун Бюронинг Бахмал тумани бўлими давлат ижрочисига топширилган. Маълум қилинишича, А.С.нинг алимент бўйича 20 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд.

Мажбурий ижро бюроси томонидан алимент тўловларини ундириш ҳамда фарзандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар қатъий давом эттирилмоқда.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
Фарғона вилоятида келинига тегажоғлик қилган қайнота 5 суткага қамалди

56 ёшли эркак келинига ўғли мехр бермаётганини, унга ўзи мехр беришини айтиб, келинни қучоқлаб, шахвоний шилқимлик қилгани хабар қилинмоқда

Иш материалларига кўра, ҳодиса Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги «Юқориқишлоқ» маҳалласида жойлашган, оила яшаб келган уйда содир бўлгани аниқланган.

Маълум бўлишича, ўтган йил октябрь ойида айбланувчи уйда турмуш ўртоғи йўқлигидан фойдаланиб, келинини қучоқлаб, унга нисбатан тегажоғлик қила бошлаган. У ўғли келинига етарлича эътибор бермаётганини, гўёки ўзи унга ғамхўрлик қилиши мумкинлигини айтган.

Орадан бир ой ўтиб, хотини билан оилавий жанжал пайтида эркак келинининг хонасига кириб, уни севишини айтган ва оёқларидан ушлаб олган.

Жабрланувчи содир бўлган ҳолат ҳақида қариндошлари ҳамда ўша пайтда Россияда ишлаб юрган турмуш ўртоғига хабар берган. Шундан сўнг аёл уйни тарк этиб, фарзандлари билан ота-онасининг уйида яшай бошлаган.

Аёлнинг айтишича, бундай ҳаракатлар у уйда ёлғиз қолган пайтларда мунтазам равишда содир этилган.

Айбланувчи эса ўз айбини тан олмаган, ҳеч қандай қонунга хилоф ҳаракат содир этмаганини ва унинг айбини тасдиқловчи далиллар йўқлигини билдирган.

Суд уни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси (жинсий тажовуз/жинсий тегажоғлик) билан айбдор деб топиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
⚡️Савдо марказларидаги болалар зоналари ёпила бошланди

Тошкентда савдо марказларидаги болалар зоналари ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани сабабли ёпила бошланди.

Тошкент шаҳар ФВБ хабар беришича, бир кун аввал Учтепа тумани Заргарлик кўчасида жойлашган кўнгилочар савдо мажмуаларидан бирининг болалар ўйин майдончаси вақтинча ёпилган. Бунга фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган ёнғин хавфсизлиги талабларининг қўпол равишда бузилиши сабаб бўлган.

Пойтахтда одамлар гавжум бўладиган обектлар ва биноларнинг фавқулодда вазиятларда, шу жумладан ёнғинларда белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Текширувлар ихтисослашган ташкилотлар вакиллари томонидан амалга оширилади. Ҳуқуқбузарликлар аниқланганда обектлар фаолияти камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиб турилади.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
👍1
Илон Маск дунёда биринчи бўлиб 800 млрд доллардан ошиқ бойликка эга бўлди — Forbes

SpaceX’нинг сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқ билан шуғулланувчи xAI билан бирлашиши ортидан Маск бойлиги кескин ошди.

Forbes’га кўра, 1,25 трлн долларга баҳоланган битим Маск бойлигини 84 млрд долларга кўпайтириб, унинг умумий сармоясини 852 млрд долларга етказган.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Абу-Дабида Саида Мирзиёева суд-ҳуқуқ ислоҳотларига чақирди

Бугун, 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти доирасида ўтказилган глобал форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлади.

Унинг таъкидлашича, кучли жамиятлар нафақат қонунларга, балки инсонлар ўртасидаги ўзаро ишончга ҳам асосланади, ишонч эса кўпинча аёллар ўртасидаги муносабатлар ва етакчилик орқали мустаҳкамланади.

“Инсоний биродарлик мажлиси” деб номланган форумда хорижий давлатларнинг биринчи хонимлари, Нобель мукофоти лауреатлари, БМТ агентликлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, технология ва сунъий интеллект этикаси соҳасидаги етакчи олимлар иштирок этди.

Саида Мирзиёева форумнинг “Аёллар етакчилиги инсоний биродарлик марказида” мавзусидаги биринчи сессиясида сўзга чиқиб, аёллар етакчилиги ва таълим ҳуқуқини инсон қадрининг асосий мезони сифатида ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлади.

У Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар нафақат миллий тараққиётга, балки минтақада тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини қайд этди.

“Ўзаро ҳурматга асосланмаган ривожланиш узоққа бормайди. Кучли жамиятлар ишонч ва адолатли қонунлар билан барпо этилади”, — деди Саида Мирзиёева.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
⚡️«Maroqand» АЖ банкрот деб топилди: компания фаолияти тугатилмоқда

Тошкент туманлараро иқтисодий суди «Maroqand» акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз — банкрот деб топиб, компанияни тугатиш бўйича расман иш юритишни бошлади.

«Maroqand» АЖ Ўзбекистонда UPay номли рақамли тўлов тизимига эгалик қилиб келган ва 2022 йил май ойида Humans финтех экотизими томонидан тўлиқ сотиб олинган эди.

2025 йил октябрь ойида Tошкент туманлараро иқтисодий суди Humans МЧЖни банкрот деб топган.

«Maroqand» АЖ Humans холдинги иштирокчиси сифатида фаолият юритиб, сохта кўрсаткичлар кетидан қувди ва бу ҳолат компания фаолиятига жиддий путур етказиб, уни банкротлик аҳволига олиб келди.

2026 йил 2 февралда қабул қилинган суд қарорига кўра, «Maroqand» АЖнинг молиявий мажбуриятлари, кредиторлар олдидаги қарзлари ва бошқа масалалар банкротлик тўғрисидаги қонунчилик доирасида кўриб чиқилади.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Тақдимотларга кўра:

- бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида жорий этилади. Бунда болаларни мактаб таълимига пухта тайёрлаш, таълимда узлуксизликни таъминлаш асосий мақсад қилиб қўйилган.

- мактабгача таълим тизимида ўйинга асосланган таълим модели жорий этилиб, боланинг табиий қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия жараёни ташкил қилинади. Илғор хорижий тажрибалар асосида ўқув муҳити янгиланади.

- 2026-2028 йилларда ҳар бир ҳудудда 120 ўринли “Янги авлод” давлат боғчалари ҳамда уларнинг таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилади. Мазкур боғчаларда қўшимча раҳбар ҳамда тарбиячи-йўриқчи штатлари жорий қилиниб, раҳбар ва педагог ходимларга тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
⚡️Самарқандда қизни «хатолик» сабаб ўғирлаб кетган эркаклар беш йилга қамалди

Самарқанд вилоятида тўрт нафар эркак дўконга нон сотиб олиш учун чиққан 14 ёшли қизни мажбуран машинага ўтқазиб, олиб кетган. Судда айбланувчилар қизни бошқа қиз билан адаштириб юборишганини айтишган, аммо суд бу ҳолатни одам ўғирлаш сифатида баҳолабди. Натижада ҳар бири беш йилга яқин муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2025 йил август ойида содир бўлган. Айбланувчилар Nexia автомашинасида ҳаракатланаётган вақтда йўлни кесиб ўтаётган қизни кўриб қолган. Улар қизга нисбатан куч ишлатиб, уни машинага ўтқазган ва маълум вақтдан сўнг яна ўша ҳудудга қайтариб келиб қолдирган.

Суд жараёнида айбланувчилар ўз қилмишини тан олган. Иш материалларига кўра, улар маст ҳолатда бўлган. Суд бу ҳолатни енгиллаштирувчи омил сифатида қабул қилмаган.

Каттақўрғон тумани суди қарорига асосан, айбланувчилар Жиноят кодексининг одам ўғирлаш моддаси билан айбдор деб топилди. Юқори суд инстанцияси ҳам дастлабки ҳукмни ўз кучида қолдирди.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
👍1😱1
2026 йилда Россияда меҳнат мигрантлари учун патент нархлари ошди

2026 йил 1 январдан бошлаб Россия Федерациясида меҳнат мигрантлари учун ишлаш ҳуқуқини берувчи патент тўловлари янгиланди. Ҳозирги кунда, яъни 2026 йил февраль ҳолатига кўра, хорижликлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудларида айнан шу белгиланган нархлар асосида патент олиб ишламоқда.

Энг қиммат патент Краснодар ўлкасида қайд этилган бўлиб, у ерда ойлик тўлов 27 283 рубльни ташкил этади. Шунингдек, Тула вилоятида патент нархи 25 000 рубль, Липецк вилоятида 21 915 рубль, Тверь вилоятида 20 169 рубль, Вологда ва Иваново вилоятларида эса 20 000 рубль этиб белгиланган.

Айни пайтда энг арзон патент Чеченистон Республикасида бўлиб, у ерда ойлик тўлов атиги 3 410 рубльни ташкил этади. Шунингдек, Тива, Ингушетия ва Қалмоғистон каби ҳудудларда ҳам патент нархи нисбатан паст ҳисобланади.

Катта шаҳарларда эса патент қиймати ўртача даражада сақлаб қолинган. Хусусан, Москва шаҳри ва Москва вилоятида патент ойига 10 000 рубль, Санкт-Петербург ҳамда Ленинград вилоятида эса 8 000 рубль этиб белгиланган.

Бундан ташқари, Россиянинг янги ҳудудларидан бири — Луганск Халқ Республикасида ҳам 2026 йилдан патент тизими жорий этилди. У ерда патент нархи 9 549 рубльни ташкил қилмоқда. Аввалроқ мазкур ҳудудларда айрим хорижий фуқаролар патентсиз ишлаш ҳуқуқига эга эди.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
Вашингтон Марказий Осиёга эътиборни кучайтиради

АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор Қирғизистон пойтахти Бишкекда журналистлар билан учрашди ва Қўшма Штатлар бу минтақага устувор аҳамият беришини ва маъмуриятнинг келгуси уч йилдаги сиёсати айнан шу асосда қурилишини таъкидлади.

“Менга президент Трампнинг тўғридан-тўғри кўрсатмаси бор — Қўшма Штатлар бу минтақа билан ишлашни хоҳлайди, Қўшма Штатлар бу минтақага устувор аҳамият беради ва биз маъмуриятимизнинг келгуси уч йилдаги сиёсатини айнан шу асосда қурмоқчимиз. Узоқ вақт давомида АҚШ бу минтақага етарлича эътибор бермади. Президент Трамп бошчилигида биз буни ўзгартирмоқчимиз”, деди Сержио Гор.


Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Сержио Гор шу ҳафтада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
😱1
Мирзиёев Алиев ва Пашинянни “Инсоний биродарлик” мукофотини олгани билан табриклади

Кеча, 4 февраль куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофотини топшириш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тақдирлаш маросими иштирокчиларига видеомурожаат йўллаган.

Унда давлат раҳбари мукофотга сазовор бўлган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинянни табриклаган.


https://xn--r1a.website/ogohuzofficial
Ўзбекистон Президенти Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга давлат ташрифи билан жўнаб кетди.

Ташриф доирасида Исломобод шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон–Покистон Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокараларда икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида Қўшма декларация ва икки томонлама ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

https://xn--r1a.website/ogohuzofficial