This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur
Амални яшириш, уни қилишдан қийин
Уламолардан бири айтадилар: "Ибодат худди буғдойга ўхшайди, уни экиш, йиғиб олиш ўзига яраша оғир меҳнат. Аммо уни сичқон еб кетишидан сақлаб қолиш эса ундан ҳам мушкул машаққатдир. Ҳудди шунингдек, банда бирор ибодатни бажариш учун вақтини кетказиб, саъй-ҳаракат ва харажат қилади. Аммо ибодатининг савобини сақлаб қолиши қилган ҳаракатидан кўра оғирроқ машаққатдир. Чуни риё, хўжакўрсин ибодатнинг савобини йўқ қилиб юборади".
Ҳеч кимга билдирмай қилган, фақат ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган бирорта хайрли амалингиз борми?
🌐 https://tttttt.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

Юқорига эмас, пастга қаранг
Агар банда Роббисига Унинг ўзидангина тўғри йўл кўрсатишини сўраб юзланса, Аллоҳ унинг асабларини тинчлантириб, азобларини аритадиган йўлга йўллаб қўяди. Қайғуга нуқта қўйишнинг яна бир усули бу – инсон ўзидаги яхши нарсаларини ундан маҳрум бўлган минглаб одамлар билан солиштиришидир.
Диққат билан атрофга назар ташласангиз жонингиз ва молингизда улардан устун бўлган, сиздан кўра анча қийинроқ синовларга учраган инсонларни кўрасиз.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги мазмунда айтган ҳадислари мавжуд: “Ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Зеро, шу иш (яъни ўзингиздан пастдагиларга қарашингиз) Аллоҳнинг сизга берган неъматини камситмаслигингиз учун яхшироқ (йўлдир)” (Имом Муслим ривояти).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий