Ziyolilar kanali
1.4K subscribers
3.31K photos
1.29K videos
3.94K files
2.02K links
𝐗𝐚𝐥𝐪 𝐭𝐚'𝐥𝐢𝐦𝐢 𝐱𝐨𝐝𝐢𝐦𝐥𝐚𝐫𝐢 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧!
Maqola, ma'ruza va fotolavhalar uchun murojaat:
@Ziyolilar_uchun_bot
📚 Yillik konspektlar;
📚 Dars ishlanmalar;
📚 Test toplami;
📚 Medialar va tarqatmalar, ko'rgazmalar.
Download Telegram
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Янгиликнинг зўри!

Эндиликда, Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларга номзодларни саралаб олишнинг биринчи босқичи - тоифа тестлари натижалари асосида амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги НИЗОМ"га қуйидагича ўзгартиришлар киритилмоқда.

номзодлар – таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;

малакали педагог кадрлар – таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, педагогик маҳорати юқори бўлган ҳамда мазкур низом талабларига жавоб берадиган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;

P.S. ...кейинги йили вазир жамғармасидан устама (9 ой давомида ойига 1155000*5,5= 6 млн 352 минг сўмдан жами 57 млн 172 минг 500 сўм) олишга талабгор педагоглар 2025 йил январь-июнь ёки август-декабрь ойларида ўтказиладиган тоифа тестларида иштирок этишлари керак бўлади.

©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
👍6