Ziyolilar kanali
1.39K subscribers
3.31K photos
1.29K videos
3.94K files
2.02K links
𝐗𝐚𝐥𝐪 𝐭𝐚'𝐥𝐢𝐦𝐢 𝐱𝐨𝐝𝐢𝐦𝐥𝐚𝐫𝐢 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧!
Maqola, ma'ruza va fotolavhalar uchun murojaat:
@Ziyolilar_uchun_bot
📚 Yillik konspektlar;
📚 Dars ishlanmalar;
📚 Test toplami;
📚 Medialar va tarqatmalar, ko'rgazmalar.
Download Telegram
#Мулоҳаза

СУЛАЙМОН ВА ЧУМОЛИ

- Ўғлим, ёшинг ҳам 50 дан ўтиб қолди, сал энди тиниб тинчисанг бўларди, тоат ибодат дегандай
- дея Ҳикмат ота шошиб пишиб чой ичаётган ўғли Неъмат акага насиҳат қилган бўлди.

- Дада, мен тоат ибодат қилиб юрсам сизларни, болаларни ким боқади, ким уйлантиради, ахир ҳаммаларингизни ризқларингиз мени бўйнимдаку, бир зум тўхтасам бу уйда ҳаёт тақа тақ тўхтайди...

- Бу гапинг ўхшамади болам, кел бир оз отангни олдига ўтир, бир ривоят айтиб берай, кейин борасан ишингга.

Хуллас, қадимда, Сулаймон алайҳиссалом денгиз бўйида ибодат қилар эканлар.

Ибодат қила туриб кўзлари оғзида кичкина барг бўлаги кўтариб кетаётган чумолига тушибди.
Қараб турсалар, чумоли денгиз қирғоғига келибди, у ердан бир қурбақа чиқиб оғзини очибди, чумоли қурбақани оғзига кириб кетибди.

Қурбақа денгиз тубига шўнғибди, бир оз вақт ўтиб, чиқиб яна оғзини очган экан чумоли чиқиб келган изидан қайтиб кетибди.
3 кун шу холат кузатилибди.
Учинчи кун Сулаймон алаҳиссалом чумолидан бу ишни сирини сўрабдилар.

Шунда чумоли:
- Эй Сулаймон, мен бир оддий чумолиман, денгизни тубида бир тош бор, у тошда бир кичик ёриғи бор, шу тирқишида бир қурт яшайди, шуни ризқини Аллоҳ таоло мен орқали етказади, денгиз тубига олиб тушадиган қурбақа эса фаришта, мен бир парча барг олиб келаман, қурбақа мени тош олдига олиб боради, мен баргни қуртга едираман, кейин қурбақа мени яна соҳилга олиб чиқиб қўяди - дебди.
.....
– Эй дунёни ташвишида қолган ўғлим, денгиз ортидаги биттагина қуртни ризқини унутмаган Аллоҳ, бизни, уммати Муҳаммадни ризқини унутармиди-я болам...
- дея Ҳикмат ота гапини тугатди...
@mutaxassislarga
#МУЛОҲАЗА_УЧУН

Типратикан учадими?

Эрим ҳар куни ишга кетиш олдидан: "Онаси, типратикан учадими?" -дейди.
Мен эса: "Ҳа, дадаси, албатта учади, лекин сал пастроқ учади",- дейман.
"Сутчи, унинг ранги оқми, қорами?"
"Агар сиз оқ десангиз оқ, қора десангиз қора",- дейман.
Бу сўзлар менинг яқин дугонамнинг иқрори.
.
Аввалларига ундан жаҳлим чиқарди: "Нима, ўзингни мустақил фикринг йўқми, эрингга типратикан ҳам учадими? Сутнинг ранги қора эмас оқ, деб айта олмайсанми?"- дер эдим.
У эса: "Эрим ҳам, мен ҳам фитратан биламиз: типратиканнинг учмаслигини, сутнинг ранги оқлигини, аммо бу менинг итоатимнинг рамзий белгиси", - деди у бир куни.
.
Аёллар ўзи табиатан шикоятчи ва ношукурроқ бўлади. Уч тўрттамиз йиғилиб қолсак буни исботлашга ҳожат қолмайди. Бир куни бир дугонам эридан шикоят қилиб қолди. Эшитганларнинг кўпчилиги, ажраш шу эрингдан, қўлингда гулдай ҳунаринг бор, битта ўзинг ҳам эплай оласан рўзғорни,дейишди. Аммо мен уларнинг фикрига қўшила олмадим. Унга ўз фикримни айтиб қўя қолдим: Сенга ажраш, деяётганларнинг ҳаммасининг эри бор, улар эрларидан ажрашиб кўрмаган. Гуёки боши йўқ танага ўхшаб қоласан. Ҳунар эр ёки ота бўлмайди. Биласанми сен ҳозир манзилни йўқотиб қўйдинг, ўзи шикоят қилишимиз керак бўлган манзил бор. Бир марта эримдан шикоят қилиб беш ой ҳаловатимни,итоатимни йўқотиб қўйганман, ишонавер.
.
Мен яхши эслайман бобом кўп номаъқулчиликлар қилар эди, аммо кечқурун уйга қайтганларида бувим уларни ювиб тараб ҳеч нима бўлмагандек яшаб кетаверишарди, дейди воханинг бир чеккасидан келган дугонам.
.
Нима учун аёл эрталаб вақтли туриб эри ва болалари учун нонушта тайёрлайди? Оила бўлгани учун менимча. Чет эл сериаллари ва киноларида томоша қиламиз, хотин ўзи учун қаҳва тайёрлаб ичади эр ўзи учун.
Хотин бўлиш осонми? Бу жуда қийин. Бу ўзини фидо қилиш дегани. Шунинг учун ҳам ер шарининг айрим ўлкаларида оила тушунчаси буткул йўқолиб кетмоқда.
.
Европада яшаб юрган ўртоғим дабдурустдан қайтиб келди. Нега келдинг, ахир одамлар Европага орзу қилиб ета олмаяпти-ку,-дедим. У: “ Қизим 14, ўғлим 13 ёшга тўлди. У ерда 15 ёшдан кейин болалар ота-онасидан алоҳида яшайди. Болангни тергай олмайсан. Ҳар ҳафтада бир марта мактабида сўровнома тарқатишади. Ота-онанггиз сизнинг эркинлигингизга дахл қилмаяптими, агар шундай бўлса бизга мурожаат қилинг, биз сизни ҳимоя қиламиз, деган мазмунда. Ўша юртда бир ажнабий танишим саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди, сабаби ўсмир қизининг истакларига қарши чиққани учун”- деб жавоб берди.
.
Бир дугонам Кореяда биттаси Туркияда, болалари уйда отаси билан қолган. Эр уйда хонанишин,албатта. Улар ишлаб пул топаётгандир, аммо пулдан-да қимматроқ нарсаларни йўқотаётганига ишончим комил.
.
Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг турмуш ўртоғи Кибриё Қаҳҳор ўз хотираларида шундай ёзади: Ҳеч қачон исмимни айтиб чақирмаганлар. Бирга бозорга тушар эдик агар мен одамлар гавжум жойда йўқолиб қолсам, “Қанисиз? Қанисиз?” деб чақирар эдилар.
Мана буни шарқона оила деб атайдилар.
.
“Аёлнинг ватани унинг эридир”, дейилади илоҳий китобларимизда. Унинг ватани борми, демак масжиди ҳам бор. Оиласининг энг тўри унинг масжидидир.
Масжидим ва ватанимдан айрилмаслик учун бемалол иқрор бўла оламан: Типратикан учади, сутнинг эса ранги қора.


👉Зиёлилар каналини улашинг

@Mutaxassislarga
#Мулоҳаза

Бугун набира қизим билан Янгибозордан қайтаётганимизда таксичи одам (тахминан мендан бир-икки ёш кичик): "Илгари нима иш қилгансиз?" – деб сўради. "Журналист бўлганман", – дедим.
У бир оз ўйланиб: "Зулмга қарши курашиб бўлмайди", – деди.
Индамадим. Гапига муносабат билдирмадим. “Зулм” деганда нимани назарда тутаётганини ҳам сўрамадим. Фақат Данғарага етиб келгач, машинадан тушаётганимда таксичидан: "Ижтимоий тармоққа, яъни интернетга кириб турасизми?" – деб сўрадим. "Йўқ", – деди у. "Яхши", – дедим мен.
Айни "Зулмга қарши курашиб бўлмайди", – деган гапни 2005 йил Тошкентда, Ўрдадаги поликлиникада миямни допплерография қилган дўхтир аёлдан эшитгандим. Ўшандаям дўхтир: "Касбинг нима?" – деб сўраганди. "Журналист!" – дегандим. У: "Зулмга қарши курашиб бўлмайди. Зулмниям Худо яратган ва хоҳлаган пайти Ўзи бартараф этади. Бандаси зулмга қарши курашаман деса, пачоғи чиқади", – деганди.
Қизиқ. Оддий одамлардан оддий бўлмаган фикрларни эшитасан.

Раҳимжон РАҲМАТ


👇👇👇
@mutaxassislarga
#МУЛОҲАЗА

Ҳаётда шундай инсон бўлингки, аввал салом бергувчи, бермаганга берадиган, ҳол сўрамагандан аҳволини сўрайдиган, жаҳл қилганга табассумла жавоб бера оладиган, кечирим сўрамасларидан олдин кечириб юборадиган...

Шундай самимий бўлингки, ёлғон гапира олишмасин.
Сизни эслашганда, яхши ном билан хурсанд ҳолда, кайфиятлари янада кўтарингки бўлишига сабабчи инсон бўлинг.

Кўринмай қолсангиз,
«Шу кунларда сизни эслагандим, ҳаттоки гаплашгим келганди...», дея чин дилдан айта олишсин.
Бир зум кўринмасангиз соғинишадиган, ҳар он меҳрингиз тафтини ҳис этиб яшашларига сабабчи бўлинг.

Агар шундай яшаётган бўлсангиз, демак, сиз беҳуда умр ўтказмаяпсиз.
Оқибатингиз давомий, садоқатингиз содиқ бўлиб, орангиздаги ришталар янада мустаҳкам бўлсин.

Xayrli tong, ustozlar!
Kuningiz ezgu amallar ila o‘tsin!
#мулоҳаза
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, биз нега "совға салом" (коррупция)ни яхши кўрамиз? Чунки бизда ватан равнақи эмас кўпинча (ҳа баъзан эмас, кўпинча) шаҳсий манфаатимиз устун кўринади. Бола туғилишидан бошланган "совға салом" ўйини боғчада, мактабда, коллежда, университетда, ишда хуллас то ўлгунча шу "Совға салом" билан иш битади. Ҳуқуқшунос ва блогер Баҳодир Аҳмедов ўз каналида бир реал воқеа ҳақида пост қўйибди. Постни тўлиқ келтираман: “Бир куни биздан битта ўқитувчи АҚШга малака оширгани борибди. Бир коллеж (уларда университет даражасига кўтарилган) да иш ўрганишни бошлабди. Ректор унинг билими сабаб ҳурмат қилар экан.

Бир куни ректор нолиб қолибди: қара, ўғлим яхши ўқимаган экан. Бизнинг коллежга киролмади.
Ўзбек ўқитувчи: ие, сен ўзинг шу коллеж ректорисанку. Нега киролмайди? Ректор ҳам буни тушунмасмуш. "Менинг ўғлим бўлса нима бўпти?"

Ҳеч тушунмасмуш биздан борган ўқитувчи. "Ахир, ўзинг шу ерда раҳбар бўлсанг. Қандай қилиб ўзингни ўғлинг киролмайди? Буни ақлга сиғдириб бўлмайди-ку" дермиш тинмай.

Шунда ҳалиги ректор бизнинг ватандошга қараб "ҳаммани ўғли сен айтгандай ўқишга кириб кетаверса, АМЕРИКА тақдири нима бўлади?" деган экан.

P. S. Коррупция қон-қонимизга, хофизамизга шу қадар чуқур ўрнашганки, баъзида қонуний билан ноқонунийни фарқига боролмай қолганмиз. Мансадорми? Демак унга ҳамма ваколат берилган, қонунлар ҳам унга нисбатан бошқача ишлаб кетади деган фикр ҳали-бери онгостимиздан чиқмаса керак.” – пост шу ерда якунланади. ЎЗБЕКИСТОН ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ? Хулоса ўзингиздан...

@mutaxassislarga
Тикувчининг тавбаси

(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)

Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
- Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг
тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, - деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз.
Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
- Касбинг нима?
- Тикувчиман, кийим тикаман.
- Тикувчи учун энг осон иш нима?
- Қайчини ушлаб матони кесиш.
- Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
- Ўттиз йил бўлди.
- Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
- Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
- Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни
ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.

#Мулоҳаза

@mutaxassislarga
#Мулоҳаза:

Сантехник ва санъаткорга ишим тушди...

Қишлоқдан бир қўшнимиз телефон қилиб, "Яқинда тўйим бор, шунга бирор хонандани гаплашиб беринг", деди.  Жуда машҳур бўлмасаям ҳамма танийдиган бир артистнинг номини ҳам айтди. Ўша яллачини топдим ва қўшнимнинг илтимосини етказдим. Тўй кунини белгилаб беришини (шунинг учун бу тоифа ўзини авлиё санайди-да), хизмат ҳақини айтинг, дедим. SMS ёзди. Бир абзацда 18 та хато. #АнаБўлмаса, дедим...

Уйимизнинг раковиналаридан сув кетмай қолди. Сантехник топиб келдим. У тузатиш керак бўлган жойларни кўздан кечирди-ю, 8 та нарса кераклигини айтди ва қоғозчага ёзиб берди. Ҳуснихатининг-ку чиройлилигини қўя туринг, лотин алифбосида шунақаям аниқ ва тўғри ёзган эдики, беихтиёр "Яшавор Василий!" девордим.

Ҳамма танийдиган артистга бўлган ҳурматимни "вырезать" қилиб, сантехникка "вставить" қилдим. 😉

© Мақсуд Жонихонов
https://tttttt.me/jonixonov

🤣
👍14