Муҳрим
13.6K subscribers
637 photos
263 videos
1 file
1.71K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Хато билан ёзилган матн – компаниянгиз обрўсига путур етказади. Бизнинг матнларимиз билан бу муаммо ҳақида бош қотирмайсиз.

Копирайтинг хизматлари агентлиги - исталган турдаги матнларни ёзиш, таҳрирлаш, таржима қилиш.

☎️ +998907997979
☎️ +998940008333
✏️ @SATRadmin
🌍 satr.uz

реклама
Тошкент автобусларида, масалан, Истанбул тажрибаси қўллана бошлади, дейиш мумкин: автобусларга олд эшикдан чиқилади, чиқишдаёқ йўл ҳақини тўлайсан, тушиш — орқа эшикдан. Истанбулда худди шундай эди. Талабгир йўналиш бўлса, табиийки, автобус олд эшиги тиқилинч бўлиб кетарди, аммо ҳамма маданият билан навбатда туриб, тиқилинч тезда йўқоларди. Бунинг маданиятга алоқаси бўлмаган бир-икки сабаби ҳам бор. Бахтга қарши, Истанбулнинг бу тажрибаси, бизда татбиқ этилган исталган бошқа илғор хориж тажрибаси каби, ҳар доимгидек чала, энг осон қисмидан бошлаб ўзлаштирилган.

Биринчидан, Истанбул автобусларида (трамвайи ва метросида ҳам) нақд пул билан тўлов қилиб бўлмайди. Истанбулкартинг бўлмаса, долмуш (биздаги маршруткалар муқобили)дан фойдалана оларсан балки, лекин асосий жамоат транспортидан фойдаланиш имконсиз. Бизда эса, адашмасам, ҳали ҳам нақд тўлов приоритетда, шу боис автобусларнинг кунлик планлари ҳали ҳам бекор қилинмаган, билишимча.

Ҳозир эрталабки тиғиз вақтда Тошкентдаги автобусга олд эшикдан чиқиб, йўлкира учун 100 минг сўмлик узатсанг, ҳайдовчи ё кондукрторни ҳам, автобусга чиқиш учун сендан кейин навбатда турганларни ҳам урди Худо. Ўзи 20 киши автобусга чиқаётган бўлса-ю, уларнинг камида бештаси 100 ё 50 минг сўмлик узатиб турса, шу беш йўловчининг ўзига уёқ-буёқ беш дақиқани йўқотдим, деб ҳисоблайвер. Мана шундай ҳолатлар бўлмаслиги учун жамоат транспорти фойдаланувчилари салкам 100 фоизи нақдсиз тўловдан фойдалана бошлаган бўлиши керак эди. Одамлар ўзича бу тўлов турини танламайди — улар бундан фойдаланиши учун шароит бўлиши, улар бунга рағбатлантирилиши керак.

Иккинчидан, Истанбулда бир бекатда турсанг, ҳар дақиқа бир неча автобус келади, уларнинг аксарияти бир-бирининг (ва ҳатто метронинг ҳам) йўналишини такрорлайди (биздагига ўхшаб: “Метро очилди-ку, шунинг учун метро билан бир хил қатнайдиган 72-йўналишни ўзгартириб, 60-йўналишни ёпамиз”, дейишмайди). Бу ҳали оддий автобуслар. Буёқда метробус деган тизим борки, тунги соат 00:00 да ҳар дақиқа (беҳазил) қатнайди ва йўловчини 20 километр масофага 10 дақиқада етказади (шу ерда сал муболағаси бору, лекин йўл бўйи ичак-човоғинг ағдар-тўнтар бўлиши бор гап). Трамвайлар ярим тунгача, жума-шанба кунлари метро тунги 2:00 гача ишлайди. Беҳисоб долмушлар ҳақида-ку гапирмаяпман ҳам.

Шунинг учун ҳам ярим тунда автобус бекатлари одамларга тўла, гавжум, шунинг учун ярим тунга яқин трамвайлар йўловчилар билан тўлиб юради. Чунки истанбулликлар ва шаҳар меҳмонларининг жамоат транспортига ишончи комил — Гугл Мэпсда кўрсатяптими, демак, автобус, трамвай, метро келади, кўчада қолиб кетмайди. Ёлғони йўқ, ҳаракат жадвалида ёзилганидек, айнан кўрсатилган дақиқасида транспорт келади. Автобуслар жуда кўп ва улар биздаги Исузу ёки ЛЕ60 каби эмас — турли компаниялар ишлаб чиқарган бўлса-да, бари катта сиғимли (учтадан эшиги бор), баъзилари ҳатто икки қаватли. Жуда катта сиғимли (“гармошка”ли) автобуслар асосан метробусда (метробус шунақа бўлиши керак, ҳей!).

Хуллас, Истанбулга хос “чиқиш олдиндан, тушиш орқадан” тартибини жорий қилишдан аввал шаҳар жамоат транспортини Исузулардан тозалаб, уларнинг ўрнини икки баравар кўпроқ катта сиғимли (қадрдон “Мерседес”ларимиздек) автобуслар билан тўлдириш керак. Иккинчидан, йўл ҳақи тўлови тўлиқ нақдсиз шаклга ўтиб бўлган бўлиши керак. Буни пойтахтимиз маъмуриятининг ҳар турли ташаббусларини қоралайверадиган ичиқора блогерлар эмас, ҳокимбувамизни яхши кўрадиган халқимиз вакиллари — йилдан-йилга расвоси чиқиб бораётган Тошкент жамоат транспортининг ҳар кунлик йўловчилари ва ҳайдовчилари айтмоқда.
Forwarded from AgroZamin
📣 AgroZamin‘dan sovrinli Aksiya!

AgroZamin 25-27 may kunlari Uzexpomarkaz‘da bo‘lib o‘tadigan Agrotech Expo 2022 ko‘rgazmasi doirasida Aksiya o‘tkazmoqda. Siz ham ishtirok eting va qimmatbaho sovg‘alarga ega bo‘ling! 🎁

Aksiya ishtirokchisiga aylanish uchun ko‘rgazmada tashkil qilingan AgroZamin stendiga tashrif buyurish va stend fonida suratga tushib, #agrozamin heshtegi bilan Instagram‘ga joylash kifoya.

Shoshiling! Ko‘rgazma atigi 3 kun davom etadi

- - - - - -
Quyidagi havola orqali kanalimizga aʼzo bo‘ling va agrosohadagi so‘nggi maʼlumotlar bilan tanishing:

Telegram | Instagram | Facebook
Мен Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида ишлаганман (бирпасда 10 йилча бўпти). Ишимиз унча қийин эмасди: Олий Лига (унинг ўринбосарлар мусобақаси ҳам бўларди, кейинроқ номи Ёшлар Лигаси деб ўзгартирилганди), Биринчи Лига, Ўзбекистон Кубоги, “пулка”, қиш арафасида “тайёрлов гуруҳлари чемпионати”, қорлар эриган маҳал ЎФФ Кубоги деган мавсумга тайёргарлик мусобақаси ўтказиларди, тамом. Ўзбекистон Суперкубоги учун алоҳида бир тайёргарлик ҳам шарт эмасди. Адашмасам, шу эди, холос (8 та мусобақа). Бундай қарасанг, иш кўпдек, лекин аслида кўп эмасди.

ЎзПФЛда ишлаб юрган вақтларим футбол учун алоҳида, футзал учун алоҳида, аёллар футболи (ва футзали) учун алоҳида ташкилот масъул эди. Бу ташкилотларнинг ҳам ҳар бирида раҳбар, ходимлар, ўзига яраша сарф-харажатлар бўлган. Бу, энди, тахминан 5—10 йил аввалги гаплар. ЎзПФЛдан ишдан бўшагач, охирги 4—5 йилда футболдан етарлича узоқлашиб кетгандим. “Дарё”дан кетгач, бўш вақт кўпайиб кетгани муносабати билан, футболни, асосан футболимизни яна кузата бошладим, сезганингиздек. Ва бир нарсага сал ҳайрон қолдим. У нарса жорий тенденцияларга бироз зид келади, деган бўлардим ҳатто.

Ҳозир ЎзПФЛ сайтига кирсангиз, “Лигалар” деган бўлимда мусобақаларнинг катта рўйхатини кўрасиз: Суперлига, U21 чемпионати, U19 чемпионати, U16 чемпионати, U14 чемпионати, Про-лига, Биринчи Лига, Аёллар Олий Лигаси, Аёллар Биринчи Лигаси, U16 қизлар чемпионати, футзал Олий Лигаси, футзал Биринчи лигаси, футзал U18 чемпионати — жами 13 та мусобақа. Сайтда “Кубоклар” деган бўлим ҳам бор, ундаги рўйхатда тўртта мусобақа ёзилган: Ўзбекистон Кубоги, Лига Кубоги, аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги, футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. Жами — 17 та мусобақа. Шунча иш камлик қилганидек, ЎзПФЛ футболни оммалаштиришга хизмат қилувчи ва бутун Ўзбекистон олий ўқув юртларини қамраб олган Талабалар Кубогини ҳам ўтказяпти (ҳеч йўғи шуни Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг ўзи қилиши керакмасми?).

Ҳозирги ЎзПФЛнинг раҳбари Диёр Имомхўжаев яқинда каналида ёзди: “ЎзПФЛ таркибида мусобақаларни ўтказиш учун масъул бўлган 16 ходим мавжуд. Биз улар билан бир вақтнинг ўзида ўтказаётган мусобақаларга эътибор қилинг: Coca-cola Суперлига, U-21 чемпионати, U-19 чемпионати, Про лига, Биринчи лига, Аёллар чемпионати, Футзал чемпионати, Футзал биринчилиги, Students cup. Қўшимчасига мана шу 16 ходимнинг 5 нафари Осиё чемпионати U-23 ташкилий масалалари билан ҳам банд. Параллел ўтмаётганидан келиб чиқиб, Ўзбекистон кубоги, футзал кубоги, аёллар кубоги, аёллар биринчилиги каби мусобақаларни юқоридаги рўйхатга қўшмадим”. 16 та ходим билан 18 та мусобақа ўтказса бўларкан. Даҳшат. Қизиғи, ЎзПФЛ ўзи ўтказаётган ҳар бир мусобақани ёритяпти. Ҳаммасига қандай улгураётганини билмадим холос.

Мен ЎзПФЛни аввал ҳам бир мақтагандим — ундан биров қаттиқ сўрамаган бўлса-да, жамоатчиликка ўзининг бир йиллик фаолияти, даромади ва харажати ҳақида ҳисобот берганида. Ҳозир яна ибрат қилиб кўрсатгим келяпти (Диёр ўртоғим бўлгани учун эмас; Хушнуд ҳам ўртоғим, масалан, лекин ЎзАни нимасини ибрат қилиб кўрсатасан?!). Ибратли томони шуки, ҳозир ЎзПФЛ бир ўзи ўтказаётган 18 та мусобақани алоҳида-алоҳида беш-олти ташкилотга бўлиб, ажратиб юбориш мумкин — масалан, футзал чемпионатларини футзал уюшмаси қилсин, аёллар футболига аёллар футбол уюшмаси қарасин, Талабалар лигасини эса Олий таълим вазирлиги ўзи ўтказаверса бўлади-ку, деб. Кейин ҳар бирига алоҳида штатлар, алоҳида молиялаштириш, алоҳида ва ҳоказо, ва яна алоҳида ва ҳоказо. Хуллас, футболдан бошқа кўплаб соҳаларда кўраётган манзарамиз (ташкилотларни кўпайтириш, штатларини шишириш)ни такрорлаш мумкин.

Лекин ишнинг кўзини биладиган, иш қила биладиган, кўзбўямачилик учун эмас, чинакам, ҳақиқий натижа учун ишлайдиган саноқли кадрларни йиғиб, ишни тизим асосида, тартибли ва шаффоф йўлга қўйиб, уч-тўрт ташкилотнинг ишини битта ташкилот қўли билан, қилганда ҳам сифатли, одамлар эътироф этадиган ва ҳатто раҳмат айтадиган даражада бажариш мумкин. Экан. Ҳозирги ЎзПФЛ Ўзбекистон шароитида шуни исботлай оляпти, менимча. Янги Ўзбекистонда мен камида битта шундай ташкилот борлигини билишимдан хурсандман.
Ахбор дода қазо қилибдилар. Февралда 86 ёшга тўлгандилар. Жойлари жаннатдан бўлсин, яқинларига сабр берсин!
Муҳрим
Жаноза эртага, 31 май, сешанба куни соат 10:00 да. Манзил.
Узр, манзил сал нотўғри кетиб қолибди, тўғриси шу ерда, тепада ҳам тузатиб қўйдим.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Fermerlar maktabi” 1 yoshga to‘lishi munosabati bilan tanlov e’lon qilibdi. Tanlov shartlariga ko‘ra, ushbu maktab tinglovchilari maxsus so‘rovnomada ishtirok etishlari lozim.

Gʻoliblar xorijda qisqa muddatli amaliyot o‘tash imkoniyatini qo‘lga kiritishadi. “Fermerlar maktabi”da tahsil olganlar uchun zo‘r imkoniyat.

2 nafar tanlov g‘oliblari 3 iyun kuni soat 20:00da "Fermerlar maktabi"ning ijtimoiy tarmoqlaridagi sahifalarida jonli efir orqali aniqlanadi.

Loyiha mualliflari sovringa ma’lum miqdordagi pul mukofoti yoki qimmatbaho sovg‘a qo‘yishlari ham mumkin edi. Lekin ular tanlovning imkon qadar foydali bo‘lishi haqida qayg‘urishibdi.

So‘rovnomada ishtirok etish uchun bot: @yutuqli_surovnoma_bot

Reklama
Дам олиш кунлари Ангрендан тепароқдаги Янгиободга чиқдик. Табиат шу қадар гўзал, кўз тўймайди. Лекин одамларнинг шундай гўзалликка муносабати кишини хафа қилади — чиройли тоғлар, тепаликларни томоша қилиш ёки Дукентсойнинг бўйида ҳордиқ чиқариш мумкин бўлган деярли ҳамма жойларда чиқиндига дуч келасан.

Пиво ичибсан, лекин идишини сув ёқасига улоқтириш нимаси? Шу одамлар уйининг дуч келган жойига пиво идиши ёки бошқа чиқиндиларни улоқтирмаса керак? Шу Ангрен, Янгиобод тоғлари ҳам бизнинг уйимиз. Уйимизни қандай асрасак, озода сақласак, чиройли тоғларимизга ҳам худди шундай муносабатда бўлишимиз керак.

Шу оддий тушунчани англаб етган кунимиз, ҳаётимиз сезиларли ўзгаради.
Тошкентда Меҳрибон такси деган сервис ишга тушибди. Ногиронлиги бўлган одамларга хизмат кўрсатаркан. Пандусли таксилари бор экан. Жуда илғор ташаббус, Ғарбда ҳам ҳаммаёқда бўлмаса керак бунақа сервис, қойил.

Айни вақтда, Тошкент ўзининг бетакрорлигини яна бир карра исботламоқда — метросида пандуслар йўқ (ваҳоланки, пандуслар қонуний талаб), лекин меҳрибон таксиларида пандус бор; деярли бутун шаҳар ногиронлиги бор шахсларга нисбатан бемеҳр, лекин таксилари меҳрибон, пандусли.

Дарвоқе, сервиснинг ҳамма мошиналари яшил номерли экан — бунинг ҳикмати нималигини билмадим лекин.
Ҳозир бизда энергия ресурсларига ҳамма — қанча истеъмол қилишидан қатъи назар — бир хил нархда пул тўлайди. Белгиланган нархнинг бир қисми давлат бюджети томонидан — яъни халқнинг пулидан компенсация қилинади. Ким кўпроқ электр ва газ ишлатса (табиийки, бойроқ одам кўпроқ ишлатади), ўша кўпроқ компенсация олади. Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги нархлар либерализациясининг биринчи босқичида айнан шу бошқотирма ечилмоқда.

1 июлдан электр энергияси ва газ таъминоти учун тарифлар оширилиши кутилмоқда, айни вақтда энергия ресурслари учун истеъмол нормалари жорий этилмоқда (бир неча йил аввал Юнусободда ўтказилган тажрибани эсланг): электр энергияси учун ойига 250 киловаттгача, газ учун — апрелдан сентябрга қадар — 200 кубометргача, иситиш мавсумида эса — 700 кубометргача.

Истеъмолни мана шу миқдор ичида сақлай билганлар учун деярли кўп нарса ўзгармайди (айтишларича, ҳозир аксарият оилалар шунча миқдорда газ ва электр истеъмол қилади), аммо истеъмоли нормадан ошганлар оширилган тарифда ҳақ тўлайди. Масалан, 1 июлдан бошлаб ойига 250 киловаттгача электр энергияси истеъмол қилганлар ҳар киловатт учун 325 сўмдан тўлайди (ҳозир 295 сўм). 251-киловаттдан бошлаб эса ҳар киловатт баҳоси икки баробар ошиб, 650 сўмни ташкил этади.

Апрелдан сентябргача ойига 200 кубометргача газ истеъмол қилган оилалар ҳар кубометр учун 410 сўмдан тўлайди (ҳозир 380 сўм). Агар истеъмол социал нормадан ошиб кетса, у ҳолда 201-кубометрдан бошлаб 1200 сўмдан тўлайди. Ушбу тарифлар 2023 йил 1 мартгача ё оширилиши, ё пасайтирилиши мумкин, шу билан 2026 йилгача фақат йиллик инфляция даражасида индексация қилингани ҳолда сақлаб қолиниши таклиф этилмоқда.

Бизнес учун нархлар бошқачароқ, бироқ таклиф этилаётган қоидалар бир хил — тарифлар дастлаб 2022 йил 1 июлдан бир ошади, сўнг 2023 йил 1 апрелида яна ошгандек бўлади ва шу билан 2026 йилгача (йиллик инфляция даражасидаги индексацияни ҳисобга олмаса), ўзгаришсиз қолади. Бизнес камида энергия истеъмоли бўйича йиллик харажатларини бемалол режалаштириши мумкин бўлади, режалай олиш имкони эса бизнес учун энг зарур жиҳатлардан биридир.

Дарвоқе, тарифлар нега ошириляпти? Тушунтиришларича, январдагидек блэкаутлар бўлмаслиги учун, Миллий электр тармоқлари ёки Ўзтрансгаз кабилар йилни энг кўп зарар билан якунлаган корхоналар бўлмаслиги учун ва, охир-оқибат, электр ва газ таъминоти узлуксиз бўлиши учун.
Forwarded from Аъзамхўжаев
Бугундан шу ерда иш бошладим.
Давлетовуз ҳар ким қанча электр энергияси истеъмол қилаётганини ўзи текшириб олиши мумкинлиги ҳақида пост чиқарибди-ку. Билардим шуни, лекин эсимдан чиқиб кетганди; киришни билганим билан нима — кабинетнинг интерфейси барибир жуда ноинсоний, тушуниш қийин. Онлайн-счётчиклар янги ўрнатилган вақтда, ҳисобим 500 минг сўм қарзга кириб кетиб, кейин “свет” “онлайн”часига ўчиб, уни ёқиш учун ярим кун овора бўлганимдан сўнг (шундан сўнг, тўрт йил бўлди шекилли, қайтиб бунақа муаммо бўлмади), электр-балансимда ҳар доим камида 100 минг сўм ушлаб турадиган бўлганман (балансда пул камайганини Пэйми ё Апельсин кабиларда кўриб бораман, тўловни ҳам шулардан қиламан). Шунга, персонал кабинетига қайтиб ҳеч қизиқмагандим.

Ҳозир (энергетика ислоҳоти билан боғлиқ сўнгги шов-шувлар таъсирида) юракни кенг қилиб, кириб кўрдим. Интерфейс масаласида ўша гап — Россиядан бир дунё айти-гастербайтерлар келиб турган ҳозирги вақтда бирортасини арзонгаров ёллаб, сал одамбашара, тушунарли, одамни ўзидан қочирмай, шу кабинет ўлгурга киришга ундайдиган интерфейс қилишса, яхши бўларди. Лекин, шу қийин интерфейсда ҳам қизиқ нарсаларни билиб олиш мумкин экан — оиламиз билан ойига ўртача қанча электр энергия истеъмол қилаётганимни кўрдим. Ишониш қийин, лекин ойига ўртача 57 киловатт ишлатарканмиз — бу ҳозирги тарифлар бўйича салкам 17 минг сўм бўлади, тарифлар 1 июлдан таклиф қилинаётганидек оширилса, 57 киловатт учун тўловим ҳозиргидан 1710 сўмга ошиб, 18,5 минг сўм бўларкан. Тавба.

Телевизор кўрмаганимиз учунгина уйимизда электр энергияси истеъмоли шунчалик кам бўлиши мумкинлигини билмагандим.
Бугун Путин Россияси мустақил Украинага қарши олиб бораётган урушнинг 100-куни давом этмоқда. Путин ва унинг шотирлари ҳали ҳам: “Ҳаммаси режа бўйича кетяпти”, деяпти. Қўшни давлатга қарши камида 100 кун давомида тушунарсиз, энг асосийси, тайинли ғалабаларсиз уруш олиб бориш (буёқда санкциялар бўҳрони остида ва умуман изоляцияда қолиш истиқболи ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади) режасини тузиш ва шундай режага рози бўлиш учун, билмадим, қандай одам бўлиш керак.

Путин Россияси 63 ёшли нафақадаги учувчиларни сафарбар этишга, 30 йил ишлатилмаган эски танкларни урушга ташлашга мажбур бўлмоқда. Ким билсин, бу балки “режа”нинг бир қисмидир. Куни кеча Кремль “россияликлар ‘махсус операция’нинг чўзилиб кетганини сезиб қолишидан қўрқаётгани”, шу боис давлат ОАВларига диққатни урушнинг давомийлигига қаратишни тақиқлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Булар ҳам, эҳтимол, “режа”даги тақиқлар ва қўрқувлардир.

“Медуза” урушнинг 100 кунлиги муносабати билан бир қатор эътиборга молик материаллар берибди. Шундоқ ҳам Россия пропагандасини кўпроқ кузатаётган бўлсангиз керак, балансни ушлаш учун украиналик ҳарбий эксперт билан уюштирилган интервьюни ўқишни тавсия қиламан. Қуйида — ўша интервьюдан бир парча.
Халқаро даражадаги сайёҳлик мажмуаси ишга таклиф қилмоқда

Silk Road Samarkand турли йўналишдаги саккизта меҳмонхона, халқаро даражадаги конгресс маркази, Aбадий шаҳар тарихий-этнографик мажмуаси, шунингдек ресторан ва кафеларни ўз ичига олади. Айни пайтда мажмуанинг ҳар бир иншоотида жамоа шакллантирилмоқда ва сизда унинг аъзоси бўлиш имконияти мавжуд.

100дан ортиқ бўш иш ўринларидан бири айнан сизга мос келиши мумкин.

Вакант иш ўринларининг тўлиқ рўйхати
Ўз карьерангизни Silk Road Samarkand'дан бошланг!

реклама