Муҳрим
13.3K subscribers
626 photos
241 videos
1 file
1.66K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @VenkonPRsales
Download Telegram
Forwarded from bakiroo
"Бир кило пахтанинг пули бир литр дизелга ҳам етмаяпти"

Kommers.uz'нинг ёзишича, Uzbekistan GTL товар-хом ашё биржасига дизель маҳсулотини чиқармаяпти. 19 июль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳам биржа савдоларига дизель чиқармаган.

Нашр дизель ёқилғиси ошганидан норози фермерлар билан мулоқотда бўлган. Айрим иқтибослар:

"Эрта баҳорда 8-8,5 минг сўмдан олганмиз. Ҳозирги кунга келиб, қўлда сотиладиган дизель 13 минг сўм, энг арзон, сифатсиз ва яроқсиз дизель 12 минг сўм, ‘заправка’ларда эса маҳсулот нархи 14-15 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу нарх биз фермерларнинг шароитига умуман тўғри келмайди".

"Ушбу муаммолар Президентимизга етиб борса, натижа албатта кўзга кўринади. Лекин давлат раҳбари бехабар бўлса, фойдаси йўқ. Барча масъул раҳбарлар нарх-навони билиб турибди".

"Биз пахта экилганида далага 8-10 марта ишлов берамиз. Нархлар баланд бўлгани учун бу ҳам қисқартириб ташланди — 5 марта ишлов беришга ўтдик".

"Биз ҳамма маҳсулотни биржа нархида сотиб оламиз. Лекин кластерлар пахтамизни биржа нархида олмайди, ўзлари нарх-наво қўйиб, бизга ўзимиз етиштирган маҳсулотга эркин нарх белгилашимизга имкон бермайди. Пахтамизни биржа нархига ўтказиш керак, шунда адолатдан бўлади.

Мисол учун, шунда биржадан дизель олсак ҳам қийналмаймиз. Илгари бир килограмм пахтанинг пулига икки литр бензин олардик. Ҳозир эса бир кило пахтанинг пули бир литр дизелга ҳам етмаяпти".
Қишлоқ хўжалиги соҳасидада фаолият юритасизми? Фермерсиз, лекин назарий билимилар камлик қиляптими? Унда Фермерлар мактаби айнан сиз учун!

Айни пайтда Фермерлар мактаби 7-мавсумига қабул жараёнлари бошланди. Ариза топшириб, суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар ўқув курсида малакали мутахассислардан билим ва кўникмалар олиш имкониятига эга бўлишади.

Йўналишлар:
Чорвачилик;
Паррандачилик;
Сабзавот ва полизчилик;
Иссиқхона хўжалиги;
Узумчилик;
Бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик.

Батафсил маълумот ва ариза топшириш учун:
Telegram-бот: @fermerlar_maktabi_bot
Сайт: fermermaktab.uz

Телефон:
+998955008010
+998955008001
1216

Реклама
Бир-икки эътиборга молик жаҳон хабарлари:

1. Бунга ишониш қийин, лекин бу нарса ҳақиқатга айланишига оз қолди: Британия бош вазирлиги учун пойга финалига келиб чиқиши панжоблик (ҳиндистонлик) Риши Сунак ҳам чиқибди, финалда унга рақиблик қиладиган Лиз Трассдан ҳам кўпроқ овоз тўплаб. Кимга қанақа, билмадиму, лекин менимча даҳшат — бунинг ёмон жойи йўқ, аммо тасаввуримга эрк берсам, ҳаяжонланиб кетяпман: демак, қачондир келиб чиқиши панжоблик (бу сафар Ҳиндистондагиси эмас, Ўзбекистондагисини назарда тутяпман) бир одам Россиянинг раҳбарига айланиши мумкин-да, бир тасаввур қилиб кўринг. Ҳай, биз кўрмасмиз у кунларни, унгача Россиянинг географияси ҳам ўзгариб кетар, лекин қизиқ бўлади.

2. Лавров ярамас Путин Россиясининг асл нияти, асл башарасини кўрсата бошлабди — «географик мақсадларимиз ўзгарди, бизга энди фақат Донбасс эмас, ундан нариси ҳам керак, уларни ҳам оламиз», деяпти (Шпакнинг магнитофонини олсанг-чи ундан кўра, дейдиган одам йўқ). Мана шу ярамас 24 февралгача «биз Украинага бостириб кирмаймиз», деб кариллаб келганди. Дарвоқе, агар ҳар доим у айтган гапнинг тескариси бўладиган бўлса, унда вазият унчалик ҳам ёмон эмас экан.

3. Бу видеони кўриб мазза қилдим, Медуза боплайди-да — шунақа «кичкина хурсандчиликлар»га хурсанд бўлиб юрибмиз: https://youtu.be/Y7WL7XDcmsc
Ўзбекистонлик русийзабон медиа мутахассислар охирги йилларда кашф этган факт. Ўтган йили “Дарё”га XXI асрда туғилган, инглиз тилини зўр биладиган, лекин русча (баъзан — умуман) тушунмайдиган йигит-қизларни ишга олаётганимда мана шундай кашфиёт қилгандим ман ҳам, аммо бу кашфиётимни англагунимча уларга ҳар доим: “Русчани билмасанг, инглизчани қандай ўргангансан?”, деган ғалати савол берганман — ҳозир инглизчани (нафақат инглизчани) яхши ўрганиш учун рус тилини билиш шарт эмас экан, бунақа амалиёт 15–20 йил олдинги замонда қолиб кетган экан. Ўзбек тилини билсанг бас. Бу — ажойиб ва зўр!
Шу кунларда Хоразмда ўтаётган “InnoWeek-2022” инновацион ғоялар ҳудудий кўргазмасида тақдим этиляётган янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Кўргазмада жами 38 нафар иштирокчи ўзининг 120дан ортиқ инновацион маҳсулотлари, технология ва ишланмалари билан иштирок этяпти. Ҳоким ёрдамчилари тақдим этилаётган ишланмаларни маҳаллаларда жорий этиш мақсадида ҳар бир лойиҳа билан яқиндан танишиб, кўргазма иштирокчилари билан музокаралар олиб бормоқда.

Манба.
Бундан 53 йил аввал июль ойида инсон тарихда илк бор Ойга қадам қўйган. Лекин бунга ишонмайдиганлар бор. Ўша 50—60 йил аввалги футуристик хаёллар бўйича ҳозир Ойда колонияларимиз бўлиши, Ойга бориб-қайтиш чиптаси нархи Урганчга бориб-қайтиш чиптасидан пастроқ бўлиши керак эди. Инсоният Ойга учганига ишонмайдиганлар, эҳтимол, сўнгги ярим аср давомида мана шу футуристик хаёллар ҳақиқатга айланмагани учун ҳам нуқул шубҳа қилаверар.

Шахсан мен 1969 йили ўша тарихий воқеа бўлганига ишонаман. 1971 ва 1972 йилгилари бўлганига ҳам ишонаман. Тўғри, шундан кейин бошқа биров Ойга қўнмади, колониялардан асар ҳам йўқ, Боинглар у ерга ҳозирча учмаяпти. Лекин, нимагадир, мана шунча нарсани сохталаштириш мумкинлигига ишонолмайман. Ҳа, Голливуд ўша тарафда, энг яхши режиссёр, оператор ва монтажчилар ҳам уларда. Энг қизиғи ҳам шу-да — шунча одам қатнашган ёлғонни 50 йил сир сақлаб бўлмайди-ку.

Сақласа бўлади, дейишингиз мумкин, лекин бунинг учун барча иштирокчиларни — минглаб, эҳтимол, ўн ё юз минглаб одамларни қириб ташлаш керак бўлади. Кимдир ҳеч бўлмаса вазиятга бошқачароқ, янгичароқ назар ташлаш имконини берадиган бир янги гап айтиб қўйиши керак-да барибир — масалан, ҳали 20 йил ҳам бўлмаган Андижон воқеалари ҳақида ўша воқеаларнинг иштирокчилари ўша вақтда айтилмаган янги-янги гапларни унда-бунда айтиб туришибди-ку. Шу каби.

Агар Ойга қўниш катта ёлғон бўлганида эди, менимча, аллақачон миси чиққан бўларди бу ишнинг. Мабодо бу СССРни серхаражат космик пойгага тортиб, сўнг уни хонавайрон қилиш мақсадида уюштирилган кўзбўямачилик бўлса ҳам, мана, ҳозир СССР йўқ — ҳали ҳам бу “ёлғон”нинг ёлғонлигини тан олмасликдан нима наф уларга? Ҳар не бўлганда ҳам, одамзотга хос сир сақлай билмаслик одати ҳақидаги “Искандарнинг шохи бор” деган ривоят кеча ўйлаб топилмаган.

Қабул қилинаётган қарорлар тўғри бўлиши учун ҳам ҳақиқат зарур. Бир ёлғон кейинги каттароқ ёлғонга сабаб бўлади. Ёлғонни ростдек кўрсатиш учун янги-янги ёлғонларни ўйлаб топасан. Шундай қилиб, энг биринчи ёлғон энг катта ёлғонга айланади (у эса кун келиб барибир фош бўлади), нархи ҳам борган сари ошаверади (агар Ойга қўниш ёлғон бўлса, АҚШ бунинг фош бўлмаслиги учун қилган харажатлари ортидан аллақачон банкрот бўларди).

Ёлғон, эҳтимол, энг ёмон иллат ва кейинги иллатларнинг онаси — масалан, ёлғонингга ишонмаганларни, унинг “рост”лигига шубҳа қилганларни маҳв эта бошлайсан. Охир-оқибат ҳаммаёқни ёлғон эгаллайди. Излаганингда ҳақиқат топилмайди — чунки рост гапиришдан ҳамма қўрқади, “оч қорним, тинч қулоғим” деб ёлғон ичида яшашда давом этаверади . Ҳақиқий расвогарчилик. Бундай муҳитда тараққиёт ва фаровонлик, умид ва ишонч ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.

Энг яхшиси — рост гапириш, ҳақиқатни айтиш. Ёлғон дунёга келгач, масалан, у фош бўлмаслиги учун баёнотларни ҳар доим келишиш керак. Ҳақиқат аччиқ, лекин унинг бундай мантиқсиз ва қиммат талаби йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
— Ўзбекистонда АЭС лойиҳасини амалга оширишга киришишдан аввал жамоатчилик фикри ўрганилганми, инобатга олинганми?
— Жамоатчилик фикри инобатга олинмаганида, Ўзбекистонда аллақачон АЭС қурилаётган бўларди.

Энергетика вазири ўринбосари билан уюштирилган интервьюнинг тўлиғи бу ерда:
https://tttttt.me/kommersuz/3905
https://tttttt.me/kommersuz/3905
https://tttttt.me/kommersuz/3905
Фаришталар

Мудофаа вазирлиги 36,1 миллиард сўм маблағни қонунга зид равишда ишлатгани ҳақидаги хабарларни нотўғри деб атади. Автомобиль йўллари қўмитаси 34,5 миллиард сўмлик маблағлар самарасиз ва ноқонуний сарфлангани ҳақидаги хабарларни ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. «Ўзтрансгаз» мансабдор шахслари 5 триллион сўмни еб юборгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.
📣 Abituriyentlar diqqatiga!
Tashkent International University of Education (TIUE) xalqaro universitetiga qabul boshlandi.

Britaniya taʼlim standartlari asosida ta’lim olib, bakalavr diplomiga ega bo‘lishni xohlaysizmi? Unda shoshiling, joylar soni cheklangan!

Yo‘nalishlar:
- Axborot texnologiyalari
- Biznes boshqaruvi
- Ta’lim va ta’lim jarayonlarini boshqarish.

Dastur tili: o‘zbek, rus va ingliz
Dastur shakli: kunduzgi, kechki va sirtqi

📞: +99855-503-38-33
🌐 Ro‘yxatdan o‘tish

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook
реклама
Россиянинг собиқ президенти ва собиқ бош вазири, ҳозирда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланган Дмитрий Медведевнинг «ВКонтакте»даги саҳифасида 2 августга ўтар кечаси СССРни қайта тиклашга бағишланган катта бир пост эълон қилинибди. Бу постда таъкидланишича, Россия Украинани бир ёқлик қилгач (бу довдирлар ҳали ҳам Украинани бир ёқлик қила олишига ишоняпти), «сарҳадлари ҳеч қаерда тугамайдиган Россиянинг чегараларини қайта тиклаш бўйича кейинги юриш»га киришаркан.

Медведевнинг каналида эълон қилинган постда ёзилишича, Россия таркибига қўшиб олинмагунича, Грузия деган давлат умуман бўлмаган экан — алоҳида таъкидланишича, 1801 йили ҳозирги Грузия ўрнида бешта суверен сиёсий тузилма (ҳатто давлат демаптие): Картли-Кахетия, Имеретия, Мегрелия, Гурия ва Сванетия деган князликлари бўлган ва улар Россия империяси таркибидагина ҳозирги Грузия кўринишига келган.

Қозоғистон эса, Медведевнинг саҳифасида қайд этилишича, «рус ерларида тузилган сунъий бир давлат» (Путин Украина ҳақида шу гапни айтишни яхши кўрарди, масалан); постни ёзганлар бу маълумотларни қаердан олган, билмадиму, лекин уларнинг фикрича, Қозоғистон расмийлари XXI асрда «республикадаги турли этник гуруҳларни кўчириш бўйича ташаббусларни амалга ошира бошлабди», буни «ўрисларга нисбатан геноцид» деб баҳолаш мумкин экан. Пост: «Биз бунга жим қараб тура олмаймиз. У ерга ўрислар бормагунича, тартиб бўлмайди», — деган гаплар билан тугаган.

Биринчидан, ўрисларга нисбатан жуда геноцид бўлмаса-да, бир бошқачароқ, номаъқулроқ назар айнан мана шунақа баёнотлардан кейин пайдо бўлади. Бунақанги баёнотлардан кўзланган мақсад ҳам шу аслида — ўрислар ҳеч қанақасига камситилмаётган бўлса-да, мана шундай провокациялар билан бирор байроқ қилгулик ҳодисани келтириб чиқариш, кейин, худди Украинада бўлгани каби, ўша ҳодисанинг видеосиними, аудиосиними ўз пропаганда каналлари орқали тарқатиб, «мана, ўрисларни оммавий қийнашяпти», деб жар солиш.

Иккинчидан, бу ҳали ҳам «Россиядан бизга хавф йўқ, чегарамиз йўқ-ку», деб хомхаёл қилиб юрганларга огоҳлик қўнғироғи. Нима деб ёзилганини кўряпсизми? Бешта князликни бирлаштириб, битта Грузия қилиб берган Россия бўлади, демоқчи. Атрофингизга, тарихингизга қараб кўринг — Грузия билан Бухоро, Хоразм ва Туркистон республикалари Ўзбекистонга айлантирилгани ўртасида параллел кўринмаяптими? Шу баҳона Ўзбекистонни ҳам «сунъий тузилган давлат» деб эълон қилиши ҳеч гап эмас бу босқинчиларнинг.

«Россиядан эҳтиёт бўлинг!» деган огоҳлик қўнғироғининг энг яхшиси ва энг жарангдорини Россиянинг тепасида турган ақлдан озганлар айтяпти. Бу огоҳлантиришни кўрмаслик, эшитмаслик, кўриб кўрмасликка, эшитиб эшитмасликка олиш — ўз жонига суиқасддан бошқа нарса эмас. Эҳтиётимизни қилайлик, эсимизни йиғайлик.

Дарвоқе, ўриспарастлар ва путинпарастлар сал енгилроқ нафас олиши учун бир сабаб бор — Медведевнинг саҳифасида эълон қилинган реваншистик кайфиятдаги бу пост 10 дақиқадан сўнг ўчириб ташланибди. Лекин нима бўлган ўзи — хакерлик ҳужумими ё муддатидан аввал эълон қилиб қўйилган баёнотми, бу ҳақда ҳозирча бирор изоҳ берилгани йўқ.

UPD. Хакерлик ҳужуми бўлган, дейишибди. Лекин барибир эҳтиёт бўлган маъқул — хакерлик ҳужумлардан эмас, Россиянинг ҳар қандай ҳамлаларидан.
Зудлик билан пул керакми? Ҳозироқ картангизга 50 млн сўмгача кредит олинг!
• навбатларсиз
• ҳужжатларсиз
• кафилларсиз
• гаровсиз
• дам олиш кунларисиз
Иловани юклаб олинг ва уйингиздан туриб, 5 дақиқада ТБC Кредит расмийлаштиринг.
Батафсил: http://tbcbank.uz
ИЛОВАНИ ЮКЛАШ УЧУН ҲАВОЛА.

реклама
​​Ота учун фарзандининг бетоблигидан-да оғирроқ мусибат йўқ. Илоҳим, фарзандларимиз бахтимизга соғ бўлишсин.

Сурхон клубининг ашаддий мухлиси Олим ака Назаров ҳақида балки биларсиз, балки йўқ. Спортдаги барчани танийди, ким қандай ишлаши, футбол қаерга кетаётгани, ҳаммасидан хабардор. Суюкли жамоасини чин дилдан қўллайди, кейин эса стадиондан маъюс қайтади. Чунки ўғли бетоб. Ёш укамиз ҳозирга қадар 12 та (!) операцияни бошидан ўтказган. Оёғига уч марта темир аппарат уланган. Ота уни Россияда даволатди. Ўғли учун Малаховнинг кўрсатувига ҳам борди, Игорь Акинфеевгача юзлашди.

Бугун Олим аканинг ягона илинжи — сентябрдан бошлаб унинг ўғли ҳам тенгқурлари қатори мактабга борса, билим олса (бола 4 йилдан буён мактабга бормайди). Ота учун энг катта бахт шу. Уй-жойини сотиб бўлган, бор-будини боласининг саломатлиги учун ишлатган. Унинг кўзлари ўғилнинг галдаги операциясини кутиб турибди, бор умиди шундан. Тўртинчи босқич даволаниши учун акага маблағ керак. Агар имконингиз бўлса, сиз ҳам ёрдам қўлини чўзинг. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин.

UzCard Agrobank: 8600041781589628
Olim Nazarov
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтирмоқда

Биржа Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари билан биргаликда Россия, Туркия, Озарбайжон ва Тожикистон каби давлатларда 5та янги хорижий савдо майдончалари-таянч офисларини очди.

Мақсад - биржа савдоларининг бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчиларнинг Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг товар бозорларига эркин киришини таъминлашдан иборат.

Манба
Конституциянинг 99-моддасига киритилаётган ўзгартиш ҳокимиятлар ваколатларининг бўлиниши принципини назарда тутади — яъни, ҳокимнинг мутлақ ҳукмронлигига чек қўйилади.

Натижада,

- жойларда ижро (ҳоким) ва вакиллик (Кенгаш) органлари ўртасида, “бир-бирини тийиб туриш” механизми ишлай бошлайди (деган умид бор), бу эса ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини ошириши кутилмоқда;

- маҳаллий кенгаш депутатларининг сайловчиларни қийнаётган муаммолар юзасидан ижро органига сўров билан мурожаат қилиш имконияти кенгаяди;

- сайловчиларнинг Кенгашлар ва депутатларга нисбатан ишончи ортади;

- ҳокимликлар фаолияти устидан Кенгашлар ва жамоатчилик назорати кучаяди.

Демократия дегани шунақа бўлиши ҳам керак-ку, тўғрими?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Merit хусусий мактаби янги ўқув йилидан 1-9-ўзбек ва 1-8-рус синфларини очяпти ва ўқувчиларни ҳозирдан қабул қиляпти.

Шу кунгача 1200 дан ортиқ ота-оналар ишончини оқлаб келаётган ушбу мактабда қуйидаги фанлар чуқурлаштириб ўргатилади:
• Математика
• IT
• Инглиз тили
• Араб тили

Янги ўқувчилар учун 3 кун демо дарслар қўйиб берилади.

📌 Мактаб ҳақида маълумот
📥 @merit_aloqa_bot
📲 99 988 99 99

Instagram | Facebook | Telegram | реклама