Курсив Ўзбекистон
112 subscribers
14.7K photos
193 videos
14.5K links
Oʻzbekiston ва жаҳон янгиликлари 🌍

Рус, ўзбек ва инглиз тилларида

🔗 Сайт: https://uz.kursiv.media/uz/

🇷🇺 RU: @kursivuzru
🇺🇿 UZ (lotin): @kursivmediauz
🇬🇧 EN: @kursivuzeng

📩 Реклама: @kursivuzz
Download Telegram
🔥 Буюк Британияда мигрантларга оммавий ҳужумлар уюштирилди

Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида юзида ниқоб бўлган оломон мигрантларнинг уйларига ҳужум қилиб, автомобилларни ёқиб юборишди. Тартибсизликлар 30 ёшли Судан фуқароси бир кишини пичоқлаб кетгани акс этган видео тарқалгач бошланди.

100 кишидан иборат гуруҳ уйларнинг ойналарини синдириб, хонадонларга бостириб кирган. Полиция ёнаётган уйлардан оилаларни эвакуация қилишга мажбур бўлган.

#янгилик

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Хорижий инвесторлар энди ерни 49 йилгача ижарага олиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида хорижий инвесторлар ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Унда чет эллик сармоядорларга ер муносабатларига оид кафолатлар кучайтирилмоқда.

Асосий ўзгариш шундаки, хорижий инвесторлар учун ер участкаларини ижарага олиш муддати аввалги 25 йилдан 49 йилгача узайтирилиши режалаштирилмоқда.

#янгилик

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚑 Жанубий Африкадаги оммавий отишмада 12 киши ҳалок бўлди

Жанубий Африка Республикасининг Ёханнесбург шаҳрида қуролланган гуруҳ маҳаллий аҳолига қарата ўт очиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, яна камида 9 киши тан жароҳати олди. Қурбонларнинг 9 нафари эркак ва 3 нафари аёл экани айтилмоқда.

Норасмий хабарларга кўра, бу қирғин ортида ҳудудда фаолият юритувчи ноқонуний кончилар тўдаси турган бўлиши мумкин.

#янгилик

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
📱 Telegram Apple Watch учун алоҳида иловани ишга туширди

Telegram энди яна Apple Watch орқали тўлиқ ишлайди. Янги илова ёрдамида тўғридан-тўғри соат орқали матнли ва овозли хабарлар ёзиш, видео кўриш, локация ташлаш ва стикерлардан фойдаланиш мумкин. Барча суҳбатлар ва контактлар соатнинг ўзида кўринади.

Wеар OS тизимидаги бошқа смарт соатлар учун ҳам Telegram мавжуд. Уни Play Market’дан тортиб олиб, шу усулда уланиш мумкин.

#янгилик

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚀 NASA Артемида-3 ой миссияси экипажини эълон қилди

NASA ойга учадиган Артемида-3 миссиясига кимлар боришини маълум қилди. Экипаж таркибига уч нафар америкалик Андре Дуглас, Френк Рубио ва Ренди Бресник, шунингдек, италиялик Лука Пармитано киритилди. Миссия парвози 2027 йилга мўлжалланган. Ойга одам қўниши эса ҳозирча 2028 йилгача кечиктирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалги Артемида-2 миссияси доирасида астронавтлар Ердан рекорд даражада узоқлашишга — 407 минг км масофага етиб боришга муваффақ бўлишган эди.

#янгилик

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 11 июнь учун валюталар курси эълон қилинди

11 июнь учун валюталар курси янгиланди. Унга кўра, доллар курси 13,81 сўмга тушиб, 12 054,03 сўмни ташкил этди. Бу нарх Валюта биржасида бўлиб ўтган савдолар асосида шакллантирилди. 

Марказий банк маълумотларига кўра, евро 16,93 сўмга ошиб, 13 932,05 сўмни, рубль эса 0,9 сўмга тушиб, 167,05 сўмни ташкил этди.

#доллар

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Фабио Каннаваро ЖЧ—2026 даги энг юқори маош оладиган мураббийлар бешлигига кирди

Finance Football портали 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоалар бош мураббийларининг йиллик маошлари рейтингини эълон қилди, унда Фабио Каннаваро юқори ўринлардан бирини банд этди. Ўзбекистон терма жамоаси устози Фабио Каннаваро йиллик 4 млн евро маош билан рўйхатнинг 5- ва 6-ўринларини Португалия бош мураббийи Роберто Мартинес билан бўлишиб турибди.

Италиялик мутахассис бу борада Франция терма жамоаси устози Диде Дешам (3,8 млн евро) ва Нидерландия бош мураббийи Роналд Куман (3 млн евро) каби таниқли мутахассисларни ортда қолдирган.

#футбол

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Chevrolet Cobalt 100 минг километрдан кейин кўп учрайдиган муаммолар

Chevrolet Cobalt Ўзбекистонда ҳам, иккиламчи автомобиль бозорида ҳам энг кўп қидириладиган бюджет седанлардан бири бўлиб қолмоқда.

2013 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Cobalt’дан фойдаланиш тажрибаси асосида моделнинг асосий камчиликлари ва кучли томонлари ҳақида маълумот берилди.

#янгилик

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ “Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади

Чилонзор йўлидаги "Чинор" метро бекати 13 июндан бошлаб таъмирлаш ишлари сабабли 50 кунга ёпилади. Бекатнинг кириш қисмлари кенгайтирилади. Шунингдек, кексалар ва ногиронлиги бор шахслар учун 4 та замонавий лифт ҳамда яна 12 та қўшимча турникет ўрнатилиши режалаштирилган.

Бекат ёпиқ бўлган вақтда йўловчилар учун "Чинор" ва "Янгиҳаёт" бекатлари орасида махсус бепул метробуслар қатнови йўлга қўйилади.

#янгилик

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган Топ-5 давлат қаторига кирди

БМТ Туризм ташкилотининг ҳисоботига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижий сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган беш давлат қаторидан жой олди. Ҳисоботда қайд этилишича, туристлар сони 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошган.

Мамлакат туризм соҳаси сўнгги йилларда рекорд натижаларни қайд этмоқда. Хусусан, 2025 йилда Ўзбекистонга қарийб 11,7 млн нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган. 2026 йилнинг дастлабки беш ойида эса бу кўрсаткич 5,3 млндан ошди.

#туризм #статистика

Telegram / Facebook / Instagram / Site
🏗 Ўзбекистонда улушли уй-жой қурилишида эскроу тизими жорий этилади

Ўзбекистонда улушли уй-жой қурилишида фуқаролар маблағларини ҳимоя қилишга қаратилган эскроу тизими жорий этилади. Шавкат Мирзиёев урбанизация ва шаҳарсозлик соҳасига оид тақдимот билан танишди.

Уй маблағлари ваколатли банкдаги махсус ҳисобварақда сақланади ва қурувчи компанияга қурилиш ишлари белгиланган шартлар бажарилгандан кейингина ўтказилади. Шунингдек, шартнома бекор қилинган тақдирда улушдорнинг маблағи тўлиқ қайтарилиши кафолатланади.

#уй_жой #урбанизация

Telegram / Facebook / Instagram / Site
🏆 ЖЧ-2026да мухлислар исми стадион таблосида пайдо бўлиши мумкин

Турнир давомида мухлислар $79 эвазига ўз исмларини стадионнинг йирик экранларида намойиш қилдириш имкониятига эга бўлади.

«Супер Shoutout» деб номланган ушбу хизмат АҚШ, Мексика ва Канададаги 16 стадионда ўтказиладиган гуруҳ босқичининг барча 72 учрашуви учун амал қилади.

ФИФА талабларига кўра, юбориладиган хабарлар 30 белгидан ошмаслиги керак ва уларда эможилардан фойдаланишга рухсат берилмайди.

#фифа #футбол

Telegram / Facebook / Instagram / Site
🏫 Академик лицейларда ҳужжатлар қабули бошланди

10 июндан бошлаб 2026/2027-ўқув йили учун академик лицейларга абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни бошланди.

Умумтаълим мактабларининг жорий йилги 9-синф битирувчилари академик лицейларга ҳужжатларни мй.эду.уз портали орқали онлайн топшириши мумкин.

Ҳужжат топшириш жараёнида 3,5×4,5 см ўлчамдаги битта рангли фотосурат юкланади. Мавжуд бўлса, фан олимпиадалари ғолиблигини тасдиқловчи дипломлар, миллий ва халқаро сертификатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.

#академик_лицей #қабул
🎓 Диний-маърифий йўналиш талабалари учун янги стипендия жорий этилади

Ўзбекистонда диний-маърифий йўналишда таҳсил олаётган магистрантлар ва докторантларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ислом маърифати» стипендияси жорий этилади. 

Шунингдек, машҳур олим ва экспертларнинг китоблари тақдимотларини ташкил этиш ҳамда келгусида 20 минг нафар ёшлар, имом-хатиблар ва отинойиларни марказ фаолиятига жалб этиш кўзда тутилмоқда.

#стипендия #ислом

Telegram / Facebook / Instagram / Site
🌥 11 июнь куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача исийди

11 июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ҳаво қуруқ ва илиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Кундузи ҳарорат 30-39 даража, кечаси эса 15-24 даража атрофида бўлади. 

Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд.

#об_ҳаво

Telegram / Facebook / Instagram / Site
🗓 «Доктор Хаус», «Трансформерлар» юлдузи ва Toyota асосчиси — кун тарихи

11 июнь санаси жаҳон тарихида автоспортдаги энг йирик фожиа, киносаноат юлдузларининг таваллуди ҳамда спорт оламидаги унутилмас воқеалар билан йодда қолган.

Кursiv Uzbekistan куннинг энг муҳим воқеаларини хронологик тартибда тақдим этади.

#кун_тарихи

Telegram / Facebook / Instagram / Site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM