Kun.uz | Расмий канал
1.26M subscribers
128K photos
11.7K videos
34 files
65.5K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
«Ҳусанов – бизга етишмаётган ўзига хос сифатларга эга футболчи». Гвардиола Абдуқодирнинг асосий устунлигини айтди

«Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола клуб расмий сайтига берган интервюсида Абдуқодир Ҳусановни қачон трансфер қилишга қарор қилгани, ҳимоячидаги ўзига хос сифатлар ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/kr/92919956

Kun.uz расмий канали
Сергелидаги боғчада тарбиячининг қўпол муносабати оқибатида боланинг оёғи синди

Боланинг ота-онасига боғча маъмурияти томонидан ўғли ўзи йиқилиб оёғи сингани ва Сергели туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингани тўғрисида хабар берилган. Аммо кузатув камераларидаги ёзувлар кўрилганида ҳолат бошқача бўлгани аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/93684737

Kun.uz расмий канали
АҚШ Украинага ёрдамни тўхтатди | Геосиёсий ҳафта таҳлили

АҚШ Исроил ва Мисрдан бошқа ҳаммага, хусусан Украинага ҳам ёрдам беришни тўхтатди. Трамп Саудия Арабистонидан нефт нархини туширишни сўради. Хитой раҳбари билан қўнғироқлашган Путин музокарага тайёрлигини айтмоқда.

Ушбу мавзулар – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлилида муҳокама қилинади.

📹👉 ЖОНЛИ ЭФИР
FT Трампнинг Дания бош вазири билан агрессив суҳбати ҳақида маълум қилди

АҚШ президенти Дания бош вазири билан Гренландия масаласида агрессив тарзда телефон суҳбати ўтказди, деб ёзади Financial Times. Айтилишича, Трамп Дания оролни сотишдан бош тортса, юқори божлар билан таҳдид қилган.

👉 https://kun.uz/kr/00881987

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон фуқароларини Австралияда ишга жойлаштириш бошланади

Мамлакат фуқароларини Океанияда ишга жойлаштириш учун Ўзбекистонда Kingston International College ўқув марказлари очилади.

👉 https://kun.uz/kr/92360918

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Поезд чипталари нархи ошмоқда. Темирйўлчилар буни бозор иқтисодиёти деяпти

1 февралдан барча турдаги йўловчи поездларида чипта нархи ошмоқда. “Ўзбекистон темирйўллари” вакиллари Kun.uz билан суҳбатда бу давомли бўлишини айтди. Сабаблар кредит, электр нархининг ошгани, техник кўрик ва инфратузилма харажатларига бориб тақалади. Расмийларга кўра, “Афросиёб” Тошкентдан Самарқандга бир марта келиши – 8 минг евро харажатни талаб қилади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
АҚШда мисли кўрилмаган депортация амалиёти бошланди

Доналд Трамп бошқарувидаги АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича оммавий депортация кампаниясини бошлади. Оқ уй эълон қилган суратларда мигрантлар қўли ва белига арқон боғланган алпозда ҳарбий самолётга чиқарилаётгани акс этган.

👉 https://kun.uz/kr/38922715

Kun.uz расмий канали
«Манчестер Сити» «Челси»га қарши, мағлуб бўлмаётган «Юве» «Наполи» меҳмони. Ҳафта ўйинлари анонси

Сизларга яна бир яхши хабаримиз шундаки, дам олиш кунлари Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»сидан бошқа жамоалар ҳам футбол ўйнайди ва бир қатор қизиқарли учрашувлар ҳам бор. Англияда мавсумнинг икки кашфиёт жамоаси кучлини аниқласа, «Ювентус»ни мағлуб этишга бу сафар «Наполи» уриниб кўради. Испанияда эса «Барселона» Мадрид клубларини таъқиб қилишда давом этиш учун «Валенсия» қаршилигини синдириши лозим.

👉 https://kun.uz/kr/20892787

Kun.uz расмий канали
Меҳнат шартномасини электрон шаклда ҳам тузиш мумкин бўлади

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини электрон шаклда тузиш имконияти яратилади. Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

👉 https://kun.uz/kr/39322713

Kun.uz расмий канали
“Акулалар денгиз санитари” – йиртқич жонзотлар билан дўст тутинган ва уларни қутқараётган аёл ҳақида ҳикоя

1996 йилда сув остига шўнғиш билан шуғулланувчи аёл балиқларга озуқа бериш учун сув юзасига егуликлар ташлайди. Шунда унинг олдига акула келади ва ёрдам сўрагандай бўлиб овоз чиқаради. Унинг оғзида қармоқ илгаги бор эди. Аёл дарҳол сувга тушади ва акула оғзидан илгакни чиқариб олади. Ўшандан буён аёл акулалар билан дўст тутинган ва уларга ёрдам бериб келади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Шимолий Корея Россияга қўшимча қўшинлар юборишга тайёрланмоқда

Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашаётган КХДР аллақачон бир неча минг аскарини йўқотган. Ҳозир Ким Чен Ин Россияга янги қўшинлар гуруҳини юборишга ҳозирлик кўрмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/53529658

Kun.uz расмий канали
3 марта қамоқ, ҳисобсиз ҳуқуқбузарликлар ва маъмурий назорат: Учтепа ҳокимининг уч карра судланган ёрдамчиси ҳақида нималар маълум?

Яқинда Учтепада ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олаётганда тезкор тадбирда ушланди. Kun.uz бу шахс кимлигини ўрганди. Таҳририят аниқлаган маълумотларга кўра, ушбу давлат хизматчиси муқаддам фирибгарлик, ўзгалар мулкини талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги-ю ҳужжатларни қалбакилаштириш каби ўнлаб жиноятларда айбланиб, 3 карра судланган. Шунга қарамай у яна ҳокимият тизимига келиб қолган.

👉 https://kun.uz/kr/48474727

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонда бунақаси битта”: Марҳаматдаги айлана кутубхонага саёҳат

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида Ўзбекистонда ягона бўлган айлана шаклда уч қаватли кутубхонада ҳозир 30 мингдан зиёд босма, 400 мингдан ортиқ электрон китоблар мавжуд. Ушбу зиё масканини тадбиркор Қобилжон Обидов Туркиядаги халқ кутубхонасига ҳавас қилиб, қуришга аҳд қилган ва бу ишни 6 ойдаёқ уддалаган.

👉 https://kun.uz/kr/53978828

Kun.uz расмий канали
🇺🇿 Абдуқодир Ҳусановда дебют бўлади!

⛳️ «Манчестер Сити»нинг «Челси»га қарши асосий таркиби эълон қилинди. Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибга киритди! Ўзбек футболчиси тарихда илк бор АПЛда майдонга тушади. Шанба оқшомининг асосий тўқнашуви соат 22:30да бошланади.

➡️ Ман Сити — Челси 🟢 Online Live 🔥
Оламшумул трансфер, 7 йил кутилган қонун ва реновацияга старт — ҳафта дайжести

Футбол оламида шов-шув: Абдуқодир Ҳусанов 40 млн фунтлик трансферда “Манчестер Сити”га ўтди. 7 йилга чўзилган қонун ниҳоят имзолашга тайёр: жарима баллари ашаддий қоидабузар ҳайдовчиларнинг танобини тортади. Уй-жой қурилишида янгиликлар: харидорларга кешбек берилади, янги квартираларда газ бўлмайди. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда қулаган бино: Коня прокуратураси 4 кишини қўлга олди

24 январь куни Туркиянинг Коня шаҳрида тўрт қаватли турар жой биноси қулаб тушган эди. Қутқарувчилар харобалар ичида қолиб кетган 3 киши олиб чиққан, шунингдек 2 кишининг жасади топилди. Коня прокуратураси ҳолат юзасида тергов бошлаган, ишга алоқадорликда гумонланиб 4 киши қўлга олинган.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Собиқ депутат Қобул Дўсов озодликни чеклаш шартларини бузгани учун колонияга ўтказилди

Ноябр охирларида Дўсов мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарини ҳақорат қилганликда айбдор деб топилиб, 1 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганди. Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовга кўра, у жазони ўташ қонун-қоидалари билан таништирилган, аммо маҳкум ахлоқан тузалиш йўлига ўтмаган, чеклов тақиқларига риоя этмасдан жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган.

👉 https://kun.uz/kr/66792315

Kun.uz расмий канали
АПЛ. «Манчестер Сити» «Челси»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди, Ҳусанов 54 дақиқа ўйнади

Англия Премьер-лигаси 22-тури доирасидаги марказий баҳсда тарихий воқеа рўй берди. «Манчестер Сити» - «Челси» учрашувида Абдуқодир Ҳусанов АПЛда илк бор майдонга тушган ўзбекистонлик футболчи бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/83228361

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбий соҳилда Исроил озод қилган фаластинликлар тантана билан кутиб олинди — видео

Исроил ҲАМАС билан тузилган сулҳ доирасида озод этган 114 нафар маҳбус учта автобусда Рамаллоҳ шаҳрига етиб келди. Қолган фаластинликлар Миср ва Ғазо секторида кутиб олинди.

👉 https://kun.uz/kr/74356421

Kun.uz расмий канали
Гвардиола Ҳусановнинг дебюти ҳақида: «Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин, у ҳали ёш ва албатта ўрганади»

«Манчестер Сити» бош мураббийи «Челси»га қарши 54 дақиқа ўйнаган Абдуқодир Ҳусановни қўллаб-қувватлади ва ўзбекистонлик ёш ҳимоячи учун ҳаммаси олдинда эканлигини таъкидлаб, яна бир бор инглиз тилини ўрганиш зарурати ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/kr/23047648

Kun.uz расмий канали