Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?

2003 йил июлда Ироққа бостириб кирган америкалик ҳарбийлар Саддам Ҳусайннинг ўғиллари яширинган уйни топиб боради. Бинога аввал ракета зарбаси берилади. Шунда Саддамнинг икки ўғли ҳалок бўлади. Америкаликлар уйга кирмоқчи бўлганида қаттиқ қаршиликка дуч келади ва қурбонлар беради. Ўшанда уларга қарши Саддамнинг набираси, 14 ёшли Мустафо жанг қилганди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози

Венгрия Полша адлия вазирининг собиқ ўринбосари Маркин Романовскийга бошпана берди, унга қарши ватанида коррупция бўйича жиноий иш очилган. Варшава бунга жавобан Будапештдаги элчисини чақириб олди.

👉 https://kun.uz/kr/49174415

Kun.uz расмий канали
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди

21 декабр куни эрталаб Қозон бўйлаб Украинанинг камикадзе дронлари ҳужуми кузатилди. Татаристон расмийларига кўра, шаҳардаги кўп қаватли уйларга 6 та дрон келиб урилган. Шаҳaрдаги 37 қаватли энг йирик турар жой биносига 2 дрон урилган, натижада ёнғин келиб чиққан. Қозонда аэропорт ёпилди, шаҳар бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

📹👉 https://kun.uz/kr/47954581

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сувсиз қолаётган ғазоликлар, Полшага боришдан чўчиётган Нетаняҳу ва Ғарбий Африканинг ягона валютаси — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/11155336

Kun.uz расмий канали
Тошкент марказидаги Newport лойиҳаси "Қиш мўъжизаси" акциясини эълон қилади

25%гача чегирмалар эвазига хонадон харид қилинг ва яна бир хонадон ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг. Чегирмалар жорий йилнинг охиригача амал қилади.
40дан 120 квадрат метргача бўлган хонадонларни 36 ойлик муддатли тўлов эвазига ҳам харид қилишингиз мумкин.

Батафсил маълумот олиш учун сотув бўлими билан боғланинг.

📞 1329
www.newport.uz
Манзил: Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, 190

@newportuz

Реклама
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди

Париж Чад ҳукуматидан 31 январгача бутун француз ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетиш тўғрисида хабарнома олди. Франция расмийларининг айтишича, бундай вақт оралиғида бир минг аскар ва кўплаб техникани олиб чиқиб кетиш мумкин эмас.

👉 https://kun.uz/kr/12733000

Kun.uz расмий канали
«Сити» «Вилла Парк»да меҳмон, «Ливерпул» Лондонга боради, «Барса» «Атлетико»га қарши. Ҳафта ўйинлари анонси

«Манчестер Сити»нинг инқирози бу ҳафта ҳам давом этармикин? Икки томондан келиб, оқибатда турнир жадвалида қўшни бўлиб қолган «Барселона» ва «Атлетико» баҳсида ғолиб ким бўлади? Бу ҳафта ҳам Европада қизиқарли тўқнашувлар етарли. Шунингдек, кучли бешликда тўп сураётган легионерларимизга алоҳида эътибор қаратишимизга тўғри келади. «Рома» сафидаги сўнгги чиқишини гол билан якунлаган Шомуродовга мураббий яна бир имконият беришидан умид қилсак, Ҳусановнинг Франция кубогида «ПСЖ»га қарши бу сафарги ўйини муваффақиятлироқ бўлишига ишонамиз.

👉 https://kun.uz/kr/80804008

Kun.uz расмий канали
“Ҳудудий электр тармоқлари”га янги раис тайинланди

Компания бошқаруви раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Асроржон Асқаров раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. АЖнинг аввалги раҳбари Улуғбек Мустафоев Жиззах вилоятига ҳоким этиб тайинланган эди.

👉 https://kun.uz/kr/22999879

Kun.uz расмий канали
Блинкен: Украина курашиш ёки музокара ўтказиш ҳақида бир қарорга келиши керак

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен MSNBC каналига берган интервюсида Киев «асосий қарор» қабул қилиши кераклигини айтди: Россия билан курашиш ёки музокара қилиш. У Кремлнинг тинчлик музокараларига тайёрлигига шубҳа қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/47049430

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти

Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистонда газ қазиб олиш 4,7 фоизга, нефт қазиб олиш эса 7,3 фоизга қисқарди. Ички қазиб олиш кўрсаткичининг ёмонлашиб бораётганига қарамай, газ сотиш ҳажми ошиб боряпти. Бензин ишлаб чиқариш ҳам кетма-кет тўртинчи ой камайди.

👉 https://kun.uz/kr/01336477

Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги янги премиум мажмуа: “SUN” –замонавий ҳаёт учун идеал манзил

Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган “SUN”турар жоймажмуаси юқори сифатли қурилиш ва замонавий инфратузилмаси билан бошқа кўплаб комплекслардан фарқланади.

👉 https://kun.uz/kr/95221402

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лицензиясиз фаолият, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?

Тошкентда бир нечта филиалларга эга “Newton Academy” ўқув марказига фарзандини бериб, бир йиллик тўлов қилган бир гуруҳ ота-оналар ундаги таълим сифатидан норози. Компания раҳбарига кўра, улар билан “тушунмовчилик” юзага келган. Ўқув маркази президент мактаблари ходимлари билан ишлашини иддао қилади, аслида эса бундай бўлиши мумкин эмас. Давлат идоралари марказ лицензиясиз фаолият юритгани ва ўқитувчиларнинг сертификати йўқлигини аниқлади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Халқ истеъдоди, вақти ва имкониятларини йўқотаётган муаммо

Қиш фасли Ўзбекистон учун йилнинг энг оғир даврига айланиб қолган.

👉 https://kun.uz/kr/29735344

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган

50 нафарга яқин кишини чув тушириб, уларнинг турли русумдаги машиналарини божхона чегара пости орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетган Абдулла Абдурасуловнинг икки жиноий шеригига суд ҳукми ўқилди. Чегара орқали чиқариб юборилган автомобиллар тақдири очиқ қолган. Унинг ўзи эса ҳамон очиқда. Kun.uz аниқлашича Абдурасулов ушланган. Аммо негадир Чирчиқ шаҳар ИИБ терговчиси уни қўйиб юборган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов

“Таннархни туширадиган нарса – солиқдан ёки тўловлардан қочиш эмас. Таннархни туширадиган нарса – кенгайиш, ҳажмни ошириш”, деди Ўзбекистон президентининг бизнес доиралари билан учрашувида сўз олган тадбиркор Зафар Ҳошимов. Давлат раҳбари ҳам ҳар бир соҳада таннархни пасайтириш муҳимлигини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/23912262

Kun.uz расмий канали
Талабалар учун контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

Бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган контрактни тўлаш муддати 31 декабр кунига қадар узайтирилди.

👉 https://kun.uz/kr/07443924

Kun.uz расмий канали
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести

Фарғона шаҳри марказидаги пропан қуйиш шохобчаси портлаб, 4 кишини ҳаётдан олиб кетди. Метан ва бензинга навбат кутмаслик учун электромобил олганлар зарядлаш станциясига навбатда туришга мажбур бўлмоқда. Чорвоқ халқаро даражадаги замонавий туристик марказга айланади: Эмин Агаларов 10 млрд долларлик лойиҳани тақдим этди. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»

Бугун яна Сурия ҳақида гаплашамиз. Ушбу мамлакатдаги воқеалар ҳали узоқ вақт дунё ҳамжамияти диққат марказида бўлади. Куни кеча Сурияда ағдарилган диктатор Башар Асаднинг энг яқин иттифоқчиси, унга Москвада сиёсий бошпана берган Владимир Путин араб давлатидаги воқеалар ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/kr/02737666

Kun.uz расмий канали
Фарғонадаги цехда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Фарғона шаҳрида жойлашган солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/23840647

Kun.uz расмий канали
Усик Фюрини яна енгди

Жангда иштирок этганлик учун икки боксчига рекорд миқдорда - 190 млн доллар гонорар ваъда қилинганди.

📸 👉 https://kun.uz/kr/71992920

Kun.uz расмий канали