Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 суткага қамалди

Тошкентда уч нафар маст эркак ишдан қайтаётган ҳомиладор аёлни ҳақоратлаб, унга тегажоғлик қилган.

👉 https://kun.uz/kr/10129836

Kun.uz расмий канали
Седная — Суриянинг энг даҳшатли нуқтаси. Айрим маҳбуслар бу ерда ўнлаб йиллар ўтирган

Ҳуқуқ фаоллари ўз ҳисоботларида бу жойни «ўлим лагери» ва «одамлар сўйиладиган қассобхона» деб атаган. Асад режими қулагач, минглаб маҳбуслар озодликка чиқди.

👉 https://kun.uz/kr/18674053

Kun.uz расмий канали
Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистон бўйича 20-22 декабр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

👉 https://kun.uz/kr/39511182

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев: тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа

Президент жойларда ҳокимлар ҳар бир тадбиркор билан кўпроқ мулоқот қилиб, корхоналарга бориб, уларни дарди билан яшаши кераклигини кўрсатиб ўтди.

👉 https://kun.uz/kr/10287143

Kun.uz расмий канали
Банклар 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 млрд доллар жалб қилади

Корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107 триллион сўмга етди.

👉 https://kun.uz/kr/50355297

Kun.uz расмий канали
2025 йилда электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга тушади

Ҳозирги кунда мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар сони 24 тага етди.

👉 https://kun.uz/kr/74138312

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонга дунёнинг нуфузли 23 та меҳмонхона бренди кириб келяпти

Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик Sea Breeze номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинди.

👉 https://kun.uz/kr/13995689

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яманни бомбалаган Исроил, Сурияга қайтаётган қочқинлар ва Россияда кўпхотинликка рухсат — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/90313916

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича АҚШ билан музокаралари расман якунланди

Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

👉 https://kun.uz/kr/93693952

Kun.uz расмий канали
1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади

Ҳаётий зарур харажатларни молиялаш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди, деди президент.

👉 https://kun.uz/kr/04986790

Kun.uz расмий канали
Хусусий сектордаги ишчиларнинг 30 фоизида расмий ойлик 1 млн сўмдан кам қилиб кўрсатилган

Айниқса, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда бу масала жуда долзарб экани таъкидланди. Бу асосан тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида учраяпти.

👉 https://kun.uz/kr/92679645

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Интерпол орқали Расаев ва Темирхановни халқаро қидирувга берди

Ўзбекистон Бислан Расаев (36 ёш) ва Шамил Темирхановни (31 ёш) Интерпол орқали халқаро қидирувга берди. Улар Президент администрацияси ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Дмитрий Лига суиқасд уринишига алоқадорликда гумонланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/93924726

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда камида 100 млрд сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркор пайдо бўлди

Президент бошқа салоҳиятли тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/86897000

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасида космик суратларга бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда

Маълумотларга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда космик технологияларни жорий этиш орқали 100 мингдан ортиқ қонунбузилиш эҳтимоли юқори ҳолатлар қайд этилган. Сенат маъқуллаган «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун билан ҳукумат, «Ўзбеккосмос» ва Мудофаа вазирлиги соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/04374487

Kun.uz расмий канали
Киев бўйлаб ракета зарбаси: бир қурбон бор, иссиқлик магистрали шикастланган

Россия томони бу ҳужумни украиналикларнинг Ростов областидаги ҳарбий комбинатга ATACMS ва Storm Shadow билан зарба беришига жавоб эканини билдирган.

👉 https://kun.uz/kr/91336011

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исломий молия – нима у? — Kun.uz'да янги мултфилм

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти келганини таъкидлаган. Бунинг учун “Ислом молияси тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилмоқда. Kun.uz "Al Muamalat Consulting” ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрлаган мултфилмида исломий молия нима экани ҳақида салам шартномаси мисолида ҳикоя қилади.

📹 YOUTUBE'да томоша қилинг
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди

Ўтган ҳафтадан бошлаб оммавий равишда ўчириб қўйилаётган электромобилларни қувватлаш станциялари яна бир муаммо билан юзлашяпти. Кадастр агентлиги тўсатдан тадбиркорларга станцияларни демонтаж қилишни талаб қилиб хатлар юбора бошлаган. Хусусий сектор барча станцияларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштиришга тайёрлигини билдиряпти, аммо агентлик уларга ҳеч қандай ечим таклиф қилмаган.

👉 https://kun.uz/kr/51774622

Kun.uz расмий канали
Чорвоқда бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди

​​​​​​​Ҳодисага қишлоқда табиий газнинг ўчиб, қайта ёқилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/99401150

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи

Сўнгги ойларда Исроил аскарлари Ғазо марказида буфер зона яратиш учун 600 дан ортиқ биноларни бузиб ташлади ва ҳарбий базалар тармоғини кенгайтирмоқда. Сунъий йўлдош тасвирлари ва видеолавҳаларни таҳлил қилган New York Times'нинг ёзишича, охирги 3 ой ичида Исроил кучлари томонидан Нетзарим коридори ва унинг атрофида ўнга яқин янги базалар пайдо бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/97576794

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
@Kunuz_News_Bot ўз вақтини қадрлайдиган ва долзарб воқеалардан хабардор бўлишни истаганлар учун қулай воситадир!

⚙️Бот функциялари:

- янгиликларни қисқартирилган шаклда тез ва осон ўқишга ёрдам беради;
-қисқа видео янгиликларни таклиф қилади;
- теглар бўйича шахсий янгиликлар тўпламларини яратади.

👉 @Kunuz_News_Bot