Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.4K videos
34 files
64.6K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқотда россиялик генерал ва унинг ёрдамчиси ўлдирилгани юзасидан ҳамдардлик билдириб, Ўзбекистон томони «ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралашини» таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/07774689

Kun.uz расмий канали
Москва суди россиялик генерални ўлдиришда гумонланаётган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилди

Москванинг Басманний суди генерал Игор Кирилловни ўлдиришда гумонланаётган Аҳмад Қурбоновни икки ой муддатга ҳибсга юборди. Унга нисбатан «терроризм ва қуролнинг қонунга хилоф муомаласи» моддалари бўйича расмий айбловлар қўйилди.

👉 https://kun.uz/kr/72914017

Kun.uz расмий канали
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди

ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейдда директор хонасида шериклари билан қимор ўйнаб ўтиргани аниқланган. У ишдан бўшатилган.

👉 https://kun.uz/kr/01495898

Kun.uz расмий канали
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари эълон қилинди

Биринчи ўринни 10 йилдан бери Хитой ушлаб турибди. Юқори учликда АҚШ ва Ҳиндистон ҳам бор.

👉 https://kun.uz/kr/57764786

Kun.uz расмий канали
Қирғизистонда милиция ходимларини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинмади

Депутатлар бундай репрессив қонунга ҳожат йўқ, деган хулосага келиб, уни рад этишди.

👉 https://kun.uz/kr/45081749

Kun.uz расмий канали
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Жамшид Абдузуҳуров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

👉 https://kun.uz/kr/26915424

Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

Ноябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархларининг барқарорлашуви давом этди. Бир квадрат метр учун ўртача ижара нархи 8,3 долларни ташкил этди.

👉 https://kun.uz/kr/96678421

Kun.uz расмий канали
Kia Sonet – 41 млн сўмдан бошланғич тўлов билан замонавий ва тежамкор ҳамроҳга эга бўлинг!

🔥Шартлари:
Тўлов муддати – 5 йил;
Даромадни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди.

🔍 Нега Kia Sonet? 
- Тежамкорлик: 100 км масофага атиги 6.2 литр.
- Юкхона ҳажми: оилавий сафарлар учун қулай бўлган 392 литр.
- Қулайлик: орқа томонни кўриш камераси ва иқлим-назорат тизими. 

Қулай шартларда харид қилишга шошилинг! 2025 йилдан автомобиллар нархи оширилади.

📞  Батафсил маълумот: +998555001331

Реклама
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида ўзаро визасиз тартиб ўрнатиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Хитойнинг Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди ҳукуматининг Пекиндаги ваколатхонаси вакиллари билан музокара ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/84759788

Kun.uz расмий канали
Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 суткага қамалди

Тошкентда уч нафар маст эркак ишдан қайтаётган ҳомиладор аёлни ҳақоратлаб, унга тегажоғлик қилган.

👉 https://kun.uz/kr/10129836

Kun.uz расмий канали
Седная — Суриянинг энг даҳшатли нуқтаси. Айрим маҳбуслар бу ерда ўнлаб йиллар ўтирган

Ҳуқуқ фаоллари ўз ҳисоботларида бу жойни «ўлим лагери» ва «одамлар сўйиладиган қассобхона» деб атаган. Асад режими қулагач, минглаб маҳбуслар озодликка чиқди.

👉 https://kun.uz/kr/18674053

Kun.uz расмий канали
Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистон бўйича 20-22 декабр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

👉 https://kun.uz/kr/39511182

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев: тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа

Президент жойларда ҳокимлар ҳар бир тадбиркор билан кўпроқ мулоқот қилиб, корхоналарга бориб, уларни дарди билан яшаши кераклигини кўрсатиб ўтди.

👉 https://kun.uz/kr/10287143

Kun.uz расмий канали
Банклар 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 млрд доллар жалб қилади

Корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107 триллион сўмга етди.

👉 https://kun.uz/kr/50355297

Kun.uz расмий канали
2025 йилда электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга тушади

Ҳозирги кунда мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар сони 24 тага етди.

👉 https://kun.uz/kr/74138312

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонга дунёнинг нуфузли 23 та меҳмонхона бренди кириб келяпти

Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик Sea Breeze номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинди.

👉 https://kun.uz/kr/13995689

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яманни бомбалаган Исроил, Сурияга қайтаётган қочқинлар ва Россияда кўпхотинликка рухсат — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/90313916

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича АҚШ билан музокаралари расман якунланди

Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

👉 https://kun.uz/kr/93693952

Kun.uz расмий канали
1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади

Ҳаётий зарур харажатларни молиялаш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди, деди президент.

👉 https://kun.uz/kr/04986790

Kun.uz расмий канали
Хусусий сектордаги ишчиларнинг 30 фоизида расмий ойлик 1 млн сўмдан кам қилиб кўрсатилган

Айниқса, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда бу масала жуда долзарб экани таъкидланди. Бу асосан тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида учраяпти.

👉 https://kun.uz/kr/92679645

Kun.uz расмий канали