Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
131K photos
12.6K videos
34 files
69.1K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 декабр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

​​​​​​​Фарғонадаги портлаш қурбонлари, ноқонуний тўсиқлар учун жавобгарлик, 2025 йил бюджетини маъқуллаган Сенат ва кейинги 3 йил учун АҚШ доллари курси прогнозлари — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/61462686

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвада генерал портлатилди. Гумондор – ўзбек

17 декабрь куни Москвада Россия қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ҳамда унинг ёрдамчиси портлатиб юборилди. Жиноятда Украина махсус хизматларининг топшириғи билан ҳаракатланган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси гумонланмоқда. ФХХга кўра, теракт ташкилотчилари ижрочига 100 минг доллар мукофот ҳамда Европа Иттифоқига чиқариб қўйишни ваъда қилган.

📹 YOUTUBE'да томоша қилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобус ёниб кетди

Юнусобод туманида йўналишдаги Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/02312344

Kun.uz расмий канали
Россияда бизнес уруш оқибатларини ҳис қила бошлади

Сўнгги икки йил давомида Россиянинг кўплаб компаниялари Украинадаги урушга қарамай барқарор фаолият юритиб келди. Ҳукуматнинг мудофаа харажатларини ошириши ва субсидиялар иқтисодиётни қўллаб-қувватлаб турди. Аммо ҳозирга келиб, аксарият бизнес субъектлари учун вазият ёмонлаша бошлаган, дея ёзади The Economist.

👉 https://kun.uz/kr/20139139

Kun.uz расмий канали
Якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхоналарда ташкил этиш амалиёти жорий қилинади

2025 йил 1 январдан олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш амалиёти жорий қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/69925944

Kun.uz расмий канали
Huawei компанияси Дубайдаги тақдимотида янги букланадиган смартфон ва бошқа флагман қурилмаларини тақдим этди

👉 https://kun.uz/kr/48783833

Реклама
Трампнинг махсус вакили: Кирилловни ўлдириш - ақлли иш эмас

Уруш пайтида томонлар «жангларда қатнашмаганларни ўлдирмаслиги керак», деди истеъфодаги генерал Кит Келлог Fox News телеканалига берган интервюсида. Аммо у Россия Федерацияси ҳам, Украина ҳам музокараларга тайёр эканини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/kr/34984005

Kun.uz расмий канали
Судан Россия ҳарбий-денгиз базасини жойлаштиришдан бош тортди

Судан разведкаси ходимининг сўзларига кўра, унинг мамлакати Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуасини бериш ҳақидаги таклифини бу АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг салбий муносабатига сабаб бўлишидан қўрқиб, рад этган.

👉 https://kun.uz/kr/22431490

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элмурод Ҳақназаровнинг янги концерт дастури @oqmobile иловасида мутлақо бепул!

Учта кутилмаган образ, оригинал мавзулар ва ҳайратга соладиган ҳазиллар билан у сизни ёрқин кулги оламига чорлайди.

📲 OQ иловасини ҳозироқ юклаб олинг ва концертни томоша қилинг

Концертни томоша қилиш

Реклама
«Яшаш ва севги санъатини ўрганса бўлади» — ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова уйидан фоторепортаж

Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида ўтган асрда қурилган 2 қаватли уйлар бор. Улар орасида ўзбек ҳикоячилигининг йирик вакили Абдулла Қаҳҳор ва рафиқаси Кибриё Қаҳҳорова уйи ҳам кўриниб туради. Қаҳҳор вафотидан кейин музейга айлантирилган бу уйда ёзувчининг болалик фотосуратларидан тортиб, умри охирида ишлатган кундалигигача кўриш мумкин.

📸👉 https://kun.uz/kr/34814087

Kun.uz расмий канали
«Арсенал» ва «Ливерпул»га ҳакамлар ёрдам берди, Шомуродов гол урди

«Реал» яна кубок ютди ва рекорд ўрнатди, Доннарумманинг юзига ўнта чок тушди. Чоршанба оқшомида жаҳон футболида рўй берган асосий воқеалар ва ўйинлардаги голлар.

📹 👉 https://kun.uz/kr/86467252

Kun.uz расмий канали
Навоийда бир мактабдан кетма-кет уч ўқувчи вафот этди

Кармана туманидаги 30-умумтаълим мактабининг икки ўқувчиси кетма-кет ўз жонига қасд қилди. Олдинроқ эса ушбу мактабнинг ўқувчиси дарс пайтида синф раҳбари жавоб бериб юбориши ортидан чўмилишга бориб, чўкиб кетганди.

👉 https://kun.uz/kr/68935261

Kun.uz расмий канали
Манба: Жиззах вилояти ҳокими ишдан олинган

Эргаш Солиев 2017 йил октябридан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келаётганди. Kun.uz манбасига кўра, айни вақтда вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Унда ташкилий масала кўрилади ва вилоятга янги ҳоким тайинланади.

👉 https://kun.uz/kr/24277039

Kun.uz расмий канали
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди

Президент фармони билан Эргаш Солиев ўрнини Улуғбек Мустафоев эгаллади. У муқаддам Марказий банк раиси ўринбосари, Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари, «Ўзбекэнерго» раиси бўлиб ишлаган, 2019 йилдан буён «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида эди.

👉 https://kun.uz/kr/38727009

Kun.uz расмий канали
Қашқадарёда ота ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

17 декабр куни тушдан сўнг Қарши шаҳрида яшовчи 46 ёшли эркак ва унинг уч нафар (18, 16 ва 10 ёшли) фарзанди иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, уй ертўласида ўрнатилган замонавий икки контурли иситиш қозони мўрисининг умумий вентиляция мўрисига уланган қисмидан ис гази чиққан.

👉 https://kun.uz/kr/64232245

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода оташкесим бўйича музокаралар, Туркияга таассуб қилаётган Сурия ва 1 млн мигрантни қувмоқчи бўлаётган Трамп — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/19839360

Kun.uz расмий канали
Пойтахт ИИББ Отабек Бакиров устидан жиноят иши қўзғатишни рад этди

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг аризасига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари хулосасига кўра, жамоатчилик фаоли Отабек Бакировга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/25336492

Kun.uz расмий канали