Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.5K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Йил катта хато билан бошланди» ёхуд ҳаққини сўраган киракаш нега қамалди?

Узоқ кутишлардан сўнг навбати етай деганда газ тўлдириш станцияси ёпиб қўйилганидан норози бўлиб, йиртилиб кетган пойабзалини кўрсатган ҳолда масъулларга ўз норозилигини намойиш этган фуқаронинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Кўп ўтмай уни 15 суткага қамашди. Жамоатчилик ва фаоллар кимнидир қамаш билан энергетик муаммолар тугаб қолмаслигини айтиб, оддий халқ вакили қамаб қўйилишини танқидга тоқатсизлик ва адолатсизлик деб баҳоламоқда. Айтишларича Ғайрат Дўстов айни вақтда жазони ўташ муассасасида эмас, у Тошкент шаҳар ИИББга сўроққа олиб кетилган. ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов вазиятни изоҳламаслигини билдирди.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Экспортчиларнинг транспорт харажатларини компенсациялаш тўхтатилди

Ўзбекистонда экспортчиларнинг транспорт харажатларини давлат бюджетидан субсидиялаш амалиёти бекор қилинди. Бу – савдони тартибга солишни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/38590909

Kun.uz расмий канали
Аёлларнинг ишламаслиги: маданий чекловми ёки иқтисодий?

Аёлларнинг маош тўланадиган ишда ишламаслиги гендер тенгсизлик, эркакларнинг бунга қарши бўлиши каби маданий омиллар билан боғлиқлиги ҳақидаги стереотип кенг тарқалган. Лекин тадқиқотлар камбағал мамлакатларда аёлларнинг меҳнат бозорида фаол эмаслиги соф иқтисодий асосларга эга эканини кўрсатади.

👉 https://kun.uz/kr/31405208

Kun.uz расмий канали
Юридик шахслар учун лимитдан ташқари электр ва газ тарифи сентябр ойида пасайтирилгани маълум бўлди

Ҳукумат томонидан ўтган йили жорий этилган ва бизнеснинг эътирозларига сабаб бўлган тартиб давлат раҳбарининг топшириғи асосида 25 сентябрдан бошлаб юмшатилган. Шу санадан эътиборан, “юқори” ва “ўрта” рейтингга эга тадбиркорларга электр энергияси учун олдиндан тўловни ой давомида иккига бўлиб тўлашга рухсат берилган.

👉 https://kun.uz/kr/94377014

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «контент учун» ҳожатхона қоғозлари билан экологияга зарар етказган блогерга чора кўрилди

У ҳожатхона қоғозлари уюми устида турган пайтида машина унинг остидан катта тезликда ҳаракатланиб ўтган. У ва шериклари ерга сочилган ҳожатхона қоғозларини воқеа жойида қолдириб кетган. Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ масъуллари томонидан ўрганилди.

👉 https://kun.uz/kr/79057976

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маск чиқарган Cybertruck Трамп меҳмонхонаси олдида портлади

Янги йилнинг илк кунида АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида жойлашган Трумп интернатионал меҳмонхонаси олдида Тесла машинаси портлади. Тергов бу портлаш ва Янги Орлеандаги теракт ўртасида боғлиқликни текширмоқда.

Kun.uz расмий канали
60 турдаги маҳсулотлар учун божсиз импорт режими яна бир йилга узайтирилди

Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида, ўсимлик ёғи, сарёғ, тухум, банан, цитрус мевалар, ун, йогурт, айрим турдаги қандолат маҳсулотлари, шунингдек, баъзи гигиеник товарлар импорти учун божхона божининг нол ставкаси 2026 йил 1 январгача узайтирилди.

👉 https://kun.uz/kr/69074101

Kun.uz расмий канали
Энергетика вазири ўринбосари электромобил станцияларининг тармоқдан узилганига изоҳ берди

Фаолиятида камчиликка йўл қўймаган станциялар тармоққа қайта уланган, ҳозир Тошкент шаҳрида ўчирилган биронта ҳам қувватлантириш станцияси йўқ, дея маълум қилди Умид Мамадаминов. Қувватлантириш станциялари учун сутканинг муайян соатларида оширилган ва арзонлаштирилган тарифлар жорий этиш режалаштирилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/08518781

Kun.uz расмий канали
“Чумоли”: нолдан кўтарилган йигитлар ҳикояси

Instagram'нинг ўзбек сегментида ҳаётий муаммоларни ортиқча бўрттириш ва муболағаларсиз кўрсатиб бера оладиган блогерлар бармоқ билан санарли. 2023 йилда ўзининг қисқа метражли фильмлари билан бу маконга кириб келган “Чумоли” жамоаси ана шулардан бири. Уларнинг видеолари ўртача 2 миллиондан 11 миллионгача томоша қилинган. 150 га яқин видеолари орқали 700 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган. Хўш, қисқа вақт ичида бу жамоа қандай қилиб муваффақиятли лойиҳага айлана олди? Улар бу ҳақда Kun.uz'га гапириб берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
АҚШ ва Хитой можароси: Трамп даврида юз берадиган эҳтимоллар

АҚШ ва Хитой икки энг йирик дунёвий давлат бўлиб, уларнинг ҳар иккиси БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоси ва ядровий қуролга эга давлатлар. Бу икки давлат иқтисодиёти жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизидан ортиғини ташкил этади. Улар ўртасидаги ҳар қандай можаро халқаро даражага кўтарилиб, бутун дунё аҳолисига таъсир қилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/19916646

Kun.uz расмий канали
Қўриқлаш хизмати Жанубий Корея президентини ҳибсга олишга халақит берди

Жанубий Кореянинг четлатилган президенти Юн Сок Ёл қароргоҳига уни ҳибсга олиш учун келган терговчилар ҳарбийларнинг қаршилигига дуч келишди. Юннинг юзлаб тарафдорлари қароргоҳ ташқарисида тўпланишган.

👉 https://kun.uz/kr/63171506

Kun.uz расмий канали
Бухорода 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланди

Қиз 4 ойлик ҳомила билан Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётганини Kun.uz’га маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/16463636

Kun.uz расмий канали
Исроил Ҳамаснинг яна икки амалдори ўлдирилганини эълон қилди

Ғазо сектори бўйлаб берилган навбатдаги авиазарбалар яна ўнлаб кишиларни ҳаётдан олиб кетган. Бу амалиёт натижасида Ҳамас полицияси бошлиғи ҳам ҳалок бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/58236769

Kun.uz расмий канали
Янги Орлеандаги фожиа: ҳужум қилган шахс ҳақида нималар маълум?

14 кишини ўлдирган ва 35 кишини яралаган Шамсуддин Жаббор АҚШ армияси фахрийси бўлган, ИШИДга мойиллик билдирган ва ўз оиласини ўлдириш нияти ҳақида гапирган. Расмийлар Янги Орлеандаги ҳужумнинг Лас-Вегасда Tesla Cybertruck портлаши билан алоқдорлигини текширмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/82370688

Kun.uz расмий канали
Бекободда ИИБ биносига олиб келинган фуқарони уриб ўлдириб қўйган ходим 9 йилга қамалди

Бекобод шаҳар ИИБ биносида вафот этган 43 ёшли Дилмурод Юсупвалиевнинг ўлимига ИИБ ходими етказган жароҳат сабаб бўлгани тасдиқланди. Суд ҳукми билан ходим қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган деб топилди. Унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Марҳумнинг акаси Kun.uz’га берган интервюсида укасини ўз кўзи олдида ИИБнинг бир неча ходими калтаклаганини айтганди.

👉 https://kun.uz/kr/10842497

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғирда ивиган ғазоликлар, музокарани чўзаётган Нетаняҳу ва жаҳонда тарқалаётган норовирус — кун дайжести

Янги йилнинг дастлабки кунлари давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/66160220

Kun.uz расмий канали
Эркин Муҳиддинов яна янги ишга ўтказилди

Кўп йиллар ўрмон хўжалиги соҳасини бошқарган Низомиддин Бакиров ишдан кетган. Унинг ўрнига вазифа бажарувчи сифатида тайинланган Эркин Муҳиддинов сўнгги икки йил ичидаги бешинчи лавозимида иш бошламоқда. У ўтган йил октябрида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан ишдан олинган, декабрда эса экология вазирлигида департамент бошлиғи сифатида иш бошлаганди.

👉 https://kun.uz/kr/86881588

Kun.uz расмий канали
1 февралгача маҳаллалар учун банкирлар тайинланади

1 февралгача туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга маҳалла банкирлари тайинланади. Ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган ёрдамчи-агентлар танлаб олинади. Маҳалла банкирлари ва ёрдамчи-агентлар жами қиймати 1 млрд доллар бўлган лойиҳаларни молиялаштиради.

👉 https://kun.uz/kr/97236484

Kun.uz расмий канали
Ҳафта охирида ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Шанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда. Якшанбада эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…–5, кундузи +1…+8 даража атрофида бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/44977552

Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Остона-Шучинск магистрал йўлида кўплаб автомобиллар тўқнашди.

👉 https://kun.uz/kr/37627042

Kun.uz расмий канали