Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.5K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

Бу сўнгги 11 ой ичидаги энг йирик алмашув бўлди. Украина ва Россиянинг алмашилган асирлар сони бўйича маълумотларида рақамлар турлича кўрсатилган.

📸👉 https://kun.uz/kr/85158775

Kun.uz расмий канали
Ҳаммаси яхши бўлади — Путин россияликларга янги йил мурожаати билан чиқди

Мустақил, озод ва қудратли мамлакатимиз энг мураккаб чақириқларга жавоб бера олди, деди Россия раҳбари.

👉 https://kun.uz/kr/74867002

Kun.uz расмий канали
Бир жиноят тарихи — Францияда “Рено” компаниясининг раҳбари нега ўлдирилган эди?

1986 йилда Франциянинг Рено автомобилсозлик компанияси бош директорини ўлдириб кетишади. Кейинчалик бу суиқасдда французларнинг анархо-коммунистик радикал гуруҳи айбланади. Бошқа томондан эса директорнинг ўлими эронликлардан кўрилади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Шавкат Мирзиёев 2024 йилда 17 марта хорижий ташрифни амалга оширди

Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг 2024 йилдаги ташқи сиёсий тадбирларга, давлат ва жамият ҳаётига дахлдор воқеаларга бой бўлган фаолиятини факт ва рақамларда ифодалади.

Kun.uz расмий канали
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба йўллади, Украина жавоб қайтарди

Кавказ шаҳарларидаги аэропортлар яна дронлар ҳужуми туфайли вақтинча ёпилди. Украина тарихда илк бор денгиз дронидан учирилган ракета билан Россия вертолётини уриб туширганини маълум қилди.

📹 👉 https://kun.uz/kr/06249031

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Декларация ички қонунларимизни тўғрилашга қаратилган» – сиёсатшунос халқаро нормалар давлат ичида ишлаши ҳақида

Ўзбекистон қонунчилиги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини ратификация қилишда унинг нормаларини ўзига шимиб олган. Бу эса унинг ижросини табиий равишда таъминлайди, дейди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ. Натижада халқаро ташкилотлар «бу Конституциянгизда ёзиб қўйилган-ку», дея бизнинг асосий ҳужжатимизга урғу беради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Йил якунлари: Ўзбекистон 2024 йилни қандай ўтказди?

Поёнига етган йилда энергетика доимий мунозаралар марказида турди, Жаҳон савдо ташкилоти томон муҳим қадамлар ташланди, Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича аҳвол энг оғир давлатлар сафига қайтди, сиёсий саҳнада шов-шувли суиқасд рўй берди. 2024 йил мамлакатимизда кечган асосий жараёнлар шарҳи – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни янги йил билан табриклади

«Муҳатарам ватандошлар, сиз азизларни, кўп миллатли Ўзбекистон халқини янги 2025 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Жаҳондаги мураккаб вазиятга қарамасдан, ўтаётган йил мамлакатимиз учун қутли ва баракали бўлди. Бунинг учун ҳар қанча шукрона айтсак арзийди», — деб бошлади табрикни президент.

👉 https://kun.uz/kr/88714054

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида қалин туман, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати ҳайдовчилардан транспорт воситаси тезлигини белгиланган меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, об-ҳаво ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб ҳаракатланишни сўради.

Kun.uz расмий канали
Зеленский: Киев 2025 йилда урушни тугатиш учун ҳамма нарсани қилади

Президент Зеленский ўзининг янги йил мурожаатида Украина 2025 йилда «Россияни тўхтатиш ва урушни тугатиш учун ҳамма нарсани қилишига» ваъда берди.

👉 https://kun.uz/kr/02046639

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

31 декабрдан 12 январга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканлари — Амирсой, Белдерсой, Чимёнга транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

👉 https://kun.uz/kr/53749488

Kun.uz расмий канали
«Заправка»да видеомурожаат қилган шахс 15 суткага қамалди

Навбати етганда метан «заправка» ёпиб қўйилганидан норози бўлиб, йиртилиб кетган пойабзалини кўрсатган ҳолда газ қуйиш шохобчаси ва энергетика соҳаси масъулларига норозилигини намойиш этгани билан ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган фуқаро майда безорилик содир этган деб топилди.

👉 https://kun.uz/kr/87606106

Kun.uz расмий канали
1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш доирасида камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/18036052

Kun.uz расмий канали
Болгария ва Руминия Шенген зонасининг тўлақонли аъзосига айланди

Шенген шартномасининг қолган аъзолари билан Болгария ва Руминиянинг Европа ички чегараларида текширувлар бекор қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/45967159

Kun.uz расмий канали
Журналистлар Башар Асадни йил коррупционери деб топди

OCCRP суриштирувчи журналистлар консорциуми ҳокимиятдан ағдарилган Сурия диктатори Башар Асадни «2024 йилнинг коррупционери» деб атади. Экваториал Гвинеянинг узоқ йиллик ҳукмдори «Умр давомида эришган антиютуқлари учун» мукофотини олди.

👉 https://kun.uz/kr/59711608

Kun.uz расмий канали
Ким Чен Ин Путинни «энг яқин дўст» деб атади

Шимолий Корея раҳбари Путинни янги йил билан табриклаб, унга «неонацистларни мағлуб этиш ва буюк ғалаба қозониш»ни тилаган.

👉 https://kun.uz/kr/60280685

Kun.uz расмий канали
“Таълимни овқатланиш нархида олиш мумкинлигини исботладик” – Google, Аmazon, Facebook тажрибасида ўқитаётган ўзбек дастурчиси

Азим Пўлат – Google'да дастурчи инжинер. Google'гача Аmazon ва Facebook компанияларида дастурчи сифатида ишлаган. Дастурлашда 7 йиллик тажрибага эга. “Дастурлашни 42 кунда ўрганиш” ғояси остидаги “42.uz” лойиҳаси асосчиси. Жамиятимизга технологик ечимлар билан биргаликда инноватив ўгатиш тизимини ҳам жорий қилмоқчи

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ