Kun.uz | Расмий канал
1.17M subscribers
132K photos
13.2K videos
34 files
71K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон сўнгги 8 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди

Миллий жамоа Саудия Арабистонини ортда қолдириб, Осиёда 7-ўринга кўтарилди.

👉 https://kun.uz/kr/44432566

Kun.uz расмий канали
Миграция агентлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади

Янги ташкил этилган Миграция агентлиги 2026 йилгача фуқароларни хорижга юбориш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функцияларини хусусий бандлик агентликларига ўтказади.

👉 https://kun.uz/kr/82451425

Kun.uz расмий канали
КХДР Россияга ҳарбийлар юборди. Бу нима дегани?

Шимолий Корея Россияга 12 минг ҳарбий юборгани айтилмоқда. Буни тасдиқловчи видеолар тарқалди. Россия Думаси шимолликлар урушда қатнашишига рухсат берадиган келишувни ратификация қилди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони икки баравар ошди

Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябр ҳолатига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 миллион кишидан ошди.

👉 https://kun.uz/kr/07382229

Kun.uz расмий канали
Самарқандда 1 туп тутни кесган фуқаро 75 млн сўм тўлайдиган бўлди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Тойлоқ туман бўлими томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

👉 https://kun.uz/kr/92475888

Kun.uz расмий канали
Санэпидқўмита синфхоналарда меъёрдаги ҳарорат қанча бўлиши кераклигини тушунтирди

Санэпидқўмита тавсияга кўра, енгил жисмоний иш учун ҳаво ҳарорати камида 21 даража ва нисбий намлик эса 40-60 фоиз бўлиши лозим.

👉 https://kun.uz/kr/76061775

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Almaz Tower'дан 2, 3 хонали уйларни фоизсиз 48 ойга бўлиб тўлашга харид қилинг!

Уй олиш режангиз амалга ошади. Чунки 5 йиллик тажрибага эга Better Best компанияси Almaz Tower мажмуасидан 2, 3 хонали уйлар учун янги акцияга старт берди. Атиги 20% дан юқори бош тўлов ва 4 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш имкони бор.

Батафсил

📞 Ҳозироқ боғланинг — 78-777-77-27

📍 Мажмуа ва савдо офиси манзили: Яшнобод тумани, Катта олмос кўчаси 28А-уй
Телеграм | Сайт

Реклама
Трамп ЕИни савдо муносабатларида «мини-Хитой» деб атади

Трампнинг сўзларига кўра, Европа давлатларининг АҚШдан товар сотиб олишни истамаслиги сабабли АҚШнинг ЕИ билан савдо тақчиллиги 300 миллиард доллардан ошади.

👉 https://kun.uz/kr/48500552

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қўшни давлатдаги турфирмалар хурсанд” — Умра лицензиясининг янги шартлари нималарга олиб келади?

Умра лицензиясини олиш учун 1 млн доллар захира қўйиш талаби Саудия Арабистонидаги ҳамкорларимизни ҳам ҳайрон қолдирди. Энди қўшни давлатдаги турфирмалар зиёратчилар оқими уларга ўтишидан хурсанд бўлиб ўтирибди, дейди сайёҳлик фирмаси раҳбари Шерзод Сами. Тадбиркорларга кўра, қарорда фуқароларга қулайлик учун тўғри талаблар ҳам етарли, лекин шартларни бажарган ҳамма фирмаларга ҳам лицензия берилмаслиги ва соҳа яна монополлашиши мумкин.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати

27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлиги сайловлари бўлади. Kun.uz мамлакатдаги бешта сиёсий партия вакилларини дебатга таклиф этди. Йиғилганлар таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика муаммоларидан тортиб, коррупцияга қарши курашиш, солиқ сиёсати, экология, коммунал хизматлар, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати, бошқарув тизими юзасидан қарашларини маълум қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Yandex Uzbekistan Express24'нинг бир қисмини сотиб олади

Икки компания таом етказиб бериш бўйича ягона платформани йўлга қўяди. Yandex Uzbekistan'га кўра, битим иқтисодий концентрация устидан давлат назорати талабларига тушмайди, шундай бўлса-да, Рақобат қўмитасига хабар берилган.

👉 https://kun.uz/kr/61727392

Kun.uz расмий канали
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди

Париждаги конференцияда Байрут учун маблағ йиғилди. Тахминан 800 миллион евро Ливан аҳолисига инсонпарварлик ёрдами, 200 миллион евро эса Исроилнинг «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳужумлари фонида ушбу мамлакат қуролли кучларини мустаҳкамлашга сарфланади.

👉 https://kun.uz/kr/10139781

Kun.uz расмий канали
Бухоро вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

2021 йил июлидан буён Бухоро вилояти ССБ раҳбари бўлган Асқар Баҳронов ўрнини Элёр Олтиев эгаллади.

👉 https://kun.uz/kr/30163363

Kun.uz расмий канали
ХДП ўз сайловолди ташвиқотини уйма-уй давом эттиряпти

Халқ демократик партияси (ХДП) сайлов олди ташвиқотини мамлакат бўйлаб фаол олиб бормоқда. Охирги босқичларга етиб келган тадбирлар доирасида депутатликка номзодлар маҳаллаларда сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларга киришмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/26610219

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг кечикаётган жавоб зарбаси, Курскдаги КХДР аскарлари ва АҚШда авжига чиқаётган сайловолди кураши — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/65460246

Kun.uz расмий канали
Ветнамдан Африкагача: КХДР яна қачон ва кимларга урушда ёрдам берган?

Давлат думаси Шимолий Корея билан «ҳар томонлама стратегик шериклик» тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Ҳужжатда мамлакатлардан бирортасига ҳужум қилинганда, ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги банд мавжуд, Wall Street Journal эса келишувда шимолий кореялик ҳарбийларни Украинадаги урушга юбориш тўғрисидаги банд ҳам борлиги ҳақида ёзган.

👉 https://kun.uz/kr/42459730

Kun.uz расмий канали
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда

Республикада дам олиш кунлари жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига бироз совийди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шанба куни ҳарорат +13…+15, якшанба куни эса +19 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/59496436

Kun.uz расмий канали
Пойтахтда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди

👉 https://kun.uz/kr/98219948

Kun.uz расмий канали
Итамар Бен-Гвир: «Ғазода уйлар қуриб, фаластинликларга кетинглар деймиз»

Исроил миллий хавфсизлик вазири бошчилик радикал миллатчилар Ғазо чегарасида чодир тиклашди. Улар «Ғазони яҳудийлаштириш» иддаоси билан митинг ўтказишди. Митинг иштирокчиларининг фикрича, Ғазо ерлари уларга «Худо томонидан ваъда қилинган» ва у ердан фаластинликларни чиқариб юбориш керак.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
ССВ болаларни нафас аъзолари касалликларидан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берди

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев иситмаси юқори боланинг томоғини йод ёки зелёнка билан артиш хатолигини айтиб, шамоллаб тана ҳарорати кўтарилганда кўп суюқлик ичишни тавсия этади. Боланинг тўғри ва рационал овқатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш куз-қиш мавсумий касалликлари олдини олади.

👉 https://kun.uz/kr/06056816

Kun.uz расмий канали