Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.6K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши заҳарланишдан ҳалок бўлди

Уларнинг икки нафари россиялик ва бир нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Россияликлардан бири Лента нашрининг журналисти Инесса Паперная экани айтилмоқда

👉 https://kun.uz/kr/37777763

Kun.uz расмий канали
MG компанияси TIAS 2024 кўргазмасида илғор моделлари билан иштирок этади

👉 https://kun.uz/kr/58051888

Реклама
Олимлар оғир кўрпанинг фойдаларини аниқлади

Уйқуни яхшилаш ва уйқусизликка қарши кураш учун, одатда, дори-дармонлар, жисмоний машқлар, когнитив терапия ва бошқа кўплаб чоралар қўлланади. Янги тадқиқот эса янада оддийроқ ечим — оғир кўрпаларни таклиф этмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/34514367

Kun.uz расмий канали
Илон Маск америкалик сайловчиларга пул тарқатмоқда. Бу қонунийми?

Президентлик сайловларида Доналд Трампни фаол қўллаётган миллиардер сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги петициясига имзо чеккан, «иккиланувчи» штатларда рўйхатдан ўтган сайловчиларга пул тўлашга қарор қилди. Бундан ташқари, сайловгача ҳар куни лотереяда 1 миллион долларлик ютуқ ўйналмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/32223770

Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев БРИКС саммитида қатнашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябр кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/33193775

Kun.uz расмий канали
Вазир “Док-1 Макс”дан ногирон бўлиб қолган болаларга ёрдам берилаётганини айтди. Жабрланувчи ота вазирнинг гапини ёлғон деди

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров журналистлар билан суҳбатда “Док-1 Макс” воқеаси сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга давлат тиббий ёрдам бераётганини айтди. Фарзанди “Док-1 Макс” сабаб ногирон бўлиб қолган оталардан бири вазирлик ходимлари ўғлидан хабар олмагани, вазир жамоатчиликка хато маълумот берганини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/75956989

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22 октябр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа-ҳодисалар

Ҳаво ифлослиги бўйича топ-учликка кирган Тошкент, ўзбекистонлик ва қирғизистонлик ўқитувчиларнинг маоши, Чилонзорда қурилаётган икки қаватли автобус бекати – кун давомида Kun.uz'да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/17808057

Kun.uz расмий канали
Россияда BRICS саммити бошланди – унинг иштирокчилари, мақсади ва режалари ҳақида

Қозонда BRICS саммити бошланди. Унда 36 та давлат ва 6 та халқаро ташкилот делегациялари иштирок этади. Украинадаги уруш бошланганидан буён жаҳон етакчиларининг Россиядаги энг йирик учрашувида Путин Ғарбга ўз мамлакати яккаланишдан йироқ эканини кўрсатмоқчи, деб ҳисобламоқда экспертлар.

👉 https://kun.uz/kr/44067830

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзимиз ўзбек тилини яхши билмаймиз” – фаоллар давлат тили мавқейи ҳақида нима дейди?

Ҳозирги кунда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошди, хорижий давлатлардаги 50 дан ортиқ олий ўқув юртида ўзбек тили ўргатилмоқда. Бироқ Ўзбекистонда давлат тили мавқейи, унинг обрўси ҳақида фақат бир сана — 21 октябр куни гапирилади. Kun.uz нега давлат тили фақат бир кун эсланадиган ҳолатга келганини таҳлил қилиш учун жамоатчилик фаолларига микрофон тутди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Байрутдаги шифохонага зарба берилди, Блинкен яна Яқин Шарқда

Байден маъмурияти сайловлар арафасида можарога барҳам бериш учун сўнгги бор уриниб кўради.

👉 https://kun.uz/kr/12748464

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп McDonaldʼs емакхонасида картошка қовурди

Бунгача Камала Ҳаррис бир вақтлар шундай жойда ишлаганини айтганди ва Трамп унинг сўзларини шубҳа остига олганди. Компаниянинг ўзи улардан ҳеч бирини қўлламаслигини билдирган. Бу нимани англатади?

👉 https://kun.uz/kr/02558508

Kun.uz расмий канали
Тошкент вилоятидаги айрим заправкаларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

Тошкент вилоятида учта АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги ҳолати аниқланди.

👉 https://kun.uz/kr/51669047

Kun.uz расмий канали
Kun.uz огоҳлантирган Whats платформаси молиявий пирамида эканлиги тасдиқланди: ИИВ жиноят иши қўзғаган

Одамларни “видео кўриш орқали пул ишлаш”га ишонтириб, чув туширган Whats платформаси ташкилотчиларига жиноят иши қўзғатилди. Ҳозиргача ушбу платформа бўйича ички ишлар органларига 500 нафардан зиёд жабрланувчи мурожаат қилган. Kun.uz икки ой олдин Whats молиявий пирамида эканлиги ҳақида суриштирув эълон қилганди.

👉 https://kun.uz/kr/51189174

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“2 миллион ватандошимиз четда ишлаб юриши – табиий жараён эмас” — Ботиржон Шермуҳаммад

Таълимдаги муаммоларимиз туфайли бозор талаб қилаётган, малакали кадрларни етказиб беролмаяпмиз. “Миграция бу табиий жараён”, дея суришни тарғиб қилиш эмас, балки иқтисодни ривожлантиришимиз керак, дейди ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, демографик ўсиш ва даромадларнинг пастлиги туфайли Ўзбекистон анча вақт ишчи кучини экспорт қилишга мажбур бўлади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
АҚШда президентлик пойгаси авжида: Трамп Путинга таҳдид қилганини айтиб берди, кейин картошка қовургани борди

Трампга кўра, у ўзаро учрашув вақтида Путинга шундай деган: «Владимир, агар Украинани таъқиб қилсанг, жин ургур Москва марказига зарба бераман. Ана у гумбазингни олиб отаман. Биз дўстмиз, бундай қилишни истамаган бўлардим, лекин бошқа чорам қолмайди».

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Капиталбанк Германиянинг Commerzbank AG билан базавий кредит битимини имзолади

SIBOS 2024 доирасида Капиталбанк ва Commerzbank AG ўртасида ташқи савдо шартномаларини экспорт-кредит агентликлари (ECA) кафолати остида молиялаштириш бўйича Асосий кредит битими имзоланди.

👉 https://kun.uz/kr/51657054

Реклама
ЦАҲАЛ Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси ўлдирилганини тасдиқлади

Исроил мудофаа кучларига кўра, «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг эҳтимолий вориси Ҳошим Сафиуддин ва ҳаракатнинг разведка бошқармаси бошлиғи Али Ҳусайн Ҳазима Байрутдаги разведка штабига берилган зарбада ўлдирилган.

👉 https://kun.uz/kr/45692102

Kun.uz расмий канали
БМТ: Уруш бошлангандан бери Украина аҳолиси 8 млнга камайди

БМТ жамғармаси маълумотларига кўра, 2014 йилдан бери Украина аҳолиси тахминан 10 миллион кишига камайди.

👉 https://kun.uz/kr/23208624

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХДП: “Ижтимоий ҳимоя учун бел боғлаганмиз!”

Халқ демократик партияси Наманган вилоятида сайловолди тарғиботларини фаол олиб бормоқда. Унда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб:
- Бюджет маблағлари ҳисобига қимматбаҳо совғалар харид қилишга чек қўйиш;
- Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларда ҳамда давлат фуқаролик хизматида ногиронлиги бўлган шахслар учун квоталар жорий қилиш каби кўплаб таклифлар илгари сурилмоқда.

Реклама
АҚШ Украинага 20 млрд долларлик ёрдам юборишни режалаштирмоқда

Россия Федерациясининг музлатилган активларидан келиб тушган даромаддан олинган 20 миллиард долларни Киевга жўнатиш тўғрисидаги қарор 99 фоизга қабул қилинди, деди АҚШ молия вазирлиги раҳбари.

👉 https://kun.uz/kr/58069946

Kun.uz расмий канали