Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.6K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
“Тил – ҳар қандай халқ учун ўта ҳассос ва таъсирчан масала” — Шавкат Мирзиёев

Президент ўзбекистонликларни ўзбек тили байрами билан табриклаб, “Давлат тили тўғрисида”ги қонунни ҳаётга татбиқ қилишда юксак маданият ва ўзаро бир-бирини англаш туйғусини намоён қилишга чақирди. “Ҳар қандай халқ учун ўта ҳассос ва таъсирчан бўлган тил масаласида ортиқча эҳтирос ва ҳиссиётларга берилмасдан, узоқни ўйлаб, вазминлик билан иш тутиш кераклигини ҳаммамиз яхши англаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

👉 https://kun.uz/kr/76838086

Kun.uz расмий канали
Президент Тошкентдаги дренаж тизими борасида қатъий эътироз билдирди

Куни кеча бўлган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатди, деди Шавкат Мирзиёев. Пойтахтдаги туман ҳокимлари жойига чиқиб, дренаж, яшиллик, ободонлаштириш каби масалаларни тепасида туриб ўзи ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Шаҳар ҳокимлиги йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиши керак.

👉 https://kun.uz/kr/79240484

Kun.uz расмий канали
Яна тўртта вазирликнинг 160 ходими тадбиркорлик қилаётгани маълум бўлди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган ўрганишларда Экология, Тоғ-кон саноати ва геология, Энергетика ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланди. Бу қонунчиликка зид ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/kr/19106130

Kun.uz расмий канали
Кейинги йилда «Яшил макон» дастури учун 100 миллиард сўм ажратилади

Шунингдек, чўлларни деградациядан чиқариш мақсадида 50 миллион доллар грант маблағлари жалб этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/88426654

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима сабаб вазирлар матбуот анжуманларида кўриниш бермай қўйди? Транспорт вазири жавоб берди

Илҳом Маҳкамовнинг айтишича, тиғиз иш графиги сабабли вазирларга матбуот анжуманларида қатнашиш учун вақт топиш осон бўлмай қолган.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Саида Мирзиёева UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув ўтказди

Учрашув давомида томонлар бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган давлат дастури мавзусини муҳокама қилди.

👉 https://kun.uz/kr/13367060

Kun.uz расмий канали
Бактериялар кучли антибиотикларга чидамли бўлиб боряпти. Бу нимага олиб боради?

Антибиотикдан фойдаланиш бошланганидан бери қарийб 1 аср ўтди. Лекин энди антибиотикларнинг кўпи бактерияларга таъсир қилмай қўйган. Бу 2050 йилгача ҳар йили 10 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлиши тахмин қилиняпти. Шунингдек, ҳаво таркибидаги PM2,5 қаерда кўп бўлса, ўша ерда антибиотикларнинг бактерияга таъсири ҳам кам бўлиши аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/83408893

Kun.uz расмий канали
Исроилнинг суиқасдидан омон қолган Холид Машъал. Ҳамаснинг янги лидери ким?

​​​​​​​Ҳамаснинг янги лидери бўлиши айтилаётган Холид Машъал ҳақида нималар маълум? Унинг ташкилот аскарлари орасидаги обрўси қай даражада? Бу ҳақда “Геосиёсат” ҳафталигида сиёсий таҳлилчи Бектош Бердиев сўз юритди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Хитой компанияси шу пайтгача яратилган роботлар орасида энг узоққа сакровчи машинани ишлаб чиқди. У катта масофага сакрагандан кейин ҳам мувозанатни сақлай олади.

👉 https://kun.uz/kr/75415678

Kun.uz расмий канали
Европадаги НАТО кучлари «Потемкин армияси»га айланган — ва АҚШ қўлловисиз Россияга қарши туролмайди

Бунинг сабаби – бюджет қисқартирилиши ва одамлар етишмаслиги. Bloomberg материалидан асосий гаплар.

👉 https://kun.uz/kr/16373815

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа-ҳодисалар

Президентнинг давлат тили масаласидаги мурожаати, техникумга айлантириладиган коллежлар ва дарахтларни нобуд қилган экоинспекция бошлиғи — кун давомида Kun.uz'да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/86443460

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суданда саҳнида россияликлар бўлган юк самолёти уриб туширилди

Самолёт инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун парвоз қилган ва хатолик туфайли уриб туширилган бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/93518557

Kun.uz расмий канали
Исроил эълон қилган видео Синварнинг ўлимини қаҳрамонлик апофеозига айлантирди

ҲАМАС лидери ўлгани оддий хабардек эълон қилинганда, оддийроқ қабул қилинарди. Аммо унинг охирги лаҳзалари тасвирланган видео Исроил учун буткул тескари эффект берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтирди

Йиғимлар тахминан 99 АҚШ доллари миқдорида камайтирилган.

👉 https://kun.uz/kr/05826285

Kun.uz расмий канали
Корея Наманганда темирйўл терминали қуришни режалаштирмоқда

У Чуст туманида жойлашади. Лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлиб, паст ҳароратли омборхоналар ва йўловчилар учун темирйўл терминали барпо этилади.

👉 https://kun.uz/kr/69076905

Kun.uz расмий канали
Фарғонада Cobalt ва Damas тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди

Фарғона вилояти Фурқат туманида ҳайдовчи Cobalt'да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, олдинда келаётган Damas билан тўқнашган. Бунинг оқибатида Damas'да кетаётган эр-хотин вафот этди.

👉 https://kun.uz/kr/49616967

Kun.uz расмий канали
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади

Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ўрнатилади.

👉 https://kun.uz/kr/44993214

Kun.uz расмий канали