Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
13K videos
34 files
70.4K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести

Умра лицензияси учун талаблар қийинлаштирилди: зиёрат нархлари ошиши мумкин. Ҳукумат 2030 йилги ЯИМ прогнозини янгилади: ваъда қилинаётган кўрсаткичлар иқтисодий мўжизага тенг. Ўзбекистон КХШТ ва ЕОИИга аъзо бўлмайди, кичик АЭСлар эса бутун республика бўйлаб қурилиши мумкин. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ижтимоий давлатга самарали ижтимоий ҳимоя сиёсати орқали эришамиз!

Кучли ижтимоий сиёсат Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бош ғояси ҳисобланади. Жамиятда ижтимоий тенгсизликнинг олдини олиш, ҳар бир инсоннинг муносиб шароитда, ҳар бир кунидан мамнун бўлиб яшашини таъминлаш билан боғлиқ дастурий мақсадлар мана шу ғоя атрофида мужассамлашган.

👉 https://kun.uz/kr/68896926

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Яшил” электр станциялар орқали атмосферага йилига 21 млн тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади — Энергетика вазирлиги

Келгуси олти йилда Ўзбекистонда “яшил” электр станциялар қувватини 20 гигаваттдан ошириш мақсад қилинган. Ушбу муддат ичида мамлакатда 50 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятини яратиш режалаштирилган. Бунинг натижасида йилига 15 млрд куб метрга яқин табиий газ тежалишига эришилади.

👉 https://kun.uz/kr/24794145

Kun.uz расмий канали
Туркияда 21 нафар чақалоқ шифокорларнинг жиноий гуруҳи қурбони бўлди

Жиноий гуруҳ етакчиси 589 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/44992724

Kun.uz расмий канали
«Арсенал» кутилмаганда ютқазди, «Реал»га Мбаппенинг шедеври ва Модричнинг даҳоси ёрдам берди

Шанба куни Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/73421859

Kun.uz расмий канали
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin ва олтин нархи кескин қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи

Доллар индекси кўтарилиши фонида бошқа бир қатор валюталар қадрсизланди. Ҳафта давомида олтин ва кумуш қимматлашди, мис ва алюминий арзонлашди. Йил бошидан бери олтин нархининг ошиши қарийб 32 фоизга етди, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши эса 4,11 фоизни ташкил қиляпти.

👉 https://kun.uz/kr/36244149

Kun.uz расмий канали
Тундаги ўқ овози – Чортоқдаги қотиллик тафсилоти

Чортоқ туманидаги фермер хўжаликларидан бирида чорвадор бўлиб ишлайдиган эркак 2024 йилнинг 26 феврал куни ишга кетганича уйига қайтмайди. Баъзида улфатлари билан маишат қилиб тургани учун оила аъзолари бирор танишиникида қолгандир, деган гумонда бўлади. Бироқ эртасига ҳам унинг дараги чиқмайди. Унинг қаерда эканини эса фақат икки киши биларди.

👉 https://kun.uz/kr/12709886

Kun.uz расмий канали
Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди

Нишон туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққан Nexia ўз йўналишида келаётган Gentra билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси вафот этди.

👉 https://kun.uz/kr/18154134

Kun.uz расмий канали
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди. Жамоатчилик бунга жавоб қайтарди

Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақиргани сабабли Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш лозимлигини айтди. Алишер Қодиров унга жавобида «ўзбеклар ҳаққини одам ўлдириб эмас, меҳнат қилиб топиши»ни таъкидлаган. Бобур Бекмуродов бундай тажовузкор риторика фақат икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатишини қайд этди.

👉 https://kun.uz/kr/89682673

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо расмийлари Байт-Лахияга зарба оқибатида 90 га яқин киши ҳалок бўлганини маълум қилди

Якшанбага ўтар кечаси Исроил анклав шимолидаги Байт-Лахияга зарба берган, маҳаллий расмийларга кўра, 87 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Камида 40 киши яраланган, кўпчилик ҳамон харобалар остида қолмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/67848909

Kun.uz расмий канали
Арне Слот рекордларни янгилаш билан старт олди — Клоппдан кейинги «Ливерпул» қандай шаклланмоқда?

«Ливерпул» Арне Слот бошқарувида ҳозирча фақат 10 та учрашув ўтказди, бироқ бошқаларга йиллар ҳам етмаётган бир пайтда нидерландиялик мураббий «қизиллар»ни АПЛ турнир жадвали карвонбошисига айлантирди. Opta статистик маълумотлар портали янги «Ливерпул»нинг мавсум аввалидаги ўйинларидан таҳлилий рақамларни ҳавола этди.

👉 https://kun.uz/kr/16078391

Kun.uz расмий канали
АҚШга қочган дипломат: океан ортидан сиёсий бошпана сўраган совет амалдори

1978 йил баҳорда СССРнинг БМТдаги вакили, ташкилот бош котибининг ўринбосари бўлган шахс Москвага қайтишни хоҳламайди ва Америкада қолади. Бу советлар тарихида юқори лавозимли давлат мулозимининг илк марта душман давлат томонига қочиб ўтиши эди.

👉 https://kun.uz/kr/01080499

Kun.uz расмий канали
Бутун мамлакат зулмат ичида: Кубада кенг кўламли блэкаут рўй берди — фотосуратлар

Бу вақтда оролга вайронкор тўфон яқинлашмоқда.

📸 👉 https://kun.uz/kr/12083474

Kun.uz расмий канали
Тасодифан ҳалок бўлган. Ҳамас раҳбари ўлими тафсилотлари ҳақида яна нималар маълум?

Ғарб давлатлари раҳбарлари энди Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод этиш бўйича музокаралар учун янги имконият пайдо бўлди деб ҳисобламоқда. Синварнинг ўрнига ким келиши ҳозирча ноаниқ — бу унинг Ҳамас ҳарбий қанотига раҳбарлик қилаётган укаси ёки Қатардаги сиёсий етакчилардан бири бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/13308867

Kun.uz расмий канали
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда

«Фото» деб номланган файл APK кенгайтмаси билан юбориляпти, уни босиш орқали зарарли вирусни фаоллаштириш мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/19948973

Kun.uz расмий канали
Вазирларга рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар тайинланади

Давактив раҳбари Акмалхон Ортиқовга кўра, давлат раҳбари вазирларнинг рақамлаштириш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича ўринбосарларини тайинлаш бўйича топшириқлар берган.

👉 https://kun.uz/kr/52946263

Kun.uz расмий канали
ОТВ нечта нодавлат таълим муассасасини судга бергани айтилди

Жорий йилда 5 та нодавлат олий таълим ташкилотларини лицензиясини бекор қилиш бўйича тегишли судларга даъво аризалари киритилган. Суд жараёнларида 1 та олийгоҳнинг лицензияси бекор қилинган.

👉 https://kun.uz/kr/89136767

Kun.uz расмий канали
Хитой Андижонда йилига 10 минг дона юк автомобил ишлаб чиқарадиган лойиҳа қуради

Fаw Trucks компанияси ҳамкорлигида Андижонда умумий қиймати 100 млн доллар бўлган лойиҳа қурилиши бошланади. Лойиҳа йилига 10 минг дона юк ташувчи автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

👉 https://kun.uz/kr/71726081

Kun.uz расмий канали