Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Тошкент аэропортида соғлиги ёмонлашган аёл вафот этгани маълум қилинди

Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/89842608

Kun.uz расмий канали
Шимолий Корея Россияни қўллаш учун Украинага ҳарбийларини юбориши мумкин

Жанубий Корея расмийларига кўра, Путин ва Ким Чен Ин имзолаган мудофаага доир келишувда шундай банд мавжуд ва бу ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг сўнгги белгиси. Украина дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари КХДР ҳарбийлари аллақачон фронт чизиғига етиб келганини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/76540406

Kun.uz расмий канали
Жанг майдонига айланадиган штатлар: АҚШдаги сайловлар натижасини ким ҳал қилади?

Бир ойдан кейин, 5 ноябр куни америкаликлар янги президентни сайлашади. Бу сайловлар тақдирини иккиланувчи штатлар (swing states) деб ном олган етти штатдаги сайловчилар ҳал қилади, чунки улар гоҳ республикачиларга, гоҳ демократларга овоз беради.

👉 https://kun.uz/kr/36552183

Kun.uz расмий канали
“2030 йилга бориб газ импорти 10-11 млрд куб метрга етиши мумкин” — энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, Устюртдаги геологик ишлар кутилганидек бўлмаса, Ўзбекистонга хориждан газ импорт қилиш 2030 йилга бориб 10-11 млрд кубметрга етиши мумкин. Вазир айни пайтдаги ички қазиб олишнинг пасайиб бораётганини ўз вақтида геология-қидирув ишлари олиб борилмагани, янги конни очиб, уни ўзлаштиришга 3 йилдан беш йилгача вақт кетиши билан изоҳлади. Шунингдек, ишлаб турган конларнинг ишдан чиқиши 85 фоизга етган.

👉 https://kun.uz/kr/13182431

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 октябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

200 киловатт-соатлик ҳақида вазирнинг фикри, “Афросиёб” поездлари қатновида ўзгариш, Қаршидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/26799912

Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда АЭС қурилиши ўртача 10 йил давом этади

Қозоқ ҳукуматининг маълум қилишича, АЭС қурилиши бўйича 5 та давлатдан иборат консорциум тузилади. Станцияга тўлиқ қозоғистонлик мутахассислар хизмат кўрсатади.

👉 https://kun.uz/kr/00193298

Kun.uz расмий канали
«Ҳизбуллоҳ» Исроилга яна ракета ёғдирди. ЦАХАЛнинг тинимсиз бомбалашлари бефойда бўлдими?

Ҳасан Насруллоҳнинг ўринбосари Наим Қосимнинг нутқидан кейин Исроил томонга ракеталар учди. Ҳайфа шаҳар тарихидаги энг жиддий ҳужумга учради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатларни қабул қиладиган телефон рақамлари сонини оширди

7 октябр куни кечаси соат 23:00 дан 8 октябр соат эрталабки 08:00 га қадар аҳолидан Энергетика вазири қабулхонасидаги телефон рақамига 173 та қўнғироқ бўлган ва уларнинг биронтасига жавоб берилмаган.

👉 https://kun.uz/kr/57437790

Kun.uz расмий канали
Кредит олишни ўз-ўзига тақиқлаш имкони жорий қилинди

Кредит-ахборот таҳлилий марказининг Freeze хизмати кибержиноятчилардан ҳимоя қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/11182623

Kun.uz расмий канали
Россия компаниялари мигрантлар етишмовчилигидан оммавий шикоят қилмоқда

Россияга келадиган мигрантлар оқими коронавирус пандемияси даврида қисқариб кетди ва 2022 йилда Украинага қарши бошланган урушдан кейин ҳали ҳам ўнгланмади.

👉 https://kun.uz/kr/30068090

Kun.uz расмий канали
Давлат ОТМга ўз бўш ер участкаларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилди

Давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.

👉 https://kun.uz/kr/55388486

Kun.uz расмий канали
Сиёсий партиялар ўртасида дебат бўлиб ўтди

Ўзбекистонда парламент сайлови олдидан сиёсий партиялар етакчилари ўзаро дебатга киришишди.

👉 https://kun.uz/kr/59977922

Kun.uz расмий канали
Рақобат қўмитаси телекоммуникация хизматлари операторларини огоҳлантирди

9 ой давомида телекоммуникация хизматлари бўйича 2 мингга яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш натижасида ортиқча олинган (ҳисобланган) 115 млн сўм истеъмолчиларга қайтарилди.

👉 https://kun.uz/kr/64906269

Kun.uz расмий канали
Тошкентда “Banks&BusinessExpo2024” Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

15-17 октябр кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” МКМда “Ўзбекистон БанклариАссоциацияси” ва “GLOBALEXPO” ҳамкорлигида “Banks&BusinessExpo2024” Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмада Марказий Осиё, Европа, Осиё минтақасидан келган компаниялар ва корхоналар, хорижий банклар ўз брендларини намойиш этиш билан бир қаторда, жаҳон молия ташкилотларининг янгилик ва инновациялари тақдим этилади.
Батафсил маълумотлар:
Сайт | Телеграм | uzglobalexpo@gmail.com

Тел: +998 95 011 99 44

Реклама
Ҳиндистонда юз минглаб томошабин йиғилган авиашоуда беш киши ҳалок бўлди

Ченнаи шаҳридаги пляжда мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларининг 92 йиллиги муносабати билан ташкил этилган авиашоуни томоша қилиш учун юз минглаб одам тўпланди.

📹 👉 https://kun.uz/kr/07410167

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонга Марбург вируси кириб келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Марбург вируси иситмасининг олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан бир қаторда Ўзбекистонда ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Санитария назорат пунктларининг (СНП) ҳушёрлиги оширилган.

👉 https://kun.uz/kr/99307811

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Яқин Шарқда тасодифий воқеалар бўлмайди” — Шавкат Икромов

Ўтган бир йил мобайнидаги воқеалар ривожидан хулоса қилиш мумкинки, Исроил Ҳамаснинг 7 октябрдаги ҳужумидан қайсидир даражада хабардор бўлган, дейди Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Шавкат Икромов. Унинг сўзларига кўра, Тел-Авив Ҳамаснинг бу ҳужумига Ғазо ва Ливанга бостириб кириш учун асос сифатида қараган.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Пластик идишлардаги сув водопровод сувидан хавфлироқ — тадқиқот

Пластик бутилкада қадоқланган сув водопровод сувидан хавфсизроқ ва фойдалироқ, деган фикр мавжуд. Аммо бундай эмас, деб таъкидламоқда Қатардаги Weill Cornell Medicine тадқиқотчилари.

👉 https://kun.uz/kr/00000741

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилдан Эронга таҳдид, ён беришни ўйлаётган Киев ва АҚШга ёпирилаётган ажалвор тўфон — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/49510880

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Янги уйлар бозоридаги фойдали таклифларни осон топинг.

— Кадастрга эга, тайёр таъмирланган ва котлован ҳолатидаги уйлар.

— 100 дан ортиқ янги уйлар бир жойда.

👉 Уйларни кўриш

Реклама