Kelin Liboslari👰‍♀
67 subscribers
1.94K photos
490 videos
470 links
𝑵𝒐𝒛𝒊𝒌 𝒅𝒊𝒅 𝒔𝒐𝒉𝒊𝒃𝒂𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏

💄Pardoz-andoz (make up)
💇🏻‍♀️ Yuz va soch parvarishi;
🥗 Dunyo taomlari retseptlari;
🧠 Ayol va Oila psixologiyasi;
👩🏻‍⚕️ Shifokor maslahatlari;
🔥 Motivatsiya ulashuvchi postlar
Download Telegram
Яширинча бошқага уйланиш

Ассалому алайкум. Эркак киши ажрашган аёлга яширинча уйланиб, бошқа бир бокирага «Сен биринчи турмушимсан», деб алдаб уйланса бўладими? Бунинг ҳукми қандай? Шундай ҳолатда бокирага нисбатан эри кўплаб адолатсизликлар қилса ва биринчи аёли борлигини билса, ажрашса бўладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Никоҳлари дуруст. Аммо алдагани ва адолат қилмагани учун гуноҳкор бўлади, албатта. Аёл эрининг ўнгланишига кўзи етса, ажрашмагани маъқул. Чунки ажрашиш ҳар доим ҳам ечим бўлавермайди.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

@Kelin_Liboslari 👰‍♀
👍1
Ухламасдан эрини кутиш

Ассалому алайкум. Аёл эри кўчадан иш масаласи билан эмас, шунчаки кеч келса, ухламай кутиб ўтириши шартми ёки кутмасдан, ухласа ҳам бўлаверадими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Аслида ухлаши жоиз. Илло, эри талаб қилса, айтганини қилиши керак бўлади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

@Kelin_Liboslari 👰‍♀
Ота қизидан қарзга пул сўраши

Ассалому алайкум! Одина опа, менинг бир дугонам турмушга чиққан, фарзандлари бор. Дугонамнинг дадаси қариб қолган, ёши олтмишдан ошган. Дугонамдан қарзга пул олибди. Дугонам дадасидан қарзини қайтаришини сўрабди. Шу тўғрими, илтимос, изоҳ берсангиз.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Отанинг фарзанддан қарз олиши ачинарли ҳолат. Олганидан кейин фарзанд ўз пулини қайтариб беришини сўраши янада ачинарли. Агар бу пул бошқа одамнинг пули бўлса, жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

@Kelin_Liboslari 👰‍♀
Намоз вақтида ишда ёки йўлда бўламан

Ассалому алайкум. Намоз вақтларида кўпинча ишда ёки ўқишда ёки йўлда бўлиб қоламан. Шу вақт намозимни ўтирган жойимда бир нуқтага қараб ўқисам жоиз ҳисобланадими ёки қазо қилиб тўлиқ ўқиганим яхшими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Унисини ҳам, бунисини ҳам қилиш жоиз эмас. Ҳар бир намозни ўз вақтида арконларини тўлиқ келтириб ўқиш лозим.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

@Kelin_Liboslari 👰‍♀
Хаттотлик жоизми?

Ассалому алайкум! Мен хаттотликка жуда қизиқиб қолдим. Хаттотлик курсларига боришим жоизми ёки унинг ўрнига бошқа нарсани ўрганганим яхшими? Динимизда хаттотлик жоизми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

https://telegram.me/+AlIaSYluAexkODMy
Алла айтиш жоизми?

Ассалому алайкум! Исломда болага алла айтишнинг ҳукми қандай?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Алла айтиш жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

@Kelin_Liboslari 👰‍♀

https://telegram.me/+AlIaSYluAexkODMy
Мажбурият юзага келганда ҳомиладор аёлга эркак киши доялик қилиши

Ҳомиладор хотиним эркак гинеколог кўригидан ўтиши ёки туғруқ пайти эркак шифокор доялик қилиши мумкинми, албатта мажбурият юзага келганда

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мумкин эмас. Фақат аёл доя бўлмаса, аёл ёки боласи ўлиши хавфи бўлсагина рухсат.

#Савол_жавоб

@Kelin_Liboslari 👰‍♀
👍2
«Ўл», дейиш қарғиш эмасми?

Ассалому алайкум! Онам “Э, ўл”, деб жуда кўп такрорлайдилар. Мен қизлариман, олдиларида кўп бўлганим учун ака-укамлардан кўра улардан бу гапни кўп эшитаман. Саволим шундан иборатки, бу қарғиш бўлиб, менга ёзилмайдими? Мен бундан жуда қўрқаман, «Ундай деманг, она, илтимос», деб кайфиятлари бор пайтда айтаман. Аммо бу одат тусига айланиб улгурган, улар мени яхши кўрадилар, биламан, аммо...

Одинахон Муҳаммад Содиқ:
– Ва алайкум ассалом! Одатга айланган, қасддан айтилмаган нарса ўтмайди, иншааллоҳ.

Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб

@Kelin_Liboslari 👰‍♀
Қазо намозлари бор одамнинг ҳаж сафари

Ассалому алайкум! Ҳаж сафари кимларга вожиб? Яқинда бир дугонам билан тортишиб қолдик, ҳаж сафарига қазо намози борлар ҳам борса бўладими? Масалан, намозга кеч кирган инсонлардан 10-15 йиллик қазоси борлар ҳам борса бўладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Қарз намозлари борлар ҳажга боришлари жоиз. Ҳаж ҳам худди намоз каби алоҳида фарз амал. Киши намозидан алоҳида, ҳаж, рўза каби бошқа фарз ибодатлардан алоҳида савол-жавоб қилинади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

@Kelin_Liboslari 👰‍♀
👍1
«Ўл», дейиш қарғиш эмасми?

Ассалому алайкум! Онам “Э, ўл”, деб жуда кўп такрорлайдилар. Мен қизлариман, олдиларида кўп бўлганим учун ака-укамлардан кўра улардан бу гапни кўп эшитаман. Саволим шундан иборатки, бу қарғиш бўлиб, менга ёзилмайдими? Мен бундан жуда қўрқаман, «Ундай деманг, она, илтимос», деб кайфиятлари бор пайтда айтаман. Аммо бу одат тусига айланиб улгурган, улар мени яхши кўрадилар, биламан, аммо...

Одинахон Муҳаммад Содиқ:
– Ва алайкум ассалом! Одатга айланган, қасддан айтилмаган нарса ўтмайди, иншааллоҳ.

Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб

https://telegram.me/+AlIaSYluAexkODMy
Аёлларга бизнес жоизми?

Ассалому алайкум. Аёлларга бизнес соҳасида ишлаш жоизми ва ўз бизнесини юритса бўладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

https://telegram.me/+AlIaSYluAexkODMy
👍2
Ухламасдан эрини кутиш

Ассалому алайкум. Аёл эри кўчадан иш масаласи билан эмас, шунчаки кеч келса, ухламай кутиб ўтириши шартми ёки кутмасдан, ухласа ҳам бўлаверадими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Аслида ухлаши жоиз. Илло, эри талаб қилса, айтганини қилиши керак бўлади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

@Kelin_Liboslari 👰‍♀
👍1