🕋 ISLOM TARIXI 🌙
12 subscribers
3 photos
2 links
Download Telegram
Channel created
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЗУЛҚОРНАЙННИНГ ОХИРГИ ТАДБИРИ!
Инсоният тарихида дунёга ҳукмдор бўлган подшоҳлар тўртта бўлган. Қолганлари маълум бир катта кичик ҳудудларни бошқарган подшоҳлардир. Бу тўрттасининг иккитаси мусулмон, иккитаси кофир бўлган. Мусулмонларининг бири Сулаймон алайҳис салом, иккинчиси Зулқорнайндир. Иккаласининг ҳам исми Қуръонда зикр қилинган. Кофирларининг бири Форс подшоси Бухтанассар ва иккинчиси Рум подшоси Намруд бўлган. (Ҳали ўрни келганида булар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтамиз иншааллоҳ).
Мана шундай дунё подшоҳларидан бўлмиш Зулқорнайн Аскарлари билан дунё кезиб юрар экан, Бобилга етиб келганларида у кишига ўлим касали етди. Буни билган Зулқорнайн ҳали ҳаёт бўлган онасига макуб ёзиб: “Онажон! Мактубим қўлингизга тегиши билан элга дастурхон ёзиб, тотли таомлар тайёрлаб халқни зиёфатга чақиринг. Жарчига айтингки, “Ушбу зиёфатга фақат бошига мусибат тушмаган хонадон аҳиллари келсин” деб жар солсин” дейди. Хат онасига етиб...

https://tttttt.me/islom_tarixi
Хат онасига етиб келиши билан, ўғли айтгандек қилиб, кенг яйловга узун-узун дастурхонлар ёздириб, сурув-сурув қўйлар сўйдириб, сон-соноқсиз ошқозонларда овқат тайёрлатибди. Аммо шоҳнинг зиёфатига ҳеч ким келмабди. Ҳатто сарой аҳлларию дастурхон безаган ходимлар ҳам, таом тайёр бўлганидан сўнг дастурхонга яқин йўламабди. Ҳиди бутун атрофни эгаллаган тотли таомга ҳеч ким қўлини урмабди. Ҳодисадан ҳайратланиб турган шоҳнинг онаси жарчилардан бунинг сабабини сўраганида, улар: “Эй Маликамиз! Шоҳимиз зиёфатга фақат бошига мусибат тушганлар келсин” деган эди. Биз халқни чақирдик, лекин улар: “Биз ҳаммамиз мусибат кўрганмиз. Шундай экан биз бу зиёфат аҳлидан эмасмиз деб келмаяпти” дейишибди. Ўғлининг бу тадбиридан гап нима ҳақида эканлигини тушунган она, ўғлига аза очибди. Зулқорнайн, “Доимо ўғлини ғалаба нашидаси билан уйига музаффар ҳолда кириб келишига кўниккан она, бу сафар ўғлини тобутда келишини кўриб, ўзини йўқотиб қўймасин” дея шу тадбирни қилган эканлар. (мақола Жалолиддин Абдулборийнинг қаламига мансуб)

https://tttttt.me/islom_tarixi
👉 «ФОТИҲА» сураси:
АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

👉 «ЯСИН» сураси:
Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

👉 «ВОҚЕА» сураси:
Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

👉 «МУЛК» сураси:
Қабр азобидан сақлайди ...

👉 «КАФИРУН» сураси:
Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

👉 «ИХЛОС» сураси:
Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

👉 «ФАЛАҚ» сураси:
Кулфатдан сақлайди ...

👉 «НАС» сураси:
Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

👉 «ЮСУФ» сураси:
Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

👉 @islom_tarixi
☝️Намоз ўқимайдиган киши бахт саодат таъмини тотиш учун барча нарсани бажариб кўради. Аммо бахт саодатдан бошқа барча нарсани тотишга муваффақ бўлади.

👉 @islom_tarixi
#Ҳадис

۲۸ - الرَّضَاعُ يُغَيِّرُ الطِّبَاعَ
28. (Сут) эмиш инсон табиатини (хулқ-атворини) ўзгартиради.

Шарҳ:
Уламоларимиз бола хулқ-атворининг шаклланишида она сутининг аҳамияти ниҳоятда катта эканлигини доимо таъкидлаб келганлар. Бизга замондош табобат олимлари ҳам эндиликда бу фикрларни тасдиқламоқдалар. Инсонлар организмининг тузилиши бир-бирига ўхшаш бўлса-да, аммо шакл-шамойиллари турличадир. Худди шунингдек, ҳар бир онанинг сути ўзига хос хусусиятга эга бўлганлиги боис чақалоқнинг шаклланишига муносиб таъсир кўрсатади.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) болани эмизиш учун бегона аёлга беришда ўта эҳтиёткор бўлиш зарурлигини ушбу ҳадис орқали огоҳлантирмоқдалар.

"Жавомеъул калим” китобидан.

👉 @islom_tarixi
Қиёматнинг яқин қолгани ҳақида хабар берувчи зикрлар

💥 Бухорий ва Муслим Саҳл ибн Саъд ас-Сайёдийдан (р.а.) ривоят қилишади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бармоқларига ишора қилиб, уларни чўзиб туриб айтдилар: «Мен (пайғамбар қилиб) юборилганимда Қиёмат мана шу иккисидек эди».

💥 Имом Аҳмад Бурайдадан ривоят қилади: «Мен юборилдим. Қиёмат мендан ўзай-ўзай деб қолди».

💥 Муставрид ибн Шаддоддан ривоят қилинади: «Мен Қиёмат нафасида юборилдим. Ундан худди мана буниси унисидан ўзганидек ўздим». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсаткич ва ўрта бармоқларига ишора қилдилар.
«Қиёмат нафасида» – яъни, нафас олишида. Бу ҳам яқинликни билдирувчи белги, яъни, инсон бошқа бир кишининг нафасини эшитиш учун жуда яқин туриши керак.

💥 Бухорий ва Муслим Ибн Умардан ривоят қилишади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизларнинг муҳлат-ажалларингиз илгаригилар ажали олдида аср намозидан қуёш ботгуничалик (муддат), холос».

💥 Ибн Умардан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдларида эдик. Асрдан кейин эди. Қуёш Қуъайқион тоғи (Маккадаги тоғ) устида эди. Набий алайҳиссалом дедилар: «Ўтган кишилар умри олдида сизларнинг умрларингиз худди мана шу куннинг ўтган қисми олдидаги қолган қисми кабидир» (Аҳмад ривояти. Санади саҳиҳ).
Ҳадисда асрдан кейинги қуёш ботишига яқин қолганидек, Қиёмат қойимга ҳам яқин қолгани айтилмоқда.

💥 Ҳузайфа ибн Ямондан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам дедилар: «Жоним қўлида бўлган, Зотга қасамки, имомларингизни ўлдириб, (бир-бирингизга) қилич солмагунларингизгача ва дунёларингизни ёмонларингиз мерос қилиб олмагунича, Қиёмат қойим бўлмайди».
Бу фитна бўлиб ўтган. Усмон ибн Аффон ўлдирилди. Сўнг фитна авж олди. Аллоҳнинг ўзи асрасин!

💥 Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Мусулмонларнинг икки гуруҳи бир-бирлари билан урушмагунича Қиёмат бўлмайди. Улар ўртасида улкан жанг бўлиб ўтади. Ҳар иккисининг даъвоси битта бўлади» (Муттафақун алайҳ).
Бу иш Сиффин жангида кўринди.

💥 Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
дедилар:
– Ҳарж кўпаймагунича Қиёмат қойим бўлмайди.
– Ё Расулуллоҳ. Ҳарж нима ўзи? – деб сўрашди саҳобалар.
Қатл, қатл, – деб жавоб бердилар Набий алайҳиссалом»
(Муслим ривояти).

💥 Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат олдидан қоп-қоронғу тун бўлакларидек фитналар бўлади. Киши мўмин ҳолда тонг оттириб, кофир ҳолда кеч киргизади. Мўминлигида кеч киргизган киши кофир бўлиб тонг оттиради. Қавмлар ўз динларини дунёнинг бир арази – ўткинчи нарсаси учун сотадилар» (Термизий ривояти. Ҳасан саҳиҳ).

💥 Анас ибн Молик (р.а.) вафоти яқинлашганида айтди: «Сизларга Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадис айтиб берайми?! Мендан кейин ҳеч ким уни сизга
айтмайди! Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қуйидаги сўзларини эшитганман:
– Илмнинг кўтарилиши, жаҳолатнинг зоҳир бўлиши, хамрнинг ичилиши, зинонинг ёйилиши ва эркакларнинг камайиб, аёлларнинг кўпайиб кетиши Қиёмат қойим шартларидандир. Ҳатто эллик аёлга битта қаровчи-эркак бўлади».

«ҚИЁМАТ АЛОМАТЛАРИ» китобидан.

👉 @islom_tarixi
. МУНОЖОТ

Ё Роббим, ё Аллоҳ , гуноҳим кечир,
Айбимни яширгил дӯст-у душмандан.
Амалимнинг барча ёмонин ӯчир,
Ожизман, хордирман, юз бурсанг мандан.

Гарчи гуноҳим кӯп, гарчи мен ночор,
Тенгсиз Карамингга нечун тутмай кӯз?
Сен ахир РОҲИЙМсан, ҒАФУР-у ҒАФФОР,
Онадан Меҳрибон, ундан ширинсӯз.


Озимни кӯп кӯргин, тавбам қабул қил,
Тоат етганича қилсам ибодат!
Мен Сенинг қулингман, бор-йўғи–бир қул,
Ёлғиз Ӯзгинангга этгум итоат!

"Ғуфронака", – дейман, – астағфируллоҳ ",
Иқрорман вужуднинг барча айбига,
Руҳим покдир бироқ –Ӯзингсан гувоҳ ,
Ақлимиз етмайди, Роббим, ғайбингга!

Тоқатимдан ортиқ амални истаб
Нафсим исён қилса, Ӯзинг бер нажот!
Бу ожиз қулингга қилмасдан ғазаб,
Нафсимнинг кибрини Сен Ӯзинг йӯқот!

Дилимга нақш этиб ҳар битта Сӯзинг,
Расулинг йӯлидан борай оғишмай,
Содиқлардан бӯлай, мадад бер Ӯзинг!
Васвасага учиб асло адашмай...

Нажот фақат тавба, кӯплаб истиғфор –
Расулинг ӯгитин қулоққа илдим.
Сени РОҲИЙМ дерлар, Сен Ӯзинг ҒАФФОР!
" Астағфируллоҳ " деб, нолалар қилдим:

" Ё Роббим, ё Аллоҳ, қулингни кечир,
Айбимни яширгил дӯст-у душмандан.
Амал дафтаримдан
ёмонин ӯчир,
Ожизман, хордирман, юз бурма мандан".


Ночорликдан асло қилмай шикоят,
Юз пора дил билан юзланай Сенга,
Бор-йўғи сармоям – фақат итоат,
Ғазабинг сочмасанг, бас эрур менга.

Шаҳобиддин Одилов

👉 @islom_tarixi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM