Антибиотик сотиб олиш машаққатлари ҳақида.
Сешанба куни эрталабдан ҳолим бўлмади. Тушдан кейин иситмам 37,5 чиқди, лохас бўлдим. Тунда ҳароратим 39га кўтарилди ва томоғим қаттиқ оғрий бошлади. Шамоллаш ёки гриппнинг аломатлари (тумов, аксириш, мушаклар оғриғи) кузатилмади. Билдимки, ангина бўлганман.
Эртаси куни 400 мг ибупрофенни уриб, иситмани тушириб, антибиотик олиш йўлларини қидирдим, чунки Канадада антибиотикларни рецептсиз олиш мумкин эмас. Маҳалламиздаги дорихонага телефон қилсам, антибиотик олиш учун стрептококка “мазок” топширилиши керак экан. Фақат унақа анализ оладиган аппарати йўқмиш. Яна бошқа аптекадаям шу аҳвол.
Ўз оилавий докторимга телефон қилсам, кейинги ҳафтагача бандмиш. Қўшни маҳалладаги клиникада бўшроқ доктор бор экан, ўшанга ёзилмоқчи бўлдим. Ëзилиш учун ковидга экспресс-тест топшириш кераклигини айтишди регистратурада. Хайрият, уйда тестдан бор эди, топширдим. 15 дақиқада жавоби чиқди — манфий, ковид йўқ. Клиникага қайта телефон қилдим, соат кундузи 2га ёзиб қўйишди.
Соат 2да мени ёши 60ларга борган, бўйи пастгина доктор кутиб олди. Ҳамма симптомларни сўради, оғзимни очиб, “ааааа” қилдирди ва “бактериал фарингит” диагнозини қўйди. Диагноз қўйишдан аввал: “бактериал касалликка ўхшаяпти. Аммо аниқ билиш учун мазок олиш керак, унинг жавоби бир неча кунда чиқади” деди. Мен мазоксиз антибиотик ёзиб бераверишини сўрадим.
Шунча сарсонгарчиликдан сўнг пенициллин таблеткаларини ёзиб берибди. Эрталаб-кечқурун 2та таблеткадан ўн кун ичарканман. Укол-пукол, цефтриаксон ёки цефазолин каби “катта боллар” дориларидан ёзиб бермайдими? Жа бўлмаса “қизитадиган” капельницаям ёзмапти.
Ишқилиб, чоршанба кунидан ичишни бошладим, мана шанба куни оёққа турдим. Бўларкану оддий пенициллиндаям тузалса, кучли антибиотикни томирдан олмаса ҳам. Ғалати…
Суратда: рецепга олинадиган дорилар мана шундай идишларга солиб берилади. Идишда бемор исми ва дорини қабул қилиш қоидалари ёзилади. Ва дорининг доктор белгилаган қиймати солинган бўлади. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас.
#zambarakning_oqi
@iMedicUz