Hikoyalar (G&M)
8.17K subscribers
1.13K photos
561 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
#Ҳаётий_воқеа

Мен тақвода адашдим...

Устозим бирдан "Юр, бир жойга борамиз!" дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, "Ака, қаерга кетаябмиз ўзи?" дедим.
"Бир танишим бор, қалин жўрам. Тақволи оила. Бўйи етган қизлари бор экан. "Яхши куёв бўлса далолат қилинг" деганди. Совчиликка борамиз" дедилар. Ҳайратим янада ошди, "Нима, мени кўнглимга қарамайсизми?" дейишимни биламан, кулиб юбордилар. Ўзим ҳам уйалдим лекин ).

*

Хуллас айтилган манзилга келдик. Кичик ховли. Озода, саришта. Айримлар таъмирталаб, эски ховли деса, мени тилимда жуда файзли дегани бўлади. Чунки инсонларни уй-жойига қараб баҳо бермайман.

Бир киши бизни ичкарига таклиф қилди. Шеригим билан жуда қалин кўришди. Уларнинг гап-сўзидан қалин биродар эканликлари яққол сезилиб турарди. Мен хижолатомуз сўрашдим. Бироз хижолатдаман. Бундай учрашувга на тайёр эдим ва на кутган эдим.

*

Уйга кирдик. Мезбон бироз баланд овозда "Меҳмон!" деди. Дарров нариги хонада чойнак овози эшитила бошлади. Машааллоҳ, уйдаги тарбия ва бошқарув мени ҳайратда қолдирган эди.

Улар ёшликдаги воқеаларни эслашиб ўтиришар, мен эса ҳудди кўринмас одамдек - улар мени пайқамасди.

Бироздан сўнг суҳбат менда айлана бошлади. Устозим шунча танишлари орасидан биродарига мени раво кўрганини ва менга қанчалик ишонишини фаҳр ила гапирарди. Мен эса шу онда бу йердан ғойиб бўлиб қолсаму, хижолат чекмасам дердим.

Шу пайт ошхонадан 3марта тиқирлаган овоз келди. Мезбон "Мен ҳозир" дея туриб кетди.

Шеригим "Қизи жуда яхши қиз. Одобли. Бу уйда эркак бошлиқ, шу сабабли хонадонда тартиб бор" дедилар. Шу он хона бурчагидаги китоб жавони мени ҳалоскорим бўлди. Аҳамият бермагандай ўрнимдан тўрдим ва китоб олдига келдим. Бирин-кетин разм солар эканман, энг четдаги эски Қуръонга кўзим тушди. Қўлимга олдим. Ичини очиб, разм солдим. Китобнинг вароқлари деярли титилиб кетганди. Шу ондаёқ танамни титроқ босди.
Айрим саҳифаларни сиёҳи кўринмай кетганди. Диққат билан разм солсам, Жаҳаннам хақидаги оятлар экан. Қуръонхон айнан шу жойига келганида кўзидан дув-дув ёш тўкилиб, вароқдаги ҳарфлар оқай дебди. Мени танам энди музлай бошлаганди.

Шу пайт мезбон патнисда чой ва алланималардир олиб кирди. Унинг юзида мамнуният бор эди. Мен у кишига тикилиб "Бу Қуръонни ким ўқийди?" дедим. У киши таажжубланиб "Қизим!" дедилар.

Кўксимга ҳаво тиқилди, шу ондаёқ кўзимга ёш тўлди. Агар бир нафас олсам йиғлаб юбораман. Шундай ҳам бўлди...

"Кечирасиз, мен кетишим керак" деб уйдан чиқиб кетдим. Улар хайратда, мен эса кўз ёшда...

Кўчада йиғлар эканман, кўксим тез-тез тўлиб кетар, бир хўрсинсам, кўз ёшим шашқатор бўларди. Кўп ўтмай ортимдан устозим чиқди. "Нима бўлди?" дедилар тушунар-тушунмас.

"Мен бундай қизга мос эмасман. Бу қадар тақво соҳибаси мени қўлимда хор бўлса, эртага Аллоҳга нима деб жавоб бераман? Бу қиз хақиқий солиҳ ва зоҳид инсонга муносиб. Мени кечиринг" дедим...

Юл-юлакай минг хил ҳаёл билан уйга келдим. Хонамда мусхафим турарди: янги ва тиниқ.

Яна кўзларим ўзимга бўйсунмади. Ўзимга ачиндим. Мени ҳалок бўлганим шу!

Мен тақвода адашдим!
Мен тақвода адашдим!
Мен тақвода адашдим!

(с) Жаҳонгир Иброҳимов

©muhsiniyn_official

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
#ҳаётий_воқеа

Бир масжид бор эди. Мусулмонлар намоздан кейин, тарқалишаётиб, шу атрофда доим юрадиган, кўринишидан бир девонани, кийинишидан ғарибни эслатувчи кишини албатта кўрардилар, хазил-хузул қилиб, «сиз энди қачон намоз ўқийсиз биз билан?» деб савол беришарди.

- Ўқийман, ўқийман, - дерди ҳалиги киши ва шу билан ўзи билан бўлиб кетарди.

Девона масжиддан нари кетмас, шу ернинг хизматини қилиб юрар, келувчилар учун қадрдондек бўлиб қолганди. Лекин ақли ноқис, илми йўқ, бир бечора ғариб, уларнинг олдида ким бўлибдики...

Бир кун ўша кун келди, ғарибга «инсоф берилди», у ҳам намоз ўқимоқчи бўлди.

- Қани бўлинг, таҳоратни олиб чиқинг, тақсир - деди имом кулиб.

Жамоат имомга жўр бўлди, ҳали сизнинг ўрнингизни олса-я, деб самимий хазиллашишди.
Албатта, ҳамма ғарибни яхши кўрарди.

Асрга азон чақирилди.
Ғариб жамоатга қўшилиб, намоз ўқиди.
Такбир, рукуъ, сажда...
Намоз якунланди.

Қарашсаки, ғариб ҳеч ўрнидан турмасмиш.
Кутишди, туртишди, «туринг энди, намоз тугади» дейишди, жавоб йўқ.
Саждани бунча севиб қолмаса, бу девона?

- Туринг, шомда келасиз, яна ўқиймиз, тақсир.
- Бугунга етади, ухлаб қолдингизми, биродар?

Ниҳоят у турди. Кўзларида ёш. Ранги оппоқ. Уни ҳеч ким бундай кўрмаганди.

- Йўқ, туришни истамайман, нега турғаздиларинг? Нега шу пайтгача намоз ўқимадим-а? Ўзларинг мазза қилиб, менга айтмапсизларда?
Ғарибнинг эътирозлари кўпайиб кетди.

- Тинчликми, нима бўлди ўзи? - хайрон бўла бошлашди намозхонлар.

- Эҳ, нега шу пайтгача индамагандиларинг? Нега ростини айтмадиларинг? Ахир саждада Аллоҳ жаннатни кўрсатаркан-ку? Нега шу пайтгача мендан яширдиларинг?

Намозхонлар бир-бирларига хайрон боқарди, ғариб эса, «жаннатни кўрдим, жаннатни кўрдим» деб бақирганча кўчага югуриб кетти.

Аллоҳим ҳаммамизга жаннатни кўришликни насиб қилсин. Омийн!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1🔥1