Hikoyalar (G&M)
8.16K subscribers
1.13K photos
561 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
😊Assalomu alaykum hammani bizning yangi 🔥Samsung🔥
🛍dokonimizga taklif qlamiz

😊Всем приглашаем на наш новый 🛍магазин 🔥Самсунг🔥

😊I invite everyone to our new
🔥Samsung🔥 store🛍

☝️Bu yerda siz
Barcha turdagi samsung va boshqa model📱 telefonlarini va aksessuarlarini🎧🔌 xarid🛍 qilishinggiz mumkin😊

❇️To'lovlar siz istagan usulda💸💳 click payme❗️

📲🔬Telefon usta❗️
✈️🛫🚈🚊AVIAKASSA ham bor❇️

👉 @UluGxanBoSs

📞+998944464040
📞+998903614747
📞+998916894141

📍Mo'ljal Bag'dod tuman Xokimiyat roparasida eski mini cafe o'rnida

📨Telegram kanalimizga qoshiling❗️

👇👇👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAEQIWJbfv-8rmNG4PA

🇺🇿@TeL_BagDaD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ijtimoiy_rolik

Farzandlarimiz bizda nimani ko'rsa, aynan shuni takrorlaydilar!
МИЛЛИОНЕР ФАРРОШ ҲИКОЯСИ

"Ҳаж сафарига бордик, ибодат қилиб юрганда бир отахонни кузата бошладим, уни ҳар куни масжид саҳнини тиззаси билан ўтирволиб юваётганини кўрардим. Ёши бир жойга бориб қолган отахондан дуо олмоқчи бўлдим, шерикларим билан ёнига бориб:
– Қандай ҳам яхши касбингиз бор,- дедим араб тилида. Чўнтагимдан бироз пул чиқариб қўлига тутқаздим.

Чол пулларни у ёқ-буёғини кўриб, “нима қилай буларни?” деган маънода менга қаради, "Дуо беринг бизга" дедим.
У пулни қайтариб қўлимга тутқазиб "Дуони пулга бермайман" деди. Қилган ишимдан бироз хижолат бўлдим...

Чолни суҳбатга тортдим, "Бу ишни қилишга сизни нима мажбур қилади?" дедим.
Чол эса:
– Сизлар мени пулга муҳтож деб ўйлаяпсизлар, тўғрими? Мен сизларга камбағал бўлиб кўриняпман, шундайми? Мақтаниш эмас-у, аммо мени кимлигимни биласизларми? - деди ва шу заҳотиёқ ўзи жавоб берди саволига:

-Мени Арабистонда фалонта заводим бор, ҳаж фондига ҳар йили фалон миллион реал ўтказаман, яна кўп ишлар қиламан, аммо кўнглим тўлмайди қилган ишларимдан. Кимлигимни унутмаслигим учун ҳаж бошланди дегунча ишимдан таътил олиб, чет элга дам олгани кетяпман, деб шу ерга келаман ва ҳаж охиригача шу ишни қиламан, мени бу кийимда биров танимайди, зора шу ишим Аллоҳга мақбул келса!!!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Лочин

(Ибратли ҳикоя)

Бир куни қиролга лочин боласини совға қилишди. Қиролнинг қушбоқари уни катта қилди, аммо ҳеч учишга ўргатолмади. Лочин полапонлигида ўтирган дарахт шохини тарк этишни асло хоҳламасди.
Қушбоқар қиролга лочин устидан арз қилиб, уни асло учишга ўргатолмаётганини, ҳаттоки емишни ҳам қуш ўтирган шохга қўйишга мажбур бўлаётганини айтди.
Қирол жарчи орқали лочинни учишга мажбур қиладиган одам топишни эълон қилди ва эрталаб қуш боғ устида парвоз қилиб юрганини кўрди.
– Бу мўъжизанинг муаллифини олдимга келтиринглар! – деди қирол.
Унинг олдига оддий деҳқонни олиб келишди.
– Уни учишга қандай мажбур қилдинг? Сеҳргармисан?– сўради қирол.
Деҳқон қиролни хурсанд қила олганидан шод эди:
– Бу қийин бўлмади, зоти олийлари. Мен шунчаки лочин ўтирган шохни арралаб ташладим ва у қанотлари борлигини тушуниб уча бошлади.

Хулоса: айрим одамлар ҳам ана шу лочинга ўхшайди. Улар қанотлари борлигини англаб етмай дарахт шохида ўтираверишади. Ҳаёт айримлар ўтирган шохни синдиради ва шундагина улар уча олишларини тушунишади. Айримларнинг ҳамма нарсаси борлиги учун ўтирган жойларини йўқотишдан қўрқиб учишни исташмайди. Балки ҳаётимизда ҳеч бўлмаса бир бор парвоз қилишимиз учун кимдир биз ўтирган шохни арралаши керакдир? Баъзан бошида ёмондек туюлган воқеа ҳам парвоз қилишимиз учун имконият тақдим этиши мумкин.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
“ОЛЛОҲГА ШАРТ ҚЎЙИШГА ҲАҚҚИМИЗ БОРМИ?”

“Тақвим”да ишлаб юрган кезларим эди. Бир куни бир йигит сим қоқиб, кўришишимизни илтимос қилди. Нима масаладалигини сўрасам, менда тақвимбоп ажойиб воқеа бор, шуни айтиб бермоқчиман, деди. Ёши катталар яхши билишади, нашримиз ҳикматли воқеалари, таъсирли ҳикоялари билан халқ муҳаббатини қозонган эди. Шунинг учун қизиқарли воқеаларни ўзлари ёзиб келадиганлар ҳам, айтиб бериб ёздирадиганлар ҳам кўп эди...

Хуллас, ўша йигит билан Ганга дўконининг тагидаги кафеда кўришдик. У бошидан ўтган воқеани ҳаяжон билан сўзлай кетди. Тўғриси, бунчалар таъсирчан қисса эшитаман деб ўйламаган эдим. Ҳикояни унинг оғзидан тахминан мана бундай шаклда эшитдим...

“Уйланганимда қурилишда ишлар эдим. Биласиз, бунақа жойда ишлаганлар доим ишдан кейин “чангювди” қилишади. Мен ҳам қатордан қолмасдим. Аёлим у пайтда фақат бомдод намозини ўқирди. Ўзим ичсам ҳам, намозига қаршилигим йўқ эди. Унинг диндан оз-моз хабари бўлиб, менгаям онда-сонда гапириб турарди. Шу гапларининг таъсирида “жумавой”га айландим. Аммо жума намозга чиқадиган одамнинг пайшанба куни ичиши дуруст эмаслигини ўзим ҳис этдим. Шундай қилиб, ҳар жума куни жума намозига борадиган, унга тайёргарликни эса, пайшанбадаги “чангювди”ни тарк қилишдан бошлар эдим. Кейин-кейин жумадан келибоқ ичиш юзсизликдай туюла бошлади. Ўзимдан ўзим уялдим. Шундай қилиб, пайшанбанинг ёнига жумаям қўшилди – “чангювди” икки кунга қисқарди. Кейин чоршанба, сешанба, душанбалар ҳам пайшанбага ҳамроҳ бўлишди. Фақат шанба – ҳафтанинг охирида ичишни тарк қилиш бироз қийин бўлди. Бошқа кунларим пайшанбага қўшилиш баробарида ўзим ҳам хотинимга қўшилиб бомдодни ўқий бошладим. Аммо хотиним мендан олдинда борарди – у беш вақтга ўтган эди.
Биз бахтли эдик. Аёлимни ардоқлайман, у ҳам мени ҳурмат қилади. Аммо, ҳеч нарсадан камимиз йўқ, деб айтолмайман, бундай дейишга бир камимиз тилимни тишлатади. Турмуш қурганимизга етти йил бўлган эса-да, фарзандимиз йўқ эди. Бормаган духтиримиз қолмади. Ҳеч бири айб сенда ёки хотинингда, дегани йўқ. Бошқа турмуш қурсанглар, иккалангиз ҳам фарзандли бўлиб кетасизлар, фақат бир-бирингизга тўғри келмаяпсиз, шунақаси ҳам бўлиб туради, дейишарди. Иккаламиз бир-биримизга қараб мўлтираймиз, ахир, йиллар ўтган сари у мени, мени уни жондан ортиқ кўриб борардим. Шундай кунларнинг бирида хотиним:
- Бир нарсани сиз билан маслаҳат қилмоқчийдим, - деб қолди. Хаёлимга дарров қўрқинчли нарса келди.
- Нима экан? – дедим шумшайиб.
- Мен Оллоҳдан фарзанд сўраб, “Агар фарзанд берсанг, ҳижобга кираман”, деб ваъда бермоқчиман... Сиз шунга қаршилик қилмайсизми?
Ёмон гапни кутиб турганимгами, хотинимнинг бу гапидан хурсанд бўлиб кетдим. Ҳатто ҳижобга киришига розилик бературиб, “Агар фарзанд берса, мен ҳам ичишни буткул ташлаб, беш вақт намозга ўтаман”, деб юбордим! Хуллас, иккимиз шу кеча шартлашдик: агар Худойим бизга фарзанд берса, у ҳижобга киради, мен ичишни ташлаб, беш вақт намоз ўқийман!
Шу аҳд билан тонгни оттирдик. Эрталаб бирга бомдодни ҳам ўқидик. Намоздан кейин хотиним: “Бир нарсани ўйладим”, деб қолди.
- Хўш?
- Бизнинг Оллоҳга шарт қўйишга ҳаққимиз бормикан? Сен бизга фарзанд берсанг, ҳижобга кираман ёки намоз ўқийман, дейишга ҳаққимиз бормикан? Тўғриси, бундай шарт қўйганимга уялиб кетяпман. Яхшиси, мен ҳижобга кирай, Оллоҳим менга фарзанд берсин...

Аёлим бу сўзларни кўзда ёш билан айтди. Айтганлари менинг ҳам миямга тепди. Уялиб бошладим.
- Тўғри айтасан, - дедим, - бизнинг Оллоҳга шарт қўйишга ҳаққимиз йўқ. Мен ҳам шу бугундан ичишни буткул ташлайман-да беш вақт намозга кираман. Мукофотини эса, Ўзидан сўрайман!
Оллоҳга шарт қўйганимдан бир уялган бўлсам, аёлимнинг ақли етган нарсага мен эркакнинг ақли етмаганига икки уялдим. Шу кундан ҳаёт тарзимиз ўзгарди. Фарзанд кўриш эҳтиёжи ҳам армонга эмас, ишонч ва хотиржамлик оғушидаги алланечук ширин бир соғинчга айланиб қолди.

Мен ибодатимдан масрур эдим. Шу билан бирга, Оллоҳ тез кунда бизга фарзанд беришига қатъий ишонч ҳам бор эди.
Ўзига беадад шукурлар бўлсинки, ўша кундан бир йил ўтиб, саккиз йил деганда қизлик бўлдик. Шу п
айтга қадар фарзанд бермаганигаям шукурлар қилдим. Англадимки, У мендан пок зурриёдлар чиқаришни хоҳлаган, шунинг учун ҳам ҳаром-хариш еб-ичиб юрган маҳалимда фарзанд бермаган. Ўзига минг-минг шукурлар бўлсин. Қизнинг ортидан эса, ўғил билан ҳам сийлади...”

Суҳбатдошимнинг ҳикояси тахминан шундай эди. У кўзда ёш билан сўзларини тугатаётганида, мен ҳам дастрўмол билан ёноқларимни артар эдим. Кейин уйига таклиф қилди. Вақтим зиқ эса-да рози бўлдим. Оллоҳнинг сийловларини кўриш учун ҳам боришга рози бўлдим. Юнусобод тарафда тураркан. Аммо ичкари кирмадим. Остонада адасига пешвоз чиққан қизалоқдан бир муддат кўзимни узолмай турдим. Кейин ҳақларига дуо қилиб, ўша ердан қайтдим.
2017 йил 09 июл.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иссиқ кучайганда намозни салқинлатиб ўқинглар, чунки иссиқнинг шиддати жаҳаннам тафтидандир», дедилар».

(У зот:) «Дўзах Роббига шикоят қилиб: «Роббим, ич-этимни еб юбордим», деди. Шунда У Зот дўзахга икки нафасга изн берди: қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг қаттиқ иссиқ ва энг қаттиқ совуқ ана ўшандандир», дедилар» (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Ушбу ҳадиси шарифда ҳавонинг ўта иссиқлиги жаҳаннам тафтидан эканини очиқ баён этиляпти. Шу кунларда иссиқ ҳавода юрар эканмиз, жаҳаннам тафти ҳақида тафаккур қилиб, ўзимизни ўнглайлик!

Жаҳаннамнинг бир марта нафас олиши шунчалик жазирама иссиққа сабаб бўлса, унинг ўзининг ҳарорати қандай экан?! Аллоҳ таоло бизни жаҳаннамдан асрасин!

Бу дунёнинг иссиғидан соя-салқин жойларга қочиб қутулармиз, аммо охиратдаги иссиқдан қаерга қочамиз?!

Шу кунларда “Аллоҳумма ажирний мин ҳарри жаҳаннам” дуосини кўпроқ ўқийлик!

Маъноси: “Эй Аллоҳ, мени жаҳаннам оташидан асрагин!”

Аллоҳ таоло барчамизни дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатли бандаларидан айлаб, жаҳаннам азобидан асрасин!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
Бир корхонада ишлаганимда аёллар кўпчилик эди. Орасида бир қорачадан келган, бўйи паст, аммо гавдаси пишиқ, ўта шаддод опа бор эди. Унча мунча эркак қилмайдиган оғир ишларни қиларди. Ишдан аламини олиб-олиб, гоҳи жаҳл билан тарақ-туруқ асабий ишларди. Бошқа аёллар сал сустлашса, эркакчалаб шунақа сўкардики, мен панага ўтиб кетардим. Сигаретни улаб чекарди.
Бир куни оғир ишдан кейин чой ичиш хонасига борганимда, гаплашиб қолдик. Гапдан гап чиқиб, “укам, сен янги келгансан, мени бақиришимдан ғирт шаллақи хотин деб ўйласанг керак-а”, деб қолди. “Мен олдин бунақа эмасдим, эрим учта болам билан ташлаб кетгандан кейин рўзғор оғиридан, кўрган кунимдан сиқилиб-сиқилиб, чекишгаям, аламимдан ичишгаям одатланиб қолганман. Сиқилиб касал бўлиб қолмаслик учун аламимни сенлардан олиб, сўкиб-сўкиб хумордан чиқаманда, мендан тағин хафа бўлиб юрмагин”, деб жилмайди. Бу жилмайиш ҳалиги сўконғич, шаллақи, кашанда аёлни жилмайиши эмасди. Бу бутунлай бошқача нарса эди. Тушунтириш қийин. Ҳақиқий латофатли меҳрибон онани, қийин ҳаётга мослашган заифани юзини кўрдим, хуллас. Ҳеч орттириб яхшилаётганим йўқ. Ўша аёлни ўзимнинг опачамдек яхши кўриб қолгандим ўшанда. Қўпол этик-қўлқопларни кийиб, оғир темирларни кўтариши шундоқ кўз олдимда. Кейин мен у ердан бошқа ишга ўтиб кетдим. Уёғидан хабарим йўқ.

Ўша корхонада маошнинг камлигини кўриб, томим кетиб қолган. Ҳеч қандай қўшимча даромад йўқ, хўжайинлари ишчиларига анча бемеҳр жой эди. Шу шароитда шу маошга қандай рўзғор тебратганига ҳечам ақлим етмайди. Менга ёмон қаттиқ таъсир қилган. Ёзиб турибман, юрагим ачишиб ётибди.

Бозорчи аёллар ҳақидаги гапни кўриб... менга қаттиқ ботди.

©Азамат Андреев


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Sevgining bahosi

—Aslida sizni uyimizdagilar yoqtirib qolib kelin qilmoqchi bo'lishibdi. Ota-onam topgan qiz menga yoqmasa kerak deb o'ylagandim, bugun o'zingiz bilan ko'rishib fikrim o'zgardi: Sizni bir ko'rishdayoq sevib qoldim...
Ota-onalar qistovi bilan bo'lgan uchrashuvlar so'ngisida Sanobar o'zining qat'iy qarorini aytdi:
—O'qishimni davom ettiraman, hali turmushga chiqish niyatim yo'q!
—Axir, nega shuni boshdanoq aytmadingiz, shuncha ovora qilib... - jahli chiqib yigit gapi chalaladi.
—Sevgimchi demoqchimisiz?
—Qurib ketsin...
—Sizni tushunaman. O'zi sevgingizning bahosi qancha bo'ldi?- jilmaydi qiz. Yigit ham miyig'ida kuldi-da ters burildi. Bir zum xayoli qayerlargadir yo'l oldi so'ng nigohini yelka ustidan o'tkazib:
—Uch guldasta va shuncha tushlik...- dedi va katta chorrahaning o'sha tanish yo'li tomon shoshilgancha ildamladi.

©Arjumandbegim


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Маъруза пайти масжид имоми деди:
– Умримнинг энг яхши дамлари жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан бирга ўтди.

Одамлар бу сўзни эшитиб сесканиб кетишди ва даҳшатга тушишди. Имом эса таъсирчан овоз билан, хотиржам ҳолда:
– Ҳа! Дарҳақиқат умримнинг энг яхши дамлари онам билан ўтказган кунларимдир, - деб сўзини тугатди.

Масжиддагилар бу сўзни эшитиб хурсанд бўлишди, ҳатто баъзиларининг кўзлари ёшланди. Суҳбатда қатнашганлардан бири маърузадан таъсирланган ҳолда уйига кириб келди. Нимагадир она ҳақидаги ўша сўзларни такрорлагиси келиб кетди. Кечки таом тайёрлаётган хотинига қараб деди:
– Умримнинг энг гўзал қисми жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан ўтди...

Касалхона бош врачи беморнинг яқинларига:
– Амалиёт муваффақиятли ўтди. Темир лаганни бош қисмдан ажратишга кўп вақт кетди. Худо ҳохласа тузалиб кетади, - деди-ю, ўтиб кетди.

У бечора "онамжоним билан бирга ўтказган дамларим" деб айтишга улгуролмай қолган эди..

(с)

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Onajonlar haqida @mushtiparim kanalida !
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва новвой
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарларидан бирида қоронғу тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб энди ётмоқчи бўлганларида, ўша атрофда айланиб юрган бир соқчи у кишини кўриб қолди ва масжиддан чиқариб юбормоқчи бўлди. Имом Аҳмад соқчига ҳар қанча тушунтирсалар ҳам, у тушунишни истамади. Охири Имом Аҳмад соқчига: “Ҳеч бўлмаса масжид остонасида ётай!” дедилар. Соқчи барибир у кишини масжидда қолишларига рухсат бермади.
Имом Аҳмад жуда виқорли киши эдилар. У кишини кўрган одамни ҳайбатлари босар эди. Ўша маҳаллада нон сотиб юрадиган бир новвой у зотни узоқдан кўриб қолди. Қараса, ҳалиги соқчи имомни масжиддан судраб олиб чиқяпти. Дарҳол Имомнинг олдиларига бориб, ўз уйида тунашларини илтимос қилди. Имом Аҳмад новвой билан бирга унинг уйига кетдилар. Мезбон у кишини чиройли иззат-икром билан меҳмон қилди.
Кейин новвой хамир қориш учун бир четга борди. У ҳар гал хамирни муштлаётганда истиғфор айтар, нонни зувала қилишда ҳам, уни тандирга ёпишда ва ундан узиб олишда ҳам истиғфорни тўхтатмас эди. Бу ҳолни кузатиб ўтирган Имом Аҳмад орадан узоқ вақт ўтгач, новвойдан кўп истиғфор айтишининг сабабини сўрадилар. Новвой ҳар бир ишда истиғфор айтишга одатланиб қолганини айтди.
“Истиғфорнинг фойдасини кўрдингми?” деб сўрадилар Имом Аҳмад. Новвой: “Ҳа, Аллоҳга қасамки, нима деб дуо қилсам, барчаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуойим ижобат бўлмади” деб жавоб берди. “Нима экан ўша дуойинг?” деб сўрадилар Имом. “Имом Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш” деб жавоб берди новвой. Шунда Имом Аҳмад: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалман. Демак, Аллоҳ таоло сенинг дуойингни ижобат қилиши ва орзуйингни рўёбга чиқариши учун соқчи мени масжиддан судраб чиқарган экан-да!” дедилар.
"Ҳидоят" журналидан.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Musiqa va audiolar @Musiqiy_tun da!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
САНДИҚҚА САҚЛАМА БЕЛБОҒ ДЎППИНГНИ

Замона ўзгарди, ўзгарди ёшлар,
Дўппилар токчада, сандиққа қолди.
Бобом тергаб сўрар, "ақлсиз бошлар -
Ўзбекнинг дўпписи қаерда қолди"?

"Нега белбоғинг йўқ" сўрайди бобом,
Бошимни эгаман, уялганча жим.
"Сендан сўраябман" тергайди бобом,
Бобом саволидан, юракда ваҳм.

-Сенлар олифтасан, сенлар ғўр, мағрур,
Киймайсан дўппини, ўрамай белбоғ.
Бизлар дўппи кийдик, белбоғ ўрадик,
Миллий кийимларда, ўтди ёшлик чоғ.

-Бошингдаги нима ?
-Буми «шляпа»
-Немислар киярди, руслар киярди.
Отам сени кўрса шу шляпангда,
Ё яйраб куларди - ёки куярди.

-Дема бобом мени, бунча тергади,
"Нима кийишимдан - бобомда не-наф"?
Бобонг биладида - белбоғ қадрини,
Ўзбек дўппи кийсин - ўзбеклик шараф!

Миллат бу, тилдадир, миллат либосда,
Ниятим оғритмоқ - эмас дилингни.
Миллийлик, урф эрур тутгин эъзозда,
Болам унутмагин - ўзбеклигингни.

Сандиққа сақлама белбоғ, дўппингни !..

©Абдувоҳид Сувонов
19.07.2019
https://tttttt.me/Adabiyot_olami

@Hikoyalar
Турмуш ўртоғингиздан шикоятингиз бор-ми?

Араб диёрларидан бирида қози бўлиб ишлайдиган киши ҳикоя қилади.

Кунларнинг бирида олдимга эри билан ажрашмоқчи бўлган аёл келди. Ундан: “Нима сабабдан эрингиз билан ажрашмоқчисиз?” деб сўрадим.
У: “Ҳозир, ҳаммасини айтиб бераман”, деди ҳаяжонланиб.

“Жуда яхши. Унда вараққа эрингизнинг салбий сифатларини ёзинг!” дедим.

Аёл бироз ўйланиб туриб, вароққа қуйидагиларни ёзди:
Эрим мени ҳақорат қилади.
Эрим жуда ҳам зиқна. Истаган нарсамни сотиб олишимга пул бермайди.

Унинг сўзларини тинглагач: “Ажрашишингизга шуми сабаб?” дедим.
Аёл: “Қандай қилиб бундай эр билан яшаш мумкин”, деди аччиқланиб.

Мен: “Энди бу қоғозга эрингизнинг ижобий сифатларини ёзинг!” дедим.
Аёл бироз ўйланиб туриб: “Эримда бирорта ижобий сифат топа олмадим” деди-да, қоғозни қайтариб берди.
Мен ҳайрон бўлиб: “Наҳотки, оила қурганингизга қанча бўлди?” деб сўрадим.

У: “Ўн икки йил. Тўртта фарзандимиз ҳам бор”, деб жавоб берди.

“Эрингиз қаерда ишлайди?” дедим.
Аёл: “Нуфузли ташкилотда ишлайди. Маоши ҳам анчагина”, деди.

Ундан яна: “Одатда эрингиз уйга қачон қайтади?” деб сўрадим.
У: “Ҳамиша аср намозидан кейин қайтади. Келиши билан болаларим билан уйнайди”, деди.

Аёлнинг қўлига оқ қоғозни бериб, “Биринчи ижобий сифатни ёз”, дедим. У: “Эрим ҳар куни ишдан қайтгандан сўнг фарзандларим билан ўйнайди”, деб ёзди. Сўнгра унинг сўзларидан улар ҳар йили бирор жойга дам олишга боришларини ҳам билдим. Ундан бирин-кетин бошқа саволларни сўрадим. У саволларимга жавоб берар ва эридан ижобий сифат деб топган ишларимни қоғозга туширар эди. Бир зумда вароқдаги ижобий сифатлар 12 тага етди.
Ижобий сифатлар ёзилган вароқни аёлнинг ўнг қўлига, салбий сифатлар ёзилган вароқни эса чап қўлига тутқазиб: “Энди эрингиздан ажрашасизми?” дедим.

Аёл бўлаётган ишдан ҳайрон бўлиб:
“Нима дейишимни ҳам билмай қолдим. Аллоҳ гуноҳларимни кечирсин. Лекин ҳақоратлайдиган ва бахиллик қиладиган эр билан қандай ҳаёт кечириш мумкин? деди.

“Эрингиз сизни ҳақорат қилиши ёки сизга нисбатан бахиллик ила муомалада бўлишини ҳаргиз оқламайман. Бироқ, ҳар бир инсонда салбий сифатлар билан бирга ижобий сифатлар ҳам бўлади. Энди ҳақоратлаши ва бахиллигига келадиган бўлсак, уни муолажасини қилса бўлади. Аммо шуни аниқ билинг-ки, бу салбий сифатларнинг давоси ажрашиш эмас”.

Аёл қозининг сўзи тинглагач: “Менга эртагача вақт беринг, ўйлаб кўрай, кейин жавобимни айтаман”, деб маҳкамадан чиқиб кетди. Шундан сўнг аёл қозининг олдига бошқа қайтиб келмади...

Доктор Ҳассон Шамси Бошанинг
“Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар” китобидан

Манба ➤ @zaydibnsobituz


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Musiqa va audiolar @Musiqiy_tun da!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ijtimoiy_rolik

🎞 Nomi: "Mashinada telefon bilan!"
🇺🇸 Davlati: AQSh
💾 Hajmi: 11.11 mb
Davomiyligi: 00:03:52
📝 Janri:
#drama #action


Avtohalokatlarda bir marta adashiladi! Chunki keyingisiga imkon qolmaydi...😶

📽 Qisqa metrajli filmlar 📽 - siz bunday filmlar haqida ma'lumotga egamisiz?
Bunday filmlar o'z nomi bilan qisqa, ixcham va shu bilan birga keng ma'noli ham!




Bizning kanalga obuna bo'ling va qolgan filmlarni tamosha qiling:
👇👇👇

@qisqa_metrajli
Forwarded from Hikoyalar (G&M) (𝓗𝓲𝓴𝓸𝔂𝓪𝓵𝓪𝓻 𝓐𝓭𝓶𝓲𝓷)
Бир куни бир қиз йýлдан адашиб автобусидан қолиб кетади. Нима қиларини билмай, энг яқин уйга бориб, эшикни тақиллатади. Эшикни бир йигит очиб, қизни кýриб ҳайрон қолади. Қиздан "ким сиз" деб сýрайди. Қиз ýзини талаба эканлигини, бу ерга мактаби билан бирга автобусда келганини, улар билмасдан қизни қолдириб кетишганлигини ва ортга қайтиш йýлини билмаслигини бирма-бир айтиб берди. Йигит қизга, " бу ер бир ташландиқ қишлоқ, сиз бора олмаётган шаҳарча жануб тарафда, сиз эса шимол тарафдасиз. Бу ерда ҳеч ким яшамайди. Келинг бу кечани шу ерда ýтказинг, эрта тонг билан сизни шаҳарчангизга элтиб қýяман, деди. Қизни уйига киргазиб, ýзининг ётоғини қизга бýшатди, ýзи эса хонанинг бир чеккасида ухлашини айтди. Хонанинг ýртасидан парда тутди. Қиз кýрпасига ýраниб олиб, қýрқув аралаш йигитни кузатиб ётди. Йигит эса хонанинг бир чеккасида китобини ушлаб ýтирар эди. Орадан бироз вақт ýтгач йигит тýсатдан китобини ёпиб, рýпарасида турган шамга қараб ҳаёл сура бошлади. Олдин бош бармоғини шамга то куйгунча тутиб турди. Кейин қолганларини ҳам шу тариқа куйдиришни бошлади. Қиз йигитни кузатар экан, уни бир "қандайдир диний маросимларини ýтказаётган жин бýлса керак", деган фикрга келиб, овозини чиқаришдан қýрқиб, ич-ичидан еғларди.
Иккиси хам ухлолмасдан шу тариқа тонг оттиришди. Тонгда эса йигит қизни шаҳарчасига кузатиб қýйди. Қиз уйига келиб бу ҳикояни ҳаммасини оқизмай-томизмай отасига сýзлаб берди. Лекин ота бу ҳикояга ишонмади, аксига олиб қиз қаттиқ қýрққанидан касал бýлиб ётиб қолди. Эртаси куни, ота йигитни олдига келиб, ҳудди бир йýловчидай ýзини кýрсатиб, йýлни тушунтириб юборишини сýради. Йигит билганича тушунтириб бýлгач, ота йигитга ташаккур этди. Сýнг гап орасида боғланган қýлига ишора қилиб, нима сабабдан куйганини сýради. Йигит:
---" Кеча бир гýзал қиз адашиб қолиб, мажбуран меникида тунаб қолди. Шунда шайтон мени васваса қила бошлади. ҳар васваса қилган сари охират оловини эслашим учун аввал битта кейн қолган бармоқларимни куйдирдим. Иблис мени ýз ҳийласига тортишидан аввал мен бармоғим билан шайтоннинг шаҳватини куйдириб ташладим. Қизга хужум қилиш фикри мени куйган бармоқларимдан ҳам кýпроқ азобларди.
Йигит қизнинг отасига жуда ёқиб қолди ва ýзини кимлигини айтмасдан йигитни уйига таклиф қилди. Ва ýша гýзал адашиб қолган қизини йигитга беришга қарор қилди.

@Hikoyalar ni do'stlaringiz bilan o'qing)
Гўзалим ДОВОН

Бугун инглиз тили дарсимизнинг спикинг қисмида "Ўзбекистондаги энг яхши кўрган шаҳрингиз ҳақида гапириб беринг", деб сўраб қолишди. Шошилиб, Самарқандни эслабман. Ҳа, шубҳасиз, Самарқанд-такрори йўқ, бир дона.

Аммо...

Ҳозир водий томонга йўл оларканман, мен учун энг севимли маскан бирор бир шаҳар эмас, ўзига хос ҳаёти бор ДОВОН эканини ўйладим.

Мен бу Довон йўлларидан гоҳ уйғоқ, гоҳ яримуйғоқ, баъзан хурсанд, баъзан хафа, шошилган оч, бемалолхўжа тўқ, ё исиб кетиб, ё совуққотиб, гоҳ ўзимизнинг машинада, баъзан таксида, қий-чув болалар билан, жимжитликда болаларсиз -умуман ҳар хил ҳолатда ўтганман.

Ҳар сафар айнан ДОВОНда руҳиятим ўзгаради. Минг-минг йиллардан бери оёғи ерда, боши булутга ястанган мана шу улкан тоғлар Яратгани олдида жудаям кичкина зарра эканингни ўйлаб қоласан киши. Машинанинг ойнасидан қўлингни чиқарасан-да, тоғнинг ифорини, шиддатини, шамолини бармоқларинг орасида тутиб қолгинг келаверади. Сен бу ерларга келиб-кетаверасан, бир нималардан хунобинг чиқиб, бир нималарни ўйлаб-ўйламасдан, ўхшатиб-ўхшатолмай, айтиб-айтолмай югуриб яшайверасан. Тоғлар эса тураверади. Улар Буюк Мусаввирнинг Сабр деган сувратига ўхшайди.

Кенг ДОВОН
Шаҳарларда Довондаги кенгликни ҳис қилмайсиз. Шаҳарлар- қаноти қайрилган қуш, қўлингни икки томонга чўзсанг, икки деворга тегади. Шаҳарлар қаттиққўл математика устозига ўхшайди. Ўтадиган дарси: фақат ҳисоб-китоб.

ДОВОН тоғлари-адабиёт (балки абадият) фанидан кирадиган, бирор таъсирли шеърни ўқиса, кўзи ёшланиб кетадиган устозга ўхшайди. ДОВОН Устозга ўхшайди.

-Қаерга етиб келдинг, деб сўрашади бизни кутаётганлар.
-Перевалдаман, довондан тушвосам, уёғи бир пасда, -дейди ўртоғим.

ДОВОНни қиш-қировли ё жазирамада босиб ўтиш осонмас. Агар уловинг носоз бўлса, ярим йўлда қолиш мумкин.

ДОВОН ҳаётга ўхшайди
Ҳаёт довонларида ҳам ироданг носоз бўлса, ярим йўлда ўсмай қолиб кетасан.

Ёлғончи ДОВОН
У сени икки юзи қип-қизил қиз тимсолида "эчки сутили перевал қурути" деб алдаб, қўлингга бир халта ун қўшилган думалоқ бир нималар билан алдаб қўяди. Худди ҳаёт ялтироқ гап-сўзлари ва амаллари билан алдагани каби.

Бургутли ДОВОН
Бунда ҳали эркни йўқотмаган қушлар икки қулоч қанотлари ёзиб, баландларда учади. Унинг бренд-ҳайкали олдида ҳамма расмга тушади. Эркинлик рамзи олдида.

Шафқатсиз ДОВОН
Тиббий пунктгача, касалхонагача етиб боролмаганлар, уловини бошқараётиб, тунларда кўзи кетиб қолган азизларнинг охирги манзили бўлган ДОВОН...

Меҳрли ДОВОН
Водий ДОВОНида машинангиз бехос тўхтаб қолса, баллонини бериб турадиганлар ҳар 5 дақиқада тўхтаб, ҳол сўрайди.

Антеннасиз ДОВОН
Чироқларсиз ДОВОН
Ҳожатхоналарсиз ДОВОН
Ҳар қадамда радарли ДОВОН...

Аммо, барибир, не қилса ҳам биров билмас сирларим, ўйларим, ҳиссиётларим, севимлигим, сабрлигим ДОВОНИ.
👍2
​​Ривоят қилинишича, бир киши ҳакимлардан бирининг ҳузурига келиб: “Ҳазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай?”, деб сўрабди. Шунда ҳаким зот: “Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан”, деб жавоб берган экан.