#ҳикоя
Маъсиятда улғайган йигит муслима, солиҳа аёлга уйланди. Ва улар кўп фарзандлар кўришди. Уларнинг орасида кар - соқов бўлган ўғиллари ҳам бор эди.
Онаси қолган болаларидан кўра шу гунг ўғлига алоҳида эътибор берар, Аллоҳнинг омонати дея қарар, гўзал парвариш қиларди.
Унга намозни ўргатди. Илк болалик вақтиданоқ қалби масжидга боғланишига сабаб бўлди. Ёши 7 га етган болакай атрофда нималар бўлаётганини кўрар, отасининг маъсиятга чўмган, жарга қулаб бораётганини сезарди.
Отасига имо - ишоралар билан гуноҳларни тарк этиб, тавба қилишини, масжидга боришини тушунтиришга уринар, насиҳат қилар, бу ҳаракатини такрорлашдан чарчамасди.
Лекин унинг саъйи самара бермасди.
Кунларнинг бирида болакай кўчадан бўғзига нимадур тиқилгандек ғўлдираб товуш чиқариб, кўзларида ёш билан келди. Ва Қуръонни олиб отасининг олдига қўйди. Марям сурасини очиб ундаги бир оят устига бармоғини қўйди.
Унда шундай ёзилганди:
«Эй отам, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман» (45 #оят).
Йиғламсираб умидли нигоҳ ила отасига боқди. Ота бу ҳолатдан қаттиқ таъсирланди. Жигарбандига қўшилиб йиғлади. Аллоҳнинг хоҳиши ила солиҳ фарзанд сабаб ота қалбининг қулфлари очилди.
Қўзмунчоғининг дурдона ёшларини артиб, пешонасидан ўпди. Ва масжид сари тавба қадамларини қўйди...
Бу солиҳа аёлнинг самараси...
ХУЛОСA
Ҳусн - жамол, мол -дунё ўткинчи. Аёлнинг ўзи салоҳиятли бўлмаса, фарзандларини солиҳ қилиб ўстира олиши даргумон.
«Диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур (барака топкур)» (Муттафақун аълайҳ).
#Ulashıng 🧕
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Audio monologlar: @bedorlik kanalida!
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!