Бу машхур фото "Ўғлининг пальтосини кўтариб юрган ота" деб номланган ва 1945 йили Берген-Белзен концлагерида асирлар озод қилинганида олинган.
Берген-Белзен озод қилинганидан кейинги кунларда, лагерда қўлида кичик размерли эски пальточа кўтариб юрган арвоҳдай ориқ бир одам кўзга ташланар эди.
Бу пальто унинг ёшгина ўғлиники бўлган. Бола концлагердагилар озод қилинишидан олдин ўлган эди.
Атрофдагилар уни палътодан воз кечишга ундаганда, у шундай дерди: “ Пальтода ўғлимнинг ҳиди қолган. Ҳали ҳам унинг ҳиди бор. Қўлимдан келгунча уни кўтараман.”
Бу пальто фақат ўғлидан қолган хотира эмас, балки маъно, эсдалик ва муҳаббат тимсоли эди — ҳар нарсани тортиб олган жойдаги ягона юрак бўла оладиган нарса.
Бу тарихий фактларни ўқиб 1984 йили Урганч музейида журналист Рўзмат Отаев билан суҳбат эсимга тушди.
Отаев музейдаги картинадан таъсирланиб ўз дардини айтиб берганди.
Унинг ҳали 10га ҳам кирмаган ўғли ўлганди.
Ўғли ўлишидан олдин Рўзмат ака билан бирга машинада қишлоққа боришган. Йўлда ўғлининг туалетга чиққиси келган. Ўғил қишлоқдаги бир чекка жойда хожатини чиқарган. Рўзмат ака эса ахлатни тупроқ билан кўмиб яна мошинага чиқиб кетишган. Орадан сал вақт ўтиб ўғил ўлди. Кўмилди. Ота ўғлини соғиниб ўша қишлоқдаги туалет воқеаси эсига тушади.
Мошинасида қайтиб бориб ўғлининг аҳлатини излаб топиб рўмолчага тугиб узоқ вақт ҳидлаб юради.
Отанинг фарзанд севгиси бу. Ўшанда мен бу воқеани айтган Рўзмат акани қучоқлаб йиғлагандим. Сиз буни ўқиб йиғламанг.
@Hikoyalar

😢35❤21
Англиянинг Манчестер шаҳри шимолий-шарқида жойлашган Рочдейл шаҳарчаси маҳаллий газетасида бир хабар пайдо бўлди. “Ўтган оқшомда баланд бинолар орасидаги қоронғу тор кўчада икки аёлнинг номусига тегишди”…
…Таҳминан шу вақтнинг ўзида ёшгина бир муслима қиз уйига коллеждан қайтаётган эди.
Кеч бўлиб кетганлигини яхши англаган ҳолда у уйига тезроқ қайтиш учун тез-тез қадам ташлаб борарди. Онасининг қанчалик қаттиқ хавотир олишини тасаввур қилиб йўлда шошарди.
Ярим йўлга етганда қиз бир қийин танловга дуч келди.
Масофани қисқартириш учун тор қоронғу жойдан кесиб чиқиш ёки ёруғ ва ҳавфсиз бўлган узунроқ йўлни танлаш. Кечикаётгани учун онасининг хавотир олишини кўз олдига келтирган қиз қисқа йўлни танлади… Йўлда юриб бораркан узоқдан у томон келаётган бир кишининг қўрқинчли, қоп-қора сиймосини кўрди. Қиз қадамини тезлатди ва Аллоҳдан асрашини сўраб ичида Оятал-Курсийни ўқий бошлади…
Эркак кўзларини олайтирганча унга яқинлашиб келарди.. ва нимадир бўлдию қизнинг ёнгинасидан ўтиб кетди!
Қиз уйига етиб олгач бўлган воқеани ота-онасига айтиб берди. Эртаси куни газетадаги номусига тегилган аёллар ҳақидаги мудҳиш хабарни ўқигач ота-онаси қизга полицияга бориб қоронғуда кўрган одам ҳақида айтиб беришини сўрашибди.
Қиз полицияга борганида ундан барча тафсилотларни сўраб, нотанишнинг ташқи кўриниши ҳақида маълумотларни олишибди. Бир неча кундан сўнг қизни полицияга чақирибдилар. Унинг қаршисида бир қанча эркаклар тизилиб турарди ва уларнинг ичидан ўша қоронғу кўчада кўрганини танлаши лозим эди.
Тажжубки, муслима қиз ҳам, номусига тегилган аёллар ҳам бир одамга ишора қилибдилар.
Полиция ходимлари тушунолмай саросимада қолдилар ва зўравонга савол берибдилар:
– Нега сен анови икки аёлга ташландингу, мана бу биттагина қизга тегмадинг?
Муслима қиз ҳақида тушунтириш берганида зўравон шундай жавоб берибди:
– Қандай қилиб мен у қизга ташланишим керак? Ахир унинг икки ёнида баҳайбат икки эркак бор эди…
“Муслиманинг ёнида пайдо бўлган икки эркак ким эди?” деган савол туғилади. Шубҳасиз бу Аллоҳ томонидан ҳимоя учун юборилган фаришталар эди…
Сабаб? Чунки қиз ўзини Аллоҳнинг паноҳига тўлиқ топшириб “Оятал-Курсий”ни ўқиб борарди…!!!
Муслима Солиҳа

👍45❤22🥰8😢4
Forwarded from Profi University | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jamiyatga qiz bering!
Qizlar ham ilm o‘rganishga, jamiyatning muhim qismiga aylanishga loyiq!
"Qiz bola ham shaxs! Uning ham orzu, umidlari bor"
Qizlaringizga orzulari uchun IMKON bering, ISHONING
Ularni o'qiting!
Aks holda aybdorlik hissi sizni hech qachon sizni tark etmaydi…

❤17🥰3😢3👍1😱1
Кўрнамак
Фалончига яхшилик қилган эдим, билмади, нонкўр. Пистончига яхшилик қилган эдим, тузлуғимга тупурди, кўрнамак... Доимо одамлар орасида янграйдиган гап.
Бир даврлар бўлди. Атрофимдагилар - сотиб кетди. Алдаб кетди. Бизнесимни ўғирлади. Синганимда кечиб ҳам кетди. Яхшиликларимга кўз юмди. Кўрнамак, нонкўрлар, дедим. Алам қилди. Дилим оғриди. Ҳазм қила олмадим.
Вақтлар ўтди, мен ягона эмаслигимни билдим. Ким билан гаплашмай ҳаммаси куйган юраклар... Атрофда ҳамма нонкўрлардан, кўрнамаклардан куйганлар беҳисоб экан.
Шунда тушуниб етдим, муаммо одамларда эмас, ўзимда экан. Одатда яхшилик қилаётганимизда кимдир билсин, билиб қўйсин деймиз. Қайтишини кутамиз. Қилган яхшилигимиз (моддий ёки маънавий) катталигига қараб, миннатдорчиликни ҳам шунга яраша каттасини кутамиз. Биз кутгандай муносабат бўлмаганидан кейин хафа бўламиз. Атрофимизни кўрнамакликда айблаймиз. Ваҳоланки, инсон унутувчи. Биз шуни унутамиз. Эслаб юрсин, қайтарсин, билсин, қуллуқ қилсин, деймиз.
Инсонни икки нарса ҳор қилар экан. Миннат - қилган яхшилигини юзига солиш. Тама - одамлардан нимадир кутиш. Шу икки нарса инсонни аслида кимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу иллатлар қалб билан боғлиқ. Одамлар кўз ўнгида қанчалик яхши бўлиб кўринманг миннат қилдингизми, шунча қилганларингиз Аллоҳ учун эмас, аслида нафс учун ёки бошқа бир сабаб учун бўлганлигини кўрсатиб беради.
Абдулла Орипов бир интервьюсида "Машрабни осган элдан нима ҳам кутар эдим", деб ёзғирган эди. Эл ҳеч кимга вафо қилмаган. Инсон нимадир амал қилаётганида одамларга таянса, албатта панд ейди. Чунки қонуният шундай. Намозда ҳар куни ваъда берамиз: Сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз. Ёрдам ҳам, суяниш ҳам, таянч ҳам ўзидан.
Имом Шофеий "кимга яхшилик қилган бўлсам, ўша одамдан менга фақатгина ёмонлик қайтди. Аммо қилган яхшиликларим, мен кутмаган одамлардан зиёдаси билан қайтди", деган эканлар. Бу гап қаттиқ тасир қилди. Биз ниятни тўғрилаб олсак, унутувчи, хато қилувчи одамлардан гина қилиб юрмаймиз. Шунчаки, унутамиз. Чунки яхшиликни кўрнамаклар кўриб қўйиши, миннатдор бўлиши учун эмас, холис Аллоҳ учун қиламиз. Қилган амалларимизни миннат қилиб ҳабада ҳам қилмаймиз.
Кўрнамак, нонкўр, деб юрган одамларни кўрсам, айб ўзида экан-ку, дейдиган бўлиб қолганман. Қилинган яхшиликни эслаб юргандан, унутиб юборсангиз, борди-ю ўша одамдан яхшилик қайтса хурсанд бўласиз. Тилла топиб олган одамдай. Борди-ю, яхшилигингиз қайтмаса, энг камида хафа бўлмайсиз. Дилингиз оғримайди. Одамларни ёмон кўриб қолмайсиз.
Қарз бериб ололмай юрганлар "инсонига қарз бермайман", дейди. Ваҳоланки, алдамчи, каззоб одамлар дунё яралибдики бор. Сизга учрамайди, деган гарантия ҳам йўқ. Шунчаки, бераётганингизда ниятни тўғриланг. Шунда яхшиликларда бардавом бўласиз. Қалбингиз қотиб қолмайди. Қалбни Нафрат эгалламайди.
Одамларга суяниб қолмангки, бошингизда ташвиш тушганида "Машрабни осган эл...", деманг. Зеро, суннат шундай. Йиллаб даъват қилиб, бирорта одамни эргаштира олмаган пайғамбарларни кўрар эканмиз қиёматда. Амалларни тафтиш қилсак, қанчадан қанча амалларимиз риё, миннат, тама, сума каби нарсалар билан йўқ бўлиб кетаётганини кўрамиз.
Кўрнамак ва нонкўрлик бўлса, бу ҳам ўзимиз. Биз Роб таолонинг берган неъматларига кўрнамакмиз. Ризқимизга нонкўрмиз. Шунчаки, унутувчимиз, холос.
Саид Ислом

👍21❤18🔥4😢1
САБР НИМА?
Муаллим синфхонага кирди. Шовқин кўтараётган болажонлар бирдан жим бўлишди. Устоз ўрнига жойлашиб, ўқувчилардан:
– Қани айтинг-чи, сабр нима? деб сўради.
Билағон ўқувчилар сабр ҳақида ўз фикрларини айтишга киришишди. Кимдир сабрни сариқ олтин деди, бошқаси уни жасоратга тенглаштирди.
Уларнинг жавобини тинглаган муаллим: “Яшанглар, тўғри фикрларни айтдингиз. Энди эса менга диққат қилинглар!” деди-да, ўзи билан олиб келган тувакдаги гулни кўрсатиб, унинг қуриган баргларини юлиб ташлади. Ўсимлик бир зумда кўримсиз ҳолга келди. Кейин муаллим ўсимликка сув қуйди ва деди:
– Мана шу ўсимликнинг янги барглари ўсиб чиққунича бўлган давр – сабрдир! Агар қуриган барглар олиб ташланмаганида, янгиси ўсиб чиқмасди. Сабр ҳам шундай, аввал мусибатдек кўринади-ю, кейин эса аста секинлик билан яхшиликка айланади!

👍23❤15🔥12😢3
Ибратли интиҳо
Мўътабар деган исм кам учрайди. Хар ҳолда олдинлари жуда кам эди. Онам ўз исмлари ҳақида гап кетганида "Менинг исмимни бобом ҳаж зиёратига борганда топиб келган" дейдилар. Мавриди келганида ўша бобомиз хақида айтиб бергандилар.
Исмлари Боййигит бўлган экан. Фарғонанинг Олтиариқ туманидан бундан юз йиллар олдин Ҳаж зиёратига кетган эканлар. Шу кетиш бўйича бир неча йиллардан сўнг қайтибди. Кейинчалик билишларича етти йил ўша ерда мешкоблик қилиб, зам-зам сувини юқори қаватдаги ҳожиларга тошиш билан шуғулланган экан. Етти йил деганда "Менинг оилам бор эди, фарзандларимни исми нима эди" деб ўйлаб, энди қайтиш фурсати етибди деб ватанган қайтган эканлар.
Онам айтади:
- Бобомнинг мазаси қочиб қолган вақт. Оғир ётганида домла дўстлари келиб "Ёсин"ни ўқиб дам солишди.
Ўша вақтда ҳаммани хайрон қолдирган воқеа юз берибди. Анча вақт беҳуш ётган киши бирдан ўтирибти-да, хаёлан қўлига сув қуйиб таҳорат олгандай бўлибди. Икки қўлини ювиб, бетига "сув" тортиб, бошларига масҳ ургандай қўлларини юбориб, сўнг елкага хуржунни осгандай ҳаракат қилибдида ёнбошлаб жон таслим қилибди. Бу воқеани кўриб турганлар "ҳожи ота ҳажга қайтиб кетдилар" деган экан.
Онам айтади:
- Жанозадан кейин онам зиёрат учун тупроқ бошига бормоқчи бўлибди. Қабристон эшигидан кираман деса дарвоза олдида катта ит турибди экан, ўтказмабди. Сўнг бошқа эшикдан кираман деб айланиб келса у ерда ҳам катта ит турибди экан. Йиғлаб-йиғлаб қабристон дарвозасининг олдида дуо қилиб уйга қайтган экан. Ўша куни онамнинг тушига бобом кирибди. Кулиб туриб: "Эҳ қизима, мени кўргани оввора бўлиб келдингизми, ахир мен бу ерларда эмасманку, оввора бўлиб ўтирманг, қизим. Хоҳлаган жойингизда дуо қилсангиз ҳам менга етиб келади", деган эканлар.

❤42🥰3😢3👎1
Аёл уйининг эшиги.
Иброҳим алайҳиссалом ўғлари Исмоил (а.с)ни кўргани бордилар..
Келинлари эшик олдида ўтирган экан.
– Исмоил қаерда? – деб сўрадилар.
–Овга кетган! – тўнғиллади хотин.
–Қачон келади?
–Мунча тагини суриштирмасанг, сенинг ишинг нима?
– Бўлмаса эринг келса, шундай-шундай одам келди, сенга салом айтди. Яна эшигинг яроқсиз экан, уни алмаштирсин, деб тайинлади деб қўй.
Исмоил (а.с) овдан қайтганларида хотинлари бўлган воқеани
айтиб беради.
– Келган одам отам эдилар. Сен у кишининг ҳурматларини жойига қўймабсан, – дейдилар.
Исмоил (а.с) – Эшигингни алмаштир деб сени назарда тутганлар.
Энди сенинг бошинг очиқ деган эканлар.
Бир йил ўтиб, Исмоил (а.с) обрўли бир хонадоннинг одобли қизига уйланган эдилар..
Иброҳим алайҳиссалом яна ўғларини кўргани келдилар.
–Исмоил уйдами? – деб сўрадилар.
– Овга кетган эдилар, ҳадемай келиб қолсалар керак.
Унгача уйга кириб ҳордиғингизни чиқаринг, мен овқатга уннай, – деди келини хушмуомалалик билан.
– Раҳмат, лекин мен туядан тушолмайман. Ичишга бирор нарсанг борми?
Келин айрон олиб чиқди. Иброҳим алайҳиссалом уни ичиб, ҳақига дуо қилдилар ва дедиларки:
– Исмоил келса, шундай-шундай одам келди, сенга салом айтди ва
тағин эшигингни маҳкам тутишингни тайинлади, деб қўй.
Исмоил (а .с.) келгач, хотинлари бўлиб ўтган воқеани айтиб берди.
– У менинг отам эди, – дебди Исмоил.(а.с) – Эшикни маҳкам тутгин деганлари яхши хотинга учрабди, энди уни эҳтиёт қилсин дегани бўлади..
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

❤34👍10🔥3
Камбағаллар психологияси!
Хитойлик миллиардер Жек Ма камбағал инсонлар психологияси ҳақида жуда ажойиб фикрларни билдирган, агар яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, бу фикрлар жуда ҳақиқатга яқин эканлигини биласиз.
Камбағал кишиларнинг талабини бажариш жуда мушкул.
• “Камбағал кишиларни талабини бажариш жуда мушкул. Уларга ниманидир текинга берсанг, бу қопқон деб ўйлайдилар.
• Уларга бу кичик инвестиция десангиз — кўп маблағ ишлаб топиш мумкин емас, дейишади.
• Уларга йирик миқдорда молия киритиш таклифини берсангиз, пуллари йўқлигини рўкач қилишади.
• Янги мавзулар таклиф этилса — тажрибалари йўқлигидан хавотирланишади.
• Уларга бу анъанавий бизнес эканлигини айтмангиз, бу оғир дейдилар.
• Уларга бу янги бизнес модел десангиз – пирамида дейишади.
• Уларга дўкон очиш ҳақида гапирсангиз – эркинлик йўқ дейишади.
• Ўз бизнесларини бошлаш ҳақида гап очсангиз, янги бизнес ривожланишига ҳеч қандай исбот йўқлигини айтишади.
• Улар кўплаб умумий хусусиятларга эга: “Google”дан фойдаланишни, худди ўзлари каби омадсиз дўстларига қулоқ тутишни.
• Улар университет профессорларидан ҳам кўпроқ ўйга толишади ва кўзи ожиз кишилардан ҳам камроқ нарсалар қилишади.
• Улардан нима қилишлари мумкинлиги ҳақида сўранг. Улар сизга жавоб бера олмайди.
• Менинг хулосам: юракдан тезроқ уришни талаб қилишни ўрнига, ўзингиз тезроқ ҳаракат қилсангиз нима бўлади?
• Хаёлларга берилиш ўрнига, фикрингиздаги нарсани амалга оширишингизга нима ҳалал беради?
• Камбағал инсонлар битта хусусиятлари сабаб омадсизликка юз тутишади: Уларнинг умри кутиш билан ўтади.

❤21🔥4👍2👎1
АФСУСКИ ҲАҚИҚАТ
Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди.
Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим. Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди:
— "Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай, — деди. — Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар.
Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас!
Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени чўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз. Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз.
Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг. Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, диннинг моҳиятини етказишда!
Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар! Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди.
Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик. Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди.
Сизлар болаларингизнинг оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини. Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмоннинг боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради.
Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди. Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз. Болаларимиз ҳам бунинг муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди.
Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин унинг атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман. Бола нимани билса, шуни касб қилади. Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди.
Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан. Истасангиз, уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми? Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган.
Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади. Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда. Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддамга кетмоқчи.
Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди. Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғрилайман.
Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг — бой бўласан!" деб, уқтиради"...
Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан. "Нобель" олганларнинг кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар. Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар! Афсуски шундай!

❤24👍22😢8🥰1
ЖАМИЯТНИНГ РАЗИЛ КИШИЛАРИ
“Титаник” кемаси чўкканда биринчи класс йўловчилари ичидан тирик қолганларнинг 100 фоизи аёллар ва болалар бўлган. Иккинчи классда кетаётган йўловчилардан соғ-омон қолганларнинг 80 фоизи аёллар ва болалар эди. Паст табақа – қаланғи-қасанғилар кетаётган учинчи класс йўловчиларининг тирик қолганларининг эса 100 фоизини эркаклар, яъни жисмонан энг кучлилар ташкил қилган. Улар болалар ва аёлларнинг кўкрагидан итариб, қутқарув қайиқларини эгаллаб олишади. Биз эса Камероннинг “Титаник” фильмида қандай манзаранинг гувоҳи бўламиз? Барчаси тескари кечганлигига! Кинода айнан бой-бадавлат кимсалар йиртқичларча болалар ва аёлларни нари суриб қайиқларни эгаллаб олишади. Камерон нега ҳақиқатга хиёнат қилди? Балким у социалистдир? Асло йўқ.
Камерон суратга олишда бор ҳақиқатни, ҳақиқий манзарани кўрсатганида эди томошабин режиссёрга ишонмаган бўларди: чунки “камбағал бечора ва меҳрибонгина, бойлар эса – қутурган, йиртқичларча очкўз” деган тушунча одамларнинг қон-қонига сингиб кетган. Чунончи этологлар – ҳайвонларнинг инстинктив хатти-ҳаракати бўйича мутахассислар – қайд этишадики: ҳайвонлар тўдаси ичидаги паст қатлам, яъни тубандагилар ашаддий ярамас бўлишади; тўда ёки гуруҳнинг ижтимоий жиҳатидан ёки иерархия бўйича зиннапоясининг энг пастидаги ҳайвонлар нусха сифатида ўткетган разиллар бўлишади.
Мабодо зоологлар турли усуллар қўллаб кечаги разилни тўданинг ҳукмрон ва пода бошида борувчи йўлбошчисига айлантиришни уддасидан чиқишса – пода бошида борувчи “серка” бутун тўдани қонга ботиради. Ҳайвонот оламида ҳам, инсонлар жамиятида ҳам – кечаги бетайин, разил мавжудоддан кўра шафқатсиз йўлбошчини тасаввур қилиш қийин.
Жамиятнинг разил кишилари ичи қоралик, кўраолмаслик, ношукрлик, шафқатсизлик сингари энг ёмон хусусиятларни ўзларида жамбулжам қилишган бўлади.
Жалолиддин Сафоев таржимаси.
P.S.: Энг қизиғи бу қонуният хозир хам ишлайди. Бугун ижтимоий тармоқларга чиқиб, ўзини кўз-кўз қилаётган, ори, номуси, шаъни ва қадр-қимматини, арзонга сотаётганлар, уч-тўрт сўм пул учун ўз яқинлари, миллати, ватандошлари ва хатто халқини ҳам сотишга тайёр турганларнинг деярли барчаси Титаникнинг 3- класс йўловчилари билан фитрати бир хил десам ишонасизми?
Ижтимоий тармоқлардаги хулқ-атворингизга холис баҳо бериб айта оласизми, сиз Титаникнинг қайси класс одами бўлишингиз мумкин?

❤24👍6🔥5
Бир кишини танирдим.
Ўтмиши нотекис эди...
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Ҳунук феълларини ташлади. Кўпчилик ҳайрон қолди. Мен ҳам лол эдим. Барча у ҳақда “Шу-я, наҳот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, раҳмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, омин, раҳмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Наҳот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим ҳис қилиб, ўзимдан ҳазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гуноҳ иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди...
Муҳтарам ўқигувчим, Сизнинг ҳам куёвингиз ва келинингиз ўзингизга ўхшасин!
Қани бир “Омин!” денг...
Салим АЙЮБИЙ

👍14❤2
Forwarded from TALQIN maydoni
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bizning diyorlarda ajoyib bir odat bor. O'zi o'qishni bilmasa ham arabcha yozuvni ko'rsa, "Eskicha yozuv ekan. Beldan teparoq joyga qo'y. Chang bo'lsa, artib qo'y" qavlida hurmat shakllangan. Aslida u Qur'on yoki hadis matnlari bo'lmasa ham, ezozlash shu qadar yuksak hisoblanadi.
Mana bu ishni qilgan molparastlar ham biz bilan bir o'lkada yashab, o'zini shu jamiyatning a'zosi sifatida ko'radigan shaxslar bo'lsa kerak. Nega molparast dedik? Chunki aniq pul uchun shu kabi xunrezlikkacha borganligi uchun shu kabi "nomladik".
Insof bersin.
Hidoyatdan adashtirmasin.
@talqinlash

😢8❤5😱1
Мен боламни дейман, болам боласини дейди.
Инсон ўзи жуда қизиқ бир мавжудот. Пул, бойлик, дунё, мансаб топиш мақсадида елади, югуради. Фарзандларимга бир нарса ташлаб кетай дейди, лекин фарзанд ота-она қайтарган ишни қайтараверади, яъни боласини ҳақида қўпроқ қайғураверади. Чунки биз шундай яралганмиз.
Дунё наркобаронларининг отаси ҳисобланган Пабло Эскобар бир куни оиласи билан полиция тақибидан қочади ва оила кўчада тунаб қолади. Болалари совуқ қотмасин деб дунёнинг энг ашаддий жиноятчиси гулхан ёқмоқчи бўлади, лекин ўтин топа олмагач 2 миллион долларни эрталабгача ёқиб чиқади. Ваҳоланки, у ўша кеча наркотик сотиб ўша пулни топган эди ва айнан шу пуллар туфайли полиция чангалига тушишига бир баҳя қолган эди.
Агар ота-онанингиз ҳаёт бўлишса, ҳозироқ уларни қучоқлаб ўпиб қўйинг, ҳолларидан хабар олинг. Энг ашаддий жиноятчида бор бўлган пуллар сизда бўлмаслигини мумкин, лекин унда бўлган меҳр сизда ортиғи билан бўлиши шарт.

👍18❤7🥰2
Эсдалик!
Уйда ўтирсам аёлим сизни аёл киши чақиряпти деб қолди. Чиқиб қарасам синфдошим ўзимни танимаганга олиб ассалому алайкум лаббай кенайи десам кулиб турган юзи ўзгарди қолди. Танимадингми? Йўқ. Мен синфдошинг Дилнозман. Қани уша пайт вой Дилноз деб калла қўйишсам. Йўлакни орқасида кучли рашкга тўла кузатиш ва эшитиш ишлари олиб борилаётганини сезиб турардим. Хм қалайсан яхшимисан деб қисқа гап қилдим. Уйдан сени эсдалик дафтарингни топиб олдим шунга омонатни эгасига топширай деб келдим деди. Менга керакмас хохласанг ўзингда қолаверсин десам кўзидан ўт чақнаб хурсанд бўлиб кетди. Кечирасан бу ерда 2та варақ йиртилган экан қаердалигини билмайсанми деб сўради. Эсингдан чиқдими мактабга кетаётганимизда пишмаган мевалардан еб кетидан сув ичиб кейин галма гал атасга қараб турганимиз десам ичкаридан қиқирлаб кулган овоз эшитилди.
Суҳбатимиз қизигандан қизиб борарди бирдан Дилнозни ранги оқариб ерга йиқилай деганда ушлаб қолдим. У ҳушини ёқотганди, аёлим билан йўлакга олиб кириб ерга кўрпача солиб ётказдик. Тез ёрдамга қўнғироқ қила бошладим аёлим нималардир қилиб ўзига келтиришга ҳаракат қиларди. Ақлим шошиб юрагим қинидан чиқиб кета бошлади. Тез ёрдам етиб келиб қон босимини ўлчайдимией ёнида келган шерига исмини, ёшини сўрайдимией фиғоним фалакга чиқиб нима деб бақирганимни билмайман шошиб машинага ортиб касалхонага қандай етиб борганимизни билмай қолдим.
Сиз шу ерда қолинг деб уни ичкарига олиб кириб кетишди. Бошим қотиб қолди қандай уйдагиларига ҳабар бериш ҳақида ўйладим. Шу пайт докторлар чиқиб келди Дилноз яхшими у қанақа деб сўрадим. Ҳа яхши кириб кўришингиз мумкин деди. Югуриб олдига кирдим нима бўлди яхшимисан, ҳа бироз қон босимим ошибди деди ҳотиржам. Телефонингни бериб тур уйдагиларга қўнғироқ қилиб олай деди. Гаплашиб бўлиб боллардан нечта бўлди дейди. Ерга қараб ҳали йўқ бўлиб қолар дедим.
Докторга учрадиларми нима деди хозир медицина ривожланганку деди. Бормаган жойим қолмади мен фарзандлик бўлишим мумкин экан, аёлим 3,4 марта уйига кетиб қолди сиз бошқа турмуш қилишингиз керак деб, қайтариб олиб келдим. Яхши кўриб омонат қилиб никоҳимга олганман омонатимдан синов сабаб воз кечмайман. Аҳир у ҳам кимнидир фарзанди. Майли ҳали ҳаммаси олдинда деди. Шу пайт эшикдан ҳовлиқиб ота-онаси кириб келишди. Салом бериб, майли мен борақолай деб ўрнимдан турдим, тўхта машинам эшигингни тагида очиқ қолганди телефоним ҳам ичида қолган илтимос қулфлаб қўй олиб кетарман деди. Уйга келиб машинасини четроқга олиб қўйиш учун ўтирганимда ён ўриндиқдаги қоғозга кўзим тушди. Ўқисам суднинг никоҳни бекор қилиш ҳақидаги ажрим қарори экан.
Эрталабгача ухлолмай тонг отдирдим. Вақт ўтиши ҳам жуда қийин бўлди. Дўкондан ул бул олган бўлиб касалхонага чопдим. Палатасига кирсам йўқ, доктордан сўрасам бизда онкологик беморлар даволанмайди кеча уйидагилари олиб кетишган деса бўладими. Қандай деворга суяниб ўтириб қолганимни билмай қолдим. Демак у билган эсдалик дафтарни бекорга олиб келмаган эканда. 1ҳафта ичимга чироқ ёқса ёнмади. Кейин хаёт ташвишлари билан сал чалғигандек бўлдим. Орадан чамаси 6 ойча вақт ўтди. Эшик қўнғироғи жиринглади, чиқиб қарасам Дилнозни дадаси.
-Ас ассалому алайкум
-Ваалейкум ассалом яхшимисиз, уйдагилар яхшими ҳалиги сизга Дилнозани омонати бор эди қабул қиласизми йўқми ихтиёр сизда деб қўлимга қоғоз тутказди. Ҳа бу ўша Дилнозни ёзуви синфимизда энг чиройли ёзарди.
Ассалому алайкум бугун сенга биринчи марта салом беряпман. Эсингдами бирга юрганимизда катталарга салом берганимда менгаям салом бер деб кўп айтардинг. Сенга бир илтимосим бор биламан бу сенинг қўлингдан келади.
Турмушим бўлмади шунча йил чидаб яшадим оҳири болаларим билан уйдан ҳайдалдим. Устига устак бу дардга чалиндим, отамни ҳам кўп қийнаб қўйдим. Умримни сўнгига қадар умримни бир кунга бўлса ҳам узайтиришга бор йўқларини бердилар. Улар қариб қолдилар укамни эса болаларим билан иши йўқ. Отамни розиликларини олганман. Сенга болаларимни омонат қилиб қолдирдим. Илтимос қабул қил, уларга ҳам тайинлаб қўйганман. Айтганча ўғлимни исми сенинг адашинг. Узур қоғоз ҳўл бўлиб кетди, хурмат билан Дилноз!

❤17😢5👍4
Ҳатни ўқиб борар эканман томоғимга нимадир тиқилиб кўзим ёшланиб кетди. Болалар қаерда ҳозир деб овозим ҳириллаб зўрға сўрадим. Дадаси қўлини машина тамонга қаратиб кел деган ишора қилди. Олдимга югуриб бир қизча келиб сиз ойимни яқин дўстларимисиз деб сўради. Тавба худди Дилнозни ёшлиги
Ҳа ойингни дўстиман, исминг нима? Гулноза деди. Гулноза аканг қани, ана уялиб машинада ўтирибдилар деди. Машина тамонга қараб юрдим, у кўзини ерга қаратиб ўтирарди. Унга ҳали сенми менинг исмимни ўғирлаб олган дедим. Йўқ ойим қўйганлар деди. Юр бизникига компютерда ўйин ўйнаймиз деб қўлидан ушладим юзига табассум югурди. Дилнозни отаси болалар билан ҳайрлашиб маҳкам қучоқлаб бирдан ўксиб йиғлаб юборди. Аёлим бошида кўникиши қийин бўлди. Лекин Гулноза жуда ширин маҳмадона қиз эди, аёлимни орқасидан қолмасди. Уйимизда бола овози янграй бошлаганди. Кўп ўтмай кутилмаган янгиликдан еттинчи осмонларда уча бошладим, ҳа мен тез орада ота бўламан. Ўша кунлар ҳам келди биз қиз фарзандлик бўлдик. Юзимдан кулгу аримай қолди. Уйга келиб болаларга сизлар сингиллик бўлдинглар десам улар ҳам роса қувонишди. Адашим ёнимга келиб биринчи марта дада исмини нима қўйдиз деди. Маҳкам қучоқлаб ўғлим ҳали ўйлаб кўрмадим десам, ойим илтимос қилгандилар агар сингиллик бўлсанглар исмини Дилноза қўйинглар деб.
Илтимос сиздан исмини Дилноза қўяйлик деди. Пешонасидан ўпиб ҳоп ўғлим Дилноза қўямиз дедим. Чақалоқни туғруқхонадан болалар билан бирга олиб чиқиш учун катта узун Mersedes гаплашдим. Уйга қайтиб келаётганимизда ўғлим вой дадам деб қолди, қарасам кўча четида кир кийимда соч соқоли ўсган қўлида ароқ ушлаб ерда ўрнидан туришга ҳаракат қилиб тура олмаётган эркакка кўзим тушди. Ўғлимни кўзига қараб югагим эзилди. Машинани тўхтатиб тушиб унинг олдига бордим, ҳа бу ўша эди. Такси ушлаб уй манзилига етказиб қўйишни тайинлаб таксини рози қилиб юбордим. Биринчи марта бола рашки нима эканини ҳис қилдим. У менинг ўғлим фақат меники уни ҳеч кимга бермайман.
Дилноз билан мактабда бир синфда ўқидик. Уни яхши кўрардим лекин ўзига айтмаганман. Мени яхши кўришини эсдалик дафтар сабаб билганман. Кимни севасиз деган саволга исмимни ёзиб устидан штрих билан ўчириб қўйганди.Синфдагилар штрихни лезвия билан ўчиб билиб олишган эди. Синфда ҳамма бир биримизга пешларди мен ҳам у ҳам эътироз билдирмай кулиб қўярдик. Отасини яхши кўрарди мактабда нима олса битта қўшиб олиб дадамга дерди. 19 ёшда тўйи бўлди, мен энди институтга кирган эдим. Контрактга тоғамдан қарз олгандик, олдимда опачамни узатиш керак эди. Ҳуллас мени совчи қўйишга имкониятим йўқ у эса отасини айтганидан чиқолмасди. Тўйидан бир кун олдин учрашдик. У роса йиғлади ва айтдики мен барибир ёнингга қайтиб келаман деди. Ҳа у қайтиб келди, Гулноза мактабга чиқди, ҳудди ойисини ўзи ҳар куни мактабга бирга бориб келяпмиз😢
Муаллиф: ©️Xurshid Rashidov ✍️

❤29👍10😢9😱1
Har kimning o'z vazifasi bor.
Siz millatga xizmat qilish yo'lidasiz;
Siz odamlarga foydam tegsin deb harakat qilasiz;
Siz boshqalarga go'zal muomaladasiz;
Siz boshqalarga Kitobni o'rgatasiz;
Siz doim ilm bilan mashg'ulsiz;
Siz doim boshqalarning g'amini yeysiz;
Siz doim yaxshilik uchun bel bog'lagansiz...
Ammo atrofingizda qilayotgan har bir hayrli ishingizga ham jismonan ham ma'nan xalaqit beruvchi odamlar ham yo'q emas.
Ular:
- g'iybat qiladi;
- tuxmat qiladi;
- noo'rin ayblaydi;
- adolatsiz muomala qiladi;
- yaxshi ishlarda to'siq bo'ladi...
Yuqoridagi ijobiy-salbiy tushunchalardan anglab yetishimiz lozim bo'lgan haqiqat shuki, har bir shaxs turli xil vazifalar ustida qoimdir. Kimdir ijobiy, kimdir salbiy harakterdagi majburiyatlar ichida o'z "xizmat"ini qilib yuraveradi. Misol uchun bir kishi boshqalarga Kitob o'rgatgani uchun qo'lga olindi. Bu vaziyatda o'qitgan Yaratganning buyrug'ini bajarayotgan bo'lsa, hibsga olgan davlat oldidagi vazifasini bajaryapti. Ya'ni ikkisi ham vazifador shaxslardir.
Xulosa o'rnida aytishimiz mumkinki, barcha maxluqotlar o'z vazifasiga egadir. Xossatan idrok sohibi bo'lgan inson ham bundan mustasno emas. Ammo aynan Odam bolasi vazifaning ijobiy va salbiy tomonlarini tanlash borasida ixtiyorlidir. Ya'ni inson - tanlov sohibidir.
Siz qanday vazifa bilan bandsiz?

👍7❤5🥰1🤔1
🐘Филни бир давлатдан бошқасига, масалан, Ҳиндистондан АҚШга самолётда олиб ўтишда, унинг қафасига жўжаларни ҳам жойлашади.
Ҳа, тўғри эшитдингиз — кичкинтай жўжалар!
Нега дейсизми?
Жавоби: Сабаби шундаки, улкан ҳажмига қарамасдан, фил жўжаларни эзиб қўйишдан жуда қўрқади. Шу сабабли у бутун парвоз давомида жўжаларнинг бирортасини жабрлантириб қўймаслик учун мутлақо ҳаракатсиз қолади. Бу эса самолётнинг мувозанатини сақлашга ёрдам беради.
Олимлар унинг хулқ-атворидан ҳайратланиб, тадқиқотларини шунчалик чуқурлаштиришдики, охири филларнинг мия тузилишини ўрганиб чиқишди. Улар жуда кам учрайдиган нейронларни — веретено шаклидаги ҳужайраларни аниқлашди. Бу ҳужайралар инсонларда ҳам учрайди ва ўзини англаш, эмпатия, ижтимоий ҳис қилиш каби қобилиятлар учун жавоб беради.
Бошқа сўзлар билан айтганда фил нафaqat жисман улкан, балки ҳис-туйғулари билан ҳам буюк жонзот ҳисобланади. У ҳис қилади, тушунади, ва сўзсиз ҳикмат билан ҳаракат қилади.
Табиатга маҳлиё бўлган даҳо Леонардо да Винчи бу ҳақда шундай ёзган:
«Фил – адолат, ақл ва камтарлик рамзидир».
«У дарё бўйига тушиб, гўё бутун ёмонликлардан тозаланиш учун, тантанали равишда чўмилади.
Агар йўлдан адашган инсонга дуч келса, уни мулойимлик билан тўғри йўлга бошлайди.
Фил ҳеч қачон ёлғиз юрмайди у доим гуруҳ бўлиб, етакчи билан бирга ҳаракат қилади.
У камтар. Фақат тунда жуфтлик қилади, бу ишни тўдадан узоқда амалга оширади. Кейин эса ювиниб, яна тўдасига қўшилади.
Агар йўлида моллар тўдасига дуч келса, ҳеч кимга зиён етказмаслик учун уларни хўмрайиб эмас, балки хартуми ёрдамида эҳтиёткорлик билан четга суриб ўтади...
Энг қайғули томони шундаки...
Ўлими яқинлашганини ҳис қилган фил оиласини тарк этади ва ёлғиз ҳолда сокин бир жойга кетади.
Нега?
Чунки у ёш авлодга ўзининг кетишини кўрсатмаслик, уларни руҳий азобдан асрашни истайди...
Бу — камтарлик.
Бу — ҳамдардлик.
Бу — қадр-қиммат.
Инсонлар орасида ҳам кам учрайдиган учта фазилат.

❤31🔥4