Hikoyalar (G&M)
8.17K subscribers
1.13K photos
561 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
- Синглим, такси чақиртирган сизмисиз?

- Ҳа мен! Нега бунча кеч қолдингиз?! - деб жаҳл қилди аёл. Кейин эса унга қараб қошларини шунақа чимирдики, қошларнинг бу чимирилиши жаҳлдан кўра эрка қизларнинг аразлашига кўпроқ ўхшаб кетарди. Шоввознинг кўзлари аёлнинг чимирилган қошларига бир зумгина тушди. Лекин мана шу қисқа вақт унинг юрагидан нимадир узилиб кетишига сабабчи бўлди. Бунга аёлнинг айби йўқ эди. У очиқ-сочиқ кийинмаган, йўл бўйи ортиқча бир сўз демаган, Шоввозга хатто қайрилиб хам қарамаганди. Унинг ягона айби уйига етиб келгач, машинадаги бозорликларни тушириш учун Шоввоздан ёрдам сўрагани бўлди.

- Сизни оввора қилганим учун узр, - деди аёл юкларини машинадан туширишгач. Кейин эса ўз-ўзига гапиргандек, - Энди буларни тепага қандай олиб чиқаман? – деб қўшиб қўйди.

Шоввоз учун аёлнинг шу биргина гапи уни ёлғиз яшашини англаб олиш учун етарли бўлди. Шунинг учун хам аёлнинг юкларини тепага олиб чиқишга ёрдамлашар экан, унинг:

- Сизга катта рахмат! Хақиқий жентельмен экансиз. Хотинингиз жудаям бахтли аёл экан! – деган гапига жавобан:

- Бечора марҳуманинг жойи жаннатдан бўлсин! – деб юборганини ўзи хам сезмай қолди. Унинг бу гапини эшитган аёлнинг кўзлари бир чақнаб сўнди. Аммо эркакни умидвор қиладиган хеч қандай гап айтмади ...

Шоввоз уйига қайтиб қўнғироқни босар экан, эшикни “Марҳума” очди.

- Бунча кеч қолдингиз?! Болалар сизни кута-кута ухлаб қолишди!, - деди у.

Хотинига қараб “Мана келдим-ку!” деб зарда қилган Шоввоз эса “Овқатланиб олинг” деган таклифга парво хам қилмасдан ўзини краватнинг устига отди. Кейин эса кўзларини юмди-да, йўловчи аёлни ўйлаб уйқуга кетди.

Туш кўрди. Тушида йўловчи аёл билан баланд, атрофини ям-яшил ўт-ўланлар қоплаган тоғлар бағрида эмиш. Негадир қулоққа хиндча мусиқа эшитилиб турганмиш. Қаршисидаги аёл хам бошдан оёқ сарига бурканиб олганмиш. Аёлга гапирмоқчи бўлиб оғиз очганида эса оғзидан гап эмас, хиндча қўшиқ чиқармиш. Бу хам етмагандек аёл хам унга қараб хиндча куйлаётганмиш. Иккаласи бир-бирига қараб роса хиндча қўшиқ куйлаб бўлишганидан сўнг баланд тепалик устига чиқиб бир-бирини қучоқлашишибди-да, пастка қараб думалайверишибди, думалайверишибди, думалайверишибди! Пастгача думалаб тушишганидан сўнг бу бахтдан сармаст бўлган Шоввоз аёлнинг юзларига энди лаб босмоқчи бўлганида эса ...

Кўзларини очганида қоқ тепасида, оппоқ тунги кўйлакда, кўзларини катта-катта қилиб эрига қахр билан тикилиб турган “Марҳума” турарди!

Ўша кеча хотинининг “Ким у?!” деб берган саволидан зўрға қочиб қутилган бўлса-да, Шоввоз бу йўлдан қайтмади. Бу орада йўловчи аёлнинг уйини атрофида гирдипалак бўлиб, уни йўлдан уришга хам эришди. “Икки бева бир бўлайлик, хўп денг, турмуш қурайлик!” деб у ёғидан ўтди, бу ёғидан ўтди, охири уни кўндирди. “Битта мулла, уч сўм пул..” деганларидек ўзига таниш бўлган муллани бошлаб келиб, аёл билан шаърий эр-хотин бўлишди.

Ойни этак билан яшириб бўлмайди деганлари рост. Шоввоз қанча уринмасин, иккала хотин бир-бирларининг мавжудлигидан тез орада хабар топишди! Бўлди жанжал, бўлди тўпалон! Аввалига иккаласи хам Шоввозни уйга киритмай қўйишди. Аммо орадан бир неча хафта ўтиб, изларни қор босгач, “Марҳума”нинг шавфқати, иккинчи хотиннинг муросалилиги иш бериб, иккала аёл хам кундошлик дардини жимгина қабул қилишга мажбур бўлишди. Фақат битта шарт билан, бундан кейин Шоввоз томонидан иккала хотин хам бир кўзда кўрилиши, биринчисига нима қилинса, иккинчиси хам бу бухтдан мосуво бўлмаслиги шарт эди! Иккала хотинни тинчгина ярашиб олишганидан хурсанд бўлган Шоввоз эса уларнинг бу шартига жон-жон деб рози бўлди. Аслини олиб қаралса иккинчи хотин “Гўзаллик салони”га аёллар сартароши бўлиб ишлашини, моддий тарафдан ўз-ўзини таъминлай олишини инобатга оладиган бўлсак, унинг Шоввоздан тенглик қилишни сўраши “Марҳума” га қасдма-қасдликдан бошқа нарса эмасди. Аммо нима бўлган тақдирда хам Шоввоз томонидан берилган ваъда бажарилиши шарт эди!
34👍3😱2😢1
Хатто эгнидаги кўйлакни бошқаларнинг устида кўрса рашк қиладиган аёллар битта эрни тенг бўлишиб, тинч-тотув яшашига ишониб бўладими? Йўқ! Бунга ишониш қийин. Айнан шунинг учун хам Шоввоз томонидан бирига олиб келинган совға расмга туширилиб иккинчисининг телеграмига ташлаб берилар, буни кўрган иккинчи эса “Менга қани?!” деб Шоввознинг бошига ёнғоқ чақарди. Кейинги сафар совға иккинчисига олинарди-ю, у биринчисининг олдига етиб бормасидан аввал кундошига олинган совғанинг расми “Марҳума”нинг телефонида бўларди! Яна жанжал, яна ғавғо! Гарчи Шоввоз томонидан “Иккалангни хам бир кўзда кўраман!” деб ваъда берилган бўлса-да, бу иш у ўйлаганчалик осон кечмас, бири иккинчисидан ё устун, ёки кам бўлиб қолаверарди.

Охирги жанжал биринчи хотин томонидан содир этилди. У кундошига совға қилинган тилла занжирни расмини кўрди-ю, “Бўлди! Тўйиб кетдим. Кетаман!” деб болаларни олиб, отасиникига кетиб қолди. Шоввоз болаларини яхши кўрарди. Шунинг учун хам хотинини қайтаришга бўлган уринишлари бесамар кетди. У фақат битта шарт билан, кундошига совға қилинганидан уч-тўрт баробар қиммат ва йўғон тилла занжирни қўлига ушласагина уйга қайтишлигини айтди. Чорасиз қолган Шоввоз “Марҳума”нинг истагини бажо келтирди. Совғани қўлига олган биринчи хотин эса унинг расмини кундошига ташлаб қўйишни хам унутмади ...

- Сиз менга “Иккалангни хам бир кўзда кўраман!” деб ваъда бергандингиз! Нега унга меникидан қимматини олиб бердингиз?! – сартарош хотин соч қирқар экан, ундан хабарлаш учун ишхонасига келган эрига қараб шундай дея асабий қош чимирди.

- Озроқ шошмай тургин. Сенга хам албатта олиб бераман!

- Унга “Шошмай тур!” демапсиз-ку! Шунинг учун хам бугуноқ олиб берасиз!

У деса хам, бу деса хам гапига кўндиролмаганидан сўнг жаҳли чиққан Шоввоз хотинига қараб сўкинди! Шу қилиғи учун энди тилла занжирни тушида хам кўрмаслигини айтди. Бу гапдан сўнг мижоз аёлнинг олдида изза бўлган хотин эса қўлидаги қайчини чаққон айлантириб, эрининг кўзига санчиб қўйганини билмай қолди ...

Мураккаб ўткан бир неча соатлик операциядан сўнг жароҳатланган кўз таг-томири билан олиб ташланди. Шоввоз эса шу операциядан сўнг ваниҳоят берган ваъдасига биноан то ўлгунича иккала хотинини хам бир кўзда кўрадиган бўлиб қолди!

Кундошлар охир-оқибат ўз мақсадларига эришишди!

А. Омон "Бажарилган ваъда"

@Hikoyalar
26👍12😱8🔥4👎2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Imkon 2.
Duo taqdirni o'zgartiradi.
13😢5👍4
Бир қишлоқда телбароқ қиз бор эди. Уни ҳамма Манечка деб атарди. Ҳамқишлоқлари Манечкани яхши кўрар, ранжитишмасди. Улар қизни камтар эканлигини билишарди. Аммо ёзда шаҳардан меҳмонлар келишарди-да, уни нуқишар ёки ҳайдашарди. Шунчаки, ўйин-кулгиларига ҳалақит бермаслиги учун. «Томи кетган» қиз учун бу ерда нима бор ўзи?

Кўпчилик, инсонларни икки тоифага бўлади. Биринчиси, «Одамга ўхшаган одамлар». Гарчи бу тоифадагилар пияниста, жоҳил ва нодон бўлишса ҳам. Иккинчиси эса — «томи кетганлар». Улар болаларча кийинишади, қисиқ кўзлари билан самимий боқишади, чеҳралари ҳам болаларча ёниб туради…

Манечка ҳаммасини тушунарди. У айбдордек, қимтиниб кулганча, жимгина четга чиқарди. Нуқишди, итаришди — демак, кетиш керак. Буни у биларди. Дўстлар дарёда чўмилишар, бир-бирларига сув сачратишар — у эса соҳилда ўтирганча, жимгина уларни кузатарди. У ҳам ўйинашни истарди, жуда ҳам истарди... Аммо у тушунарди. Шунинг учун оқ рўмолини ўйнаганча жим ўтирарди.

Ҳеч ким пайқамади — бир бола сувга тушди, лекин қайтиб чиқмади. Лекин Манечка уни кўрди. У калта оёқларида югуриб бориб, ўзини сувга отди. Ва шаҳарлик болани дарёнинг тубидан чиқариб олди. Ҳамма даҳшатда бақираётган бир пайтда, Манечка болани елкасига уриб, ўгириб қўйди. Ва бола нафас олди! Ўзига келди! Катталар етиб келишди, болага ғамхўрлик қилишди, фельдшерга олиб кетишди. Манечкани эса... унутишди. Фақат холаваччаси ёнига келди ва қўлидан ушлаб уйга бошлаб кетди. У холаваччаси севарди. Шунчаки. Бутун юраги билан севарди, бўлди...

Йиллар ўтиб, Манечканинг онаси вафот этди. Она шўрлик ўлишдан қўрқарди: ахир бу беозор қизини кимга ташлаб кетади? Аммо қўлидан ҳеч нарса келмади — касалликдан оламдан ўтди. Манечка семиз бармоғини осмонга қаратиб деди: «Онажоним ўша ерда!». Кейин кулиб қўйди. Балки тушунмасди?

Йўқ, тушунарди. Ҳаммасини тушунарди. Ва у ҳам онаси изидан вафот этди. Шунчаки ётди-да, овқат ейишни тўхтатди. Фақат ётарди… ҳар куни заифлашиб борарди. Унга қилган барча илтимосларга юмшоқ кулиб жавоб берарди:
— Мен онажонимни соғиндим… У мени кутяпти! Йиғламанглар, кўз ёшларингизни артиб қўйинглар, кап-кап…

Кичкина бир қизча Манечкани бағрига отилиб, қолишини илтижо қилди, уни қанчалик яхши кўришини айтди. Манечка эса меҳрибонлик билан жавоб берди:
— Мен онамнинг олдига кетаяпман, қизалоғим… Зинапоялар орқали. Улар жуда чиройли. Йиғлама. Мен шунчаки онамнинг олдига кетаяпман…

Ва у зинапоядан секин кўтарилиб кўздан ғойиб бўлди... Шу билан ҳикоя тугади.

Биз дунёга ўзи нега келамиз? Кимнинг қандай вазифаси бор? Бу — сир.
Баъзиларга бу сир очилади, бошқаларга — йўқ.
Кимдир курашиш ва ҳимоя қилиш учун келади. Кимдир билим олиш учун.
Бошқалар — ўргатиш ва шифо бериш учун.
Яна кимлардир — вайрон қилиш учун.
Баъзилар эса — ўстириш ва қуриш учун…

Беозор, қалби юмшоқ инсонлар бу дунёга сайёра ўз ўқи атрофидан чиқиб кетмаслиги учун, инсонлар бир-бирларини “еб битирмасликлари” учун келишади. Улар чўкиб бораётганларга қўл узатишади, уларни қутқаришади, сўнгра бир четда жимгина туришади.
Сўнг... зинапоядан яна қайтиб тепага чиқиб кетишади. Ўз уйларига. Осмонга. Қисқа фурсатга биз — “оддийлар” — орасига тушиб келишган ўша жойга.

©️ Муаллиф: Анна Кирьянова

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
36👍9😢9
10😱1
Hikoyalar (G&M)
Photo
ESDALIK.

Sobir bir necha yildan beri ko’rmagan tanish qizining bugun tug’ilgan kuni ekani esiga tushib, har yilgidek tabriklash uchun uning raqamiga telefon qilmoqchi bo’ldi. Biroz o’ylab, avvalgi safar tug’ilgan kunida uyida mehmonlar ko’p bo’lganligi sababli telefon qilganda olmaganligini esladi. U kimgadir telefon qilganda ko’tarmasa yoqtirmaydi. Avvalgi iliq munosabatlar hurmati, uni yomon ko’rib qolishini istamay, sms yozib tabriklashni lozim topdi.
- Salom! Bugungi tavallud kuningiz muborak bo’lsin! Barcha o’ylagan niyatlaringizga erishib yuring. Sizni so’g’liq, tinchlik va baxt hech qachon tark etmasin! Farzandlaringiz baxtiga omon bo’lib yuring!
  Javob smsi uzoq kuttirmadi:
-  Voy! Rahmat Sobir. Esingizdan chiqarmabsizda! O’zingiz yaxshimisiz?
-  Rahmat yaxshiman. O’ziz qanaqasiz?
-  Man yaxshiman! Aytgancha! Parijdan salom. Men Parijdaman.
-  OOO! Parij!? (Sobir hayron bo’ldi. Turmush o’rto’gi bilan ketganmikan? Yoki ... Turmush o’rtog’ingiz bilan ketdingizmi deb so’rashga tortindi,) Kim bilan bordingiz?
-  Ishxonamiz bilan keldik! 10 kunga malaka oshirishga!
-  Zo’ru! (Sobir qanaqadir ishonmadi.) Bizam bir “Forish”ni his qilaylik. Tashang rasmlardan!
Birozdan so’ng 20 tacha Parijni rasmlari kela boshladi. Ular televizor, internetda ko’rilgan Parijni rasmlari bilan bir hil edi, yani avval ko’rilmagan, hayratlanarli rasmlar emasdi, Sobirga uning rasmi qiziq edi. O’zingizni rasmingizni tashlang deyishga botina olmasdi. Shunga Parijni rasmlarini so’rab qo’ya qolgandi. Kelgan rasmlardan 1-2 tasida jamoaviy rasmlar bor ekan. Ularni orasida uning ham rasmlar bor ekan. Lekin uzoqdan olinganli sababli hira ekan. 
-  Rasmlaringiz zo’r. Bizgayam borish nasib qilsin! O’zimizni tog’dan uyog’iga o’ta olmayapmiz.
-  Nasib qilib qolar. Manam hech ham shu yerlarga kelishimni tasavvur qilmagandim.
-  Rahmat. Omadingiz bor ekan.
Shundan so’ng yana ozgina gaplashishdi.
-  Man suvinirlarga qiziqishimni bilasiz. Agar iloji bo’lsa, shu Parijdagi Eyfil minorasini kichik modelidan olib kelsangiz. Suvinirlarim orasiga qo’shib qo’yardim. Aynan shunaqasi manda yo’q edi.
-  Hop. Buyoqda bunaqa suvinerlar juda ko’p.
-  HA! Manga kichik o’lchamligi ham bo’ladi.
-  Hop.
-  Qaytishingizni kutaman.

Shundan so’ng bir necha kundan so’ng Sobirga esdalik sovg’a kelgani haqida xabar keldi. U bilan telefonlashib, ertasiga tushlik vaqtida uchrashishga kelishishdi.
Sobirning sabri ichiga sig’may, qachon ertalab bo’lishi, qachon tushlik vaqti bo’lishini sabrsizlik bilan kutdi. Vaqt shu qadar sekin o’tardiki, na uyqusi keladi, na ubu ish qiligisi. Tong ham ota qolmaydi, soat millari bu bilan o’chakishgandek atilattan sekin yurardi. U qiz bilan o’tkazgan damlari esladi. Uni qo’lini so’ray olmay, rad javobidan qo’rqqanini. O’zini qo’rqoq deb rosa koyidi. Agar o’sha vaqtda o’zida jur’at topa olganida, hozir u bilan yonma yon yotib, Parij ta’surotlarini eshitayotgan bo’lardi. Shu o’ylar bilan uhlab qoldi... Ertalab barvaqt turib, ishga bordi. Boshliqlardan tushlik vaqtidan keyin kelmaslikka ruhsat so’rab, orziqib kutgan uchrashuvga otlandi.
Tushlik vaqti bo’lgani uchun, uning ishxonasiga yaqinroq kafega borishni va o’sha yerda suhbatlashishni o’yladi. Qo’ng’iroq qilib, uning ishxonasiga yoniga kelganini aytdi. Uzoq kutirmay, qo’lida Eyfil minorasi esdalik suvinerini ko’targan avvalgidan sira o’zgarmagan “u” zinadan tushib kelardi. Yaqin kelganidan keyin salomlashishdi, “U” ishlari ko’pligini aytib, tushlikni rad etdi va sovg’ani berib, xayrlashishdi.
Sobir shu bir necha daqiqalik uchrashuvdan ham hursand bo’lib, uyga qaytdi. Necha yillardan beri ko’rmagan ... sog’ingan ... ni ko’rdi. Qo’l berib ko’rishdi... Eyfil minorasi suvinerini avvaldan tayyor qo’ygan suvinerlar orasiga qo’ydi. Misr peramidasi, Pizza minorasi, Kolizey, Eyfil minorasi, Eyfil minorasi, Ozodlik haykali, Registon, Minoraiy Kalon... Shu kabi suvinerlarga qarab turib, pichirladi: “Menda Eyfil bor edi... Seni ko’rishga boshqa bahona topolmasdim. Endi menda ikkita Eyfil bor, lekin sen menda emassan...”.

@Hikoyalar
41👍8😢7🔥4
У қўриқхонада яшарди — бир овда қаттиқ яраланганидан сўнг, овчилар томонидан бу ерга олиб келинган эди. Тирик қолди, аммо парвоз қилиш имкониятини абадий йўқотди. Бошқа бургутлар учиб келар, учиб кетарди — у эса қоларди. Гўё табиат деб номланган сукунат ибодатхонасида якка посбондай.

Йиллар ўтди. Парлари оқарди, аммо назари ҳали ҳам чархдай ўткир эди. Бироқ кўзларида — кўринмас бир соғинч қотиб қолганди. Ҳеч ким билмасди: кекса бургут қалбида ҳали ҳам ўчмай турган бир орзу — вақт ҳам, қамоқ ҳам ўчира олмайдиган орзу бор эди: керакли бўлиш.

Баҳорда, қўриқхона қушларнинг қўшиғи ва полапонларнинг шовқини билан тўлганида, у дастлаб ҳамма учун ғалати туюлган ишни қилди: думалоқ, кулранг тошни танлади ва уни мисли кўрилмаган фидойилик билан авайлай бошлади. Ёмғирдан паналади, қуёшдан асради, кимдир яқинлашса, жаҳл билан қанотларини қоқиб, «орзусини» ҳимоя қилди.

Қўриқхона ходимлари аввал тушунмади. Кейин — юраклари эзилди. Ва сўнг бир қарорга келишди.

Яна бир қутқарув марказидан — онасиз қолган бургут тухуми олиб келинди. Тунда, кекса бургут ухлаб ётган пайтда, ходимлар эҳтиёткорлик билан — тухумни унинг инига жойлаб қўйишди.

Эртаси куни улуғвор қуш ҳеч нарсани пайқамади — одатдагидек, тухум устида ўтиришда давом этди. Лекин ходимлар кўриб тришарди: энди унинг кўзларида ҳаёт учқунларди. Интизор кутиш дақиқалари ўтиб борарди.

Кунлар, ҳатто ҳафталар ўтди...

Ва тонгларнинг бирида... бургут ўзини бошқача тута бошлади. Секин ўзини кўтарди, тухумга назар ташлади — ва қулоқ солди. Тухумда кичик бир чизиқ пайдо бўлди. У қотиб қолди, гўё нафас олса — мўъжизани қўрқитиб юборадигандек. Ва сўнгра — меҳрибонлик билан, ювош бир қатъийлик ила — тухумга ёрдам берди.

Тухумдан чиққан полапон — ожиз, қалтироқ, аммо тирик эди.

Бургут бу митти жон ўз боласи эмаслигини билмасди, унга бунинг аҳамияти ҳам йўқ эди. У болани овқатлантирди, иситди, қаноти остига олди. Кекса қуш яна керакли жонзотга айланган эди.

Қўриқхона ходимлари бу манзарани камера орқали кузатиб — йиғлашди. Кимдир шундай деди:
— У тошни эмас, сўнаётган умидини уйғотди.

Вақт ўтди. Полапон ўсди. Қанотларини ёйишни, ҳавони ҳис этишни ўрганди. Ота бургут эса янада кучга тўлди. У ҳали ҳам уча олмасди — лекин осмонга боқиб, билиб турарди: самода — унинг қалби, умиди — боласи бор.

Эҳтимол, бир куни осмон уни яна чақирса керак. Парвозга... абадий парвозга...

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
26😢13👍5🤔1
Донишмандларнинг насиҳатлари:

–Отлар ичган ердан сув ичинг, чунки отлар ҳеч қачон ифлос сувни ичмайди.

–Ётоғингизни мушук ухлайдиган жойга солинг, чунки мушук хотиржам жойда ухлайди.

–Қурт тушган, лекин тешиб чиқмаган мевани енг, чунки қурт доимо меванинг пишганини танлайди.

–Дарахтни юмронқозиқ кавлаган ерга ўтқазинг, чунки ўша ер ҳосилдор бўлади.

–Уйни илон исиниб ётган жойга қуринг, чунки ўша жой мустаҳкам ва чўкмайдиган бўлади.

–Қушлар иссиқ кунда панага қочган ерни қазисангиз сув чиқади, чунки қушлар сув бор ерни билади.

–Қушлар билан бир вақтда ухлаб, улар билан бир вақтда уйғонинг - зеро бу муваффақият йўлдир.

–Кўпроқ сабзавот истеъмол қилинг, шунда ўрмон ҳайвонлари каби оёқларингиз кучли ва юрагингиз бақувват бўлади.

–Имкон топганингизда сувда сузинг, шунда ерда ўзингизни худди сувдаги балиқдек енгил ҳис қиласиз.

–Имкон қадар осмонга кўпроқ қаранг, шунда фикрларингиз равшан ва тиниқлашади.

–Ўзингизни хотиржам ва сокин тутишга одатланинг, шунда қалбингизга сакинат кириб, руҳингиз ором топади.

@Hikoyalar
👍2815🥰1
Аёл қадри

Эр ўз аёлидан сўради:
«Эркак уйланганда нима йўқотади ва нима топади?»
Аёли табассум билан жавоб берди:
«Эркак ўз ёлғизлигини, кичик қарорларни мустақил қабул қилиш эркинлигини ва янги масъулиятлари ҳақида ўйламасдан ҳаракат қилиш қобилиятини йўқотади. Бунга жавобан эса, ҳаётидаги шерикни, фарзандларининг онасини ва ҳаётда илиқлик уфуриб турган уйни топади».
Эр кулиб сўради: «Унда бахт-саодатчи?»
Аёли табассум билан жавоб берди: «Бахт-саодат, азизим, бу ўзимиз яратадиган нарса. Агар никоҳ биз учун мажбуриятларни, хурсандликни ва муваффақиятни бўлишишни англатса, биз бахтли бўламиз. Аммо агар биз унга йўқотиш сифатида қарасак, доимо норозилик ҳиссини туямиз».

Эр унинг сўзларини мулоҳаза қилиб, яна сўради: «Сен мени кўпроқ севасанми ёки болаларингни?»
Аёли иккиланмай жавоб берди: «Болаларимни.»
Эр ажабланиб сўради: «Нега?»
Аёли жавоб берди: «Чунки улар менинг бир бўлагим, қоним ва жоним.»
Эр кулиб: «Унда мен-чи?»
Аёли кулиб жавоб берди: «Сиз эса бу турмушимдаги шериксиз, баъзан мени хурсанд қиласиз, баъзан эса асабимни бузасиз!»
Бу суҳбатдан сўнг эр ўйланиб қолди: «Ростдан ҳам эр-хотин муносабати қурбонликлар устига қуриладими ва бу қурбонликлар қадрланадими?»

Жамиятимизда аёл оиланинг асосий тиргакларидан бири ҳисобланади. У кечалари уйқусиз қоладиган она, овқат тайёрлайдиган, болаларини ўқитадиган, тарбиялайдиган, уйни тозалайдиган, ғамхўрлик қиладиган ва қўллаб-қувватлайдиган аёлдир. У ҳаётнинг барча оғирликларини жимгина ўз елкасида кўтаради ва чарчоққа қарамай, табассум қилиб яшайди.

Шунга қарамай, бордию оила аъзоларидан бири муваффақиятсизликка учраса, бармоқлар дарҳол аёлга қаратилади:
— Боланинг ўқиши орқага қолса, «Она қаерда?» дейишади.
— Боланинг хулқи ёмон бўлса, «Она уни тарбияламабди!» дейишади.
— Эрнинг ҳаётидан қониқмаганлигида, «Хотин етарли эътибор бермабди!» дейишади.
— Уй тартибсиз бўлса, «Она ўз вазифасини бажармабди!» дейишади.

Аммо ҳақиқат шуки, аёл оилада улкан рол ўйнайди. У ҳақиқий мактаб, ҳатто ундан ҳам устундир. У — жароҳатни даволовчи шифокор, қадриятларни сингдирувчи мураббий, маслаҳат берувчи маслаҳатчи ва каттаю кичикка ғамхўрлик қилувчи меҳрибон инсон.
У ҳаёт ҳикматини сақлайдиган кутубхона, меҳр-муҳаббатни беғараз бахш этадиган юрак, оиланинг суянчиғи бўлган қўллаб-қувватловчи устундир.
Шунинг учун, каттаю кичик масъулиятларни зиммасига олган, ўз тинчлиги ва бахт-саодатидан бошқалар учун воз кечадиган, барча қийинчиликларга қарамай атрофидаги инсонларга хурсандлик улашадиган аёлга чуқур ҳурмат билан эътибор қаратмоқ лозим.

Эй аёл, табассум қил ва ўзинг билан фахрлан. Чунки сен авлодларни тарбияловчи, дунёдаги куч ва муҳаббат манбаисан.

@Hikoyalar
45👍9🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kim o'qituvchi bo'lishni istaydi?

@Hikoyalar
👍108😢4
Ҳаётда асқотадиган 50 та зарур қоида:

1. Ҳеч қачон бирор киши билан ўтирган ҳолда қўл бериб сўрашманг.

2. Музокарада ҳеч қачон биринчи бўлиб таклифни берманг.

3. Агар сизга сир айтилган бўлса, уни сақлай билинг.

4. Агар бировнинг машинасини миниб туриш учун олган бўлсангиз, қайтараётганингизда бакини ёқилғига тўлдириб қўйишни унутманг.

5. Бирон ишни қилсангиз иштиёқ билан қилинг, бўлмаса умуман у ишга қўл урманг.

6. Қўл бериб кўришганда маҳкам тутинг ва суҳбатдошингизнинг кўзига қаранг.

7. Якка ҳолда сафарга чиқиб кўринг.

8. Қайғуга ботган пайтингизда сизга хурсандчилик бағишлаган одамни ҳечам йўқотманг.

9. Ҳаётингизни узайтирмоқчи бўлсангиз, маслаҳат олишдан тортинманг.

10. Ўқиш ёки ишхонада янги келган одам билан бирга овқатланинг.

11. Ғазабда хат ёзсангиз тугатгандан сўнг, ўқиб чиқинг, ўчиринг ва қайта ёзинг.

12. Овқатланиш вақтида иш, сиёсат ёки дин ҳақида гаплашманг.

13. Мақсадларингизни ёзиб қўйинг ва уларга эришинг.

14. Ўз фикрингизни ҳимоя қилинг, лекин ўзгаларга ҳурматли ва бағрикенг бўлинг.

15. Яқинларингизга қўнғироқ қилинг ва уларни зиёрат қилинг.

16. Ҳеч нарсадан афсусланманг, ҳаммасидан сабоқ олинг.

17. Обрў ва вафо сизнинг шахсингизда бўлиши керак.

18. Қарзга пул берманг, агар қайтарилмаслигини билсангиз.

19. Бирон нарсага ишонинг.

20. Эрталаб уйқудан уйғонганда ётоғингизни йиғинг.

21. Ҳаммомда ювинаётганда қўшиқ айтманг.

22. Ўсимлик парвариш қилинг ёки боғ яратинг.

23. Имконият пайдо бўлганда осмонни кузатинг.

24. Қобилиятларингизни аниқлаб, улардан фойдаланинг.

25. Қилаётган ишингизни сева билинг, ёки уни тарк этинг.

26.  Ёрдам керак бўлганда ёрдам сўрашдан тортинманг.

27. Кимгадир кичик бўлса ҳам бир қадриятни ўргатинг.

28. Сизга ёрдам кўрсатган одамга миннатдорчилик билдиринг.

29. Қўшниларингизга меҳрибон бўлинг.

30. Бирон кишининг бир кунини саодатли қилинг — шунда сизга ҳам хурсандлик бағишлайди.

31. Ўз нафсингиз билан беллашинг.

32. Йилда ҳеч бўлмаганда бир марта соғлигингизни тиббий муолажа қилдиринг.

33. Соғлигингизга эътиборли бўлинг.

34. Ҳар доим табассум билан салом беринг.

35. Тез ўйланг, лекин секин сўзланг.

36. Оғзингиз овқатга тўла ҳолда гапирманг.

37. Оёқ кийимингизни тоза тутинг, тирноқларингизни олинг ва ҳар доим кўринишингизни озода сақланг.

38. Ўзингиз билмайдиган масалаларда фикр билдирманг.

39. Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмон муомала қилманг.

40. Ҳаётда гўёки умрингизни охирги кунидек яшанг.

41. Хотиржам бўлиш имконини берадиган фурсатни ҳеч қачон қўлдан берманг.

42. Ҳар қандай кишининг меҳнатини тан олинг.

43. Камтар бўлинг.

44. Ўз илдизларингизни ҳеч қачон унутманг.

45. Имкон туғилганда саёҳатга чиқинг.

46. Қўрқувдан воз кечинг.

47. Ғойибона сизни ҳимоя қилган одамни йўқотманг.

48. Ҳеч қачон таслим бўлмасдан ўз муваффақиятингизни қидиринг.

49. Адолатли бўлинг; сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлганларни ҳимоя қилинг.

50. Ёлғизлик онларидан завқланишни ўрганинг.

@Hikoyalar
28👍9🔥3🥰1😱1
Бахт манзили

Оқшом чўка бошлади. Мусофир қишлоқдаги энг кўримсиз уйнинг эшигини қоқиб, бир кеча тунашга жой сўради.
Уй эгаси ҳижолат бўлиб, келинг меҳмон, хуш кўрдик. Сизни яхши меҳмон қила олмасак,  хафа бўлмайсиз, боримизни баҳам кўрамиз дебди.У уйда деҳқон, хотини ва икки фарзанди яшарди.
Мусофир остона ҳатлаб кирди, уй бир хонадан иборат, кичкина дарчаси бор эди.
Хона четида эскигина сандиқ, унинг устида эски, аммо озода кўрпа-тўшак йиғилган, ўртада кичкина хонтахта бор, устида дастурхонда нон, чой, қанд ва ўрик бор эди. Ўша оқшом мезбонлар меҳмон билан уйидаги бор нарсаларини баҳам кўришиб, у билан ширин суҳбат қуришди.
Суҳбат давомида меҳмон уй эгаларидан, "Сиз бахтлимисиз? ",  деб сўради. Уй эгалари:
— Бахтлимиз, - деб жавоб беришди.
Мусофир эса ҳайрон бўлиб,  " "Кичкина бир кулбада яшасангиз, устингиз юпун, мол- давлатингиз ҳам йўқ, шу аҳволда ҳам бахтлимиз дейсиз",  деса
уй эгаси унга жавобан, "Меҳмон сиз бахтни чиройли қасрда ёки бойликда деб ўйлайсизми?
Менинг бахтим оилам, оқила рафиқам, фарзандларим, бахт мен учун соғлик, тинчлик, хотиржамлик, фарзандларимнинг кулиб турган кўзларидир.
Мен бахтни шунақа тушунаман",  дебди.
~ Сизнинг бахт ҳақидаги фикрингиз менга ёқди, мен сиз билан  қоламан, мен ўз манзилимни топдим, - дебди мусофир.
Унинг бу сўзидан уй эгалари ҳайрон бўлганини кўриб, мусофир ўзининг асл қиёфасини кўрсатибди.
У мусофир инсон қиёфасида кириб келган бахт экан.

Саодат Қурбонова.
29👍13🥰4
Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ак
а, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Си
нглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

У
ка, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жи
гарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Заршидбек Матғозиев

@Hikoyalar
19👍7
Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди. Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: "Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти", деди. Хўроз унга жавобан "Бу менинг муаммойим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин", деди.

Сичқон: "Майли", деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга "Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли", деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари "Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса, ўша ҳал қилиш керак", деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: "Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит беряпти". Мол: "Бу менинг муаммойим эмас", деди...

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир хўжайинга "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди", деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди...

Эл-улус: "Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас", деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, "Қардош-қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай", деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди...

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди...

Масалнинг қизиқ жойи шундаки, "Бу менинг муаммойим эмас", деганларнинг биронтаси омон қолмади. "Муаммо меники", деб жон кйдирган сичқон эса ҳамон тирик...

Хулоса ўзингиздан!
🔥2519👍17
🛫 «Йўловчи ва учувчи»

Эфиопиялик аёл 25 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ливанда хизматкор бўлиб ишлади. Ҳар бир танга, ҳар бир оғир меҳнати фақат бир орзу учун эди — ўғлини учувчи қилиш. У шундай ҳаёт кечирдики: айрилиқ, чарчоқ, камтарлик... Аммо орзусидан қайтмади.

Йиллар ўтди. У яна бир бор ватанига қайтиш учун самолётга ўтирди. Тез орада самолёт ҳавога кўтарилди ва салонда учувчининг овози янгради. Тиниқ, ишончли, шу билан бирга жуда таниш овоз. Аёл ҳайратдан ўзини тўхтата олмади — бу унинг ўғли эди.

Ўғли рейс ҳақида аввалдан билган, лекин онани ҳайратлантиришни истаган. Қўнишдан кейин у кабинадан чиқиб, онасини қаршилади. Уни қаттиқ бағрига босди ва шундай деди:
— Ойижон, энди сиз менинг қанотларимда парвоз қиляпсиз.

@Hikoyalar
🔥3214👍6🥰2😢2
Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига:
— Салом! танишсак бўладими? — деб ёзибди.

Қизнинг жавоби:
• Мени аввал ким эканлигимни билинг. Сиз азоб бермаслигингиз учун ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман;
• Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман.
Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман;
• Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "Аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар;
• Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал;
• Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсоннинг ҳалоли ва жуфти;
• Мен ўшаманки, отам, ака-укаларим, амаки-тоғаларим, боболарим номусини елкасида кўтариб юрган хаммол.
• Мен ўшаманки, номус аталмиш гавҳарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачиғидек асраб юрган баҳил.
• Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг....
• Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз, эй ҲУРМАТЛИ инсон?!

Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
— Мен кўзи кўр бир БАНДАман. Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ !!

@Hikoyalar
35🔥11😢6👍2
"Ҳалолнинг томири тоғдай"

Тадбиркор” юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда эса, мана.

~ У яшаѐтган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди.
Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап...
Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин хаѐлларга берилиб ҳузурланарди.
Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бериб маблағ сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди.

…Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди. “Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди.
Унинг “муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади.
Мана, энди касалхонада... Ногаҳон, ѐнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади:

“Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар қилолмайди”.

“Тадбиркор”нинг пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.
👍1610🔥7
Машҳур олимга иккита савол беришибди:

Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
— Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
— Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.

Гал иккинчи саволга келди
Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.
22👍11
Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
— Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ, шекилли. Айилчи уста ўлди, — деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.
— Ўлган бўлса, нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми? — деди.
— Ие, нега байрам қилмайлик? — деди ёш эшак ҳайратланиб. — Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
— Тавба-тавба! Озод эмишлар! — киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди: — Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиган албатта топилади...

@Hikoyalar
👍3121🥰2🔥1