Кунларнинг бирида бир инсон ўзининг хотини ва фарзандлари билан кўп ўринли машинасида узоқ сафарга чиқишди. Йўлда кетаётиб улар йўл ёқасида турган бир шахсга дуч келишди ва ундан сўрашди:
– Сен кимсан?
– Мен Пулман, – деб жавоб берди ҳалиги шахс.
У хотини ва болаларидан сўради:
– Бу шахс биз билан бирга боришига нима дейсизлар?
– Ҳа, албатта. Чунки биз Пул билан ўзимиз хоҳлаган ҳамма нарсани қила оламиз ва ўзимизга ёққан ҳамма нарсани ола биламиз, – биргаликда жавоб беришди хотини ва болалари.
Улар Пулни олиб сафарларини давом эттиришди. Машина йўлида давом этар, улар эса ўзларини янада бахтиёр ҳис қилиб боришарди. Шу пайт ҳалиги одам йўл ёқасида яна бир шахсга дуч келди ва ундан сўради?
– Сен кимсан?
– Мен Куч-қудратман, – деб жавоб берди ҳалиги шахс.

– Ҳа, албатта. Чунки Куч-қудрат билан ўзимиз хоҳлаган ҳамма нарсани қила оламиз ва ўзимизга ёққан ҳамма нарсани ола биламиз, – биргаликда жавоб беришди хотини ва болалари. Улар Куч-қудратни олиб сафарларини давом эттиришди. Шу тарзда улар йўлларида давом этишди ва ўзлари билан Роҳат, Орзу-ҳавас ва Ҳавойи нафс каби шахсларни йўлдан бирма- бир олиб кетишди. Йўлда улар яна бир шахсга дуч келишди. Отаси у шахсдан сўради:
– Сен кимсан?
– Мен Иймонман, – жавоб берди ҳалиги шахс.
Ҳалиги одам, хотини ва болалари бир овоз билан жавоб қайтаришди:
– Йўқ, ҳали вақти эмас. Биз бу сафаримиздан маза қилиб роҳатланишни хоҳлаймиз. Сен эса бизларни бу нарсалардан чеклайсан. Биз эса бунга дош бера олмаймиз ва натижада сенга садоқатли бўла олмаймиз. Бу - биз учун оғир юк. Машинамизда эса сенга етарли жой йўқ. Лекин сенга ваъда бериб айтамизки, биз кўп ўтмай сени олиб кетиш учун олдингга қайтиб келамиз.
Улар уни йўлда қолдириб сафарларини давом эттиришди. Ҳеч қанча юрмасларидан туриб, йўл четида “Тўхта” деб ёзилган белгига дуч келишди. Белги ёнида бир шахс турарди. У шахс машинадаги одамга туш дегандек ишора қилди ва олдига чақириб деди!
– Сеннинг сафаринг тугади. Қани, мен билан
юр!
У одам қўрқувдан дағ-дағ титради ва бир сўз ҳам айта олмади.
– Мен сенинг машинангдан Иймонни излаяпман. У сизлар биланми? –
гапини давом эттирди ҳалиги шахс.
– Йўқ, биз уни сал орқароқда қолдирдик, агар рухсат бера олсанг, биз уни бориб олиб келардик. – Сенда орқага қайтишнинг имкони йўқ. Сафар тугади!
– Лекин менда Пул, Куч-қудрат, Роҳат, Орзу- ҳавас бор…
– Улар сенга фойда келтира олмайди ва сени Унинг олдида ҳимоя қилолмайди. Ақалли биттаси ҳам! Сен бу сафаринг ниҳоясида уларнинг ҳаммасини ташлаб кетасан, фақат Иймондан ташқари! Ҳа! Сал орқада ташлаб кетганинг – Иймондан ташқари.
– Сен ўзи кимсан?
– Мен Ўлимман! Сен сафар давомида ёдга олмаган ва эътибор бермаган
– Ўлимман!
У одам тўрт-беш қадам ташлаб машинасига қаради. Машинада сафарни давом эттиришга ҳозирлик кўраётган хотини болалари ва “содиқ” ҳамроҳларини кўрди-ю, қўлидан ҳеч бир иш кела олмаслигини ўйлаб, Ўлим билан бирга кетди…

👍29😢25❤10🔥5😱1
ЯПОН халқининг доно фикрлари
● Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.
● Кетаётганни тўхтатма, келаётганни хайдама.
● Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.
● Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
● Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!
● Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда — қўл уни артади.
● Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.
● Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.
● Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!
● Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.
● Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.
● Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.
● Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.
● Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади.
● Одамлари кулган уйга бахт келади.
● Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама!
● Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр.

❤16👍8🥰4😢1
Hikoyalar (G&M)
Photo
Ирода ва ишонч ҳикояси.
Сиднейдан Мельбурнгача бўлган Австралия супермарафони масофаси 875 километрни ташкил этарди. Одатда буни тўлиқ босиб ўтиш беш кундан ортиқ вақтни олади. Бу марафонда дунё даражасидаги енгил атлетлар қатнашади — улар ушбу мусобақа учун махсус тайёргарлик кўрадилар. Аксарият иштирокчилар 30 ёшдан ошмаган ва машҳур спорт брендлари томонидан ҳомийлик қилинган бўлади: уларга махсус либос ва кроссовкалар тақдим этилади.
1983 йили кўпчилик ҳайратга тушди. Чунки старт куни 61 ёшли Клифф Янг старт чизиғида пайдо бўлди. Унинг кийими спортчиникига умуман ўхшамасди — у ишчи комбинезонда, ботинка устига кийилган галошларда келганди. Дастлаб ҳамма уни томошабин деб ўйлади.
Бироқ Клифф старт столига бориб, иштирокчи рақамини олди. Шу пайтда ҳамма тушундики — у ҳам югурмоқчи.
Клифф 64-рақамли иштирокчи бўлиб старт чизиғига чиқди. Журналистлар унга қизиқиб, интервью олишди:
— Салом! Сен кимсан ва бу ерда нима қиляпсан?
— Мен Клифф Янгман. Мельбурн яқинидаги катта чўлда қўй боқаман.
— Ростдан ҳам ушбу марафонда қатнашмоқчимисан?
— Ҳа.
— Сенинг ҳомийинг борми?
— Йўқ.
— Унда сен финишга ета олмайсан-ку!
— Йўқ, ета оламан. Мен фермада ўсганман. У ерда бизда на от бор эди, на машина — фақат тўрт йил олдин биринчи машинамни олдим. Овқатдан олдин, ҳар гал бўрон келганда, мен 2000 акр ерда юриб, 2000 та қўйни йиғардим. Айрим пайтларда уларни топишга 2–3 кун кетарди — бу осон эмас. Лекин мен ҳамишам йиғардим. Шунинг учун бу марафонда ғолиб чиқишимга ишонаман. Бу фақат 5 кунлик йўл — мен эса қўйлар ортидан 3 кунлаб югурганман.
Марафон бошлангач, профессионал югурувчилар Клиффни тезда орқада қолдиришди. Томошабинларнинг баъзилари унга ачинишди, баъзилари эса кулишди — чунки у ҳатто стартда ҳам тўғри тура олмаганди.
Телевизор орқали миллионлаб одамлар Клиффни кузатишарди. Кўпчилик у йўлда вафот этиб қолмаса эди, деб хавотирланишарди ва уни дуо қилишарди.
Ҳар бир профессионал билиши керак эди: бу масофани тугатиш учун тахминан 5 кун вақт кетади ва шунинг учун ҳар куни 18 соат югуриб, 6 соат ухлаш лозим эди. Бироқ Клифф бу ҳақида билмасди.
Эрталаб, стартдан кейинги кун тонгда одамлар ҳайратда қолди: Клифф бутун тун ухламаган, балки югуришда давом этган ва Миттагонг шаҳарчасига етиб келган эди.
У ухламасдан югурган бўлса ҳам, барибир барча спортчилардан орқада эди. Лекин у югуришдан тўхтамасди. Йўл ёқасида турган одамларга салом беришга ҳам улгурарди.
Ҳар кеча у етакчи югурувчиларга яқинлашиб борарди. Ва ниҳоят, охирги кеча — Клифф бутун дунё даражасидаги атлетларни ортда қолдирди.
Фермер нафақат 61 ёшида супермарафонни югуриб ўтди ва тирик қолди — балки мусобақани ютиб чиқди. У рекордни 9 соатга янгилади ва бутун Австралия учун миллий қаҳрамонга айланди.
Клифф Янг 875 километрлик супермарафонни 5 кун, 15 соат ва 4 дақиқада босиб ўтди.
У мусобақа мукофотини қабул қилмади. У биринчи ўрин учун 10,000 доллар мукофот билан тақдирланганида, шундай деди:
— Мен ҳеч қандай мукофот борлигини ҳам билмасдим. Ҳатто пул учун қатнашмаганман.
У ҳеч иккиланмасдан, бу маблағни ўз ортидан келган беш нафар спортчига тенг бўлиб — ҳар бирига 2,000 доллардан тақсимлаб берди. У ўзига бир цент ҳам олмади.
У фақат битта нарсани истаган эди — ғалабани.
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

👍45❤12🥰3
Қадим замонда катта бир кутубхонага ўт кетибди, биргина китоб ёнмасдан қолибди. Йиллар ўтиб бир четта чанг босиб ётган ўша китоб кераксиз буюмдек кўчага улоқтирилибди.
Китоб кўчада юрган бир дарвешнинг қўлига тушиб қолибди. Дарвеш китобни очиб ўқиб кўрса, унда: “Кимки дарё соҳилида чўғдек қизиб турган тош топса, ҳаётдаги барча орзулари ижобат бўлади”, деб ёзилган экан.
Тошни қидириш учун дарё соҳилига борган дарвеш кўп тошларни топибди, лекин ҳаммаси совуқ тошлар экан, уларни дарёга улоқтираверибди. Кун, ой, йиллар ўтибди ва бир кун дарвеш ўша чўғдек қизиб турган тошни топибди, лекин кўнгил ўрганиб қолган эканми, дарҳол уни ҳам дарёга улоқтирибди.
Биз ҳам дарё соҳилидаги дарвешга ўхшаймиз, ҳаётда бир инсонни қидирамиз, қидирамиз, топганда эса улоқтирамиз. Чунки топишга эмас қидиришга ўрганиб қолганмиз. Топганларимизни қадрлайлик, токи улар бошқаларни қидириб кетишмасин.

👍52🔥13😢7❤6👎1
БИР ДОНА ОЛМА...
Одил хукмдор ҳарбий юришларининг бирида яқиндагина олмазор боғдан ўтган қўшинини синаб кўрмоқчи бўлибди. Ярим кечаси вазирларини чақириб, уларга:
- Шу пайтда кўнглим олма тусаб қолди. Аскарлар боғдан ўтаётиб, балки олмадан олишгандир. Менга бир дона кифоя, - дебди.
Ясовуллар бутун қўшинни титиб чиқишибди, аммо бир дона ҳам олма топилмабди. Вазирлар таассуб билан султон олдига киришиб:
- Бир дона ҳам олма тополмадик, бизни маъзур тутинг, -дейишибди.
- Узр айтмангиз, вазирларим, - дебди хукмдор, - аксинча олманинг топилмагани мени беҳад қувонтирди. Агар бирорта аскарнинг халтасидан бирор дона олма топилганида қўшинни дарҳол ортга қайтармоқчи эдим. Фатҳ қилинган ерларда аҳолининг молига, жонига, ор-номусига тажовуз қилмайдиган қўшиним борлигидан фахрланаман.
"Ҳикмат излаганга..." китобидан олинди. Таржимон - Рустам Зоир.

👍35🔥13❤9😱3
Hotam Toyi va G‘arib Gado
Bir kuni sahiyligi bilan mashhur bo‘lgan Hotam Toyi odatdagidek saxovatli ishlar bilan band edi. Har kim nima so‘rasa, u darrov berardi: kimdir ot so‘rasa — otini, kimdir kiyim so‘rasa — kiyimini, kimdir taom so‘rasa — ovqatini beradi.
Ammo bir kun karvonsaroy eshigiga bir gado keldi. U oddiy, lekin donishmand kishi edi. U Hotamning saxovatini sinab ko‘rmoqchi bo‘ldi.
Gado Hotam Toyining oldiga keldi va shunday dedi:
— Ey Hotam, sen bu dunyoda eng saxiy insonsan, deyishadi. Men esa senga bir savol beraman. Agarda bunga javob bera olmasang, saxiyligingni qayta o‘ylab ko‘r...
Hotam jilmayib dedi:
— So‘raver, ey gado. Agar men bilmasam, bilganlarimdan senga hadya qilurman.
Gado dedi:
— Men hech narsaga ega emasman. Ammo sening oldingga qo‘limda hech nima bo‘lmasa-da keldim. Sen esa shuncha narsaga egasan. Saxovatli bo‘lish uchun ko‘p narsaga ega bo‘lish shartmi? Yo‘qsa hech narsasi yo‘q odam ham saxiy bo‘lishi mumkinmi?
Hotam biroz jim qoldi. So‘ng shunday dedi:
— Haqiqat shundaki, saxovat yurakdan bo‘ladi. Mol-dunyo bilan emas, niyat bilan o‘lchanadi.
Shunda gado dedi:
— Men senga bir dona nonimni berishga tayyorman. Bu men uchun hamma narsam. Ammo sening saxovating sening ortiqcha boyliklaringdan. Men esa bor narsamni berishga tayyorman. Endi ayt, saxovat kimda ko‘proq?
Hotam Toyi g‘amginlik bilan jilmaydi va bosh egdi:
— Ey gado, sen bugun menga haqiqiy saxovat nima ekanini o‘rgatding. Men bu olamda ko‘p narsaga ega bo‘lsam ham, yurakdagi boyliging oldida faqirman. Bugun men sendan saxovatda yengildim.
So‘ng Hotam Toyi o‘zining eng qimmatbaho libosini gadoga berdi va uni mehmon qilib, izzat-ikrom bilan kuzatdi.
---
Hikmat:
"Saxovat mol bilan emas, qalb bilan bo‘ladi."
Eng boy kishi — borini berishga tayyor kishidir.
@Hikoyalar

❤30👍5
Тулки дарёнинг нарги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.
P.S.: Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.
Бирор ишда иккилансангиз, омонатдор, сизни яхши тушунган, шароит ва имкониятларингиздан қисман хабардор ҳамда ҳаётий тажрибага эга бўлган кишидан маслаҳат сўранг. Кейин ўша маслаҳатлар ичида яхшисига йўллашини сўраб, Аллоҳга дуо қилинг ва яна Ўзига таваккал қилиб ишга киришинг.

🔥22👍13❤7
Соғиндим демай
Кел деса шунғибман турмиш ғамига,
Боришга имконим топилмас эди.
Ёлғончи фурсатми ёлғончи ташвиш.
Энди бораяпман отам қабрига...
Энди лов лов ёнар кечикдим афсус,
Соғинч аламимни қўзғатар тубсиз.
Самога боқаман учар кўп юлдуз,
Мени соғинч билан кутган у юлдуз...
Тик эдим букилди синди орзулар,
Гуё қамалдаман қўйилди ғовлар.
Мени тортаяпди қоронғу жойлар,
Отам дарчасида термулган тонглар...
Сиз мени чорладиз соғиндим демай,
Мен эси йўқ нодон шуниҳам сезмай,.
Энди жаннатларда сизла кўришай,
Мангуга кетибсиз соғиндим демай...
Фарзандин соғиниб озори тегмай,
Қунғироқ қилганда ҳатто сездирмай.
Фақат дуо қилиб баҳтимни ўйлаб,
Соғиндим демабди соғинган отам...
Бир эмас энди кўп бормоғим тайин,
Иссиқ нон оламан кимга атайин.
Ховлида сийрати худди бордайин,
Излаб бораяпман манзили тайин...
Қабристон аралаб онам ёнига,
Соғинсам уксиниб борардим аввал,
Энди оманатин топширди отам,
Юрагим ёнмоқда пора-поралаб...
Буғзимда тиқинлар ечилмас энди,
Кўзлар шодланмайди тўкилар ёшлар.
Елкадош отамҳам кеттида ташлаб,
Отамҳам Онамҳам соғиндим демай...
Юсуфжон Уралов
Кел деса шунғибман турмиш ғамига,
Боришга имконим топилмас эди.
Ёлғончи фурсатми ёлғончи ташвиш.
Энди бораяпман отам қабрига...
Энди лов лов ёнар кечикдим афсус,
Соғинч аламимни қўзғатар тубсиз.
Самога боқаман учар кўп юлдуз,
Мени соғинч билан кутган у юлдуз...
Тик эдим букилди синди орзулар,
Гуё қамалдаман қўйилди ғовлар.
Мени тортаяпди қоронғу жойлар,
Отам дарчасида термулган тонглар...
Сиз мени чорладиз соғиндим демай,
Мен эси йўқ нодон шуниҳам сезмай,.
Энди жаннатларда сизла кўришай,
Мангуга кетибсиз соғиндим демай...
Фарзандин соғиниб озори тегмай,
Қунғироқ қилганда ҳатто сездирмай.
Фақат дуо қилиб баҳтимни ўйлаб,
Соғиндим демабди соғинган отам...
Бир эмас энди кўп бормоғим тайин,
Иссиқ нон оламан кимга атайин.
Ховлида сийрати худди бордайин,
Излаб бораяпман манзили тайин...
Қабристон аралаб онам ёнига,
Соғинсам уксиниб борардим аввал,
Энди оманатин топширди отам,
Юрагим ёнмоқда пора-поралаб...
Буғзимда тиқинлар ечилмас энди,
Кўзлар шодланмайди тўкилар ёшлар.
Елкадош отамҳам кеттида ташлаб,
Отамҳам Онамҳам соғиндим демай...
Юсуфжон Уралов
❤13🔥12👍4😢4
Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда улар маслаҳат қилиб бир қарорга келишибди. Агар бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.
Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто, эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.
Эй инсон, билгинки, бахт келувчи ва кетувчи нарсадир. Одам ўзини бир муддат бахтли ҳисоблаши учун бой бўлиши шарт эмас, балки бор нарсасига шукр қилса кифоя.

👍30❤16🔥2
Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил у кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ота кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабаб қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.
Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар. Ўғил эса сабр билан отасига таомини едиришни бошлади.
Ниҳоят таом тугади, ўғил отасини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса отасини қўлтиқлаб чиқиш эшиги томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки отасини хурсанд қилган эди у.
Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Ҳой ўғлим, бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.
Яна назарлар улар тарафга бурилди. Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим, амаки, – деб жавоб берди
— Болам, сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!
— Нима қолдирибман, амаки?!
— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетяпсан!
Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уялиб қолди. Бу кишилар унутишган эди бир пайлар оталаридан нажот топганларини... Аммо, бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир, ота!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг, отажон!
Отангиз ғанимат. Уларни асраб-авайланг!

🔥26❤18👍10
Hikoyalar (G&M)
Photo
(Quydagi maqola, Hikoyalar kanalining fikri emas. Shunchaki fikrlash uchun joylandi. 100 yillardan beri muhokama markazida turgan O'tgan kunlar asari shunchalar mukammal yozilganki, hozirgacha tillardan tushmaydi)
Кумуш фаришта эмас!!!
"Ўзбек қизларининг соф муҳаббати қандай бўлади?" деб савол берилса билган хам, билмаган хам Қодирийнинг "Ўткан кунлар" идаги Кумушни мисол сифатида келтиришади.
Кундош деган "Сув илон" га эса ушбу асардаги Зайнабни мисол келтиришлари хам ёлғон эмас.
Хўш? Аслида хам Кумуш фаришта-ю, Зайнаб гуноҳкорми? Айб фақат Зайнабдами?
Хеч қачон!
Асар асосида ишланган филъм Кумушнинг камчиликларини қирқиб ташлаб уни шу қадар фариштага айлантириб қўйган-ки, буни кўрган томошабин Зайнабдан нафратланиши табиий. Шунинг учун хам ҳолис ўқувчи сифатида Кумушнинг хаққоний тавсифлари хақида гаплашсак.
1. Ҳа у чиройли эди. Ҳа унинг Марғилонда хам ошиқлари кўп эди. Буни рад этмоқчи эмасман. Аммо у Отабекни севиб қолган бўлса хам, айнан у эканлигини билгани учун эмас, шунчаки бахтли тасодиф сабабли унга турмушга чиқади. Отабек эса хаддан ташқари тортинчоқ йигит. Агар Ҳасанали бўлмаганида Отабек Кумушни, Кумуш Отабекни тушида хам кўрмасди!
2. Хўп кимнинг меҳнати бўлса хам бу турмуш қурилди. Озроқ бахтли кунлар хам кечирилди. Отабекни дор остидан қайтариб келганлиги хам рост. Аммо шунча ишни эплаган қиз биргина ёлғон хат орқали Отабекнинг талоғига ишонди. Отабекни чин дилдан севган экан, унда нега бу талоғни ўз оғзидан эшитиш учун молиявий томондан имкони ета туриб Тошкентга бормади? Бундан битта хулосага келиш мумкин.У Отабекни севгисига ишонмади! Отабек бошқа қизни деб уни ташлаб кетишига шубҳа қилмади! Демак,улар орасидаги ўзаро ишонч хам қил устида эди.
3. Сохта талоқ хатидан сўнг қутидор дарвозасидан қувилган бўш ва баёв Отабекнинг узоқ муддат Кумушга яқинлаша олмай юргани, ўз маҳридаги хотинни нима сабабдан кўрсатишмаётганлигини талаб қила олмагини-ку хеч қандай эр кишининг қолипига сиғмайди. Аммо "фаришта" Кумушчи? Унга бало урганмиди? У нима учун отаси томонидан Комилга унаштирилишига қаршилик қилмади? Севги тимсоли экан, унда нега бу унаштирувдан кўра ўлимни афзал кўрмади? Агар Хомид Комилни "тинчитмаган" да Отабекнинг бу лаллайиб юришида Кумуш талоғини олмасдан туриб Комилга эрга теккан бўлар, бир вақтнинг ўзида хам Отабекнинг, хам шарбатдорнинг ўғлини шаърий хотини бўлиб қоларди! Кумуш Комил билан бир ётоққа киришга кўниб бўлганди! Унаштирувга жим туриши буни исботлайди.Хатто Комил билан тўй кунларига бир кунгина қолганди.
4. Хуллас Марғилондаги ишларни тинчитиб, энди Кумуш билан биргаликда Тошкентга келсак. У Тошкентга қадам босиши билан шу пайтгача Марғилонга, кундошининг олдига кетаётганини билиб турса хам ғиринг демаган Зайнабга нисбатан хусуматини бошлайди. Эрини ундан қизғанади. Онаси "Марғилонга қайтайлик қизим" деб Худонинг зорини қилса-да, атайин Зайнаб билан ўйнашиш учун қолишни танлайди! Кумуш Тошкентга қолиш сабаби хақида онасининг қулоғига нима дейди биласизми? "Агар Зайнаб менга кундошлик қилаверса куёвингиз уни жавобини бермоқчи. Шунинг учун хам мени бу ерга қолишим маъқул"! Мана унинг машъум нияти. У Зайнабни жиғига тегиб, уни кундошлик қилишга мажбур қилиб, Отабек орқали унга талоқ бердириш учун хам Тошкентда қолганди.
Мана шуларнинг бари сиз яхши кўрган Кумушхоннинг кароматларидир! Буни мен ўйлаб топганим йўқ. Унинг сифатлари хақида Қодирий ёзиб кетган. Ишонмасангиз ўқиб кўринг!
Шунча йиллик жимликдан сўнг, хатто у билан ётишни хам истамай" Мижозим суст"деб ёлғон гапирган номард Отабекнинг қилиқларига, Кумушнинг тешиб юборувчи қийиқ сўзларига жавобан Зайнаб томонидан фақат бир марта хато қилинди ва у абадий ёвузлик тимсолига айланиб қолди!
Бу эса адолатдан эмас!
Муаллиф: А. Омон. (Facebook сахифасидан олинди).
(Бу мақола фикрлашни ошириш, танқийди қарашни шакллантириш мақсадида қўйилмоқда!)
Сиз Кумуш хақида қандай фикрдасиз?

❤37👍9🔥9😱7👎2😢2
БУРГУТ ВА ТОВУҚ
Бургут қоялар бағрига тўртта тухум қўйди. Қаттиқ зилзила бўлиб, улардан биттаси индан думалаб, товуқ катагигача борди. Курк товуқ ўзиникилар қатори бургут тухумини ҳам бағрига олди.
Вақти келиб тухум ёрилди, ундан бургутча чиқди. Товуқларнинг тарбиясини олиб катта бўлди ва табиийки, ўзини товуқ деб билди. Бир куни бургутча осмонда учиб ўтаётган бургутларни кўрди. Улар каби самода парвоз қилишни хоҳлади. Бироқ уринишлари зое кетиб, кулгига қолди. Ҳамкатаклари унга: “Сен товуқсан! Бургутлардек учолмайсан!” дейишди. Кичик бургутнинг умидлари пучга чиқди ва ер титкилашда давом этди...
Сизни буюк ишлардан тўсиб қоладиган "товуқ"ларнинг сўзларига таслим бўлманг. Доимо юксалиш пайида бўлинг!

👍19❤10
Hikoyalar (G&M)
Photo
Франческо Лентини — учта оёқ билан туғилиб, бутун дунё ҳайратига сазовор бўлган инсон
Франческо Лентини туғилганида у шундай кўринишда эдики, ҳатто ўзининг яқин инсони ҳам ундан воз кечди. Аммо бу жисмоний фарқ уни ёмон инсонга айлантирмади. Аксинча, у ҳаётни севадиган, бағрикенг ва иродали инсон бўлди. Бу хислатлари ортидан улкан муваффақиятларга эришди. Бугун Франческо Лентинининг исмини бутун дунё билади.
Ҳеч кимга керак бўлмаган чақалоқ
Франческо 1889 йил 18 май куни Сицилияда дунёга келган. Қизиғи шундаки, бу оролнинг герб рамзи XIII асрдан буён трискелион — учта югуриб кетаётган оёқ шаклидаги тасвир эди. Тақдир ҳазили билан Франческо ҳам айнан учта оёқ билан туғилди. Уларнинг узунликлари ҳам турлича эди. Бундан ташқари, унда тўртта оёқ панжаси бор эди — шулардан бири тўлиқ шаклланмаган ҳолда оёқ тиззасига жойлашганди. Жами ҳисобда Франческонинг оёқларида 16 та бармоқ бор эди. Энг ҳайратланарлиси — у икки жинсий аъзога ҳам эга эди.
Шубҳасиз, ота-онаси чақалоқни кўрганида қўрқиб кетишди. Бу XIX аср охири эди — ўшанда ҳали ҳам “жисмонан ноқис фарзанд — шайтондан”, деган иримларга амал қилинар эди.
Орадан вақт ўтиб, шифокорларнинг тушунтиришича, ҳомила вақтида икки эгизак уруғ бирлашиб кетган экан. Унга тегишли бўлмаган аъзолар аслида ҳеч қачон туғилмаган эгизагига тегишли бўлиши керак эди. Аммо операция қилиш мумкин эмасди — Франческо бутун умрга ногирон бўлиб қолиши ёки ўлиб қолиши эҳтимоли бор эди.
Франческо оиланинг бешинчи фарзанди эди (Лентинилар оиласида жами 12 фарзанд бўлган). Аммо ота-онаси “одам эмас” деб ҳисобланган болани тарбиялашни истамадилар. Бир муддат уни аммаваччаси ўз қарамоғига олди, лекин у ҳам кўника олмади. Шу тариқа Франческо ногирон болалар уйига жойлаштирилди.
«Ҳаёт гўзал!»
Франческонинг атрофида кўзи кўрмайдиган, оёғи ёки қўли йўқ болалар бўларди. Шуни кўриб у тушуниб етди: Яратган унга бошқалардан ҳам кўпроқ неъмат берган! «Шундан кейин ҳаётдан ҳеч қачон шикоят қилмадим. Ҳаётни гўзал деб ҳисоблардим ва ундан баҳра олардим», – деб эсларди у.
Франческо ўз танасини ривожлантиришга ҳаракат қилди: югурарди, сакрарди, велосипед ва конькида учарди, ҳатто футбол ҳам ўйнарди. 8 ёшида Сицилиядаги бошқа муҳожир болалар билан бирга АҚШга кўчиб ўтди. Йигитлик ёшига етганда, у учун энг яхши касб — цирк артисти бўлишини англаб етди.
Цирк қироли
Франческони машҳур Ринглинг цирк труппаси мамнуният билан қабул қилди. Кейин у замонасидаги энг машҳур циркларда — «Барнум ва Бейли», «Кони Айленд», «Буффало Билл шоуси»да ҳам чиқиш қилди. Исмини инглизча шаклга ўзгартириб, Фрэнк Лентини деб аташни бошлади ва 30 ёшига бориб АҚШ фуқаролигини олди.
Унинг чиқишлари жуда оммалашди. Бир саҳна рақамида у икки оёқда юриб, учинчи оёғи билан футбол тўпини тепарди. Фақат ташқи кўриниши эмас, балки ҳазиломуз шўхлиги ҳам томошабинларни мафтун этарди. Ундан «Нечта туфли оласиз?» деб сўрашганда, жавобан «Иккита жуфт оламан, тўртинчисини эса бир оёқли дўстимга бераман», дерди.
Фрэнк Лентини нафақат томошабинлар орасида, балки цирк ҳамкасблари орасида ҳам катта ҳурматга сазовор эди. Унга “Цирк қироли” деб мурожаат қилишарди.
Фарқ унга тўсиқ бўлмади
Жисмоний фарқлар Фрэнкни тўлиқ ҳаёт кечиришдан тўсгани йўқ. У от минишни, машина ҳайдашни биларди. Ортиқча оёқ баъзан унга фойда ҳам келтирарди — масалан, у уни стул ўрнида ишлатарди.
Фрэнк Лентини гўзал аёл — Тереза Мюррейга уйланди ва тўртта соғлом фарзандни дунёга келтирди. У кексаликкача таниқли артист сифатида гастролларда бўлиб юрди. 1966 йилда, Флорида штатидаги Жэксонвилл шаҳрида вафот этди.

❤28🔥5👍4🥰1
Hikoyalar (G&M)
Photo
(Қуйдаги фикрлар Хикоялар канали фикрини англатмайди, муаллиф фикри. Бу мақола шунчаки мулохаза қилиш учун қўйилмоқда).
БЕОЗОРГИНА ҚЎРҚОҚ ЙИГИТ!
Кечаги Кумуш хақидаги постимдан кейин ўзбек аёл-қизларимиздан хақли эътироз бўлди. Яъни "Ўткан кунлар" даги хамма айб хотин-қизлардами? "деган. Албатта бундай эмас! Шунинг учун хам адолатни тенг тутиш мақсадида бугунги мавзу ОТАБЕК!
1. Отабек ким эди? Отабек Тошкентлик машҳур сарой аъёнларидан бири бўлган Юсуфбек хожининг якка-ю-ягона ўғли, эркатойи. У қийинчилик кўрмай катта бўлган арзанда. Адиб уни Кумушни учратиб асосий воқеалар бошлангунга қадар кўзга кўринарли бирор бир иш қилганини ёзмаган. Юсуфбек хожи хам ўғлининг сарой ишларида уқувсизлигини билган шекилли гарчи қурби етса-да уни бирор бир мансабга ўтказмаган. Отабекнинг сарой ишларидан, фитналаридан хабардор бўла туриб сарой томон интилмаганлигини инобатга олсак унинг ўзига хам тўкин, егани олдида, эмагани ортида бўлиб, отасининг соясида яшаш ёқарди. Тўғри, у савдогарлик билан хатто узоқ ўлкаларга хам бориб келган. Аммо унинг бу савдогарлиги кўнгил майли,эрмак учун шуғулланиладиган машғулот эди холос.
2. Марғилон. Қоронғу бир хонада кап-катта сўлоқмондек (Қодирий уни гавдалик деб тасвирлайди) эркак оҳ тортиб ётибди. Хона ташқарисида эса бир мўйсафит чол хожасига берган ваъдасига биноан бу эркакни ўлиб қолишидан қўрқиб ухламай тонг оттиряпди. Мен бошида Отабекнинг бу оҳ тортиб ётишини ўқиганимда унинг чорасизлиги севиб қолган қизини кимни қизи, қаерда яшашини билмаганлиги учун деб ўйлагандим. Шундай бўлса уни тушинардим. Аммо Отабекдай девдек йигитда пайдо бўлмаган журъат унинг қули Хасаналида пайдо бўлиб қутидорнинг қизи билан унаштириб келганида ва бунинг хабарини Отабекка билдирганида у" Қутидорнинг қайси қизи? "деб савол бериши хаммасини ойдинлаштиради. У Кумушни кимлигини била туриб, қаерда яшашини билиб унга совчи қўёлмай юрган шалвироқ йигит!
3. Қутидор қизини Отабекнинг кўз қошига учиб берган деб ўйлайсизми? Адашасиз! Қутидор унинг отаси кимлигини билгани учун берган. У бу хақида хотинига йигитнинг отаси Тошкентлик машҳур сарой аъёни эканлигини, шундай одамлар билан қуда-анда бўлиш уларга ярашишини айтганидан билиш мумкин. Отабек қанчалик кўркам бўлмасин, Юсуфбек хожини ўғли бўлмаганида, Хасанали совчи бўлиб бормаганида Кумушни тушида кўрарди. У отасининг соясига кўрпача солиб олганлардан бири эди.
4. Зайнабга уйланишини кимдир одобли ўғиллиги, ота-онанинг райига қарши чиқмаганлигидан деб айтибди. Хўш, унда бу кишим ота-онадан яширинча Марғилондан нега уйланиб олдилар? У ота-она фикри билан иш қиладиган йигит эмасди! У нонкўр эди. Ноқобил фарзанд эди. Бунга исбот Кумуш ўлганидан сўнг уни шунча йил боқиб катта қилган қари ота-онасини ташлаб, Марғилонга кетиб қолиши ва ортга қайтмаганлиги мисол бўла олади. Энди сизларга савол, қайси бирларингизни ёлғиз ўғлингиз қариб қолганингизда сизни ташлаб хотинини отасиникига кетиб қолишига чидайсиз? Шундан сўнг хам у дўппи кийган мўмин қобил ўғилми?
5. У қўрқоқ эди! Қўрқоқлиги қутидорнинг бир оғиз гапи билан хотинини ташлаб дарвозадан қайтиб кетиши, "Нега" деб савол бера олмаганидан билиш мумкин. У қутидорнинг даовозасидан чиқаётган одамлар хотинининг тўйи бўлаётганини гаплашиб кетаётганини эшитгандан сўнг хам бу ховлига киришга журъат этолмайди! Хотинига кўз олайтирган,унга унаштирилган Комилни бориб бўғзидан олиб чавақлаб ташлолмайди! Унинг ўрнига бу ишни ифлос бўлса хам Хомид қилади. Сиз уни ботир деб ўйлайсиз-да а? Сизнингча у учтасини сўйган! Аммо адашасиз! У ботир бўлганида хотинининг уйини орқасидан ўра қазишни режа қилишаётганини эшитган биринчи пайтида қўрқоқларча дарчанинг орқасига беркиниб ўтирмаган, ичкарига шарт бостириб кириб уччаласи билан яккама-якка жангга киришган бўларди.Кумушнинг уйини орқасидаги олишув унинг мардлиги эмасди. Отабек у ерга Кумушнинг пойига жон фидо қилиш учун борганди.

❤22👎5
Hikoyalar (G&M)
Photo
Қодирий Отабекни бу пайтдаги ниятини шундай ифодалайди " дилдор оёғи остида қонлик тупроққа қоришмоқ унинг учун лаззатли ва шоирона эди" Хатто Отабекнинг ўзи хам ўлимни бўйнига олиб бўлганлиги учун бу ўлимни "Ширин ўлим" деганди! Уччаласини тинчитиши эса шунчаки бахтли тасодиф эди! Умуман,нима учун Зайнаб бир кишини ўлдирса қотил, Отабек уч кишини ўлдириб қахрамон? Ахир иккаласи хам севгиси учун курашдику?
6. Отабек халқпарвар эдими? Асло! У эгоист эди.У Азизбекнинг қилмишларидан хабардор бўлсада отаси билан елкама елка халқ томонга туриб берган жойи йўқ! Отасининг ортидан фитна уюштиришганида у қаерда эди? Гуноҳсиз минглаб Қипчоқликларни Тошкент кўчалари бўйлаб бир кун ичида сўйиб ташлаганида қаерда эди? Билмасангиз мен айтай,у бу вақтда Али дўкондор билан Минг ўрикда шашлик пишириб,қимиз ичиб кайф қилиб ётганди! Юсуфбек хожи қўлидан келганча қипчоқликларни ўлимдан қутқараётган вақтида бу кишим май ичиб,ашула эшитииб ётгандилар! Замонавий тил билан айтганда у Қутидордан жавобини олгач алкаш бўлиб қолганди! Сиз алкашни қахрамон деб биласизми?
7. Зайнабга "Мижозим суст" деб айтиб, Кумушнинг қорнига бола тиқиш эркакликми? Эрликми? Диний билимим саёзроқ.Аммо мусулмон динида хотинлар орасидаги адолат энг олийси эмасмиди? Эр хотин орасида жинсий алоқанинг йўқлиги никоҳнинг соҳталигини билдириб, бу турмушни харомлигини билдирмасмиди? Агар шундайдиги рост бўлса Отабек динда хам мужмал эди!
Хақли савол туғилади.Сиз унинг ўрнида бўлганингизда нима қилардингиз? Жавобим: Кумушни кўрган заҳотим унинг кимнинг қизи эканлигини билгач,бир баҳона топиб онамни Марғилонга чақиртирардим. Улар келгач қутидор ҳовлисида меҳмон бўлишларини ташкиллаштирардим.Улар Кумушни кўрардилар ва масала хал! Ахир Ўзбекойим Кумушни бир кўргандаёқ ёқтириб қолдику!
Қодирийнинг буюклиги хам шунда.Романда идеал қахрамоннинг ўзи йўқ ва роман ростдан хам зўр ёзилган!
Муаллиф: А.Омон (Facebook сахифасидан олинди).
Отабек хақида сизнинг фикрингиз қандай?

🔥11❤8👎4😢4
Audio
😢7❤3🔥1