Hikoyalar (G&M)
8.15K subscribers
1.13K photos
562 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
​​Бир ҳокимнинг туғилган кунига машҳур ҳофизлардан бирини хизматга таклиф этишибди. Тумандаги барча ташкилот ва идораларнинг раҳбари тор доира йиғилишган экан. Даврани қиздириш учун Ҳофиз жонли ижрода астайдил берилиб куйлаган сари, ҳар қўшиғидан кейин даврабоши бўлган Ҳоким ўтирганларнинг бирига мурожаат қилиб “ Фалончи, сен эртага ҳофизимизга фалон нарса совға қил” деб бирон бир қиммат баҳо нарсани номини айтар экан. Анча совғалар ваъда қилинибди. Буни эшитган ҳофиз янада берилиб, авжига чиқиб, эрталабгача куйлабди. Зиёфат тугаб, ҳамма тарқалаётган пайтда ҳофиз ҳокимга қараб “ёшулли, ҳалиги айтганларингизни ўзингиз ундириб берарсиз унда” деса, Ҳоким ҳофизга қараб дермиш “Э, ҳофиз сиз айтдингиз, биз эшитиб, мазза қилиб кайф қилдик, биз айтдик, сиз эшитиб, маза қилиб кайф қилдингиз! Шу етарли эмасми?”

@Hikoyalar
Қабулимга бир аёл учинчи бор кириб келиб, хар доимгидек ўша мавзудан гап бошлади. Бугун ҳам шундай бўлди. Ишни бошлаб улгурмасимдан, эшик тақиллаб, эшик ортидан яна ўша аёл кўринди.
- Ассалому алайкум доктор мумкинми?
- Ҳа келинг опа мумкин.
- Яна олдингизга келяпманда.
- Ҳа майли опа, тинчликми бу сафар нима безовта қиляпти?
- Доктор сиз яҳшилаб текширмаяпсизда, ўғлимни юраги уч марта уриб кейин бир муддат тўхтаб қоляпти.
- Вой опа ей, қаердан олдингиз а бу гапни, икки марта текширдим, ҳаммаси жойида бўлса нега хавотирга тушяпсиз хайронман? Ёки менга ишонмаяпсизми?
- Ундай деманг жон ука, сиздан илтимос яна бир бор диққат билан текширинг!
- Хўп олиб кирингчи буёққа!
Авваллари томирини ушлаб аниқлаб кўргандим, бинойидек ураётган эди. Энди онахонга ишончли бўлиш учун тегишли асбоб ёрдамида текшириб кўришни режа қилдим.
Онахон фарзандини суяганча хонамга олиб кирди ва ўриндиққа ўтқазди.
- Хўш ука, бу ерга ёнбошлангчи, қани бир яҳшилаб кўрайчи! - дедимда йигитчани ўриндиққа ёнбошлатиб, керакли асбоб ёрдамида юрак уришини текшира кетдим.
- Астағфируллох! Эй худо! Опа минг бор узр, мен адашган эканман, ростдан сиз айтгандек юраги уриб туриб тўхтаб қоляпти.
- Ана айтгандиму сизга доктор.
- Тезда ўғлингизни даволаш зарур, яҳши ҳамки вақтида аниқладик, агар сиз буни сезиб қолмаганингизда охири ёмон бўларди. Фақат бир нарса сўрамоқчиман сиздан опа.
- Нима сўрамоқчисиз доктор?
- Мен шифокорман, шу ишни мутахассисиман, аввал оддий усулда, кейин эса керакли асбоблар ёрдамида бу холатни аниқладим, сизчи сиз буни қаердан сезиб қолдингиз?
- Сиз шифокорсиз беморни илмингизга таяниб текширасиз, асбобларингиз орқали эшитиб касалликни аниқлайсиз, мен онаман ахир, мен ўз фарзандимни юрак урушини бутун вужудим билан эшитаман ва азобланаман.

Онажонларимизни борига шукр!!!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍3
Бир қария ўрмонда ўтин кесиб, уни уйи томон судрай бошлади. Йул жуда олис эди. Қария ҳолдан тойиб, ўтинни ташлади-да, Яратгандан ўзига ўлим тилаб ёлворди. Шунда Ажал ҳозир бўлди ва қариядан нима учун йуқлаганини сўради. Қария Ажалга шундай жавоб берди: "Ўтинимни кўтаришиб юборишинг учун сени чорлагандим".

Қиссадан ҳисса шуки, инсон қанчалар бахтсиз бўлмасин, ҳаёт барибир ширин...

@Hikoyalar
Мушкуллик тушгандаги дуо

Бошига мушкул тушиб, ғамга ботган бандага тавсия қилинадиган энг машҳур дуолардан бири Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида туриб қилган дуоларидир.
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси "Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инни кунту миназ-золимийн"дир. Қай бир мусулмон одам ўша дуони қилса, Аллоҳ унга албатта ижобат қилур", -дедилар".
Термизий ривоят қилган.

"Одоблар хазийнаси"

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
#history

​​СУЛТОН СУЛАЙМОННИ ЙИҒЛАТГАН ЖАВОБ.

Усмонли турк султонларидан бўлмиш Султон Сулаймон Қонунийни жуда кўп ўйлантирадиган бир савол бор эди: давлатларни таназзулга учратувчи сабаблар нима? Султон бу саволга ўзининг «ақл устози» - етук олим Шайх Яҳё ҳазратларидан жавоб олмоқ истаб унга мактуб ёзади ва уни бош вазири орқали юборади. Вазир мактубга жавоб келтирмайди.
- Яҳё ҳазратлари мактубингизни ўқидилар ва биргина гап айтдилар, холос, - дейди вазир Султонга.
- Нима дедилар?
- «Менга не ғам», дейилган замон... – дедилар.
Султон Сулаймон бу жавобнинг мағзини чақмоқ учун кўп ўйланади. Орадан бир неча кун ўтгач, Шайхга яна бир мактуб ёзиб, айтган жумласини шарҳлаб беришини илтимос қилади. «Мен бу жумланинг мағзини чақишга кўп уриндим, ўзимча баъзи хулосаларга ҳам келдим. Лекин мақсадим – Сизнинг фикрингизни билмоқдир. Илтимос, менга очиқ-ойдин англатинг» - дейди.
Шайх Яҳё ҳазратлари мактубга шундай жавоб ёзади: «Қайси бир давлатда зулм кучайса; қатор-қатор ҳақсизликлар юз бера бошласа; адолат оёқости қилинса ва буни кўриб турганлар «менга нима» дея сукут сақласа; арбоблар етим-есирларнинг, бева-бечораларнинг, камбағалларнинг аҳволи билан қизиқмаса; муҳтожларнинг оҳини тошлар эшитса-ю, одамлар эшитмаса; амалдору уламо буларнинг барини англаб, билиб турса-ю, «менга не ғам» дея ўз нафси билан овора бўлса; ҳокимлар ҳукмдорни алдаш йўлига ўтса... Ана ўшандай давлатда фуқароларнинг ҳукуматга ишончи ва ҳурмати йўқолади. Халқда осойишталик қолмайди. Бундай давлатлар таназзулга маҳкумдир!» Султон Сулаймон Қонуний бу жавобни ўқиб, йиғлаб юборган экан... Шайх Яҳё ҳазратларининг бу мактуби ҳозирда Истанбулдаги Тўпкапи саройи музейида сақланмоқда.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
ОЛТИН ҚУТИЧА

Бир одам ёшлигида қария қўшниси билан жуда дўст эди. Вақт ўтди, ўқиш ва қизиқишлар, кейин иш ва шахсий ҳаёт пайдо бўлди. Ёш эркакнинг ҳар бир дақиқаси банд, ўтмишни эслашга, ҳатто яқинлари билан бирга бўлишга вақти йўқ эди.

Бир куни у қўшниси ўлгани тўғрисида эшитди ва эслади: қария унинг марҳум отаси ўрнида кўп нарсага ўргатганди.
Ўз айбини фахмлаб, дафн этишга борди. Маросимдан кейин, кечқурун у марҳумнинг бўшаб қолган уйига келди. Барча нарсалар аввалгидек турарди...
Қария айтган эди: Унинг учун биргина энг қимматбаҳо нарса – кичкина олтин қутича. Ҳозир у столда йўқ эди. Қариянинг кам сонли қариндошларидан бири олгандир, деб уйдан чиқди.
Лекин икки хафтадан кейин у посилка олди. Унда марҳум қўшниси исмини кўриб ҳайратланди ва уни очди. Ичида ўша олтин қутича, қутичада эса олтин соат бор
экан. Орқасидаги ўйма ёзувни ўқиди: “Мен билан ўтказган вақтингиз учун раҳмат.” У тушунди: қария учун энг қимматли нарса – у билан ўтказган вақти бўлган.
Йигит ўша пайтдан бошлаб хотини ва ўғли билан иложи борича кўпроқ бирга бўлишга интилди.

ХУЛОСА: Яқинларимиз, дўстларимиз биз учун ғанимат, уларнинг борида қадрига етайлик, уларга кўпроқ вақт ажратайлик...

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍1
Бир ўта гуноҳкор инсон вафот этгач, унинг жаннатга тушгани айтилибди. Ҳамма хайрон. Қайси унинг яхши амали Аллоҳга ёқиб қолди экан? Уни таниганлар, билганлар, ҳатто одамнинг ўзи ҳам бу ҳолатнинг тагига ета олмасмиш.
- Эсингдами, бир куни, роса ичиб, маст бўлдинг. Йўлда кетаётиб, лойга йиқилдинг, ҳамма ёғинг беланди. Ўшанда ўрнингдан тураётганингда, бир етим болакайни кўрдинг ва сочини силаб қўйдинг. Аллоҳ таоло мана шу амалинг хурматидан барча гуноҳларингни кечирди, - деди фаришта.
- Ҳа, эсладим, - деди одам, - аммо ўшанда, болакайга меҳр кўрсатиб эмас, қўлимнинг лойини артиш учун бошини силагандим-ку?
- Ҳа, ниятинг шу бўлиши мумкин. Аммо сен бир етим боланинг бир он бўлсаям кулишига, бировнинг меҳрини ҳис қилишига сабаб бўлгандинг...

Бу бир ривоят. Албатта, ҳаммамиз, амалларнинг ажри ниятга боғлиқлигини яхши биламиз. Аслида, бу ривоят илоҳий адолат, амал, ният, ҳисоб ҳақида эмас.
Бир етимнинг, унга нисбатан қилинган ишнинг Аллоҳ хузуридаги қиймати ҳақида...

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Mehr haqida

"Hayot" atalmish mamlakatda bir yomon habar tarqaldi...
Aytishlarisha Mehr daryosiga "Katta to'g'on" qurilganmish!U yerda avvaliga ozgina bo'lsa ham Odamlarga Mehr oqib turgan ,Keyinchalik esa umuman,hatto tomchi Mehr ham oqmay qo'yibdi!
Odamlar havotirda kundan kun Mehr istab,Unga tashna bo'lib borayotgan emish!"Oqibat"daraxtlari,
"Insoniylik" kengliklari Mehr suvidan ichmay qo'yganidan qovjirab quriy boshlabdi...
Kunlar o'tib Odamlar shunday o'zgara boshlabdiki,Mehr ichmay quriyotgan Ko'ngillarida tuzlar to'planib,toshga aylana boshlabdi...
Begonlar uyoqda tursin hatto "Jigarlar" ham,Mehr kamayib ketayotganidan tashvishga tushib,Uni yaqinlaridan ham qizg'onishni boshlabdilar...
Shundan keyin Odamlar Mehr suvidan emas Qahr suvidan ichishga ko'nika boshlabdilar!!!
Shu zaylda uzoq yillar o'tibdi...Odamlar Mehrsiz qolibdi va Mehr bermaydigan ham bo'libdi!
Ular shunchalik Mehrsizlikdan azob chekar ekanlaru lekin,O'sha Mehrga qo'yilgan "To'g'on"ni buzishga "G'urur" chegaralari yo'l bermas ekan!!!

(Mehr-berolsangiz bir Dilni osmon qadar xushnud etasiz,Baxtga eltasiz,
Mehr-berolmasangiz,Tosh dilingiz bilan O'zga Dilni ham tosh qotirasiz...)

Abduqodirova.Y


@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
ЧЕКИШНИ ТАШЛАШ УЧУН...

Бир киши Шайх Холид Жубайринг олдиларига келиб: “Эй устоз, мен Роббимни ғазаблантирадиган барча иллатларимдан воз кечдим. Фақат сигарет чекишни ташлай олмадим” деди. Шайх унга: “Бу одатингдан ҳам қутулишни истайсанми?” дедилар. У одам: “Албатта, устоз. Мен барча йўлларини қилиб кўрдим. Аммо барибир ташлай олмадим” деди. Шунда Шайх: “Ҳар бир сигаретни чекканингдан сўнг ўрнингдан туриб, агар бир оз олдин таҳорат қилган бўлсанг ҳам, яна яхшилаб таҳорат оласан. Кейин ихлос билан икки ракат намоз ўқийсан” дедилар.

Бир неча кун ўтиб ҳалиги киши Шайхнинг олдиларига кулган ҳолда келди. Шайх ундан: “Нега куляпсан?” деб сўрадилар. У одам: “Бир кунда 30 та сигарет чекардим. Энди биттасини илаштираман деб турганимда шайтон келиб: “Нима, эсингни едингми? Бир кунда 30 марта намоз ўқимоқчимисан?” деб васваса қилди. Шунинг учун 30 тани ўрнига 5 та чекдим. Иккинчи куни 3 тага тушди. Бир хафта ичида чекишдан бутунлай қутулдим” деди. Унинг сўзларини эшитиб турган шайх: “Аллоҳга қасамки, бундай бўлади деб ўйламагандим. Демак, ҳар бир сигарет учун икки ракат нафл намоз!” дедилар.

Бизчи азизлар, бизнинг ҳам қўлимиздан барча иллатларимиздан қутулиш, чекишни ташлаш, ундан тавба қилиш келадими? Албатта, келади! Бунинг учун хоҳиш, ирода бўлса бас. Аллоҳ таоло барчамизга ҳақиқий тавбани насиб этсин, омин!

Нозимжон Ҳошимжон

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Ота ҳақидаги ҳақиқий тушунча!

1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени кариҳ кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.

@Hikoyalar
ҲАЁТ НИМА

— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар.

— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?

— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.

— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.

— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Юзимга термулдилар. Термулдилар ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
📖Bolalikdagi Voqea(Hayotiy)


Bolalik paytlarim ko'proq Buvimlarning qishlog'ida o'tgan ,ya'ni Onamning tug'ilib o'sgan joylarida...
Maktabdan ta'til boshlandi deguncha Qishloqqa ketishga shoshilardim.Chunki u yerda O'zim tengdosh qizlar,opalarim ko'p edi.Ta'til payti hamma Qizlar o'sha yerga to'planardik.Men u yerda zerikmasdim,uyga ketgim ham kelmasdi.Buvim mehmonlarga,bolalarga juda bag'rikeng Inson,shuning uchunmi qancha shovqin qilsak ham indamasdilar.
Shu tarzda ta'til ham juda maroqli o'tardi.Bir kuni Buvimlar kichkina marosim o'tkazmoqchi bo'ldilar.Marosimdan bir kun avval bizga keladigan mehmonlarni aytib kelishni tayinladilar.Birinchi navbatda bir-ikki mahalla naridagi bir Dugonalarini,ya'ni Hoji buvamizni aytib kelishni qayta-qayta takrorladilar.Biz ko'chaga chiqib ketar ekanmiz,Buvimlar bizni to'htatib Dugonasining mahallasiga olib chiqadigan oraliq yo'ldan emas,balki serqatnov bo'lsa ham katta yo'ldan yurishimizni aytdilar.Hali Yosh qizchalarsiz,O'zingiz yolg'iz tashlandiq ko'chadan yurmanglar havotir olaman dedilar.Biz xo'p dedikda yugurib chiqib ketdik.Bizlar uchta qiz,ya'ni Men,tog'amning katta qizlari va holamning qizlari
ketayotgan edik.Buvim aytgan yo'lni oldiga yetay deganimizda holamning qizi shu yo'ldan yuraylik deb turib oldi.Men ham Unga qo'shildim.Tog'amning qizi qarshilik qildi.Lekin keyin rozi bo'ldi.Buvimning ogohlantirganicha bor ekan,chunki yo'l juda xaroba va vahimaliroq edi.Lekin Biz gaplashib,kulishib bunga unchalik e'tibor qilmadik.
Gaplashib ketar ekanmiz qarshimizda paydo bo'lib qolgan ayolni ham sezmay qolibmiz.U past bo'yli to'lacha ayol edi.U bizga yaqinlasha boshlaganda Men ayolga salom berdim.Men salom berib bo'lishimni bilaman,U bir nimalar dedida Meni shunchalik zarb bilan itardiki yerga o'tirib qoldim.Keyin o'sha Ayol qayergadir qochib ketdi.Men karaht edim,hech narsani anglamay qoldim bir muddat.Keyinroq esa yonimdagi opalarimning yuzimga suv sepishlaridan cho'chib hushimga keldim.Ular ham qattiq qo'rqib ketishgan,Menga yig'lashganicha qarab turishardi.Saldan keyin ancha o'zimga kelgach Mehmonlar qolib uyga qarab yugurdik.Buvim Bizni ko'rib yugurganicha oldimizga keldilar .Rangimiz oppoq bo'lib ketgan shekilli qo'rqib ketdilar.Bizdan nima bo'lganini eshitgach juda yomon urushdilar.Aytishlaricha O'sha Ayolni bilganlari uchun bizni ogohlantirgan ekanlar.Ayol aqli zaif bo'lib,ba'zi paytlarda kasali huruj qilib qolarkan.Shu paytda esa Bizlar aniqrog'i Men yo'liqibman.Men o'sha kundan keyin ancha vaqtgacha hamma narsadan qo'rqadigan bo'lib qoldim.O'sha Ayol ko'ringandek bo'laverardi huddi.Lekin vaqtlar o'tib Qo'rquvlar ham o'tib ketdi.Oradan yillar o'tdi Bizlar ulg'aydik,oilali ham bo'ldik.O'sha kun Opalarimni yodidan chiqib ketgan bo'lishi mumkin lekin Men hech qachon shu voqeani unutmadim.Balki o'sha paytda o'zboshimchalik qilmay Buvimning gapiga kirganimizda shu voqea bo'lmasmidi...O'sha kun,O'sha yo'l,haligi Ayol ko'z oldimdan ketmaydi.Keyinchalik qishloqqa borganimda eshitishim bo'yicha u yo'l berkilgan,Ayol ham vafot etgan ekan.

Bolalik,Yoshlik ajoyib quvonchlarga boy davr...Lekin ba'zi paytlarda nohush voqealar ham bo'lib turarkan.Yana aytib o'tish kerakki,Qariyalar bilmasa gapirmas ekanlar...Ularni gaplarini bee'tibor qoldirmaslik,ikki qilmaslik kerak ekan!!!

Abduqodirova

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
👍3🥰1
Умид ва ишонч

Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган табиб ҳузурига бориб, умидсизланиб, ҳаста ётган дўстини даволашни илтимос қилдилар. Табиб бу илтимосни ерда қолдирмай бемор олдига келиб, уни кўргач: - Сен албатта соғайиб кетасан. Мен сени даволайман. Фақат бунинг учун ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг керак. Сен муолажаларингни тўхтатма, мен сенга тоғдан бир гиёҳ топиб келтираман, ўша гиёҳ сенга ёрдам беради. Бу гиёҳ ёрдамида шу ҳасталикка чалинган кўп беморлар соғайиб кетган. - деди. Бемор табиб айтганларга қулоқ тутиб, даволанишда давом этди. Бир ҳафтадан сўнг табиб ўша гиёҳ дамламасини беморга келтириб берди. Орадан вақтлар ўтиб бемор соғайиб кетди. Шунда бу ҳолни кўрган шифокорлар табиб ҳузурига бориб: - Сен соғайиши мушкул бўлган беморни даволабсан. Бизга айтчи унга қандай дамлама ичирдинг? Биз ҳам беморларни даволашда сенинг усулингдан фойдаланайлик, унга нима бергандинг?! Табиб бу сўзларга шундай жавоб қайтарди:
- Мен унга сизлар бера олмаган нарсани бердим, яъни: «Умид ва ишонч». Агар соғ одам ҳам батамом умидсизликка тушиб қолса, ҳасталаниб йиқилиб қолиши ҳеч гап эмас. Агар инсон бирор нарсага эришмоқчи бўлса ва эриша олишига қаттиқ ишонса, у албатта эришади. Беморга тайёрлаб берган дамламам эса, оддий чой ва тол баргининг аралашмаси эди.

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Она

Яқинда, Саудия Арабистонида икки ака-укалар бир-бирларини устидан судга арзланишибди. Улар ўзаро оналарини, кимиси билан қолиб яшашлигини келишишолмасликдан шу ишга боришибди.
Кичик ўғли бошқа шахарда, ўқишда юрган вақт мобайнида, катта ўғли онасига қараган.
Кичик ўғил ўқишини тугаллаб келгандан кейин онасини ўз уйига олиб кетмоқчи бўлганда, катта ўғли
" - Қандай қилиб мен жаннат дарвозасини бериб қўяман",- деб бунга норози бўлипти.
Онасига фарзандларидан бирини танлашлик имконини беришганда, онаси қайси бир фарзанди билан қолишликни танлай олмапти.
Лекин онани кичик фарзанд билан яшашлиги керак, деган хукмни суд чиқаргандан кейин, катта ўғли кўз ёшлари билан онасини кузатиб қолибди.
Ваҳоланки, ҳаммаси бир шаҳарда яшашар экан.

----------------------
Афсуски ҳозирда тескариси ҳам учраб туради...


Hayotpoyezddi

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
1
#Табассум_вақти

Агар аёл киши эримдан кўра ўғлимни кўпроқ яхши кўраман деса асло ишонманг.

Ўғлини қўшни аёлга ташаб кета олади, эрини эса йўқ.

@Hikoyalar
😱1
СЎНГГИ БОРА...

Сўнгги бора чорлайди кўчанг,
Ой боққан уй, ёдимда қолган.
Йўлаклар ҳам, сендайин ўйчанг,
Қатор гуллар очилиб толган.

Назар солдим деразанг томон,
Деразангда тортилган парда.
Мени - мени қийнайди ҳамон,
Айтолмаган изҳор аламда.

Чироқ ёниқ, бу ярим тунда,
Бе маҳалда китоб ўқийсан.
"Ўткан кунлар"даги Кумушдек,
Бегим дея, шеърлар тўқийсан.

Узоқ боқдим, деразанг гувоҳ,
Ишорага ғурур кўнмади.
Ҳижронлар бор орзу бегуноҳ,
Минг афсуски қисмат бўлмади.

Энди мени чорламас, йўллар,
Энди унмас кўчангда-ги гул.
Ой боқмайди сенинг уйингга,
Энди мени келишим мушкул !

Сўнгги бора чорлайди кўчанг ...

©Абдувоҳид Сувонов
«ЎТИНЧ»китобидан
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
O’tkir Hoshimov


 O’ZBEKLAR


Mahallada qaysi kampirni uyidan topolmasangiz, to‘ppa-to‘g‘ri Otinoyinikiga boravering! Otinoyining hovlisi past ko‘chaning etagida. Uyi ham boshqalarnikidan ajralib turadi. Ikkita derazali pastak uy. Boshqalarning derazasi oldida gilos bo‘lsa, Otinoyinikida ikki tup tut bor. Boshqalarning tomi tunuka bo‘lsa, Otinoyining tomi shifer. Hammaning tomida televizor antennasi bor, Otinoyinikida yo‘q. Ammo uning uyi hamisha hammanikidan gavjum bo‘ladi. Doimo ochiq turadigan pastak darvozadan kirishingiz bilan eng avval dimog‘ingizga gup etib rayhon isi uriladi. Keyin bir mahalla xotinning gangur-gungur suhbatini, bolalarning qiy-chuvini eshitasiz. Mashina sig‘maydigan (unga mashinaning nimayam keragi bor) tor yo‘lakdan o‘tib, qutidekkina shinam hovliga kirasiz. Ariq tortib ekilgan rayhonlar belga uradi. Osh rayhon, sada rayhon, oq rayhon, qora rayhon. Hovli etagida, eski bostirma oldida bir tup o‘rik bor. Dovuchcha tukkanidan boshlab turshak bo‘lguncha mahallaning qora-qura bolalari shoxdan-shoxga tarmashadi. Otinoyi o‘rikni qizg‘anganidan emas, bolalarga achinganidan chirqillaydi: «Hoy, uyingga bug‘doy to‘lgur takalar, tush, yiqilib ketasan!» «Takalar» parvo qilmaydi. Biladiki, Otinoyining tuti ham, o‘rik ham ularniki! Umuman, bu hovli hammaniki. Erta ko‘klamda sumalak shu yerda bo‘ladi. Ismaloq somsa, yalpiz somsa Otinoyining bostirmasidagi tandirda yopiladi. Keyin tut pishadi. Ketidan o‘rik. Mahalladagi xotinoshi bormi, challarmi, beshik to‘yi bormi, quda chaqiriqmi — hammasining maslahati shu yerda pishadi. Qancha non yopiladi, qancha guruch damlanadi. Qudalarga «to‘qqiz-to‘qqiz»da nimalar tortish kerak...
To‘g‘ri, u otinlikdan ko‘ra ko‘proq xodimlik qilgan. Ammo uni xodim xola emas, Otinoyi deyishadi. Qolaversa, hozir dasturxonchilikni tashlagan. Uch yil bo‘ldi. Keksayib, kuchi yetmay qoldi. Lekin haliyam Otinoyi deyishadi. Yozda o‘rik tagidagi eski so‘ri, qishda «chiylampa» suvoq qilingan pastak shiftli, tokchalariga barkashlar, chegalangan qadimiy «gardim» laganlar terib qo‘yilgan uy hamisha gavjum bo‘ladi.
Hozir yoz. Dumbul bo‘lgan o‘rik shoxida odatdagidek qo‘shni bolalar kir maykasining qo‘yniga o‘rik to‘ldiryapti. Bittasini og‘ziga tashlaydi, bittasini qo‘yniga soladi. (Har ehtimolga qarshi.) Otinoyi pastak shiftli uyida og‘zi ochilgan eski sandiq oldida cho‘kkalab o‘tiribdi. Uyni kuyadori hidi tutib ketgan. O’rtadagi xontaxta atrofida Inoy garangning xotini Bahri xola, zavodda ishlaydigan «giroy» Ahmadning onasi Muattar xola, «Kelinposhsha» o‘tirishibdi. Otinoyi sandiqdan birma-bir o‘limliklarini olib «ko‘z-ko‘z» qilyapti.
-  Mana bu — kafanlik, - deydi u bejirim qilib o‘ralgan dokani ko‘rsatib.
Muattar xola dokaning bir uchini chimchilab ko‘radi.
-  Yaxshi, misqoli doka ekan.
-  Iskandarim ataylab Maskovdan obkelgan. - Otinoyi kerilib qaddini rostlaydi. - Mana buni yirtishga berasila. - U tag‘in bir tugunni ochadi. - Ammo-lekin ro‘mollardan sal ko‘nglim to‘lmay turibdi. Hammasi bir xil bo‘lgani yaxshi. Mana, o‘ttiztasi ko‘k, yigirmatasi moshrang. Mayli, Iskandarimga aytaman, obkelib beradi.
-  Qo‘ying, ovsin poshsha, hali ko‘p yurasiz, - deydi Bahri xola ming‘irlab. U ming‘irlamasdan gapirolmaydi. Dimog‘i shunaqa bechoraning. Ayniqsa «p»ni aytolmaydi, «m» deydi. Sal g‘iybatchiroq-ku, ammo yaxshi xotin, ko‘ngli bo‘sh. Qo‘shnining mushugi tug‘sayam, «joni og‘rigandir», deb yig‘laydi. U ro‘molining uchini mijjasiga bosib xo‘rsindi. - Qarab turing, hali qo‘sha-qo‘sha nevaralar ko‘rasiz, to‘ylar qilasiz, ovsin moshsha! — U «poshsha» deganda ovozi «moshsha» bo‘lib chiqadi.
 - Aytganingiz kelsin. - Otinoyi ma’yus jilmayadi. «O’limligini» tartib bilan yana sandiqqa joylaydi. - Xudo Iskandarimgayam qo‘chqordek o‘g‘illar bersa ajabmas. Kechayam kelib ketdi, bolam boyaqish. - Otinoyi sandiqni qaytadan titkilaydi. - Mana, - deydi ikki lo‘ppi yaltiroq qog‘ozli sovunni olib. — Polcha degan joydan mozor bosib kelgan. Iskandarim obkeldi.
U sovunning bittasini Bahri xolaga, bittasini Muattar xolaga beradi.
-  Voy, munchayam yaxshi! - Muattar xola «polskiy» sovunni huzur qilib hidlaydi. Bahri xola ham
hidlayotganida Muattar xoladan dashnom eshitadi.
-  Is bilmaysiz-ku, hidlab nimaning farqiga bordin-giz...
-  O’g‘limni duo qilinglar, - deydi Otinoyi astoydil yalinib. - O’zidan ko‘paysin, denglar, yaxshi farzandlar bersin, denglar.
Boyadan beri indamay o‘tirgan «Kelinposhsha» jilmayadi.
-  Menga-chi, Otinoyi? Mozor bosib kelgan «Polcha» sovundan menga bermaysizmi!
-  Siz sovunni nima qilasiz, Kelinposhsha, o‘zingiz oydaysiz. Undan ko‘ra borib choy damlab keling.
«Kelinposhsha» - Otinoyining devor -darmiyon qo‘shnisi. O’rtadan tuynuk ochib qo‘yishgan. Eri provodnik. Mahalladagi yosh-yalanglar uni Kelinoyi deb chaqirishadi. Otinoyi uchun u «Kelinposhsha». Yaxshi juvon, bechora. Sakkizta bolasi bor. Eng kichkinasi endi yo‘lga kirdi. «Kelinposhsha» shu ko‘klam tag‘in boshqorong‘i bo‘ldi: dovuchchaga. Hovuch-hovuch dovuchcha yeb esi ketdi boyaqishni. Kelinposhsha «dik» etib o‘rnidan turadi. Otinoyi ketidan tayinlab qoladi:
-  Iskandarim obkegan choydan damlang, bolam. Dutor chalib turganidan.
«Kelinposhsha» bir zumda choy damlab keladi.
-  «Polcha» sovunni to‘yana qilasiz, Otinoyi, - deydi kulib. - Aqining to‘yiga!
Aqida «Kelinposhsha»ning to‘ng‘ich qizi. Hamshira bo‘lib ishlaydi. Yaqinda uzatishmoqchi. Yangiyo‘llik paxta brigadiriga fotiha qilishgan.
- To‘yana sizdan aylansin! — Otinoyi ham kulimsiraydi. - Aqi qizimning to‘yi bo‘ladi-yu, men qarab turarmidim. Sovun nima bo‘pti, hali Iskandarimga aytsam, gilam olib beradi.
Iskandar - Otinoyining yolg‘iz o‘g‘li. Katta joyda ishlaydi. Oq mashinada yuradi. Markazda to‘rt xonali uyi bor. Otinoyining aytishicha, vannasi chinnidan emish. Iskandar yaxshi bola. Domga olib ketaman, deb uvvalo yalinsayam, Otinoyi ko‘nmaydi: hovlisiga o‘rganib qolgan. Otinoyining bittayu bitta orzusi bor. Shu - Iskandarining aqalli bittagina bolasini bag‘riga bossa, oyoq-qo‘lini bemalol uzatib ketardi.
-  Mayli, to‘y bo‘lsin, - deydi u negadir xo‘rsinib. -Endi... Tirik jon-da, o‘rgilaylar. Vaqti qazoim yetsa, bolam bechora yugurgilab qolmasin, deyman-da, ishi og‘ir, lak-lak odamga xo‘jayin bo‘lish osonmi?

* * *

Iskandar Vahobovich «vertushka» go‘shagini joyiga qo‘ydi-yu, ichidan xo‘rsiniq keldi. Ministr o‘rinbosari telefonda yigirma minut «qovurdi». Yubiley ob’ekti o‘lda-jo‘lda bo‘lib yotgani uchun Iskandar Vahobovich boshchilik qilayotgan trest aybdor emish. Iskandar Vahobovich yotig‘i bilan tushuntirmoq-chi edi, zamministr, «bahona izlamang», deb jerkib berdi.
U sirqillab ketayotgan chakkalarini kafti orasiga olib bir zum ko‘zlarini yarim yumgancha stol qirrasiga tikilib o‘tirdi. «Har kuni bir g‘alva!»
Eshik g‘iyqillab ochildi. Iskandar Vahobovich ostonada turgan do‘mboq kotibaga «ha, tag‘in nima gap!» degandek zardali qaradi.
- Shahar telefonida so‘rashyapti, — dedi kotiba hurkibroq.
-  Kim?
Kotiba quyuq bo‘yalgan kipriklarini pirpiratdi.
-  Tanishiman, deydi.
«Padariga la’nat tanishlarniyam, notanishlarniyam! Qaysi birining ishi tushsa, darrov «tanish» bo‘lib qoladi». U olcharang telefon go‘shagini shaxt bilan ko‘tardi.
-  Ha!
Shu zahotiyoq shang‘illagan ovoz qulog‘ini teshib yuboray dedi.
-  Iskandarmisan?
«Qanaqa savodsiz bu! Baqiradi, sansiraydi!»
-  Kim o‘zi bu? - dedi Iskandar Vahobovich qoni qaynab. Javob o‘rniga yana savol eshitdi.
-  Iskandarmisan?
-  Ha? O’zingiz kimsiz? Go‘shak yana shang‘illadi:
-  Xolmatman! Qo‘shning...
Iskandar Vahobovich beixtiyor qo‘shnilarini bir-bir eslab ko‘rdi, Xolmat degan qo‘shnisi yo‘q. Jinni bo‘lganmi bu odamlar?!
- Qiladigan ishingiz bo‘lmasa, telefonni joyiga qo‘ying! Shunday deb endi go‘shakni uloqgirmoqchi edi, boyagi ovoz
yana shang‘illadi:
-  Otinoyimning ahvoli og‘ir!
Iskandar Vahobovich esankirab qoldi. Axir Otinoyi... o‘zining onasi-ku!
Bo‘ldi-bo‘ldi! Xolmat aka ularning devor-darmiyon qo‘shnisi. Provodnik!
-  Nima bo‘ldi?! -dedi birdan yuragiga g‘ulg‘ula tushib. -Oyimga nima bo‘ldi?
-  Ahvoli og‘ir.
-  Shoshmang, hozir «skoriy» chaqiraman.
-  «Skoriy»ni nima qilasan? — Xolmat aka tag‘in baqir-di: - O’zing kel, tezroq!
Telefon uzilib, «tut-tut-tut» degan qisqa tovush eshitila boshladi. Iskandar Vahobovichning ichida bir nima uzilib ketgandek bo‘l
👍1
di. Nahotki onasi...
U yugurib qabulxonaga chiqdi. Mashinka chiqillatayotgan kotibaga buyurdi:
-  Dilya! Tezroq mashina chaqiring! Pod’ezdga!
...Oq «Volga» gavjum ko‘chalardan shiddat bilan uchib borar, Iskandar Vahobovich orqa o‘rindiqda o‘tirgancha yuragi gursillab bir savolni xayolan qaytarardi. «Nahotki!»
Mashina chorrahalarda hadeb to‘xtar, u xayoliga kelgan dahshatli o‘yni haydashga, «toblari qochgandir-da», deb o‘zini yupatishga urinar, ammo o‘sha zahoti boyagi shafqatsiz savol yana vujudini teshib o‘tar edi. «Nahotki!»
Mashina choyxo‘rlar chaqchaqlashib o‘tirgan guzar oldidan o‘tayotganida u bir qadar taskin topgandek bo‘ldi. «Xayriyat, tinchlik ekan». U biladi. Xudo ko‘rsatmasin, biron korhol bo‘lsa, choyxonada odam qolarmidi? Ammo mashina past ko‘cha-ga kirishi bilanoq yuragi muzlab ketdi. Ana, o‘sha shifer tomli pastak uy, ana ikki tup tut, rangi unniqib ketgan taxta darvoza. Darvoza oldida besh-olti erkak to‘dalashib turishibdi. Allaqanday ayol tut tagini supuryapti.
«Nahotki!» Bu savol uning miyasiga so‘nggi bor chaqmoqday urildi-yu, majolsiz oyoqlarini arang sudrab, mashinadan tushdi. Shu ondayoq Xolmat aka yugurib kelib, uni quchoqladi.
-  Onamizdan ayrilib qoldik-ku, ukam! - U Iskandar Vahobovichni bag‘riga bosgancha birdan o‘krab yig‘lab yubordi.— Ayrilib qoldik!
Iskandar Vahobovichning ko‘z o‘ngi qorong‘ilashib ketdi. U karaxt bo‘lib qolgan, Xolmat akaning yelkasi muttasil silkinayotganini, mo‘ylovi o‘zining yuziga tegib g‘ashini kel-tirayotganini sezib turar, ammo boshqa narsani idrok etolmas, xayolida faqat bir fikr charx urardi. «Oyim!» «Oyim!» U amallab Xolmat akaning quchog‘idan chiqdi-da, gandiraklagudek bo‘lib uy tomon yo‘naldi. Darvoza oldida turgan kishilar negadir unga tik qaramas, biri boshini xam qilib turar, biri yuzini o‘girganga o‘xshardi. Biroq hozir u bunga e’tibor beradigan ahvolda emasdi.
Chayqalib-chayqalib g‘ishtin zinalardan chiqdi-yu, salqin dahlizdan o‘tib, uyga otilib kirdi. Qandaydir ayollar (Iskandar qaramadi) unga yo‘l bo‘shatishdi.
Iskandar yaltiroq qubbalari zanglab ketgan sim karavotda yotgan onasini ko‘rdi. Ustiga oq choyshab yopib qo‘yilgan. Onasi qandaydir osoyishta yotar, xuddi uxlayotganga o‘xshardi. Iskandar hozir «Oyi!» deb chaqirsa, uyg‘onib ketadigandek.
U shunday qildi. Karavot oldiga, namatga tiz cho‘kkancha iltijo qildi:
—  Oyi! Oyi-i!
Yo‘q, onasi ko‘zini ochmadi. Shunda u choyshabni ochib tashladi-yu, onasining qo‘lini, yillar zahmatidan barmoklari qing‘ir-qiyshiq bo‘lib ketgan qo‘lini changallab o‘pdi. Qiziq, onasining qo‘li muzdek edi!
- Oyi! Oyijo-on! - dedi hayqirib. Keyingi so‘zlar bo‘g‘zidan yig‘i aralash otilib chiqdi.- Oyi-i!
U ko‘z yoshlaridan ho‘l bo‘lib ketgan lablari bilan onasining qo‘llarini o‘pa boshladi. Keyin nima uchundir ikki qo‘llab namat to‘shalgan yerni mushtladi.
-  Nega! Oyi, ayting, nega?
U esdan og‘ib qolganga o‘xshar, hadeb yerni mushtlar, ammo bu xitob onasiga qaratilganmi, o‘zigami, aqli yetmas edi. U cho‘kkalagan ko‘yi tag‘in onasining qo‘llariga yopishdi. Muzdek, dag‘al qo‘lni yuziga bosib, o‘krab yubordi.
...Bu qo‘llar uning boshini silagan, ko‘p silagan. Ko‘ngli o‘ksiganida, betob bo‘lganida, ilk bor maktabga borganida, maktabni oltin medal bilan bitirganida... Institutga kir-ganida, bitirganida... Nihoyat... uylanganida... Bu qo‘llar uning boshini ko‘p silagan. O’zichi, o‘zi onasining boshini silaganmi? Biron marta, aqalli biron marta silaganmi?!
Yuragining tub-tubidan otilib chiqqan bu savol a’zoyi badanini o‘rtab yubordi.
—  Oyi-i-i-i!  - dedi ingrab.
Bu qo‘llar uni yo‘rgaklagan, unga ko‘krak tutgan, shamollaganida badaniga qo‘y yog‘i surgan. Bu qo‘llar sigir soqqan, tappi qilgan, kir yuvgan, ovqat pishirgan, non yopgan...
Non! Onasining nazarida nondan tabarruk narsa yo‘q edi. Qo‘ni-qo‘shnilarning go‘dak bolasi yo‘lga kirsa oyog‘i orasidan kulcha yumalatib, boshqa bolalarga obqochtirardi. Nikoh to‘yidan avval ikki yoshning pok turmushidan nishona bo‘lsin deb non ushatardi. Bostirmadagi tandirda kunora non yopardi. Zog‘orami, arpa nonmi, ishqilib, non-da! Tandir yonida o‘ralashib yurgan Iskandarga eng avval pishgan nonni yuz