Hikoyalar (G&M)
500 so‘mlik choy puli Odatda bizda hech kim choypuli qoldirmaydi. Lekin ba’zan mijozlarning 500 yoki 1000 so‘m qaytimni olib chiqqunimcha, qolaversin singlim deb ketib qolishadi. Ammo pullarni o‘zimga olib qolmayman. Hammasini kassaga topshiraman. Shuning…
Odamlardan nafratlanmayman
Ulg‘ayganim sari odamlardan xafa bo‘lmay qo‘ydim. Qo‘li kesilgan odam og‘riqni faqat o‘zi bilganidek, insonlar ham o‘sha vaziyatga tushmagunicha dardni his qilolmas ekan. Lekin men ularni to‘g‘ri tushunishga harakat qilaman.
Angladimki, insonlar alamini doim boshqalardan olishga moyil ekan. Shuning uchun kimdir qo‘pol muomala qilsa, ko‘nglimni og‘ritsa, balki oilasida tinchlik yo‘qdir, kim bilandir urishgandir yo ishi o‘xshamay asabiylashib qolgan, shuning uchun hozir mendan alamini olyapti, deb o‘ylayman. Chunki ishonaman, odamlar bir-biriga hech bir sababsiz ziyon yetkazmaydi, dilozorlik qilmaydi.
Hayotimdan esa sira nolimayman. Nolib nimayam qilardim. Yig‘laganim yoki dod solganim bilan nimadir o‘zgararmidi, undan ko‘ra har bergan kuniga shukr qilib yashayman. Onam bor, to‘rt mucham sog‘ ekan men dunyodagi eng boy va baxtli odamman!
Xonzodabegim A’zamova suhbatlashdi
@Hikoyalar

МУСОФИР ОДАМНИНГ КУНИ МАШАҚҚАТ
Чарчадим демайди, ростин айтмайди,
Соғинч қийнаса ҳам сира айтмайди,
Уйим - жойим дея, йилда қайтмайди.
Саҳарда уйғон деб, бонг урар соат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Кўзига кўринар кекса отаси,
Тушида жилмаяр мурғак боласи,
Тунлари ёш тўкиб, эслар онасин.
Сизга мен тилайман сабр, қаноат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Кунлар ўтар секин, ойлар галма-гал,
Меҳнат қилар, ҳатто, ой чиққан маҳал.
Тунни тун демайди, қадамлар дангал.
Яратган қўлласин, сизда бор ҳикмат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Қалбини ёритмас ҳеч қандай чироқ,
Сўлим қишлоғидан бўлса гар йироқ,
Йўқчилик йўқлади, айб эмас бироқ.
Болам-чаққам, дея тортмоқда заҳмат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Бировга айтмайди оғриса жони,
Ёд олиб яшайди Қодир Худони,
Озор берманг яна кўнгли гадони.
Мунгли ўй сурмоқлик уларга одат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Сизни мен қадрлаб ёздим бу шеърни,
Орзулар аритсин манглайдан терни.
«Ҳеч қачон унутманг туғилган ерни»
Қалбингизда бўлсин юртга муҳаббат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
©Абдувоҳид Сувонов
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
Чарчадим демайди, ростин айтмайди,
Соғинч қийнаса ҳам сира айтмайди,
Уйим - жойим дея, йилда қайтмайди.
Саҳарда уйғон деб, бонг урар соат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Кўзига кўринар кекса отаси,
Тушида жилмаяр мурғак боласи,
Тунлари ёш тўкиб, эслар онасин.
Сизга мен тилайман сабр, қаноат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Кунлар ўтар секин, ойлар галма-гал,
Меҳнат қилар, ҳатто, ой чиққан маҳал.
Тунни тун демайди, қадамлар дангал.
Яратган қўлласин, сизда бор ҳикмат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Қалбини ёритмас ҳеч қандай чироқ,
Сўлим қишлоғидан бўлса гар йироқ,
Йўқчилик йўқлади, айб эмас бироқ.
Болам-чаққам, дея тортмоқда заҳмат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Бировга айтмайди оғриса жони,
Ёд олиб яшайди Қодир Худони,
Озор берманг яна кўнгли гадони.
Мунгли ўй сурмоқлик уларга одат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
Сизни мен қадрлаб ёздим бу шеърни,
Орзулар аритсин манглайдан терни.
«Ҳеч қачон унутманг туғилган ерни»
Қалбингизда бўлсин юртга муҳаббат,
Мусофир одамнинг куни машаққат.
©Абдувоҳид Сувонов
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
У вақтда мен талаба эдим. Ойнинг охири. Степендмягача хали 1 хафтача бор. Аммо, ўткан ойда олган стипендиям тугаган.
Келинман.
Хозир қайнотамдан сўрасам, гўштнинг қимматлигию, уйдаги усталарга пул беришлари кераклиги хақида гапириб, ярим соатимни оладилар. Аммо, пул олиш....амри махол)
Сумкамни яхшилаб титкиладим, фақат институтга етиб олишга еиарли пул бор. Бормасам бўлмайди, биринчи пара ФАЛСАФА, Валиеванинг дарслари.
Нима қиламан.....
Шу пайт, Сулаймон султон ва чумоли сухбати (Қиссаси Рабғўзий китобидан) эсимга тушди....
Ер остидаги қумурсқадан тортиб, осмонда учадиган қушларнинг хам ризқини берувчи «У», мен нимадан ташвиш чекайин. Етиб боришим учун етарли пулни бердинг, демак, қайтиб келишимнинг хам ғамини егансан.
Ўзингга таваккал. Йўлга тушдим. Етиб бордим. Валиева билан олдима кетин кирдик аудиторияга.
Унинчи парага қўнғироқ чалинганда, магистратурада ўқийдиган .... исмли келин чақирдилар. Салом аликдан сўнг қўлимга 50 минг тутқазиб, рахмат, дедилар.
Мен хайрон.....
Хайронлигимни кўриб, тушунтира бошладилар:
- ўткан хафта илмий ишим учун рус тилидан текс таржима қилиб берган эдиз. Бошқалардан сўрасам, бир бетини 10 мингдан қилишаркан. Мен шунча берсам, розимисиз......
- Нима деганиз, бу? Мен шунчаки, чин кўнгилдан. Биласизку, сизни яхши кўраман. Менга кўп ёрдамиз теккан. Пулиз керемас.Уни устига мен таржимон эмасман.
- Сизни ишиз бошқа таржимонлардан кўра маққул бўлди. Илтимос, олинг. Шунда, яна бемалол илтимос қила оламан. Бу илмий иш осон нарса эмас. Ўзим рус тилида гапираман. Аммо, ўзбек тилига сиздек таржима қилолмайман......
Ғойибидан етказди, дегани шу бўлса керак. Ё Аллох, шунча кундан бери мен қаерда эдим. Бугунги эътиқод, ўзингга бўлган таваккал қаерда эди...
Ўша кундан бери мен ўзим ва фарзандларнинг ризқи учун ташвиш чекмай қўйдим. Ахир бунинг тарддунини «У» мендан олдин кўриб қўйган.
Чунки ишонаман, «У» ризқ берувчи, ғойибидан беради....

👍2
Сенинг бир кўзинг кўрар екан
Ўтган замонларда бир кўзи ожиз, бой-бадавлат йигит уйланибди.
Йигит уйига меҳр қўйган, яхши феълли мусулмон эди. Ҳар оқшом уйига қучоғини тўлдириб нарсалар олиб келарди. Хотини эрини қувонч билан кутиб олиб ҳурмат курсатар эди. Орадан йиллар ўтибди. Ул одамнинг иши бирдан орқага кетибди-ю, бир кун уйига қўллари бўш келибди.
Хотин ақли оз, феъли ёмон ва тарбияси яхши эмаслигидан эри уйига кирар-кирмас:
-Вой, афандим, сизнинг бир кўзингиз кўрар экан-а!.... - деб юборибди. Кўпни кўрган ул одам:
- Хоним, шу кунгача кўрмаганмидинг, - деб совуққонлик билан жавоб берибди. Бефаҳм хотини унга:
-Шу пайтгача қулингизга қараб, кўзингизга қарашга вақт бўлмаганди, - дебди.
-Хоним, - жавоб берибди ул одам, - эрингнинг икки кўзи кўрдир. Кўр бўлмаса бош оғриқ қилиб, сен каби ақли қисқани олармиди ? Деб жавоб берибди.

* * *
Ёзаман - йиртаман,
Тугайди вароқ.
Дилимдаги сўзни -
Этолмам баён.
Энг катта йўқотиш -
Энг катта жумбоқ,
Ўзимга бўйсинмас -
Лаънати исён.
Кимгадир хуш ёқар,
Хушомадгўйлик.
Кимгадир суркалиш,
Ёқармиш - аттанг.
Манқуртларга ёқмас,
Нетай ростгўйлик -
Маддоҳ ялтоқланар,
Валдирар - сатанг.
Олишиб яшайсан,
Қусурлар билан.
Раҳмим келар аммо,
Қалби карларга:
Мардларни олқишлаб,
Шоқолни - сўкиб.
Ёқмай бораяпман -
Муттаҳамларга.
Лекин мен қайтмайман,
Халқчил йўлимдан.
Токи томиримда,
Жўш урар қоним.
Кечирим сўрайман,
Бевақт - ўлимдан.
Мардона яшашга,
Берилган жоним!
©Абдувоҳид Сувонов
22.08.2019
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
Ёзаман - йиртаман,
Тугайди вароқ.
Дилимдаги сўзни -
Этолмам баён.
Энг катта йўқотиш -
Энг катта жумбоқ,
Ўзимга бўйсинмас -
Лаънати исён.
Кимгадир хуш ёқар,
Хушомадгўйлик.
Кимгадир суркалиш,
Ёқармиш - аттанг.
Манқуртларга ёқмас,
Нетай ростгўйлик -
Маддоҳ ялтоқланар,
Валдирар - сатанг.
Олишиб яшайсан,
Қусурлар билан.
Раҳмим келар аммо,
Қалби карларга:
Мардларни олқишлаб,
Шоқолни - сўкиб.
Ёқмай бораяпман -
Муттаҳамларга.
Лекин мен қайтмайман,
Халқчил йўлимдан.
Токи томиримда,
Жўш урар қоним.
Кечирим сўрайман,
Бевақт - ўлимдан.
Мардона яшашга,
Берилган жоним!
©Абдувоҳид Сувонов
22.08.2019
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
ОХИРАТ ЧИРОҒИ
Бир бой инсон умрини молу давлат тўплаш ва бойлик орттиришга сарфлади, мана шу йўлда оғир касалликка дучор бўлди. Бу касаллик умрининг охири ва охират сафарининг бошланишига ўхшаб қолди. У васият қилиш учун фарзандларини олдига чорлади ва катта ўғлига деди:
– Ўғлим, бу беморликдан тузалишга умидим қолмади, кундан-кунга охират сари қадам қўйиб боряпман. Энди тушундимки, тўплаган бойлигимдан охират сафарим учун менга бирор наоф тегмас экан. Бугун бойлигим сизларнинг қўлларингизда. Менинг охират йўлим қоронғилашди, сизлар бир чироқ ёқингларки, охират йўлим ёришсин ва охиратда менга фойдаси тегсин.
Бу сўзларда бироз муддат ўтгач, Аллоҳнинг инояти билан бой киши шифо топиб, оёққа турди. Ўша кунларда бир яқинидан мактуб келди, унда бой киши ўша яқинининг уйига таклиф қилинган эди. Бой бир чироқ олиб, чақирилган хонадонга бориш учун тўнғич ўғли билан йўлга чиқди. Ота олдинда, фарзанд эса орқадан борар, чироқ ўғилнинг қўлида эди. Ўғил отадан бироз орқароқда қолди, олди қоронғилашган ота фарзандига деди: “Ўғлим, тезроқ юр, бу жойлар қоронғи экан, йиқилиб, бирор нарса бўлиб қолмайин”.
Фарзанд отасига шундай жавоб қайтарди:
– Отажон, эсингиздами, беморлигингизда “мен бу дунёда охиратим учун бирор нарса қилмадим, хоҳлайманки, мендан кейин бир чироқ бўлсин ва у охиратимни ёритсин”, деган эдингиз. Буни қарангки, чироқ орқада турса, олдинни ёритмас экан. Ёруғликни истасангиз, чироқни олдиндан тайёрланг. Сиз шундай амалда бўлингки, охират йўлингиз ёруғ бўлсин.

Ҳақиқий дўст билан сохта дўстнинг фарқи
Баъзи улуғларимизнинг айтишича, биз дўстмиз деб мақтанган кишидан «Дўстингнинг чўнтагига ўзидан сўрамай туриб, қўлингни суқиб, пулини ола оласанми?» деб сўрашган экан. У «Йўқ, сўраб оламиз» деса, «Унинг чўнтагидаги пулни сўраб оладиган даражада бўлсанг, унда ҳақиқий дўст эмас экансан», дейишган экан.
Дўстлик шу қадар бўлиши керак эканки, орада пулнинг истиҳоласи ҳам бўлмаслиги керак, дўстининг мол-мулкига худди ўзиникидек муомала қила олиши керак экан.
Бировдан яхшилик кўрган одам ўша яхшилик қилган одамга совға кўтариб келибди. Одатда бу нарса кўп учрайди. «Бу нима?» дебди яхшилик қилган одам. «Менга яхшилик қилган эдингиз, шунинг эвазига совға олиб келдим», дебди у. «Йўқ, бу нарсангни олмайман. Агар дўстинг сенга бир нарса эвазига яхшилик қиладиган бўлса, ундай дўстдан воз кеч. Дўстинг бирон манфаат бўлмаса, сенга яхшилик қилмайдиган бўлса, намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилгин-да, тўрт такбир айтиб, ундай дўстнинг жанозасини ўқиб қўявер», дебди. Дарҳақиқат, бундай дўстнинг кимга кераги бор?
Машойихларимиз айтадилар: «Бугун шундай дўстлар кўпайиб кетдики, сўрашса уйингдаги молингнинг ҳол-аҳволигача, арзимас майда-чуйдагача сўрайди, аммо сариқ чақа сўрасанг, қорасини кўрсатмайди. Шундай дўстлар борки, сўрашганда саломдан нарига ўтмайди, лекин муҳтож бўлсанг, жонини беради». Ҳақиқий дўст билан сохта дўстнинг фарқи ана шундай экан.

Hikoyalar (G&M) via @vote
Haqiqiy do'stingiz bor ekanmi?
anonymous poll
Ha – 378
👍👍👍👍👍👍👍 51%
Yo'q – 202
👍👍👍👍 27%
Bor deb o'ylardim, lekin yo'q ekan. – 159
👍👍👍 22%
👥 739 people voted so far.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@Hikoyalar da videorolik.
Ko'r kishi sadaqa so'rab o'tiradi, lekin unga sadaqa qiluvchilar oz... Bir yigit uni yozuvini o'zgartirib, unga e'tiborni oshiradi...
Rus tilida.

Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган бўлсада, унинг кўйлагини ҳамон жавонга осиб қўйганди. Кўйлакнинг чўнтагига эса доимо бир миқдорда пул солиб қўйишни одат қилганди.
Ҳар сафар фарзандларидан бири эҳтиёжи учун пул сўраганида, хонадонда ота номи янграб туриши учун "Отангнинг чўнтагидан олақол, болам" дейишни жуда жуда ёқтирар эди...

❤1
Яхшилик қил, дeнгизга от…
Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина ем-озуқа олиб, денгизга, балиқларга ташларди. Буни кўрган Жунайд ҳазратлари:
— Нима қилганинг бу? — дедилар.
— Савоб умидида балиқларга ем ташлаяпман.
— Сен мусулмон эмассан-ку, қанақа савоб ҳақида гапиряпсан? Савобдан умид қилиш учун, аввало Аллоҳга иймон келтиришинг керак.
— Хўп майли, унда айт-чи, сен айтаётганинг Аллоҳ менинг балиқларга ем ташлаётганимни кўряптими?
— Албатта, Унинг кўрмайдиган, билмайдиган нарсаси йўқдир.
— Шу менга етади.
Орадан 4-5 йил ўтди. Жунайд ҳазратлари Ҳаж ибодати учун Маккага кетдилар. Каъбани тавоф қилиб турар эканлар, рўпараларида балиқларга ем ташлаган мажусий ҳам тавоф қиларди. Ҳазрати Жунайд:
— Бу ерда сени нима ишинг бор?
— У (Аллоҳ) мени кўрди.
— Қандай кўрди?
— Сен кетганингдан сўнг, ичимда бир ёруғлик, нур порлади. Қарасам, ҳамма балиқлар оғзини очиб, шаҳодат калимасини айтяпти. Мен ҳам балиқларга қўшилиб, шаҳодат калимасини айтдим. Сенинг Роббинг мени кўрди. У кўргани учун мен шу ердаман. Сенга бир насиҳатим бор: яхшилик қил, денгизга от — балиқ билар, балиқ билмаса — Холиқ билар...

👍1
Бир куни Бағдодга Аллоҳга ишонмайдиган файласуфлардан бир гуруҳи келди, Гуруҳ бошлиғи шаҳарликларга сўрамоқчи бўлган бир неча саволлари борлигини айтиб, Бағдоддаги энг кучли олим билан учрашмоқчи эканини билдирди. Бағдодликлар гуруҳни имоми Аъзамнинг ҳузурига бошлаб борди. Имоми Аъзам ҳазратлари ўша чоқда талабаларга хом ғиштдан қандай қилиб таяммум қилиш кераклигини ўргатиб турган эдилар. Файласуфлар унга учта саволга жавоб истаётганини айтганда имоми Аъзам ҳазратлари:
– Марҳамат, сўранг саволларингизни, – дедилар.
Шунда файласуфларнинг бошлиғи аввалдан ҳозирлаб келган, кўпчилик жавобини топа олмаган саволларини берди:
– Эй имом! Биринчи саволимиз: Аллоҳ бор дейсиз, аммо у кўринмайди, қани у, кўрсатинг, биз ҳам иймон келтирайлик; иккинчиси, шайтон оловдан яралган дейсиз, сўнгра яна унга оташ-ла азоб берилади, дейсиз, ҳеч замонда олов оловни ёқадими? Учинчи саволимиз эса, эшитишимча, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан дер экансиз, Модомики, хайр ва шарр Аллоҳдан экан, у ҳолда инсонларни нега қилган ишлари учун айблайсиз? Инсонларни ўз ҳолига қўйинг, истаганидек яшасин.
Унинг гапи тугаганидан сўнг имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ қўлидаги қуруқ ғишт билан уриб файласуфнинг бошини ёрдилар. Файласуф дарҳол қозига шикоят қилди. Имоми Аъзам ҳазратларини маҳкамага чақирдилар. Имоми Аъзам маҳкамага келганларидан сўнг
Қози файласуфга:
– Қани гапиринг, шикоятингизни эшитайлик, – дейди.
Файласуф:
– Қози жаноблари! Мен бу имомга учта савол бердим. У эса саволга жавоб бериш ўрнига ғишт билан уриб бошимни ёрди, – деди.
Қози:
– Эй имом! Сиз каби олим одамга бундай иш ярашадими? – деди.
Имоми Аъзам:
– Муҳтарам қози, мен аслида ўша ғишт билан уриб бу файласуфнинг ҳамма саволига жавоб бердим, – дедилар.
Қози Имоми Аъзамдан бу ишини тушунтириб беришини сўради. Имом бу ҳодисани қуйидагича тушунтира бошладилар:
– Муҳтарам қози жаноблари, бу файласуф менга “Аллоҳ таолони кўрсатинг, инонайлик” деди. Мен қўлимдаги ғиштни унинг бошига уриб саволига жавоб берган бўлдим. “Бу қандай бўлди?” десангиз, бу одамдан сўраб кўринг-чи, бошига ғишт билан урганимда у ҳис этган оғриқни бизга кўрсата олармикан?
Қози файласуфга:
– Ҳа, ўша оғриқни бизга кўрсата оласизми? – деди.
Файласуф:
– Муҳтарам қози жаноблари, жонимдан ўтиб кетди, аммо уни сизга қандай кўрсатаман, – деди.
Имоми Аъзам унга:
– Эй файласуф! Сен ўз танангда рўй берган ҳодисани, бошингнинг оғриганини бизга кўрсата олмас экансан, биз ўзимиз измида бўлган Аллоҳни сенга қандай кўрсата оламиз! – деди.
Қози:
– Хўп, унинг кейинги саволи нима эди? – деб сўради.
Имоми Аъзам:
– У мендан “шайтон оташдан яралган дейсиз, аммо оташ оташни ёқадими?” деб сўради. Мен уни тупроқ билан урдим. Тупроқ унинг бошини ёрди. Ахир унинг бадани тупроқдан яралмаганмиди! Аллоҳ истаса оловни олов билан азоблашга кучи етади. Ундан жонининг оғриган оғримаганлигини сўрай оласизми? – дедилар.
Қози файласуфдан такроран:
– Жонингиз оғридими? – деб сўради.
Файласуф:
– Албатта, – деб жавоб берди.
Бунга жавобан имоми Аъзам:
– Яна менга: “Эй имом! Яхшилик ва ёмонликнинг Аллоҳдан эканини айтасиз, унда нега инсонларни қилган ишлари учун айблайсиз? Қўйинг, инсонлар билган ишларини қилсин”, деди. У ҳолда, муҳтарам қози жаноблари, ундан такрор сўрасангиз, модомики, у инсонларнинг иродаси йўқлигига ишонар экан, у ҳолда мен қилган иш юзасидан нега сизга шикоят этди! – дедилар.
Файласуф бу мантиқли сўзлар қаршисида мағлуб бўлиб, сўзлашга сўз топа олмади ва янглиш ишончда эканига тавба қилиб мусулмон бўлди.

Forwarded from Xushnudbek.uz
Ватан танланмайди
Давронбек Тожиалиев Фейсбукда ёзмоқда:
«Ватан танланмайди. Қаерда туғилиш, Ватан қилиш — Аллоҳнинг сизга инъоми. Ватан севгиси ҳам ўлчанмайди. Унинг ками ёки ортиғи, тури ва даражаси бўлмайди. Ватанни севиш — инсоннинг фитратидаги туйғу. Уни ҳеч ким тортиб ололмайди.
Навбатдаги сафардан қайтарканман, учоғимиз Тошкентга қўна бошлагандан сўнг барча қарсак чалиб олқишлаётган пайтда бир қариянинг йиғлай бошлагани эътиборимни тортди. Оппоқ соқоллари юзига зеб берган бу нуроний киши учоқдан тушгунгача йиғидан тинмади. Пичир-пичир гаплардан унинг яқинларидан биров вафот этган бўлса керак деган фикрга келгандим. У трапдан пастга тушиши билан холироқ жой қидира бошлади. Милиция ходими унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, қария томон юра бошлаган жойида тақа-тақ тўхтади. Нуроний ерга сажда қилганича ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг тилидан «Шукр, алҳамдулиллаҳ» сўзлари тушмасди.
Мен бу нуронийнинг кимлигини билолмадим. Қария билан роса суҳбатлашгим, дардлашгим келди. Лекин унинг бу ҳолатида Ватан тупроғи энг яхши дардкаш эди. Яқинда бир дўстим ана шундай ватансевар миллатдошимиз ҳақида гапириб қолди.
Абдусамад ота йигитлик пайтида шўролар зулмидан қочиб, Арабистон диёрига ҳижрат қилади. Ўша ерда уйланади, бола-чақали бўлади. Марғилонда ҳам давлатманд бўлган Абдусамад Арабистонда ҳам ҳалол тижорати ила бойлик ва мартабага эришади. «Мен барибир Марғилонга қайтаман» дер эди у ҳар доим. Мустақиллик бўлиб, йўллар очилган пайти Абдусамад ота қариб қолган, бир ўзи узоқ сафарга чиқа олмай қолганди. Танаси бошқа дард билмас, деганларидек катта-катта тижорат эгалари бўлган ўғиллари турли баҳоналар билан уни ўз юртига олиб боришмас эди. Анча «инжиқлашиб» қолган отадан ўғиллари сўрашибди:
― Ота, сизга нима етишмаяпти?
― Ўз уйимни соғиндим.
― Данғиллама ҳовлида турсангиз, атрофингизда хизматкорлар гирдикапалак бўлса. Алмисоқдан қолган ўша кулбани нима қиласиз?
― Менинг уйимда сўрилар бор эди. Сўри ёнидаги дарахт соясида дам олардим.
― Ота, ҳаммасини шу ерда қилиб берамиз.
Ўғиллар сўри ясатишибди. Сўри атрофига дарахтлар ўтқазишибди. Отага на мева, на соя берадиган бу дарахтлари ҳам ёқмабди. Ўғиллар Туркиядан мевали дарахтлар олиб келтириб ўтқазишибди. Ота:
― Сўри остидан анҳор оқарди. Сувлари шилдираб турарди. Тарвузни дуррага боғлаб анҳорга ташлаб қўяр, кечқурун сўйиб ердик…
Ўғиллар сўнгги технологияни ишга солиб суви доимо айланиб турадиган сунъий анҳор барпо этишибди. Оталари тасвирлагандек анҳорга тошларни солиб, шилдирайдиган қилишибди. Албатта маълум ҳажмдаги сув айланиб тургани билан анҳор бўлолмайди. Ота:
― Бизнинг анҳорнинг шабадаси бўларди, сув бўйида ўсган ялпизнинг ҳиди хонадонимизни тутарди. Шомдан кейин дарахтларни аста шитирлатган шабадани соғиндим.
Ўғиллар махсус кондиционер ва вентиляцион тизим барпо қилиб, шабадани йўлга қўйишибди. Ялпиз ҳидли ҳаво пуркагичлардан фойдаланишибди. Ота соғинганларини тополмай борига сабр қилар, лекин қалби таскин топмаётгани юзидан аён эди. Ўғиллари:
― Ота, ҳаммасини ўша уйингиздек қилиб бердик. Яна нега маъюссиз?
― Асрдан кейин ҳовлига анҳордан сув олиб сепардик. Сув сепилган тупроғимнинг ҳиди… Ўша ҳидни соғиндим…
Ўғиллар учун бошқа илож қолмабди. Отани олиб, ўз юрти томон йўл олишибди. Ота жойлари ўзгариб кетган, лекин ўша анҳорли хонадон, бир хоналик эски кулба сақланган экан. Ота кўз ёш тўкиб, соғинган жойларини кўзга суртибди. Тадбиркор ўғиллар уч кундаёқ зерикиб, «кетайлик»ка тушишибди. Ота эса ҳеч кетгиси келмас, ҳар куни зиёратига келган одамларнинг суҳбатларидан ҳузур оларди. Ўғиллар ўз юртларига қайтишибди. Ота эса Марғилонда қолибди. Бир ойдан сўнг катта ўғли келиб, олиб кетишга ҳаракат қилибди. Ота кўнмабди. Уч ойдан сўнг ота ўша анҳор устидаги сўрида жон таслим этибди…»
Пост тугади.
👉 @xushnudbek 👈

Минг йил яшаган бир саҳоба "Эсиз-эсиз, у эшикдан кирдиму бу эшикдан чиқиб кетаяпман”, деган экан. Шунақа, болам… Ҳеч ким ўлишни ўйламайди. Аммо одамзодга умр ўлчаб берилган. Шунақаликка шунақа-ку, одамнинг умри неча йил яшагани билан ўлчанмайди. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савобли иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлаб¬ку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади…
Ўткир Хошимов
@Hikoyalar
Ўткир Хошимов
@Hikoyalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ba'zida ko'cha arzimagan narsalarni sotib o'tirgan buvijonlarni ko'ramiz. Hech shularga yordam berib ketamizmi? Nima bularni savdo sotiq qilishga majbur qilmoqda?
@Hikoyalar da videorolik.
@Hikoyalar da videorolik.
Диний илмлардан хабардор бир аёл бўлган экан. У университетда аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди:
- Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак.
Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади.
Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва:
- Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан турмуш қуриб яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим.
Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия:
- Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва ҳеч қачон кўрмаганман. Биласизми, келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!