Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди.
Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди.
Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.
Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим.
Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, хар доим ҳам эмас, онда-сонда:
- Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, - дердилар.
- Хўп бўлади дада.
Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар.
Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
- Иқболжон! Хавотир олма ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! - деб дуо қилиб қўярдилар.
Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди.
Хаёлга бериламан.
Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
- Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил болам! - десалар.
Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди!
Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман!
Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин дадажон!
П/С: Ота-онаси хаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик холатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Хар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хох катта бўлсин, хох кичик илтимосларини қўлларингдан келганча хожатини чиқаринг, кейин жуда-жуда кеч бўлади.
Иқболжон Юсупов
П/С 2: Отам тузалмас дардга йўлиққан эдилар... бу дард шунчалар тез ривожланардики... Мен ўқишга кетаётган вақтимда доимгидек пулинг борми? Керак бўлса овол дердилар. Пулим бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ололмасдим... Операцияга кираётганларида ҳам, келиб ўтирма, ишингни қилавер дегандилар, лекин боргандим... Операция яхши ўтганди, дард эса барибир ўзини сўзини айтди. Вақт шунчалар тез ўтардики... Унутилмас вақтлар...
@Hikoyalar

👍1
ПУРМАЪНО СУҲБАТ!
Ривоят қиладиларки, бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу ТАРБИЯНИНГ НАТИЖАСИДИР.
Шогирд сўради:
— Эй, Устоз, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз деди:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, ахлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чархида чархланиб, ахлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, ахлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

ИБРАТ УЧУН ИЛИНДИМ😭😥
Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...
Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга “тўғри келадиган” кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам “Икки-уч йил бемалол киясан”, деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.
Кийим бозоридан чиқарканмиз, димоғимга “гуп” этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдек кўринди.
– “Шашлик” олиб беринг,– отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.
– ...
Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.
Бу сўзни ҳеч бир ота “кўтара олмайди” назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди... Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.
– Юр ўғлим, бир сени “шашлик”ка тўйдирай,– балки кенжа фарзанд бўлганим учундир отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаган. Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихини тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим:
– Сиз емайсизми?
– Сен еявер, ўғлим, менинг қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.
Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар...
Йиллар ўтса-да, бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Отам билан боғлиқ ўша вовеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди.
Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик изтиробларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай хислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.
Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихини қўлига олди-да, анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.
Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?
– Олинг, ота.
– Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи...
Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиққина пиёз билан қорин тўйғазганди!
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.

Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇

👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

📝Қадимда бир хитойлик император бўлган экан. У яқинда тахтга утирган эди, ёш эди ва қизиқувчан эди. Император кўп нарсани билар эди, янаям кўпроқ нарсани билишни ҳоҳлар эди. Аммо сарой кутубхонасидаги ҳали ўқилмаган китобларни кўриб тушундики уларнинг ҳаммасини ўқиб улгурмайди. Бир куни у сарой донишмандини чақириб унга бутун инсоният тарихини ёзишни буюрдиДонишманд узоқ меҳнат қилди. Йиллар ва ўнларча йиллар ўтди. Охири, мулозимлар император хонасига беш юз китобни олиб келишди, унда бутун инсоният тарихи битилган эди. Император бунга анчайин ажабланди. У энди ёш бўлмаса ҳам илмга интилиши сўнмаган эди. Бироқ у йилларни бу китобларни ўқишга сарфлай олмас эди ва у энг асосийларини қолдириб баён қилинганларни қисқартиришга буюрди.Донишманд яна узоқ йиллар мехнат қилди. Ва кунлардан бир кун мулозимлар бир аравага ортилган элликта китобни император хузурига келтиришди. Император жуда қариб қолган эди. У бу китобларни ўқишга улгурмаслигини тушунар эди ва донишманддан фақат энг энг мухиминиқолдиришни сўради.Донишманд яна ишга киришди. Маълум бир вақт ўтиб у бутун инсоният тарихини биргина китобга жойлаштиришга муваффақ бўлди, аммоу китобни олиб келганда – император ўлимини кутиб ётар эди ва шу даражадақувватсиз эдики китобни очишга хам кучи етмас эди. Шунда император нариги дунёга равона бўлмасидан олдин баён қилинганларни янада қисқартириб ифода қилишни илтимос қилди. Шунда донишманд китобни очди ва охирги бетига фақат биргина жумлани ёзди: “Инсон туғилади, азоб чекади ва ўлади”...
Вақт ғанимат азизлар...
@Hikoyalar
Вақт ғанимат азизлар...
@Hikoyalar
Сизку тавба қилдингиз, марҳумнинг ҳоли нима бўлди?
Бир танишим 19 ёшли йигит вафот этди. Ўлим ёш танламаслиги кундек равшан, ҳамма қайғу ва изтиробда. Қабристонга олиб бориб, ҳақиқий "уйига" ташлаб келдик. Аллоҳни рози қиладиган ишлар қила олмайди энди у.
Эртаси куни суратлари бўлса, жўнатинглар эсдаликка сақлаб қўяйлик дейишди. Оила аъзолари расмини кўриб туриш истагида эди.
Кимдир Инстаграм саҳифаси бордир, ўша ердан юклаб олсак бўлади деди. Марҳумнинг телефонини олиб инстаграмга кирдик. Ҳамманинг кўзи телефонда.
Инстаграм саҳифасини кузата бошладик. Ҳамма жим. Суратларни тепадан пастга тушира бошладик. Саҳифасидаги суратлар ҳаммани жим қилиб қўйган эди. Тунги клублар, ярим ялонғоч қизлар, калян, ароқ, сигареталар билан тушилган суратлар ва видеолар тўпланган эди саҳифада.
"Я Аллоҳ, умрини масиятга ўтказган экан. Бузуқликнинг барча шаклини қилиб, камида булардан фахрланиб, расмларини интернетга жойлаган экан".
Ҳамма қайғуни унутди, айрилиқнинг ўрнини бошқа қайғу эгаллади. Қабрда аҳволи нима бўлар экан? Аллоҳнинг ҳузурида қандай жавоб берар экан?
Ҳамма хабар топди. Марҳумнинг дўстлари қочиб кетди. Маъсиятларда бирга бўлган дўстлари оғир кунида бирга бўлмади. Орадан анча вақт ўтди... Марҳумнинг дўстларидан бирини масжидда кўрдим. Кар-кар қиладиган, катта гапириб, одамларни менсимайдиган боладан асар ҳам йўқ! Ўша воқеадан сўнг, Аллоҳга тавба қилиб, барча дўстлари ёмон йўлдан қайтганини айтиб берди. Мени эса ҳаёлимда бир фикр айланарди: "Сизлар-ку тавба қилибсизлар, марҳумнинг ҳоли нима бўлди?".
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Бир танишим 19 ёшли йигит вафот этди. Ўлим ёш танламаслиги кундек равшан, ҳамма қайғу ва изтиробда. Қабристонга олиб бориб, ҳақиқий "уйига" ташлаб келдик. Аллоҳни рози қиладиган ишлар қила олмайди энди у.
Эртаси куни суратлари бўлса, жўнатинглар эсдаликка сақлаб қўяйлик дейишди. Оила аъзолари расмини кўриб туриш истагида эди.
Кимдир Инстаграм саҳифаси бордир, ўша ердан юклаб олсак бўлади деди. Марҳумнинг телефонини олиб инстаграмга кирдик. Ҳамманинг кўзи телефонда.
Инстаграм саҳифасини кузата бошладик. Ҳамма жим. Суратларни тепадан пастга тушира бошладик. Саҳифасидаги суратлар ҳаммани жим қилиб қўйган эди. Тунги клублар, ярим ялонғоч қизлар, калян, ароқ, сигареталар билан тушилган суратлар ва видеолар тўпланган эди саҳифада.
"Я Аллоҳ, умрини масиятга ўтказган экан. Бузуқликнинг барча шаклини қилиб, камида булардан фахрланиб, расмларини интернетга жойлаган экан".
Ҳамма қайғуни унутди, айрилиқнинг ўрнини бошқа қайғу эгаллади. Қабрда аҳволи нима бўлар экан? Аллоҳнинг ҳузурида қандай жавоб берар экан?
Ҳамма хабар топди. Марҳумнинг дўстлари қочиб кетди. Маъсиятларда бирга бўлган дўстлари оғир кунида бирга бўлмади. Орадан анча вақт ўтди... Марҳумнинг дўстларидан бирини масжидда кўрдим. Кар-кар қиладиган, катта гапириб, одамларни менсимайдиган боладан асар ҳам йўқ! Ўша воқеадан сўнг, Аллоҳга тавба қилиб, барча дўстлари ёмон йўлдан қайтганини айтиб берди. Мени эса ҳаёлимда бир фикр айланарди: "Сизлар-ку тавба қилибсизлар, марҳумнинг ҳоли нима бўлди?".
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
«СОТҚИНГА 1937 1941 ЙИЛ»
Дардини айтолмас бирор кимсага,
У шундай тугамас уффурган лаьнат.
Қул бўлиб яшайди ўлган жисмига,
Шайтон юрагига - солган иморат.
Баъзида сўз учун тортишади у,
Баъзида кулади - ғурурдан кечиб.
Ичи тўла исён, ғалаён туйғу,
Баъзида мозорлар, келади кезиб.
У шундай яшаган, тундай яшаган,
Терговлар дастидан омон қолган у.
Мозийдаги етук, шоирни сотган,
Бегуноҳ адибнинг қонин тўккан у.
Надомат, адолат, ёки жаҳолат,
Қай, бирин кўрса ҳам, совуқтер босар.
Унга айта кўрманг, бу деб жасорат,
Шу туннинг бағрида, жисмини осар.
Энди ўйлаб кўрса, «қаҳрамонлиги»
Жаллоднинг қўлида омон қолганди.
Хануз тушинмайди сотқинлигини,
Шайтоннинг тусида кириб олганди.
Яна ўша тоғлар қорларни кўрди,
Яна ўша доғлар турибди қалбга.
Бугун сотқинларни кимлар ҳам сўрди,
Бугун жўмардларим қовушган дардга !
Усмон Носир деса ютасан алам,
Усмон Носир деса ғамга тўласан.
Ўлимдан қўрқмагин, эй аҳли қалам -
Барибир ўласан, бир кун ўласан !
Миллатни ўлдирма жонинингни асраб,
Шоирни ўлдирди - лаънати иблис.
Умринг ўтмасин ҳеч ўликдек яшаб,
Дунё сотқинлардан бўлсайди - холис.
Ўлса англагайдир - сотқинлигини,
Мингта пушаймонда қолгайдир, бироқ.
Сотқин бўлиб юз йил, яшашдан кўра,
Мард бўлиб қирқ ёшда, ўлган яхшироқ !
©Абдувоҳид Сувонов
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
Дардини айтолмас бирор кимсага,
У шундай тугамас уффурган лаьнат.
Қул бўлиб яшайди ўлган жисмига,
Шайтон юрагига - солган иморат.
Баъзида сўз учун тортишади у,
Баъзида кулади - ғурурдан кечиб.
Ичи тўла исён, ғалаён туйғу,
Баъзида мозорлар, келади кезиб.
У шундай яшаган, тундай яшаган,
Терговлар дастидан омон қолган у.
Мозийдаги етук, шоирни сотган,
Бегуноҳ адибнинг қонин тўккан у.
Надомат, адолат, ёки жаҳолат,
Қай, бирин кўрса ҳам, совуқтер босар.
Унга айта кўрманг, бу деб жасорат,
Шу туннинг бағрида, жисмини осар.
Энди ўйлаб кўрса, «қаҳрамонлиги»
Жаллоднинг қўлида омон қолганди.
Хануз тушинмайди сотқинлигини,
Шайтоннинг тусида кириб олганди.
Яна ўша тоғлар қорларни кўрди,
Яна ўша доғлар турибди қалбга.
Бугун сотқинларни кимлар ҳам сўрди,
Бугун жўмардларим қовушган дардга !
Усмон Носир деса ютасан алам,
Усмон Носир деса ғамга тўласан.
Ўлимдан қўрқмагин, эй аҳли қалам -
Барибир ўласан, бир кун ўласан !
Миллатни ўлдирма жонинингни асраб,
Шоирни ўлдирди - лаънати иблис.
Умринг ўтмасин ҳеч ўликдек яшаб,
Дунё сотқинлардан бўлсайди - холис.
Ўлса англагайдир - сотқинлигини,
Мингта пушаймонда қолгайдир, бироқ.
Сотқин бўлиб юз йил, яшашдан кўра,
Мард бўлиб қирқ ёшда, ўлган яхшироқ !
©Абдувоҳид Сувонов
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
«Янги келинимнинг интернетда беҳаё расмлари бор экан!..»
— Йиллар ўтгани сайин ҳамма ҳам улғайиб, эс-ҳушини йиғиб оларкан. Аслида, ўзим ҳам унчалик кекса эмасманку-я, аммо ҳозир қарашларим анча ўзгарган. Ёшлигимда хато ишларим кўп бўлгани учун ҳам, болаларимга доим қаттиқ турдим. Уларнинг тарбиясига, юриш-туришига аҳамият қаратдим. Ортидан ёмон гап эшитмаслик учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Шукрки, шу кунгача фарзандларим ҳақида бирор ножўя сўз қулоғимга чалинмади. Аммо…
Катта ўғлимни уйлаганимга беш йил бўлди. Навбат кичигига етганда, рафиқам жуда кўп қизларнинг эшигига борди. Қиз гоҳ ўғлимга ёқмаса, гоҳ аёлим бурнини жийириб келарди. Охир-оқибат оиламизга мос келадиган оилани, ота-онаси бамаъни бўлган бир қизни топдик. Ҳаммадан кўп ўғлимнинг оғзи қулоғида. Очиғини айтганда, ўғлим ташқи кўринишга катта эътибор қаратгани учун ҳам, қизларнинг чиройига қараб танлаётганини билардим.
— Албатта, ёқтирганингга уйланишга ҳақлисан, бироқ чиройни биринчи ўринга қўйма, болам…
— Дадажон, ахир ҳар куни кўрадиган одамим кўнглимга ёқиши керак-ку, биринчи ўринга эмас-у, иккинчи ўринга қўяман-да!
Гапларимни ҳазилга олиб, танбеҳларимга у қадар бош қўшгиси келмасди кенжамнинг. Мен ҳам яшайдиган ўғлим дедим-у, келинимизнинг ота-онасига қараб, баҳо бериб қўя қолдим. Келиннинг ота-онаси чиндан зиёли одамлар. Гап-сўзи, юриш-туриши ҳавас қилса арзигулик даражада ва замонавий. Хуллас, иккала томон бир-биридан мамнун, бекаму кўст тўйни ҳам ўтказиб олдик. Келинимиз бошқа келинлар сингари эрта туриб, кўча-ҳовлиларни супуриб юрганида ҳаммаси жойидадек туюлди ва ҳатто бундан бошим осмонга етиб, уларни хорижга, дам олишга юбордим. Ҳаммаси мана шундан кейин бошланди…
— Дада! Ойи!..
Катта ўғлимнинг остонадан бақириб кирадиган одати йўқ эди. Аёлим иккимиз хавотирдан сакраб тушдик.
— Тинчликми, нега бақирасан?!
— Э-э ойи, кўрмайсизми келинингизни, нима ишлар қилиб юрибди?!
— Вой, шўрим, сенинг хотининг нима ҳам қиларди, ювошгина-ку ўзи…
— Ойи-и! — онасининг гапини бўлди ўғлим. — Мен кичкина келинингиз ҳақида гапиряпман, менинг хотиним у қилган ишни қилса, ўлдириб қўярдим-ку!
— Ўзингни босиб ол, болам. Нима бўлди ўзи? — дедим мен.
— Дада, бу келинингиз менга интернетдан SMS ёзибди. Ҳа, бу келинимиз замонавийдир-да, деб «Яхши дам олинглар келин, укамга салом айтинг», деб қўя қолгандим. Эртаси куни бир дунё расмларини юборибди. Ҳар хил расмлар, уларни сизларга кўрсатишга ҳам уяламан рости.
— Янги келиннинг қайноғасига хабар ёзиши уят, фаросатсизлик-ми?!
— Ҳа, бу жуда катта муаммо эмас-ку, ўғлим, балки ҳозир бу оддий ҳолдир-да, ҳ-ҳалиги…
— Соддасиз-да, ойи, соддасиз, дада! Мана бу расмларни кўринглар!..
Ўғлим ўша митти қутисини онасининг бурнига олиб келиб, нималарнидир кўрсатганди, хотиним бечоранинг ранги оқариб, ўтириб қолди. Орада мен катта ўғлимни сўкиб кетдим, «Йўқ жойдан муаммо чиқарма!» деб бақирдим. Аммо ўша расмларни кўргач… Келиним (ҳар ҳолда, биз келин деб биладиган қиз) очиқ кийимларда суратга тушган, буниси ҳам у қадар қўрқинчли эмаску-я, лекин бегона эркаклар билан қўл ушлашиб… хуллас, алламбало суратлар эди. Бугунги жадал ҳаётимиз қанчалар тезлик билан илгарилаётганини, ёшларимиз кийинишдан тортиб гапиришгача ғарбга тақлид қилаётганини биламан. Лекин бунчалар замонавийлик!..
— Бегона йигитлар белингдан ушлаб турганда расмга тушишга тушибсан, буни ҳеч бўлмаса, тўйдан кейин йўқотмайсанми аҳмоқ! — Ўғлим ҳовли ўртасида ўзига келолмай бақирарди.
— Ҳали Икромжон кўрса нима бўлади? — аёлим ҳамон шок ҳолатида базўр гапирди.
— Эҳ, онажоним, буни ўша латта ўғлингиз кўрмаган дейсизми? Кўрмай қоладими ахир, ҳозир ҳамманинг қўлида телефон, интернет бўлса! Бу аҳмоқ келин ким-кимга, менга дўстлик таклифини юборган анави сўтак эрига юбормай қолармиди?! Ўлдириб қўйгим келяпти иккаласини ҳам, ўлдириб…
— Бас қил, етар! — гапга нуқта қўйдим мен. — Келишсин, кейин гаплашамиз…
Ўғлим ва келиним дам олишдан қайтгач, бу масалани ўзаро ўртага ташладик. Афсуски, ўғлим келинимизнинг бу суратларини тўйдан аввалроқ кўрган ва бир-икки эътироз беришдан нарига ўтмаган экан.

— Ойи, дада, бу ахир оддий расмлар-ку, ҳозир ҳамма шундай расмга тушади!
Биз келинимизнинг эрта туриб, кўча супуришига шунчалик мафтун бўлиб қолганимиздан, унинг лаб буришлари-ю, терс гапиришларини энди кўрибмиз. Ўғлим ҳам худди бегонанинг боласидай жимгина ўтирар, акасининг сўкишларига, қаттиқ гапларига менсимай қулоқ тутарди, холос.
— Вой, мен сизларни умуман тушунмаяпман, намунча жанжал кўтарасизлар?! Акажон, ўзингиз ҳам расмларимга «лике» босдингиз-ку! Тавба?!
Хуллас, бу бемаъни гап-сўзлар катта жанжалга айланиб, келиним нарсаларини йиғиштириб кетишга тушди. Бизнинг ҳай-ҳайлашимизга қарамай, онаси ҳам «Мен қизимни бундай зиндонда қолдирмайман, йигитлар билан расмга тушса тушибди, ҳали ёш бўлса!» деганча қизини қўлидан тутиб, судраб кетди. Мен билан аёлим, эҳтимол, замонавий муносабатларни, ижтимоий тармоқ олами қоидаларини тушунмасмиз, лекин катта ўғлимнинг гапларида чиндан ҳам жон бор. Ўша жин ургур суратлар кўз юмадиган даражада эмас-да! Мен буни замонавийликни тушунмайдиган, ёши катта одам назари билан айтмаяпман. Шунчаки, келинимни қучоғига олиб суратга тушган йигитларнинг «дўстлиги»га чидай олмаяпман, холос. Ўғлим эса аёлини севишини, у билан ажрашиш нияти йўқлигини, ялиниб бўлса ҳам уни олиб келишини айтмоқда. Эр-хотин бошимизни муштлаб, нима қилишни билмай гарангмиз. Катта ўғлим эса ҳар икки куннинг бирида шу мавзуни кўтаради.
— Дада, хафа бўлманг-у, бу ўғлингиз ғирт даъюс чиқди! Тез-да ажратиб олиш керак уни ўша қиздан. Ахир қандай чидайди бу суратларга, ўйлаб ўйимга етолмаяпман?!
— Менинг ҳам кўнглим қолиб кетди дадаси, ҳеч ҳазм қила олмаяпман, эҳтимол, кеч бўлмасидан ажратармиз, — бечора аёлим кўзига ёш олишдан чарчамайди. — Лекин Икром ажрашмайман деб туриб олган, ўқитиб қўйганми, билмайман.
— Ойи, агар анави қизларингиз ҳам интернетга расм қўйса, йигитлар билан гаплашса, мендан хафа бўлишмасин, айтиб қўяй. Олдинлари «Ҳа, майли, ёш-да», расмларига «лике» йиғишга қизиқади, дердим. Энди қарасам, ҳаммаси шу «ҳа майли»нинг ортидан бошланаркан…
Уйимизда интернет мавзуси ҳеч тугамаяпти. Ўғлим шу даражада қўрқиб қолганидан сингилларини ҳатто керакли маълумот олиш учун ҳам интернетга яқинлаштирмайдиган бўлган. Гулдай турмушимизни мана шу майда кўринган, аслида, катта муаммо бузиш арафасида. Бир томондан икки ёшни ажратиш гуноҳ дейман, лекин бошқа томондан, ҳатто пушаймонликни ҳис қилмаган «замонавий» келинимиздан ҳеч умидимиз йўқ. Одамларнинг гапи, ўғлимнинг бошқа қизга яна кўнгил бериб яшаб кетиши, «Биринчи турмуши нега бузилган?» деган саволларнинг ёғилишига-ку ҳали ўтганимиз ҳам йўқ. Ҳозир нима қилишни, нима қилсак тўғри бўлишини ўйлаяпмиз, холос! Менга маслаҳат беринг, қандай ечим энг ҳақ ечим?..
Агар ҳозир келинимизни олиб келсак, у расмларини олиб ташлаш тугул, интернетга кирмасликка ҳам рози бўлмайди. Чуки бу жанжал кўтарилган кундаёқ, унга бу нарсаларни йўқотишни айтганмиз. Лекин у ҳеч бир гапимизга кўнмай, кетаманга тушди, ўғлим унга рухсат берганини айтиб, қаттиқ туриб олди. Ҳаётини интернет деган бало билан шунчалар боғлаган қизни тарбиялаш, у билан бир хонадонда аҳил бўлиб яшаш мумкинми? Илтимос, ҳаётий тажрибаси меникидан кўпроқ бўлган одамлардан ташқари, ёшлар ҳам маслаҳат беришсин. Чунки уларнинг дунёқарашини ҳам ҳурмат қиламан.
Бироқ илтимос, замонавийликни ҳаддан ошиш билан тенг кўрманглар! Акс ҳолда энг муқаддас неъмат — оила неъматидан бебаҳра қоласиз!
НЎЪМОНЖОН ака

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Nomi: "Pip"
💾 Hajmi: 12.28 mb
⏳ Davomiyligi: 00:04:05
📥 Yili: 2015
📝 Janri: #motivation
Qisqa metrajli multfilm
Har narsani o'rganish, o'qish boshqa.Uni amaliyotda sinash boshqa! Hammasi anashu o'rganganimizni kundalik hayotimizda to'g‘ri qo'llay olishimizda nazarimda!
📽 Qisqa metrajli filmlar 📽 - siz bunday filmlar haqida ma'lumotga egamisiz?
Bunday filmlar o'z nomi bilan qisqa, ixcham va shu bilan birga keng ma'noli ham!
Bizning kanalga obuna bo'ling va qolgan filmlarni tamosha qiling:
👇👇👇
📽 @qisqa_metrajli 📽
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAEOUUlRnTs9h1YlhFA

Замонавий самурай
Forwarded from Hikoyalar (G&M)
Do'stlaringizni taklif qiling.
https://telegram.me/hikoyalar va JOIN tugmasi bosiladi.
Biz bilan afsuslanmaysiz...)

Эшак билан тулки майсанинг ранги ҳақида тортишиб қолди. Эшак майсанинг рангини сариқ деди, тулки эса яшил деди. Икковининг баҳси кучайиб кетгач, уни ҳал қилиб беришни сўраб ўрмон подшоҳига боришди. Ҳукмни эшитишга барча ҳайвонлар келишди. Кутилмаганда ўрмон подшоҳи эшакни айбсиз деб эълон қилиб, тулкини бир ой қамашга ҳукм қилди. Тулки ҳукмга қарши чиқиб, шерга: «Ахир майсанинг ранги яшил эмасми?» деган эди, шер: «Тўғри», деди. Тулки: «Унда нима учун менинг зараримга ҳукм чиқардинг, мен хато қилмабман-ку?» деди. Шунда шер: «Тўғри! Сен фикр билдиришда хато қилмадинг. Лекин сен бу масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Тушунмайдиган, гап уқмайдиган, баҳслашишни билмайдиганлар билан тортишганинг учун сени қамашга буюрдим», деди.
@Hikoyalar
@Hikoyalar
Forwarded from ТАҒО ТАЙМ
Кеча ўзимни бирам ожиз сездим ки... Гўшт нархи, бензин нархи ҳақида ёзган постларимдан уялиб кетдим...
Кимдир билар, кимдир билмас...
«7-Қадам» хайрия телевизион лойиҳам бор. Унда турли манбалардан йиғилган пуллар оққонга чалинган болалар муолажасига йўналтирилади.
Кеча ўзимни ҳар доимгидан да ожиз сездим... Лойиҳамиз координатори ёнимга келиб, биз пул йиғаётган боланинг отаси қўнғироқ қилди, агар сизларда етарли маблағ йиғилмаган бўлса, мен қишлоққа бориб бирор кимдан қарз олиб келай, деганини айтди...
Режа бўйича 11- сентябр куни бемор боламиз олдига боришимиз керак эди. Лекин, минимал миқдор йиғилмагани учун бора олмадик... Боришимизни ҳеч кимга айтмаган бўлсак да, касалхонадаги шифокор қўнғироқ қилиб, сизларни кутишяпти, қачон келишингизни сўраб 4-5 та ота келиб кетди, деди...
Тасаввур қиляпсизми? Оналар эмас, оталар деяпти! Эркакнинг қўли ҳеч нарса учун чўзилмаслиги мумкин, фарзандининг саломатлиги учун чўзиларкан. Шунда ҳам, бор будини сотиб, сарфлаб, устига яна каттагина қарзга ботганидан кейин ноилож чўзиларкан...
Минг шукур, шу кунгача сиз азизларнинг ёрдами билан 20 дан ортиқ бемор болага 100 миллионга яқин хайрия қилдик. Кўз ёшлар, миннатдорчилик, дуолар... Ҳаммасидан ҳам улуғ савобларга умид қилмоқдамиз. Сиз ҳам, биз ҳам.
Фақат бу сўзларни ўқиётганлар бир нарсадан кўнгиллари тўқ бўлишини истардим. Бизга ошкор ёки пинхона қилинган ҳар бир эхсон тийинигача жойига етиб боради. Бу жараёнда хизмат қилаётган жамоамизнинг ҳар бир аъзоси аввало савоб умидида елиб югурмоқда. Бировнинг ҳаққидан ўзи асрасин илоҳим...
Майли да, биз ўз ишимизни қиляпмиз, қолгани худодан!
7-Қадам лойиҳасига сўм шаклида эҳсон қилиш учун 8600041735361165 карта рақамига пул ўтказишингиз мумкин. Нақд кўринишдаги маблағлар эса белгиланган тартибда канал админи томонидан қабул қилинади. Мурожаат учун: @kompas_uz_admin
Постни улашиш ҳам хайрия қилиш каби савоб бўлади.
Лойиҳа ҳақида батафсил👇
@yettinchiqadam

Бир бадавлат одам ўғлини ўқишга берди. Ўғил етарли билим олиб уйига қайтгач, ота дедики:
- Ўғлим, энди тижорат билан хам шуғулланиб кўринг.
Ўғил карвонга қўшилиб йўлга чиқди. Чўлда кетаётганларида шернинг қўтосга чанг солиб йиқитганини кўрди. Шер ўлжасининг хаммасини ея олмади. Қорни тўйгач, нари кетди. Шунда пайт пойлаб турган қашқирлар ва қузғунлар ўлжанинг қолдиғига ташландилар.
Бу манзарани кўриб, ўғил ўйланди:
- Одам хам шер каби барча бойлигини еб адо қила олмайди. Отамнинг бойлиги кўп бўлгани холда менинг тижорат йўлида сарсон юришимдан нима фойда. Ундан кўра отамнинг бойлигидан фойдаланиб, илм билан шуғулланганим дуруст эмасми?
Ўғил шу қарорга келиб изига қайтди ва мақсадини отасига айтди.
- Ўғлим, дуруст фикр қилмабсиз, - деди ота. – Мен сизнинг қолдиқларни еювчи қашқир ёки ўлаксахўр эмас, ўлжани қўлга киритувчи шер бўлишингизни истаб эдим. Токи, сиз қўлга киритган ўлжадан бошқалар хам фойда кўрсин.
Бу ибрат ўғлига маъқул келди. Отасига боқиманда бўлмай, ўзи харакат қилиб топди, ўзи еб-ичди, бошқалар хам ундан манфаатланди. Шунинг баробарида илм билан шуғулланмоққа хам фурсат топди. Ўзи хам ўқиди, бошқаларни хам ўқитдиким, фазли-камоли юқори бўлди.

Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемехр, бағритошга чиқаришади.Илмдан гапирсанг амал хам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.
Бидъатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
Мақтасанг маддох бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан.
Хақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.Бой бўлсанг харомдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан.
Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди.
Улар барибир рози бўлишмайди.
Сен уларга кўп хам ахамият берма!
Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга хақиқий бахони У қўяди.
© islomotauz official сайтидан
P.S. Барчамизга Аллоҳ розилиги насиб қилсин!
Жума муборак бўлсин!
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Бидъатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
Мақтасанг маддох бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан.
Хақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.Бой бўлсанг харомдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан.
Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди.
Улар барибир рози бўлишмайди.
Сен уларга кўп хам ахамият берма!
Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга хақиқий бахони У қўяди.
© islomotauz official сайтидан
P.S. Барчамизга Аллоҳ розилиги насиб қилсин!
Жума муборак бўлсин!
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Telegram
Hikoyalar (G&M)
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Forwarded from Fozil Muslim
Ғайридин бўлган, кейинчалик исломга кирган бир аёл ўзининг исломга кириш тарихини ҳикоя қилади:
"Мен шифокор эдим. Менинг бўлимимда бир қари муслима аёл даволанарди. Унинг олдига, бошқалардан фарқли ўлароқ, эртаю кеч бир эр-хотин йўқлаб келарди. Ҳали дори-дармон, ҳали кўнгли тусаган егуликлар олиб келар, кайфиятини кўтариб, яхши гаплар билан кўнглини олишарди.
Бир куни улардан "Сизларга бу аёл ким бўлади?", деб сўрадим. Эркак "Менинг онам", аёл эса, "Менинг қайнонам", деб жавоб берди. Менинг ҳайратим янада ортди. Аёлга қараб: "Бу киши-ку, онасига қараётган экан, сиз нега бунчалик ғамхўрлик қиласиз? Ҳозирги кунда ҳеч қайси аёл бировга бунчалик меҳр кўрсатмай қўйган. Кузатиб турсам, у аёлга қараб йиғлаб ҳам қўясиз ҳатто", дедим.
Шунда аёл тушунтирди:
"Бу киши менинг турмуш ўртоғим. Унинг розилигида Аллоҳнинг розилиги бор. Унинг розилиги эса, онасининг розилигида".
"Сизни бундай қилишга нима мажбур қилади?"
"Диним шунга буюради".
Сўнгра ислом нима, унинг қандай шартлари бор, қандай яхшиликлари бор, қисқача тушунтириб берди.
Унинг сўзларини эшитиб, ўйланиб қолдим. "Менинг ҳам бир ўғил, бир қизим бор. Бир йилда бир қандайдир маросим бўлиб қолса кўришамиз, бўлмаса йўқ. Мен касал бўлиб, шифохонага тушиб қолсам, ўзим хабар бермагунимча билишмайди ҳам."
Сўнгра ундан исломга қандай киришни сўраб, мусулмон бўлдим. Эрим билан ажрашиб, мусулмон давлатга кўчиб кетдим. Ўша ерда бир мусулмон эркакка турмушга чиқдим. Ҳозир икки қизим бор. Бахт нималигини биринчи бор туйдим. Исломдан олдинги ҳаётимни ҳаёт деб ҳисобламайман."
Ҳикояни ўқиб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бир сўзлари ёдимга тушди.
"Исломга жим турган ҳолингизда даъват қилинглар!"
Саҳобалар сўрашди:
"Эй, амирул муъминийн, қандай қилиб?"
"Гўзал хулқинглар билан!"
@fozilmuslim

Тошкентда Қуръон олишга турган навбатлар дунё мусулмонларни кўзини қувончга тўлдирди.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Бир киши ҳикоя қилиб беради:
"Дўстимнинг аёли ҳомиласи етти ойлик бўлганида кўзи ёриди. Бир неча кун ўтар-ўтмас бола вафот этди. Уни кўмиш учун отасига бердилар. Бирга машинага ўтириб, қабристонга йўл олдик. Дўстим вафот этган ўғлини қўйнига олиб, унга қараб ўтирар эди. Бу ҳолат менга жуда ҳам таъсир қилди, лекин ўзимни босдим.
Йўл бурилиб, қуёш нури рўпарамиздан туша бошлади. Шунда ота кутилмаган бир иш қилди. Бошидан ғутрасини* (бош кийими) ечиб, ўғлига қуёшнинг иссиғи тушмаслиги учун унинг устига тутди.
Ё, Аллоҳ! Ота ўғли вафот этганини унутиб қўйганди!
Отанинг миттигина ўғлига бўлган раҳматидан ўзимни тия олмай, икки кўзимдан ёш қуйилиб, йиғлаб юбордим. Ана шундагина
ِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
"Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин", деб айт" ("Исро", 24) оятининг маъносининг тушуниб етдим...
Эй, Роббим! Отам ва онам ўтказган ҳар бир дақиқада уларга роҳат эшикларини оч. Уларга Уҳуд тоғидек улкан, туганмас неъматларингдан ато қил, Жаннатни абадий қароргоҳлари қилиб бер!"
Бир ота-она ўнта фарзандига эътибор бериб, уларни бекаму-кўст қилиб ўстириши мумкин. Лекин баъзида ўнта фарзанд биргина ота-оналарига мана шундай эътиборни бера олишмайди...
Аллоҳим, бизни мудом ота-онамизга яхшилик қиладиган бандаларингдан қилгин. Уларнинг ҳақларида камчиликка йўл қўйган бўлсак, бизни кечиргин.