Hikoyalar (G&M)
8.16K subscribers
1.13K photos
561 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
Насриддин хужа афанди баъзи манбаларда илмли, тугри суз, хамда чин хазилни яхши курувчи киши булган дейилади.

Кишлок ахли Насриддин хужа афандини жума намозида вааз насихат килиб беришлиги учун таклиф килишибди. Чакирикни ижобат килган Афанди кишлокка келиб, вааз учун хизмат хаки сурабди. Чорасиз кишлок ахли бир амаллаб суралган пулни йигиб беришибди.
Насриддин хужанинг насихатидан кишлок ахли мамнун булишибди, Афанди ваазни якунлаб, намоздан сунг жамоатнинг пулларини кайтиб берибди, бу холга ажабланган жамоат, Афандидан сурабди, модомики пулимизни кайтиб берар экансан нима учун биздан хизмат хаки сурадинг.
Афанди шундай жавоб берибди, пул тулаганларинг учун диккат билан эшитдинглар, мени насихатимга келсак, чунтагинг тула пулинг булса бошкача гапирар экансан, дебди.

@Hikoyalar
АЁЛ ДАРДИН КЎТАРОЛМАЙ КУЛ БЎЛГАН ДАРАХТ

Ривоят қилишларича бир аёл дардини ичига сиғдиролмабди. Бировга ҳам айтолмабди. Ўйлаб-ўйлаб қирнинг бир чеккасидаги ёлғиз ўсган дарахтга айтадиган бўлибди.

Орадан бир йил ўтибди. Аёлнинг дардига чидай олмаган дарахт қурий бошлабди. У эса ҳамон унга дардини айтишни канда қилмас экан.

Кунларнинг бирида аёл бориб навбатдаги ҳасратини айтаётганда дарахтдан ўт чиқиб, ёниб кетибди. Аёлнинг дардини дарахт ҳам кўтаролмабди...

Етимликнинг аччиқ нонини еб, вояга етдим. Одамларнинг гап-сўзларидан қочиб, онажоним айтган йигитга турмушга чиқдим. Аммо қайнонам жудаям қаттиқўл, инжиқ аёл эди. У ерда сочим супурги, қўлим косов бўлдим. Ўтидан кириб кулидан чиқардиму аммо қайнонамга ёқмасдим. Айбим — камбағаллигим эди.

— Ўла қолсин, келин бўлмай, келисоп бўлгур! Менга ёқаман деб уринмасин. Барибир айби борда. Шунинг учун бўйнини эгиб юради. Курумсоқ онаси бир тузукроқ, кўзга кўринадиган нарса ҳам қилмабди яшшамагурнинг! — дея ўғлига мендан шикоят қилади қайнонам.

Турмуш ўртоғим бўлса бошини эгганича онасининг гапларини жимгина тинглаб ўтиради. Гўёки менга уйлаганига айбдордай.

Мендан жуда кўп аламу ситамлар ўтди. Аммо бировга чурқ этиб оғиз очмадим. Овсинимга айтсам у илондай қўйнимга кириб, сирларимни билиб олгач, эртаси куниёқ қайнонамга етказишини билардим. Қўшниларга айтиб, бироз кўнглимни ёриштирай десам, улар ҳам сир сақлашни билишмайди. Шунинг учун ҳовлимиз чеккасидаги жаннат меваси бўлмиш — хурмога дардимни айтиб бироз енгил тортаман. Гўёки у жимгина мени тинглайди. Мен йиғласам у ҳам тебраниб қўяди. Фақатгина тилсиз холос. Шунинг учун уни кўпроқ парваришлайман. Гоҳида унинг ёнида кўпроқ қолиб кетаман. Шундай дамда қайнонам мени қарғаниб чақириб қолади. Олдиларига борсам, мени жиннига чиқаради. Индамайман. Бунисига ҳам чидай олмайди. “Соқов” дея масхара қилади. Қайнонамнинг гапларига овсинларим шарақлаб кулишади. Ортимдан “индамас, писмиқ” дея пичинг қилишади.

Аслида мен ҳеч кимга ёмонликни раво кўрмайман. Бировнинг дилини оғритишни ҳам истамайман. Чунки онажоним нуқул “тилин тийган етар муродга” дея таъкидлайверарди. Шу гаплари қулоғимга қуйилиб қолган.

Овқатланиш маҳали барчамиз битта дастурхон атрофига йиғилишамиз. Қайнонам мени ўзлари билан бирга ўтиришимни исташмайди. Шунинг учун то овқатланиб бўлгунларича иш буюраверади, иш буюраверади. Атайлабдан шундай қилади. Мен бунга ҳам кўникдим. Бориб дардларимни онамга айтай дейману яна истиҳола қиламан. Онамнинг сиқилганлари, ғам-ташвиш чекканлари эсимга тушаверади. Орада фарзандларим туғилди. Улар билан кўпроқ овора бўлдим.

Бир куни эндигина еттига кирган ўғлимга қайнонам ҳўкизни ҳайдаб, боқиб келишни буюрибди. Ўғлим қўрққанидан рози бўлибди. Аммо ярим йўлда ҳўкиз уни шохлаб, шохи билан кўтариб отиб юборибди. Кўчадаги болакайлар шовқин-сурон солишиб бу шум хабарни менга етказишди. “Болам!” дея оёқ яланг унинг ёнига югурдим. Болам бечоранинг бошидан қон сизиб чиқарди. Ўзи эса аллақачон жон таслим қилибди. Йиғлаганимча ўғлимнинг ўлигини кўтариб келдим. Шунда ҳам қайнонамга бир оғиз сўз айтолмадим. Бориб хурмо дарахтини қучиб йиғладим.

Орадан бир йил ўтгач, қайнонам “шолчамни ювиб бер”, дея қизимни канал бўйига юборибди. Қизим бечора уни юваман, яхшилаб чайқайман деб канал четидан сувга шалоплаб тушиб кетибди. Сузишни билмагани учун сувдан чиқолмабди. Уни ҳам олиб бориб ўғлимнинг ёнига қўйиб келдик. Яна хурмо дарахтига бориб, ҳасратларимни айтиб йиғладим. Эртаси куни хурмо дарахти қурий бошлади. Кўзларимга ишонмадим. Ҳа, унинг иккита новдаси ўз-ўзидан қуриди. Менимча у дардимни кўтаролмади.

@Hikoyalar
👍1
​​○○ Ҳасад ○

Айтишларича, Искандар Румий замонида бир жонивор пайдо бўлди, унга ким рўпара келса дарҳол ҳалок бўларди. Искандар донишмандлари бу балони даф қилиш учун ҳар қанча уринсалар ҳам, ҳеч нарса қила олмадилар.
Ниҳоят, бу балони даф қилиш чорасини Арасту ҳаким топди. Унинг буйруғи билан жуда ҳам катта ойна тайёрладилар, у ойна орқасида бир-икки кишининг бекиниб ўтириши мумкин эди. Ўша ойна сиғарлик жуда катта арава тайёрлаб, уни аравага кўтариб қўйдилар. Арасту ойна орқасида бекиниб ўтирди. Аравани у жонивор турадиган жойга яқинроқ ерга келтириб қўйдилар.
Жонивор одам исини олиб, арава томонига қараб кела бошлади. Аравага яқин келган эди, кўзи ойнага тушди, ойнада ўз суратини кўриб, дарров йиқилиб ўлди. Искандар бу ишдан жуда таажжубланиб Арастудан бунинг ҳикматини сўради. Арасту шундай баён қилди:
— Эй Искандар, бу жонивор ер остида неча йил ётган бадбўй буғлардан вужудга келганди, унинг кўзида заҳари қотил бор эди, кимга кўзи тушса, у киши дарров ўларди. Мен олдига ойна олиб бордим, унинг акси ойнада пайдо бўлди, назари унга тушди. У назар бу акс воситаси билан ўзига қайтди ва ўз назарининг асари ўзига уриб ҳалок бўлди,
Искандар Арастуга таҳсин ўқиди. Ҳасадининг ёмонлиги ўзига қайтади. Ўт куйдириш учун бирор нарса топмаса, узини куйдиради.

@Hikoyalar
- Oilangiz anchagina katta ekan-a, siz kenja farzand bo'lsangiz kerak?

- Ha, shunday, eng kichigi.

- Alam qiladi-a eng kichigi boʻlish😄

- Haqsiz, alam qilarkan, juda ham alam qilarkan. Oʻzimdan oldingi akam bilan oramizda deyarli oʻn yosh farq bor.
Men ota - onamni sochlariga oq tushganlaridan taniy boshlaganman. Juda ham alam qiladi ularni yoshligida, sochlari tim qora, ko'zlarida nuri, qoʻl - oyoqlarida quvvati bor paytlarini koʻrmaganim... Alam qiladi, juda ham alam...

- ....

#Suhbatdan

🍃 @Fatima_Aliy 🍃
БИР ЖУФТ КАЛИШ

Бугун шахарчамиздаги МАСЖИД* олдидан ўтаётсам 13 ёшлар чамасидаги йигитчага кўзим тушди...

Қоқ пешин... Қуёш нуридан бир кўзини қисиб, тер кўйилаётган ориққина жуссасига футболчиларнинг кийимини кийиб олган бола сояга ўтмайди...
Менку зарурат туфайли дорихонага келдим... Учи?!

Масжид томонга бесаранжом қараб қўяётган болакайнинг қўлида халтаси ҳам бор... Дорихонадан чиқиб ҳам уни кузатиб турганимни кўрган йигитча чопиб олдимга келди...

--- Холажон,~мурожаат қилди у уялибгина ерга тикилиб,~сиздан бир нарсани ИЛТИМОС қилсам бўладими?!
Танимаса ҳам кўзларимга қараб жавдираб турган болага "майли" дейишим билан қўлидаги халтага ишора килди:

--- Илтимос, мана шу халтадаги калишларни МАСЖИДга бериб чиқайлик...
--- Нега?! Кимники улар?!
Болакай ерга қаради:
--- Ҳеч кимники... Улар яп~янги. Ўзим мошина ювиб, ишлаб топган пулимга СОТИБ олдим...
НАМОЗХОН*ларга керак бўлиб қолар...

Бир пас жим бўлиб, сўнг давом этди.
---Бобомлар оғир КАСАЛ... Юраётганларида шу масжидда ҳар куни келиб <<НАМОЗ>> ўқирдилар... Тунов куни менга болаликларида руй берган бир воқеани айтиб бердилар...

--- Айтишларича, Оилалари НОЧОР бўлган... УРУШдан кейинги йиллар бўлгани сабабли қорниларини амаллаб тўйдиришаркану, қишда ҳам хаминқадар, жуда ЮПУН кийинишар экан...

Ўша йили Рамазон қиш ойларидан бирига тўғри келибди... Болалар "одамлар туршак,қоқилар билан дуппимизни тўлдириб беришадику " деб мактабдан чиқибоқ оч қоринга Рамазон қўшиғини бошлаб қолишар экан. Бир куни нима бўлибдию бобомнинг оёғидаги бир пой брезент батинкаси хов анави сойда оқиб кетибди...
Бобом роса йиғлабди... Аҳир, оёғида бўлмаса мактабга қўйишмас эканда... Икки кун МАКТАБГА бора олмабди... Яхши ўқиб, синфда ҳамма фанлардан пешқадам бўлгани учун ҳам уйда зерикибди... У вақтлар китоблар уйга БЕРИЛМАС экан... Учинчи кун онасидан қочиб бир пой батинка билан мактабга жўнабди...

Шу МАСЖИД* олдидан ўтиб кетаётса пойгакда ун бешт жуфт калишлар турганмиш... Бечора бобом <<ЁШЛИК>> қилиб у ёқ ,бу ёққа мултириб бир жуфт калишни олиб кочиб қолибди... Уни дарҳол оёғига илиб, синфхонага кирибди...У вақтлар ўқувчилар қирқ бешинчи размер этикда келса ҳам биров ЭЪТИБОР бермас экан...

Қизлар ҳам, ўғил болалар ҳам опа~ака,хола~тоға баъзан эса ота~онанинг эски~тускисида келавераркан. Шу сабаб бобомнинг оёғида калоплаб турган қуйма калишга биров қараб ҳам қўймабди... Бобом ота~онасига:
---"Калишни шаҳарга кетиб қолган Содиқ малим берди"деб қутулибди~ю, <<ВИЖДОН>> азобидан қутула олмабди. У ҳар куни мактабга қатнар,қай..тишда эса масжид эшиги олдида калишини уғирлатган одамнинг дараги чиқиб қолармикин деб пойлар экан...

Ярми кутубхонага айлантирилган масжидга замондан қўрқа ~писа беркиниб келадиган номозхонларнинг бирортасидан сас~садо чиқмасмиш... Шу ерни супуриб сидириб турадиган Қодир тоғагина кичкина даричадан бошини чиқариб ҳар куни болани ОЛМА ЧОЙ билан сийларкан... Бир куни бобом ёрилибди...
Уғирлик ҳақида эшитган Қодир ота бўлса:
--- "Билмайман, калишини ўғирлатган кимса бўлса энг биринчи мен ҳабардор бўлардим... Мактабингга боравер... Дараги чиқса ҳабар бераман" деб қилмишидан қулоғигача кизариб кетган ўғрини жўнатиб юборибди...
Бобом шундан сўнг масжидга га қатнамай ,Қодир ота ҳабарини берар дея ўқишини давом эттирибди...
Қиш чилласи ўтиб, ҳамал амаллаб қолганида эса эрталаб аллакимнинг жанозасига кетган дадаси янги гап топиб келибди...

Масжид қоровули Қодир ота қазо қилганмиш:
--- "Тавба,~хурсинибди отаси:
--- Қодир ота туппа~тузук одам эди... Охирги пайтлар айниб қолган экан... КАСАЛ* бўлишига ўзи сабабчи... Айтишларича, изғирин қиш кунлари ЯЛАНГ ОЁК* оёғига , увада латта~путталарни ўраб масжид атрофларида қор курар экан...

Биров кўрмасин деб АЗОНДА* иш бошларкан... Узоқдан кузатган одамлар қуёндек сакраб йулакларни очаётган қоровулга раҳмлари келаркан... Бировку ўзидан орттириб беролмайди... Ялангоёқлик сабабини сўрашса:

-- "Ана калишим ҳам,этигим ҳам бор...Қизиб кетаётганимдан ЕЧИБ ташладим"деб ғалати иржайиб ишини қилавераркан... Бечоранинг оёқларини совуқ олиб,<<КОРАСОН>> танасига ёйилиб ўлибди... Оёғи кўмирдек қорайиб кетибди раҳматлин
инг...

Отасининг гапларидан БОБОМ ҳушидан айрилай дебди...
Наҳотки, наҳотки ўғирланган мана шу калишлар ЭГАСИ совуқ кунлари уни олма чой билан СИЙЛАБ* турган уша Қодир ота бўлса?! Нега у бирон марта уни <<УРУШМАДИ>>...
Ўғрисан деб ёқасидан олиш ўрнига, тинчлантириб уйига жўнатди?!

Бечора,шунинг учун кундузлари масжиддаги кичик хужрасидан чиқмай ўтирар эканда....
--- Бобом ҳар қанча ПУШАЙМОН* бўлмасин энди жуда кечлигини англабди... Мактабни тугатиб, катта шаҳарда ўқибди... Хар йили Рамазонда қаерда бўлмасин шу масжид остонасига 15~20 жуфт КАЛИШ ташлаб кетарканлар...

Аммо ҳеч кимга ҳеч нарса айта олмабди..Бу воқеани эшитгач кеча қўшни акаларга қўшилиб мошина ювдим... Бир кунлик иш ҳаққимга эса манави калишларни сотиб олдим...
Холажон илтимос, мен билан бирга юринг...Масжидга кириб бобомнинг бошидан ўтганларни бирортасига айтиб берайлик. Зора бобом ТУЗАЛИБ*, яна оёққа туриб кетсалар....
Боланинг илтимосини бажардим... Қодир ота каби масжид покизалигига жавобгар одамни топиб йигитчанинг хикоясидан яна бир карра мутаъсир бўлдим...

Қодир ота ҳаққига <<ДУО>> қилдик... Бир марта ўғрилик қилиб, бир ~ УМР азобланган инсонга эса ШАФОАТЛАР* тилаб Яратганга муножат айладик....
ДУОда бўлинг азизлар...!

@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
Kulguli rasmlar: @uvaxaxa da!
______________

📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.
Чиройли сабр

Сабр билан безанмоқ буюк инсонларнинг сифатларидандир. Улар кўнгилсиз ишларни бағри кенглик, мустаҳкам ирода ва матонат билан қабул қила оладилар.

Ахир сабрдан бошқа яна нима қилишимиз мумкин?

Бизнинг олдимизда сабрдан бўлак ечим борми ўзи?

Аввалги ўтган улуғлар гўё мусибатлар, кулфатлар мусобақа қиладиган майдон каби эдилар, бир кулфатдан қутулсалар, иккинчиси келар эди, уларнинг қалқони сабр, совутлари эса Оллоҳга бўлган ишончлари эди.

Улуғлар шундай қилишади, мусибатларни енгиб, офат-балоларни ерпарчин қила оладилар.

Касал бўлган Абу Бакрнинг олдига келган кишилар сўрашди: Табиб айтдирайликми? Абу Бакр: Табиб мени кўрди, деди. Улар: Табиб нима деди? Дейишди. У зот: У албатта Мен истаган нарсамни амалга оширгувчиман, деди, деб жавоб бердилар.

Сабр-тоқат қил! Ёлғиз Оллоҳ(ёрдами) билангина сабр қила олурсан. Ёруғ кунларга, гўзал оқибатга ишонгувчи, ажр истаб, гуноҳларини ўчирилишига рағбат қилгувчи инсон каби сабр қилгин. Йўлингни сўқмоқлар зулматда қолдириб, мусибатлар бостириб келса ҳам сабр қилгин. Чунки ғалаба сабр биландир, шодлик қайғу биландир ва албатта қийинчилик билан енгиллик бордир.

Бу дунёдан ўтган буюкларнинг сийратларини ўқиб, уларнинг сабр-тоқатли, чидам-бардошли эканликларини кўриб ҳайратда қолдим. Гўё улар тоғ бўлсалар мусибатлар уларнинг бошларига майда сув томчиларидек тушар эди. Кулфат вақти қисқа вақтдир, яқинда шодлик тонгги отиб, фараҳбахш онлар келиб, ғалаба асри бошлангач уларнинг юзларида қуёш порлагай. Уларнинг ҳар бири ёлғиз сабр қилибгина қолмади, балки балоларга қарши курашди, мусибатлар қаршисида тиз чўкмай «қани, кучингни кўрсат ва мени қандай сабрли эканимни кўргин», дея олди.
islom.uz

@Hikoyalar
Yoshlik 👨 yoki Boylik💎 ? Qaysi birini tanlardingiz?
Forwarded from Fozil Muslim
​​Дин шунақа нарсаки, кишининг суянадиган энг охирги нарсаси. Ҳеч нарсасиз қолганда умид, чорасиз қолганда йўл кўрсатувчи чироқ, киши учун. Айнан шу эътиқод сабаб, ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш жуда қулай. Айтайлик, фалон ишни қил, деб буюра олмайсиз бировга. Аммо, ўша ишни қилганга ажрлар, савоблар бор экан, деб ишонтиролсангиз, исталган йўлингизга юргизишингиз осон.
Бугун бир гуруҳга қайсидир каналдан олинган хабар келиб қолди. Ўқисангиз, бир яхши, эзгулик, яхшилик улашаётгандек, гўё. Аммо, ўқиб бўлиб, яна бир ўқиб чиқиб, кейин фикрлай бошласангиз билинади ҳаммаси. Постга скриншот бириктирдим, ўқиб кўрарсиз.
Нима қипти энди шунга, намунча ғаламиссан-эй, дейишга шошилмай туринг. Ислом шундай динки, уни бировга етказишда ҳеч қандай дунёвий манфаат кўзланмайди. Холислик билан қилинган даъватгина ажрга, холис амалгина жаннатга олиб боради. Ўқиган бўлсангиз, қавсга олиб, ушбу хабарни ссилкаси билан тарқатинг, бўлмаса фойдасиз, деган эслатма келтирилган. Кўриниб туриптики, каналга одам йиғишнинг энг тубан йўлларидан бири қўлланилган.
Диндош биродарларимга мурожаат қилмоқчиман. Бугунги ахборот асрида маълумотни саралаб олиш, ҳар қандай маълумотларга ишониб кетавермаслик учун сизда ҳамма нарса бор. Текшириб кўриш жуда осон даврда яшаяпмиз. Илгаригидай текшириш учун фалон жойдаги фалон уламога учрашиш шарт эмас. Текширинг. Ҳеч бўлмаса, қалбингиз билан ишонганингиз, имонингиз тўла бўлгани қолади. Кейин, бир маслаҳат, узундан узоқ, биринчи сўзларидан диний насиҳат, эслатмага ўхшаб кўринган хабарларни ўқишдан олдин энг охирига қараб олинг бир. Агар. "Яқинларингизга улашиб, одам йиғишиб юборинг" қабилидаги гадойликнинг минг туридан бири учраса ҳам, хабарга ишонишдан аввал текшириб олишни унутманг.

P.S. Бу постни кўпроқ группаларга тарқатинг, шояд, одамлар огоҳ бўлишса ва ўшаларга ҳам етиб борса 😉

Биз шу ердамиз: @fozilmuslim
Қиз, йигит ва ота

Қобулда китоб сотадиган бир қиз дўконига севгилиси келганини кўради. Шу пайт қизнинг отаси ҳам ёнида бўлади. Қиз севгилисига қараб:

-Немис ёзувчиси Yorg Danielнинг «Отанг уйдами?» китобини олишга келдингиз шекилли? - деб сўрайди.

Йигит:
- Йўқ, мен инглиз ёзувчиси Tomas Munisнинг «Сени қаерда кўришим мумкин?» китобини олишга келгандим.

Қиз:
- У китоб қолмаган, лекин, америкалик ёзувчи Patrice Olferнинг «Олма дарахтларининг остида» китобини тавсия қилишим мумкин.

Йигит:
- Жуда яхши. Белгиялик ёзувчи Jean Barnerнинг «5 дақиқадан кейин қўнғироқ қиламан» китоби ҳам керак эди, олиб кела оласизларми?

Қиз:
- Албатта. Бундан ташқари сизга француз ёзувчиси Mishel Danielнинг «Асло ёлғизлатмайман» китобини ҳам тавсия қиламан.

Бу суҳбатни эшитиб турган отаси:
- Бунча китоб кўплик қилмасмикин, ҳаммасини ўқирмикин бу бола?, - деб қизидан сўрайди.

Қиз:
- Ҳа, отажон. У жудаям ақлли бола, ҳаммасини ўқийди.

Ота:
- Менинг гўзал қизим, ундай бўлса, унга голландиялик ёзувчи Frank Martinisнинг «Мен аҳмоқ эмасман» китобини ҳам тавсия қил. Кейин, ўзинг ҳам рус ёзувчиси Muris İstankovićнинг «Амакингнинг ўғлига турмушга чиқишга тайёрлан» китобини ўқиб чиқ..

@Hikoyalar
​​​​​​Мерос одат.

Бир аёл ўғлини уста ҳунармандга шогирдликка берди. Ўғил устанинг уйида яшаб, ҳунар сирларини астойдил ўргана бошлади. Аммо, бир ой ўтар-ўтмас уста болани олдига солиб келди.

- Ўғлингизнинг қунти ёмон эмас. Лекин бир ёмон одати бор эканки, бу барча фазилатларини ювиб юборади. Унинг қўли эгри экан. Бировнинг омонатига беруҳсат қўл урар экан. Омборда қишга деб ғамлаб қўйилган қопларни тешиб, ичидагиларни еб битирибди. Узр, бошқа устозлик қилолмайман...

Аёл тарбиянинг қайси нуқтасида адашганини ўйлаб турган жойида узоқ ўйланди. Кейин бир нарса эсига тушдию, тарсаки учун кўтарилган қўллари қалтираб кетди: у ҳомиладор пайти қўшнисининг омборига яширинча ўтиб, қопдаги анорларга игна санчиб сувини ичиб, яна жойига қўйиб қайтиш одатидан воз кеча олмаган эди.

@Hikoyalar
Arafa muborak!

@Hikoyalar
Forwarded from ZAYDIBNSOBIT.UZ
Ҳайит байрамларида амал қилиниши лозим бўлган одоб

Биринчи одоб: Яхши ният қилиш

Мусулмон киши барча ишларида бўлгани сингари Ҳайит байрамларида бажарадиган барча ишларини ҳам яхши ниятлар билан адо этиши лозим. Масалан, ҳайит намозига отланар экан зиммасидаги вожиб амални адо этишни ният қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини бажариш нияти билан яхши кийимларини кийиб чиқади, силаи раҳм нияти билан қавму-қариндошларини зиёрат қилишга ҳаракат қилади ва ҳоказо барча амалларида эзгу ният қилинадиган бўлса, хурсандчиликлардан ташқари, кўплаб ажр-у мукофотларга ҳам эга бўлади. 

Иккинчи одоб:  Ғусл қилиш

Ҳайит байрамига тайёргарликлардан бири намозгоҳга ғусл қилиб, тоза-озода бўлиб чиқиш ҳисобланади. Ушбу одобга риоя қилиш туфайли бошқаларнинг ундан азият чекишларининг олди олинган бўлади.

Учинчи одоб: Хушбўйланиш

Ювиниб, тоза-озода бўлганидан сўнг ширин мушк ва атирлар билан хушбўйланиб чиқиш ҳам бу куннинг одобларидан саналади.

Тўртинчи одоб: Яхши кийимлар кийиш

Ҳайит кунида имкони бор киши янги кийим кийиши мустаҳаб бўлади. Чунки бу иш Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларини изҳор этиш, шоду-хуррамлигини намоён қилишдир. Улуғ зотларнинг ҳайит байрамларида энг яхши кийимларини кийганлари маълум ва машҳурдир.

Бешинчи одоб: Қурбон ҳайитида қурбонлик қилишдан олдин ҳеч нарса емаслик

Қурбон ҳайитида Рамазон ҳайитининг акси ўлароқ то ҳайит намозини адо этилгунича таомланмаслик, балки сўйган қурбонлигининг гўштидан ейиши суннат ҳисобланади. Бу ҳақида шундай хабар берилган:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик кунида намоз ўқигунларича таомланмасдилар. Термизий ривоят қилган.

Олтинчи одоб: Ҳайит намозига эрта бориш

Барро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилаётиб шундай деганларини эшитганман: албатта ушбу кунимизда аввал бошлайдиган нарсамиз намоз ўқишимиздир, сўнгра қайтиб қурбонлик қилишимиздир, кимки шундай қилган бўлса, албатта бизнинг суннатимизни топибди”. Бухорий ривоят қилган.

Ушбу ҳадис ҳайит кунида дастлаб намозга чиқиш учун тайёргарлик кўриш ва унга эрта бориш лозимлигига далолат қилади. 

Еттинчи одоб: Масжидга пиёда юриб бориш

Ҳайит куни агар касаллик, узоқлик ва қору-ёмғир сингари бирор узр бўлмаса намозгоҳга пиёда юриб бориш суннат ҳисобланади. Бизнинг ҳанафия мазҳабимизда аёлларнинг ҳайит намозларига чиқишлари макруҳ саналади. 

Саккизинчи одоб: Масжидга боргунича овозини чиқариб таҳлил ва такбир айтиб бориш

Ҳайит намозини ўқиш учун уйдан чиқилган пайтдан то намозгоҳга етиб боргунча “Ла илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” ларни айтиб бориш ҳам суннат ҳисобланади. Ушбу суннатни адо этиш Ислом шиорини изҳор қилиш ва ҳайит байрами келганидан шодланиш ифодаси, ҳамда ушбу куннинг олдинги ва кейинги кунлардан фарқли кун эканини барча инсонларга билдириш ҳисобланади.

Тўққизинчи одоб: Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик

Ҳайит намозгоҳига етиб боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан таҳлил ва такбирлар айтиб зикр қилиб ўтириш суннат ҳисобланади. Бу ҳақида шундай хабар берилган:

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ийддан олдин ҳеч нарса ўқимас эдилар, қачон манзилларига қайтсалар икки ракаат намоз ўқирдилар”. Ибн Можа ривоят қилган.

Ўнинчи одоб: Бир-бирлари билан кўришиб, ҳайит билан муборакбод этиш

Инсонларнинг бир-бирлари билан кўришишлари ва ҳайит байрами билан қутлашлари ҳам барчанинг кўнглига хурсандчилик улашадиган бу куннинг одобларидан ҳисобланади. Ҳайит кунида бир-бирларини табриклаш маъносида ўқиладиган муайян дуо бўлмаса ҳам, “Аллоҳ биздан ҳам сизлардан ҳам қабул қилсин” маъносидаги тилаклар билдириш яхши саналади. 

Ўн биринчи одоб: Масжиддан уйига қайтишда бошқа йўлдан қайтиш

Ҳайит кунида намозгоҳдан уйига қайтишда борган йўлидан бошқа йўлдан қайтиш ҳам суннат ҳисобланади. Бу ҳақида шундай хабар берилган:

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ийд куни бўлса йўлни фарқли қилардилар. Бухорий ривояти.

Ушбу суннатга амал қилишнинг кўплаб фойдалари бордир. Аввало намозга
Forwarded from ZAYDIBNSOBIT.UZ
бориб келишдаги босган қадамлари кўпаяди. Натижада савоблари ҳам ўшанча кўпаяди. Қолаверса бошқа йўлдан қайтишда янада кўпроқ инсонларга хурсандчилик изҳор қилиш ва уларни ҳайит билан қутлаш имконияти ҳам ошади. Энг муҳими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилган бўлади.

Ўн иккинчи одоб: Қавму қариндошларни зиёрат қилиш

Аслида қавму-қариндошларнинг ҳолидан хабар олиш барча вақтда ҳам мусулмон кишининг зиммасидаги вазифалардан ҳисобланади. Ҳайит кунларидек хурсандчилик кунларида эса бу вазифа яна таъкидлаб эслатиб қўйилган. Бу ҳам динимизнинг гўзаллигидан ҳисобланади. Қавму-қариндошлар зиёрат қилинганда ҳайитдаги умумий хурсандчиликлар доираси кенгаяди, уларга совғалар ҳам улашиладиган бўлса ўзаро меҳр-муҳаббат ришталари мустаҳкамланиб шоду-хуррамликлар янада зиёда бўлади.    

Ўн учинчи одоб: Қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш

Ҳайит муносабати билан қўни-қўшниларга таом улашиш ва уларни зиёрат қилиш ҳам ҳайит хурсандчиликларини янада зиёда бўлишига сабаб бўладиган амаллардан ҳисобланади. 

Ўн тўртинчи одоб: Ёш болаларни хурсанд қилиш

Ҳайит байрамида ёш болаларни хурсанд қилишга, бу куннинг бошқа кунлардан фарқли мусулмонларнинг байрами эканини англатишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бунда уларга ҳайитлик совғалар улашиш, ҳайвонот боғларига ёки ўйингоҳларга олиб бориб ўйнатиб келиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳайит байрамининг шодликларидан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини ҳам баҳраманд қилишга уриниш комил мусулмоннинг белгиларидан ҳисобланади.   

Ўн бешинчи одоб: Турли исрофгарчиликлардан тийилиш

Ҳайит байрамида хурсандчилик қилаётган мусулмон шариатда маън қилинган ишлар билан хурсандчилик қилинмаслигини асло унутмаслиги лозим. Шунга кўра гўё “ҳайитда рухсат” дегандек турли ношаръий ўйин-кулгуларга машғул бўлаётганлар ёки аксинча шариат байрам қилиб белгилаган кунни азага айлантириб олаётганлар ушбу улуғ кунда шариатга зид ишларни содир этаётган бўладилар. Зеро ҳайит куни ҳам мусулмон кишининг бошқа кунлари сингари яхшилик ва хайр-барака куни бўлиши, гуноҳ ва маъсиятлар содир этадиган кун бўлмаслиги керак.
ТИИ ўқитувчиси АБДУЛҚОДИР АБУРРАҲИМ
Манбаа: muslimuz

Яқинларингизга ҳам улашинг
@zaydibnsobituz
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAErsPWu_kX-0ONjKwA
Hikoyalar (G&M)
@audio_kitoblar_sifatli @Hikoyalar
Assalomu Alekum. Hurmatli @Hikoyalar kanali o'quvchilari. Sizlarni bugungi Qurbon Hayiti bayramingizni muborak bo'lsin! Barcha o'ylagan ezgu niyatlaringizga erishib yuring!
САНДИҚҚА САҚЛАМА БЕЛБОҒ ДЎППИНГНИ

Замона ўзгарди, ўзгарди ёшлар,
Дўппилар токчада, сандиққа қолди.
Бобом тергаб сўрар, "ақлсиз бошлар -
Ўзбекнинг дўпписи қаерда қолди"?

"Нега белбоғинг йўқ" сўрайди бобом,
Бошимни эгаман, уялганча жим.
"Сендан сўраябман" тергайди бобом,
Бобом саволидан, юракда ваҳм.

-Сенлар олифтасан, сенлар ғўр, мағрур,
Киймайсан дўппини, ўрамай белбоғ.
Бизлар дўппи кийдик, белбоғ ўрадик,
Миллий кийимларда, ўтди ёшлик чоғ.

-Бошингдаги нима ?
-Буми «шляпа»
-Немислар киярди, руслар киярди.
Отам сени кўрса шу шляпангда,
Ё яйраб куларди - ёки куярди.

-Дема бобом мени, бунча тергади,
"Нима кийишимдан - бобомда не-наф"?
Бобонг биладида - белбоғ қадрини,
Ўзбек дўппи кийсин - ўзбеклик шараф!

Миллат бу, тилдадир, миллат либосда,
Ниятим оғритмоқ - эмас дилингни.
Миллийлик, урф эрур тутгин эъзозда,
Болам унутмагин - ўзбеклигингни.

Сандиққа сақлама белбоғ, дўппингни !..

©Абдувоҳид Сувонов
19.07.2019
https://tttttt.me/Adabiyot_olami
@Hikoyalar
ОТА-ОНАМ

Ёнимга келишган эди тунов кун,
Қарасам, иккиси анча хорибди.
Маҳзун кўзларидан сезиб қолдим мен,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!

Дардларим кўп эди сероб, тўкинли,
Дардларки, юракка қадар борибди.
Ўртадан бўлишиб олган, шекилли,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!

Кўзда ёш йилтиллар ногоҳ куларкан,
Анордек юзларни ажин ёрибди.
Ёлғиз ўғил дарди оғир бўларкан,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!

Қарилик дардини беркитолмас зеб,
Атрофдан сержило ёшлик арибди.
Тавба, бир-биридан қолишмайин деб,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!

Йилларни ямлайди биттагина ғам,
Битта дард сочларга қорлар қорибди.
Беш кунлик экан-да дунё ростан ҳам -
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!

... Ёнимга келишган эди тунов кун,
Боқсам, бус-бутунлай соч оқарибди.
Ногоҳ бир қўрқинчдан чўчиб кетдим мен -
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!

@Hikoyalar