Hikoyalar (G&M)
Photo
− И-е, ана бу янгилик-ку? − кулди Холида опа. − Севиб қолибсан-да?
− Билмасам, шунақа шекилли, − деди Марат.
− Ҳа, ичидан пишган, сезмаганимни қара, − деди Холида опа. − Лариса нима дейди?
Марат елка қисди.
− Бўпти, бу ёғини менга қўйиб беравер, ўзим совчинг бўламан. Ларисани ўзим кўндираман. Тўйни ҳам ўзимиз ўтказамиз. Ўзимизнинг ошхонамизда.
У ёғи тезлашиб кетди. Холида опа бош-қош бўлиб, ўзи айтганидек, ҳамма ишчилар таклиф қилиниб, фабриканинг ошхонасида Марат ва Ларисанинг тўйини ўтказишди. Келин-куёвга Холида опа Ларисанинг ўзи суратлар чизган чойнак-пиёлаларни совға қилган бўлса, фабрика директори икки хонали уйнинг калитини тутқазди.
4.
Марат ва Ларисалардан бахтли одам фабрикада йўқдек эди. Бир-бирларини севишар, ардоқлашар, севимли ишлари, яп-янги уйлари бор эди. Беш-олти йил ўтмай, уларнинг уйи жиҳоз билан тўлган бўлса, ҳовлиларида яп-янги машина ҳам турадиган бўлди. Дам олиш кунлари Марат Ларисани машинага миндириб, тоғларга, дам олиш масканларига, дарё бўйларига олиб борарди.
Ўтган йиллар мобайнида Марат ишлаб чиқариш ишлари бўйича фабрика директорининг ўринбосари даражасига кўтарилган бўлса, Лариса чинни буюмларга гул солиш цехи бошлиғига айланди.
Ҳаммаси жойида эди. Жойидадек эди. Аммо уларнинг фарзанди бўлмаётган эди.
Аввалига тўрт-беш йил эътибор беришмади. Ёшликлари боис бу нарса эсларига ҳам келмади. Иккаласи ҳам иш билан, янгиликлар яратиш билан банд бўлишди. Аммо беш-олти йил ўтгач, тенгдошлари бир-иккитадан ўғил-қизларини етаклаб келишаётганини кўриб, тараддудланиб қолишди. Лариса врачларга учрашиб, ҳар хил муолажалар олган бўлди. Кейинчалик Маратни ҳам даъват қилиб, иккалалари турли текширишлардан ўтишди.
− Иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, − деди текшириш натижаларини ўрганган врач. − Сабр қилинглар, албатта, фарзандли бўласизлар!
Сабр қилишди. Сабр қила-қила, тўйларининг ўн йиллигини ҳам нишонлашди. Фарзандли бўлишмади.
5.
Ларисанинг цехига янги ишчи келди. Қорачадан келган Чарос унча чиройли қиз эмас эди, аммо у очиқ юзли бўлиб, чарос кўзлари доимо кулиб турарди. Бу қувноқ қиз цехга ўзгача кайфият олиб келди.
Ларисанинг ёнида Чаросни биринчи марта кўрган Марат ҳам унинг қувноқлигига эътибор берди.
− Ким бу қақажон? − сўради Ларисадан.
− Ўзидан сўра? − деди Лариса ишидан бош кўтармай.
− Кимсиз, қаердан келиб қолдингиз? − сўради Марат Чаросдан.
− Исмим Чарос, − деди кулиб Чарос. − Бошқаларга ўхшаб, қора қиз деяверинг, хафа бўлмайман.
− Қора қиз эмассиз, − деди Марат. – Сиз ширин қора қиз экансиз. Сиз, ... сиз қорамайизсиз.
− Қорамайиз? − қаҳ-қаҳ уриб кулди Чарос. − Сиз менга янги исм қўйиб бердингиз.
Шу-шу Чаросни ҳамма Қорамайиз деб чақирадиган бўлди.
Марат Ларисанинг олдига тез-тез кирадиган, Чароснинг ишларини ҳам кузатадиган, унинг ҳазил-ҳузулларига қулоқ соладиган бўлди.
Марат Лариса йўғида ҳам Чароснинг олдига келадиган бўлди.
Чарос шаҳарга яқин туманда яшарди. Бир-икки марта ишдан кеч чиққан Чаросни Марат машинасида уйига қўйиб келди.
Дам олиш кунларининг бирида Марат билан Лариса фабриканинг дам олиш масканига боришни режалаштиришган эди. Аммо Лариса санаторийга бориб, муолажа олишини айтиб, тоққа бормайдиган бўлди.
Марат ишдан кейин Чаросни кузатиб қўяр экан, сал иккиланиб, унга таклифини айтди:
− Икки кунга тоққа, дам олиш масканига мен билан бирга бормайсанми, Қорамайиз?
− Тоққа? Жон деб бораман! − қийқирди Чарос, кейин бирдан сўради: − Ким-ким борамиз?
− Иккаламиз.
− Лариса чеча бормайдими? − ҳайрон бўлди Чарос.
− Лариса чечанг санаторийга кетди. Икки ҳафта ўша ёқда бўлади энди.
− Қайдам, − ер чизди Чарос. − Қандай бўларкин?
− Қорамайиздай бўлади, − деди Марат. – Эрталаб, тайёр тур, сени олиб ўтаман!
Марат дам олиш кунларини Чарос билан тоғдаги дам олиш масканида ўтказди. Кейинги дам олиш кунларини ҳам бирга ўтказишди.
Кўп ўтмай, фабрика қизларига ғийбат учун янги мавзу топилди.
− Марат ака юрармиш!
− Марат ака Қорамайиз билан юрармиш!

👍25😱9❤1
Hikoyalar (G&M)
Photo
6.
Лариса миш-мишларга эътибор қилмаслиги мумкин эди, аммо Қорамайизнинг каттариб бораётган қорнига эътибор қилмасликнинг иложи йўқ эди.
− Мен ҳеч нарсани билмайман, − деди Марат Лариса уни сўроққа тутганида. − Ким билади, йигити бордир? Битта-яримтаси билан шўхлик қилгандир?
Аммо бир куни фабрика директорининг хонасига Маратни чақиртирган Чароснинг ота-онаси ва акалари Чарос ким билан “шўхлик қилганини” Маратнинг эсига солиб қўйишди.
− Энди нима қиласан? − сўради фабрика директори.
− Энди тезгина тўйни қилади, нима қиларди? − деди Чароснинг отаси.
− Бунга кўнмасам-чи? − деди Марат. − Ахир менинг хотиним бор?
− Унда ариза ёзиб, ишдан кетишингга тўғри келади, − деди директор.
− Кейин биз сени сўямиз! − деди Чарос акалари.
Марат ишдан кетишдан қўрқдими, Чароснинг акалари сўйиб қўйишиданми, ҳарқалай, келаётган дам олиш куни Чароснинг оғайнилари айтган “божу-хирожни тўлаб”, тўй қилишга рози бўлди.
− Мен-чи? Мен нима қиламан энди? − сўради Лариса.
− Сен нима қилардинг? Яшайверасан? − деди ўзнинг ҳам боши қотиб қолган Марат.
− Икки хонали уйда, сен ва Қорамайизинг биланми?
− Ҳа, икки хонали уйда, мен ва Қорамайизим билан! − бақириб юборди Марат. − Ёқмаса, ана, катта кўча! Тўрт томонинг қибла!
Лариса қўрқувдан ғужанак бўлиб қолди. У “катта кўча”дан ё “тўрт томони қибла” эканидан қўрққани йўқ, Марат унга уни таниганидан бери биринчи марта овозини кўтарган эди.
− Марат, бу шаҳарда сендан бошқани танимасам, бу юртда менинг қариндошларим бўлмаса, қаерга ҳам бораман? − йиғлаб юборди Лариса. − Майли, Чаросни шу ерга олиб келавер! Бирга яшайверамиз! Фақат, илтимос, менга бундай бақирма, ялинаман!
Марат Ларисани қучоқлаб, унинг олтиндек товланаётган сочларини сийпалади.
− Мени кечир, Лариса! Бошқа бундай қилмайман, − деди секингина. − Сенга сўз бераман!
“У ёғи нима бўлишини биламиз, икки хонали уйда икки хотин бир-бирини юлиб-юлқилаб яшашади, бола туғилади, туққан хотин азиз бўлади, туғмас хотин уйдан қувилади, ва ҳоказо, ва ҳуказо”, дейсиз-да?
Сиз ўйлаган ишларнинг биттаси ҳам бўлмади.
Йўқ, биттаси бўлди, бола туғилди. Унинг отини Лариса қўйди: Володя.
Володяни Чарос туққани билан Лариса катта қилди. Володя Лариса билан ётди, Лариса билан турди. Лариса билан ўйнади, Лариса билан овқат еди.
Володянинг тили “Мама” деб чиқди. Буни биринчи бўлиб Ларисага айтди. Кейин Чарос ҳам “мама” бўлди.
Чарос яна бир марта “мама” бўлди. Қизига.
Унинг отини ҳам Лариса қўйди: Юля. Энг қизиғи, Юля олтинсочли бўлиб туғилди.
Уни ҳам Лариса катта қилди.
У ҳам Лариса билан ётди, Лариса билан турди...
Юлянинг шарофати билан уйлари уч хоналига алмашди.
7.
Фабрикага “кўчма дўкон” келди. Кулолчилик цехидаги Фотимага қизлар шу номни беришган.
− Қаранг, болаларингизга нималар олиб келдим? − деди Фотима сумкасидан болалар кийимларини чиқараркан. − Ўғлингиз, айниқса, қизингизга ярашадиган янги кийимларим бор. Бир кўринг!
− Кўрмайман! − деди Чарос ва қўли билан Ларисани кўрсатиб, имо қилди: − Мамасига кўрсат! Болаларга кийимни фақат у олади. Бу ишлар учун бизда рухсат йўқ!
Тамом.
Ҳикоя муаллифи: Каримберди Тўрамурод

👍44❤7😢2
Олтинга тенг сўзлар
➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.
➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...
➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..
➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...
➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!
Ўткир Ҳошимов

👍46❤2🥰2
Hikoyalar (G&M)
Photo
Бир одам бўри билан дўстлашиб қолибди. Бўрига инсоният ҳаётини кўрсатиб, бир мақтаниб қўймоқ учун, бўрини қўймасдан ўз уйига, меҳмонга олиб келибди. Бўри бир неча ой одамлар маконида яшаб, уйига қайтмоқни ихтиёр этибди. Бундан ранжиган дўсти одам:
- Эй дўстим бўривой, нима қиласан ўша ўрмонингда, одамлар орасида яшамоқ афзал эмасми?, деб сўрабди.
- Узр, дўстим, лекин мен одамлар орасида яшай олмадим, сабаби сизларда аҳиллик йўқ экан, мансаб, обрў ва бойлик учун, бир-бирингизни янчиб ташлар экансизлар. Биз бўрилар эса жуда аҳил яшаймиз. Яна сизлар ўз жуфтларингизга кўп хиёнат қилар экансизлар, биз бўрилар эса биргина жуфтимиз билан яшаймиз, ундан сўнг эса тоқ яшаб ўтамиз, ҳеч қачон бошқасига хиёнат қилмаймиз. Мен чидай олмаганим, ўзингиз бир-бирингизни раҳмсизларча ғажиб ташлар экансизларда, яна бўри еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон, дер экансизлар. Аввал биз бўрилар каби иноқ яшаб кўрингларчи, уддалай олармикансизлар? Узр, дўстим, сенинг чиройли маконингда кўра, ўзимни ўрмоним менга азизроқ, - деб жавоб берган экан бўри.

👍81😢5🔥2
Hikoyalar (G&M)
Photo
Бир куни саховати билан танилган Умар ибн Убайдуллох йўлда кетаётиб, бир боғнинг ёнидан ўтди. Боғнинг девори ёнида бир қул бола овқат еб ўтирар эди. Шу пайт унинг ёнига бир ит келди. Бола ўзи бир луқма еса, итга хам бир луқма берар эди. Буни кўрган Умар ибн Убайдуллох: “Бу сенинг итингми?” деди. Бола: “Йўқ”, деди. Умар: “Унда нега овқатингга уни шерик қиляпсан?” деган эди, бола: “Ўзим еб, унга бермаётганим кўриб қолишларидан уяламан”, деди. Боланинг жавобидан лол қолган Умар: “Сен хурмисан ёки қулми?” деди. Бола: “Мен шу боғ эгасининг қулиман”, деди. Умар жўнаб кетиб, бироздан кейин қайтиб келди-да, “Суюнчи бер, Аллох сени озод қилди. Бу боғ энди сеники бўлди”, деди. Бола хурсанд бўлиб, “Гувох бўлинг, бу боғнинг хосилини шу шахардаги камбағалларга атадим”, деди. Боланинг химматига қойил қолган Умар: “Мени хайрон қолдирдинг. Ўзинг мухтож, камбағал бўла туриб, шундай қиласанми?” деди. Шунда бола иймон ва ишонч билан: “Аллох менга сахийлик қилиб турганда мен бахиллик қилишдан уяламан” деб жавоб берди.Ана сизга саховатнинг, розилик ва қаноатнинг чўққиси!
👍83❤11🔥11🥰3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ishonganlarim...
Replay jamoasidan yangi videoni ko'rishni tavsiya qilaman.

👍19🔥3🥰3😱1😢1
Нью-Йорклик такси ҳайдовчиларидан бири ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай деб ёзади:
Чақирилган манзилга етиб келдим ва сигнал босдим. Бир неча дақиқа кутгандан сўнг, яна сигнал бердим. Бу менинг сўнгги чақирувим эди, шунинг учун кетиб юбориш ҳақида ўйладим. Аммо бунинг ўрнига машинани бир чеккага жойлаштириб, мижозимнинг эшиги олдига бордим ва тақиллатдим. "Бир дақиқа…", деган кекса аёлнинг заиф овози эшитилди эшик ортидан. Мен полда ниманидир судрашаётганини эшитиб турардим.
Узоқ танаффусдан сўнг эшик очилди. Қаршимда 90 ёшлардаги кичик жуссали аёл турарди. У пахтадан тикилган кўйлак ва 40-йиллардаги фильмлардагидек рўмолли шляпа кийганди. Унинг ёнида кичкина жомадон бор эди. Квартира кўп йиллар давомида ҳеч ким яшамаганга ўхшарди. Барча мебель чойшаб билан қопланган. Деворларда соат йўқ, жавонлар бўм-бўш, ҳеч қандай идиш-товоқ йўқ эди. Бурчакда фотосуратлар ва шиша идишлар билан тўлдирилган картон қути турарди.
— Сумкамни машинага олиб боришга ёрдам бера оласизми? — сўради у. Мен жомадонни машинага олиб бордим, кейин аёлга ёрдам бериш учун қайтиб келдим. У қўлимдан ушлаб олди ва биз секин машина томон юрдик.
У меҳрибонлигим учун раҳмат айтишда давом этди. “Арзимайди, – дедим мен унга, – йўловчиларимга онамга қандай муносабатда бўлишни хоҳласам, шундай муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан”.
— Вой, сен жуда яхши фарзандсан, — деди у. Биз машинага ўтирганимизда, у менга манзилни айтди ва сўнг сўради: "Илтимос, шаҳар марказидан бора оласизми?"
"Бу энг қисқа йўл эмас", деб жавоб бердим.
“Оҳ, мен қарши эмасман”, деди у. - "Мен шошмаяпман, чунки ҳосписга бораяпман."
Мен орқа кўзгу орқали унга қарадим. Унинг кўзлари чақнаб кетди. — Менинг оилам анча олдин мени ташлаб кетган, — давом этди у сокин овозда. — Докторнинг айтишича, умрим кўп қолмаган.
Мен ҳисоблагични ўчириб қўйдим.
"Қайси йўлдан боришни хоҳлайсиз?" - деб сўрадим.
Кейинги икки соат давомида биз шаҳар бўйлаб юрдик. У менга бир пайтлар лифт оператори бўлиб ишлаган бинони кўрсатди. Биз у ва турмуш ўртоғи янги турмуш қурганларида яшаган ҳудуддан ўтдик. У менга бир пайтлар рақс зали бўлган мебель омборини кўрсатди.
Баъзан у мендан маълум бир бино ёки хиёбон олдида секинлашишимни сўрар ва ҳеч нарса демасдан қоронғиликка узоқ тикиларди. Кейин у бирдан деди: "Мен чарчадим, энди қайтсак ҳам бўлади".
Биз индамай у айтган манзилга бордик. Бу кичкина санаторийга ўхшаган пастак бино эди, айвон бўйлаб кириш йўли бор эди.
Биз тўхташимиз билан машина олдига иккита санитар келди. Улар унга эҳтиёткорлик билан ёрдам беришди. Санитарлар уни кутишган бўлса керак. Багажни очиб, кичкина жомадонни олдим. Аёл аллақачон ногиронлар аравачасида ўтирган эди.
— Сизга қанча беришим керак? – сўради у ҳамёнини чиқариб.
— Ҳеч қанча, — дедим мен.
— Ахир бу сизнинг тирикчилигингиз-ку, — деб жавоб берди аёл.
— Бошқа йўловчилар ҳам бор, — деб жавоб бердим.
Деярли ўйламай энгашиб уни қучоқладим. У мени маҳкам қучоқлаб олди.
— Кампирга озгина бахт бердингиз, — деди у. — Раҳмат.
Мен унинг қўлини сиқдимда, кейин жўнаб кетдим... Эшик орқамдан ёпилди, бу яна бир ҳаёт китобининг ёпилиши овози эди... Қайтишда бошқа йўловчи олмадим. Ўйларим ичида ғарқ бўлганча, кўзим қаерни илғаса ўша ёққа қараб кетавердим. Ўша куни ҳаммага зўрға гапира олдим. Агар бу аёл ғазабланган ёки сменасини тугатишни сабрсиз кутаётган бирор бир ҳайдовчига учраганида нима бўларди? Унинг илтимосини бажаришдан бош тортсам ёки бир-икки марта сигнал бериб, сўнг жўнаб юборганимда нима бўларди?.. Охирида шуни айтмоқчиманки, умримда бундан муҳимроқ иш қилмаганман.
Биз ҳаётимиз ажойиб лаҳзалар атрофида айланади деб ўйлашга ўрганиб қолганмиз. Лекин ажойиб лаҳзалар кўпинча бошқалар арзимас деб ҳисоблаган нарсалар ортида ётади.
©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

👍83🔥9😢6👎1
Hikoyalar (G&M)
Photo
Ривоят
ДОИМО ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!
Қадимда бир подшоҳ ўтган экан. Бир куни у тунда кўрган тушидан таъсирланиб узоқ ўй сурибди ва вазирини чақириб:
– Тайёрлан! Саройдан ташқарига чиқамиз, – дебди.
Бир қишлоққа етганларида подшоҳ тушида кўрган жойни таниб қолди. Атрофда одам кўп, ҳамма ўз иши билан банд. Шундоққина ерда бир одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди. Шунда подшоҳ одамлардан сўради:
– Бу кимнинг жасади, биродарлар? Нега у бундай хорликда ётибди?
– Э, сўраманг, меҳмон! Бу уятсиз бир ароқхўрнинг жасади, – деб жавоб берди бир одам. У менинг қирқ йиллик қўшним эди. Тан олиш керак, жуда моҳир тақачи
бўлган. Эртадан то қора кечгача тиним билмай ишлар, аммо қаердаки ароқ бўлса, бор-будини бериб бўлса ҳам сотиб оларди. Уйига фоҳишаларни бошлаб келишдан ҳам тоймасди, бугун биттасини, эртасига бошқасини... Агар ишонмасангиз, бошқалардан ҳам сўранг, марҳумни бирор марта жамоат билан ҳеч ким кўрмаган...
Бир фурсатдан кейин одамлар тарқалиб кетишди.
– Юринг, шоҳим, биз ҳам кетайлик, – деди вазир.
– Йўқ! – деди подшоҳ. – Мен кўрган тушимнинг ҳикматини ҳали тушуна олганим йўқ. Жасадни олиб кетамиз. Сен ғам ема, уни ювиб, кафанлаб кўмишни ўзим уддалайман. Фақат ювиш учун жой топсак, кифоя...
Иккаласи жасадни кўтариб, нариги қишлоқдаги масжид сари йўл олдилар. Жасадни кафанлар экан, марҳумнинг юзидаги нурни, лабларидаги маъноли табассумни кўриб хаёлларидан: «Бу одам қўшнилари айтганидек ёмон кимсага ўхшамайди-ку» деган ўй ўтди. Барча ишлар битгач, вазир:
– Шоҳим, бу одам тўғрисида янглиш фикр эшитмадикмикин. Марҳумнинг яқинлари, бола-чақаларини суриштириш керак шекилли, – деди.
– Тўғри айтасан, – деди подшоҳ. – Сен шу ерда тур, мен унинг уйига бориб келаман.
Подшоҳ сўраб-суриштириб, марҳум яшаган уйни топди.
Эшикни очган маъсумагина аёл шоҳнинг сўзларини диққат билан тинглар экан, мусибатни мардона қаршилашга ҳарчанд уринса-да, кўзидан оққан шашқатор ёшларини тия олмади...
– Менинг эрим ўзи бир олам эди, – деди аёл. Эртадан кечгача тиним билмай ишлаб, топган пулига уйга ароқ олиб келарди. Кейин буларни ҳамқишлоқларим ичмасин, дея ҳожатхонага тўкарди. Баъзида уйимизга ахлоқи бузуқ аёлларни ҳам етаклаб келарди ва «Мен сизларнинг вақтингизни сотиб олдим-а?» деб сўрарди. Улардан тасдиқ жавобини олгач, «Энди мана бу ерда ўтириб, тингланглар», дерди. Мен эса уларга имон-эътиқод ҳақида Аллоҳ қодир қилганича ўргатардим. Эрим қишлоғимиздаги масжидга бормас, ибодат учун қўшни қишлоқдаги масжидга қатнарди. Сабабини сўрасам, «Шундай имомнинг ортида туриб ибодат қилгинки, қулоқ қоққанингда қаршингда Каъбани кўргин», деган эди Одамлар эримнинг ишларини нотўғри тушунишарди. Бу ҳақда унга кўп айтганман. Бир куни:
– Қўшнилар сиз ҳақингизда ёмон ўйлашяпти, ишқилиб жанозангиз ўртада қолмаса эди, – дедим. Шундан кейин эрим ўзи учун қабр ковлаб қўйди. Мен яна эътироз билдирдим:
– Қабр ковлаш билан иш тугамайди, ахир сизни ким ювиб, ким кафанлайди, ким кўмади? – дедим.
– Хўш-хўш, у нима деди? – шошиб сўради подшоҳ.
– У табассум қилиб, «Ахир Худо бор-ку, хотин. Менинг ўлигим кўчада қолмайди Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор!.. Менинг жанозамни подшоҳ ўқийди» деди...

👍94😢21🔥8❤7
Барчаси қандайдир дайди итнинг уй яқинидаги ахлатхонага жойлашиб олганидан бошланди.
Шундан сўнг кўз ўнгимда ҳақиқий мелодрама юз берди...
Менинг иш столим дераза ёнида жойлашган бўлиб, менда ташқарида содир бўлаётган ҳамма нарсани кузатиш учун ноёб имконият бор эди. Гарчи эътиборга молик бирор-бир воқеа бўлмаса ҳам... Сокин шаҳарча. Жимжитлик салтанати. Бунинг устига қиш. Аммо буларнинг бари алдамчи бўлиб чиқди. Чунки кўз ўнгимда ҳақиқий мелодрама содир бўлган эди.
Барчаси дайди итнинг ахлатхонамизга жойлашиши билан бошланди. Оддий эркак зотли ит. Жонивор тезда ўрнашиб олди ва ўз ҳудудини рақобатчиларнинг ҳужумларидан фаол ҳимоя қила бошлади. Ўша ердаги иссиқ канализация люкида дам олар, ухлар эди. Агар саҳнадабошқа қаҳрамон пайдо бўлмаганида, бу воқеа қандай тугаши номаълум бўларди...
Бир куни ёзаётганларимдан бўшаб, деразадан ташқарига қарадим. Ахлатхона – кўзга биринчи ташланадиган жой. Шу пайт тўрт оёқли дайдининг ёнига бир бола яқинлашди. Бу - рўпарадаги беш қаватли бинода яшайдиган ўн ёшлар чамасидаги оддий бола эди.
У итнинг ёнида тўхтади. Ит бошини кўтарди. Улар бир дақиқа жимгина бир-бирларига қараб туришди. Бола чўнтакларини титкилаб, ейишга нимадир чиқарди. Ит ирғиб ўрнидан турди ва думини ликиллата бошлади. У бола берган нарсани еди, сўнг унинг қўлини ялади ва болани ўйнашга таклиф қилди. Қайси бола буни рад этарди?..
Шундан сўнг, улар ҳовли бўйлаб югуриб кетишди. Боланинг жаранглаган кулгиси ва итнинг ҳуриши бирлашиб кетди. Бу икки жонзот бир-бирини топгани аниқ эди.
Шундай қилиб, уларнинг танишув эпизодини кузатиш бахтига муяссар бўлдим, кейинчалик бу ҳақиқий эркаклар дўстлигига айланди. Энди ҳовли менга унчалик зерикарли кўринмасди!
Ҳар куни итнинг ҳуриши ва боланинг овозини эшитиб, деразадан ташқарига қарардим. Дўстлар бир-бирлари томон югуришар ва қучоқлашишарди. Боланинг чўнтагида доимо мазали луқма бўларди. Кейин улар узоқ вақт ўйнашарди. Ва кейин - таъсирли хайрлашув бўларди.
Кунларнинг бирида бола уйи томон юрди. Ит унинг ортидан эргашди. Бола тиз чўкиб, дўстининг юнгдор бошидан ушлаб нимадир деди ва қўли билан бўм-бўш деразага ишора қилди. Ҳаммаси сўзсиз тушунарли эди. “Кечир, дўстим, сени ўзим билан уйга олиб киролмайман, улар рухсат беришмайди”. Ит тушунганча бош ирғади ва панжасини боланинг қўлига ташлаб қўйди. Бола киравериш томон юрди. Ит эса дўсти иккинчи қават деразасидан унга қўл силкитгунча кутиб турди. Ва шундан кейингина маъюс ҳолда ортга қайтди.
Буларнинг барчаси тахминан икки ҳафта давом этди. Мен буни қандай қилиб тўғри айтишни билмайман - икки ҳафталарми ёки аниқ икки ҳафтами?.. Ахир, бу даврда жуда кўп нарсалар содир бўлди.
Мен бир сафар болакайни бир безоридан итни қандай ҳимоя қилганинининг гувоҳи бўлдим – безори бола ундан тахминан беш ёш катта ва бўйи икки баравар баланд эди. У болакайни урмоқчи бўлганида, ит унга ташланди. Ёрдамимга ҳожат қолмаган эди - безори шармандаларча қочиб қолди.
Мен аёзли кунда бола уйидан адёл олиб чиқиб, уйсиз дўстини совуқдан ҳимоя қилиб, эҳтиёткорлик билан уни ўраб қўйганини кўрдим.
Итнинг дераза тагида, қорда уч кун қимирламасдан ётганини кузатдим. Бола эса томоғи оғриётганини қўли билан кўрсатиб, унга тушунтирган бўлди. Уч кунлик ажралишдан кейин уларнинг учрашуви нақадар қувончли эди! Кейин яна айрилиқ, бўм-бўш дераза... Дераза доим бўш эди.
Аммо бир куни қаҳрамонларимиз одатдагидек ҳовлида югуриб юрганларида, мен онгсиз равишда нимадир ўзгарганини ҳис қилдим.
Аниқ. Деразада бир шакл пайдо бўлди. Мен кўзойнагимни тақдим. Ҳа. Аёл жуссаси. Чиройли чеҳра, бетартиб сочлар. Аёл бахтли дўстларни қимирламай томоша қилди. Тушунишимча, у боланинг онаси эди. У пешонасини дераза ойнасига босди. Мен юзларни силаётган нафис қўлларни аниқ кўрдим. Юпқа бармоқлар аста-секин лаблар, сўнгра кўзлар устидан югурди. Бу кўз ёшларми? У йиғлаётган эди...
Деразада яна бир шакл пайдо бўлди. Жиддий қиёфа. Аёл дераза шишасидан узоқлашди ва бошини эркакнинг елкасига қўйди. Бу орада дўстларнинг ўйини тугади. Видолашув вақти келди. Бола ҳар доимгидек қўли билан дераза томонни кўрсатди... Ва ота-онасини кўриб хижолат тортди.

👍27🥰3❤2
Дўсти билан тезда хайрлашиб, уйи томон югурди.
Кейин нима бўлди, дейсизми? Мен воқеалар ривожи кульминацияга чиққанини ҳис қилиб турардим. Жанр қонунларига кўра, воқеа якуни бахтли ва таъсирли бўлиши керак. Агар бу мелодрама бўлса, албатта. Ва агар ... Аммо мен бошқа вариант ҳақида ўйлашни ҳам хоҳламасдим.
Эртаси куни барча саволларимга жавоб олдим. Ҳар доимгидек, маълум бир вақтда итнинг ҳуриши ва боланинг баланд овози эшитилди. Аммо уларга янги овозлар ҳам қўшилган эди. Яъни, аёл кулгиси ва эркакнинг йўғон хохолаши.
У ерда нималар бўляпти? Дераза томон югурдим, бориб бошимни уриб олишимга бир баҳя қолди. Бу оилани биринчи марта бирга кўришим эди. Ота, она ва ўғил қорбўрон ўйнашарди. Ва уларнинг ўртасида қувончдан ичига сиғмай кетаётган бир ит югуриб юрарди. Ҳақиқатан ҳам... Итнинг бўйнида янги бўйинбоғ бор эди. Ва ниҳоят буларнинг бари мелодрама бўлиб чиқди. Бунга менда ҳеч қандай шубҳа йўқ эди!
Кейин билсам, болага ўсал ташхиси қўйилган, шу сабаб оиланинг қувончи йўқолган, бундан она адои тамом бўлган, отанинг юзидан қувонч ййўқолган экан. Оила рутубатга гирифтор бўлган экан.Бу оиланинг яна бошқа муаммолари бор эдими ёки йўқ? Бунисини билмайман. Аммо шундан сўнг, уларни доим бирга, хурсанд бир ҳолатда кўрадиган бўлдим.
Ўйин тугади. Бахтли оила уйга қайтди, ит ҳам уларга қўшилди. Мен эсдалик сифатида уларни суратга туширдим. Фотосуратга эмас, йўқ... Шунчаки қалбимга ушбу оиланинг бахтли чеҳраларини ва итнинг шодон юзини абадий муҳрладим. Энди мен бу портретни оилавий альбомдаги каби хотирамда узоқ сақлайман.
Бунинг менга ёки сизга нима алоқаси бор? Барчаси оддий. Бахт – баҳам кўришингиз керак бўлган дунёдаги энг яхши нарса... Жудаям яхши нарса. Ва мен бу бахтни сизга илиндим.

👍39❤15
Александра болалигидан бенуқсон нутққа эга эди. Айримлар айтганидек, унча-бунча логопед унинг олдида “дамини оларди”. У уч ярим ёшида савод чиқаришга улгурганди. У ширин ва очиқ қиз эди.
У ҳовлида ўтирган, зерикиб кетган пенсионерларнинг “қандайсан, қизалоқ?”, деган одатий саволларига: “Раҳмат, мен яхшиман, онам билан боғчадан қайтаяпман. Ҳозир кечки овқат пиширамиз, кейин ҳарфларни ўрганамиз. Тез орада мен бутун алифбони ёдлаб чиқаман ва ўзим мустақил дадамга хат ёзиб, уларга жўнатаман”, дея жавоб берарди.
Ўша пайтда Саша қўшнилар унга нега ғалати қарашганини тушунмаган эди, онаси эса қизини тезда уйга олиб кириб кетганди.
Кейинчалик, у алифбони ўрганиб, саводхонлигини оширгач, билдики, отасига ҳарфлар керак эмас экан. Балки унга онасидан пул ва посилка зарур экан холос. Акс ҳолда, у "ташқарига чиқиб”, уларнинг олдига келиши ва териларига сомон тиқиши мумкин экан.
Александра бехосдан онасининг холасига йиғлаб ёзғираётганини эшитиб қолди. Ўшанда холаси онасига ғалати тарзда тасалли берганди – унинг “сроги” кам эмас, балки ўша ерларда ўлиб кетар...
Саша улғайиб қолган, онаси қизининг чиройли нутқи ва ташқи кўриниши уни катта экранларга олиб чиқишидан умидвор эди. Қизи машҳур дастурларнинг диктори ёки бошловчиси бўлишини орзу қиларди. Бундан ташқари, ўқишда ҳам муаммолар йўқ эди. Она қизини телевизорда кўришни жуда хоҳларди. Саша ҳам онасининг орзусини амалга оширишга қарши эмас эди.
Аммо ота ўз муддатини ўтаб, уйга қайтди. Ўқишга вақт йўқ эди, чунки отаси ҳар куни “озодлигини ювиш учун” дўстларини уйга таклиф қиларди. Гарчи бир сўм ишлаб топишни хаёлига келтирмаса ҳам, музлатгич ва ундаги овқатларни ўзиники, деб ҳисобларди.
У уйдаги нарсаларни бирин-кетин сота бошлади. Сашанинг онасига тааллуқли норка шляпани бир-икки шишага алмаштириб юборди. У баъзи дўстлари ташриф буюришини кутаётган эди, лекин рафиқаси уни маломат қилишни бошлагач, бутунлай ваҳший бўлиб кетди. Навбат қизининг конькиларига етди.
Улар онаси билан конькини сақлаб қолишолмади, лекин навбат ноутбукка етганида уни йўлбарслардек ҳимоя қилишди. Ноутбук уларга сув ва ҳаводек зарур эди. Сашага ўқиш учун, онасига иш юзасидан. Айниқса, отаси уйдаги телевизорни сотиб юборгач, ноутбук уларнинг ягона овунчоғига айланган эди. Қўшнилар 02 га қўнғироқ қилишди. Улар етиб келгунга қадар отаси уриб, қизининг учта тишини синдирди. Уни олиб кетишди.
Ушбу воқеадан сўнг, Сашанинг тишларига каронка қўйилди ва шу туфайли унинг нутқида нуқсон пайдо бўлди. Бунинг устига лабларида чандиқ қолиб кетди. Бу ёшлик даврига қадам қўйган қиз учун, орзулари осмон қиз учун ҳаётнинг шафқатсиз “безаги” эди.
У энди одамларга табассум қиладиган ширин қизалоқдан “иркит ўрдакча”га айланган эди. Саша саккизинчи синфга ўтган, гоҳида уни “Ҳой, дудуқ?..”, дея масхара қилишарди.
Ўша даҳшатли воқеадан кейин Саша даволанаётган ва реабилитация қилинганида, кўп нарса ўзгарди. Ўша йили отаси улар билан яшаганида руҳияти бузилган, бунинг устига мактаб дунёси ҳам қулаган эди. Доскада, синфдошларининг масхараси остида жавоб беришга уяларди; дарсларни ўзлаштириш ҳақиқий қийноққа айланганди. Синф журнали икки-уч баҳо билан тўла эди.
Она эса эри исталган пайт пайдо бўлиб қолишидан қўрқиб яшарди. У қизига нима бўлаётганини сезмаётганга ўхшарди. Саккизинчи синфнинг якуний баҳоларини кўриб гўё уйқудан уйғонгандек бўлди. Улар тиш коронкаларини ўзгартиришди, чандиқни имкон қадар даволатишди, аммо Сашанинг қулоқлари остидан “Ҳой, дудуқ”, дея камситишлари кетмасди.
"Бу кўпроқ психологик муаммо", деди мутахассислар уни текширишар экан.
Тўққизинчи синфда мактабга янги адабиёт ўқитувчиси келди. Ёш, кулгили ва чиройли. Бировга қўшилмайдиган Саша унинг эътиборини тортди ва бир куни қиздан дарсалардан сўнг қолишини сўради.
Бўш синфда Саша уй вазифасига ҳеч қандай муаммосиз жавоб берди ва кейин уларнинг суҳбати "қизларнинг шахсий сирлари"га уланиб кетди. Светлана Николаевна биринчи дарс пайтида тиззалари қалтираб қўрқиб кетганини тан олди. Саша эса, ўзидаги очиқликдан ҳайратланганча, лабидаги чандиқ воқеасини ўқитувчисига сўзлаб берди.

👍30❤4🥰2
- Оҳ, нимадан хавотирдасан? Чандиқ балки яхшиликка хизмат қилар?! Бу чандиқ сени янада сирли этиб кўрсатади! Дудуқланишинг эса... Икки лунжинга ёнғоқ солиб, гапириб машқ қил. Барча дикторлар буни бажаришади.
- Ёрдам бермайди. Ёнғоқ ҳам, тош ҳам. Бироз ўхшагандек туюлади, лекин отамни эслаганимда ҳаммаси қайтадан бошланади. Уни ўшандан буён ҳеч ким кўрмаган. Эҳтимол, энди у қайтмас.
Саша Светлана Николаевнанинг ўқитувчилар хонасида қандай иш билан машғуллигини билмас эди. Уни доскага ортиқ чиқармай қўйишди, Сашанинг ёзма ишлари асосида унга баҳо қўйишни бошлашди.
Ғалати жиҳати шунда эдики, у бўш синфда ёлғиз ўзи қолганида ундаги дудуқланиш бутунлай йўқоларди. Дўконда, кўчада, уйда яна пайдо бўларди. Светлана Николаевна билан ёлғиз қолишганида ҳам равон гапирар эди.
Ўнинчи синфда, ҳатто уларнинг отаси энди ҳаётларида пайдо бўлмаслиги ҳақидаги хабардан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Отаси оламдан ўтган эди. Жасадни қўшни вилоятнинг қаердадир бармоқ изларидангина аниқлашган эди. Бу орада Светлана Николаевна туғруқ таътили олди.
Саша бу хабарни қандайдир қайғу билан қабул қилди. Қувониш кераклигини ич-ичидан тушунар, ўқитувчисига бахт тилар, аммо яна ўша нуқсонли нутқи билан мактабда ёлғиз қолишдан қўрқарди.
- Саша, ҳеч кимга айтма, акс ҳолда улар устимдан кулишади, лекин мен аҳмоқ хотин, эримни бир фолбиннинг олдига боришга кўндирдим. Унинг айтишича, фарзандимиз ўғил бўлармиш, туғруқ енгил кечаркан, ҳатто санасигача айтибди. Кейин биз УЗИга бордик, шифокор барчасини тасдиқлади. Мен у хотинни яна чақирмоқчиман. Менга расмингни берсанг, ундан сен ҳақингда сўрамоқчиман. Ахир, ўтмишда кекса аёллар қўрқув ва шунга ўхшаш нарсаларни даволашган-ку...
Саша ўқитувчисидан бундай бидъатчиликни кутмаган эди, лекин унинг порлаб турган кўзларига қараб, ўқитувчисининг сўзларига ишонди. Унга ўзининг фотосуратини берди. Шу билан Светлана Николаевна билан бошқа учрашишмади.
- Бўлди, Саша! Ўхшади! Кампир менга қуйидагиларни айтди. Диққат билан тингла. Сен ердан омадли тангани топишинг керак бўлади. Шундан сўнг, барчаси ўтиб кетаркан! Фақат бургутли томони билан ётган танга бўлиши керак. Топганингдан сўнг, уни чўнтагинга солиб қўйсанг бас. Эртага қидир. Мен кечқурун қўнғироқ қиламан ва сен нималар бўлганини гапириб берасан!
Светлана бу кўрсатмани ўқитувчисидан телефон орқали олди. Ҳеч ким унинг туғруқ таътилининг биринчи куниданоқ “сохранения”да ётганини, уни оғир туғруқ кутаётганини, буйраги болалигидан заиф эканлигини, шифокорлар қаршилигига қарамай туғмоқчи эканлигини билмасди. Ҳа, ҳеч ким билмасди. У, айниқса, Саша буларни билишини истамасди. Қизнинг қалбида ҳаётда яшашга умид учқунларини ёқишга ёқдики, уни яна сўндиришни хоҳламасди. Унинг эри ҳеч қандай фолбинга бормаган, бундай хотиннинг ўзи йўқ, Светлана Николаевна ўзи ўйлаб топган уйдирма ортидан, ўқувчисининг совиб бораётган ҳаётига умид гулхани ёққан эди.
--------------------------
Тонг саҳарда фаррошнинг эътиборини уйнинг бир четидан турган шубҳали эркак тортди. Шунда бир гуруҳ мактаб болалари эркакнинг ёнидан ўтиб қолишди. Улардан бири тўхтаб, энгашиб ердан ниманидир олди-да, чўнтагига солиб йўлида давом этди. Ҳалиги эркак эса ўша ерга яна ниманидир отиб юборди ва ҳатто бориб уни тўғирлаб ҳам қўйди.
Кутилган онлар содир бўлди - Саша унинг олдидан ўта туриб, кўзи ерда ётган тангага тушди. Танга бургут томони билан ётарди. У энгашиб ялтироқ тангани олди. Юзида майин табассум пайдо бўлди. Воқеалар ривожини кузатиб турган бурчакдаги эркак ғойиб бўлди. У Светлана Николаевнанинг турмуш ўртоғи эди.
-----------------------------------
- Қара, қара, Дим! Бу Саша-ку!
Светлана ўзларининг плазма телевизорлари экранида дунёнинг сўнгги янгиликлари ҳақида маълумот бераётган дикторни, ўзининг ўқувчисини эрига кўрсатаётганди. Орадан кўп йиллар ўтган бўлса-да, қанча ўқувчиларни ўқитган бўлса-да, у ўша масъум қизни, ўша омадли танга қидирган ўқувчисини таниган эди.
Муаллиф: Татьяна Бро

👍74🔥8😢4❤3
Барчаси смартфонимда 6 фоиз қувват қолганидан бошланди. Телефонимни қувватлагичга уладим, бироқ... ҳеч нарса содир бўлмади. Пайдо бўлиши керак бўлган чақмоқ белгиси ўрнига, қувват яна бир фоизга тушиб кетди. Нима бўлаётганини тушунмай, штекерни чиқариб олдим ва уни айлантириб, тескари томони билан телефонга қайта уладим. Барибир телефоним қувват олмас эди. Қувватлагич ишдан чиққанини тан олишдан бошқа иложим қолмади.
Миямдан биринчи ташвишли фикр ўтди: нима қилиш керак? Агар бирор нима бўлса, менга ҳеч ким қўнғироқ қилиб тушолмайди. Шунингдек, мен ҳам яқинларимнинг ҳеч бирига қўнғироқ қила олмайман. Стационар телефонлар йўқ, бир-икки дақиқадан сўнг, умуман алоқасиз қолишим аниқ эди. Қолаверса, кўчага чиқиш ниятим бор эди, энди бунинг нима фойдаси бор? Барибир ҳеч нарса сотиб ололмайман, чунки қулайлик учун телефоним орқали тўлашга одатланганман. Анчадан бери сумкамда кредит карталарим йўқ, ҳамёним ҳам йўқ, чунки улар менга керак бўлмай қолганди. Чўнтакларимни текширсам, юз гривнага яқин нақд пул бўлиши мумкин – бор пулим зўрға нафас олаётган телефонимда. Майли, дейлик, пулларимни нақдлаштирарман, бироқ бунга ҳам телефон керак бўлади. Агар ташқарига чиқсам, уйга кира олмайман. Смартфонда турар-жой мажмуасига кириш, бинога кириш учун электрон калитлар мавжуд... Жин урсин! Ҳатто консержга қўнғироқ қила олмайман - унинг рақами смартфонимда. Гаровга олинган одамга ўхшаб қолгандим...
Смартфон 4% тириклигини кўрсатмоқда эди - ҳаётнинг сўнгги томчилари, айниқса, тез тугаб бормоқда эди. Ҳали вақтим бор экан, кимларнинг телефон рақамларини ёзиб олишим кераклиги ҳақида ўйладим. Телефонимга оиламдаги ҳеч кимнинг қувватлагичи тўғри келмаслигини биламан. Агар ўзингизнинг қувватлагичингиз бузилиб қолса, унда нима қилиш керак? Янгисини сотиб олиш осонми? Ва буни қанчалик тез қилиш мумкин? Буюртма беришим ва бир неча кун кутишим керак бўлсачи? Бу истиқбол жуда даҳшатли туюларди... Агар шундай бўладиган бўлса, мен бутунлай вакуумга тушиб қоламан.
Қачондан бошлаб смартфоним мени қўлга олишга улгурди? Инсон ҳаддан ташқари қулайликка ружъу қўйса, шундай бўлармикан а? Бугун бир қулайлик... эртага бошқаси... кейин яна бошқаси... ва яна, яна... Ва сиз асирга айланасиз. Ночор бўлиб қоласиз.
Бир пайтлар ўнлаб телефон рақамларини ёддан билганимни жуда яхши эслайман. Ҳозир кўпи билан иккитасини ёддан айтиб беришим қийин. Нима учун? Чунки смартфонингизда тайёр контактлар рўйхати бор ва сиз улардан бирини танлаб, яшил тугмачани боссангиз кифоя. Телефонингиз орқали боғчага уланган веб-камера орқали болангизни нима қилаётганини исталган пайт кўриш имконияти бўлса, қайғуришдан нима фойда? Смартфонингизда Google хариталари ва навигатор бўлса, нима учун йўналишларни эслаб қолиш керак? Смартфонингизда таржимон бўлса, тил ўрганиб зарилми? Поезд чипталарини сотиб олиш учун бекатда бир неча километр узунликдаги навбатда туришга тўғри келган пайтларни жуда яхши эслайман. Кекса онам ва дадам саёҳат қилишлари учун кассирдан иккала пастки койкани беришни илтимос қилишганини эслайман. Ҳозирчи? Ҳозир дунёнинг исталган бурчагига чипта сотиб олиш - бу ортиқча стрессларсиз, бир неча дақиқа ичида ҳал бўлади. Сиз ҳатто қайси жойда кетишингизни ҳам танлашингиз мумкин. Худди шу нарса барча турдаги тадбирлар, концертлар, кинотеатрлар, театрлар чипталарига тегишли. Бир оғиз сўз билан айтганда, смартфонсиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз.
Телефон рақамимизга қараб, ҳатто паспортимизни ҳам сўрамасдан, почта бўлимида бизга жўнатмалар беришади. Телефон рақами унинг эгасидан кўра муҳимроқ саналадиган бўлиб қолди. Банкинг ва барча маблағлар унга боғланган, биз кўпинча сканерланган ҳужжатлар ва электрон калитларни телефонларимизда сақлайдиган бўлиб қолганмиз. Шахсий маълумотларни ўз ичига олган электрон хатлар ҳам шу смартфонимизда. Телефонларимиз худди Ўлмас Кашшейнинг жони сақланадиган сандиққа ўхшаб қолган. Бизнинг ҳам жонларимиз шу қурилмаларда жойлашгандек гўё...

👍29❤1
Мен телефонимдаги сўнгги фоизларга қарарканман, ўзимча ўйладим, Худо кўрсатмасин, смартфонимни йўқотиб қўйсам нима бўлади? Ахир унда бутун бир ҳаётим жамланган-ку... Телефон китобчасида қайта тиклаб бўлмайдиган юзлаб контактларим бор. Ижтимоий тармоқларда ўн минглаб обуначиларим бор – булар бир неча йиллик меҳнат натижасидир. Агар бирор нарса юз берса, мен уларни ҳеч қачон топа олмайман. Логин ва пароллар ҳам мессенжерда сақлаб қўйилган. Телеграмимда дўстлар, синфдошлар, стоматологим, шифокорим, сартарошим, тикувчим, маникюрчилар контактлари бор... Бироқ смартфон бўлмаса, уларнинг бирортасининг телефон рақамини ёддан айтиб бера олмайман. Эй Худойим, бундай бало-қазодан ўзинг асра!!
Фотосуратлар-чи! Ҳаётимнинг бебаҳо лаҳзалари, байрамлар, дўстлар суратлари... Болаларнинг кулгили суратлари, мушугимизнинг қувноқ видеолари ва чиройли безатилган байрам дастурхонлари... Бувим эккан атиргулнинг чиройли суратлари, ҳовлимиздан туриб туширилган уфқ манзараси... Бутун ҳаётим шу смартфонимда жо бўлган эди...
Телефоним менинг соямга айланиб қолишига қачон изн бердим ўзи? Ахир у мен ҳақимда ҳамма нарсани билади!!! Электрон китобни тинглашни қайси дақиқада тўхтатдим, сериалнинг қайси қисмига келиб қолдим ва ҳозир қайси жойдан томоша қиляпман, барчасини билади. У менинг пойафзал ва кийим ўлчамимни ҳам яхши билади, қандай блузка ва узукни ёқтиришимни, чойшабнинг қайси рангини афзал кўришимни, қандай ширинликлар жону-дилим эканлигини, байрамлар учун қандай совғалар танлашимни ҳам жуда яхши билади.
Смартфоним ҳар куни кимни туғилган куни билан табриклашим кераклигини, қандай муҳим ишларни қилишим зарурлигини ва нимани унутмаслигим лозимлигини эслатиб туради. У ҳатто ўйинимни соат нечада ўйнашимни билади ва агар мен тўсатдан ухлаб қолсам, у менга эслатади: "Нима бўлди? Ҳордиқ чиқаришни истамайсанми?" Биринчи марта ташриф буюрган ҳар қандай онлайн-дўкон мени хурсандчилик билан кутиб олади ва исмим билан мурожаат қилади.
Ташқи дунё билан алоқамни телефонимнинг сўнгги 2% ажратиб турарди. Тез орада экран қоронғилашади ва мен ёлғиз қоламан. Кислород бир неча дақиқага етади ва мен ҳаводан сўнгги бор нафас олиш учун қуйидан тепага томон интиламан.
Лекин шу пайт қандайдир тиринглаган қисқа овоз эшитилди, юқорида турган кондиционер сигнал берган эди. Ва смартфон экранида чақмоқ белгиси пайдо бўлди. Тушунарли... шунчаки электр ўчган экан, мен эса буни пайқамаган эканман. Аммо мана шу дақиқалар ичида бутун ҳаётимни мушоҳада қилиб чиқдим...
Бу худди наркотикка ўхшайди. Унга жуда осон боғланиб қолиш мумкин. Энди мен буларнинг барини назоратга олиш зарурлигини биламан. Чунки бу инсон умрини секинлик билан нурсизлантириб борувчи қўрқинчи воситадир. Аслида, реал ҳаёт смартфон кўрсатганидан кўра, анча ёрқин ва ранг-барангдир.
©️ Сарвар Раҳимий таржимас

👍38🔥7❤1
* 18+
Каримберди Тўрамуроддан битта қалтис ҳикоя ўқинг!
Йўқолган куёв
1.
− Куёв йўқ! Эшитаяпсизларми, куёв йўқ!
− Самижон ҳеч қаерда йўқ!
− Бирорта ўртоғиникидадир?
− Ўртоқлари ҳам қидиришаяпти, Самижон йўқ!
− Энди нима бўлади?
− Балки...
− Йўғ-е...
− Унда...
− Уят-е...
− Ахтаринглар-е!
2.
Самижон топилмади.
− Келин билан гаплаш! У ... билиши керак, ... нима бўлганини, − деди Шароф ака хотинига.
− Нима дейман? − каловланди Гулнора опа. − Қандай сўрайман?
− Мен сўрайми бўлмаса? − бақирди Шароф ака. − “Қиз чиқмадингми?” деб сўрайми?
− Аста-е! Бўлди қилинг! Ҳозир кириб сўрайман.
Гулнора опа чимилдиқли уйга кириб кетди.
Кўп ўтмай қайтиб чиққан Гулнора опани Шароф аканинг кўзлари сўроққа тутди.
− Ҳеч нарсани билмас эмиш. Кечаси чиқиб кетган экан, Самижон.
− Э! − қаншарини қашлади Шароф ака. − Ўғлинг иш кўрсатди-ку, хотин?
− Қудалар эртага ҳаммани чарларга айтиб қўйган, энди нима қиламиз?
Икковлари ҳам ўйда қолишди. Ниҳоят, Шароф ака туриб, дарвозага қараб кета бошлади.
− Мен қудаларникига бориб келай-чи...
3.
− Э, келинг-келинг, дўстим! − қучоқлашиб кўришди Носир ака қудаси билан. − Нозимахон билан тўй ҳақида гаплашиб ўтирган эдик. Қани, тўрга ўтинг! Аммо тўйни бопладингиз. Сал оширвордингиз-у, аммо ажойиб тўй бўлди.
Шароф ака тўрга ўтди.
− Хуш келибсиз! − қудасига чой тутди Нозима опа. − Қариндошларимиз кела-келгунча тўйни мақтаб келишди. Раҳмат, Шароф ака!
− Аммо зўр санъаткорларни чақирибсиз, менга биттаси жуда ёқди. Ҳалиги қўшиғи бор-ку, аяси, айтиб юбор!
− Қизгина сани бугун олиб кетарлар,
Олиб кетиб, сани дилбар этарлар.
− Ҳа, ҳа, ана шу қўшиқни айтган йигит. Аммо даврани роса қиздирди, шу ҳофизингиз.
− Ҳа, Фурқатжон дўстимиз, яхши ҳофиз, − деди Шароф ака ўйчан.
− Ҳамма курсдошларимизни чақириб, яхши иш қилибсизлар, − деди Нозима опа. − Тўй баҳона айрим дўстларимиз билан чорак аср деганда энди кўришдик.
− Ҳа, яхши ишлар кўп бўлди, − маъқуллади Носир ака. − Шарофжон билан курсдош эдик, дўст эдик, мана энди қуда ҳам бўлдик.
− Самижон ҳам шогирдингиз, уни ўзингиз ўқитдингиз, − деди Нозима опа.
− Самижон яхши кўрган шогирдларимдан, − фахрланди Носир ака. − Келажаги порлоқ унинг. Куёвдан умидимиз катта.
− Нуқул тўйдан гапириб, сўрамабмиз ҳам, куёвимиз, қизимиз яхшими? − сўради Нозима опа. − Мунаввара хизматларингизни бошлаб юбордими?
− Дуруст, дуруст, − бош ирғади Шароф ака.
− Ҳа, машқингиз паст, дўстим? − Шароф акадаги маъюсликни илғади Носир ака. − Тўй чарчатдими, дейман?
− Самижон йўқ, − деди Шароф ака дастурхондан кўзини узмай.
− Самижон йўқ? − ҳайрон бўлди Носир ака. − Қанақасига йўқ бўлади?
− Вой ўлмасам, қандай қилиб? − ўрнидан турди Нозима опа. − Нега унақа дейсиз?
− Билмайман, − елка қисди Шароф ака. − Тушгача ахтардик, ҳеч қаерда йўқ. Дўстларидан бирортасиникидадир, десак, улар ҳам қидиришаяпти, дараги йўқ.
− Кеча ... − давомини қандай айтишни билмади Носир ака. − Уйдамиди?
− Кеча кечқурун келиннинг ёнида экан, − деди Шароф ака хижолат бўлиб. − Кечаси чиқиб кетибди. Ана, энди йўқ-да.
Учовлари ҳам изтироб ва ҳайронлик ичида қолишди. Нозима опа бир-икки ташқарига чиқиб-кирди. Нега чиқди, нега кирди, ўзи ҳам билмайди.
− Чарларни кейинроққа қолдириб турасизмикан, деб келувдим.
− Э, бунинг иложи йўқ! − деди Носир ака. − Ҳамма харажатлар қилинган. Ресторан тайинланган. Санъаткорлар айтилган.
− Ҳамма қариндошларга ҳам хабар қилиб қўйганмиз, − деди Нозима опа. − Аммо Самижон бўлмаса, чарлар қилиб бўлармикан?
− Ваҳима қилма! − деди Носир ака. − Сиз ҳам сувга тушган бўлка нонга ўхшаманг-да, дўстим! Самижон топилади. У бир ёққа бош олиб кетиб қоладиган аҳмоқ эмас. Ёш бола ҳам эмас. Институтни битирди. Аспирантурада ўқияпти. Эрта-индин институтга домла бўладиган йигит “Ҳайё-ҳуйт”, деб тоғдан ошиб кетмагандир? Чарларни тўхтатмаймиз. Эртагача келиб қолади.

👍27❤1🤔1
− Илоё, айтганингиз келсин! − ўрнидан турди Шароф ака.
− Шошманг, овқатимиз тайёр эди, − деди Нозима опа.
− Мен борай, овқат қочмайди, − деди Шароф ака. − Қариндошлардан суриштирай.
− Ҳа, майли, бора қолинг! − уни кузатиб чиқди Носир ака. − Сиқилманг, Самижон ақлли йигит. Боргунингизча уйга келиб қолган бўлса ҳам ажаб эмас.
− Бирор ўзгариш бўлганидан телефон қилинг! − тайинлади Нозима опа.
4.
Чарлар ҳам тўйдан кам бўлмади.
Тўйда Носир аканинг қавму-қариндошларини роса сийлаган Шароф аканинг ҳам қариндошларини сийлашни ният қилган Носир ака чараларни номдор ресторанда қилди. Таниқли санъаткорларни чақирди. Қуда-андаларнинг ҳар бир бирига ҳадялар берди.
Келин-куёвга ажратилган жойда эса Мунаввара бир дугонаси билан хомуш ўтирди.
Чарларгача келиб қолиши кутилган Самижондан дарак бўлмади.
Одамларга нима? Зиёфат қуюқ, қўшиқ, ўйин-кулгу авжида. Уларга яна нима керак?
Хурсандчилик татимаётган Носир ака Шароф акани бир чеккага тортиб, сўради?
− Бирор хабар борми?
Шароф ака бош чайқади.
− Энди нима қиламиз?
Шароф ака елка қисди:
− Билмадим, дўстим, билмадим. Юзимни қаро қилди, бу шогирдингиз.
− Бўлар иш бўлди. − деди Носир ака ўйланиб. − Энди Мунавварани нима қиламиз?
− Келинними? − ҳайрон бўлди Шароф ака. − Нима қиласиз, келинни?
− Бунақа вазиятда, − бош қашлади Носир ака. − Мен уни олиб қолишим керак, шекилли?
− Шошманг-чи, − деди Шароф ака. − Келинни олиб бормасам, майда-чуйда гап кўпаймайдими? Мунавварани айбдор қилишмайдими?
− Бу гапингиз ҳам тўғри, − энди чаккаларини қашлади Носир ака. − Майли, биров билиб, биров билмасин. Мунаввара сизлар билан кетаверсин!
5.
Биров билиб, биров билмади, чарлар куни.
Аммо бир ҳафта ўтиб, билган ҳам билди, билмаган ҳам.
Билган ҳам гапирди, билмаган ҳам.
Пасту-баланд гаплар Носир ака билан Нозима опанинг ҳам қулоғига етиб келди.
− Энди бориб, Мунавварани олиб келмасангиз бўлмайди, дадаси, − деди Нозима опа. − Куёв тараф Мунавварани айбдор қилишяпти эмиш.
− Қизинг, ... қизинг айбдор эканми? − хавотир билан сўради Носир ака. − Ўзи билан гаплашдингми?
− Гаплашдим, гаплашдим, − йиғлашга тушди Нозима опа.
− Изиллама! − ўдағайлади шубҳалари юрагини ғижимлаётган Носир ака. − Нима дейди?
− Бир оғиз ҳам гапирмаса, нима қилай?
− Юзимиз қора бўладиган бўлибди-да.
Носир ака бир-бир босиб, чиқиб кетди.
Носир ака ўша куниёқ қизини олиб келди.
Ўша куни ҳам, кейин ҳам Мунаввара ҳеч ким билан очилиб гаплашмади. Бир нарса сўрасалар “ҳа” ёки “йўқ” дер, ўзи бир нима сўрамас, бир жойга борай ҳам демасди.
Носир ака қизининг ўзини бундай тутишидан гумонлари тасдиғини топгандай бўлиб, бир дарди ўн бўлди. Ич-этини еб, институтга ҳам ернинг ости билан бориб, ернинг ости билан келадиган бўлди. Носир ака ҳам бировга қўшила олмай қолди.
Институтда ҳам миш-миш, ғийбат болалади.
Носир ака ариза ёзди.
− Бу нима? − аризани силкиб кўрсатди декан. − Уялмайсизми, Носиржон? Ғийбатчиларнинг миш-мишларидан икки қўлни кўтариб, таслим бўлишми?
− Бош кўтариб юргулигим қолмади, − кўзлари ёшланди Носир аканинг.
− Бекор айтибсиз! Мунавварани сиз билмасангиз, мен биламан. У покиза қиз, − аризани йиртиб ташлади декан. − Ишингизга боринг! Бошингизни кўтариб юринг! Э, ...
6.
Икки ойлар ўтиб, банкка ишга жойлашган Мунаввара секин-аста ўзига кела бошлади. Нафақат ўзига келди, очилиб гаплашадиган, баъзан уйга шодон қиёфада кириб келадиган бўлди. Бир қучоқ гул кўтариб келган куни бу ўзгаришлар сабаби аниқ бўлди.
Ҳаммасига сабаб банкда у билан бирга ишлайдиган Шуҳратжон эди.
Ярим йил бирга яшаса-да, хотинининг қовоғини очолмаган Шуҳратжон у билан ажрашиб, унинг аразлари ва ноз-фироқларидан қутилган эди.
Шуҳратжон ўзи орзу қилган очиқ юзни, хуш табассумни, ибо-ҳаёни, одоб-андишани, илиқ муносабатни Мунавварадан топди.

👍27❤2🤔2
Шуҳратжон топганини йўқотиб қўймаслик учун дарров ота-онасини Мунавваранинг уйига жўнатди.
− Мен бир нима дея олмайман, онаси билан гаплашинглар! − Носир ака туриб, ўзининг хонасига ўтиб кетди.
− У кишидан ранжиманглар! − ўтинди Нозима опа. − Домланинг оғзи бир марта куйди. Энди юраги йўқ, бу масалада гаплашишга ҳам.
− Майли, майли, синглим, бизнинг ҳам оғзимиз ёмон куйган, − деди Шуҳратжоннинг отаси. − Биз яна келамиз, унгача ўйлашиб, кенгашиб кўрарсизлар!
Ўйлашишди, кенгашишди, данғиллама тўйларнинг оши оғизларини куйдирган қуда-андалар фақат оила даврасида кичик бир зиёфат қилишиб, Мунавварани Шуҳратжонникига кузатишди.
7.
Шуҳратжонникида эса хурсандчилик устига хурсандчилик эди. Шуҳратжоннинг ота-оналари ўзлари кутмаган келинга эга бўлишган эди.
Хурсандчилик Шуҳратжоннинг уйидан Носир аканинг хонадонига Нозима опа олиб келган хушхабар билан кўчди.
− Мунаввара ўзининг ҳам бизнинг ҳам юзимизни ёруғ қилди, дадаси, эшитаяпсизми? − ўзини қўярга жой тополмас эди Нозима опа. − Бекорга шунча вақт ўзингизни қийнаб, ўзингизни эзиб юрибсиз. Айтмовдимми сизга, Мунаввара унақа қиз эмас деб?
− Нега унда бир оғиз “Мен айбдор эмасман”, демапти шунча вақт? − ҳайрон бўлди Носир ака.
− Битта йигитни шарманда қилмайин, деган экан, − кулди Нозима опа. − Қаранг, ўзи ёмон отлиқ бўлса ҳам, ўша йигитнинг сирини очмайин, деган экан.
− Қизим мард қиз-да, аяси! − ўрнидан туриб, куйлагига бўйинбоғ боғлай бошлади Носир ака. − Мунаввара менинг қизим-да!
Тамом.
Ҳикоя муаллифи Каримберди Тўрамурод.

👍38🤔4❤2🔥2