Hikoyalar (G&M)
8.16K subscribers
1.13K photos
562 videos
42 files
2.3K links
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://tttttt.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Download Telegram
Буюк Депрессия даврида одамлар ҳар қандай воситалар ёрдамида омон қолишга ҳаракат қилишган. Ана шундай оғир кунларнинг бирида нью-йорклик кекса чиқиндифуруш қалбаки пул ясовчи бўлишга қарор қилди. Йирик пулларни қалбакилаштирадиган профессионал фирибгарлардан фарқли ўлароқ, у ўз ошхонасида бир долларлик купюра ясашни бошлади! Махфий хизматга биринчи сохта пуллар келтирилганида, детективлар ҳайратдан лол қолишди. Биринчидан, ҳеч бир ўзини ҳурмат қиладиган қалбаки пул ясовчи 1 долларлик пулларни қалбакилаштириш учун вақт ва куч сарфламасди. Иккинчидан, қалбаки пул ясовчилар одатда ўз ишлари билан фахрланишарди: улар ўз ишининг устаси эдилар ва шундай банкнотлар ясашга ҳаракат қилишардики, уларни ҳақиқий пулдан ажратиб бўлмасди.

Аммо бу сохта пуллар шу даражада даҳшатли эдики, махфий хизматдагилар жиноятчи уларни шунчаки масхара қиляпти, деган қарорга келишди. Пул энг арзон қоғозга босилган, детективларга кўра, президент Вашингтон унда "мурдага ўхшаб қолган" ва унинг исми «Wahsington» деб нотўғри ёзилган эди.

Аммо шунга қарамай иш очилди. Фирибгарга жиноий иш рақамига мослаб “Жаноб 880” номи берилди. Бир ой ичида суд-тиббиёт лабораториясида яна 40 та худди шундай векселлар пайдо бўлди. 1938 йил ўрталарига келиб, уларнинг сони 585 тага етди. Муаммо шунда эдики, “Жаноб 880”ни топиш қийин кечаётган эди. Аксарият қалбаки пул сотувчилар очкўзлик туфайли ўлдирилган, аммо “Жаноб 880” ҳеч қачон бир жойда икки марта пул сарфламас эди. Ва ҳеч қачон ҳафтасига 15 дан ортиқ сохта доллар тайёрламасди. Детективлар ўз офисига Нью-Йорк шаҳрининг улкан харитасини осиб қўйиб, қалбаки пуллар пайдо бўлган жойларни қизил игна билан белгилаб қўйишарди. Ва тез орада бутун Нью-Йорк қип-қизил тусга кирди. Детективлар 200 000 га яқин огоҳлантириш варақаларини чоп этишди ва тарқатишди. Улар 10 000 дан ортиқ дўконларга кўрсатма беришди. Аммо бари беҳуда кетаётган эди.

Йиллар ўтаверди, “Жаноб 880”ни қидириш Махфий хизмат тарихидаги энг қиммат терговга айланди. У фақат 1948 йилда қўлга олинди. Энг қизиғи тасодифан. Кунлардан бир кун шаҳардаги уйлардан бирида ёнғин чиқди ва ўт ўчирувчилар ёниб кетиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсани кўчага улоқтиришни бошлашди. Уларнинг ичида сохта долларлар босиладиган қолип ҳам бор эди.

Эмерих Юттнер қонунга бўйсунувчи фуқаро бўлиб чиқди. У қалбаки пулларини фақат озиқ-овқат ва зарурий нарсаларни сотиб олишга сарфлагани маълум бўлди. У ҳеч қачон битта савдогарни бир доллардан ортиқ пулга алдамаган эди. Суд жиноятчининг ёшини, у ясаган қалбаки пулларининг арзимас миқдорини ҳисобга олди ва Юттнерни бир доллар жарима ва бир йилу бир кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Тўрт ой ўтгач, Эмерих Юттнер шартли равишда озод қилинди. У афсонага айланди ва унинг ҳикояси 1950 йилда "Мистер 880" деб номланган фильмнинг мавзуси бўлди. Фильм унга барча қалбаки долларлари йиғилганидан кўра кўпроқ фойда келтирди.

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
👍52🔥3😱32👎1
👍2
Hikoyalar (G&M)
Photo
Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.

Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.

Иқбол Юсуф
👍709😢6🔥5🥰1
🔥6
Hikoyalar (G&M)
Photo
Бу ҳодиса 2006 йил АҚШда содир бўлган. Воқеа қаҳрамонлари – югуриш бўйича чемпион Дэниэль Белленжи ва унинг Тез лақабли ити ҳисобланишади. Улар ҳар куни эрталаб узоқ масофага югуришарди. Дэниэль спорт формасини сақлаш учун бу ишни қилса, ити унга шерик бўлиб, бу борада ёрдам бераётганидан хурсанд эди. Итнинг зоти австралия овчаркаси бўлиб, жонивор табиатан жуда чидамли ва узоқ югуришни яхши кўрарди.

Бир куни улар Юта штатининг Моаб чўлида жойлашган каньонлар бўйлаб югуриш учун йўлга тушишди. Бир ярим соат деганда манзилга етиб боришди. Дэниэль ва Тез каньонларгача машинада келишди. Аёл машинани қулайроқ жойга жойлади ва югуриш завқини олиш ҳамда ортиқ безовта бўлмаслик учун унда телефонини қолдирди. Ўзи билан бир шиша сув ва бир неча фитнес-батонлар олиб олди. Улар қиялик бўйлаб, бир соат давомида кўтарилиб боришди ва шунда нима бўлди-ю, Дэниэль сирпаниб кетиб, пастга қулади. Қиз қулаш вақтида ўткир ва баҳайбат тошларга қайта-қайта урилган ва кўплаб жароҳатлар олган эди. Дэниэль ҳушидан кетди. Ҳушига келганида баданида чидаб бўлмас оғриқни ҳис қилди, ўрнидан туришга уринган эди ҳатто оёқларини ҳам қимирлата олмади. У қўрқиб кетган, бу вазиятдан қандай чиқишни мутлақо билмас эди.

Яхшиямки, содиқ ити доимо унинг ёнида эди. Дэниэль ва Тез бир неча кунни чўлда ўтказишди. Тез кундузлари кимнидир ёрдамга чақириш мақсадида бекасини тарк этар, кечалари уни иситмоқ учун қизга яқинроқ жойлашиб ётарди. Тез кундузлари кимнидир учратиш мақсадида километрлаб масофани босиб ўтар, аммо бирор тирик жонни учратмасди. Йўқ, бир сафар бир машинани учратди. Жон-жаҳди билан уларга қараб акиллади. Аммо машинадагилар уни қутирган деб ўйлашдими, ёнидан ғизиллаганча ўтиб кетишди. Яхшиямки, қизнинг ғойиб бўлганини қўшниси пайқаб қолди ва қутқарувчиларга хабар берди. Бироз вақт ўтгач, каньон яқинида полициячилардан бири Дэниэлга тегишли ёлғиз машинани топиб олди. Бу орада эса қутқарувчилар гуруҳи фалокат жойига етиб келишган эди.

P.S: Суратда Дэниэль ва унинг ити Тез

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
👍363🔥3🥰1
Ҳеч қачон одамларга айтмаслигингиз керак бўлган 6 та нарса:

1.
Ўз режаларингизни ҳеч қачон одамларга айта кўрманг. Улар сизни безовта қиладилар.
2. Одамларга заиф томонингизни айтманг, Улар сизга қарши фойдаланадилар.
3. Муваффақиятсизлигингизни одамларга айтманг. Улар сизни доимо мувафиақтятсиз деб билишади ва сизга ҳеч қачон имконият беришмайди.
4. Одамларга кейинги катта ҳаракатингизни айтманг. Индаманг. Ҳаракат қилинг ва натижаларингиз билан уларни ҳайратда қолдиринг.
5. Одамларга сирларингизни айтманг. Фақат аҳмоқларгина сирларини очади.
6. Одамларга ҳеч қачон қанча пул топишингизни ёки қандай пул топишингизни айтманг. Уларни доимо ҳайратга солинг!
👍325🔥2
Hikoyalar (G&M)
Photo
“Титаник” чўкаётганида унинг бортида миллиардер Жон Жейкоб Астор IV ҳам бор эди.

Унинг пуллари шу қадар кўп эдики, банкдаги ҳисоб-рақамидаги маблағларга 30 та “Титаник” қуришга қурби етарди. Ўшанда ўлим билан юзма-юз келганида ахлоқий жиҳатдан тўғри деб ҳисоблаган танловни амалга оширди ва қутқарув қайиғидаги ўрнини икки нафар қўрқиб кетган болага бўшатиб берди.

“Титаник”да бўлган, Американинг энг йирик «Macy's» дўконлари тармоғининг эгаси Исидор Страусс шундай деганди:

"Мен ҳеч қачон бошқа одамлардан олдин қутқарув қайиғига тушмайман".

Унинг рафиқаси ҳам қайиққа чиқишдан бош тортди ва ўз ўрнини янги ёлланган хизматкори Эллен Бирдга берди. У умрининг сўнгги дақиқаларини эри билан бирга яшашга қарор қилган эди.

Бу бадавлат инсонлар ахлоқий сийратларини йўқотишдан кўра, бойлик ва ҳатто ҳаётларини йўқотишни афзал кўришди.

Энг муҳими, одамларнинг қадр-қимматга эга бўлишлари, одоб-ахлоққа амал қилишлари ва ўз қадриятларига эгаликларидир.

Орамизда шундай инсонлар борми? Албатта, бор...

Шундай экан уларни қидиринг...

Олижаноблик фазилатига эга бўлиш, ишонинг, ҳар қандай молу-давлатдан юқори турувчи даражадир.

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
👍51🔥63😱1
Hikoyalar (G&M)
Photo
Ёш император ўз мулозимлари билан улкан мамлакати бўйлаб саёҳатга чиқди. У қаерда пайдо бўлмасин, халқ ўз ҳожасига ҳурмат белгиси сифатида бошлари ерга теккунча таъзим қиларди. Вақти-вақти билан унинг буйруғи билан ғазначи бир ҳовуч мис тангаларни улоқтирар, одамлар уларни териш учун ўзларини ерга отарди.

Ана шундай кунларнинг бирида уст-боши эскириб кетган роҳиб тўсатдан тўппа-тўғри император томон юрди. Унинг қўлида ёғочдан ишланган коса бор эди. Соқчилар уни тўхтатмоқчи бўлишди, бироқ ёш шаҳзода роҳибни ўтказиб юборишга ишора берди. Ҳаммани ҳайратда қолдирган император отдан сакраб тушиб, роҳибнинг олдига борди ва тиз чўкканча мункайиб қолган чолнинг этагини ўпди.

— Қайтганингиз билан, ота, — деди у қувонч билан секин шивирлар экан.

— Йўқ, ўғлим, мен шунчаки ўтиб кетаётган эдим.

— Лекин бу сизнинг уйингиз, ота!

— Йўқ, ўғлим. Энди у сеники.

— Кучдан қолиб, жуда заифлашиб қолибсиз, ота. Сизга қандай ёрдам беришим мукин? Сизга ҳеч бўлмаганда битта от берсам майлими?

— Биласанми, мен қашшоқликда яшашга, дунёни кезишга қасамёд қилганман. Мана бу косамга бир нечта мис танга ташласанг кифоя. Бу мен учун етарли бўлади.

— Ғазначи! — деб бақирди шаҳзода, — ҳозироқ мана шу косани соф олтинга тўлдиринг!
— Қўйсангчи, ўғлим, — деди роҳиб жилмаяр экан, — сен уни тўлдиролмайсан...

Ғазначи косани тўлдира бошлади. У бутун бир қоп тиллани косанинг ичига бўшатди, кейин яна ва яна солаверди, аммо коса тўлай демасди...

— Бу шайтоннинг идишими нима бало, ота? Унинг туби борми йўқми?

— Мен бахтлиман, ўғлим! Чунки сен мендан кўра ақллироқ бўлиб чиқдинг. Бу коса ҳеч қачон тўлмаслигини тушуниб етиш учун сенга учта қоп олтин кифоя қилди. Мен буни тушуниш учун бутун умримни, беҳисоб бойликларни, дунёнинг ярмини ва минглаб канизакларни сарфладим. Бу йўлда соғлиғимдан айрилдим, бироқ бу косани ҳеч қачон тўлдира олмаганман. Чунки бу истак-хоҳишлар косаси, ўғлим. Уни ҳеч қачон тўлдириб бўлмайди...

Барчамизда ана шундай коса бор. Истакларимизни қондириш учун ихтиёримиздаги барча нарсани қилишга тайёр бўламиз. Бу эса хотиржамлигимизни, ҳаётдаги қувончимизни ва охир-оқибат ҳаётимизни тортиб олади...

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
👍59🥰73👎1😢1
-Нақд 65 йил...
Бунча йил қандай  қилиб ажрашмай яшадингиз?
- Бизнинг замонимизда синган нарсаларни чиқиндига ташланмас эди, тамирланар эди...

Ҳузейфе Мужаҳид
👍40🔥73
Икки фаришта. Ишга шошаётган аёл. Тик зинапоялар.

— Турт дейман, туртсангчи!

— Зиналар жуда тик-ку, у йиқилиб ўлади!

— Мен ўлишига йўл қўймайман, у фақат оёғини синдириб олади!

— Бу даҳшат-ку. У ишга бориши керак, шундоқ ҳам уч кун кетма-кет кечикиб борди!

— Ҳа, ва мана энди у камида уч ҳафта касаллик таътилида бўлади. Кейинроқ эса ишдан бўшатилади.

— Бу ишимиз яхши эмас. У ишсиз нима қилади, маоши яхши бўлса!

— Турт, дейман, кейин сенга ҳаммасини тушунтираман!

* * *

Худди ўша фаришталар. Катта йўл, хизмат машинасида икки аёл, юқори тезлик. Машина олдида ёғоч ортилган юк машинаси кетяпти.

— Ёғочларни бўшатиб юбор, иккиланма!

— Бу ёғочлар уларни ўлдириши мумкин. Уларнинг болалари бор-ку ахир!

— Мен бундай бўлишига қараб турмайман, шунчаки улар қўрқишса бас.

— Нега уларни қўрқитиш керак?!

— Ҳозир савол берадиган вақт эмас, кейинроқ тушунтираман. Навбатдаги бурилишда "Сизни уйда кутишмоқда!" деган ёзувли плакат келади. Шундай қилгинки, қўрқиб кетган бу икки аёл мана шу плакат ёнида тўхташсин ва эътиборларини унга қаратишсин.

— Иккаласи ҳам қўрқувдан дағ-дағ қалтираганча йиғлашяпти, уйга қўнғироқ қилишмоқда, қандай шафқатсизлик!

* * *

Корпоратив байрам.

Яна ўша икки фаришта. Қандайдир бир эркак. Унинг қўлида никоҳ узуги. Унинг қаршисида қандайдир бир қиз.

— Унинг ишига аралашма.

— Етар, у аллақачон маст бўлиб қолган! У қизга қандай қараётганини кўрсангчи!

— Аралашма дедим!

— Уйда хотини ва икки боласи бор ахир. У аллақачон бошқарувни йўқотиб қўйган, қизни меҳмонхонага таклиф қилмоқда!

— Кейин тушунтираман, аралашма!

— Майли, аралашмаганим бўлсин. Улар кетишяпти, қандай қабиҳлик! Хотин билиб қолади ва улар ажрашишади!

— Ҳа, жанжал муқаррар!

Уфқ, икки фаришта.

— Жуда қийин ишларинг бор экан, турган-битгани стресс!

— Айтганча, бу сенинг ушбу даражадаги биринчи иш кунингку. Сен бу даражага етганча китоблар ва фильмлар орқали малака шакллантирганса, аммо бу даражада сенга китобларинг ёрдам бера олмайди. Одамларга қандай яшашлари ва нима учун яшаётганларини тушуниб етиш учун стресс керак, маълум бир дозада, албатта.

Мана, биринчи аёл, оёғи синган ҳолда уйда ўтириб қолди. Бўш ўтирмаслик мақсадида қачонлардир ташлаб кетгани, тикувчиликка яна қўл урди. Уни ишдан бўшатишганида, алллақачон, қўлида бешта буюртма бор эди. Шу сабаб у бундан ҳатто хафа ҳам бўлмади. У ёшлигида жуда зўр чевар эди, у тиккан либослар кўзни қамаштирарди! Аёл 10 йилдан бери севимли машғулотини ташлаб, ўзи ёқтирмаган ишда ишлаб келаётганди. Одамларнинг аксари шундай — руҳий гармония ва севимли ишидан завқ олишдан кўра, ижтимоий ҳаётда яшаб қолиш учун тиним билмай ишлашади.

Магистраль йўлда қўрқиб кетган икки аёлдан бири бир ҳафта ўтгач, ишдан бўшайди. У тушуниб етадики, унинг ўрни уйда, эри ва болалари ёнида, балки узоқ сафарлар ҳамда ҳафталаб қолиб кетадиган меҳмонхоналарда эмас. У иккинчи боласини дунёга келтиради, психолог бўлиш учун ўқишга киради, ўз устида ишлашни бошлайди.

— Хиёнат воқеасичи? Унда қандай ҳикмат яширин?! Ахир оила бузилади-ку!

— Оилами? Уларда оила деган тушунча узоқ вақтдан бери йўқ эди! Хотин аёл эканлигини унутган, эр кечқурунлари ичади, жанжаллашади, болаларни бермаслик билан бир-бирларини шантаж қилишади. Бу узоқ давом этадиган, оғриқли, аммо самарали жараён. Вақт келиб уларнинг ҳар бири ҳаётлари ҳақида ўйлашади — аёл ўз аёллигини бутунлай унутганини тушуниб етади, эри билан муносабатини ўзгартиради, эр ҳам, ўз навбатида, аёлига ноҳақлик қилганини англайди, ундан узр сўрайди, ичкиликни ташлайди. Оила қайтадан жонланади.

— Ишларингиз ғаройиб экан!

— Кўникиб кетасан! Унутма, инсонни қачонки ўзи комфорт ҳисоблайдиган ҳудуддан чиқариб юборсангина, у ҳаракат қила бошлайди. Кўпчилик шундай яратилган!

— Бу ишлар ёрдам бермаса-чи?

— Учинчи даража бор. У даражада инсонлар йўқотишлар орқали ҳаёт моҳиятини тушуниб етишади. Яратган Эгам чевар Зот, у бандаларига сабоқ беришни жуда яхши билади.

Муаллиф: Гектор Шульц

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси
👍70🔥93
Ишдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида гапириш қобилиятини йўқотган ва 16 йил давомида ногиронлик нафақаси олиб келган аёл детективлар томонидан фош этилди. Аслида, у гунг бўлмаган.

2003 йилда Испаниянинг Андалусия шаҳридаги супермаркетда ишловчи аёлга бир мижоз ҳужум қилиб қолди. Ушбу бахтсизликдан сўнг, постравматик стресс ва нутқни йўқотиш ташхиси қўйилди. Ижтимоий хавфсизлик хизмати унинг ишини кўриб чиқиб, аёлга доимий ногиронлик нафақасини тайинлади, суғурта компанияси харажатлар учун жавобгар, деб белгиланди. Йиллар ўтиб, одатдагидек, суғурта компанияси унинг ишини кўриб чиқди ва қўшимча терговга сабаб бўлган баъзи қонунбузарликларни топди. Улар хусусий терговчини ёллашди, у аёлнинг нормал гапираётганини, аммо ногиронлик тўловларини нақд пулда олишда давом этаёгани аниқлаган.

Бахтсизликдан 16 йил ўтиб, яъни 2019 йилда суғурта компанияси аёлнинг тиббий қайдларини қата кўриб чиқишни бошлади. Суриштирув давомида шу нарса маълум бўлдики, 2009 йилдан бери аёл мурожаат қилган ҳеч бир мутахассис, на офтальмолог, на ортопед ва на дерматолог ўз ҳисоботларида унинг гапира олмаслигини қайд этишмаган. Бу ҳолат суғуртадагиларни ҳушёр торттирди. Шу сабаб шифокорлардан иборат махсус гуруҳ тузилди ва аёлнинг ҳолатини қайта кўриб чиқишга қарор қилинди.

Фақатгина тиббий экспертларнинг шубҳалари аёлга нисбатан иш қўзғатиш учун етарли бўлмагани боис, суғурта компанияси аёлни кузатиб бориш ва қўшимча далиллар тўплаш учун хусусий детектив ёллади. Бир неча ҳафта ўтгач, хусусий детектив “соқов аёл кўчада нормал гапираётгани, мактаб дарвозаси олдида бошқа оналар билан мулоқот қилгани, мобил телефонидан муаммосиз фойдаланаётгани ва онлайн дарсларда қатнашаётгани” ҳақида хабар берди.

Кунларнинг бирида аёлнинг гаплаша олишини ҳеч қандай шубҳасиз исботлаш учун детектив унга яқинлашдида, маҳаллий универмагга қандай боришни сўради. Аёл тузоққа тушган эди, унинг гаплари ёзиб олинаётганидан бехабар ҳолда, дўконга қандай боришни испан тилида равон тушунтирди. Ушбу якуний далил билан суғурта компанияси ногиронлик нафақаларини тақдим этиш учун энди жавобгар эмаслигини исботлаш учун судга мурожаат қилди.

Январь ойида Андалусия Олий Адлия суди (TSJA) суғурта компанияси фойдасига қарор чиқарди ва судда тақдим этилган далиллар ҳақиқий эканлигини ва у энди аёлга ногиронлик нафақасини тўлаши шарт эмаслигини айтди. Аёлнинг "конституциявий ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузилаётганини" айтиб, суддан детективнинг ёзувини бекор қилиш ҳақидаги мурожаати рад этилди.

Январь ойидаги ҳукмдан сўнг, аёлга нисбатан мавжуд бўлмаган касаллик учун ноқонуний нафақа олгани учун тўлаши керак бўлган жаримани белгилаш бўйича янги иш қўзғатилди. Аёл 16 йил давомида олган нафақа пулларини суғурта компаниясига 3 йил ичида тўлаб бериши белгиланди.

©️ "Раҳимий билан дунё бўйлаб"
👍47😱91
Англиянинг Шеффилд шаҳрида яшовчи бир ота ижтимоий тармоқда қуйидагича пост қолдирди:

“Мен 7 йил олдин ўғлим ва рафиқамни даҳшатли бахтсиз ҳодисада йўқотдим. Ўшанда уларни маст ҳайдовчи уриб юборганди, яқинларим воқеа жойида ҳалок бўлишди. Буларнинг бари кўз ўнгимда рўй берди. Кейинчалик, ҳайдовчи етти йилга қамалди.

Уч йил давомида ўта оғир стресс ҳолатида яшадим. На бирор ишга жойлаша олдим ва на одамлар билан бирга бўла олдим. Мен ҳалок бўлган ўғлим ва рафиқам ҳақида тинмай ўйлардим.

Кунларнинг бирида менга бутун ҳаётимни ўзгартирган маслаҳатни беришди.

Қамоқхона руҳонийси хотиним ва боламни ўлдирган одамни бориб кўришни маслаҳат берди. Мен унинг таклифини телбанамо гаплар, деб ўйладим, бироқ менга қандайдир умид учқунлари зарур эди.

Жасоратим етмаганлиги боис, қамоқдаги ўша одам билан учрашиш бир йилга чўзилди. Бироқ мен бу ишни амалга оширдим. Ва у ерда кўрган ва ҳис қилганларим мени бутунлай ўзгартириб юборди.

У мендан кечирим сўради. Ва унинг ҳикоясини тингларканман, ич-ичимдан йиғлар ва уни бутун вужудим билан кечирар эдим. Маълум бўлишича, ўша кечаси унинг ичишига ва бутунлай маст бўлиб қолишига, 7 ёшли фарзандининг саратон касаллигидан вафот этгани сабаб бўлган экан. Қилган ишини кечира олсам, умрида бир томчи ҳам ароқ ичмасликка қасам ичди.

Мен бу одам билан шу кунгача алоқадаман ва у ўшандан бери ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмади. У ҳаётини қайта тиклади ва мени ҳам шунга илҳомлантирди.

Сизга шуни айта оламан-ки: мен уни кечирган кунимдан бошлаб, узоқ йиллар давомида елкамни эзиб келган оғир юк ағдарилган эди.

Ўлгунимча ўғлим ва хотинимни соғинаман. Уларнинг қабрларини тез-тез зиёрат қилиб тураман. Ҳа, мен қайта уйландим. Вақт ҳамма нарсага даво экан. Ҳозир икки нафар қизим бор. Тўғри улар биринчи фарзандимнинг ўрнини боса олишмасада, аммо зулматга чўмган ҳаётимни яна нурга тўлдирган икки юлдузим ҳисобланишади. Улар менга дардларимни унуттирадиган чексиз қувонч бағишлашади.

Бу гапларни нега ёздим, биласизми? Кечиримли бўлинг... Ич-ичингиздан бу ишни қила олмасликка кўзингиз етса-да, бир бор уриниб кўринг. Бошқаларни ҳам, ўзингизни ҳам кечиринг. Бу олдинга силжишнинг ягона йўли экан.

©️ Сарвар Раҳимий
👍54🔥96😱3😢3
Бир ҳаким зот набирасига:
- Бугун сенга ҳаёт ҳақиқатларидан бир ҳақиқатни сирини очаман, - деди.
Набира:
- Қулоғим сизда бобожон, - деди.
Ҳаким:
- Ҳар бир инсон ичида доимий жанг кечади. Бу худди икки бўрининг олишувига ўхшайди. Улардан бири - ёвузлик, ҳасад, ғайрлик, ёлғон ва худбинликнинг тимсолидир...
Набира бошини тебратиб:
- Бошқасичи? - деди.
Донишманд бобо:
- Бошқаси эса - эзгулик,  меҳр-муҳаббат, адолат ва ихлос тимсолидир.
Набира бу сўзлардан таъсирланди, тушуниш қийин бўлса ҳам англаб етди, бироз ўйланиб туриб, бобосидан сўради:
- Охир оқибат қайси бўри ғолиб келади???
Донишманд бобо ақилли набирасининг бошидан силаб, табассум ила:
- Сен қайси бўрини боқиб, озиқлантирсанг ана ўшаниси ҳамиша устун чиқади. Агар ёвуз бўрини боқсанг ёвузлик устун келади. Агар яхши бўрини парваришласанг, эзгулик ғолиб чиқади. Нимани эксанг, ўшани ўрасан.
👍435🔥5🥰1😱1
🤔1
Hikoyalar (G&M)
Photo
ҲИКОЯТ

   Айтишларича, бир олим киши ўз умрини илмга сарф қилди. Бир куни у дарё сафарига чиқди. Ва мусофирлик либосини кийди. У кема тахтасида ўтириб, бироз юрилгандан сўнг кема дарғасидан сўради:
-Биродар, наҳв илмидан ҳеч нарса ўқиганмисан?
Дарға--Йўқ, ўқиган эмасман...
Олим-   Афсус... тамом умринг зое ўтибди.
   Олим кишининг бу гапи кема дарғасининг дилини оғритса ҳам индамабди. Яъни:
   Бу гап оғритса ҳам  унинг дилини,
Жавобига тийди дарға  тилини!

   Ногоҳ кема катта гирдобга дуч келди. Дарға наҳвий олимдан:
-—Сузишдан ҳеч нарса биласанми?,-деб сўради.
— Йўқ, ҳеч нарса билмайман,-деб жавоб берди олим.
Дарға  -Тамом, умринг зое бўлибди,-деди.
Қиссадан ҳисса  шулки, ҳар бир юмушнинг ҳам ўз вазифаси бор. Илм ҳам керак, ҳунар ҳам. Бу иккисини бир-биридан айро қўйиш мумкин эмас.
   Қолаверса, илмли киши илмсизни таҳқирлаши, биродарининг кўнглини оғритиши яхшиликка олиб келмайди.

"Шарқ ривоятлари"  китобидан.
👍4610🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qahramon...
👍20🥰4😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Daxshatli syurpiriz!!!
👍7👎2🤔2