Hikoyalar (G&M)
Photo
* 18+
Энг хавфли ҳикоя!
"Ужас" деса ҳам бўлаверади!
Кечаси ўқиманг!
(18 га тўлмаган болалар ўқимасин, сийиб қўйишади...)
КОБРА
1.
– Дадаси, чопинг, кобра!
– Қаерда?
– Ертўлада!
– Падарига лаънат!
Қўлимга белкурак илинди. Ертўлага қараб чопдим.
Ёруғдан қоронғуга бирдан мослаша олмаган кўзларим ҳеч нарсани кўрмай қолди.
– Панарди опке!
Хотиним хитой чироқни олиб келди.
– Кўрдингми ўзи кобрани?
– Кобрани ўзини кўрсам, мени соғ кўрармидингиз, овозини эшитдим, тўрда вишиллаяпти.
– Қани, кўрсат-чи?
Хотиним хитой чироқнинг ёруғини ертуланинг тўрига қаратди.
2.
Ҳар йили ҳам тирамоҳда даштдаги кўп жониворлар ўзини қишлоққа урар, оғил, ертўлаларда сичқон, каламушлар кўпайиб кетарди. Бу йил Жаласойга тирамоҳ кутилмаганда, барвақт тушиб қолди. Ҳали деҳқонларнинг анча-мунча ҳосили далада эди. Лоп этиб қор ёғди. Декабрнинг охиригача пахта терган пайтларимизда тушмаган қор, янги йил байрамларида кўзимизни тўрт қилиб, кутдириб, ёғмаган қор ноябр бўлмай гуппиллатиб ёғди. Қорни палаклардан тушириб ташлаб, деҳқонлар картошкаларини шошилинч кавлаб, помидорларини териб, боғлар адоғида ғамлаб қўйган хас-хашакларини ҳам шошилинч қишлоққа таший бошладилар. Бу хас-хашакларнинг ичида кўплаб сичқон, каламуш, илонлар ҳам қишлоққа келиб, иссиқ оғилхона-ю, сайисхоналардан паноҳ топдилар. Қишлоққа қараб чопиб-чопиб келаётган каламушларни, сичқонларни, қишлоқ томонга ўрмалаётган судралувчиларни кўришганини айтишарди одамлар.
Қишлоқда капча илон – кобранинг пайдо бўлгани кўпчиликни ваҳимага солиб қўйди. Ҳар куни кобра ҳақида битта-иккита миш-миш қулоққа чалинарди.
– Абдурайим ака молларига емиш ташлай, деб бир боғ хасни олса, орасидан бир қулочлик кобра тушиб, вишиллаганча емишларнинг орасига кириб кетганмиш!
– Латиф ака оғилига кирса, битта кобра одам бўйи тикка туриб, бўйнини шишириб, вишшиллаб турганмиш!
– Эшназарнинг отини кобра чақиб ўлдирганмиш!
– Мамаюсуфнинг олти ойлик қўзисини сайисхонасидан чиққан кобра бутунлай ютиб юборганмиш!
Ишда ҳам миш-миш, уйда ҳам миш-миш. Чойхонада ҳам гап кобрадан бошланиб, кобрадан тугайди. Дуппа-дуруст, Америка билан Эроннинг муносабатларини шарҳлаб ўтирадиган бобойлар ҳам салом-аликдан кейиноқ гапни кобрадан оладиган бўлиб қолди.
– Ниёзга айтинглар, тўрт-бешовини паққиллатиб отсин, камайиб қолади!
Ниёз овчиям бекор ўтиргани йўқ. Ким чақирса, бориб, кобрасини отиб бераяпти. Кобраям камайган чиқар, аммо ваҳимаси камаймади.
– Мактабданам кобра чиқибди. Болаларнинг устига шифтдан шалоплаб тушибди. Болаларга зиён етказмапти-ю, дарс ўтаётган Адал маллима, духтирда эмиш, ўзига бир кеб, бир кемай ётибдиймиш!
Ўтган йили ҳашар билан томи ёпилган, шох-шаббанинг устидан қамиш босилган тўртта синфхонанинг шифтига фанерми, картонми уришга пул етмаган эди. Печкасини ёқишган бўлса, иссиққа келгандир-да, кобралар. Қулай жой экан, деб қамишларнинг орасидан ин-пин қилиб олишгандир. Битта кобра баҳона бўлиб, бир ҳафта болалар мактабга бормади. Мактабдан бошқа кобра чиқмади.
3.
– Қулоғимди тагида туриб, пишиллама! Кобранимас, сени пишиллаганингди эшитаяпман!
Хотиним нафас олмай турди.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Ертўланинг тўридан кобранинг овози энди аниқ-тиниқ эшитилди.
– Қўлимди қўй! Нимага елкамди чангаллайсан?
– Қўрқиб кетаяпман, дадаси! Ҳамсаяларди чақирайми?
Ориятим қўзиди. Хотинимга ботирлигимни кўрсатиб қўйгим келди:
– Э, ўчир овозингди! Биттадир, ... иккитадир, – палағдароқ чиқди овозим. – Шунга энди ҳамсаялардиям безовта қиласанми? Ўзим!
Белкуракни икки қўллаб уришга шай тутиб, олдинга яна икки қадам қўйдим.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Кобранинг овози энди баландроқ эшитилди. Тиззам қалтиради. Аммо орқамда турган хотинимга буни сездирмаслик учун бир томоқ қириб олиб, яна икки қадам қўйдим.

👍34❤1👎1
Hikoyalar (G&M)
Photo
Шу пайт оёғимдан бир нима сирпаниб ўтгандай бўлди.
– Вой, энажо-он!
Буни мен айтдимми, хотиним айтдими, энди аҳамияти йўқ. Аммо зарб билан уриб, оёғимда ўрмалаган илонни иккига бўлиб ташладим.
– Пастга қарат-чи панарингди! Ўлдирдим, шекилли!
Хотиним хитой чироқни оёғимга қаратди-ю, кулиб юборди.
– Нимага куласан, уккағарди боласи?
– Ўлдирибсиз, боплаб ўлдирибсиз, – хотиним энгашиб, мен ўлдирган кобрани – шошгандан оёғимга илиб чиққан шиппагимнинг боғланмаган, мен белкурак билан чопган тасмасини олиб, қўлимга тутди: – Рустам сапожникка иш қипсиз!
– Ҳиринглама! Қаердан биламан, оёғимга кобра ўралгандай бўлди-да!
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Кобранинг овози янада баландроқ эшитилди. Ҳозиргина кулиб турган хотиним ертўла эшигига қараб отилди.
– Қаёққа қочасан? Панарди тут!
4.
Уч юз йиллар бурун Жаласойни бир илон босган экан. Дўнгсойда кўчиш булган йили. Улкан қир таг-томири билан кўчиб, сойни босиб қолган экан. Ана шунда ини бузилиб, қирнинг тагидан чиққан минглаб илонлар Дўнгсойдан қочиб келиб, Жаласойнинг юқори бетига ўрнашган экан. Одамдан катта илонларни ўшанда кўришган экан жаласойликлар. Одамлар у тарафга ўтолмай қолган экан. Ўша томонга ўтган қўй борми, мол борми, қайтмас экан. Йўқолган молини у ёққа излаб борадиган мард ҳам топилмас экан. Битта-иккита одам ҳам бедарак кетгач, Жаласойнинг муллалари Каттақўрғонда яшайдиган Авлиё бобога боришган экан. Асли оти Сўфи Оллоёр бўлган ўша Авлиё бобо илонларнинг подошосига хат ёзиб берган экан. Хатни бизнинг муллалар илонларнинг маконига олиб бориб ташлашган экан. Мулла боболар бир метр келмайдиган бир кичкинагина илон хатга қараб туриб-туриб, қаттиқ бир чинқирганини, шундан кейин илонлар худди қорамол подасидек, пода бўлиб, тоққа қараб чиқиб кетишганини айтишган экан. Жаласойда шундан кейин юз йилгача биров илон кўрмаган экан.
Аммо бу йил кўпайди, ёмон кўпайди. Яна кобра кўпайгани ёмон бўлди.
5.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Хотиним елкамни чангаллади. Ўзим ҳам бир сескандим. Кобранинг овози худди ёнгинамдан чиққандай бўлди.
– Овози эшитилади-ю, ўзи кўринмайди-я, овозинг ўчгурди?
– Эҳтиёт бўлинг, дадаси!
– Ўзиям нима топсанг, ертўлага ташибсан-да, бешик ҳам шу ерда, эски кўрпа-ёстиқ ҳам, э-э...
Пешонам муздай совуқ ва силлиқ нарсага тегди-ю, аъзойи баданим музлаб кетди. “Падарига лаънат, кобра ертўла шифтига осилиб олган экан-да!”
– Вой энажо-он!
Энди буни аниқ мен айтдим. Ток ургандек орқамга ағдарилдим.
Хотинимнинг овози узоқ-узоқлардан, элас-элас эшитилди:
– Нима бўлди, дадаси? Чақдими?
– Пешонамга қаратчи панарингди, қон йўқми?
Хотиним пешонамга синчиклаб қаради.
– Йўқ, қон йўқ, дадаси.
Шифт тарафни қулим билан кўрсатдим:
– Осилиб турибди!
Хотиним қўра-писа хитой чироқни ертўла шифтига қаратди. Пешонам теккан кобра – велосипед ғилдирагининг эски камераси хитой чироқ нурида ялтираб, ҳалиям қимирлаб турарди. Ўрнимдан ирғиб туриб, бир четга учиб кетган белкуракни топдим-да, камерани олиб, уч-тўрт бўлак қилиб чопиб ташладим. Ана шу пайт рўпарамда одам бўйи тик турган ҳақиқий кобрага кўзим тушди. Бўйнини шиширмаган бўлсаям, кўзи менга қараб чақчайиб турганини ҳис қилдим. Овози баттар баланд эшитилди:
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
6.
Йигирма йилча олдин бир воқеа бўлган эди. Ўшанда Тиловберди чўпоннинг касофати билан кобра чиқмаган уй қолмаган эди. Ҳар йили эрата баҳор қўйларини қирга ҳайдаб кетадиган Тиловберди чўпон қирда бир уй қуриб, ўша ёқдан келмай қўй боқадиган бўлган эди. Аммо бир йили уйларидан кобра илон чиқибди. Яккаю-ягона ўғлини чақиб ўлдиргач, Тиловберди чўпон кобраларни аямай отаверибди, отаверибди. Камайтиролмагач, қишлоққа кўчиб тушибди. Аммо кобралар Тиловберди чўпоннинг орқасидан қишлоққаям келди. Одамларга ҳам зиён бера бошлади. Кобралар Тиловбердининг хотининиям чақиб ўлдиргач, беш-олти довон ошиб, бошқа вилоятга кўчиб кетган, шундан кейин кобралар ҳам қишлоқда кўринмай қолган эди.

👍28❤1
Hikoyalar (G&M)
Photo
Аммо бу йил кўпайди. Нима сабабдан кўпайди, буни билмадим. На бобойлар билади, на катталар. Раис бобоям келди қишлоққа.
– Кобрага кучимиз етмайди, – деди раис бобо. – Мен райком бовага айтдим, “Милтиқ берамиз, ўқ берамиз, отингизар, ўлсин!”, деди райком бова. “Мен илонлар бизди районнан чиқиб кетсин!” деб буйруқ бералмайман”, деди. Райком боваки бир нима қиб бералмаса, мен нима қиб бералайдим? Эҳтиёт бўнгизар, баллар ялғиз юрмасин!
Ана шундан кейин болаларни у ёқ-бу ёққа ёлғиз юбормайдиган бўлдик. Ана шундан кейин кеч бўлмасдан уйнинг ичига болалар учун тувак киргизиб қўяр бўлдик...
7.
Одам бўйи бўлиб тик турган, хитой чироқнинг хира нурида ялтираб-ялтираб кетаётган кобра – дераза пардаси илинадиган карниз экан. Аста қулимга олиб, хотинимнинг калласига ўқталдим:
– Каллангга бир солайми мана шу билан?
– Мен сизга нима қилди-им?
– А, шуниям ертўлага қўясанми, каллаварам?
Кейин шусиз ҳам бўлари бўлиб турган хотинимга ичим ачиб, қўшиб қўйдим:
– Занглаб кетади-ку, аяси!
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Қўлларим белкуракнинг дастасини эзиб юбораёзди.
– Панарди тут! Панарди тут, дедим!
Овоз келган томонга хитой чироқнинг ёруғи ва белкурак баравар тўғриланди.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Овоз бирор метр наридан эшитларди. Ана энди адашмаслик керак! Бир зарбада кобрани чопиб ташламасам, ўзимга ёмон бўлиши аниқ. Ўлдиролмай, ярадор қилсам, кобра аламдан мениям, хотинимниям чақиб ўлдириши аниқ! Энди адашишга ҳаққим йўқ!
– Қўрқма, қўрқма!
Буни мен хотинимга айтдимми, ўзимгами аҳамияти йўқ, аммо айтдим. Белкуракни найза тутган Македонский аскаридек маҳкам тутиб, ҳал қилувчи зарбага тайёрландим.
– Вш-ш-ш-ш-ш! Вш-ш-ш-ш-ш!
Кобранинг овози қаердан келаётгани аниқ эди.
Овоз яқинда хотиним помидор, бодринглардан пишириб, қопқоқлаган ва ертулага териб қўйган банкалар орасидан, аниқроғи, битта ... отилмоқчи бўлаётган банкадан чиқаётган эди...
Белкуракни отиб юбориб, орқамда кўзлари катта-катта бўлиб турган хотинимга ўгирилдим:
– Ҳе, кобранг каллангди есин! Бонкангди қаттиқроқ ёпсанг ўласанми?
Томам.

👍38😱12❤3👎2🔥1🥰1
Hikoyalar (G&M)
Photo
МАЖЛИС ҲАМ ИШ, ОКОСИ!
ҳажвия
Эрталаб соат тўққизда ўтказадиган йиғилишига ўзи кечиккан бошлиқ қабулхонада котибадан бошқа ҳеч ким йўқлигидан ажабланганини яширмади.
– Мажлисга айтилганлар қани?
– Сизни роса бир соат кутишди, кейин ўринбосарингиз ҳаммани турли йиғилишларга жўнатди.
– Ўринбосарнинг ўзи қаерда?
– Вазирликка кетди, сизнинг ўрнингизга.
– Бош муҳандис-чи?
– Вилоят касаба уюшмаси кенгашининг техника хавфсизлиги бўйича тадбири бор экан...
– Касаба уюшмамиз бошлиғи-чи?
– Парашют спорти федерациясига сиз бошлиқсиз. Шошилинч мажлис ўтказилаётган экан. Ўрнингизга ўшани юборишди.
– Бош ҳисобчи шу ердадир?
– Дебитор қарзлар бўйича бирлашмада ҳисобот бор экан. Сизнинг шахсан иштирок этишингиз тайинланган. «Раҳбарнинг ўзи келмадими, дея мени уришади», деб бошбух қўрқиб-қўрқиб кетди.
– Нечта йиғилишга айтишган, ўзи?
– Еттита, ўртоқ директор.
– Ҳаммаси бир вақтдами?
– Иккитаси тўққизда, бештаси ўнда.
– Мен ходимларнинг кўпроқ ўз жойларида, ўз ишлари билан банд бўлишлари ҳақида мажлис ўтказмоқчи эдим, эсиз. Бинога киришда қоровулни кўрмадим. Қаерда у?
– Йиғилишда.
– Қоровулни сўряпман. У қанақа йиғилишда?
– Қоровулимиз ўз ишидан ташқари бизда боғбонлик вазифасини ҳам бажаради. Шуни эътиборга олиб, ўринбосар уни туман табиатни муҳофаза қилиш бўлимида ўтказиладиган йиғилишга юборди.
– Оббо!.. – Бошини қашлаб ўйлади бошлиқ: ҳамма мажлисда, аммо мажлис ҳам иш дегани аслида, окоси, чунки ҳар қандай йиғилишда иш ҳақида гапирилади-да!..
У котибага юзланди:
– Бўпти!.. Бугунги йиғилишни эртага соат тўққизда ўтказамиз. Ҳаммага тайинланг.
– Хўп бўлади, аммо... эртага соат тўққизда сизни учта йиғилишга айтишган...
Хуршид НУРУЛЛАЕВ

👍33🔥6
Hikoyalar (G&M)
Photo
Антиқа мотивация
Ишимдан дам олишга рухсат сўрагандим. Бир ой дам олишимга қоғозча ёзиб берди. Лекин тўғрисини айтсам, дамнинг ҳам дами чиқиб кетди. Ишимга кетиб юрган даврим бошқача экан. Бир ҳафта ўтар-ўтмас хотинга хизматкор бўлиб қолдим. Ош сузиб келса, қошиққа мени юборадиган бўлиб қолди. Чой дамласа, "пиёлани олиб бораверинг", деб иш буюради. Болалар ҳали ёш. Хотинни ўзи ҳам ёш. Ўқийман, ишлаб карьера қиламан деб ёшни ўтказиб уйландим. Уйланганда ҳам ўзимдан нақд 15 ёш кичик қизга уйландим.
Мана шу ерида адашганимми деб ўйлаб қоламан. "Ёш хотин умрни эгови", деган гап худди шундан бўлса керак. Мана ҳозир унга совуқ тушяпти, "куёвлик чопонни сандиқдан олиб қўй", деганимга тўрт кун бўляпти. "Вақтим бўлмади", деб, ўғлини кўтариб қўшниникига сут чиқаргани келганлар билан гап сотгани кетяпти.
Номига бир шохи йўқ сигирнинг икки пиёла сутини бонкага солиб жўнади. Шугина сутда нима гуноҳки, сиқиб қаймоғини олсанг? Менгинамни сиқиб сувимни шинни қилиб ичдинг-ку, деб сўкдим.
Эллик грамм ҳам юзида ўзгариш бермайди. Йўқ, мен ёш болага уйланган эканман-у, аммо дийдаси ўта қотиб кетган ва эрга қайишмайдиганига уйланибман.
Аламдан чиққунча ичиб олиб одамларга ўхшаб хуррак отиб ухлагим келади, бироқ ароқ ўлгурни кўрсам аллергия тутади. Аксирганим аксирган. "Бор-е" дедим-да, отамнинг енги куйган палтосини елкамга илиб кўчага чиқдим. “Маст бўлсанг, мозорга бор”, деган доно халқимиз. Бир кўнгилни ёзай деб қабристонга йўл олдим. Тўғрисини айтсам, бирорта очиқ қабр бўлса, бирор соатга кириб ухлаб ҳам олмоқчи бўлдим.
Баттар эзилдим. Мамарайим қассоб ҳам ўлибди. Ёнида яна битта янги қабр, болалар қабристони томон ҳам анча кенгайиб бошлабди. Ўлим кўпайибди шекилли. Йўқ, мени негадир қабристон ҳавоси ҳам босмади. "Ҳаййу-ҳайт" деб, бошим оққан тарафга қараб кетавердим. Қачон шу хаёллардан арисам, уйга қайтаман. Бирор ҳафта бўлса ҳам тентираб юраман.
Йўл ёқалаб кетаверсам, бир Дамас тинмай сигнал чалди. "Бор-е" деганча шартта тўхтатиб, ўтириб олдим. Олди ўриндиқни бир семиз хотин эгаллаб олган экан. Тўғриси, шу хотинларни Дамаснинг олди ўриндиғига ўтиришига вооопщееем қаршиман!
Ўрта ўриндиқда бир йигит билан қиз. Бир-бирига мусичадек елка ташлаб ўтирибди. Севишганлардир деган яхши ўй билан орқа ўриндиққа ўтирдим. Ана энди ёш боладай бўлиб катайса қилиб кетяпман. Балки шу йўли билан тинчирман деб ўйладим.
— Яхшимисиз, Баҳодир?
Олди ўриндиқдаги семиз хотин менга луқма ташлади.
— Яхши, раҳмат.
— Болалар яхшими? Катта бўлишяптими? Зайнаб холам билан Абдураҳмон амаким яхшимилар?
— Раҳмат, улар ҳам яхши.
Хотин тинмай савол берарди. Онамни дугонасимикан, десам, бир ўн ёшлар фарқ борга ўхшайди. Ким экан деб, бошимни қашлаб турганимда, ўзи яна гап бошлади.
— Танимадингиз-а?
— Шуни эслолмай тургандим. Дангалини айтиб қўяверай.
— Ҳа-а, умр ўтиб кетяпти. Одам бир-бирини кўриб турмаса шу-да. Мен синфдошингиз Шоҳистаман. Бакирова Шоҳиста.
Ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим.
Шу кап-катта хотин мени синфдошимми-а? 20 йил бўлибди мактабни битирганимизга. Синфдошлар бирор марта учрашмаганимиздан кейин қаердан биламан? Юзим қизиб кетди. Яна бир номига сўрашиб қўйдим. Ўша мен ишқида тентак бўлиб, сигиримизни қорнига ўроқ тиқиб ўлдирганимга сабабчи Шоҳиста. Ўша мен зарда қилиб, даладаги сомонга ўт қўйиб юборганимдаги Шоҳиста. Бир пайт, бояги икки севишган деганим унинг болалари бўлиб чиқди. Икки ер ёрилиб, ерга киргим келди. "Ўғлим" дегани менга — йўқ, соқолни қўйиб олган. (Бизни уруғимиз сал кўсароқ). Секин кўз олдимда хотиним билан Шоҳистани чамаладим. Хотинимдан нақд тўрт баробар катта. Ўша пайт уйлансам, ҳозир онам тенгги аёлни эри бўлиб юрармидим???
Бошим яна ачий бошлади. Хуллас, энди гап келиб, ичадиган эрини ёмонлай кетди. Атай қилгандек, эрини ёмон томонларини санаяпти. Балки бу билан "мана, сенга тегсам бўларкан", деяптими? Тўғриси, бунисини тили хотинимга қараганда ўта ёмон эди. Бу говда билан мени... ўйламаймане...

👍27😢3🔥2❤1
Hikoyalar (G&M)
Photo
Хотинимгаку зарда қилиб, сўкиб хуморимдан чиқаман. Бунга уйлансам, одам сўкишга ҳам иккиланиб қоларкан-ку. Хотиним бу пайт кўзимга анави чет эл киноларидаги, бошида каттароқ узукка ўхшаган ҳалқаси бор бўлиб кўриниб кетди. Шундоқ йўлга қарасам, ҳали унча узоққаям бормапмиз. Шартта тушиб қолдим. Дамасчи йўл пули ҳам олмади. Тағин синфдошимга тўлатиб йўрма тағин, деб дағдаға қилиб ҳам қўйдим. Ҳайдовчи кулиб қўйди. Ким билсин, балки у ҳам боласидир.
Эээ, кўнглим ёздагидек бўлиб, уйга қайтяпман. Қирчиллама ёшдаман. Ёшгина хотиним бор. Балодай ойлик бериб турган ишим бор. Мендан бахтиёр одам йўқ экан. Синфдош қизларнинг ҳаммаси шундай қариб қолганмикин-а? Зўр бўлди. Фарҳод ҳам бир маҳаллар Шоҳистани мен билан талашиб, қорнимга шоха суқмоқчи бўлган. Йўлда шуни уйига кириб, энамдай қариб қолган қиз учун мендай яқин жўрасини ўлдирмоқчи бўлганини бир эслатиб ўтай.
Нуриддин Зиё

👍44🔥7😱3👎1🥰1😢1
DIL (Qismli Hikoya)
8-QISM. QISMAT YUKI
Muallif: ✍Usmonaliyeva Munira.
Bahor shifoxonadan bir hafta deganda chiqdi. Dadasi hamon ichib kelib uyda janajallar qilishda davom etar, oyisi ham qilcha oʻzgarmagan edi. Lekin Bahor ota-onasining qabihliklaridan nafrarlanar ulardan uzoq, Allohga yaqin boʻlishga urunardi. Mendan namoz oʻqishni oʻrgandi. Uzogʻi 10-15 kun ichida barcha kichik suralarni yod oldi. Oʻzi mustaqil namozini boshlab oldi... Hatto tongda meni bomdodga uygʻotadigan boʻldi. Yopiq kiyimlar kiyishni boshladi... Boshiga roʻmol oʻradi... Soliha gulim! Roʻmol unga shunaqangi yarashgandiki... Koʻzimni uzolmay qoldim.
- Tinchlikmi? Oldin meni koʻrmaganmidiz?
Bahor nafislik bilan yuzimdan silab qoʻydi. Quvlik qilib koʻzini suzdi...
- Koʻrganman... Bunaqa iboli qizligingni endi bildim!
- Men oʻzi avvaldan iboli edim!
Bahor kuldi. Shodon kulgusi atrofga yoyildi. Uni shu tobda kulgu toshib turgan lablaridan oʻpgim keldi! U mayin tabassum qilganicha boshini asta yelkamga qoʻydi. Shu holatda ancha oʻtirdik...
- Abdulloh aka...
- Ha gulim?
- Qachon sovchi joʻnatasiz?
- Uydagilarga aytolganim yoʻq hali... 3 ta imtixondan yiqilganman... 2 milliondan oshiq pul toʻlab, oʻsha fanlarni qayta topshirishim kerak! Uni ustiga kantraktimni 25 foizini oyni oxirigacha berishim kerak...
- Alloh omadizni bersin hayotim...
Bahor indamay qoldi. Men ham bir soʻz demadim. Nima ham deyman?! Lekin nimadir deb uni koʻnglini koʻtarmoqchi boʻldim.
- Bahorim... Men opam bilan gaplashib koʻraman. Men toʻgʻridan toʻgri uydagilarga aytolmayapman. Opam aytsalar yaxshi boʻlardi, nima deysan?
Bahor boshini koʻtardi. Koʻzlari quvonchdan yonib ketdi.
- Shunday qiling... Opajonimga aytib koʻring...
- Opamga sen haqingda aytgandim...
- Voy! Rostdanmi? Nima deganlar?
- Chiroyli qiz ekan, dedilar...
- Ha... Opajonim ham juda chiroyli ayollar, koʻz tegmasin...
- Biror kun tanishtirib qoʻyaman sizlarni, inshaalloh...
- Juda yaxshi boʻlardi!
Ancha suhbatlashdik. Keyin Bahorni mahallasigacha kuzatib qoʻydim. Hech ham xayrlashgim kelmasdi. U ham mendan uzoqlaashishni istamas edi...
- Mayli jonim... Oʻzingni ehtiyot qilgin.
- Xoʻp... Siz ham yaxshi boring.
* * *
Opamning uyga kelishini intizor boʻlib kuta boshladim... Bir ilojini qilolsam, onamni sovchilikka koʻndirolsam bas.
Yakshanba. Opam odatda aynan shu kuni uyimizga keladi. Abedgacha uxlaydigan bola opamni kutib uxlamadim hisob. Nihoyat 9 larga yaqin opam keldilar. Ikkala jiyanim ham hali goʻdak. Kattasi qiz endi 2 yoshga kiradi, kichkinasi hali chaqaloq 6 oylikmi, 7 oylikmi shunaqa... Opam uyga kirishi bilan qoʻlidan jiyanim Muhammad Bilolni oldim, birgalashib ichkari xonaga kirdik. Onam bilan Dadam ham bugun uydalar. Hammamiz bir oz suhbatlashdik...
Fursat topildi deguncha opamni oldiga asta bordim.
- Oʻqishlaring boʻlyaptimi?
- Shukr...
- Imtixonlar qande boʻldi?
- 2 tasidan oʻtolmadim...
- Voooy... Yaxshi ish boʻlmabdi...
- Ha shunday...
Opam menga qarab miyigʻida kulib qoʻydilar.
- Yaxshi yuribdimi?
Kimni soʻrayotganlarini bilib tursamda joʻrtdaga bilmaslikka oldim.
- Kim?
- Anavi shaharlik qizda... Ismi nimaydi... Bahormidi?
- Haa... Yaxshi.
- Gaplashib turibsizlarmi? Haqiqatda yaxshi qizmi ishqilib...?
Ayni men kutgan on keldi. Opamga barini aytib tushuntirmoqchi boʻldim.
- Yaxshi qiz... Lekin biroz muommalar bor.
- Qanday muommo?
- Opaa... Onam bilan gaplashing, bir marta boʻlsa ham sovchilikka boringlar, maylimi?
- Seni esing joyidami?! Shu holatimizdaya?! Bir tiyn puling yoʻq-ku, hozir uylanish vaqting emas...
- Opa... Mayli bir ikki yilda toʻy qilarmiz! Uni boshqasiga uzatib yuborishyapti axir!
Yuragim yona boshladi. Qalbimdagi dardimni tushunadigan bir kishiga juda muhtoj edim.
- Menga farqi yoʻq bilasan. Qiz yaxshi boʻlsa, senga mos boʻlsa, seni chindan sevsa shuni oʻzi kifoya menga... Lekin uydagilar koʻnisharmikin? Dadamni ishlari hech yurishmayapti... Onam tinim bilmay ishlasalarda uy roʻzgʻor, qarzlardan ortib pul orttirisholmayapti. Uni ustiga seni kantrakting bor...

👍26❤1🔥1
- Bir ilojini qiling... Bir marta boringlar yetadi. U yogʻini Bahor ikkalamiz amallaymiz. Toʻyni 2-3 yilga choʻzamiz...
- 2-3 yil unashtirilib yurmoqchimisan?! Onam bilasanku bunaqa uzoq unashtirilib yurishlarga doim qarshi boʻlganlar. Har holda oʻrtada shayton bor deydilar... Nikohsiz 2-3 yil yurish... Bu yaxshimasdaa uka.
Indolmay qoldim! Nima ham deyman?! Opam ham meni tushunmadi... Jim qolganimni koʻrib opam asta yana gap boshladi...
- Mayli koʻngling uchun onam bilan gaplashaman... Qani nima derkanlar...
Biroz boʻlsada qalbimga iliqlik yugurdi.
- Rahmat...
Opam onamni oldilariga kirib ketdilar. Endi ular nima haqida gaplashishyapti, nima qarorga kelishadi menga juda qiziq edi...
* * *
- Ikki dunyodayam folbinga boradigan xotinni qizini kelin qilmayman! U qulogʻing bilan ham, bu qulogʻing bilan ham yaxshilab eshitib ol!
- Lekin ona... Bahor juda yaxshi qiz.
- Toʻgʻri. Hozir yaxshi boʻlishi mumkin. Lekin ertaga uyiga borganda onasi uni miyyasini zaharlaydi! Qizni ona buzadi! Shuni bilib qoʻy... Xudo koʻrsatmasin, seni oʻqitib bizdan sovutib qoʻysa nima qilaman?! Yolgʻizgina oʻgʻlim boʻlsang axir... Shunaqa oiladan kelin olamanmi men?! U xotinni qilgan qabihliklarini butun Qoʻqon bilarkan-ku?!
- Ona hamma narsani ilojini qilsa boʻladi-ku?! Mana bir haftadan oshdi Bahor hijobga kirdi, 5 vaqt namoz oʻqiyapti, boʻsh vaqtlarida Qurʼon kursiga ham borishni boshlabdi... Toʻydan keyin ota uyiga kam joʻnatamiz... Shaxsan oʻzim nazorat qilaman.
- Birinchidan hali talabasan! Endi 2-kurs boʻlding! Ikkinchidan ishsizsan - bir ishni boshino tutganing yoʻq, keyin dadangni bilasan qizni oilasi haqida bilgach baribir senga u qizni olib bermaydilar. Bizni oilamizga uni oilasi umuman mos emas. Dadasi uchiga chiqqan alkash, yana... Bir gap eshitdim...
- Qanday gap?
- Bu Bahorni opachasi... Toʻyidan oldin buzulib qolib keyin tekkan ekan! Toʻyidan 6 oy oʻtib bola tugʻib beribdi! 6 oyda hech vaqt bola tugʻilmaydi! Eng uzogʻi 10 oy!
Etim seskanib ketdi. Shu gap rostmikan?! Nahotki Bahordek yaxshi qizni oilasi shunaqa boʻlsa?! Bir palakdan har xil xamak chiqadi deganlari shu boʻlsa kerak... Endi nima boʻladi...? Uni oilasidagi muhit juda yomon. Boshim qotdi. Qaysi tomonga yursam yoʻl berk! Labirint ichida tentirab yurgan kishidekman goʻyo. Endi Bahorga nima deyman?! Onam sovchi boʻlib borishga koʻnmadilar... Men ota-onamga qarshi chiqolmayman axir... Ularni ham tushunaman. Bitta-yu bitta oʻgʻillariga yaxshi joylardan kelin olishni xohlashadi. Axir umid bilan 19 yil boqishdi, tarbiya qilishdi! Buvim doim aytardilar Ota-ona rozi, Xudo rozi deb... Ota-onamni norizo qilib baxtli boʻlarmikinman?!
* * *
Atrof jim-jit... Xuddi mening qalbim singari. Yaqindagina gʻala-gʻovur qilib tipirchilayotgan yuragim, endi xuddi yoʻqdek hatto koʻksimga uradigan zarbi ham eshitilmaydi... Gapirmayapman... Hech narsani oʻylamayapman... Yelkamda men jonimdan ortiq yaxshi koʻrgan qizni boshi turibdi. U entikib nafas olar, tafti yanoqlarimni kuydirar edi. Asta boshini koʻtardi.
- Nima boʻldi? Bir soatdan oshib ketdi bir ogʻiz ham gapirmadiz?
- Bahor...
Gapirmoqchi boʻldim... Boʻgʻzimga nimadur kelib urildi. Koʻzimga yosh keldi... Labim titray boshladi. Qoʻllarim ham asabiy qaltiraydi...
Bahor hamon menga termulib turar, yomon gap aytmoqchiligimni his qildimi, koʻzidan yosh oqib ketdi. Oppoq yuzi qizardi... Lablari ustiga yosh tomchilari dumaladi.
- Bahor...
- Boʻldi... Gapirmang...
- Meni kechir, iltimos...
- Oilam yomon boʻlsa, meni aybim nima Abdulloh aka?! Aybim bitta! U ham boʻlsa sizni sevganim!
Bahor yigʻlay boshladi. Kaftlari bilan yuzlarini toʻsib oldi. Shunaqangi dard bilan yigʻladiki, yuragim ogʻrib, oʻzimni butkul yoʻqotdim. Har o'ksinganida yelkalari silkinib ketar, koʻz yoshi daryo misol oqar... Hech ham tugay demasdi...

👍30🥰1
- Jonim boʻldi qil... Yigʻlamagin!
- Ayrilamiz demoqchisiz! Sendan kechdim demoqchisiz!
- Bu nima deganing?! Sendan aslo kechganim yoʻq... Lekin nima ayt oʻzing?! Ota-onam tish tirnogʻi bilan qarshi! Dadam ham qat'iy yoʻq dedilar! Ularni norozi qilaymi?! Shunda kosam oqaradimi?!
- Menchi?! Meni taqdirim, kelajagim nima boʻladi?! Meni hech oʻylaysizmi oʻzi?
- Oʻylaganim uchun ham shu qarorga keldim. Menda sendan koʻra ota-onamni haqqi koʻproq! Onam yurishni eplolmagan, hatto eplab ovqatlanolmagan goʻdaklik paytlarimdan to shu kungacha menga g'amxorlik qilyaptilar. Dadam kechani kecha kunduzni kunduz demay ishlab pul topib shu oʻgʻlim kelajakda qiynalmasin deya, iloji boricha meni o'qityaptilar... O'zing o'yla, ularni norozi qilib seni etagingdan tutib ketsam, Alloh meni yaxshi koʻrarmikan?! Toʻgʻri qochib ketsak, yoki urush janjalkar bilan ularni norozi qilib oila qursak, Xudo rizqimizni uzib qoʻymadi. Bir kunimizni koʻrib ketarmiz... Lekin mana bu yerda (Qoʻlim bilan koʻksimga ishora qildim) bir boʻshliq qoladi...
Bahor hamom yigʻlardi. Men ham yig'lamoqdan beri boʻlib gapimni davom ettirdim.
- Haqiqiy sevgi halol yoʻl bilan, nikoh oʻqilgach toʻydan keyin keladi deyishadi, Bahor... Bizni bu yurishlarimiz shunchaki zino... Shunchaki hoy-u havas boʻlsa-chi?! Balki seni ham meni ham taqdirimizga bitilganimiz boshqadir... Bilmadim... Lekin ishon senga bu gaplarni aytish menga juda ogʻir boʻlyapti hozir.
Bahor indamay qoldi. Koʻz yoshlari ham tindi. Men ham uni oldida jim, bir soʻz demasdan oʻtirardim...
- Rahmat sizga...
Bahor menga qaramay asta shivirladi.
- Nega rahmat deyapsan? Meni haqorat qilsang ham, aldoqchi, yolgʻonchi, bevafoga chiqarsang ham mayli...
- Bahor ikki yanog'iga oqqan koʻz yoahlarini artdi.
- Rahmat deyman faqat... Siz tufayli Allohni tanidim... Siz tufayli oilamni qanchalik tuban botqoqqa botib borayotganlarini sezdim... Opam ham zino qilganlarini bilardim... Eri bilan uzoq muddat sevishib oxirida shunaqa ish boʻlib ketdi. Hayriyatki pochcham insofli odam ekan... Opamga toʻy qilib uylandi... Onamning qilgan yomon ishlarini kasri butun oilamizga urdi... Dadam gʻirt alkash boʻlib qoldilar... Odamlar koʻcha koʻyda koʻrishsa qo'llarini bigiz qilib koʻrsatishadigan boʻlishdi... Opamni ahvoli bu. Men esa...
Bahor gapini u yogʻini aytolmadi. Piq-piq yig'lardi xolos...
- Ilohim singlim baxtli boʻlsin... Namozlarimda, ibodatlarimda duo qilaman.
Bahor asta o'rnidan turdi. Yig'layverib ishib ketgan koʻzlari maʼnosiz, hissiz edi... Unga qaraganim sari yuragim ezilar, oʻzimni nihoyatda ojiz, nihoyatda zaif sezardim! Qoʻlimdan hech narsa kelmadi! Uni oʻzimniki qilolmadim! Irodasizlik qildimmi?! Yoki ota-onamdan qo'rqdimmi?! Yo Alloh meni yomon koʻrib qolishini xohlamadimmi?! Bilmayman. Men qoʻlimdan kelgan barcha ishni qilib koʻrdim!
- Qayoqqa?
- Uyga...
- Kuzatib qoʻyaman...
Bahorning lablari tabassum qildi, lekin menga boqib turgan ikki koʻzidan umuman kulgudan asar yoʻq edi.
- Oʻzim ketaveraman...
* * *
2 hafta oʻtdi. Bahor ishga kelmay qoʻydi. Telefon qilishga ochigʻi betim chidamadi. Lekin unda qattiq havotir olayotgandim. Yana oʻziga qandaydir zarar berib qoʻymadimikin degan oʻy miyyamni kemirar edi. Ham uni nihoyatda sog'inib ketdim. Koʻzimni yumsam bas, uni koʻraman... Ochsam hayolimda uni oʻylayman... Tun-u kun u bilan tasavvurimda suhbatlashaman. Juda qiynalyapman... Rosti gap... Ogʻriqlar ichida eng ayovsizi va eng azoblisi qalb og'rig'i ekan! Qalbim og'riyapti! Qani endi iloji boʻlsa koʻksimni shart yorib ichidan oʻsha azob berib og'rib yotgan yuragimni sug'urib uzoqlarga otib yuborsam?! Lekin buni hech ham ilojisi yoʻq!
Kunlarim shunday azobda oʻtardi... Oʻzimni har xil yoʻllar bilan chalgʻitishga harakat qildim... Lekin foydasi boʻlmadi.
Bir kuni menga qoʻngʻiroq boʻldi. Juda tanish raqam. Koʻrardim... Lobar ekan! Bahor bilan gaplashmayotganimizga yaqinda 2 oy boʻladi! Singlisi nega telefon qildi ekan?! Tinchilik boʻlsin ilohim!

👍14🥰3
- Alooo, Abdulloh aka..
- Labbay...
- Men Lobarman, tanidizmi?
- Haa, tanidim. Yaxshimisiz?
- Yoʻq yaxshi emasman! Opamni ahvoli og'ir!
Yuragim qinidan chiqib ketay dedi. Oʻtirgan joyimdan sakrab turib ketdim.
- Nima gap?! Tinchlikmi?!
- Opam unashtirildi! 1 oydan keyin toʻy! Rossa jinnilik qilyaptilar. Oshxonadagi hamma idish tovoqlarni hovlini oʻrtasiga olib chiqib sindirib tashladilar! Dadam majburlab uzatyaptilar uni! Shunga alamidan hamma narsani sindirib, baqirib uyni boshiga ko'tardilar...
Badanim seskanib ketdi. Bechora Bahorim! Allohim meni jazolasin, uni emas! U qiz bola boʻlsa?! Unda gunoh yoʻq!!! Hamma gunoh mening boʻynimda!
- Opez hozir qayerdalar?!
- Opamni qilgan qiliqlari dadamga yoqmadi. Rossa urdilar opamni...
Lobarning yig'lagan ovozi eshitildi. U hiqqillagancha bazoʻr gapini davom ettirardi.
- Opam uchun doktorlar chaqirdik. Hushlaridan ketib qoldilar... Ahvollari yaxshi emas, hozir uydalar...
- Oʻziga kelsa men bilan gaplashtira olasizmi?
- Albatta... Oʻzim sizga xabar beraman aka... Bir narsa deng oʻziz. Bunaqada opam aqldan ozib qoladilar... Juda juda qiynalyaptilar...
- Xoʻp...
Mazam qochib qoldi. Bahorni qilgan ishi menga juda tasir qildi. Unashtirilibdi... Majburan! Qanday tubanlik! Hech boʻlmasa koʻnglini soʻrashmaydimi?! Mayli meni boʻlmasa ham, koʻngliga yoqqan boshqa birini tanlashga haqqi borku axir?!
Bir ikki soat oʻtgach yana Lobardan telefon boʻldi. Shoshilib telefonimni qulogʻimga turdim.
- Aloo...
- Alo...
Bahorning siniq ovozi qulogʻimga oʻqdek kirdi.
- Gulim...
- Gulim demang... Endi men sizni gulizmasman... Sizga butkul begona boʻldim...
Uning hasta, yig'lamsiragan ovozidan badanim seskanib ketdi. Ichimga bir titroq kirdi... Koʻzimdan yoshim oqdi... Yigʻlay boshladim...
- Jonim meni kechir...
- Yigʻlamang... Yigit kishi yigʻlasa gʻalati boʻlaman... Sizga yigʻlash yarashmaydi. Yigʻlash qizlarning ishi.
- Oʻzimni toʻxtatolmayapman, yoshim oʻzidan oʻzi oqib ketyapti!
Bahor asta shivirlab soʻzida davom etdi.
- Mendan rozi boʻling, hayotim... Bu sizni oxirgi marta hayotim deyishim menimcha... Men turmushga chiqyapman... Bir begona kimsaga!
Yuragimdan nimadur uzilib ketdi. Ichimda bir gʻalayon koʻtarildi...
- Oʻzingni qoʻlga olishing kerak... Mayli kim bilan boʻlsang ham men senga... Senga men... Faqatgina baxtni tilayman! Iltimos oʻzingni qoʻlga ol. Bu ham bizga berilgan sinov, jonim... Allohni qadariga isyon qilma... Boʻlajak turmush oʻrtogʻingni qabul qil...
- U sizga oʻxshamaydi... U... U menga umuman yoqmadi! Yoshi ham ancha kotta ekan... Fikrlashi ham katta kishilarnikidek!
Bahor qattiq yigʻlab yubordi.
- Abdulloh aka...
- Labbay...
- Sizni unutolmayman... Siz boshqacha ediz...
- Gulim, Bahorim, Farishtam meni... Unutishing kerak... Yaqinda toʻying boʻladi. Uni buzilishini baxti qaro boʻlishingni xohlamayman...
Bahor indamay gaplarimni eshitardi. Men esa unga qalbimdagi barcha gaplarimni aytib charchamas edim... Oxiri soʻzlar qolmadi... Lablar qimir etmay qoldilar... Ikkimiz ham taqdirning bu shafqatsiz hukmidan azob chekayotgan edik.
8-QISM TUGADI
⏰28.03.2025. 11:47
@Gaplarim_Sahifalar

👍17😢4❤3🔥1
DIL (Qismli Hikoya)
9-QISM. ALLOHNING QADARI HAQ! (FINAL)
Muallif: ✍Usmonaliyeva Munira.
Sehrlanib qolgandekman. Bahorning ruhiyatida ancha-muncha o'zgarishlar boʻldi... Toʻyni bir necha oyga suradigan boʻldilar. Bahorning onasi turli bahonalar qilib toʻyni choʻzishga tirishayotganini eshitgach qandaydir ichimga g'ashlik tushdi. Sabrim yetmadi... Lobarga qoʻngʻiroq qildim.
- Assalomu alaykum...
- Va alaykum assalom! Lobar yaxshimisiz? Opayiz yaxshilarmi?
- Ha... Biroz mazalari yoʻq...
- Nima boʻldi? Har xil gaplar eshityapman.
- Aka... Opam biroz depressiyaga tushibdilar. Ruxshunosga qaratyapmiz.
- Qanaqasiga?! Nega bunday boʻladi?!
- Bilmadik... Hammamiz hayronmiz. Hech kimni tanimay qolyaptilar, baʼzan xonani burchagiga o'tirvolib qiqirlab kuladilar, baʼzan hovli oʻrtasida baqirib yig'laydilar... Onam ikklamiz xonalariga qamab qoʻydik! Ruxshunos kelib shu yerda muolaja qilyapti.
Astagʻfirulloh! Tuppa tuzuk edi-ku?! Nega bunday boʻladi?! Hayollarim bir-biriga chalkashib ketdi. Yuragim sanchib og'riy boshladi. Hammasiga men aybdorman! Qani endi uni uchramaganimda! Qani endi u ishxonaga kelgan kuni men yoʻq boʻlganimda! Uni sevib qolmasmidim... Unga umid bermasdim... Lekin vaqt oʻtib boʻlgan, uni ortga qaytarishni iloji yoʻq!
Bahorning jinnilarcha harakatlari tobora ortib borardi. Baʼzan yarim kechasi sms joʻnatadi! Meni olib qochib keting, deydi... Sizni sog'indim, deydi... Bir kuni oʻzimni oʻldiraman, deb sms joʻnatibdi. Hushim boshimdan uchib ketdi. Bu qiz meni juda qattiq qoʻrqitib qoʻygandi. Dadasining alkash oshnasi o'g'liga Bahorni olib berish fikridan qaytdi. Bahorning unashtiruvi buzildi. Toʻy boʻlmaydigan boʻldi... Bahor har kuni psixologga qatnay boshladi...
* * *
Ikki oy bir pasda oʻtdi ketdi. Men imtixonlarimni amallan topshirib qaytdim. Endi 3-kursga oʻtaman... Oʻqishdaligimda Lobar telefon qilib turdi. Opasiga yana sovchilar kelayotganmish... Men oʻz qarorimni allaqachon qabul qilib bo'lgandim. Bahor meni unutishini, oʻz baxtini topib shod xurramlikda yashashini xohlardim. Oʻzim qiynlasamda, yuragim ming boʻlakka boʻlinib ketayotganini sezib tursamda, oʻzimni Bahorga nisbatan befarq va loqayd tuta boshladim. Lobar telefon qilib, opasining holatini aytganda ham beparvolarcha "Haa... Yaxshi."dedim qoʻydim. Bu ishlarim bilan uni koʻnglidan qolishni xohladim. Mendan bir umr umidvor boʻlib umri oʻtib ketishini xohlamasdim. U baxtli boʻlishga toʻlaqonli loyiq qiz edi!
Bahorga bir yaxshi yigit sovchi qoʻyibdi. Ota-onasi ham darrov oqliq berishibdi, bir haftadan keyin unashtiruv emish... Bahor oʻziga ancha kelib qolibdi... Yana kula boshlabdi... Bu maʼlumotlarni menga Lobar yetkazib turdi. Albatta Bahorni sogʻayib tushkunlikdan chiqishiga salkam 4 oy vaqt ketdi. Davolanish vaqti og'ir boʻldi... Hatto bir-ikki hafta yotib davolandi... Mana hozir Allohga shukrki ahvoli ancha yaxshi ekan.
O'g'il bola baribir dardini ichiga yutarkan... Qalbida tog'lar qulasada, yuzi hamisha kulib turadi. Oʻzini kuchli ko'rsatishga tirishadi. Lekin qiz bola oʻz nomi bilan ojiza! Ularning biz erkaklardan farqi ular juda hissiyotga beriluvchan bo'lishidir. Bahor ham asli juda taʼsirchan qiz edi. Sal gʻamginroq qoʻshiq eshitsa ham, bironta taʼsirli drama koʻrsa ham yig'lab yuborardi... Albatta bunday qizga yaxshi koʻrgan insonidan bir umrga aytilish hayotida daxshatli zarba boʻldi! Hammadan koʻp u qiynaldi. U eng koʻp azob chekdi... Asli men ham u bilan baravarma baravar azob chekdim... Kechalari deyarli uyquni unuttim... Mayli qismatimiz shu ekan! Nima ham qila olardik?! U haqiqatda asl baxtga munosib juda yaxshi qiz! Sof qalb egasi, muomilasi va odobi goʻzal... Alloh uni baxtli qilsin!
* * *
Bahorning toʻyiga 4 kun qoldi... Men oʻzimda emasman! U bilan judayam gaplashgim keladi... Lekin... Yana uni qiynashni azoblashni aslo istamayman. U meni unutishi kerak! Menga bergan koʻnglini endi sugʻurib olib, bo'lg'uvsi turmush oʻrtogʻiga berishi lozim... Shuning uchun Lobarning qong'iroqlarnini ham koʻtarmadim...

👍21🥰2
Telefonim koʻpincha oʻchiq holda turadigan boʻldi...
Ishdaman. Jismim harakatda-yu, lekin qalbim yoʻqdek edi goʻyo... Mana hozir zinadan Bahor tushib keladi va yana menga mayin tabassum hadya qiladi deya tez-tez yuqori qavatga chiqaruvchi zinapoyalarga koʻz tashlab qoʻyaman. Keyin yodimga tushadi, axir u endi yoʻq! Endi bu yerda uning izini ham topolmayman! 3 kundan keyin uni toʻyi... Bir umrga qayta koʻrishmaslik... Bir umrlik ayriliq kuni! Asta bir chekkaga oʻtdim. Telefonimda Bahorning rasmlari bor edi. Bir-bir, asta-sekinlik bilan ularni tomosha qildim. Boʻgʻzimga tiqilgan narsa koʻzlarimga yosh olib keldi... Lekin yig'lamadim. Yig'imni ichimga yutdim! Qalbim bilan yig'lay boshladim. Rasmlarni koʻrib boʻlgach hammasini oʻchirib tashladim! Goʻyoki shunday qilsam uning chiroyli suratini qalbimdan oʻchirib tashlaydigandek! Lekin qalbdagisi o'charmikan?! Bu yuragim yana boshqa qizga koʻngil berolarmikan?!
Telefonimni yoqdim. Yoqqan zahotim Lobardan sms keldi. Ochib o'qidim. "Aka... Iltimos tel qivoring, zarur gapim bor edi". Yana qanday gap boʻlishi mumkin?! Lobarga qoʻngʻiroq qildim... Uzoq chalingan gudoklar... Oxirida Lobar qoʻshakni koʻtardi.
- Abdulloh aka, Assalomu alaykum... Qachondan beri sizni topolmayman...
- Va alaykum assalom. Tinchlikmi singlim?
- Opam... Oxirgi marta siz bilan gaplashmoqchi boʻlyaptilar...
Yuragim siqildi. Hozir unga nima deyman?! Titragan ovozim bilan "Baxtli boʻl" deyolarmikinman?! Oʻylanib qoldim. Nima deb javob qilishni ham bilmayman... Lobar tez gapirdi.
- Aka telefonni qoʻyib qoʻymang...
Biroz vaqt oʻtdi... Bir necha soniya... Soniyalar xuddi yillardek uzun kechdi! Telefondan tanish, yoqimli ovoz yangradi.
- Assalomu alaykum...
- Va alaykum. Yaxshimisiz Bahorxon? Ancha tuzuk boʻlib qoldizmi?
- Sizlayapsiz?
- .....
- Nega jimsiz? Toʻgʻri... Endi bir-birimizga begonamiz.
- Bahor... Baxtli boʻling.
Telefonni shart oʻchirib qoʻydim. Yuragimdagi tarang tortilgan ip uzulib ketgandek boʻldi... Hammasi tugadi. Nima qilaman oʻzimni ham uni ham qiynab?! Mayli... Qayerda boʻlsa ham, kim bilan boʻlsa ham muhimi baxtli boʻlsin! Shirin-shirin farzandlarni onasi boʻlib, shod-xurramlikda sevib sevilib yashasin... Duolarimda tinmay uning baxtini soʻrayapman... Allohim hamisha panohida saqlasin.
* * *
Kecha tunda boshlangan yomgʻir hali hamon maydalab yog'moqda... Yomgʻir tomchilarining chak-chak etgan ovozi... Atrofga taralgan yoqimli yer isi... Yomgʻir borliqdagi barcha g'uborlarni yuvib ketadi... U tingach hammayoq sokin, huzurbaxsh boʻlib qoladi... Qani endi shu yomgʻir mening gʻam bosib ketgan qalbimga yogʻsa... Undagi barcha dard alamlarimni yuvib ketsa. Soʻng ruhim taskin topsa, orom olsa...
Bugun tong saharlab turib oldim. Yakshanba. Dam olish kuni... Bu kun oddiy kun emas! Bugun Bahorni toʻyi...
U oppoq libosda, xuddi oqqush singari... Kulishlari... nigohlari... Uni hayolimda tasavvur qila boshladim. Qanday kelin boʻldi ekan?! Toʻy shahar markazidagi katta toʻyxonada boʻlyapti... Kecha Lobar qoʻngʻiroq qilgandi. Meni toʻyga taklif qildi. Kelasizmi? Deganida ikkilanib qoldim. Borolmasam kerak deb oʻylagandim... Bunga toqatim yetmaydi, uni boshqasini qoʻlini tutib ketayotganini koʻrishdan ortiq azob bormi men uchun! Lekin shunday boʻlsa ham toʻy boʻlayotgan joyga bordim...
Ichkarida baland musiqa yangramoqda... Yigitlarning qiyqirib chapak cholib o'yinga tushishayotgani quloqlarim ostida jaranglay boshladi... Men ichkariga kirmadim. Kirolmadim! Toʻyxona qarshisidagi bogʻda joylashgan katta bir chinorning oldiga bordim... Uzoqdan kuzatdim. Ikki koʻzim toʻyxonada... Yuragimda kuchli ogʻriq turdi. Bir payt turna qator boʻlishib mashinalar kela boshladi. Eng oldida Qop qora Prado mashinasi... Orqasida bir xil qora rangli 10 tacha Gentra... Mashinalarda birin ketin yosh qiz-yigitlar tushishdi. Hammasining yuzida quvonch... Pradodan bir qiz tushdi. Darrov tanidim. Bu Lobar edi! Toʻyxona ichkarisidan "Yor-yor" sadosi yangrang boshladi...

👍21❤1
"O'zgasiga yor boʻlgan yolg'onchi qiz yor-yor..." Yoʻq! Bu safar qiz yolgʻonchi emas! Qiz oxirgi lahzagacha kurashdi! Bu safar yigit... Ha! Yigit yolgʻonchiga chiqdi...
Qora Pradoning eshigi asta ochildi. Oppoq libosdagi Bahorni koʻrdim! Ko'rdimu koʻzimga yosh qadaldi... Koʻngli nimanidur sezdimi bilmadim... Ketayotgan joyida ortiga, men tomonga o'girilib qaradi... Men oʻzimni chinorning panasiga urdim. U bir muddat koʻzlari bilan meni axtardi... Keyin yana oldiga qaradi, kuyovining qoʻlidan tutgancha toʻyxona ichiga kirib ketishdi...
* * *
Bahorning toʻyidan keyin Lobar bilan bir-ikki telefonlashib turdik... Keyin singlisini ham menga nisbatan koʻngli tushib qolayotganini sezdim... Gap-soʻzlar, oʻzini tutishlari ancha oʻzgargan edi. Bu holat menga yoqmasdi. Opasini olib bermagan ota-onam singlisini olib berarmidi?! Uni ustiga Lobarda zarracha koʻnglim yoʻq! Uni oʻz singlimdek koʻrardim... U bilan faqat hol-ahvol so'rashardim xolos. Lekin shu 1-2 oy ichida u men bilan juda ochiq gaplasha boshladi... Bir kuni qoʻngʻiroq qilib gapirgan gaplari ochigʻi meni dovdiratib qoʻygandi... Qoʻngʻiroq boʻldi. Koʻtardim. Salom-alik qildik... Keyingi gaplar...
- Abdulloh aka...
- Labbay eshitaman?
- Bitta gap aytaymi?
- Yaxshi gapmi ishqilib?
- Koʻnglimdagi gap...
- Mayli ayting, ichizda qolib ketmasin.
- Sizni yoqtiraman...
Xushim boshimdan uchib ketdi. Bu qiz nima deyapti?! Toʻgʻrisi bunaqa gapni umuman kutmagandim!
- Anchadan beri... Opam rasmizni ko'rsatgan kundan buyon... Ko'rgan zahotim koʻnglim tushib qolgandi sizga...
G'alati boʻlib ketdim. Qiz boladan bunaqa gapni eshitish yana butkul kutmagan odamingdan eshitish juda bir gʻalati his uygʻotarkan! Bir jahlim chiqdi... Bir kulgim keldi... Hatto yig'lagim ham keldi!
- Nimalar deyapsiz Lobar? Sizni esiz joyidami?! Miyyayiz bilan urushib qolmaganmisiz mobodo?! Sal oʻzizni yigʻishtirvoling, qiz bolasiz! Menga yigit kishiga birinchi dil izhori qilgan qizlar umuman yoqmaydi!
Ancha qizishdim. Lobar ham qizishgandek boʻldi...
- Sizni yaxshi koʻraman... Kim nima desa desin, menga farqi yoʻq... Nega opamni yoqtirasizu menga koʻngil berolmaysiz?! Opamdan qayerim kam?!
Axmoq qiz! Qizlarni sochi uzun, aqli kalta boʻladi deyishsa ishonmasdim... Mana endi amin boʻldim! Shunchalik ham kaltafahm boʻladimi odam degani?! Jonim hiqildog'imga keldi...
- Jinnimisiz siz?! Opayiz bilan nimaga ayrildik bilasizmi oʻzi?! Ota onam sizni oilangizdan qiz olishmaydi... Bunga oʻzilariga yarasha sabablari bor! Keyin... Koʻngil Allohning mulki! Kimga tushadi, qachon tushadi buni faqatgina Alloh hal qiladi. Opez bilan oʻzizni aslo tenglashtirmang! Opayiz mulohazali, aqlli qiz edi... Bahorni singlisi boʻlishiz mumkin, lekin hech qachon, ikki dunyoda ham Bahordek bo'lolmaysiz! Mayli salomat boʻling!
Telefonni oʻchirdim. Ichidan sim kartamni sugʻurib olib, sindirib tashladim... Juda qattiq jahlim chiqqandi. Bahor singlisini juda yaxshi koʻrardi... Bu esa... Astagʻfirulloh! Haqiqatdan bir palakdan har xil xamak chiqarkan! Oʻzi oʻsha oilada bitta shu Bahor yaxshi ekan xolos. Qolganlarning fikrlash doirasi... Essiz! Lobarni bunaqa jinnicha hayollarini opasi bilsa, qattiq xafa boʻlishi aniq...
Ancha vaqt telefon ishlatmay yurdim. Ishga har doimgidek qatnatdim. Oyligim bir muncha oshdi... Oilamdagi muhit ham tobora yaxshilana boshladi. Dadam shahar ichida taksistlik qila boshladilar... Hayotimiz yaxshi ketardi, lekin zoʻrgʻa 1 yarim yil deganda oyligim oshgan ishxonadan chiqib ketishga majbur boʻldim! Bunga ham sababchi oʻsha Lobar boʻldi!
Ishda edim. Bahorning turmush qurganiga yaqinda 4 oy boʻladi. Ochigʻi vaqt hamma narsaga davo deyishgani rost ekan... Uni ancha hayolimdan chiqardim. Hozirgi asosiy maqsadim halol yoʻl bilan koʻp pul topish, uyimni chiroyli qilib tiklash, mashina olish edi... Shu maqsadda tinim bilmay ishladim...

👍14
Kun juda sovub ketdi... Ishxona ichi ham bir muncha sovuq... Shu payt eshik ochildi... Ortimga oʻgirildimu ro'paramda tugan Lobarni koʻrib esxonam chiqib ketay dedi... Nega keldi ekan?!
- Assalomu alaykum...
U asta men tomon yaqinlasha boshladi. Men oʻzimni iloji boricha beparvo tutdim. Sovuqqina qilib alik oldim.
- Yaxshimisiz? Rossa telefon qildim... Yoʻq boʻlib qoldiz.
- Shukr boʻladi. Rizqimizni asta sekin terib yuribmiz... Tinchlikmi? Biron muammo bormidi?
- Muammo yoʻq... Sizni sogʻindim...
Bu qiz yoki aqldan ozgan, yo boʻlmasa nima deb xulosa qilishga ham hayronman.
- Tushunmadim. Nega meni sogʻinasiz?
- Bilmadim... Rossa gaplashgim keldi.
- Lobarxon... Singlim, men opayizni yaxshi korardim... Lekin hozir uni unutishga urunyapman... Chunki u endi oʻzgasini hasmi... Siz esa, menga singildeksiz... Ortamjzda siz hayol qilayotgan narsa boʻlishi umuman mumkinmas! Hali juda yoshsiz... Sevgi muhabbatga berilmangda yaxshisi oʻqing... Bilim oling... Bironta kasbni egasi boʻling... Hali keladi, peshonayizga yozilgani...
- Peshonamga yozilgani siz boʻlishizni xohlayman...
- Lobarxon... Opayiz sizni qanaqa yaxshi koʻrardi. Doim shu singlim baxtli boʻlsin deb duo qilardi... Shunday opayizga nisbatan bu ishiz yaxshimas. Sal oʻylang... Alloh ongni nima uchun yaratgan, oʻylab fikr qilish uchun yaratgan! Keyin sizda umuman koʻnglim yoʻq... Boʻlgan taqdirda ham sizga hech qachon uylanmayman. Birinchidan ota onam sizlarni oilalaringga qarshilar, ikkinchidan Bahorni singlisisiz! Shunday ekan haddizni biling! Meni boshqa bezovta qilmang iltimos...
U ketdi. Lekin yana kelishi mumkin edi. Bu qiz juda sharttaki, oʻlgudek o'jar, aytganimni qildiraman deydiganlar xilidan ekan. Bu qizni deb bir baloga yoʻliqib qolishni istamayman! Shu sabab qaytib meni topolmasin deya endi oyligim oshayotgan payti ishdan boʻshab oldim. Och qornim - tinch qulog'im!
* * *
Oʻqishda deyarli hamma imtixonimni yaxshi baholar bilan yopdim... Hammasi joyida! Ishlarim ham ancha yurishib ketdi. Ota onamning deyarli bo'ynilarida qarzlari qolmadi... Ahvolimiz ancha yaxshilandi. 2-3 ta sexda ishlab koʻrdim... Sement zavodda ham ishladim. U yer chang ekan, ham ish juda ogʻir... Mazam qochib qoldi... Dadam ishingdan boʻsha boshqa ish topamiz dedilar... U yerdan ham ketdim! Qoʻqondagi restoranda afitsiantlik qildim... Fastfood sotiladigan tamaddi xonada hoddog qilishni oʻrgandim, oʻsha yerda bir muddat ishladim... Kitob sotadigan katta bir tashkilotda operator boʻlib ham ishlab koʻrdim... Xullas ancha muncha sohalarda oʻzimni sinadim. Turli tuman ishlarda ishladim... Orada pravaga oʻqidim. 3 marta imtixondan yiqilib nihoyat 4-sida prava oldim... Ishlab yig'ib tergan pullarimga, dadam ham yonlaridan qoshdilar, mashina sotib oldim! Tengdoshlarim ichida birinchi menda mashina boʻldi! Juda xursand edim... Omadim asta-sekinlik bilan kela boshladi... Opamning bir gapi yodimga tushdi. Uyda opam ikkalamiz birgalikda kabob pishirayotgandik... Shunda opam gapirib qoldilar.
- Abdulloh ishlaring yaxshimi?
- Yaxshi boʻladi, opa.
- O'qishlarchi?
- Boʻlyapti...
- Sen siqilma... Erkak kishiga Alloh umri mobaynida 3 marta omad berarkan... Hali senga ham omad keladi. Boy badavlat, sahovatpesha kishilardan boʻlasan!
- Menga oʻsha 3 omaddan bittasi berilib boʻlgan...
- Nega unday deyapsan?
Opamning hayron qolganini koʻrib kuldim.
- Axir umuman tayyorlanmay oʻqishga o'tib kettim-ku?! Bu ham katta omad-da...
Opam jilmaydilar.
- Albatta. Lekin hali yana keladi... Ishlaring yurushib ketadi.
- 2-omadim pul tomonlama boʻlmasin...
- Nega?
- Soliha qizga uylanay... Keyin uning barokotidan Alloh rizqimni moʻl qiladi inshaalloh...
Opam gapimdan mamnun tabassum qildilar.
- Albatta ukajon! Hali shunday qizga uylanasanki... Har tomonlama senga, seni xulqingga mos boʻladi...

👍20
- Opa...
- Labbay?
- Men endi hech qaysi qiz bilan gaplashmayman. Onam ikkalalaring yaxshi qiz topsalaring, vaqti soati kelganda oʻsha qiz bilan oila quraman...
- Inshaalloh...
Rostdan ham... Bahordan keyin bironta qizga koʻngil qoʻymadim! Mana 2 yil boʻldi ayrilganimizga... Bahorning hozir bitta qizchasi bor deb eshittim. Turmush oʻrtogʻi bilan Umra safariga borishibdi. Juda baxtli ekan! Toʻgʻrisi eshitib juda suyundim...
Men hozirda 4-kursman, yana bir yil o'qishim qoldi... Uydagilarim, butun qarindosh urugʻlarim menga qiz topish bilan ovora! Har namozimda Allohda oʻzimga soliha, oqila bir juft soʻrayapman... Inshaalloh Allohim duolarimni ijobat qiladi... Menga mengagina atalgan bir mehribon yorni nasib qiladi...
TAMOM.
M.f : Hikoya oʻz nihoyasiga yetdi... Bir yigitning sevgi tarixi... Kelajakka boʻlgan ezgu niyatlari... Ota onasini roziligi yoʻlida qilgan oqilona qarori...
Inshaalloh duolari ijobat boʻladi. Unga ham o'zidek bir yor beriladi... Peshonasiga yozilganini sevadi, unga butun umrini bag'ishlaydi...
Hikoya yoqdi degan umiddaman😇😇😇 Hammangizdan minnatdorman. O'qigan koʻzlaringiz aslo dard koʻrmasin. Alloh sizlardan rozi boʻlsin! Meni qoʻllab quvvatlab turganlaring uchun kattakon rahmat🥰🥲
Inshaalloh yanada qiziqarli hikoyalar yozib taqdim etaman... Bi'iznillah
✍Usmonaliyeva Munira.
⏰01.04.2025. 22:44

👍69❤20🔥6🥰3😢1
Hikoyalar (G&M)
Photo
* Яна бир воқеий ҳикоя ўқинг!
Икки муҳаббат
Муаллиф: Каримберди Тўрамурод
1.
Чинни буюмлар фабрикасининг довруғи довондан ошган йиллар эди. Фабриканинг маҳсулотлари шу қадар машҳур эдики, улар ҳақида қўшиқлар айтилар, фильмлар яратилар эди. Чет элдан келган меҳмонлар албатта Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларининг суратлари туширилган чинни лаганлардан харид қилиб кетишарди. Тўй-ҳашамларда, туғилган кунларда фабриканинг рамзига айланиб қолган пахта гулли чойнак-пиёлаларни совға қилиш урф бўлган пайтлар эди. Фабрика икки сменада ишлар, шунда ҳам савдо корхоналарининг буюртмаларини бажаришга улгуролмай қолар эди.
Эндигина институтни тугатган Маратни ҳам ана шу фабрикага ишга юборишди. Чинни буюмларга гул солиш цехига смена раҳбари этиб тайинланган Марат ишга келиши билан цехдаги қизларнинг ороми йўқолди. Қадди-қомати спортчиларга ўхшайдиган, бутун танасидан куч ёғилиб турган, ўзи ҳам энди йигирма иккига кирган, бургут боқишли йигитга ошиқ бўлмаган қиз қолмади.
Маратнинг эса, қизлар билан иши йўқ эди. Унинг фикру-зикри ишни яхши ўрганиш, бошлиқлар берган топшириқларни камчиликсиз адо қилишда эди. У қизларнинг ўтли боқишларини ҳам, ўтиб кетганида ортидан қиқирлаб кулишларини ҳам пайқамас эди.
Кечқурунлари ётоқхона ҳовлисида волейбол ўйнашганда майдонча атрофини тўлдирган қизлар Марат ҳар сафар тўпни урганда жонлари борича унинг исмини айтиб қичқиришар, Марат эса, уларга биргина табассум билан жавоб қайтарар, қизларнинг ичида эса ана шу табассум талаш бўларди.
− Марат акам, менга табассум қилди!
− Бекор айтибсан, Марат акам менга табассум қилди!
− Иккаланг ҳам бекор айтибсан, Марат акам менга табассум қилди, чунки ҳаммангдан баланд қичқирган мен бўламан!
2.
Фабрикага малакали ишчилар, айниқса, чойнак-пиёлаларга суратлар чизадиган рассомлар етишмас, бошқа шаҳарлардан ҳам бу ишга ёшлар жалб қилинарди. Ростов шаҳридаги санъат билим юртининг рассомчилик бўлимини тугатган Лариса ҳам тақсимот бўйича фабрикага ишга юборилди.
Ларисани Марат ишлайдиган цехга ишга тайинлашди. Ларисага иш ўргатишни эса, Маратга тайинлашди.
Ларисанинг ўзи жуда қобилиятли рассом эди. Унга иш ўргатишнинг ҳожати ҳам йўқ эди. Аммо фабрика миллий нақшлар ва ўзбекона суратлар туширилган чиннилари билан машҳур бўлганидан Марат Ларисага ишнинг ана шу томонларини қунт билан ўргатди.
Кўп ўтмай, Лариса ҳам тилга тушди. У маҳорат билан сурат чизган чинни буюмларга талаб ортди.
Маратнинг ташаббуси билан фабрикада Лариса чизган ноанъанавий суратлар солинган чинни буюмлар ҳам тажриба сифатида озроқ миқдорда ишлаб чиқарилди. Рус ўрмони, даласининг манзаралари чизилган, рус эртакларининг қаҳрамонлари сурати туширилган буюмлар ҳам харидоргир бўлди. Айниқса, эртак қаҳрамонлари суратлари чизилган буюмларга мактаб, боғчалар, болалар дам олиш масканларидан катта буюртмалар туша бошлади.
3.
Лариса ўзи билмай, бир гўзал суратни, муҳаббат нақшини Маратнинг юрагига ҳам тушириб қўйди.
Ишга Марат билан бирга келиб, бирга кетадиган, бирга тушлик қиладиган, кечқурунлари ҳам бирга сайр қиладиган Ларисани Марат тушларида ҳам кўрадиган бўлиб қолди.
“Марат акам, менга табассум қилди!” “Йўқ, Марат акам менга табассум қилди!” деб табассум талашадиган қизлар волейбол ўйинларида энди лаб бура бошлашди. Сабаби, энди Маратнинг табассумлари эгали бўлиб улгурган эди.
Бундай пайтда қизлар исён қилмайди, қизлар тўполон ҳам қилмайди, қизлар ғийбат қилишади. Фабрика қизлари ҳам ғийбат қилишди. Ғийбатлари катталарнинг қулоғига етди.
− Ларисанинг бошини айлантириб юрган эмишсанми? − сўради цех бошлиғи Маратни чақириб.
− Йўғ-е, − ерга қаради юзлари қизарган Марат.
− Ҳамма қизларнинг оғзида шу гап-ку?
Марат секин бошини кўтариб, бошлиғининг кўзларига тикилди.
− Холида Рустамовна, мен Ларисанинг эмас, Лариса менинг бошимни айлантириб қўйди. Бирга ишлаб, бирга юриб, уни соғинадиган бўлиб қолдим.

👍35❤3