#Kun_oyati
Бақара сураси, 266-267-оятлар
Сизлардан бирортангиз остидан анҳорлар оқиб турган хурмозор ва узумзор, турли мевали боғи бўла туриб, ёши бир жойга етганда, заифҳол зурриёти бор пайтда унга ўтли бўрон келиб, ёниб битишини хоҳлайдими?! Аллоҳ сизларга шу тариқа Ўз оятларини баён қилур, шоядки, фикр юритсангиз.
Эй иймон келтирганлар! Касб қилган пок нарсаларингиздан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан садақа қилинглар. Нопокни қасд этиб садақа қилманг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам олувчимассиз, магар кўз юмсангизгина оласиз. Ва билингки, албатта, Аллоҳ бой ва мақталган Зотдир.
Аллоҳнинг йўлида қилинган садақа дарахтлари остидан шарқираб сувлар оқиб турган хурмозор ва узумзор, турли мевали боққа ўхшайди. Боғдан ҳаммага фойда - кўрган ҳам, кирган ҳам, еган ҳам хурсанд. Худди шунингдек, Аллоҳ йўлида қилинган садақа берганни ҳам, олганни ҳам, билганни ҳам хурсанд қилади. Ҳаммага ўз даражасида фойда етказади.
Маълумки, ўзи топган мол-мулкни садақа қилиб юбориш осон эмас. Ҳар бир одам ўзида кўпроқ мол-дунё бўлишини хоҳлайди. Садақа қилиш учун маълум даражада фидокорлик, ўзидан, нафс-у ҳавосидан кечиш талаб этилади. "Садақа" сўзи ҳам тасдиқлаш маъносини англатади.