СОХТАЛИК
Ҳайвон терисидан қилинган қимматбаҳо кийимлар кийган меҳрибон одамлар тўдаси "Ҳайвонларни асрайлик" деб ёзилган баннерларни кўтарганча кўчани тўлдириб одимлаб борарди.
Эркин ШОНАЗАРОВ
Драбллар | қисқа ҳикоялар

👍9
Happiest moment
- What was your happiest moment in your life?
- It was nine months until my birth. I was living happily under my mom’s heart…
Nodirabegim Ibrokhimova

👍8❤4
Ҳ И С С А
Беш оғайнига барча ҳавас қиларди.
Ҳар бири бошқаларини қўллаб-қувватлар, жигарлари учун жон фидо қилгудек эди.
Йиллар ўтди. Бирин-кетин уйланишди. Энди самимий ҳазиллар ҳам юракларга ўқдек қадаларди.
Шамшир
Қисқа ҳикоялар | обуначилардан

👍8😢1
АБАДИЙ ГУЛ
Автобус чўл ўртасида тўхтаб, сув алмаштириб олиши керак. Бу ерда ҳеч ким яшамайди. Йўловчи машиналарнинг сув алмашишига атайин қудуқ қилинган. Қудуқдан икки метрча нарида бир туп атиргул очилиб турибди. Унинг ёнидаги тахтачада шундай ёзув бор:
«Йўловчи, қудуқдан сув олиб ичганингда шу гул тагига бир пиёла сув қуй!»
Автобус келиши билан йўловчилар ўзларини қудуққа уришади. Челакда сув тортиб биров стакан ботиради, биров пиёла ботиради. Бесабрроқлари челакни кўтариб четидан симиришади.
То машина мотори совигунча у ёқ-бу ёққа қараб чўлни томоша қилишади ва албатта гулга кўзлари тушади. Шунда тахтачадаги ёзувни ҳам ўқишади. Бирин-кетин пиёлада сув обориб гул тагига қуя бошлашади.
Қарабсизки, ҳадемай гул тагидаги чуқурча сувга тўлади.
Автобус яна йўлга чиқади. Кимсасиз чўл ўртасида шу файзсиз ерларга жилва бериб биргина гул қолади. Яна автобус кўринади, кечга бориб яна…
Чўлнинг оловдек офтоби унинг баргини қуритолмайди. Томирларига жон бериб турган тупроқнинг намини ҳавога учиролмайди.
Чунки бу ердан кунига уч марта одам ўтади, уч марта шу гулга сув беради.
Бу – абадий сўлмас гул.
Саид Аҳмад

👍4🥰1
😁6👍3🔥1
Шайтон хумори
Комил қаттиқ овоздан сесканиб уйғониб кетди. Кўзлари қизарган, бошига бир челак сув осилгандек гўё. Қарасаки, ёнида уч-тўртта лайча итнинг болалари бор овозда ҳуришяпти. Кет, йўқол деб бақирди, уриб ҳам кўрди, туртиб ҳам. Аммо "ярамас" итлар барибир кетай демайди. Комил бош оғриғига чидай олмай, итларни ёнида турган тўнкага болта билан чавақлаб қўя қолди холос. Ва муздек сув қумсаб булоқ ёнига келиб бира тўласи шу ерда ухлаб қолди...
Эрталаб турса қишлоқ ичидан овоз эшитиляпти. Қишлоқ оралаб тор кўчага етар экан, Фарҳод амаки Комилни кутиб олди.
-Болам, бандалик... Учала болангдан баравар айрилдик. Ўлдиришга-а-ан, набираларим, фаришталаримни тиғ билан ўлдиришган.
Комил билагидаги шпритс изидан кўкарган доғга бир қарадию, бўғзига тош тиқилгандек нафас ололмай ерга қулади.
Aзизбек Aбдалимов
Драбллар | обуначилардан

👍6😢1
Т А Ҳ Д И Д
Каттакон тут панасида белбоғини жойнамоз қилиб намоз ўқиётган деҳқон ўнг томонга салом берди-ю, ҳарбий этик ва галифе шимга нигоҳи тушиб, сакраб туриб кетди.
— Мендан эмас, Аллоҳдан кўпроқ қўрқ!
Колхозчи раиснинг ғазабланган, аммо нурли юзига қараб анграйиб қолди.

👍7❤1
ИҚРОР
Қайнона билан келиннинг гапи гапига тўғри келмади. Бири “ади” деса, иккинчиси “бади” деди. Бўш келмади. “Каттаман”, деб қайнона кўприк бўлмади. “Ёшман”, деб келин тилини тиймади. Икки ўртада қолган йигит қайси бармоғини тишламасин оғриди. Ноилож аламини хотинидан олди. Бир мушт туширганди, кўзи кўкарди. Бундай муносабатга кўникмаган келин аразлаб кетди...
Қайнона ҳовуридан тушиб, келинини кечирган бўлди. Ўғлини уни олиб келишга жўнатганди куёвни бутун бошли оила талади:
–Ҳовлимга қайтиб оёғингни босма, – деди ота. – Сенга берадиган қизим йўқ.
– Тор қорнимга сиққан, кенг уйимгаям сиғади, – деди она.
– Синглимни урган қўлларингни синдираман, – деди ака.
– Сизга теккандан бери дарддан чиқмайди, – деди қайнопа.
Хуллас, ҳамма куёвга қарши турди. Ҳеч ким ундан: “Нега қўл кўтардинг?”, деб сўрамади. Қарс икки қўлдан чиқишини ўйламади. Куёвнинг авзойи бузилди. Бурилиб кетди.
Келин кўрдики, вазият қалтис. Эрига тош отишяпти, ҳайдагандан баттар қилишяпти. Бу гаплар унга оғир ботишини билди. Бу гапларни кўтаролмаслигини билди. Шунинг учун ортидан югурди.
– Тўхтанг, мен сиз билан кетаман!..
Келин ортига ўгирилди. Ғалати аҳволда қолган яқинларига гуноҳкорона боқди:
– Узр, айб мендан ҳам ўтганди...
ЛОЛА ЎРОҚОВА

👍15
ШУКР ҚИЛГAН...
Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…
Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!
Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!
Ўткир Ҳошимов

👍14🥰1
МИТТИ ЮРAКЧA
Гўдакнинг кичкина юракчаси дукиллаб уриб турарди. У хавфни олдиндан ҳис этгандай буришиб, ғужанак бўлиб олди.
Ҳа, бола ҳаммасини олдиндан сезганди. Худди кексалар ўлимни ҳис этгандай... Лекин уларнинг ҳаётига ҳавас қилсанг арзийди.
Дақиқаларни қўя тур, ёруғ дунёда бир сония яшаш ҳам бахт.
Ўткир тиғ унга яқинлашди...
– Операция муваффақиятли ўтди, хоним, – деди доктор, – сиз боладан қутулдингиз.
Шониёз Мелибоев

😢20👍2🤬1
Тескари дунё
Чақалоқнинг ишини қилиб юрган қария, ҳасса таяниб олган болакай.
Пул ҳидига маст камбағал, мириси йўқ миллиардер.
Рўзғорга қоришиб қолган эркак, чойхонадан узилолмай турган аёл.
Олдин томидан бошлаб қурилган уй, ердан осмонга ёғаётган ёмғир.
Кузда гул очган куртак, Ёзда ёғаётган қор.
Баҳордаги хазонрез, қишдаги саратон.
Илтимос, бу оламда кимлардир оёғи осмондан бўлиб қолганга ўхшайди.
Ёрдам қилиб юбормасангиз инсонлар қабрда туғилиб, она қорнига кўмилиб қолади!!!
Нуриддин Зиё

👍4😢2❤1
Дастхат
— Дастхатингиз чиройли экан,-мухбир қиз бир миллион долларга баҳоланган «Карвонлар буталоғи» картинаси муаллифидан интервью олгач суратнинг нусхасига дастхат олаётган пайт.
— Ҳаа,қарийб 25 йил аввал,12 яшар болалигимда,туялар уюрини боқа туриб,машҳур бўлиб кетсам мухлислар олдида уялиб қолмайин тағин,дея орзу-ўйлар билан қўлдаги чўпда қумларга дастхат машқ қилардим.Унда ҳозиргидек чиқмасди,балки чиқмас эди ҳам, - дея рассом Масумали 25 йил олдин туя мажақлаб ташлаган қўлларининг бўш ўрнида осилиб қолган енгларига қарадию, кейингиси деган имода оёқ бармоқлари билан дастхат қўйишда давом этди.
Закариё
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси

👍10😢4
Билет
Қалбида ота-онаси учун аталган мингдан минг орзуларни ўйлаб юрган қиз анчадан бери уларни бирор жойга дам олишга юборишни ўйлаб қўйганди.Aхир, ота- она у учун нелар қилмади, бутун умр уни бошқалардан ортиқ қилдики, асло кам қилмади. Aхири, ўша орзу қилган кунлари келди, ота онасини аерпортга олиб келди, ҳа, уларни энг яхши дам олиш масканларига юборади, мақсади шу эди.
Қиз:
— Дадажон, онажон айтинг қаерга боришни хоҳлайсиз? Юзларидаги ажинлардан ҳаёт йўлларидаги не-не азоблари кўриниб турадиган ота-она аста жилмайиб деди:
— Ёшликка билет олиб бер, қизим...
Дилноза Бозорова
Гулистон Давлат Университети талабаси

👍8😢3
ТAРБИЯМ ЙЎЛ ҚЎЙМAЙДИ (ҲAЖВИЯ)
— Вой ярамас-эй!..
Бу хотиннинг нега мени сўкаётганини тушунолмай қолдим. «Кечирасиз, нега мени сўкаяпсиз?» деб сўрамоқчи ҳам бўлдим. Aммо индамай қўя қолдим.
— Яна кўзини лўқ қилганига ўлайми? Мен сенга кўрсатиб қўярдим-у аммо тарбиям бунга йўл қўймайди-да.
Aвтобус йўловчилар билан тирбанд эди. Ҳамма бизга тикилиб қарарди. Мен яхшиси сукут сақлаган маъқул деб ўйладим. Aммо хотиннинг жағи тинмасди:
— Сурбет!..Тўнка!..Aблаҳ!..Тарбиянинг кўчасидан ўтмаган галварс! Қандай оиладан эканлигинг шундоқ кўриниб турибди!..
Икки марта оғиз жуфтлаб, «Хоним, ўзингизни қўлга олинг!» демоқчи ҳам бўлдим. Aммо яна индамадим.
— Тупурдим юзингга! Aгар тарбиям йўл қўйганда эди, сенга кўрсатиб қўярдим...
Aтрофдан танбеҳлар ёғила бошлади:
— Уят эмасми! Aёл кишига ҳам шунақа муомала қилинадими?
— У нима қилибди ўзи?
— Шилқимлик қилган бўлса керак.
— Эҳтимол оёғини босиб олгандир.
— Сиз қаёқдан биласиз, балки қўлига эрк бергандир...
Aгар шу тобда автобус тўхтаса эди, иккиланмай тушиб қолган бўлардим. Ҳалиги хотин эса ҳамон пулемётдай тинимсиз жаврарди. Уни тинчитишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмасди...
— Уят деган нарса йўқ экан-да! Одоб деган нарсанинг кўчасидан ҳам ўтмаган! Aёл кишининг иффатини қаёқдан ҳам билсин. Aфсус, тарбиям йўл қўймайди-да...Мен сенга кўрсатиб қўйган бўлардим!..
Ё тавба!..Кошки бирон айбим бўлса!..Унга тирноғимнинг учи теккан бўлса тил тортмай ўлай! Aгар теккан бўлса ҳам менинг айбим нима? Aвтобус тирбанд бўлса...
— Вой пасткаш-эй! Тарбия кўрган аёлга дуч келганинг учун шукур қил. Aкс ҳолда мен сенга...
Мен терлаб кетдим.
— Бунақа ярамаслар атай тирбанд автобусларга ўтиришади...Мен сенга...Омадинг бор экан, тарбияли аёлга дуч келдинг...
Чамаси, тоқатим тоқ бўлди. Менинг ўрнимда тош бўлганда ҳам портлаб кетарди.
— Шукур қил, мен тарбия кўрган аёлман. Aкс ҳолда оғзингдан қулоғинггача йиртиб ташлардим.
Йўловчилардан ҳеч ким ёнимни олай демасди. Ҳамма хотиннинг тарафида эди:
— Эҳтимол шилқимлик қилгандир...
— Хотин нима десаям барибир ҳақ!
— Ҳаддидан ошиб кетган-да! Ҳамма нарсанинг меёри бор.
Охир-оқибат хотин тиниб-тинчиш ўрнига яна баттар жазавага туша бошлади.
— Вой аблаҳ-эй! Вой ярамас-эй! Aгар жа-а ҳирсинг жўшиб кетган бўлса, қаерга бориш кераклигини кўрсатиб қўйишим мумкин. Тушундингми? Тушундингми деяпман? Худо ҳаққи агар тарбиям йўл қўйганда эди...
Бас. Пичоқ суякка етди. Ҳамма нарсанинг чеки-чегараси бор. Тирсакларим билан ўзимга йўл очиб, хотиннинг олдига бордим, қўлларидан тутиб дедим:
— Хоним, айтингчи, мен сизга нима қилдим ўзи?
Хотин хо-холаб кулиб юборди:
— Одамлар! Мана бу бечорага бир қараб қўйинглар! У ҳам ўзини эркакман деб юрибди. Сен қаёқдан пайдо бўлиб қолдинг? Наҳотки сен ҳам эркак бўлсанг? Наҳотки мен сенга гапирган бўлсам? Энсамни қотирма! Бор-э тошингни тер! Сенга гапираман деб ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ. Мен ана бу баланд бўйли, келишган йигитга гапиряпман...
Aвтобус Тақсим майдонида тўхтади. Aвтобусдан қандай сакраб тушганимни сезмай қолдим. Хотин ҳамон жаврарди:
— Қариб қуюлмаган галварс! Хомтама бўлиб менга гапирган деб ўйлаганига ўлайми?..Aфсуски тарбиям йўл қўймайди-да, акс ҳолда тавбасига таянтириб қўярдим!
Ёшинг ўтиб қолса қийин бўларкан. Ҳатто хотинлар ҳам сени сўкмай қўяркан...
Aзиз Несин
Шодмон Отабек таржимаси

😁11👍6
ҲАҚИҚИЙ ИШҚ
Хушрўй, хушбичим аёл пиёдалар йўлакчасидан аста-аста қадам ташлаб борарди.
Ортидан бир эркак яқинлашди ва:
— Ғоят сулувсиз, вафодорим бўлинг, — деди.
Аёл бошини чайқаб, майин табассум билан:
— Мендан сизга ёр чиқмайди. Ортимиздан келаётган аёл мендан кўра сизга кўпроқ муносиб. У ҳам сулувликда кўплардан қолишмайди, — деди.
Эркак ортига ўгирилди ва бадбашара бир аёлга кўзи тушди.
— Йўқ! — рад этди у дарҳол. — Кўнглим ёлғиз сизни дейди.
Хоним жавоб берди:
— Агар ишқингиз чинданам менга тушганида, ортга ўгирилмасдингиз!
Сейж Романо

👍8
КУЁВ
— У ақлдан озибди, - дейишди қўни қўшнилар.
— Жиннимисан, калланг ишлайдими? Бор йўғингдан айриласанку, деб танбеҳ беришди яқинлари.
Унинг жинни бўлганлиги ва ақлдан озганлигини гапирмаган одам қолмади, қишлоқда. Чунки у олтмишга ҳам бормай ёлғиз қолган қайнотасига маҳрам қидираётганди.
Шарифа Мадраҳимова

👍11
Сабоқ
Умрининг сўнгги кунларини бедаво дард билан бир сония бўлса ҳам яшаш илинжида ўтказаётган беморнинг ёнига келган янги хонадош унинг ҳолатини нурсиз нигоҳидан бир зум ҳис қилди-ю, ўзидан уялиб кийимининг ёқаси билан бўйнида қолган арқон изларини беркитди...
Aлима

👍6
AМAЛ
У хуфтон маҳали кириб қолгани учун стол устида турган калит ва қулфни олди-да, чироқни ўчириб, "Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари" дўконини ёпиб масжид томон ошиқди...
Қобилбек ЗИЁ

👍5
#mutolaa
Inson baribir biror narsa haqida qaygʻurishiga toʻgʻri keladi.
***
Baxt — muammolarga yechim topishdan hosil boʻladi.
***
Bilasizmi, kimlar oʻz hayotini faqat hissiyotlar bilan oʻlchaydi? Uch yoshli bolalar va kuchuklar.
***
Oʻynamagan gʻolib boʻlolmaydi.
Mark Menson, "Beparvolikning nozik san'ati"
@Arjumandbegim

❤1
Ассалому алайкум, ҳурматли канал обуначилари.
Бир-неча йил олдин @mittihaqiqatlar каналида Нодирабегим Иброҳимова томонларидан "Суратдан таъсирланиб" рукни йўлга қўйилган эди. Шу анъанани @drabllar каналида давом эттирмоқчимиз.
Аслини олганда, ушбу каналимизнинг яратилишида ҳам шу инсоннинг хизматлари катта. Ўрни келган экан, чин кўнгилдан уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва барчангизни #суратдан_таъсирланиб рукнида ўз ижод намуналарингиз билан иштирок этишингизга чорлаб қоламан.