Сўнгги имкон
Ҳайдаб юборади, - деди у кеча туғилган учинчи қизининг бошини силаб.
Нигора Муҳаммад
Драбллар | қисқа ҳикоялар

👍8😢5
Суянч
Телeфон жиринглади:
— Ало.
— Имтиҳондан ўтдинг.
Табриклайман, - деди ректор ўғлига.
— Раҳмат. Ўзи мен қайси олийгоҳга
кирдим?!
Отабек ҚОБИЛОВ
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Телeфон жиринглади:
— Ало.
— Имтиҳондан ўтдинг.
Табриклайман, - деди ректор ўғлига.
— Раҳмат. Ўзи мен қайси олийгоҳга
кирдим?!
Отабек ҚОБИЛОВ
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍8
Aқлли ҳимоя
Ёши улғайиб қолган жанг санъати устаси қайтиб майдонга тушмасликка қарор қилди. Бироқ бир куни ёш, манман полвон уни олишувга чорлади. Уста бунга эътибор бермай, жим ўтираверди. Ёш жангчи энди уни масхаралашга, аждодларини ҳақоратлашга тушди. Aммо бу ҳам натижа бермади.
Охир-оқибат ёш полвоннинг ҳафсаласи пир бўлиб, индамай қолди.
Устознинг шогирдлари унинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон қолишди, айримлари эса таъна ҳам қилишди:
– Наҳот сизга ўзингизнинг ёки аждодларингизнинг шаъни қадрли бўлмаса?!
Устоз бу саволга савол билан жавоб берди:
– Aгар сизга бирор нарса совға қилишса-ю, уни олмасангиз, ҳадя кимда қолади?
– Эгасининг ўзида қолади-да! – дейишди улар.
– Ҳасад, ғазаб ва нафрат ҳам худди шундай. Aгар биз уни қабул қилмасак, у ўз эгасида қолади.

ГУЛЗОРДА
Қиз гулзорда тураркан, унинг югуриб келаётганини кўрди.
— Тина! Гулим! Умримнинг мазмуни!
Ниҳоят, у узоқ кутилган сўзларни айтди.
— О, Том!
— Тина, гулим!
— О, Том, мен ҳам сени севаман!
Том унинг ёнига етиб келди, тиз чўкди ва қизни четга сурди.
— Оҳ, гулим! Сен менинг энг севимли гулимни босиб олдинг!
Хоуп Эй Торрес
Драбллар | қисқа ҳикоялар
😁13👍3
УМИД
«...Биз бошқа ҳеч қачон учрашмаймиз! Бошқа ҳеч қачон тўқнаш келмаймиз! Бошқа ҳеч қачон кўзларимиз кўзларимизга тушмайди...
Кўришгунча...»
Муҳаммадхон Юсупов

АНДИША
– Алдаяпти. Чуқурроқ суриштирсам дарров фош бўлади. Шундай қилсаммикин?Йўқ, ҳижолатга қўймай...

👍5
СЕВИШГАНЛАР ВА УМИД
Куз. Тинч ва сокин ҳаво. Барча ўз муаммолари ортидан қувмоқда. Уларга эса ташвиш бегона, бир-бирини ёшликдан севишади, жуда қаттиқ севишади. Сариқ япроқлар билан тўлган дарахтлар ёнидаги йўлак бўйлаб икковлон қўл ушлашиб кетмоқда. Жуда ёқимли лаҳза. Шу пайт тўғридаги йўлдан катта тезликда автомобиль ўтиб кетди:
– Қора автомобиль экан, қора ранг чиройли-да, – деди йигит.
– Йўғе, у оқ рангда эди-ку, оқ эди! − ҳайрон бўлди қиз.
– Қора эди! − деди йигит ишонч билан.
– Йўқ, оқ дедимми, демак, оқ!.. – таъкидлади қиз, бироз хафа бўлиб.
– Майли, қора эмас, оқ эди, узр, хато кўрибман, – деди йигит уни юпатиш учун.
– Ҳа, оқ! – деди қиз чиройли жилмайганча...
Йигитнинг ҳассаси кўлмакдаги сувга тушди.
– Ўнгга бурил, бу ерда сув бор экан, – деди у.
Икковлон ўнг томонга қайрилиб йўлларида давом этишди...
Аҳмад Али Дилмурод

😢12👍3🤣1
👍5
Кўмак
— Ўғлим, буни ол. Ишим юришмаяпти деётгандинг. Унча кўпмасу, бир корингга ярар, -деб она ўғлининг чўнтагини пенсия пуллари билан тўлдирди.
Ўғил эса уйдан чиқди-ю, бир даста алвон гуллар сотиб олиб машуқаси томон ошиқди.
Нигора МУҲАММАД
Драбллар | обуначилардан

👍4😢4
«ОТЧОПАР»ДА
«Отчопар» бозорида эски дўстимни учратиб қолдим. Математик... Олим... Сигарет сотиб ўтирган экан... Мени кўриб кўзини яширди. Мен ҳам бурилиб кетдим...
Иккаламиз бир-биримиздан нега уялганимизни билмайман. Негадир... йиғлагим келди...
Ўткир Ҳошимов

ҒИЙБАТЧИЛАРГА ҚАРШИ ИБРАТ
Икки сартарош деразага қараб йўлдан ўтганниям, қайтганниям ғийбат қилишарди.Мижоз сочи олиб бўлингач курсидан турдида, сартарошга ўн минг сўм узатиб, мана бу ўн минг сўм сочимни калта қилганиз учун, мана бу ўн минг эса, мен кетгандан сўнг орқамдан ғийбат қилмасликларингиз учун деб чиқиб кетди...
Шерзод Санаев

👍9
ТАШРИФ ҚОҒОЗИДАГИ ЭЪЛОН
Ишингиз битмаяптими,у ёққа чоп,буёққа чоп деб сарсон қилишяптими?
Ишларингиз тез ва силлиқина битишини хоҳлайсизми? Унда ўйлаб ҳам ўтирмай менга мурожат қилинг ва ишларингизни осонгина битиринг.
Ҳурмат билан ПОРАБЕК ИШБИТИРДИЕВ

👍6😁4
СУРАТ
Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
– Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
– Бўлди, кетдим.
– Шошма, болам. – Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. – Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
– Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
– Суратга тушайлик, – деди тўсатдан.
Ажабландим.
– Нега?
– Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
– Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки ҳафта ўтди-ю...
Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен аҳмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан?
Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!

😢5👍4
Таржимайи ҳол
Aвваллари менинг текис юзим, бурма кўйлагим бор эди, ҳозир эса...акси.
Лариса Керкленд
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Aвваллари менинг текис юзим, бурма кўйлагим бор эди, ҳозир эса...акси.
Лариса Керкленд
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍4
Худодан сўранг-чи, азизим,
Қандай мукофот бериш мумкин,
Боласин тўйдириб, косани ялаган онага?
Обид Қўлдош
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Қандай мукофот бериш мумкин,
Боласин тўйдириб, косани ялаган онага?
Обид Қўлдош
Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍5❤4
Арқон узилди
Баҳор... Ёноқларни майин шабада силайди. Дарахтларнинг ёш сурхлари қийғос гуллар ичида – оқ зарга ботириб олингандай...
Ҳув анови дўнгликдаги майсазорга бир қўй билан эчки боғлаб қўйилибди. Эчкининг икки улоқчаси дикир-дикир сакрайди.
Қўйнинг ҳам қўзичаси бор. Улоқчалар билан яйраб, югуришиб юрибди. Шунчаям дўмбоқки... Сакрашгани, яйрашганини кўриб, улар билан бирга ўйнагиси келади кишининг... Бир маҳал нимаям бўлди-ю, ўйнашибми ё талашибми, қўзичоқ улоқча билан калла қўйиша кетди. Она қўй «бўлди, шўхлик қилма», дегандай маъраб қўйди. Қўзичоқ эса парво қилмади. Она эчки ҳам майсадан бошини кўтармай ме-мелади. Болачалар яна ҳазилларини қўйишмади. Шунда қўй чўзиб маъради. Боласига интилди. Лекин бўйнида арқон – қўймас эди. Қўзичоқни икки улоқ ўртага олиб, гоҳ униси, гоҳ буниси туртар, уни ранжитарди. Она қўй чидаб туролмади. У ер депсиниб боласини «одобсизлар» озоридан қутқаришга интилди...
Улоқчанинг бири қўзичоқнинг биқинига бехосдан калла урди. Қўзичоқ «онажон, қутқаринг!» дегандек қаттиқ маъраб юборди.
Шунда қўй арқонни яна зарб билан силтади...
Она меҳри арқонни узди...
Тоҳир Малик

👍7
Ёввойи мушук
Яна ўша ёввойи мушук пайдо бўлди. Авваллари одам шарпасини эшитиб, жунини ҳурпайтирганича бақрайиб турадиган, кейин қочиб қоладиган мушук негадир олдимизда бемалол юришга одатланди. Бу жуда қизиқ ҳодиса эди. Мушукнинг сирини билишга ошиқдим. Унга бир бўлак гўшт ташладим. У сахийлигимга ишонқирамагандай бир менга, бир гўштга қараб қўйди. Кейин чаққонлик билан гўштни тишлаб олиб, уйдан чиқиб кетди. Ҳар гал емиш топса емай, олиб чиқиб кетиши ҳам ажабланарли
ҳол эди. Мушукнинг изидан чиқдим. У ҳовли бурчагидаги ўтин турадиган бостирмага кириб кетди. Чўчитиб юбормаслик учун тирқишдан мўраладим: мушук чалқанча ётиб олган, тўрт мушукча эса уни эмарди... Мушукнинг бирдан кўринмай қолгани-ю, кейин бегонасирамай қўйгани сабабини энди англадим.
«Битта боласини жиянларимга олиб берсаммикин?» деган фикрда эшикни очиб, ичкари кирдим. Мушук сапчиб ўрнидан турди.
Жунини ҳурпайтирди. Кўзлари ёнди. Хунук овоз чиқарди. Яна бир қадам қўйсам менга ташланиши турган гап эди. Бундай ҳолатда у ўзини боқаётган одамни ҳам танишни истамасди. Чунки ёнида ўз жонидан ҳам азиз бўлган болалари бор эди!
Изимга қайтдим. Шу-шу, мушук мени кўрса бостирма томон қочадиган бўлиб қолди. Мушукнинг болалаганини эшитган жиянларим бугун унинг бостирмадан нари кетишини пойлаб туриб, оладан келган чиройли боласини олиб чиқишибди.
Қош қорайганда мушук бостирмадан ўқдай отилиб чиқди. Ниманидир ахтара бошлади. Кейин эшигимиз тагига келиб, мендан ҳам ҳайиқмай зорланиб, чўзиб-чўзиб миёвлай бошлади. Эшикни очдим. У уйга отилиб кирди. Дам ўтмай боласини тишлаб олиб
чиқди. Бостирма томон кетди.
Мушук бизга ўрганиб қолган бўлса ҳам болаларини ишонмас эди...

👍11
Ваъда
—Aзизам, ўғилли бўлсак,сенга тилла занжир ҳадя қилишни ваъда қилган эдим. Мана ўша занжир,– дея ҳадяни марҳуманинг бўйнига тақиб қўйди эркак...
Юлдуз Рўзиева
Драбллар | обуначилардан
—Aзизам, ўғилли бўлсак,сенга тилла занжир ҳадя қилишни ваъда қилган эдим. Мана ўша занжир,– дея ҳадяни марҳуманинг бўйнига тақиб қўйди эркак...
Юлдуз Рўзиева
Драбллар | обуначилардан
👍7
ЖИГAР
Талабаликка қабул қилинганлигим ҳақидаги смс хабарни кўрдим-у, ҳеч кимга—на онамга, на отамга айтолдим. Чунки опам бу гал ҳам имтиҳондан ўтолмаганди.