АВВАЛ ЎЗИНГГА БОҚ...
Бир оила янги уйга кўчиб ўтди. Хотини уйқусидан уйғонгач деразадан ташқарига қаради ва қўшнисининг дорга ёйилган чойшабларига кўзи тушди.
— Қўшнимизнинг чойшаблари ювилганга ўхшамайди-я, — сўз қотди аёл эрига қараб. Ундан жавоб бўлмагач, қўшиб қўйди: — Менимча, ҳамсоямизнинг совуни яхши эмас ё кир ювишни билмайди.
Хуллас, ҳар сафар қўшниси чойшабларни ёйганида, аёл унинг эпсизлигини айтиб куларди. Бир кун у одатдагидан кеч уйғонди ва нигоҳи деразадан ташқарига тушиши билан ҳайратдан ёқа ушлаб қолди.
— Кўз тегмасин, қаердан офтоб чиқди, бугун қўшнининг чойшаблари топ-тоза ювилибди-ку!
Ана энди у кир ювишни ўрганибди.
— Йўқ, хотин, — деди эр, — шунчаки, мен бугун эрта туриб, деразаларни ювиб қўйдим...
Дуглас Л. Хаскинс
Драбллар | қисқа ҳикоялар

КЎРГИЛИК
«Селия, барига сен айбдорсан. Бу хатни олганингда мен бассейнда чўкиб ўлган бўламан. Мени кечир. Умберто».
Мана шу бир энлик хатни ўқиши билан у уйдан ўқдай отилиб чиқди ва мураббога тушган катта
чивиндай юзтубан ҳолда сувда қалқиб ётган танамга кўзи тушди-ю, ўйлаб ўтирмай мени қутқаришга ошиқди, бироқ сувга калла ташлаган ҳамон сузишни билмаслиги эсига тушди. Мен эса сувдан чиқдим.
338412-маҳбус.
Марта Жара

ИККИ ЖУФТ ПАЙПОҚ
Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: «Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».
Рашод Нури Гунтегин

УНУТИЛМАС ИМТИҲОН
Университетнинг иккинчи ойида устозимиз тест саволларини тарқатди. Мен энг аълочи талабаларидан эдим. Сўнгги саволга қадар ўзимни шундай ҳисоблардим, албатта. Сўнги савол шундай эди: «Ҳар кун шу даргоҳни тозалайдиган аёлнинг исми нима?»
Аёлни ҳар кун кўрардим. У узун бўйли, қора сочли хотин эди. Ёши элликлар атрофида. Аммо номини билмасдим...Сўнгги саволга жавоб бермай қоғозни топширдим.
Имтиҳон адоғида талабалардан бири сўнгги саволнинг тест жавобларига алоқаси бор-йўқлигини сўради. Табиийки «алоқаси бор», деди устоз... «Ҳар
кун жуда кўп инсонлар билан юзлашасиз. Ҳаммаси бир-биридан фарқ қилади. Аммо уларнинг бари сизнинг эътиборингизга арзийди. Улар билан сўрашиш ва ҳеч бўлмаганда бир бора табассум қилиш керак, холос».
Бу дарсни умрим давомида унутмадим. У аёлнинг номини ҳам... Унинг номи Доротий эди.

КАФТДАГИ КАПАЛАК
Бир ёш қиз донишманд одамни синамоқчи бўлди. Икки қўли орасига бир капалакни ушлаб, донишманд одамдан: «Ҳовучим ичида битта капалак бор, тирикми ё ўлик?» деб сўради. Ўлик деса, капалакни учиради, тирик деса, ҳовучи билан қисиб ўлдиради, донишманд нима деса ҳам аксини бажаришга аҳд қилди. Қиз ёпиқ қўлларини қарияга тўғри узатди: «Ҳовучимда капалак бор, ўликми ё тирик?» Донишманд жавоб бермай узоқ пайт қиз кўзларининг туб-тубига қаради ва шундай деди:
«Тириги ҳам, ўлиги ҳам сенинг қўлларингда, қизим!»

КЕЛИШИНГНИ БИЛAРДИМ
Урушнинг энг қонли кунларидан бири эди. Aскар энг яқин биродарининг озгина олдинроқда қонга бўялиб, ерга қулаганини кўрди. Ўқ ёмғири шунчалар шиддатли эдики, бошни бир сонияга бўлса-да окопдан ташқарига чиқариш ўлимга тик боришдай гап эди. У ўзини ташқарига отганди, бир дўсти уни елкасидан тутиб, ичкарига тортди. «Жинни бўлганмисан нима бало? Қара илма-тешик қилиб ташлашибди. Унинг куни битгани аниқ. Уни қутқариб қололмайсан. Ўз ҳаётингни асло таҳликага қўймаганинг маъқул. Бироқ аскар унинг гапларига қулоқ осмади ва ўзини ҳандакдан ташқарига отди. Aқл бовар қилмайди, бу гўё бир мўжиза эди. Aскар ўша даҳшат ўқ ёмғири остида дўстига етишди. Уни кўтариб, бор кучи билан югуриб, ортга қайтди. Биргаликда окоп ичга думаладилар. Фақат жасур аскар ярадор дўстини қутқариб қололмади. Ошнаси унинг ёнига келиб:
— Сенга бефойда дегандим-ку. Шунча ҳаракатинг ҳавога учди. Aҳмоқсан-да! — деди.
Aскарнинг кўзлари олайди.
— Нега аҳмоқ бўларканман!
— Кўрмаяпсанми, ахир у ўлиб бўлган-ку!
— Aммо мен ёнига борганимда ҳали тирик эди.
Унинг сўнгги сўзлари ўлимга тик боришимга арзирди. Эшитяпсанми, арзийди!
Биродарининг дунёга тўймаган очиқ кетган кўзларини қўли билан ёпаркан, марҳумнинг сўзларини такрорлаганида кўзлари жиққа ёшга тўлди. «Келишингни билардим, келишингни билардим».
Ў.Энар

Тарбия
Беш ёшли Баҳромжон кўчадан югуриб келиб, онасининг ҳай-ҳайлашига қарамай меҳмонхонага кирди. Ўтирганларга аҳамият бермай дадасининг олд чўнтагига қўлини солди-да:
— Дада пул беринг, - дея ҳали жавоб кутмасданоқ бор пулларни олиб яна кўчага югурди. Бекзод ака ўртоқлари олдида нима деярини билмай бироз хижолатомуз илжайиб, "болада" - деб қўйди.
Мана йигирма беш йилдирки ҳеч нарса ўзгармади фақат бир ҳолатдан ташқари: энди қўллар чўнтакдан ёқага кўчган эди.
Aржумандбегим

ФЕМИНИСТИК ЧАҚИРИҚ
– Шундай яшангки, отангиз туғилганингизда ўғил кўргандагидекқувонмаганига афсуслансин!
Муҳаммадхон Юсупов
Драбллар | қисқа ҳикоялар
– Шундай яшангки, отангиз туғилганингизда ўғил кўргандагидекқувонмаганига афсуслансин!
Муҳаммадхон Юсупов
Драбллар | қисқа ҳикоялар
ШУМҚАДАМ
Алекснинг пойқадами қуруқлигини кўпчилик билади. У бир емакхонада бир йил фаррош бўлиб ишлади. У ердан оёғини узиши билан ресторан ёниб кетди. Ўша фалокатдан сўнг бу боланинг бир балоси борлигини фаҳмладилар. Алекс ўқиган мактаб у юқори синфни битирганидан олти ой ўтар-ўтмас ёпилди. Амалтақал қилиб, бир газетага ишга жойлашганди, муҳаррир билан келишолмади чоғи тезда бўшади. Кўп ўтмай, ўша газетанинг ҳам фаолияти тўхтатилди. Мана, бугун Алекс мамнуният билан қасамёд қабул қилиб, АҚШ қўшинининг аскарига айланди.
Дэн Филипс

Қанчалик ҳаракат қилмай, сенга ишонолмаяпман. Ишонолмаяпман...
– Балки, рост гапираётганимгадир...
Муҳаммадхон Юсупов
Драбллар | қисқа ҳикоялар
– Балки, рост гапираётганимгадир...
Муҳаммадхон Юсупов
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Қориндошлар
(Она ўкинчи)
Оҳ, болагинам...
Мен шундайин ёмон онаман!
Умрим бўйи йиғиб мол-дунё,
Aқл сувин тотмаган онаман...
Давлатим бегонага қолмасин деган,
Сенинг бахтингнимас, давлати ғамини еган,
Оҳ, шунчалар худбин, онаман...
Гуноҳимга синглимни боғлаб,
Қиз дардида юрагин доғлаб
Қудаликдан куйиб ёнаман.
Икки мажруҳ гўдак касрига қолган,
Мен бадбахт онаман, бебахт онаман...

Унутилган ҳислар
Меҳрибонлик уйига келган сураткаш қизалоқнинг кийимларини бироз эпақага келтирди-да, столга ўтқазди.
— Кўзларимга қараб, жилмай.

КУНДА
Опамнинг кўзи кўкарган. Бу гал ҳам эшикка уриб олибди.
Онам:
– Бўлди, у кунда билан ажрашасан.
Опам:
– Йўқ, у эшик – менинг ҳаётим.
Дилобар Аслиддин қизи

Автоҳалокатдан сўнг
— Мени кечир, ўғлим... ўша куни тезликни оширганимдан афсусдаман.
Жажжи қабрдан садо бўлмади.
Нодирабегим Иброҳимова
Драбллар | қисқа ҳикоялар
— Мени кечир, ўғлим... ўша куни тезликни оширганимдан афсусдаман.
Жажжи қабрдан садо бўлмади.
Нодирабегим Иброҳимова
Драбллар | қисқа ҳикоялар
АВВАЛ ЎЗИНГГА БОҚ...
Турсунбой автобусда катталарга жой беришдан қочиб ўзини ухлаганга соладиганларни ёқтирмайди, уларга нафрат билан бир ўқраяди-ю, бошини ойнага қўйиб уйқусида давом этади.
Хуршид Абдурашид

Ака ухлаб ётган укасининг устига ўз кўрпасини ёпиб қўйиб, ўзи ҳам уйқуга кетди. Уйғонса кўрпа яна ўзининг устида.
Жамшид Чўмич
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Жамшид Чўмич
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Бугун якшанба - обуначилар куни. Ҳафта давомида ботимизга келган ҳикояларни кўриб чиқамиз ва маъқулларини каналга жойлаймиз.
Холис баҳо беринг!
Холис баҳо беринг!
Босқин
1875-йил. Марғилон.
Қишлоқнинг диний мезонларини жам қилган бино кираверишига барчани тўплашди. Шунда оломон орасидан ночор овоз янграй бошлади:
— Aхир бу... Aхир бу масж...
— Ўт оч! - бақирди унтер-офицер кўзлари ғазабдан чақчайиб. Даставвал ер оғиргина силкинди ва замбарак оғзидан урчиган порох тутуни атрофни тумандек қоплай бошлади.
Куйган, парча-парча бўлган жасадлар орасидан кимдир аста судралиб чиқа бошлади ва яна ўша таниш, ночор овоздан деди:
— Aхир бу-у... масжид...
Унтер-офицер замбаракни қайта ўқлашни буюрди ва машъум қичқирди:
— Ўт оч!
Аъзамжонов Ҳаётбек
Драбллар | обуначилардан