ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.5K subscribers
94 photos
195 videos
962 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
Оқ сут

Қайноқ қоним сан мани, алла-ё, алла.
Отам-онам сан мани, алла-ё, алла.
Aлла-ё, алла...

(Туш)

Ишдан чарчаб келиб, тўғри хонасига кирди. Зулматни чироқ билан ёритган бўлди. Қараса иш курсисида биров орқа қилиб ўтирибди. Жуда ғазабланди. Aхир у хонасига киришларини таъқиқлаб қўйгани, оёқ босишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмаслигига йиллар гувоҳ. Қаҳр билан айланма курсини ўзи томонга ўгирди. Курсида тунд кийимли нотаниш киши қадаҳ ушлаганча ўтирарди. Рангги тупроққа қоришиб, нима деярини билмай нотанишга ҳайрат нигоҳи билан қотиб тураверди. Нотаниш аста курсидан кўтарилди. Қўлидаги қора суюқлик билан тўла қадаҳни унга узатиб бир нуқтага қадалган кўзлари билан "ич" деб амр қилди. У беихтиёр итоат қилиб ичди. Оғзи куйиб қора "заҳар"га қўшиб қон туфлади. Ичдан зил кетиб йиқилди.
—Ё Раббим, бу қандай оғуки, мени шу қадар жазоладинг?
Ҳалиги нотаниш эшикдан чиқиб кетар экан, жавоб қилди:
—Бу ҳеч қандай оғу эмас! Бу онангнинг сенга берган оқ сути эди.
Бугун онанг оламдан ўтди.
Ўғилнинг жони узилар экан, анча йиллар аввал кўзлари нурсиз онасининг бахт излаб шаҳарга кетаётган боласига омад тилаб дуога қўл очганда ерга йиқилган ҳассасини ерни пайпаслаганча узоқ ахтарган, охири вафодор ити тишлаб қўлига тутқазган сўнгги манзаралари кўз олдидан бир-бир ўтди...

Aржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍171
КЕНГ ҚАСР

Давлатманд отанинг ёлғиз меҳнатсевар ўғли бор эди. У балоғатга етган фарзандини оғайнисининг қизига уйлантирмоқчи бўлди.
— Отажон, олдингизда бир умр қарздорман, лекин мен бадавлат хонадоннинг тантиқ қизига
уйланолмайман. Кўнглим меҳнатсевар, оқила бир қизни танлади, — дебди.
— Ким экан у? — ажабланишди улар.
— Оқсочимиз.
Отанинг жаҳли чиқди ва оқсочни ишдан ҳайдади, бироқ ўғил ўша қизни сира унутолмади. Шунда
отаси деди:
— Камбағал қизга уйланмоқчи бўлсанг, бу уйдан кет! Сенга ҳеч вақо бермайман!
— Йигитнинг моли кўчада, отажон. Муҳаббат эса кўча-кўйда топиладиган кераксиз буюм эмас, — деди ўғил ва ўша уйдан кетди.
Йигит ўзи айтган қизга уйланди. Улар бахтли эди. Бир куни ёлғиз жигарбандини соғинган
ота уни кўриш учун кулбасига ташриф буюрди ва фақир ҳаётига ачиниб:
— Болам, уйда доим оқ нон ердинг, бу ерда эса қора нонга кунинг қолибди. Уйда духоба кўрпа-тўшагу қимматбаҳо гиламлар устида ухлардинг, бу
ерда эса похол устида ётибсан. Наҳотки, бу ҳаёт сенга ёқса? — деб сўрабди.
— Эркак ҳурмат-эътиборга мушарраф жойда бахтиёр яшайди. Дунёдаги энг кенг қаср бу — муҳаббатга тўла қалб, ота, — дебди у жилмайиб.

В.Д.Миллер

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍20🥰31
ЯХШИЛИК

— Дадаси, телевизор бузилиб қолди.
Ишдан чарчаб келган эрини шундай шумхабар билан қарши олди аёл.
— Нега? Нега бузилиб қолади? — кўзлари хонасидан чиққудек бўлиб сўради эр.
— Билмадим? — Елка қисди хотин.
— Кун бўйи уйда ўтирасан, сен билмасанг, ким билади. Янги телевизор ўз-ўзидан бузилиб қолмайди-ку?!
Эркак овқатга ҳам қарамай телевизор томон югурди. Ҳали у тугмани, ҳали бу тугмани босди,
бироқ созлолмади. Ахийри, телевизорнинг орқа қопқоғини очишга қарор қилди.
— Бу нимаси?
Эрининг ғазаб билан бақирганини эшитган хотин югуриб келди ва телевизорнинг орқаси ачиб-бижиб, қорайиб кетган егуликларга тўлиб-тошганини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлаб қолди.
Эр-хотиннинг нигоҳи беихтиёр бир бурчакда бу можароларга бефарқ ҳолда ўйинчоқ ўйнаб ўтирган қизалоққа қадалди. Айбдор топилди. Ота беш ёшли қизалоғини ёнига чақирди.
— Женни, бу сенинг ишингми? — сўради у юмшоқ оҳангда.
Қизча бош силкиди.
— Нега бундай қилдинг? — сўради ота қошлари чимириб.
— Оч болаларга овқат бердим.
— Қайси болаларга?
— Африкаликларга.
Отанинг кўз олдида очликдан силласи қуриган африкалик болаларнинг қиёфаси келди-ю, бирдан кўзларига ёш қалқди. У қизалоғини койиш ўрнига беихтиёр бағрига босди...

Ден Эндрюс

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍236🥰3
ҒАРОЙИБ ТАНИШУВ

Қаҳвахонада кофе ичиб ўтирган бир йигит қўшни столда ўтирган гўзал қизни кўриб қолди. Ниҳоят, у билан танишишга қарор қилди:
— Яхши қиз, ёнингизда ўтирсам майлими?
Қиз ўз-ўзидан қичқириб юборди:
— Мен фоҳиша эмасман, сиз билан бориш ниятим йўқ!
Одамлар ўгирилиб, нафрат билан йигитга қарай бошлашди. Йигит қип-қизариб, жойига қайтиб ўтирди. Шу пайт унинг ёнига ўша бағритош қиз келиб, хижолат аралаш кулимсиради.
— Мени кечиринг, илтимос. Мен руҳшуносман. «Инсонлар кутилмаган вазиятларда» мавзусида диссертация ёзаётгандим.
Йигит тўсатдан кафени бошига кўтариб бақириб юборди:
— Нима?! Икки юз доллар?!
Қиз шу заҳоти уялганидан кўчага қочиб чиқиб кетди. Йигит бамайлихотир нарсаларини йиғиштириб, кўчада унга етиб олди:
— Танишганимдан хурсандман. Мен ҳуқуқшуносман ва одамларнинг ўзларини айбдор қилиб қўйишни яхши кўраман...

Дик Скин

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😁109👍45🤣94🔥2🤔1
ҚЎНҒИРОҚ

Телефон жиринглади:
— Алло, — дея шивирлади у.
— Виктория, бу менман! Сени ҳозир кўрмасам ўламан. Дарҳол ҳар доимги учрашув жойимизга етиб кел!
— Яхши, жоним.
— Мен сени интиқ кутяпман, — деди йигит.
— Бўпти, азизим, ҳозир кўз очиб-юмгунингизгача ёнингизда бўламан.
— Шошил, фақат тезроқ, кутишга сабрим етмаяпти! — деди-ю, гўшакни қўйди.
Қиз чуқур тин олиб, кейин майин табассум қилди.
— Қизиқ, ким бўлди бу? — деди-ю, ухлагани ётди.

Эдвард Е. Гоуту

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😁54👍7🤣6
Aфрикалик болакай томонидан ёзилган ушбу ҳикоя «2005 йилнинг энг яхши ҳикояси» танловида ғолиб бўлган экан:

«Туғилганимда, мен қора эдим;
Қора бўлиб улғайдим;
Мен қуёшда узоқ турсам, яна қораяман;
Ҳаттоки ўлганимда ҳам қоралигимча қоламан.
Сиз, оқлар эса:
Туғилганингизда — қизғиш бўласиз;
Улғайганингизда — оқарасиз;
Офтобда тобланганингизда — қизарасиз;
Совқотганингизда — кўкарасиз;
Қўрққанингизда — сарғаясиз;
Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда — яшил тусга кирасиз;
Ўлганингизда эса бўзарасиз.
Ва сиз мени рангли (қора танли) дейсиз.

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍31👏5
Каллик

Ҳаммаси бехосдан узилган бир толанинг ўйловидан бошланганди...

Aржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍12
СЎНГГИ УЧРАШУВ

Қиз уйига кириб кетди. Йигит ҳам жўнади.
Ёмғир бошланди…
Йигитнинг ҳамма ёғи шалаббо бўлди, фақат юзи қолди.
Қизда, аксинча…

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢15👍5
ОНА

– ...Худога солдим!
– Болани жаҳл устида қарғаса худо эшитмайди, ойи...
– Майли, эшитмасин! Эшитмагани учунам айтдим!..

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
16👍3
ҚЎЗҒОЛОНЧИ

— Эй хотин, исминг нима?
— Билмайман...
— Ёшинг нечада? Қаердансан?
— Билмайман...
— Бу ерости йўлини нега қаздинг?
— Билмайман...
— Қачондан буён яшириниб юрибсан?
— Билмайман...
— Бармоғимни нега тишлаб олдинг?
— Билмайман...
— Биз сенга зарар етказишимизга ишонганмидинг?
— Билмайман...
— Ким томондасан?
— Билмайман...
— Яқин атрофдаги қишлоқларданмисан?
— Билмайман...
— Қаёққа кетяпсан?
— Билмайман...
— Сени ким жўнатди?
— Билмайман...
— Сенга кимлар ёрдам берди?
— Билмайман...
— Кимлар билан алоқанг бор?
— Билмайман...
— Бу ерда кўп қолишинг керакмиди?
— Билмайман...
— Кетганингдан кейин нима қилмоқчи эдинг?
— Билмайман...
— Бу ердан нимани аниқламоқчи эдинг?
— Билмайман...
— Қандай маълумотларни қўлга киритдинг?
— Билмайман...
— Биздан нимани яширяпсан?
— Билмайман...
— Манавилар сенинг болаларингми?
— Ҳа!..
Аёл ҳеч қачон она эканини унута олмас экан...

Сесар Валехо

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢276👍3
Она

—Ўғил кутяпсизми, қизми?
—Фарзанд кутяпман.

Aржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍24
ПУЛ ЎҒРИСИ

Йигитнинг қўлига кишан тақишди. Қиз севган йигитини ҳимоя қила бошлади.
— Айбдор у эмас. Мен ўғирлагандим.
— Йўқ. Жиноятчининг айби исботланган. Уни ҳимоя қиламан деб, ўзингизга жабр қилманг!
— Нега? Ахир айбимни бўйнимга оляпман-ку! У яхши йигит, мени қаманг, айбдор менман — ялина бошлади қиз.
— Биз бунга ишона олмаймиз.
— Нега?!
— Чунки... чунки ўғирланган пуллар сизники!

Низом Исломов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢32👍6
ТАНЛАБ-ТАНЛАБ...

Ўн олти ёшда: Чиройли йигитим бўлсайди!
Йигирма ёшда: Ақлли йигитим бўлсайди!
Йигирма беш ёшда: Топарман йигитим бўлсайди!
Ўттиз ёшда: Бирор кимим бўлсайди...

Нодирабегим Иброҳимова

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍14😢10😁2
Бугун якшанба - обуначилар куни. Ҳафта давомида ботимизга келган ҳикояларни кўриб чиқамиз ва маъқулларини каналга жойлаймиз.
Холис баҳо беринг!
👍6
Қайғуриш...

Онаси қазо қилди.
Майитни ювиш учун сув келтиришни буюрдилар. Югуриб бориб ўчоққа ўт қалай бошлади.
— Нима қиляпсан?
— Иссиқ сув таййорлияпман. Онамни оёғига совуқ мумкинмас.
Кечаси билан оғриб азоб беради.
— Энди фарқсиз эмасми ўлганга иссиқ-совуқни?
Қўлидаги косовни улоқтириб бўғиқ овозда бақирди:
— Она-а-а-а....

Дилобар Самадовна

Драбллар | обуначилардан
😢31👍5
Ватан тупроғи

— Сиз ватан тупроғини сотяпсиз. Уни асраганга сотинг. Тупроқни ўзгага сотишдан эҳтиёт бўлинг, - деди йўлдан ўтаётган йўловчи. Кулол эса ўйга толарди...

Шерзод Санаев

Драбллар | обуначилардан
👍15
Уруш

— Энг яхши ва энг жирканч нарса нима?
— Ғалаба.
— Нима учун?
— Чунки унда кўплаб бегуноҳ қурбонлар ва кўплаб озод инсонлар бор!

Носиржон Нуриддинов

Драбллар | обуначилардан
👍15
Сукунат

Жиммм... Йиғлама. Кўзёшинг томчилари сукунатни бузмасин.

Муштарий Нодирова

Драбллар | обуначилардан
👍7
— Менга уйингиз ҳақида гапириб беринг, — қиз уялибгина йигитдан сўради.
— Уйим нақ саройнинг ўзи. Икки қават. Шароитларни айтмайсизми!? Менинг умр йўлдошим бўлсангиз, шу саройнинг якка-ю ягона бекасига айланасиз.
— Aйвон...
Йигит қизнинг гапини оғзидан илиб олди:
— Саройнинг айвони қандай ҳашамдор бўлса, айвон ҳам шундай. Шунчалар кенгки, 2-3та машина бемалол сиғади.
— Қалдирғочлар-чи?
— Тушунмадим.
— Aйвонингизга қалдирғочлар ҳам сиғадими?
— ...

Юлдуз Рўзиева

Драбллар | обуначилардан
👍173
Китобхон

Китобни ўқиб тугатди. Кўзидан ёш қалқиди. Тугагани учун эмас, ҳеч нарса қила олмай бир четда томошабин бўлгани учун.

Олмос Давронов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍12