ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.1K subscribers
104 photos
118 videos
825 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
#ринг

Ота


Ёмғир тинди.
Девор ёнида бошяланг турганча пастликдаги ғира-шира кўриниб турган ўғлининг омонатгина кулбасига термулиб туриб секин кампирига шивирлади.
— Тинди, онаси... Хайрият!

Жасур Махаммадиев

https://tttttt.me/drabllar
👍29😢268🥰1
#ринг

Ота


Ёмғир тинди.
Талаба шаҳарга отланаркан кеча олиб берилган янги этигига фахрланиб қараб турди.
Шу пайт кўзи отасининг эски ва пошнаси эзилган туфлисига тушди.
Ютиниб қўйди.
"Қарздорман… Бир умрга…"

Ғайипбаева Динара

https://tttttt.me/drabllar
🔥41😢24👍106🤗1
#ринг

Хурсандчилик


Ёмғир тинди.
Ота бозордан 2 сумка бозорлик билан қайтди. Болалари ўзида йўқ хурсанд. Осмонга ўзини отиб роса "байрам қилди". "Менга нима опкелдиз, дада?” деб дарров сумкага ёпишишди. Ота ҳам шоша-пиша болалари учун харид қилган қанд, "кукуруз"ларни олиб, бўлиб берди. Сўнг оёқ кийимидан сув ўтганини сезиб, пайпоғини алиштиришга шошилди...

Суҳроб Азимий

https://tttttt.me/drabllar
😢60👍25😍61
Табрик

Телефон титкилаб ётган эркак аёлининг: “Байрамда бир оғиз табрикламадингиз-а", — деган гапига жавобан унга бир ўқрайииб қаради-да, ўзи аъзо бўлган гуруҳларга бирин-кетин табрик сўзлари ёза бошлади.

Нилуфар

@drabllar | обуначилардан
🤬35😢2212👍5🤔4👎2
Фаросат

Йўлак ярқираб турарди. Фаррошларнинг беминнат ҳизматини лой чапланган пойафзали билан босиб ўтаётган Ботир бир зум
тўхтади. Сўнг чўнтагидан рўмолча олди ва энгашди:
– Юз мингга олгандим-а, эсиз, ёмғир ҳам шу куни ёғди...

Раҳмат Бобожон

https://tttttt.me/drabllar
🤬27👍191
(Т)ўй

Бугун амаким ўғлини уйлантирди. Ҳамма хурсанд. Мен ҳам. Энг оҳорли кийимларимни кийдим. Сочларим фалон сўмга турма-
кланган. Эгнимда ҳам унча-мунча қизлар киймаган оқшом либоси. Ҳар-ҳар замонда оёғимдаги қиммат туфлимга қараб ҳаволаниб қўяман. Бу даврада энг гўзали ўзим! Энг сара кийимларни кийган малак!..
Стол остига разм солар эканман, э-эски оёқ кийимига кўзим тушди. Қизиқ, кимники экан? Тўйга ҳам шунақа туфли киядими?
Тавба! Эгаси ...онам экан. Уялиб кетдим... Онамнинг туфлисидан эмас, ўзимдан...

Дилобар Аслиддин қизи

https://tttttt.me/drabllar
😢78👍16🔥7👏3
Капалак

Шаҳар ҳар кунгидек улкан ғала-ғовур оғушида. Асаббузар автолар кўчаларни баттар шовқин-суронга тўлдириб юборган. Одамлар на ғала-ғовурларга, на шовқинларга асло парво қилмай, шошган-шошган. Шовқин аллақачон уларнинг кундалик ҳаётига сингиб кетган.
Кўчалар лиқ тўла шовқин. Метролар тирбанд. Милиционернинг ҳуштаги, автоларнинг чинқириғи бир зум тинмайди.
Бақир-чақирдан одамларнинг қулоқлари қоматга келган. Асабий, телба-тескари суҳбатлар авж пардаларга кўтарилади:
– Йўл берсангиз-чи, анграймай!
– Мунча ҳовлиқасиз?..
– Ҳе, оғзингизни юминг.
– Сиз ҳам оғзингизга қаранг.
– Оғиздан олдин кўзга қараш керак, галварс!
– Кўриб-кўрмасликка олади-я.
– Ҳозир ҳамма шунақа…
– Қулоғиям карга ўхшайди.
– Фақат меники эмас.
Яна автолар фарёди. Бақир-чақир авжида. Шаҳар шовқинга ғарқ бўлган. Қайсидир кўчада водопровод қувури ёрилган шекилли, бульдозер ҳайқириб ер ковлаяпти. Яна бир кўчада ола-тасир асфальт ётқизиляпти... Тирбанд кўчадан тобут кўтариб боришяпти.
«Бир текис кўтаринглар», – деган шовқин эшитилади.
Мусиқани вадаванг қўйиб, қий-чув қилиб кетаётган тўй машиналари тобут кўтарганларни қувиб ўтмоқчи...
Йўлак четидаги турфа гуллар қийғос очилиб ётган кичик гулзорда бир беозор капалак оҳиста учиб юрибди. У шовқинга ҳам, бақир-чақирга ҳам парво қилмай майин қанот қоқади. Завқланиб учади. Ана, капалак бир гулга қўниб, унинг ҳидидан маст бўлиб, бошқа гулдан завқ олиш учун яна қанот қоқди. У гулдан-гулга қўниб, улардан бўса олаётганга, гуллар билан сирлашаётганга ўхшайди... Унинг шовқинзор билан асло иши йўқ...


Ашурали Жўраев

https://tttttt.me/drabllar
👍367😐4
Жувон

Ойлаб қовоғидан қор ёғиб, афтини буриштириб, аламини бегуноҳ болаларидан олиб, бирига жавраб, бирини койиб, қайнонасига зарда қилиб, саволларига «ҳа» ёки «йўқ»дан нарига ўтмай, ўзиниям, бошқаларниям сил қилиб ташлаган жувоннинг юзига
кутилмаганда табассум югурди, ошхонада қўшиқ хиргойи қилаётганини эшитишди.
Четга ишлашга кетган эри қайтаётган экан...

Лола Ўроқова

https://tttttt.me/drabllar
🔥41😁32😢15👍103
БИР ОЁҚЛИ ҒОЗ

Жуҳо подшоҳнинг ошпази экан. Бир куни подшоҳ унга ғоз пиширишни буюрибди. Ғоз пишгач, Жуҳо ғознинг бир оёғини еб қўйибди ва қолганини подшонинг олдига қўйибди.
– Бу ғознинг бир оёғи қани? – деб сўрабди подшоҳ.
– Ғозлар бир оёқли бўладилар-да, – дебди Жуҳо ва ўз сўзига ишонтириш учун подшоҳни кўл бўйига бошлаб борибди. Қарашса ғозлар бир оёқда дам олиб туришган экан.
– Ана, кўрдингизми? – дебди Жуҳо.
Подшо таёқни олиб ғозларга отган экан, улар икки оёқлаб қоча бошлашибди.
– Ғозлар икки оёқли экан-ку? – дебди подшоҳ.
– Ахир…

Давомини ўқиш учун каналга ўтинг!
У ерда бундан ҳам қизиқлари бор! 🩷
🤣11👍9🔥1
Қайтмас умр

Куракни деворга суяди. Уйга кирди.
Печ ичига ўтин солди.
Ҳансираб қолди. Ўтирди. Оғир хўрсинди.
Номаълум нуқтага термулиб, узоқ ўтирди.
Ҳаммаси кўз олдидан ўтаверди. Ҳамма-ҳаммаси. Худди кино тасмасидек.
“Қандоқ эдия, қандоқ эди!!”
Йиғлади... Унсиз йиғлади.
Кўздан чиққан ожиз томчилар оқарган соқоллар ва сон-саноқсиз ажинлар орасига сингиб кетаверди..
“Қандоқ эдия, қандоқ эди…”

Жасур Махаммадиев

https://tttttt.me/drabllar
👍2612🔥5
БИР ОЁҚЛИ ҒОЗ

Жуҳо подшоҳнинг ошпази экан. Бир куни подшоҳ унга ғоз пиширишни буюрибди. Ғоз пишгач, Жуҳо ғознинг бир оёғини еб қўйибди ва қолганини подшонинг олдига қўйибди.
— Бу ғознинг бир оёғи қани? – деб сўрабди подшоҳ.
— Ғозлар бир оёқли бўладилар-да, – дебди Жуҳо ва ўз сўзига ишонтириш учун подшоҳни кўл бўйига бошлаб борибди. Қарашса ғозлар бир оёқда дам олиб туришган экан.
— Ана, кўрдингизми? – дебди Жуҳо.
Подшо таёқни олиб ғозларга отган экан, улар икки оёқлаб қоча бошлашибди.
— Ғозлар икки оёқли экан-ку? – дебди подшоҳ.
— Ахир, подшоҳим, сизни ҳам таёқ билан қувлашса тўрт оёқли бўлиб қочардингиз, – дебди Жуҳо.

https://tttttt.me/drabllar
🤣57👍8🔥5😁3
ШУКР ҚИЛГAН...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?

– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов

https://tttttt.me/drabllar
👍719🔥7🤔2
Туҳфа

Шифокор касаллик варақасига бепуштлик хулосасини қўйганини кўрганида унчалик сиқилмаган экан...
Азоблиси буни турмуш ўртоғига айтиш бўлди...
Эрини бақириши, жаҳл қилиб, уйдан қувиб солишини кутганди. Аниқроғи шунга тайёргарлик кўриб нарсаларин тугиб қўйишга ҳам улгурганди...
... У кутгандай бўлмади... Эри аввалгидан меҳрибон, ғамхўр бўлгандек туюлди наздида.
Қанча дашномларга чидашмади. Ўзику тақдирига тан берган бўлсада, эрининг ортидан отилаётган сўзлар юргагига тиғдай ботарди...
Ўғлининг туғилган кунида меҳмонларни кузатиб, ошхонада идиш юваётган мунис аёл шу хотираларни ўйлаганча, берган туҳфаси учун яратганга шукрона айтишдан тўхтамасди.

Қувончбек Каримов

https://tttttt.me/drabllar
72👍21🔥9🥰5
Гапдаги гап

Нигора синфдош қизлар гап(йиғин)идан шошиб келиб эрининг олдига ўтирди.
— Дадаси, сизга бир гап айтаман. Фақат бу сир орамизда қолсин, хўп? Зебо эртага ҳеч кимга айтмай Туркияга учиб кетаётган экан.
— Биламан.
— Биласиз?! Қаердан биласиз?
— Ҳозир Лазиз билан гаплашдим, хотини айтибди.

Аржумандбегим

https://tttttt.me/drabllar
🤣114👍10😁9🔥2
Кир ювиш машинаси

— Вуй, ярақлашини-чи?!
— Энг зўри-да. Бунақаси ҳали миллиардерлардаям йўқ.
— Кел, кирларимизни ташлаб кўрайлик.
— Узат. Хўп, мана, сув, кукун... манави тугмани босамиз...
— Виждонимниям ювайлик. Ёмон доғ тегибди.
— Мана, менинг ғуруримниям ташлаймиз. Яғири чиқиб кетибди. Акангнинг лафзини, дадангнинг обрўсиниям обке...

Нуриддин Эгамов

https://tttttt.me/drabllar
😢4313👍13🔥9👏1😁1
Ўрнак

Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди.
"Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади.
Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди.
Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди.
Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди.
Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди.
"Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан.
"Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил.
"Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди.
Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди.

Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири

https://tttttt.me/drabllar
29👍23🔥7🤔1😢1
“Рўмолча” номли қисқа ҳикоям “Бекажон” газетасида чиқибди.

Газета ходимларига миннатдорчилик билдираман.
41🔥18👍17👏2
#диққат

Фирибгарлардан қандай ҳимояланиш мумкин?


Барчани сунъий интеллект фирибгарлигидан огоҳлантириб, улардан қандай ҳимояланиш мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз.

Улар Telegram орқали "Салом, суратдаги сенмисан?" номли файллар юбориб, аккаунтни олиб қўяди. Сунъий интеллект ёрдамида аккаунт эгасининг сохта овозини яратади. Уни яқинларига юбориб, пул беришини сўрашади.

Бундай ҳолатлардан қандай сақланиш мумкин?
❗️ овозли хабарлар ва қўнғироқларга эътиборли бўлинг;
❗️ Telegram'да икки босқичли аутентификацияни созланг ва мураккаб пароллардан фойдаланинг;
❗️ нотаниш манбалардан файл ва иловаларни юклаб олманг;
❗️ банк ва яқинларингизнинг расмий контактларини сақлаб қўйинг;
❗️ агар сизга "таниш" инсон ёзса ёки қўнғироқ қилса, лекин сизга хос бўлмаган ибораларни айтса ёки ўзини ғалати тутса, бу фирибгар бўлиши мумкин.

Яқинларингизни ҳам огоҳ қилинг!
Ҳушёр бўлинг, алданиб қолманг!

https://tttttt.me/drabllar
👍18🔥4🤔2😢2
Синфдош дугоналар учрашуви

Мактабда улар ораларидан қил ўтмас дугона эдилар.

– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма, – деди у дугонасига битирув оқшомида.
– Албатта, сен ҳам.

Мактабни битирганларига эллик йил тўлиши муносабати билан уюштирилган синфдошлар учрашувида улар шу пайт давомида биринчи марта гаплашишди.

– Сени кўрганимдан хурсандман.
– Мен ҳам.
– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма.
– Албатта, сен ҳам

Девид Ҳофман

https://tttttt.me/drabllar
👍25🤣15🔥96😢4
Бебошлик

Бироздан сўнг қизнинг телефонига йигитдан яна хабар келди: “Ҳазиллашдим, ота-онам тўйимизга рози бўлди. Асабийлашма, фарзандимизга зиён бўлади”

Ерга йиқилган стул тепасида нозик оёқлар оҳиста тебранарди.

Жамшид Анвар ўғли

https://tttttt.me/drabllar
😢64👍15😐10