ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.4K subscribers
105 photos
120 videos
827 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
#ринг

Она қалби

Эшик қўнғироғи чалинди.
Онанинг юраги бир тўхтаб урди. “Балки, ўғлимдир” дегандек келинига қаради. Қанийди онаизор урушга кетган ўғлининг энди қайтиб келмаслигига ҳамма ишонган каби, "оналик қалби”ни ишонтиролса эди...

Гавҳар Рустамбек қизи

https://tttttt.me/drabllar
29😢22🔥11🙏4👍2
#ринг

Айрилиқ


Эшик қўнғироғи чалинди. Дадам ишдан келдилар деб эшикка югурди энди тили чиққан болакай. Эридан эрта ажралган Нодира деворда осиғлиқ турган эрининг суратига қараб йиғлаб юборди...

Элбек Отабек ўғли

https://tttttt.me/drabllar
😢52👍113🙏3
#ринг

Кечиккан туйғу

Эшик қўнғироғи чалинди.  Меҳмондўст, одампараст қайнонасининг ўлимидан сўнг ҳувиллаб қолган хонадонда яшаётган келиннинг юраги ҳапқириб кетди.  "Меҳмон келган бўлса-я?" У шу топда қайнонасининг бири кетидан бири келадиган меҳмонларини чиндан соғинганини ҳис қилди. У ўзини йўқлаб келадиган меҳмон учун борини беришга тайёр алпозда эди. Аёл зўр умид билан дарвозани очди,  ташқарида эса тиланчи турарди...

Марям Турғун қизи

https://tttttt.me/drabllar
👍4511👏7🔥5
"Ўгай"

Эшик қўнғироғи чалинди. “Дадажон” деб югурган қизчанинг қўлларидан музқаймоғи тушиб ҳаммаёқни булғади. Митти қўлларини бошига ёпганча ўзини калтакдан ҳимояламоқчи бўлган қизалоқни "ўгай ота" аста кўтариб бағрига босди.

Зиёда Алибоева

https://tttttt.me/drabllar
27😢19👍17🤔7🔥4
​​Tasavvur қилинг: сиз тасвирий санъат музейига кирдингиз. Полотнолардаги рангларни, одамларнинг қиёфасини кўзингиз билан кўриб, ҳаяжонга тушасиз. Тасаввур қилинг: сиз магнитафонда музика тинглаяпсиз. Чолғу оҳанглари, хонанданинг овозини қулоғингиз биланешитиб, ҳаяжонга тушасиз… энди тасаввур қилинг: сиз китоб ўқияпсиз. Оқ қоғозда қора чизиқлар-ҳарфлардан бўлак ҳеч қанақа ранг йўқ. ҳеч ким куй ҳам чалмайди. Аммо асарни ўқишга киришишингиз билан кўз ўнгингизда рангин манзаралар пайдо бўлади. Қулоғингиз остида ажиб оҳанглар жаранглай бошлайди. Ўзингиз билмаган ҳолда қаттиқ ҳаяжонга тушасиз…

Ҳеч шубҳасиз, бадиий адабиёт — дунёдаги саккизинчи мўжиза!

Ўткир Ҳошимов

https://tttttt.me/drabllar
47👍28🔥9👏3
Оптимист

ㅡ Одамлар керак бўлиб қолганингдагина сени эслашади!
ㅡ Демак, кимгадир ҳали ҳам керакли эканман.
ㅡ Одамлар сендан фойдаланишади, деяпман!
ㅡ Демак, фойдали инсон эканман...

Малика Мумтоз

https://tttttt.me/drabllar
43👍20🔥11🥰6👎1
#ринг

Ота


Ёмғир тинди.
Девор ёнида бошяланг турганча пастликдаги ғира-шира кўриниб турган ўғлининг омонатгина кулбасига термулиб туриб секин кампирига шивирлади.
— Тинди, онаси... Хайрият!

Жасур Махаммадиев

https://tttttt.me/drabllar
👍29😢268🥰1
#ринг

Ота


Ёмғир тинди.
Талаба шаҳарга отланаркан кеча олиб берилган янги этигига фахрланиб қараб турди.
Шу пайт кўзи отасининг эски ва пошнаси эзилган туфлисига тушди.
Ютиниб қўйди.
"Қарздорман… Бир умрга…"

Ғайипбаева Динара

https://tttttt.me/drabllar
🔥41😢24👍106🤗1
#ринг

Хурсандчилик


Ёмғир тинди.
Ота бозордан 2 сумка бозорлик билан қайтди. Болалари ўзида йўқ хурсанд. Осмонга ўзини отиб роса "байрам қилди". "Менга нима опкелдиз, дада?” деб дарров сумкага ёпишишди. Ота ҳам шоша-пиша болалари учун харид қилган қанд, "кукуруз"ларни олиб, бўлиб берди. Сўнг оёқ кийимидан сув ўтганини сезиб, пайпоғини алиштиришга шошилди...

Суҳроб Азимий

https://tttttt.me/drabllar
😢60👍25😍61
Табрик

Телефон титкилаб ётган эркак аёлининг: “Байрамда бир оғиз табрикламадингиз-а", — деган гапига жавобан унга бир ўқрайииб қаради-да, ўзи аъзо бўлган гуруҳларга бирин-кетин табрик сўзлари ёза бошлади.

Нилуфар

@drabllar | обуначилардан
🤬35😢2212👍5🤔4👎2
Фаросат

Йўлак ярқираб турарди. Фаррошларнинг беминнат ҳизматини лой чапланган пойафзали билан босиб ўтаётган Ботир бир зум
тўхтади. Сўнг чўнтагидан рўмолча олди ва энгашди:
– Юз мингга олгандим-а, эсиз, ёмғир ҳам шу куни ёғди...

Раҳмат Бобожон

https://tttttt.me/drabllar
🤬27👍191
(Т)ўй

Бугун амаким ўғлини уйлантирди. Ҳамма хурсанд. Мен ҳам. Энг оҳорли кийимларимни кийдим. Сочларим фалон сўмга турма-
кланган. Эгнимда ҳам унча-мунча қизлар киймаган оқшом либоси. Ҳар-ҳар замонда оёғимдаги қиммат туфлимга қараб ҳаволаниб қўяман. Бу даврада энг гўзали ўзим! Энг сара кийимларни кийган малак!..
Стол остига разм солар эканман, э-эски оёқ кийимига кўзим тушди. Қизиқ, кимники экан? Тўйга ҳам шунақа туфли киядими?
Тавба! Эгаси ...онам экан. Уялиб кетдим... Онамнинг туфлисидан эмас, ўзимдан...

Дилобар Аслиддин қизи

https://tttttt.me/drabllar
😢78👍16🔥7👏3
Капалак

Шаҳар ҳар кунгидек улкан ғала-ғовур оғушида. Асаббузар автолар кўчаларни баттар шовқин-суронга тўлдириб юборган. Одамлар на ғала-ғовурларга, на шовқинларга асло парво қилмай, шошган-шошган. Шовқин аллақачон уларнинг кундалик ҳаётига сингиб кетган.
Кўчалар лиқ тўла шовқин. Метролар тирбанд. Милиционернинг ҳуштаги, автоларнинг чинқириғи бир зум тинмайди.
Бақир-чақирдан одамларнинг қулоқлари қоматга келган. Асабий, телба-тескари суҳбатлар авж пардаларга кўтарилади:
– Йўл берсангиз-чи, анграймай!
– Мунча ҳовлиқасиз?..
– Ҳе, оғзингизни юминг.
– Сиз ҳам оғзингизга қаранг.
– Оғиздан олдин кўзга қараш керак, галварс!
– Кўриб-кўрмасликка олади-я.
– Ҳозир ҳамма шунақа…
– Қулоғиям карга ўхшайди.
– Фақат меники эмас.
Яна автолар фарёди. Бақир-чақир авжида. Шаҳар шовқинга ғарқ бўлган. Қайсидир кўчада водопровод қувури ёрилган шекилли, бульдозер ҳайқириб ер ковлаяпти. Яна бир кўчада ола-тасир асфальт ётқизиляпти... Тирбанд кўчадан тобут кўтариб боришяпти.
«Бир текис кўтаринглар», – деган шовқин эшитилади.
Мусиқани вадаванг қўйиб, қий-чув қилиб кетаётган тўй машиналари тобут кўтарганларни қувиб ўтмоқчи...
Йўлак четидаги турфа гуллар қийғос очилиб ётган кичик гулзорда бир беозор капалак оҳиста учиб юрибди. У шовқинга ҳам, бақир-чақирга ҳам парво қилмай майин қанот қоқади. Завқланиб учади. Ана, капалак бир гулга қўниб, унинг ҳидидан маст бўлиб, бошқа гулдан завқ олиш учун яна қанот қоқди. У гулдан-гулга қўниб, улардан бўса олаётганга, гуллар билан сирлашаётганга ўхшайди... Унинг шовқинзор билан асло иши йўқ...


Ашурали Жўраев

https://tttttt.me/drabllar
👍367😐4
Жувон

Ойлаб қовоғидан қор ёғиб, афтини буриштириб, аламини бегуноҳ болаларидан олиб, бирига жавраб, бирини койиб, қайнонасига зарда қилиб, саволларига «ҳа» ёки «йўқ»дан нарига ўтмай, ўзиниям, бошқаларниям сил қилиб ташлаган жувоннинг юзига
кутилмаганда табассум югурди, ошхонада қўшиқ хиргойи қилаётганини эшитишди.
Четга ишлашга кетган эри қайтаётган экан...

Лола Ўроқова

https://tttttt.me/drabllar
🔥41😁32😢15👍103
БИР ОЁҚЛИ ҒОЗ

Жуҳо подшоҳнинг ошпази экан. Бир куни подшоҳ унга ғоз пиширишни буюрибди. Ғоз пишгач, Жуҳо ғознинг бир оёғини еб қўйибди ва қолганини подшонинг олдига қўйибди.
– Бу ғознинг бир оёғи қани? – деб сўрабди подшоҳ.
– Ғозлар бир оёқли бўладилар-да, – дебди Жуҳо ва ўз сўзига ишонтириш учун подшоҳни кўл бўйига бошлаб борибди. Қарашса ғозлар бир оёқда дам олиб туришган экан.
– Ана, кўрдингизми? – дебди Жуҳо.
Подшо таёқни олиб ғозларга отган экан, улар икки оёқлаб қоча бошлашибди.
– Ғозлар икки оёқли экан-ку? – дебди подшоҳ.
– Ахир…

Давомини ўқиш учун каналга ўтинг!
У ерда бундан ҳам қизиқлари бор! 🩷
🤣11👍9🔥1
Қайтмас умр

Куракни деворга суяди. Уйга кирди.
Печ ичига ўтин солди.
Ҳансираб қолди. Ўтирди. Оғир хўрсинди.
Номаълум нуқтага термулиб, узоқ ўтирди.
Ҳаммаси кўз олдидан ўтаверди. Ҳамма-ҳаммаси. Худди кино тасмасидек.
“Қандоқ эдия, қандоқ эди!!”
Йиғлади... Унсиз йиғлади.
Кўздан чиққан ожиз томчилар оқарган соқоллар ва сон-саноқсиз ажинлар орасига сингиб кетаверди..
“Қандоқ эдия, қандоқ эди…”

Жасур Махаммадиев

https://tttttt.me/drabllar
👍2612🔥5
БИР ОЁҚЛИ ҒОЗ

Жуҳо подшоҳнинг ошпази экан. Бир куни подшоҳ унга ғоз пиширишни буюрибди. Ғоз пишгач, Жуҳо ғознинг бир оёғини еб қўйибди ва қолганини подшонинг олдига қўйибди.
— Бу ғознинг бир оёғи қани? – деб сўрабди подшоҳ.
— Ғозлар бир оёқли бўладилар-да, – дебди Жуҳо ва ўз сўзига ишонтириш учун подшоҳни кўл бўйига бошлаб борибди. Қарашса ғозлар бир оёқда дам олиб туришган экан.
— Ана, кўрдингизми? – дебди Жуҳо.
Подшо таёқни олиб ғозларга отган экан, улар икки оёқлаб қоча бошлашибди.
— Ғозлар икки оёқли экан-ку? – дебди подшоҳ.
— Ахир, подшоҳим, сизни ҳам таёқ билан қувлашса тўрт оёқли бўлиб қочардингиз, – дебди Жуҳо.

https://tttttt.me/drabllar
🤣57👍8🔥5😁3
ШУКР ҚИЛГAН...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?

– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов

https://tttttt.me/drabllar
👍719🔥7🤔2
Туҳфа

Шифокор касаллик варақасига бепуштлик хулосасини қўйганини кўрганида унчалик сиқилмаган экан...
Азоблиси буни турмуш ўртоғига айтиш бўлди...
Эрини бақириши, жаҳл қилиб, уйдан қувиб солишини кутганди. Аниқроғи шунга тайёргарлик кўриб нарсаларин тугиб қўйишга ҳам улгурганди...
... У кутгандай бўлмади... Эри аввалгидан меҳрибон, ғамхўр бўлгандек туюлди наздида.
Қанча дашномларга чидашмади. Ўзику тақдирига тан берган бўлсада, эрининг ортидан отилаётган сўзлар юргагига тиғдай ботарди...
Ўғлининг туғилган кунида меҳмонларни кузатиб, ошхонада идиш юваётган мунис аёл шу хотираларни ўйлаганча, берган туҳфаси учун яратганга шукрона айтишдан тўхтамасди.

Қувончбек Каримов

https://tttttt.me/drabllar
72👍21🔥9🥰5