Мурожаатнома
— Исмингиз?
— Умар Раҳимов.
Стулда ўтирган киши ҳужжатларни орасини қидира кетди.
— Йўқ, ака сизнинг мурожаатингиз ҳануз жавобсиз...
— Ука, тушунинг менинг аҳволим ростдан ёмон. Мана шу рухсатномасиз даволанишга ёта олмаяпман. Келаси сафар сиздан жавоб ҳақида сўрагани кела оламанми йўқми билмайман.
— Нима қилай мен ҳам?! Ахир бир буйруқ бўлмаса, рухсат бўлмаса мен ҳеч нарса қила олмайманда.
"Умар Раҳимов, эл билан эллашган одам эди, раҳматлик" — деб фотиҳа тортишди қишлоқ аҳли юзига.
Маҳалла идорасида Умар Раҳимовнинг мурожаатномаси жўнатилмасдан ётгани аламли эди...
Нуриддин Зиё
https://tttttt.me/drabllar

Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*

😢15🤬14❤12👍5
Ҳамма ўз жойида бўлиши керак
Жамиятимиздаги муаммоларнинг катта қисми бировнинг чегарасини бузиш ортидан юзага келмоқда. Канални қисқа ҳикоя ёзишни яхши кўрган, бу йўналишни йўқолиб кетмасдигини хоҳлаган бир инсон сифатида очгандим. Рекламалар берилмасди, кам бўлса ҳам ўзимнинг содиқ обуначиларим бор эди. Ўқишим, ишим, оилам билан бўлиб ойлаб каналга ҳикоя ташламасдим. Улар мени тушунишарди. Кутишарди, бот’дан давом этинг деб илиқ фикрлар юборишарди.
Бироз ўз ишларимдан бўшаганимда яқин дугонамнинг “ёрдам бераман, ривожлантирайлик” деган ташаббуси билан яна канал фаолиятини тиклаяпман. Ва бунинг учун реклама алмашиш керак. Бусиз иложи йўқ.
Тушунаётган, қўллаб-қувватлаётган обуначиларимизга минг раҳмат! Бизни тушунмаганларни эса ушлаб турмаймиз.
Ҳамма ўзига ёққан жойда, ўз ўрнида бўлиши керак.
Ҳаммага яхшиликлар тилаб МЕН🩷

❤39👍26🔥7😍3
Ишсиз
Уйдаги 10 кишининг ош-овқати, кир-чири, юв-йиғиштирини қиладиган аёл янги туғилган боласига ўзини таништирди:
— Ҳеч қаерда ишламайдиган бекорчи онажонинг билан таниш, болажоним.
Мафтуна Равшан | обуначилардан
https://tttttt.me/drabllar
Уйдаги 10 кишининг ош-овқати, кир-чири, юв-йиғиштирини қиладиган аёл янги туғилган боласига ўзини таништирди:
— Ҳеч қаерда ишламайдиган бекорчи онажонинг билан таниш, болажоним.
Мафтуна Равшан | обуначилардан
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
😢65👍14❤9
Ҳеч қачон ўзингиз ҳақингизда бошқаларга кўп гапирманг!
Эсда тутингки, ҳасад лаҳзаларида кўрлар кўра бошлайди, соқовлар гапира бошлайди, карлар эса эшита бошлайди...
https://tttttt.me/drabllar
Эсда тутингки, ҳасад лаҳзаларида кўрлар кўра бошлайди, соқовлар гапира бошлайди, карлар эса эшита бошлайди...
https://tttttt.me/drabllar
🔥27👍20❤2
— Йўқ, у аёл отамга тўғри келмайди, - дерди ўғил. Ота эса индамай маюс ўтирарди.
— Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб "бўлмайди" деб имо қиларди.
— Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак "бўлмайди" дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
— Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Отага қўшилиб ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма маюсланди....
Алп Арслон
https://tttttt.me/drabllar
— Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб "бўлмайди" деб имо қиларди.
— Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак "бўлмайди" дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
— Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Отага қўшилиб ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма маюсланди....
Алп Арслон
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
🔥22😢19🤬8👍6
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Яна бир тонгга етказганига шукур!
Кунингиз файзли, хотиржам ва осойишта ўтсин!
Юзингиздан табассум, қалбингиздан меҳр-муҳаббат аримасин!

❤12👍5😍5🙏4
Бир кам дунё
— Ўғлим турақол, келин маҳтал бўлиб қолмасин, — она ўғлига кўзини жавдиратиб қараб турарди.
— Йўқ, бормайман, — ўғил ўрнидан турмоқчи эмаслигини билдириб қўйиш учун онасига қайрилиб ҳам қарамади.
— Нега бормайсан? Нега бормайсан? — она ўғлига ҳавотир бўлиб қараб турарди. — Ахир келиним сени бориб олиб келишингни кутиб ўтирибди. Қудаларга ҳам сени бориб хотинингни олиб келишингни айтиб қўйганман.
— Бормайман дедимми, бормайман. Менга ўғил керак, яна қиз туққан хотиним туғруқхонадан чиқиб қаерга борса бораверсин, — ўғил бақириб юборди.
Қўшни ҳовлида эса... анча йиллардан бери тирноққа зор бўлиб яшаб келаётган эр-хотин уни бақириб айтган сўзларини эшитиб хўрсиниб қўйишди.
Алп Арслон
https://tttttt.me/drabllar
— Ўғлим турақол, келин маҳтал бўлиб қолмасин, — она ўғлига кўзини жавдиратиб қараб турарди.
— Йўқ, бормайман, — ўғил ўрнидан турмоқчи эмаслигини билдириб қўйиш учун онасига қайрилиб ҳам қарамади.
— Нега бормайсан? Нега бормайсан? — она ўғлига ҳавотир бўлиб қараб турарди. — Ахир келиним сени бориб олиб келишингни кутиб ўтирибди. Қудаларга ҳам сени бориб хотинингни олиб келишингни айтиб қўйганман.
— Бормайман дедимми, бормайман. Менга ўғил керак, яна қиз туққан хотиним туғруқхонадан чиқиб қаерга борса бораверсин, — ўғил бақириб юборди.
Қўшни ҳовлида эса... анча йиллардан бери тирноққа зор бўлиб яшаб келаётган эр-хотин уни бақириб айтган сўзларини эшитиб хўрсиниб қўйишди.
Алп Арслон
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
😢48🔥6👍5😐1
#мутолаа
Таёқ билан гиламга уришларидан мақсад гиламни калтаклаш эмас, чангини олишдир. Аллоҳ сенга дард-қийинчилик бериб кирингни олгай. Ахир нега ғам емоқдасан?!
Жалолиддин Румий

❤32🔥12👍7
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🤲 Барчамизга бошланган янги кун омадли ва барокатли келсин.
🤲 Режалаштирган ишларимиз ортиғи билан амалга ошсин!
https://tttttt.me/drabllar
🤲 Барчамизга бошланган янги кун омадли ва барокатли келсин.
🤲 Режалаштирган ишларимиз ортиғи билан амалга ошсин!
https://tttttt.me/drabllar
❤9👍4👎2
Хайрлашув одоби (ҳазил)
— Ўтирсанг бўларди, жиян, ош сузиляпти?
— Раҳмат, тоға, рўза эдим. Худо хоҳласа, кейинги сафар. Ҳозир кетмасам бўлмайди.
— Ҳеч бўлмаса бир пиёла чой ичиб кет!
Aржумандбегим
https://tttttt.me/drabllar
— Ўтирсанг бўларди, жиян, ош сузиляпти?
— Раҳмат, тоға, рўза эдим. Худо хоҳласа, кейинги сафар. Ҳозир кетмасам бўлмайди.
— Ҳеч бўлмаса бир пиёла чой ичиб кет!
Aржумандбегим
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
🤣64👍9🔥3
Ака-укалар ва ҳаёт
Улар болалигида арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган эди. Жанжаллашарди, юмдалашарди, ҳатто бирини-бири уришгача боришарди. Орадан йиллар ўтиб аста-секин улғайдилар ва аста-секин тушуна бошладилар, ака-ука ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳурмат, бир-бирини ҳимоя қилиш, бир-биридан ҳеч нарсани аяамаслик. Орадан яна бир неча йиллар ўтиб улар ростмана улғайдилар, уйландилар ва яна болалигига қайтди. Арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган, арзимаган нарсаларни деб жанжаллашгани-жанжаллашган, арзимаган нарсаларни деб ҳатто бирини-бири уришгача боришади...
Оқил Тўрақул

😢44👍9🔥7❤1
Саҳарликдан ифторгача
Ким бор, ким йўқ билиб бўлмас,
Саҳарликдан ифторгача.
Шунчаки бўш юриб бўлмас,
Саҳарликдан ифторгача.
Ташналикдан ҳузур топиб,
Ҳар очликдан бир нур топиб.
Қолайлик-да нурга ботиб,
Саҳарликдан ифторгача.
Аллоҳ бизни ислоҳ қилсин.
Гуноҳлардан халос қилсин.
Раййон сенга бандам десин,
Саҳарликдан ифторгача.
Хушу билан ибодатлар,
Тартил билан қироатлар.
Дуоларда ижобатлар
Саҳарликдан ифторгача.
Хурмо экинг жаннатларга,
Севинч беринг юракларга.
Тақлид қилинг салафларга,
Саҳарликдан ифторгача.
Кечаларда қиём учун,
Таровиҳдек инъом учун.
Имкон сўранг етмоқ учун,
Саҳарликдан ифторгача.
Қандай бахтки, рўзадормиз.
Саф ичида биз ҳам бормиз.
Қабул қилсин, умидвормиз
Саҳарликдан ифторгача.
Рислигой Ҳотамова

❤16👍10👎1
Бойлик
— Ээээ, хотин, қачон биз ҳам пулимиз кўпайиб, данғиллама уйларда яшаб, қиммат-қиммат машиналар миниб юрамизакан, а? Қачон бошқаларга ўхшаб, елкамиздан шу “пулсизлик юки” йўқоларкан, а? Қанийди, ҳозир мўжиза содир бўлса-ю, "тап" этиб осмондан бир қоп пул тушиб қолсая, — деди кулиб, ҳаёт ташвишларидан нолиган ширакайф эр...
Шу пайт дарвоза "тарақ" этиб очилди-ю, ҳовлига мактабдан қайтган 2 ўғли ва қизи югуриб кириб келди.
Суҳроб Азимий
@drabllar | обуначилардан

🔥43👍11❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обуначимиз Нодира Қорабоева Муаттар Йўлдошалиеванинг “Ҳолва” ҳикоясини овозлаштириб видео тайёрлабдилар.
https://tttttt.me/drabllar
https://tttttt.me/drabllar
👍20😢8🔥6👏3❤1
Қинғирлик
“У хонасида ёлғиз ўтирибди. Бир йигит кириб келди ва саломлашиб, қўлига конверт тутқазди. Кейин хонани тарк этди. У конвертни тортмасига ташлаб қўйди...”
Экрандаги тасвирларда ўзини кўрган кишининг чап кўксида оғриқ турди. Қўли билан кўксини тутмоқчи эди, иложи бўлмади. Хонада кишаннинг шиқирлаган товуши ва маҳбуснинг ихрангани эшитилди.
Аслиддин Мустафо.
https://tttttt.me/drabllar
“У хонасида ёлғиз ўтирибди. Бир йигит кириб келди ва саломлашиб, қўлига конверт тутқазди. Кейин хонани тарк этди. У конвертни тортмасига ташлаб қўйди...”
Экрандаги тасвирларда ўзини кўрган кишининг чап кўксида оғриқ турди. Қўли билан кўксини тутмоқчи эди, иложи бўлмади. Хонада кишаннинг шиқирлаган товуши ва маҳбуснинг ихрангани эшитилди.
Аслиддин Мустафо.
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
🔥12❤6🤣6👍5😢1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
✨ Тонгингиз ҳайрли бўлсин!
✨ Муқаддас Рамазон ойининг яна бир куни ҳаммага муборак бўлсин!
✨ Дуоларингиз, амалларингиз ва тутаётган рўзаларингиз қабул бўлсин!
✨ Бугунги кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
✨ Яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин!
@drabllar

❤14👍3👎2😍2
Талабга кўра таклиф бўлади. Қачон биз 18+ рекламалар орқасидан каналларга обуна бўлишни камайтирсак, бунақа рекламалар шунча камаяди.
18+ рекламалар ортидан кўп обуначи йиғилгани учун ҳам канал админлари шунақа реклама матнини тайёрлайди.
РАД ЭТИНГ — қанчалик қизиқ бўлмасин, шу 18+ рекламалар орқасидан каналларга обуна бўлманг! Ана шунда камаяди булар!!
Каналимда канал эгалари ҳам кўп, биламан. Сизлардан ҳам бундай рекламаларни аста-секинлик билан камайтиришни илтимос қилардим.
Каналимни бир-иккита реклама алмашадиган гуруҳларга қўшиб қўйгандим. Баъзан кўрмай қоламан, баъзан олиб ташлашга кеч бўлади, обуначиларимдан узр сўрайман. Секин-аста бундай гуруҳлардан чиқаман ва фақат сифатли рекламалар олишни бошлайман. Бу бироз вақт талаб қилади.
Кунингиз хайрли ўтсин!

🔥42👍20👏7❤1🙏1
Тарози
— Бўпти, жоним, эрим келганга ўхшайди. Дарвозани очишим керак, — аёл ташқаридан эшитилган машина сигналини таниди. Сўнг шошганча дарвозани очди.
Эркак телефонидаги сўнгги хабарларни ўчирди ва бамайлихотир машинадан тушди.
Аржумандбегим
https://tttttt.me/drabllar
— Бўпти, жоним, эрим келганга ўхшайди. Дарвозани очишим керак, — аёл ташқаридан эшитилган машина сигналини таниди. Сўнг шошганча дарвозани очди.
Эркак телефонидаги сўнгги хабарларни ўчирди ва бамайлихотир машинадан тушди.
Аржумандбегим
https://tttttt.me/drabllar
Telegram
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)
• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
😢42👍16🤔15🔥7❤3😁3
Бир корхонада ишлайдиган икки ошна иш вақтини тугатди.
— Юр, йўлак четида бироз ўтирамиз.
— Нима қиласан?
— Ишдан қайтаётган қизларни томоша қиламиз.
— Қўйсангчи, юр ундан кўра пиво ичамиз.
— Пивони кейин ичамиз.
Иккинчиси қизларга қарашга унча ҳуши йўқлиги учун аранг кўндирди...
— Анавини қара, сочи узун экан.
— ...
— Бунисини қоматини қара.
— ...
— Эркакмисан, ҳаёт гўзаллигидан баҳра олсангчи!
— ... Ҳов анави қизил кўйлаклиги зўракан.
— Юр кетдик, пиво ичганимиз яхши экан!
— Нима бўлди?
— У мени синглим, аҳмоқ!
— ...
Расул Жураев

👍28😐15🤬6🔥2😁1