ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.5K subscribers
106 photos
122 videos
828 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
Қари қиз

– Оқ отли шаҳзодангни кутяпсанми ҳалиям?..
– ...
– Балки, шу сафар рози бўларсан?
– ...
– Ээ, ўзинг биласан... Сенга гапирдим нима-ю, гапирмадим нима, мен кетдим.
Эшик ёпилди.
– Ойи, холам кетди. Кўчага чиқишни хоҳлайсизми? – қиз кекса онасига термилди.
– ...
– Ҳа, тушундим. Ҳозир аравачангизни олиб келаман.

Шоҳрух Нажот

https://tttttt.me/drabllar
😢56👍11🔥5👏1
​​#масал

Қарға Бургутга:
— Сен бор йўғи эллик йил умр кўрасан, мен эса уч юз йил яшайман. Сен ҳам агар мен еган нарсани есанг уч юз йил яшай оласан! — дебди.
Бургут Қарғага қараб:
— Сен каби ахлат титиб, уч юз йил яшаганимдан кўра, ҳалол емишимга рози бўлиб эллик йил яшаганим менга афзалроқ! — дебди.

https://tttttt.me/drabllar
🔥32👍187
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳмат ҳаётимда борлигинг учун…

Яқинларингизга муҳаббатингизни кўрсатишдан уялманг!
Хайрли тун!

https://tttttt.me/drabllar
14👍4👎1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🤲 Барчамизга бошланган янги кун омадли ва барокатли келсин.

🤲 Режалаштирган ишларимиз ортиғи билан амалга ошсин!

https://tttttt.me/drabllar
11👍5👎1
Аввал ўзингга боқ

Турсунбой автобусда катталарга жой беришдан қочиб ўзини ухлаганга соладиганларни ёқтирмайди, уларга нафрат билан бир ўқраяди-ю, бошини ойнага қўйиб уйқусида давом этади.

Хуршид Абдурашид

https://tttttt.me/drabllar
🤣51👍5👎2🤔2😢1
Илтимос

− Йиғладингми?
− Қаердан билдинг?
− Илтимос, бу гал дафтаримни нари суриб йиғла... Сенга ёзган хатларим бўялиб кетибди.

Эзо Исматова

https://tttttt.me/drabllar
🤣24👍1711😢2
Зиқналар

Дарвозанинг қаттиқ чертилиши хонадон аъзоларини хавотирга солди.
— Светдандир...
— Газдандир...
— Ишқилиб гадой ҳам бўлмасин, пул бергим йўқ...
— Ваҳима қилмасдан бориб очсаларинг, биламиз,-деди уйнинг каттаси ўдағайлаб.
— Бобо, қўрқманглар, қўшни маҳалладаги Ориф ака вафот этибди, жанозага айтгани келишибди,-деди эшикка қараган болакай.
Ҳамма баравар чуқур нафас олиб бир овозда жўр бўлди:
— Худога шукр...

Меҳригиёҳ Бозорова

https://tttttt.me/drabllar
😢38👍16😁4🔥2
Эҳтиётсизлик

Яйловда чорвани ўтлатиб юрган вақтда ҳолдан тойган онани тўсатдан новвос сузиб олди.
— Кўзга қараш керак эди, ойи, – деди барзангидай ўғил тўшакка михланган онага...

Абдулазиз Аҳмад

https://tttttt.me/drabllar
😢43🤬10😐5👍41
Чин муҳаббат

Йигит мотоциклни катта тезликда учириб кетяпти.
Қиз:
— Илтимос, мен қўрқяпман, тўхтатинг!
Йигит:
— Йўқ, ахир бу ниҳоятда завқли-ку.
Қиз:
— Мен завқли томонини кўрмаяпман. Илтимос,
сал секинлатинг!
Йигит:
— Айт, мени севасанми?
Қиз:
— Ҳа, сизни севаман! Энди тўхтатинг!
Йигит:
— Энди мени қаттиқ қучиб ол ва кўзларингни юм!
Қиз йигитнинг айтганини қилди. Бироз вақт
ўтгач, йигит яна қизга сўз қотди:
— Бошимдагини ечиб, ўзинг кийиб ол! У менга халақит қиляпти...
Эртаси куни газеталарда мақола пайдо бўлди:
“Бошқарувни йўқотган мотоцикл тўрт қаватли бино ёнида ҳалокатга учради. Бу бахтсиз ҳодиса туфайли мотоциклдаги икки кишидан бири омон қолди.
Воқеа бундай бўлганди. Ярим йўлда йигит мотоцикл тормози ишдан чиққанини фаҳмлади. У севгилисига билдирмай, сўнгги марта уни севишини айтишини ва қаттиқроқ қучишини илтимос қилди. Ўз ҳаёти эвазига қизни ўлимдан асраб қолиш учун бошидаги темир каскани кийишга мажбурлади”.

Том Форд

https://tttttt.me/drabllar
😢6118👍9🔥7
Мушкулот

Ака-ука ҳамма нарсани талашиб тенг иккига бўлиб олишди. Фақат тугунини қучоқлаганча мўлтираб турган қари оналарига танлов имкониятини беришди:
— Ким билан кетасиз?

Аржумандбегим

https://tttttt.me/drabllar
😢49🙏52👍2
Гиперинфлация

— Сер, сизни кузатиб турган эдим, ерда ётган пулни тагига қараб, ўзини олмай кетяпсиз?!
— Буни тйшунмайдиган жойи йўқ, пулнинг тагида арзигулик нарса йўқмикан, деб қарадим, холос.

https://tttttt.me/drabllar
🔥20🤔10😁2🤣2
Соф севги

Қиз каравотга чўкди. Бола қиз айнан унинг ёнига ўтирганидан хурсанд бўлиб кетди. Фурсатдан фойдаланиб дилидаги гапни изҳор қилди:
— Мен сизни жуда қаттиқ яхши кўраман.
— Биламан. Мен ҳам, — деди қиз. Сўнгра унинг пешонасидан ўпиб секингина ўрнидан турди. Кетаётиб қайрилиб қаради:
— Энди ухлаш керак.
— Хўп, — деди Бобур. Хонадан чиқиб кетаётган боғча опасига жилмайиб боқди-да, кўзчаларини юмди.

Эркин Шоназаров

https://tttttt.me/drabllar
🤣7318👍8
​​Кўз илғамас уммоннинг бор адоғи,
Боғ-у дала, ўрмоннинг бор адоғи,
Ҳатто мовий осмоннинг бор адоғи,
Аммо олий тафаккурда сарҳад йўқ.
Поён бордир барча азим дарёда,
Поён бордир тоғларда-ю саҳрода.
Поён бордир ҳатто ёруғ дунёда,
Аммо фараз деганларда сарҳад йўқ.
Бу оламнинг жумбоғи кўп,
Бу оламнинг сўроғи кўп,
Бу оламда савол чексиз,
Бу оламда хаёл чексиз...

Анвар Обиджон

https://tttttt.me/drabllar
👍267🔥2
Фақат менга, менга дейдиган теша каби бўлма!
Фақат сенга, сенга дейдиган ранда каби ҳам бўлма!
Ҳам сенга, ҳам менга дейдиган арра каби бўл!

Жалолиддин Румий

https://tttttt.me/drabllar
👍3217🔥4
#шоирона

Аёл

Аёл - опа,
Аёл - ёринг,
Аёл - сингил.
Аёлга бер фақатгина меҳр, кўнгил.
Аёл - ҳаёт, аёл - сабр, аёл - она,
Оғир кунда бўлади у
Чин парвона!
Аёл асар - сўнгсиз китоб,
Аёл - шамол.
Аёл борки,
Бутун борлиқ топар камол.
Аёл борки, яшайверар
Зоти инсон,
Унга бош эг,
Бунга ҳужжат-далил - Қуръон.
Аёл зотин бор вужуди фақат меҳр,
Мумкин эмас унга асло қилмоқ қаҳр.
Хўрламагин уни дебон бир ожиза,
Аёл - бизга Худо берган бир мўъжиза!..

Умархонов Ғиёсхон

https://tttttt.me/drabllar
👍17🔥54