ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.5K subscribers
108 photos
124 videos
829 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
КУЁВ

— У ақлдан озибди, - дейишди қўни қўшнилар.
— Жиннимисан, калланг ишлайдими? Бор йўғингдан айриласанку, деб танбеҳ беришди яқинлари.
Унинг жинни бўлганлиги ва ақлдан озганлигини гапирмаган одам қолмади, қишлоқда. Чунки у олтмишга ҳам бормай ёлғиз қолган қайнотасига маҳрам қидираётганди.

Шарифа Мадраҳимова

Драбллар | обуначилардан
🔥54👍221
Надомат

Бола жуда эркатой ўсди. Мактабда ўқиб юрган кезлари ҳам унинг зўравонлиги дастидан онаси ҳар куни қўшнилардан дакки эшитарди.
      Кекса онанинг бу оғир хаёлларини судянинг "қарор" деган сўзи бўлди...

Исломбек Мирзақулов

@drabllar | обуначилардан
😢33👍302
Тарбия

Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...

Темурмалик Ўктамов

@drabllar — қисқа ҳикоялар
👍34😢31🤬8👏21
Юпанч

Телефонига келган хабар жаранггидан опасининг ўқишга киролмаганлиги ташвиши билан ёрилай деб турган хона деворлари ҳам қулоққа айланиб унга тикилди. Шу тобда опасининг кўзлари йиғидан қизариб кетган, отасининг сочларида оқ кўпайган-у, онасининг юзида яна бир ажин изи тушгандек туйилди. Қиз хушхабардан ота-онасини аросат ўтида куйдиргиси келмайми, ё опасини аябми, ранггин қиёфада "Киролмабман" - деди-ю, телефонига келган хабарни ўчириб ташлади.

Аржумандбегим

Драбллар | обуначилардан
😢54👍21🔥62
Эваз

6 ёшли қизалоқ ҳеч қачон кўрмаган онасини суратига боққанча савол берди:
— Дада нега биз ҳеч қачон туғилган кунимни нишонламаймиз?

Фирдавс Хошимжонов

Драбллар | обуначилардан
😢90👍104🔥3👏1😐1
Бахтсизлик

— Нодиии, қара, сенга маззая! Турмуш ўртоғинг бойвачча. Дадангларни ҳам қўша-қўша корхоналари бор, вууууй!!!
— Ҳа, рост. Тегингда доим машина. Хоҳлаган кўйлагингни кийиб, хоҳлаганингни ейсан. Роса бахтлисан, а?!
Нодира синиққина жилмайди.
Уйга келганда эри диванда сармаст ётар, полдаги шприцда икки томчи қон қотиб қолганди...

Муаттар Йўлдошалиева

@drabllar | обуначилардан
😢45👍22🤬102🤔1
Чин муҳаббат

Қиш. Ярим тун. Ой оппоқ қорга бурканган ҳовли тепасида нур таратиб турарди...
Онанинг оёқлари оқсоқ. Тунлари қоқшаб ухлашга бермайди, мана бу тун ҳам шу оғриқлар ичида ўғлини уйғотиб юборди.
— Яхшисимисиз, ойижон? Бирор нима керакми?
— Сув...
Фарзанд сув олиб келгани чиқиб кетди ва қайтаётиб хона деразасидан онасининг ухлаб қолганини кўрди...
Тонг. Қуёш эшик ғирчиллаб онасини уйғотишидан чўчиб остонада тонг оттирган ўғил сочларини силаб уйғотди...

Рухсора Хабибуллаева

@drabllar | обуначилардан
60🔥18👍5
Одамлар

Қиш. Шахноза эгилибгина автобусга чиқди. Бўйлари узун, кўҳликкина бу қизнинг ушбу ҳолатидан автобусдагилар илжайиб қўйди. Қиз йигитнинг ёнидаги бўш жойга ўтирди:
— Яхши қиз, мана бу "порточка"ни ёпиб юборинг, шундоқ қўлингизни чўзсангиз етаркан. Бу гапдан автобус орқасида тўпланиб турган бир талай болалар бақириб кулиб юборишди. Қиз бор қаҳр-ғазабини тўплаб йигитга сочди:
— Уятсиз, сени ҳам она туққан-ку, безбет!
Aвтобус ортидан эса пичир-пичир овозлар эшитилди:
—Ҳааҳ уятсиз, қиз боплади. Бу ёшлар жаа бетарбия бўлиб кетишяпти, беадаб.
Қишнинг аччиқ шамоли яна бир бекат автобус ойнасидан эсиб турди. Қиз олдида жим кетаётган "безбет" дир-дир титраса-да, туриб деразачани ёпишга унамади.
— Зиёлилар бекати!! Тушадиганлар келинг - автобус чипта тарқатувчиси чақириғидан йигит ёнида турган қўлтиқ таёғини олди-ю, авайлабгина автобусдан тушиб кетди...
— Оббо қиз қурғуреее, ўзи кўнгли ярим бечора йигит экан. Дилини оғритибди. Инсоф ҳам қолмаган одамларда..., — автобус ортидан яна ўша таниш овозлар эшитилди.

Aзизбек Aбдалимов

@drabllar | обуначилардан
🔥32😢25👍18😐85
Эр ухлаётган хотинининг кўкарган юзини оҳиста силаркан, ўйчан шивирлаб қўйди: қўлим синсин...

Эътибор Aмирова

@drabllar | обуначилардан
👍36🤬15🔥11😢75
КИТОБ

Бугун китобим чиқди.
Ҳар гал янги китобим чиқиши билан биринчи нусхасини онамга атар эдим. Ҳар гал бир хил сўз ёзиб берардим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!» Онам китобни кўриши билан кўзлари қувончдан порлаб кетар, узундан-узоқ дуо қилар, пешонамдан ўпиб, яккаш битта гапни такрорлар эди.
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Кейин худди биров олиб қўядигандек, китобни ёстиғининг тагига яширарди.
Шунда мен китобим чиққани учун ўзимдан кўпроқ онам қувонганини билиб турардим.
Бир куни маҳалланинг нариги чеккасида турадиган нонвойникига кириб қолдим. (Нима юмуш билан борганим эсимда йўқ.) Қарасам, ёғоч сўрида китобим ётибди. Варақлари титилган, офтобда сарғайиб кетган. Қизиқиб қўлимга олдим. Ўқисам, ўзимнинг дастхатим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!»
Ўшанда нима учун бундай аҳволга тушганимни билмайман. Худди биров мени масхара қилаётгандек бўлиб кетди. Келиб онамга тўнғилладим:
– Китобни етти маҳалла нарига ташлаб келинг, деб берганмидим сизга!
Онам айбдор қиёфада маъюс жилмайди.
– Мавлу ҳеч қўймади-да, болам. «Битта ўқиб бераман», деди.
– Мавлудагача яна мингта қўлдан ўтгани кўриниб турибди, – дедим зарда билан. – Мақтангансиз.
– Ўзингни сиқма, жон болам. Ҳозир олиб келаман.
Чиндан ҳам, ўша куни китоб қайтиб келди...
Ҳар гал китобим чиқса, онам бир гапни айтарди:
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Билмаган эканман, мен онамнинг эмас, онам менинг суянган тоғим экан. Тоғим тўсатдан қулаб тушди. Бугун янги китобим чиқди. Биринчи нусхасини эмас, битта нусхасини эмас, олтмиш минг китобнинг ҳаммасини онамга бағишладим. Лекин...

Ўткир Ҳошимов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
🔥44😢39👍127🙏3😁2
Имтиҳон

— Ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт келди,– деди домла.
Маънавий заиф талабалар “кўтарма кран” учун пул йиғишга тушишди.

Аслиддин

@drabllar | қисқа ҳикоялар
🤣48😢16👍54🔥2
Ота

Қобил ака ўғли Aнваржонни ариқ бўйида кута-кута соатни ҳам тунги икки қилди. Учда Aнвар келиб уни уйғотди. Ота-бола уйга келиб энди ётганди ҳамки, айвондан овоз келди:
Қобилжон қайтдингларингми болам!?

Азизбек Абдалимов

@drabllar | обуначилардан
48👍8🔥8
Ўзбек

Аравакаш. Йиғлаяпти. Ваҳимага тушган. Юкнинг эгасини йўқотиб қўйибди. Энди нима қилади?

Дилобар Аслиддин қизи

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍42🔥22😢62
Айрим каналларнинг ҳикояларни манбаасиз кўчирганига унча эътибор бермайман. Лекин муаллифини ёзмаганини кўрсам жаҳлим чиқади.

Ҳикояни каналингизга қўйиб ФОЙДАЛАНЯПСИЗМИ муаллифини ҳам ҲУРМАТ ҚИЛИНГ!
👍63🔥15👏83🙏2
Статистика

Жувон газета ўқиб ўтирар экан, ғалати бир статистикага дуч келди: «Мамлакатимизда ҳар бир оилага уч яримтадан фарзанд тўғри келади».
– Ёлғон! Ғирт уйдирма бу! – дея газетани ирғитиб юборди жувон. − Ишонмайман бу статистикага!
«Бизда, ҳеч бўлмаса, шу яримта ҳам йўқ-ку!» – дея унсиз йиғларди у.
Сабаби, жувон тирноққа зор эди.

Жасур Кенгбоев

@drabllar | қисқа ҳикоялар
😢4814👍5🔥2
Боғда

— Воййй, олмааа...
— Олсанг эгасидан сўраб ол!
— Эээ... сўрагани уяламан.
— Ўғирлашгачи?!

Фарҳоджон Қосимов

@drabllar | қисқа ҳикоялар
👍47🔥12😢7🤣63🤬1
Ҳожатбарор

— Кечирасиз, биродар! Сизга бир саволим бор эди.
— Қанақа савол? Бемалол, бераверинг!
— Ҳаётингиз давомида одамлар сиздан кўпроқ қайси гапни эшитган?
— “Арзимайди!”

Жасур Сафаров

@drabllar | обуначилардан
😁36👍125👏2
Ҳолва

— Ўғлим, бугун...
— Дада, илтимос кейин гаплашайлик! Биласизку, ишим жуда кўп.
— Мен... Aйтмоқчийдимки...
— Дадааа, ҳали Нигорани боғчага олиб боришим керак. Келинингиз бозорга ташлаб ўтинг, деяпти! Ишга кеч қоламан, тушинсангизчи!
Ўғил чиқиб кетди.
Ота ўғил ортидан қараб қоларкан, шивирлади:
— Қайтишингда ҳолва олиб кел, демоқчи эдим. Онангни егиси келибди. Бугун етмиш иккига кирди...

Муаттар Йўлдошалиева

@drabllar | обуначилардан
😢88👍20🔥17
Виждон

«Пулини кимнинг номига ёзай?» — деди янга қайни укасининг қўлига тўрт дона тухум тутаркан.
Одамлар орасида ранги қизарган йигит қўлидагини пештахта устида қайтариб қўйди. Йўлда кета туриб…

давомини ўқинг
👍151
БИТТА ОДАМ ОРТИҚЧА
(ҳажвия)

Эрталаб. Бекат. Автобус тиқилинч. Йўловчилар унинг устига чиққудек бўлиб осилмоқда. Қий-чув, шовқин-сурон...
— Сал сурилинг, ака! Э, яшанг, яна бир сантиметр!..
— Ўв, секинроқ! Кўз қаёқда, оёқни эздинг-ку, номард?!
— Қани, қани, яна жиндек сурилинглар-чи, азаматлар! Битта яхши одам қолиб кетмасин! 
— Э, қаёққа чиқаман? Оёқ қўядиган жой йўқ-ку, амаки!
 — Шу-у... аптобусни резинкадан ишлаб чиқарилса бўлмасмикан-а! Ҳаммамиз сиғиб кетардик!..
Буларга қўшимча микрофон орқали гапираётган ҳайдовчининг бўғиқ товуши қулоққа чалиниб қоларди: 
 — Агар эшиклар ёпилмаса, ҳеч қаёққа қимирламайман!..
Боз устига қўлига бир даста пул ушлаб олган бақалоқ чиптачи хотин ҳам ҳали олд, ҳали орқа эшик олдида чирқиллагани-чирқиллаган эди:
— Йўл ҳақи тўлашни унутманглар! Автобусга сиғмай қолганлар хафа бўлишмасин. Орқадан бошқаси келяпти... Ҳо-ой, сизни чиптангиз қани яхши, йигит? Қани, қани, тез-тез қимирлай қолинглар! График бузилмасин. Орқа эшик ёпилмагунча автобус юрмайди. Чиқинглар, чиқа қолинглар!..
 — Қаёққа чиқамиз, опа? — дейман бўғилиб. — Томига чиқиб бўлмайди-ку, ахир?
— Буниси менинг ишим эмас, — дейди у. — Чиқинглар! Бўлмаса, ортиқча йўловчилар тушиб қолишсин!
— Тўғри айтасиз, — ҳиринглайди эшикка осилиб турган талаба йигитчалардан бири. — Шу, битта одам ортиқчалик қилиб турибди-да!
— Ким ортиқча? — дўриллаб бўйнини чўзади унинг орқасида осилиб турган барзанги йигит.
— Сизни айтмаяпман-ку, ака, — бўйнини қисади талаба йигитча.
— Қани азаматлар, яна бир уриниб кўрайлик! Қолган-қолди, кетган-кетди! — хитоб қилади бошқа бир йўловчи.
... Ҳансираш, чираниш, инқиллаш, оҳ-уҳ бошланди ва ниҳоят эшиклар ғирчиллаб аранг ёпилди. Автобус йўлга тушди. Бир бекат юрди, икки бекат. Негадир бақалоқ чиптачи хотиннинг овози эшитилмай қолди.
— Тўғри, битта одам ортиқча экан! — енгил нафас олди йўловчилар...

Эркин Усмон

@drabllar | қисқа ҳикоялар
🤣81👍22😁123