“Қўрқув”
Франсиядаги сиёсий тузумни ағдариб, ҳокимият бошига келишни ўзига мақсад қилган бир қанча бир-бирига қарама-қарши гуруҳлар бутун Парижни қамал қилган. Кун-у тун Париж кўчаларида тинимсиз қурол ўқлари изғир, ўқлар зарбига уй деворлари бағри қалқон эди. Гўё дод солганча деворлар тўкила бошлар, дераза ойналари парчаланиб, гўдакдек чинқирарди тинмай.
Ана шундай нотинч даврнинг кунларидан бирида жажжи бир болакай уй деворларига биқинганича ўта эҳтиёткорлик билан кетиб борар, ортига эса матога ўраб қўйилган ниманидир яширганича ўзи билан олиб олганди. Кўчанинг ҳар бир ерига эҳтиёткорлик билан кўз югуртираркан, шундан кейингина аста қадам ташларди. Бу ҳолни синчиковлик билан кузатиб турган бир неча ўспирин ёшдаги болакайлар уни мазахлаганча қичқира бошлашди: “Қуёнюрак!”
Шунда икки ўспирин бола болакайнинг икки қўлидан торта бошлайди, яна бири эса унинг ортидан туртганча кўчанинг қоқ ўртасига судраб келишади. Болакай типирчиларкан:”Қўйиб юборинглар!” — дея қичқирарди.
— Сен қўрқоқсан! Қуён юрак!, — дея болакайни ҳақорат қилишади.
Шу он кутилмаганда қаердандир милтиқдан отилган дайди ўқлардан бири ғўнғиллаб келиб болакайнинг боғлиқ тугунига урилади. Тугун ичида эса нимадир тарсиллаб синиб кетади.
“Нима қилиб қўйдинглар! Энди дадамга ейишлари учун нима олиб бораман?”, — дея ҳўнграб йиғлаб юборади болакай.
— Даданг қаерда? - ҳайратда сўрашади болалар.
— Мудофаа деворлари ортида, урушда. Уйимиздаги сўнгги ушоққача унинг хузурига элтмоқчи эдим.
Шу сўзларни аччиқ ўкинганча айтаркан, болакай ҳуштак чалиб дайдиётган ўқлар тўфонига қарамай сочилиб кетган картошка ва нон бўлакларини териб олди, сўнг ҳеч бир ҳадиксиз мудофаа деворлари ортига, дадасининг ҳузурига шахдам қадам ташлаб йўлида давом этади.
Виктор Гюго
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

Ор
Отанинг матонати, меҳнаткашлиги етти маҳаллага маълум эди. Эл далага отланган пайтда, у боғидан қайтаётган бўларди. Бир арава ўт билан.
Отанинг кампири эрининг қуёшдан кеч уйғонганини эслолмайди. Ота уйга қайтгач, аёлининг алқовидан қўшнилар, болалар уйғонарди. Ота кампирини юзига қарамас, ийманарди мақтовдан. Аммо, ёқарди...
"Онаси, бу оёқ ҳалитдан шунақа оғрияпти, эртага қарисам нима қиламан?" - дерди саксонни қоралаган ота.
Кампири баҳорда қазо қилди.
Отадан ғайрат кетди. Қайтиб боғига бормади. Қуёшдан эрта туришни канда қилмади, фақат ибодат учун.
Уч ой ўтмай ота ҳам чин дунёга кетди.
Одамлар ҳайрон. "Нега ўтади, бобо бақувват эдику. Икки кучга тўлган йигитнинг ишини қиларди. Қизиқ".
Отанинг ғайрати кампирида эди. Унга мақтангиси келарди. Унга куч бўларди. Кампири неча йиллаб оғир касаллик билан енгилмаган дунёда Ота енгилишни ор биларди.
Исомиддин Пўлатов

Она
Икки-уч маҳалла нарида яшовчи қизи, кечки соат олтида ёнингизга бораман, деб қўнғироқ қилган эди. Аммо ҳануз дарак йўқ. Соат миллари айтилган вақтдан анча олислаб кетди. Она безовта бўла бошлади.
Қизига қўнғироқ қилиш учун қўл телефони рақамларини терди. Бироқ аллақандай бийронгина қиз «ҳисобингизда маблағ етар- ли эмас» деб жавоб берди. Онанинг ҳафсаласи пир бўлди. Ўғли, келини невараларни ҳам қўлтиқлаб уч кунлик саёҳатга кетиш- ган. Уйда ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ.
«Қизим одатда айтган вақтида келарди, − ўйлади она, − бу гал негадир кечикди. Ё бирор кор-ҳол юз бердимикан?»
Она ўз хаёлларидан ўзи ваҳимага тушиб кўчага отилиб чиқди. Дарвозани апил-тапил қулфлаб, автобус кутишга ҳам тоқат қил- май, уч-тўрт чақирим наридаги маҳалла томон, қизиникига йўл олди.
Атроф аллақачон қоронғиликка бурканган. Кеч кузнинг муздек шамоли этни жунжиктиради. Қизи ўз дарвозаси ёнида безовта, жонсарак бир алфозда турган экан.
− Ойи-и, − деди у онасини кўрган заҳотиёқ сергакланиб, − нима қилиб юрибсиз кечки пайт, тинчликми?
− Ўзингда тинчликми, ваъда бериб бормадинг-ку, хавотирландим...
− Э-э, − норизо қўл силтади қизи, − Севарани кутиб ўтирибман, қизим соат бешдан кеч қолмас эди, ўқиши ҳам бор бўлсин-да, роса хавотирга қўйди...
Луқмон Бўрихон

Нaфс
У бир нуқтага узо-оқ тикилиб қолди. Сўнг ўша нуқта томон юра бошлади. Йўлда кўзига кўринган нарсаларни олиб, елкасидаги қопчиққа солиб борди. Юрди, юраверди. Ҳориб бир жойда тўхтади. Бу ер сарҳадсиз чўл эди. Ниҳоят, ҳолсизликдан ерга йиқил-ди...
Оҳ чекди. Аммо уни ҳеч ким эшитмади...
Орадан асрлар ўтди. У ҳамон ётарди. Уни бир бадавийнинг ўғли топиб олди ва бош чаноғига қум тўлдириб ўйнай бошлаганида онаси чақириб қолди. Бола уни барханлар ортига улоқтириб, чопиб кетди.
Аслиддин Мустафо

Ўғил
Тўй базми. Даврага ёши улуғроқ бир киши ва мўйловли йигит қўшилди. Косагул «кечикканларга штрафной» деб, иккаласига ароқ узатди. Йигит шошилганича ароқни сипқориб юбориб, газакка тармашди. Ёши улуғ киши бир унга, бир қўлидаги лим- мо-лим пиёлага қараб, ўйланиб қолди. Сўнг ичмоққа тутинди.
– Ие, тўхтанг, тўхтанг, − деди «мўйлов» унинг қўлларига ёпишиб, Унақамас-да энди, сизам ичсангиз, мошинни ким ҳайдаб кетади, дада?!
Нуриддин Эгамов

Қари қиз
– Оқ отли шаҳзодангни кутяпсанми ҳалиям?..
– ...
– Балки, шу сафар рози бўларсан?
– ...
– Ээ, ўзинг биласан... Сенга гапирдим нима-ю, гапирмадим нима, мен кетдим.
Эшик ёпилди.
– Ойи, холам кетди. Кўчага чиқишни хоҳлайсизми? – қиз кекса онасига термилди.
– ...
– Ҳа, тушундим. Ҳозир аравачангизни олиб келаман.
Шоҳрух Нажот

Зиқналар
Дарвозанинг қаттиқ чертилиши хонадон аъзоларини хавотирга солди.
— Светдандир...
— Газдандир...
— Ишқилиб гадой ҳам бўлмасин, пул бергим йўқ...
— Ваҳима қилмасдан бориб очсаларинг, биламиз,-деди уйнинг каттаси ўдағайлаб.
— Бобо, қўрқманглар, қўшни маҳалладаги Ориф ака вафот этибди, жанозага айтгани келишибди,-деди эшикка қараган болакай.
Ҳамма баравар чуқур нафас олиб бир овозда жўр бўлди:
— Худога шукр...
Меҳригиёҳ Бозорова

Оқар сув
Менинг орзу-мақсадларим катта эди. Бугун эмас, эртадан бошлайман дердим. Йиллар ўтди, эрта ҳам келди...
Кўзгуга боққанимда ундан бир мўйсафид қараб турарди...
Музаффар Икромов

ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
Оқар сув Менинг орзу-мақсадларим катта эди. Бугун эмас, эртадан бошлайман дердим. Йиллар ўтди, эрта ҳам келди... Кўзгуга боққанимда ундан бир мўйсафид қараб турарди... Музаффар Икромов 👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
«Ҳозир ёки ҳеч қачон!»
Ўрнингиздан туринг, азиз обуначи. Телефонни қўйинг ва сиз учун манфаатли бўлган ишларни бошланг!
Дангасалик ва қўрқоқлик қилманг. Сиз уддалайсиз!
Биз уддалаймиз, қани кеттик!

Абортдан сўнг
— Мен ер юзидаги энг ёмон касалликларга даво топмоқчи эдим, – деди улардан бири.
— Мен эса фанда катта кашфиётлар қилмоқчи эдим.
— Мен камбағал ота-онамни бой қилмоқчи эдим.
— Мен эса ота-онамнинг олти қиздан кейинги эркатой ўғли бўлмоқчи эдим.
— Менинг туғилишимни бувим хоҳламади, онамни ёмон кўргани сабабли.
— Менинг дунёга келишимни онам истамади, дадам ичкиликка берилгани учун.
— Менинг туғилишимни ота-онам хоҳламади, камбағалмиз, боқолмаймиз деб.
— Менинг туғилишимни дадам хоҳламади, аппаратда қиз дегани учун...
Саида Ибодинова

Эҳтиётсизлик
Яйловда чорвани ўтлатиб юрган вақтда ҳолдан тойган онани тўсатдан новвос сузиб олди.
— Кўзга қараш керак эди, ойи, – деди барзангидай ўғил тўшакка михланган онага...
Абдулазиз Аҳмад

Акс-садо
— Дадаси, мен бозорга чиқиб келай, уйда нон қолмабди.
— Майли, борақол!
У эшик ортидан ёпилганини эшитибоқ таниш рақамларни терди:
— Жоним, роса соғинтириб юбордингиз-ку! Яхшимисиз?.. Ҳа-а-а, хотинимми, бозорга кетди, бемалол гапираверинг... Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади.
— Эээ, кимдир келди, хотиним қайтган кўринади. Майли, яна гаплашамиз.
Гўшакни қўяркан энсаси қотди: «Нега бунча дарров қайтди, бундоқ бозор айланмайдими?»
Остонада қўлида катта сумка, кўзида ёш билан синглиси турарди:
— Тинчликми? − сўради у.
— Ака, куёвингизнинг иккинчи оиласи бор экан...
Дилрабо Жумаева

«Мени қарғишинг урди», деди эркак.
«Мен сизни қарғамаганман», деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..
Усмон Азим
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
«Мен сизни қарғамаганман», деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..
Усмон Азим
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
«Дардкаш»
— Яхшиям қўнғироқ қилдинг. Тўкилмасам, тўлай деб турибман. Кеннойим келгунларича жиянларимга қараб туришим керак. Яна эртага тақдимотим бор. Курс иши ёзишим, бувимга дорисини тайёрлашим, кутубхоначига учрашим керак. Уфф, қандай улгуришни ҳам билмайман.
— Ҳа, майли сиқилма, ҳаммаси яхшиликка... Дугонажон, бугун имтиҳоним бор эди-да, ёрдамлашвор.
Чарос АВАЗОВА

Ёлғизлик қийин экан. Умр бўйи олийгоҳда фаррошлик қилиб ўқитган фарзанди бугун унга шарт қўйди:
— У ерда ё мен ўқийман, ё сиз ишлайсиз!
Аржумандбегим

САБОҚ
Ҳаётидан яхшилик изламайдиган бир қизга отаси сабоқ бериш учун ошхонага чорлади. Уч хил идишдаги қайнаган сувга картошка, тухум ва қаҳва доналарини солди. Йигирма дақиқадан сўнг барини идишга бўшатиб, қизига юзланди:
— Қандай ўзгариш юз берди?
Қиз картошка юмшаганини, тухум қаттиқлашганини, қаҳва эса хуштаъм шарбатга айланганини айтди.
— Лекин бу билан нима демоқчилигингизни тушунмадим?
— Ҳаёт машаққатдан иборат. Машаққатлар исканжасида картошкадай эзилиб қоласанми, ё қалбинг тухум каби қаттиқлашадими, ё бўлмасам,
қаҳва доначаларидек ғамга бўйин бермай ўзингни комиллаштириб, ҳаётингга айрича таъм ҳадя этасанми?
Қиз ўзининг ношукурлигидан уялиб қолди. Шунда ота қизининг бошини силаб:
— Ҳаёт ҳикмат излаб яшаш учун берилган. Унга кулиб боқсанг, ҳаёт ҳам сенга кулиб боқади, — деди.
Леч Макдональд

УЛҒАЙИШ
— Улғайишни истамайман!
— Нега?
— Чунки... Отам қариб боряпти.
Маъруф МЕНГЛИ
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
— Улғайишни истамайман!
— Нега?
— Чунки... Отам қариб боряпти.
Маъруф МЕНГЛИ
👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Шукр қилган
Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…
Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!
Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!
Ўткир Ҳошимов

Бир жуфт пайпоқ
Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: «Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».
Рашод Нури Гунтегин

Одамлар нима деркин?
Қиз талаба бўлди.
«Ўқиб олим бўлармиди», қўл силтади одамлар.
Қизгина унга ошиқ йигитнинг изҳорини қабул қилди.
«Танлаганинг шуми», кулди одамлар.
Келинчак жуфтининг хизматида бўлди, бирор марта юзига тик қарамади.
«Мунча лаллаймасанг», деди одамлар.
Аёл кетма кет фарзандларни дунёга келтирди.
«Бунча кўп туғасан», ачинди одамлар.
Аёл ишга кирди, рўзғорга қарашди.
«Оилани унутма», ақл ўргатди одамлар.
Аёл ҳасталанди.
«Жони қирқта, ўлмайди», хукм қилди одамлар.
Аёл курашди, гулдек яшнади, кўзёшини бировга кўрсатмади.
«Бир балоси бор», шубҳаланди одамлар.
Кампир кексайди, ҳамманинг ризолигини олиб омонатини топширди.
Одамлар эса ҳамон гапирарди...
Нодирабегим Иброҳимова
Драбллар | қисқа ҳикоялар