ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
3.04K subscribers
25 photos
506 links
Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot
Download Telegram
Ассалому алайкум, қадрдон каналимизнинг қадри баланд обуначилари.

Кўплаб ижодкор мухлисларимизга ваъда берганимиздек, бугун улардан келган ҳикояларни саралаб эътиборингизга ҳавола этамиз.

Яхши ва ёмон реаксия билдириш ихтиёрий, аммо эътиборсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз. Биргаликда куннинг энг яхши ҳикоясини аниқлаймиз.

Барчага омад!
Бир кам бахт

Қиз бахтли эди.
Чунки дуоларида сўраган инсонини учратди. Ҳамма нарсаси тўлиқ мос келарди дуосида сўраганига. Ҳа, аниқ шундай бўлди.
Аммо, бир ҳақиқатни билганида кеч эди.
Йигит оилали эди...

Саидкаримхонова Дилнозахон

#мухлислар_минбари

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
РАШК

Эр-хотин Шом намозини адо қилиб бўлиб , кечки овқат тановул қилишга ўтиришди.
Эр телефонидан видео томоша қилар, хотини эса унинг юз ифодасини жим кузатарди.
— «Жаннатда ҳар бир эркакка ҳурлар берилади». Эр янги видеодаги гапни қайтариб ўқиди ва мийиғида кулиб хотинига назар солди.
Хотин эса гина аралаш ўрнидан туриб кетди.
— Жаннатдаги ҳурмиш...

Қобилбек

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Турмуш

— Кўзинг намланибдими, қизим?
— Қуёш сабаб ойижон.
— Шу Қуёш ҳам сени кўп куйдирди-да…

Севинч Қаландарова

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Театр

У ҳаётда ўйнаётган роли учун охиратда қандай жавоб беришни ўйларди...

Рўзибоева Дурдона

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Совға

Йигит қиморхонадан чиққач, ютиб олган пулларини ҳисоблаб, севган қизининг туғилган кунига Қуръон сотиб олишга кетди.

Ойбек Болтабоев

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Ота

— Ўғлим, бу йил мактабни ҳам тамомлаяпсан. Ишқилиб ўқишларга кириб кетгин-да. Барча умидимиз сендан. Эртага "катта одам" бўлиб кетсанг, бу оғир кунларимизни ҳам эсдан чиқарармиз-а, – деди ҳаёт қийинчиликларидан чарчаган ота...
Орадан вақт ўтди. Ҳужжат топшириш. Имтиҳон... Ўғлини "иш қилиб" олийгоҳга жойлади. Боласи энди талаба...

Суҳроб АЗИМИЙ

#мухлислар_минбари

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Шахслар

— Шу ерга келишимга сен сабабчи бўлдинг, энди ўлимга маҳкумсан.
— Айб менда эмас!
— Ҳамма айб сенда, сен латталик қилдинг, энди қўлимни боғлаб қўйишди. Агар боғични бир амаллаб ечиб олсам, сени шу боғичга осаман.
Унинг жиннилардек ўзи билан ўзи тортишаётганини зимдан кузатиб турган бошқа бир шахс чидаб тура олмади.
— Ўзинга кел, аҳмоқ, ахир сен бир ўзингсан. Жиннидек ўзинг билан ўзинг суҳбатлашяпсан.
— Бу ақлли яна ким бўлди?!
— Танимадим. Уни олдин кўрмаганман – деди иккинчи шахс.
Уларнинг тортишувини видеокамера орқали кузатиб ўтирган шифокор ўз ташхис қоғозини қуйидаги жумлалар билан бошлади: "Бир шахс миясида уч шахс билан яшайди ва суҳбатлашади. Балки ундан ҳам кўп бўлиши мумкин..."

Юнусбек Собиров

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Муҳаббат

— Бу ерда нима қиляпсан?
— Уни кутяпман.
— Келаман деганмиди?
— Йўқ, келмайман деганди…

Озодбек Рашидов

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Бебошлик

Бироздан сўнг қизнинг телефонига йигитдан яна хабар келди: “Ҳазиллашдим, ота-онам тўйимизга рози бўлди. Асабийлашма, фарзандимизга зиён бўлади”

Ерга йиқилган стул тепасида нозик оёқлар оҳиста тебранарди.

Жамшид Анвар ўғли

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Она

— Ойи, опамнинг туфлиси йиртилибди, – овқат маҳали гап очди ука, – мактабдан келиб ҳўл пайпоғини печкага қуритаётиб, сизга айтмаслигимни тайинлади.
Она бирдан жаҳл билан қизига қаради, сўнг йиғлаб юборди.
— Ахир, нега айтмайсан, қизим. Бир куни менга ўхшаб оёқоғриқ бўлиб қоласан-ку...
Ҳаммаси жим қолдилар. Бироз сукутдан сўнг она болаларига тайинлади:
— Эртадан менинг туфлигимни киясан. Дадангга индаманглар. Касалхонадан чиқсалар, ҳаммаси яхши бўлади...

Жаҳонгир Далиев

#мухлислар_минбари

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Бу ҳафтанинг “Мухлислар минбари” рукни учун шу 10 та ҳикояни танладик. Эртага 20:00 да реаксиялар(👎🏻 дан ташқари) сонига қараб ҳафтанинг энг яхши ҳикоясини аниқлаймиз.

Овоз беришда фаол бўлинг!

Кейинги ҳафта учун @Arjumandbegimga_yozishbot ботига ҳикоя юборишингиз мумкин.
Демак, обуначилардан келган ҳикоялар орасида Жамшид Анвар ўғлининг “Бебошлик” ҳамда Жаҳонгир Далиевнинг “Она” ҳикоялари “Ҳафтанинг энг яхши ҳикояси” сифатида баҳоланди.

Каналга “Энг яхши ҳикоя” бўлишга лойиқ ижод намуналарини жойлаган эдик. Барча ижодкорлар ва эътиборсиз қолдирмаган ўқувчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Ёзган қўлларингиз, ўқиган кўзларингиз, тафаккур қилган миянгиз дард кўрмасин!
Хайрлашув одоби (ҳазил)

—Ўтирсанг бўларди, жиян, ош сузиляпти?
—Раҳмат, тоға, рўза эдим. Худо хоҳласа, кейинги сафар. Ҳозир кетмасам бўлмайди.
— Ҳеч бўлмаса бир пиёла чой ичиб кет.

Aржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Тирноқ остидаги кир

Нигина деразани тарақлатиб очди-ю, ҳовлида қўғирчоғига алла айтиб турган овсинининг қизчасига бақирди:
— Овозинг ўчсин, боламни уйғотиб юборасан!

Aржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Хавфсиз ёрдам

«Топиб бер деяпман, бола!»
Бир қўли билан дарахт шохини ўзига томон тортиб турган Салимнинг олма узишга чоғланган иккинчи қўли қўшнининг девор ошган дағдағали хитобидан бир зум ҳавода муаллақ қолди. ㅡ Ҳа, кўнглидан ўтказди ㅡ демак, Шокир ака яна ичиб олиб уйида жанжал қиляпти. Дарахт шохини секин қўйвориб, қўшни девор ёнига туриб олди. «Пичоқни ташланг, дада!» ㅡ Вой тавба, ана холос! ㅡ бирдан сесканиб кетиб ёқасини ушлади. ㅡ Нимадир қилиш керак, лекин нима?
Тортишув узоқ давом этди. У гоҳ лабини тишлади, гоҳ оғзини қўли билан беркитди, гоҳ бош чайқади. Лекин елкасига оғир юк ортилган одамдай энгашганча қимир этмай эшитиб тураверди.
Йўқ, Салим ҳам анойилардан эмас, чорасини топади. Ахир у маҳалланинг фаол вакили! Жамоатчи! Туйқус хаёлига келган фикрдан муаммонинг ягона чорасини топган кишидай ҳис этди ўзини ва содир этилажак жиноятга гувоҳ сифати бориб айтадиган гапларини бирма бир ўйлай кетди: «Қотил – Шокир Худойбердиев...»

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Ассалому алайкум, қадрдон каналимизнинг қадри баланд обуначилари.

Кўплаб ижодкор мухлисларимизга ваъда берганимиздек, бугун улардан келган ҳикояларни саралаб эътиборингизга ҳавола этамиз.

Яхши ва ёмон реаксия билдириш ихтиёрий, аммо эътиборсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз. Биргаликда куннинг энг яхши ҳикоясини аниқлаймиз.

Барчага омад!
Кутиш

— Эшикни ёп, қизим, кеч бўлди. Дадангни ишда олиб қолишибди, эртага келарканлар.
Қизалоқ уҳлагани кетди, она маъюс бош эгди: Эртага нима дейман?..

Софиа

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Нотўғри йўл

Она гапини боласи 6 ёшлигида бошлаган эди:
— Жим ўтирсангчи жойингда. Нимани кўрсанг тегинаверасанми? Қара, ҳамма ёқни ағдар-тўнтар қилиб ташлабсан. Тўполон қилмай жим ўтир-э.

Фарзанди йигирма олти ёшга тўлган, лекин ҳали ҳам гапнинг охири кўринмасди:
— Тур ўрнингдан. Ётишингни қара. Сен тенггилар бир ишни бошидан ушлаб уй қуряпди, мошина оляпти, оила боқяпти. Тоғни талқон қилардек кучинг бор-у, сен эса пинагингни бузмай жим ўтирибсан-а…

Суҳроб АЗИМИЙ

#мухлислар_минбари

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Ният

Она бир ранги синиқ қизига, бир қошларини чимириб ўтирган қизининг қайнсинглисига қараб кетар олди қўлини дуога очди:
— Илоҳим, қизингизга ҳам худди сиздек "меҳрибон" қайнона насиб қилсин.

Эшқувватова

#мухлислар_минбари

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар