ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
3.04K subscribers
25 photos
506 links
Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot
Download Telegram
2000🎉

Аудиториямиз кенгайиши учун ўзининг беминнат ёрдамини аямаган @shamsinurijodi канали маъмуриятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Бундан ташқари, бизни ғойибона қўллаб-қувватлаб келаётган барчадан Аллоҳ рози бўлсин!

Каналимизнинг бир-неча йиллик содиқ обуначиларига эса алоҳида ташаккур!

🫶🏻 Биз билан эканлигингиз учун раҳмат!
Аёл

Аёл тугунни чап қўлига кўтарди. Боласини ўнг қўлига олди.
— Болам, энди биз бу ерлардан кетамиз.
Ортиқчалик қилиб қолдик.
Кўзлари, юзлари кўкарган аёл оғриқлардан оқсаб оқсаб қадам босди.
Дарвозага яқин келганида боласини ерга қўйиб, ҳали ҳам спиртли ичимликдан ўзига келмасдан уйқуда ётган эрининг ёнига косада сув, бошига ёстиқ қўйди.
Кейин яна йўлида давом этди.

Нуриддин Зиё

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Виждон

«Пулини кимнинг номига ёзай?» – деди янга қайни укасининг қўлига тўрт дона тухум тутаркан.
Одамлар орасида ранги қизарган йигит қўлидагини пештахта устида қайтариб қўйди. Йўлда кета туриб дўкон очиши учун акасига йиққанларини берганини янгаси билмаслигига ўзини ишонтира бошлади.

Кенжа ЎҒИЛ

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Сабр

12 йилдан бери Aллоҳдан фарзанд сўраб дуога кўтарилган аёлнинг қўллари ярим кечада эндигина уйқуга кетган чақалоқ бешигини тебтаришдан тўхтаркан, аста йиғи овози эшитила бошлаган иккинчи бешик томон ошиқди.

Маҳзуна Мамажонова

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Тур муш(т)

Эр ухлаётган хотинининг кўкарган юзини оҳиста силаркан, ўйчан шивирлаб қўйди: қўлим синсин...

Эътибор Aмирова

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Очкўз бир вазир подшога хушомад қилибди:
— Шоҳим, ақл солиғи олишни ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Дунёда кимса йўқки, тентакман, деб даъво қилса! Ҳамма бир-биридан ошириб солиқ тўлашга тушади! Шоҳ ёзилиб кулибди:
— Дарвоқе, оқилона тадбир. “Топағон”лигинг эвазига сени ақл солиғидан озод қиламан!

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Танлов

Сапёр онаси кўрсатган икки қизни тасвирини кўриб, қайси бирини келин сифатида танлашга узоқ вақт иккиланиб қолди.

Беҳрузбек Исломов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Митти юракча

Гўдакнинг кичкина юракчаси дукуллаб уриб турарди. Хавфни олдиндан ҳис этгандай у буришиб, ғужанак бўлиб олди.
Ҳа, у ҳаммасини олдиндан сезганди. Худди кексалар ўлимни сезгандай… Лекин уларнинг ҳаётига ҳавас қилсанг арзийди. Дақиқаларни қўятур, ёруғ дунёда бир сония яшаш ҳам бахт.
Ўткир тиғ унга яқинлашди...
— Операция муваффақиятли ўтди, хоним, - деди доктор, - сиз боладан қутилдингиз.

Шониёз Мелибоев

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Суратдаги уруш

Уруш йиллари Францияни босиб олган немис фашистлари машҳур рассом Пикассонинг устахонасига тез-тез кириб туришарди. Мусаввир уларга ўзининг битта асаридан олинган фотонусхани “Эсдалик учун” дея имзо қўйиб, туҳфа этаверарди. Унда Испан қишлоғининг фашистлар томонидан яксон қилиниши тасвирланган эди. Кунлардан бир кун устахонага Гестапо агенти кириб келади ва сумкасидан ўша фотонусхани жаҳл билан олиб, рассомга кўрсатади:
— Бу сизнинг ишингизми?
— Йўқ, бу сизларнинг ишингиз! – деб жавоб қилади рассом.

Шодмон Отабек таржимаси

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
“Олғир”

— Пўлатжон, ёшликда жуда олғир йигит бўлгансиз-да.
— Ҳа, нимасини айтасиз. Ҳатто урушга 2 оёқда кетиб, 3 оёқда қайтганман.

Хушнуд Тошпўлатов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
ЗАКОВАТ

Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
— Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун! - жавоб берди аёли.
Эр яна қитмирлик қилиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?! - деди.
Аёл эса пинагини бузмай:
— Чунки у сиз эркакларни севиши учун! - дея жавоб қайтарди.

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
⚔️ Бир киши ҳамма учун…

Бизни анчадан буён кузатиб юрган обуначилар билишади, каналга умуман реклама жойламас эдим.

Анча пайт фаолиятимизда узилиш бўлиб, сафимиз анча камайиб қолди. Ва биз каналимизни яна аввалгидек жонлантириш мақсадида ўзимизнинг аудиториямизга яқин каналлар билан реклама алмашишга қарор қилдик.

🤗 Уч кун ичида мингдан зиёд адабиётга, илмга қизиқадиган, самимий ва эътиборли обуначилар қўшилишди. Алҳамдулиллаҳ!

Бу ўсишда @Shamsinurijodi , @Xazon_rezgi , @hikoyalar, @ibratli_nomalar
каналлари яратувчиларининг бағрикенглиги ва зиё тарқатиш олдида ҳар қандай моддий манфаатни бир четга суриб қўя олишига тасанно айтмай илож йўқ.

Борларига шукур!

Бугун сиз обуначиларимдан ҳам сафимиз кенгайиши учун ўз ёрдамингизни аямаслигингизни сўрамоқчиман.

Қадрли обуначиларим, каналга сиз учун жойлаб бораётган ҳикояларимизга реаксия(👍❤️😘🥹😢…) қолдираётганинигизда уни ўзингизга ўхшаган китобхонлар йиғилган гуруҳга, ҳеч бўлмаса битта дўстингизга юбориб қўйинг.

Бу ёрдамингиз бизни ишимизга янада меҳр билан ёндашишга ундайди!

Илтимосимизни тўғри қабул қиласиз ва биз билан елкама-елка турасиз деган умиддамиз!

⬇️ Сарлавҳанинг давомини изоҳларда ёзиб қолдирамиз. ☺️
Қани кеттик!

@drabllar
Уйғунлик

Кўп йиллик эр-хотин суҳбати:
— Хотин, анави нарса қаерда эди?
— Бояги ерга қўйиб қўйгандим.
— Ҳа, топдим. Раҳмат.

Ёқутой Азимова

Драбллар | қисқа ҳикоялар
Совға

“Чин кўнгилдан!” деб қайта-қайта такрорлаб совға беришди. Қимматбаҳо. Янги. Нарх ёпиштирилган қоғози ҳам турипти.

Ғиёсхон Умархонов

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Навбат

— Менинг онам!
— Йўқ!! Менинг онам!!
Набираларининг жон-жаҳди билан она талашишларини мунгли кўзларига ёш олиб кузатиб турган Ҳалима аянинг хаёллари ўғлининг дадил овозидан тўзғиб кетди:
— Ойи, кетдик. Келинингиз нарсаларингизни йиғиштириб қўйибди, бу ой акамнинг навбатлари...

Аржумандбегим

Драбллар | Қисқа ҳикоялар
Ўғри

Ярим тунда қоронғу кўчадан бир ўзим кетаётганимда орқамдан бир йигит югуриб келиб қўлимдаги қора пакетни тортиб олиб қочиб кетди. Мен ич-ичимдан хурсанд бўлиб кетдим. Ахлатхонага боришга эриниб тургандим ўзи!

Ферузбек Зиёдуллаев

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Жуда кўп тамаки чекадиган бир меҳмон кетар экан, у ёқ-бу ёққа қарайверибди:
ㅡ Ҳеч нарсам қолиб кетмадимикин?
ㅡ Қолди, - дебди мезбон.
ㅡ Нимам?
ㅡ Тутунингиз...

Нуриддин Зиё

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
Кўникиш

Ёшликдаги биринчи муҳаббатини учратиб қолган 95 ёшли отахоннинг ҳаёлида унга айтган бир гапи тинмай айланарди :
"Сенсиз бир кун ҳам яшай олмасам керак"

Хушнуд Тошпўлатов

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
Донишманд

Нар лочин емиш топиб келаркан. Мода лочин ўлжани полапонларига бўлашиб бераркан. Бирон фалокат бўлиб, мода лочин ўлиб қолса, нар лочин ҳар қанча емиш топиб келтирмасин, барибир, полапонлар очидан нобуд бўлар экан. Негаки, нар лочин ўлжани болаларига бурдалаб беришни эплолмас экан… Табиат нақадар бешафқат, табиат нақадар доно!

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан


Драбллар | қисқа ҳикоялар
​​​​#нимтабассум

Узунқулоқ(ҳазил)

Катталарни ҳеч тушунмайман-да, балки уларнинг ҳам сеникидақа узун қулоқлари бўлганида мени бироз тинглашган бўлармиди, қуёнвой.

Аржумандбегим

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар