ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
12.3K subscribers
105 photos
137 videos
882 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
— Хўш кейин нима қилдинг?
— Ҳаммасини тўплаб "Менда ҳаммаси яхши" деб номланган қутига солдим, ҳамма номини ўқиб ичини очиш шарт эмас деб ўйлади ва ҳеч ким очмади ҳалигача...

https://tttttt.me/drabllar
👍32😢21🤔4🔥3
СТОЛДАГИ ХАТ

«Хайрли тонг, азизим! Нонуштангиз тайёр. Шарбат музлатгичда. Тонгги газе-тани иш столингизга қўйганман. Ишга кеч қолманг-а!
Тушликда қўнғироқ қилишни унутманг!
Сизни ўпиб қоламан!
Мен аеропортга кетдим.
Бугун эрим келади...»

Муҳаммадхон Юсупов

https://tttttt.me/drabllar
😢73🤬32👍10👎9🤔7👏31🤣1
ТАСОДИФ

— Менга ҳеч ким билан юрмаган, ҳаёли-иболи қиз керак! - деди йигит аммаларига. Қиз ҳам дарров топила қолди. У ҳам биров билан юрмаган мўмингина йигитни кутиб юрган экан.
Улар учрашувга чиқишди.
— Сиз?! - деди иккиси ҳам баравар.

Нодирабегим

https://tttttt.me/drabllar
😁127🔥18👍11🤔2
Мўъжиза

“Агар бу хабарни бешта одамга юборсангиз, мўъжиза содир бўлади”. У хабарни ўқиб бўлгач, бир қанча одамга юборди. Бироздан сўнг кайфияти бузилди: “Қани, ҳеч нима содир бўлмадику?” Ёнидаги синглиси ҳазил аралаш: “Шуни англаб етганингизнинг ўзи бир "мўъжиза” эмасми?" – деди пичинг билан опасига...

©Раҳмат Бобожон

https://tttttt.me/drabllar
😁75👍16😍1
#mulohaza

"Қуёшлик"ни даъво қилаётган "ой"нинг сири тонгда фош бўлади...

©Диёр Холбоев

https://tttttt.me/drabllar
👍44🤔7🔥5😁1😍1🤣1
Метрода

Овоз янгради: “Илтимос, ёш болали, ногирон, ёши катта одамларга жой беринг!”
Қишлоқдан энди келган, сочларига оқ оралаган отахон маъюс жилмайди: “Шаҳарда ҳеч бўлмаганда ер тагида оқибат бор эканку...”

©Раҳмат Бобожон

https://tttttt.me/drabllar
👍51😢50😁14🥰5🔥2
Севги

Боғчада бола ва қизча суҳбатлашишяпти:
— Сени яхши кўраман!
— Худди катталардайми?
— Йўқ, ростакамига.

© Ҳайрулло Қутлиев

https://tttttt.me/drabllar
63😁48😢28👍10🤔2
ЯРАТГАННИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГ!

Бир куни бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнгизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади:'Ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнгизни гўнг титиш учун яратганми ? "
Вақтлар ўтиб ўша одам оғир касалликка учрайди.Медицина унга шифо тополмайди. Ниҳоят бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган нарсалардан қирқ кун ейишини буюради. У ростдан ҳам шифо топиб кетади.

Қаҳрамонимиз бир кун кемага ўтириб сафарга чиқибди.Ногаҳон денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган фақат у бир четда хотиржам ўтирармиш. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса шундай жавоб берибди: "Яратганнинг ишига бир марта аралашиб кўрганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билади."

https://tttttt.me/drabllar
👍93👏12😁2🤔1
Устоз айтарди:
—    Агар ўқисанг-у ўйламасанг — чалкашиб қоласан. Агар ўйласанг-у ўқимасанг — шубҳа-гумонлар тагида қолиб кетасан.

©Конфуций

https://tttttt.me/drabllar
👍38🔥18🤔6
Рўмолча

Мактабда дарслар тугаган, ҳаммаёқ жимжит. Қиз стол устига бошини қўйиб, кўзларини бир нуқтага қадаганча чуқур ўйга толди. "Кўринмас одамга айланиб қолгандекман. Ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ. Эрталаб нонушта қилдимми, йўқми? Ишим қачон бошланиб, қачон тугайди? Қаерга боряпман, кимлар билан кўришяпман?.. Одамзод Яратганнинг ижод маҳсули— санъати. Санъат эса эътибор билан тирик. Нимани...Йўқ! Кимни истаяпман ўзи?! Йиллар давомида ташна қалбимни суғориб келаётган меҳр дарёси ҳам таъмсиз туйиляпти. Нималар ўзгарди? Кимдир қўлимдан маҳкам ушлаб бағрига босишини ва тўйиб-тўйиб йиғлаб дардларимдан йироқ бўлмагунимча қўйиб юбормаслигини хоҳлаяпман... Ўша инсон ким? Ўзлари билан овора бўлиб мени кўрмаётган яқинларимми ёки... Қанийди...Қанийди сукунатимни парчалай оладиган шодлик бўлса! Ё Раббим..." — хона эшиги очилиб биров кириб келди.
— Ҳалиям кетмадингизми? — сўради ҳамкасб йигит ўз ҳужжатларини жавонга жойлаштирар экан.— Ифторликка ҳам оз қолди.
— Назорат дафтарларини текшираётгандим, - қиз столи устида турган дафтарларини тартибга келтирган бўлди гўё.
— Ҳа, шунақами, яхши — йигит қизнинг ёлғон гапираётганини пайқаб, ўзига сездирмай унга синчковлик билан разм солди. — Биласизми, устоз ўқувчилари учун туйғулари ўта барқарор, руҳи метиндек кучли шахс бўлиб кўринади. Aслида эса ҳар бир юракнинг ўз кемтикликлари бор.
Қиз ҳайрон бошини кўтариб йигитга юзланди. Aммо томоғига нимадир тиқилгандек бўлиб, гапиролмай яна кўзларини бошқа томонга олиб қочди. Йигит қизнинг столига яқинлашиб сўзида давом этди:
— Юпатиқ ҳамиша кўнгилга малҳам бўлолмайди. У баъзан имконсизлигимиз иқроридек туйилиши мумкин. Олинг. — қўлидаги нарсани қиз томон узатди. — Бундан ортиқ садоқатли сирдошни топа олмайсиз. У дарров хона эшигини ёпиб чиқиб кетди. Қиз киприк қоқмай миясидаги жавобсиз саволларига бардош беришга уринарди. Шартта ўрнидан турди-ю, кетишга ошиқди. Эшикка етгунича ҳеч қаерга қарамади. Хонадан чиқиб кетар экан, кимгадир ишонгиси келди, йигит айтган “энг яхши сирдош”ни кўриш учун орқасига ўгирилди ва беихтиёр кўзи ёшланди. Стол устида турган рўмолча гўё қизга ўз қучоғини очгандек турарди...

Аржумандбегим

Драбллар | @Arjumandbegim
👍89😢14👏52
Пора

Шифокор қабулида.
Доктор:
— Сизни нима безовта қиляпти?
Бемор:
— Беш йил олдин билимсизлигингга 5 қўйиб берганим.

Хушнуд Тошпўлатов

Драбллар | қисқа ҳикоялар канали
👍54😁37😢19🤔21
ЕР ВА ОСМОН ОРАСИДА

— Сиз осмон билан ер оралиғида қолиб кетганмисиз ҳеч? -сўради нотаниш киши бекатда ўтирганимда.
Беҳосдан бу саволдан шошиб қолдим.
— Ахир биз осмон билан ер оралиғида яшаймиз-ку! -жавоб бердим ўзимни ақли суст эмаслигимни билдирувчи оҳангда.
— Сиз шукур қилинг, укажон, сизнинг оёғингизни ер ўзига тортиб турибди экан.
— Сиз осмон билан ер оралиғидамисиз? — сўрадим беихтиёр.
— Билмадим, ука, ҳозирча бир оёғим ерда, бир оёғим гўрда. Шунисига ҳам шукур. Ҳозиргина ўғлим бекатни олдидан машинасида ўтиб кетди. Ёнидаги аёлга илакишиб қолган. Уч боласи билан хотини кетиб қолди. Набираларимнинг ҳолидан хабар олиб қайтяпман. Ўғлимнинг оёғини ер тутгиси келмай қўйиб юборди. Бир кун омонатини топширса, уни қай йўл билан ер бағрига оларкин?!

Нуриддин Зиё

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢74👍25🔥103
#ханда

Шер барча ҳайвонларни йиғиб, деди:
—Бугун орамиздаги энг қўрқоқ жониворни еймиз!
Қуён ўртага чиқиб, бақира бошлади:
—Қани чўчқага биров қўлини теккизиб кўрсинчи, ғажиб ташийман!

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😁151👍20🔥7😢2
УКА

— Укажон... Ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди. Жиянларинг бетоб, поччанг эса борини ичиб тугатди... Озроқ қарз бериб тур, - гўшакнинг нарёғидан мунгли товуш эшитилди.
— Опажон, ўзи ойликни аранг етказиб яшасам... Мени ҳам тушунинг-да, пулим йўқ, - ух тортди ука. Сўнг жуда бандлигини айтиб алоқани ўчирди.
— Манави тилла занжирга нима дейсиз? -ёнидаги жонон унга суйкалди. — Олиб берасизми?
— Истаганингни ол! Бугун сахийман, жоним!

Нодирабегим Иброҳимова

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢111🤬57👍10🤔1
Боғда

— Воййй, олмааа...
— Олсанг эгасидан сўраб ол!
— Эээ... сўрагани уяламан.
— Ўғирлашгачи?!

Фарҳоджон Қосимов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍73😢17🔥16😁65
НАСИБА

Дераза ортидан лип этиб шарпа ўтди.
— Ашраф ота, - деди Ойжамол. – Нима қилдик?
Эр-хотин жигар қовуриб, энди емоқчи бўлиб туришган эди. Эгамқул афтини кескин буриштириб:
— Ошга пашша тушди. Яшир, - деди.
— Кўзимиз учиб турувди-я! Қоронғудаям тинмайди бу чол. Ойжамол қовурдоқни яширди. Эшик очилди, рўмолга товоқ тугиб олган чол кўринди.
— Кампир ош қилувди, - деди чол. – Сизларгаям илиндик…

Шониёз Мелибоев

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢142👍2928🔥8🥰1👏1
2000🎉

Аудиториямиз кенгайиши учун ўзининг беминнат ёрдамини аямаган @shamsinurijodi канали маъмуриятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Бундан ташқари, бизни ғойибона қўллаб-қувватлаб келаётган барчадан Аллоҳ рози бўлсин!

Каналимизнинг бир-неча йиллик содиқ обуначиларига эса алоҳида ташаккур!

🫶🏻 Биз билан эканлигингиз учун раҳмат!
31👍14
Аёл

Аёл тугунни чап қўлига кўтарди. Боласини ўнг қўлига олди.
— Болам, энди биз бу ерлардан кетамиз.
Ортиқчалик қилиб қолдик.
Кўзлари, юзлари кўкарган аёл оғриқлардан оқсаб оқсаб қадам босди.
Дарвозага яқин келганида боласини ерга қўйиб, ҳали ҳам спиртли ичимликдан ўзига келмасдан уйқуда ётган эрининг ёнига косада сув, бошига ёстиқ қўйди.
Кейин яна йўлида давом этди.

Нуриддин Зиё

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢125👍25🔥6🤔5👏41🤬1
Виждон

«Пулини кимнинг номига ёзай?» – деди янга қайни укасининг қўлига тўрт дона тухум тутаркан.
Одамлар орасида ранги қизарган йигит қўлидагини пештахта устида қайтариб қўйди. Йўлда кета туриб дўкон очиши учун акасига йиққанларини берганини янгаси билмаслигига ўзини ишонтира бошлади.

Кенжа ЎҒИЛ

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢181👍327🔥3🤔3
Сабр

12 йилдан бери Aллоҳдан фарзанд сўраб дуога кўтарилган аёлнинг қўллари ярим кечада эндигина уйқуга кетган чақалоқ бешигини тебтаришдан тўхтаркан, аста йиғи овози эшитила бошлаган иккинчи бешик томон ошиқди.

Маҳзуна Мамажонова

👉🏻
Драбллар | қисқа ҳикоялар
😍179👍72🥰3715🔥5😢4🤔1