УМИД
«...Биз бошқа ҳеч қачон учрашмаймиз! Бошқа ҳеч қачон тўқнаш келмаймиз! Бошқа ҳеч қачон кўзларимиз кўзларимизга тушмайди...
Кўришгунча...»
Муҳаммадхон Юсупов
https://tttttt.me/drabllar

Дўзаҳга кириб у ердан дўстларини тополмай сўради :
- Дўстларим қаерда ?
Жавоб беришди :
Ўлимингиз уларнинг тавба қилишига сабаб бўлди..
https://tttttt.me/drabllar
- Дўстларим қаерда ?
Жавоб беришди :
Ўлимингиз уларнинг тавба қилишига сабаб бўлди..
https://tttttt.me/drabllar
Мия
Қачонлардир мия танамдаги энг ажойиб аъзо деб ўйлардим. Кейин тушуниб қолдим. Менга буни ким айтяпти ?!
Эмо Филипс

Бир дарвешдан сўрабдилар:
– Ёнингда бўлган қадрлими, кўнгилда қолган қадрлими?
Дарвеш тўхтаб жавоб берибди:
– Бу ҳаёт. Ёнингдаги кўнглингдан жой олмаган бўлса, кўнгилда бўлган ҳар доим қадрлидир!
https://tttttt.me/drabllar
– Ёнингда бўлган қадрлими, кўнгилда қолган қадрлими?
Дарвеш тўхтаб жавоб берибди:
– Бу ҳаёт. Ёнингдаги кўнглингдан жой олмаган бўлса, кўнгилда бўлган ҳар доим қадрлидир!
https://tttttt.me/drabllar
Бир oшиқ дарвешдан сўрашибди:
— Ҳам тўғри ҳам хато ишга мисол келтира оласизми ?
Дарвеш қисқа қилиб:
— Бахтингни бахти учун бахтдан воз кечиш.
https://tttttt.me/drabllar
— Ҳам тўғри ҳам хато ишга мисол келтира оласизми ?
Дарвеш қисқа қилиб:
— Бахтингни бахти учун бахтдан воз кечиш.
https://tttttt.me/drabllar
#ҳикоялар
БЕНУҚСОН
У ўзини бенуқсон деб ўйлади, ва эшикни тақиллатди. Эшикда ҳам нуқсон бор шекилли, у ғалати тақиллади. Эшикни, бошқа бир, ўзини бенуқсон деб ўйлайдиган аёл очди:
- Ҳа, келинг, сизга ким керак?
Бу орада, вақт ўтиб борарди, ҳатто соатда ҳам нуқсон бор эди, у баъзи-баъзида тўхтаб қоларди. Йигит жимиб қолди, бу орада хонадан бола йиғиси эшитилди. Ҳатто, бола ҳам нуқсондан ҳоли эмасди. Вақт... Хонада соат бузилиб қолди, зотан унда ҳам нуқсон бор эди-да! Аммо, вақт тўхтамади шекилли, зинадан оёқ товушлари эшитилди. Эҳтимол, зинадан чиқаётган вужудда юрак йўқдир, ахир унда ҳам нуқсон бор-ку! Зинада ҳам нуқсон бор, ахир, йигит чиқишида унга бир неча бор қоқилиб тушди.
- Кечирасиз, мен адашдим шекилли... - деди йигит, адашдим деб ўйлаб. Ва, нуқсонли эшик ёпилди... Балки, хонада соат қайта ишлаб кетгандир, аммо, йигит буни билмайди, у нуқсонли зинадан тушишни бошлади. Йигит, эҳтимол, ўзини ҳали ҳам бенуқсон деб ўйлайди. Аёл ҳам, эҳтимол... Эҳтимол, шу оддий ҳақиқатни, аввалроқ билишганида эди, эҳтимол...
Аҳмад Али Муҳаммад

— Буни қара қўрқмайди ҳам, ҳали келадику бағримга...
— Ҳаа қўй индама ! Вақти келса ўзим олиб келаман сенга, деб суҳбатлашарди "Ажал ва қалб"
https://tttttt.me/drabllar
— Ҳаа қўй индама ! Вақти келса ўзим олиб келаман сенга, деб суҳбатлашарди "Ажал ва қалб"
https://tttttt.me/drabllar
"Римникидан фарқли ўлароқ, қалбимга фақат бир йўл олиб боради".
®Мубашшир Аҳмад
®Мубашшир Аҳмад
Фақатгина ошқозонинг рўзадор бўлмасин!
— Кўзларинг номаҳрамдан;
— хаёлинг исёндан;
— забонинг ғийбатдан;
— қўл-оёғинг зулмдан рўза тутсин.
Акс ҳолда, Рамазондан топганинг очликдан бошқаси бўлмайди.
https://tttttt.me/drabllar
— Кўзларинг номаҳрамдан;
— хаёлинг исёндан;
— забонинг ғийбатдан;
— қўл-оёғинг зулмдан рўза тутсин.
Акс ҳолда, Рамазондан топганинг очликдан бошқаси бўлмайди.
https://tttttt.me/drabllar
Буюртмачи ва уста
- Менга битта эшик ясаб беринг, - деди буюртмачи дурадгор устага. – Чиройли бўлиши шартмас, аммо мустаҳкам бўлсин. Майли, унга қараган одамлар иккинчи бор қарашмасин. Асосийси, ҳеч ким очолмасин.
- Хўп, уни қаерга ўрнатмоқчисиз? Уйгами ёки ҳовлига?
- Қалбимга, - жавоб берди буюртмачи.
Аслиддин

• Саҳарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин! Амин🤲🏻
https://tttttt.me/drabllar
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин! Амин🤲🏻
https://tttttt.me/drabllar
МЕҲР
«Кун бўйи рўзадор ҳолида қурилишда, офтоб тиғида ишлади, жуда очиққандир», ўйлади аёл эрига зимдан қараб. «Яхшиси, боя еб олгандим, қорним тўқ деб айтаман».
«Ҳомиладор аҳволида тузук-қуруқ едира олмаяпман», ўйлади эркак аёлига гуноҳкорона боқиб. «Икки киши учун ейиши керак. Яхшиси... дўстимникида ифторлик қилиб келдим, дейман».
Дўппидеккина палов эру хотин ўртасида хокисор турарди...
©Нодирабегим Иброҳимова

МАСАЛА
– Ая, – дея ўғли китобини кўтариб, сериал кўраётган онасининг олдига келди. – Масалам…
– Ўчириб тур, – ўғлини жеркиб солган она кўзларини экрандан узмасдан қулоқларига қистирилган телефонига шанғиллади: – Кўрдингми, Шаххи, тўғри қилди ёлғон айтиб… айтувдим-ку буям эрига қасдма-қасд хиёнат қилади деб… Ажаб қилди…
Ўғил телефон титкилаётган отанинг тепасига борди:
– Дада…
Ота бошини ҳам кўтармасдан қўл силтади. Митти экранда куннинг энг муҳим воқеалари тасвирлари ўта бошлади: Японияда зилзила, АҚШда довул, Индонезияда вулқон, Афғонистонда портлаш…
Масала яна ечилмади.
Шундоққина қўшни хонада китобини улоқтириб ухлашга ётди – улғаяётган ёлғон… хиёнат… зилзила… вулқон… довул… бомба…
Нуриддин Эгамов
✅ @drabllar | Қисқа ҳикоялар канали

ТАШВИШ
Бутун дунёдаги оч, бошпанасиз қолган одамларни қандай қутқариш ҳақида янги мақола ёзаётган Қўзивой томдан ўтаётган чакканинг тагидаги челакнинг сувини тўкиб келиб, чакка тагига қўйиб, деразанинг синган ойнаси ўрнини ёстиқ билан беркитгач, ёзиб тугатди ва Фейсбукка жойлади...
Умархонов Ғиёсхон ( @yozsak_yozaveramiz )

Оилавий
Кечки овқат маҳали уй телефонига қўнғироқ бўлди. Бола югуриб бориб гўшакни кўтарди. Эр-хотиннинг томоғидан овқат ўтмай қолди. Иккови ҳам хаёлида ўзини оқлашга баҳоналар излади. Вазиятини бир-бирига билдирмаслик учун мулойимлик билан ўғилларидан сўрашди:
— Ким экан, Азизжон?!
Бола қўнғироқ қилган синф раҳбарининг овозини эшитиб бамайлихотир жавоб бериб гўшакни қўйди.
— Адашдингиз!
Аржумандбегим ( @Arjumandbegim )
✅ @drabllar | Қисқа ҳикоялар

Мия ва ошқозон
Ошқозон миядан кўра ақллироқ, чунки у бўш бўлса бу ҳақида эгасига хабар бера олади. Лекин мия бу ишни қила олмайди.
Акмалжон Наимов
https://tttttt.me/drabllar
Ошқозон миядан кўра ақллироқ, чунки у бўш бўлса бу ҳақида эгасига хабар бера олади. Лекин мия бу ишни қила олмайди.
Акмалжон Наимов
https://tttttt.me/drabllar
Каромат
Хўжа Баҳоуддин Нақшбанддан муридлари бирор каромат кўрсатишни сўрашди. Ҳазрат ўринларидан турдилар-да, енгил-енгил беш-олти қадам юриб, яна жойларига чўкдилар. Муридлар ҳайрон бўлиб қарашди. Ҳазрати Нақшбанд дедилар:
– Икки елкамда тоғдай-тоғдай гуноҳларни кўтариб, қушдай енгил юришимнинг ўзи каромат эмасми?

Айримларнинг бутун вужуди қалбдан иборат бўлади.
Оёқдан сочининг учигача. Уларнинг ҳаёти жуда қийин кечади.
© Мубашшир Аҳмад
https://tttttt.me/drabllar
Оёқдан сочининг учигача. Уларнинг ҳаёти жуда қийин кечади.
© Мубашшир Аҳмад
https://tttttt.me/drabllar
Бизда тобутга майитни солар экан, бешик каби тебратиб туришади.
— Мен бирон марта мотам маросимига қатнашмаганман.
— Ҳар банда ҳеч бўлмаганда бир марта қатнашади. Сен ҳам, албатта, ўзингникида ўша ерда бўласан...
Жавлон Жовлиев (Қўрқма)
https://tttttt.me/drabllar
— Мен бирон марта мотам маросимига қатнашмаганман.
— Ҳар банда ҳеч бўлмаганда бир марта қатнашади. Сен ҳам, албатта, ўзингникида ўша ерда бўласан...
Жавлон Жовлиев (Қўрқма)
https://tttttt.me/drabllar
Умид
— Оз қолди, онаси. Мен яқинда чиқаман... Ҳаммамиз яна бирга бўламиз...
— Ҳа... - кўзидан дув ёш тўкилди чақалоғини бағрига босган аёлнинг. — Яқинда ҳаммаси тугайди.
Бу вақтда янги маҳбуснинг илк учрашуви охирламоқда эди.
Жаҳонгир Далиев